Энди ўзбекистонликлар Қирғизистонда ҳам АТТО картасидан фойдаланиши мумкин
Қирғизистоннинг “Тулпар” компанияси ва Ўзбекистонда жамоат транспорти ҳақини тўлаш учун мўлжалланган тўлов картаси — АТТО ҳамкорлигида меморандум имзоланди.
Бу ҳақида Қирғиз нашрлари хабар бермоқда.
Энди Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат ҳақини “Тулпар” карталари билан, Ўзбекистон фуқаролари эса Бишкекда АТТО карталари орқали тўлашлари мумкин бўлади.
“Ушбу ҳамкорлик нафақат транспорт тизимларини интеграциялашувини тезлаштиради, балки икки давлат бўйлаб саёҳат қилишни ҳам қулайлаштиради”, — дейилади хабарда.
Икки тизимни бирлаштиришга тайёргарлик техник ишлаб чиқувчилар томонидан аллақачон бошланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡Ўзбекистон аэропортларида маймунчечак касаллигининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда
«Uzbekistan Airports»нинг хабар беришича, республикадаги барча халқаро аэропортларда маймунчечак касаллигининг олдини олишга қаратилган санитария-тарғибот ишлари кучайтирилмоқда.
Хусусан, аэропорт ходимларига ушбу касаллик ҳақида соддалаштирилган шаклда маълумот берилиб, унинг баъзи аломатлари визуал тарзда қандай намоён бўлиши тушунтирилмоқда.
Бундан ташқари, санитария-карантин хизмати томонидан аэропортларда тана ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни масофадан туриб аниқлайдиган тепловизорлар ўрнатилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ҳудудий электр тармоқларининг бошқаруви хусусий секторга берилади
Ҳудудий электр тармоқларининг бошқарувини хусусий секторга беришда амалий босқич бошланади. Хусусан, октябрда Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларига хусусий оператор жалб қилиш бўйича тендер эълон қилинади.
Келгуси йил Жиззах ва Сирдарёда ҳам худди шундай ишлар амалга оширилади.
Бу ҳақда Президент тадбиркорлар билан мулоқотда маълум қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Энди электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади
Президент тадбиркорлар билан мулоқотда барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлаётганини таъкидлади.
Қайд этилишича, эндиликда:
▫️Электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.
▫️Тадбиркорлик рейтингида «юқори», «ўрта» тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.
▫️Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларнинг ҳисоб рақамига «инкассо» қўйилган бўлса ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Илгари 60 фоиз тадбиркор фаолиятини биринчи йилнинг ўзидаёқ тўхтатган
Ушбу статистика Шавкат Мирзиёев томонидан Нукус шаҳрида ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда айтилди.
"Илгари кредит, бозор топиш, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар, тинимсиз “текшир-текширлар” сабабли 60 фоиз янги тадбиркорлар фаолияти биринчи йилнинг ўзидаёқ тўхтаб қолар эди", – деди Президент.
Очиқ мулоқотда ҳозирги кунда уч йилдан ортиқ ишлаётган корхоналар улуши 76 фоизни ташкил этиб, илк бор 300 мингтага етгани ва яна 100 мингдан зиёд шундай якка тартибдаги тадбиркорлар борлиги ҳам айтилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Кимки ўз сирини сақлай олса, ихтиёри ҳамиша ўз қўлида бўлади.
✍️Шайх Муҳаммад Аввома
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Можаронинг кучайиши Украинанинг вайрон бўлиши билан якунланади –Лукашенко
Беларусь президенти Александр Лукашенко “Россия” телеканалига берган интервьюсида Киев ва Москва музокарага киришмаса, можаронинг кучайиши Украинанинг вайрон бўлишига олиб келишини айтган.
“Биз музокаралар столига ўтириб, муаммоларни ўзаро муҳокама қилишимиз керак. Аммо можаро якуни Курскдаги каби бўлса, бу Украинанинг вайрон бўлиши билан якунланадиган кескинлашувга олиб келади”, — деди Лукашенко.
Маълумот учун, шу йил Владимир Путин Украинага тинчлик келишувларини, жумладан Қрим ва Россия таркибидаги бошқа ҳудудларни тан олишни таклиф қилган, бироқ Киев ҳукумати буларни рад этган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Қозоғистон маймунчечак инфекциясига қарши чегарада назоратни кучайтирди
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Қозоғистонда ҳозиргача маймунчечак ҳолати аниқланмаган. Аммо инфекция кириб келишининг олдини олиш учун аэропортлар ва чегара ўтиш жойларида назорат кучайтирилган.
Вазирлик инфекция аниқланган мамлакатлардан келаётган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилишини қайд этган.
Шунингдек, фуқароларга касал одамлар билан алоқа қилмаслик, гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда зарурат бўлмаганда маймунчечак касаллиги аниқланган мамлакатларга сафар қилмаслик тавсия этилган.
