Собиқ вазир қамалди
Уй-жой коммунал хўжалиги вазири (2017-2021 йиллар) ва Нурафшон шаҳар ҳокими (2021-2023 йиллар) лавозимида ишлаган Музаффар Солиев 7 йилга қамалди.
Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг бир нечта моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Музаффар Солиев 3 йил мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.
Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилгани аниқланган.
Собиқ вазир номига расмийлаштирилган Lada Pickup, Трекер автомобиллари, иккита хонадон, битта ҳовли, 14,6 минг долларлик маблағи етказилган зарарни қоплашга қаратилиши белгиланибди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Бизнесингизни Оптимо ёрдамида қулайлаштиринг
Кичик ва ўрта бизнес учун захираларни бошқариш муваффақиятни белгиловчи асосий жиҳатлардан биридир. Бизнес менежери ўз объектини исталган нуқтадан мониторинг қилиши учун булутли дастурий таъминотга муҳтож. Оптимо – дўконлар учун дастур бизнес эгасига айнан шу ва бошқа бир қатор қулайликлар тақдим этади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1884
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Менинг тилим бол талаб, мен тилимни болталаб,
Бир хабар олмоқчиман дунёнинг аҳволидан.
✍ Ислом Али
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Энди давлат банклардаги омонатни тўлиқ кафолатламайди
Куни кеча ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда омонатларни кафолатлаш тизими билан барча тижорат банклари қамраб олинмаган. Хусусан, мижозлари асосан жисмоний шахслар бўлган Халқ банки омонатларни кафолатлаш тизимида иштирок этмаган ҳолда, унга жойлаштирилган омонатлар давлат томонидан кафолатланади.
Бу ҳолат молия хизматлари бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, банклардаги омонатлар Фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ ҳажмда кафолатлангани билан қизиқмасдан омонатчилар маблағларини юқори фоизли омонатларга жойлаштирилишига сабаб бўлаётгани маълум қилинди.
Шу боис лойиҳада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси 200 млн сўм этиб белгиланмоқда.
Мазкур юқори чегарани белгилашда омонатларнинг амалдаги ҳолати тўлиқ таҳлил қилинди. Хусусан, ушбу миқдор бугунги кунда мамлакатимизда 99,7 фоиз омонатчиларнинг банклардаги маблағлари тўлиқ кафолатланишини таъминлайди.
Қонун ташаббускорларининг маълум қилишича, кафолатланган омонат миқдорининг чеклангани билан банклар фуқаровий жавобгарликдан озод этилмайди ва улар омонатчилари олдида ўзининг мол-мулки билан жавобгар бўлишади. Бу омонатчилар пул маблағларининг кафолатланган ҳажмдан ошган қисмини ҳам банкдан талаб қилиш ҳуқуқига эга, дегани.
П.С. Кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегарасини белгилашда инфляция инобатга олинганми? Йиллар ўтиши билан 200 млн сўм қадрсиз сумма бўлиши ҳисобига қонун яна ўзгартирилиши давр тақазоси бўлииши мумкин. Шу сабабдан кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси нархлар ошишига қараб ўзгариб борадиган БҲМга нисбатан ҳисобланиши керак эмасмиди?
rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Телеканаллар рақобат қўмитаси томонидан огоҳлантириш олди
Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги бўйича барча давлат ва нодавлат телеканалларга Огоҳлантириш хати юборган. Бу ҳақда қўмита ўз расмий саҳифасида маълум қилди.
Огоҳлантириш мазмунига кўра, охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланган.
Шу каби қонун бузилишлари юзасидан, телеканаллардан 1 ойлик муддатда рекламага оид фаолиятларини қонунчилик талабларига биноан мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқилиши сўралмоқда.
Огоҳлантиришдан кейин ҳам қонун бузилиши аниқланган тақдирда субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан молиявий санкциялар ҳам қўлланилиши маълум қилинди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазирига нисбатан суд иши очилди
2022 йил август ойидан қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келган Азиз Воитов 2023 йилнинг декабрида қамоққа олиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, “в” банди, 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 209-модда (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар Миробод суди 15 августдан Азиз Воитов жиноятларини кўриб чиқишни бошлар экан.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Ҳар доим кўзингизни очиб юринг. Кузатинг. Чунки кўрадиган ҳар қандай нарсангиз сизни руҳлантириши мумкин!
✍️ Грейс Коддингтон
❄️Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилaди
Президент фармонига кўра, 1 сентябрдан бошлаб:
— пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
— ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
— ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланaди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
"Салимбойвачча"нинг вафот этгани ҳақиқатга тўғри келмайди — ИИВ
Кеча YouTube`даги «Авторитет» каналида "Салимбойвачча" номи билан танилган миллионер, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Салим Абдувалиевнинг вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.
Бу ҳолатга Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов муносабат билдирди.
“Салим Абдувалиевнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламан”, — дея қисқа жавоб қилган у.
Маълумот учун Салим Абдувалиев 2023 йил охирида қўлга олинган. Шундан сўнг Тошкент шаҳри ҳуқуқ-тартибот идоралари Абдувалиевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Олимпия делегациясининг шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш режаси тузилди
Париж-2024 Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси бугун Тошкентга қайтади.
Париж-2024 чемпионлари ва иштирокчиларини табриклаш учун шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш харитаси тузилди.
Спортчиларимиз Тошкент халқаро аэропортининг 3-терминалига соат 19:10 да қўниши кутилмоқда.
Видео ва диаграммада кортеж шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Сотиб олинмайдиган нарсаларни севаман мен.
Денгиз каби, осмон каби, ой ва қуёш каби ва севги каби.
✍ Сабаҳаттин Али
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Одам мамлакат ва инсоният учун қилиши мумкин бўлган энг катта хизмат – болаларини тарбиялашидир.
✍ Бернард Шоу
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
🥈 Светлана Осипова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди!
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган биринчи аёл спортчимизга айланди.
Ҳамюртимиз финал баҳсида мезбонлар вакили, собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Альтея Лоренга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Ушбу натижадан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи хурсандлигидан юрак хуружига учраган
The Guardian’нинг ёзишича, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабасини нишонлаётган вақтида юрак хуружига учраган.
Ҳодиса британиялик шифокорлар яқинида бўлгани сабабли, унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишган.
Мураббийнинг ҳаёти Британия жамоасининг шифокори томонидан сақлаб қолинганидан сўнг олимпиада расмий шифокорлари етиб келгани айтилмоқда.
Париж шифохонасида даволанаётган Тўлқин Қиличевнинг аҳволи ҳозирда яхши экан.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Светлана Осипова финалда
Таэквондо бўйича баҳсда ҳамюртимиз Светлана Осипова финалга йўл олди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти қайта кўриб чиқилади – Президент
Президент камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Тақдимотда айтилишича, энди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳокимликлар томонидан ҳар йили 50 та маҳалла танлаб олиниб, улар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.
Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларига 20 дан ортиқ вазифалар юклатилган. Шу сабабли камбағалликни қисқартириш масаласи иккиламчи даражага тушиб қолган. Энди ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини қайта кўриб чиқилиб, асосий эътибор камбағалликни қисқартириш ва улар бандлигини таъминлашга қаратилади.
“Ҳар йили камбағалликни қисқартиришга 14 триллион сўм йўналтирилмоқда. Лекин бу маблағ 40 турдаги молиявий воситалар орқали, 10 га яқин идора томонидан берилмоқда, ягона ёндашув йўқ. Шу боис бу тизим ҳам ўзгартирилади. Маблағлар ҳудуд, туман ва маҳаллалар кесимида камбағал оилалар сонидан келиб чиқиб, мос равишда Агентлик ва ҳокимликлар томонидан тақсимланади. Бунда маблағлар, биринчи навбатда, оилани камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Абдулазиз Комилов ўзининг фаолиятини танқид қилди
Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов «Янги Ўзбекистон» газетасига эксклюзив интервью берди.
Унда ўзи Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган даврларда қўшнилар билан низо ва ихтилофлар доимий равишда бўлиб турганига алоҳида тўхталган.
«Бундан бор-йўғи етти йил олдин чегараларимиз деярли тўлиқ ёпилган эди. Биз чегара ҳудудларидаги можаролар ва миналанган далаларга, транспорт блокадаларига, савдо соҳасида баланд