Ўзбекистонда ҳам маймунчечак инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда, вирусологлар қайта тайёргарликдан ўтказилган ва тест системалари жойларга тарқатилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Имзолар тўплаш жараёни якунланди
27 октябр куни бўладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайловлари учун депутатликка номзодларни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни якунланди.
Сайлов кодексининг 68-моддасига кўра, сиёсий партия ўз номзодини кўрсатиш учун камида 40 минг сайловчининг имзосини тўплаши шарт.
Имзо тўплаш жараёнида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Экологик партия иштирок этган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни тавсия қилмоқда.
Маълумот ўрнида, "Коммерсант” рус нашрининг хабар беришича, айни вақтда Белгород, Брянск ва Курск вилоятларида аксилтеррор операцияси режими жорий этилган.
"Мақсад фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва душманнинг қўпорувчилик ва разведка бўлинмалари томонидан содир этиладиган террористик ҳаракатлар таҳдидини бостириш",— дейилади хабарда.
Ўзбекистон элчихонаси юқорида келтирилган ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга имкон қадар вақтинча онлайн таълимга ўтишни тавсия қилмоқда.
Консуллик ёрдами ёки маслаҳат керак бўлганда, қуйидаги Кол-марказига мурожаат қилишлари мумкин:
+7 499 238-36-20;
+7-499 230-00-76.
Электрон манзил: uzkorus@mail.ru
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ҳокимларимиз ҳудудидан қандай чемпионлар чиққанини билишадими?
Ёки ҳокимлар ҳудудидан Олимпиада ғолиблари чиққанидан хурсанд эмасми?
Париж-2024 Олимпиадасида бокс бўйича олтин медални қўлга киритган Абдумалик Халоков Бухоро вилоят ҳокими бошчилигида тантанали кутиб олинди.
Ғолибни тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Ботир Зарипов Абдумалик Халоковни футбол бўйича жаҳон чемпиони деб таништирди.
Тадбирда вилоят ҳокими Олимпиада ғолибига тўн кийдирди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
"Мандат" эълон қилинди
2024–2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.
1) my.uzbmb.uz сайти орқали:
my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2) mandat.uzbmb.uz сайти орқали:
mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3) SMS-хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS-хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
4) Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
ИИВ ходимларини видеога олишни тақиқловчи қонун рад этилди
Олий Мажлис Сенати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни “обрўсизлантириш мақсадида” тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи қонунни маъқулламади.
Қонун қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ёлғиз кексалар жамоат транспортидан бепул фойдаланади – Сенат
Сенатнинг 55-ялпи мажлисида “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.
Шунингдек, мазкур тоифадаги фуқаролар ID-карта ёки биометрик паспортини алмаштиришда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Ўзбек танқидчилари юлдузларга ўхшашади – фақат тунда кўринишади. Яна кулиб боққанларгагина жимирлайдилар.
✍ Наби Жалолиддин
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Инсонлардан кўрган зулмларинг сенинг хулқингдандир. Сен ўз хулқингни уларнинг ойнасидан томоша қилмоқдасан.
✍️Жалолиддин Румий
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Ўтказилган сўровда тадбиркорларнинг 38 фоизи ислом молияси асосида ресурс олиш истагини билдирган
Президент тадбиркорлар билан учрашувда ўтган ойда микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилганини таъкидлади.
Очиқ мулоқотда тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши айтилди.
"Бу – янги молиявий хизматлар тақдим этилиши, кўп инвесторлар кириб келиши ва 5 миллиард долларлик қўшимча ресурс пайдо бўлишига туртки беради", – деди Президент.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
"Прописка" чеклови тўғрисидаги Қонун бутунлай бекор бўлди
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун бекор қилинди.
Эндиликда республика бўйича фуқароларнинг яшаш жойига асосан рўйхатдан ўтишининг ягона тартиби жорий этилади, шунингдек, вақтинча турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш тартибини такомиллаштирган ҳолда турар жой бўйича хабардор қилиш тизими амалиётга татбиқ этилади.
Ушбу тартиб-тамоил «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги янги қабул қилинган қонун лойиҳасида белгиланган.
Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишдаёқ қабул қилинган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
❗️Энди тадбиркорлар аукциондан ер сотиб олганда ҚҚС тўламайди
Бу ҳақда Президент тадбиркорлар билан мулоқотда маълум қилди.
Шунингдек, энди:
▫️Тошкент ва вилоят марказларида ер бўйича харид суммасини уч йилгача, қолган ҳудудларда беш йилгача, 4 ва 5-тоифа туманларда эса ўн йилгача бўлиб тўлаш мумкин. Дарҳол тўловда 20% чегирма берилади.
▫️Йирик лойиҳаларда тадбиркор ер қийматини устав фондига давлат улуши сифатида киритиши ва кейинчалик сотиб олиши мумкин бўлади.
▫️Янги ер ажратишда қурилиш муддатлари мажбурий белгиланади ва қурилиш даврида ер солиғи бўйича 50% имтиёз берилади (вилоят марказларидан ташқари). Қурилишга рухсат олиш муддати давлат органи айби билан ўтказиб юборилса, қурилиш вақти шу муддатга узайтириб берилади. Муддат ошиб кетса, ер суд орқали қайтариб олинади ёки бошқа тадбиркорга сотилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонда маймунчечакка қарши тайёргарлик кўрилмоқда
Кеча АОКАда "Маймунчечакка қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар" мавзусида брифинг бўлиб ўтди. Унда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи батафсил баёнот берди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1885
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Наманган вилояти ҳоким ўринбосари 7,5 йилга қамалди
Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов жиноий шериклари ёрдамида 4 та ҳолатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали қарийб 15,5 млрд сўм миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирган.
Султонов йўл қурилиш объектларини ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз "Наманган қурилиш савдо" МЧЖга топшириб, вақтида молиялаштирилишига ёрдам берган. Талон-тарож ишларига бошчилик қилган ҳоким ўринбосари, "хизмати" учун жами 30 минг доллар пора олган.
Шунингдек, "Навбаҳор" футбол клубига ҳомийлик қилиш мақсадида иккита ташкилотдан 15 минг доллардан пул олиб, шахсий ишларига сарфлаб юборган.
Саидаҳмад Султонов Жиноят кодексининг бир нечта моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради
Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.
20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Ақлли одам дунёга мослашишга ҳаракат қилади, ақлсиз одам эса дунёни ўзига мослаштиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам тараққиёт доимо ақлсизларга боғлиқдир.
✍️Бернард Шоу
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Бирор ишга қўл уришга ошиқма. Қўл урдингми, қатъий бўл.
✍️Приеналик Биант
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Бош вазирнинг Афғонистонга ташрифи ҳақида расмий маълумот берилди
Бугун Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигидаги ҳукумат делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди, деб маълум қилди Бош вазирнинг матбуот котиби.
Ташриф доирасида Қобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар ва бошқа расмийлар билан учрашувлар ўтказилган.
"Икки қўшни давлат ўзаро савдо айланмасини яқин келажакда 3 миллиард долларга етказиш имкониятлари мавжудлиги, шунингдек, икки томонлама инвестициялар ва имтиёзли савдо тўғрисидаги битимларнинг иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга туртки бериши таъкидланган" — дейилади хабарда.
Учрашув якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ташриф ҳақида аввалроқ Rost24.uz Афғонистон нашрларига таяниб хабар берган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон бош вазири расмий ташриф билан Қобулга борди
Афғонистон ОАВнинг хабар беришича, ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини очиш ва Толибон раҳбарлари билан икки томонлама музокараларда иштирок этишдан иборат.
Маълумот ўрнида: Ариповнинг ташрифидан бир кун олдин Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳам Қобулда Толибон вакиллари билан учрашув ўтказган эди.
Мазкур учрашувда Қобул ва Тошкентда савдо палаталарини ташкил этиш ҳамда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон тарафи, жумладан Ташқи ишлар вазирлиги ва Бош вазир ахборот хизмати мазкур ташриф ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот бермади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Ўзни, кўнгул, айш билан тутмоқ керак,
Бизни унутқонни унутмоқ керак.
Айшу тараб гулбуниға сув бериб,
Ғусса ниҳолини қурутмоқ керак.
✍️ Заҳириддин Муҳаммад Бобур
💥Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Судлар энди депутатларга ҳисобот бермайди
Эндиликда суд раислари фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини суд йўли билан амалга оширишга доир масалалар бўйича халқ депутатлари кенгашида ҳисобот бермайди.
Унинг ўрнига, суд раислари ўз фаолияти ҳақида ҳар чоракда ОАВ орқали аҳолини хабардор қилиб боришади.
Бу ҳақида, Президент томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга ҳамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Собиқ вазир иши бўйича жами 50 нафар шахс судга тортилган
Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, кеча жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувида бўлган А. Воитов (собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири) ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувида бўлган Х. Каримов (собиқ Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори) ва бошқаларга оид жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштирилган.
А. Воитов ва бошқалар (жами 50 киши) бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 5 сентябрь соат 15.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида бошланиши белгиланган.
Маълумотларга кўра, 29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“ ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Жиззах вилоятида 55 нафар ҳоким ёрдамчиси жазоланди
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда, айрим ҳоким ёрдамчилари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон қарорига асосан, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорнинг кредит олиш учун аризасини 5 кун ичида кўриб чиқиб, Ягона электрон платформага ўз хулосасини киритиши шарт.
Жиззах вилоятидаги 55 нафар ҳоким ёрдамчиси эса ушбу талабга риоя қилмаган. Уларнинг ҳаракатсизлиги оқибатида 110 дан ортиқ тадбиркорнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube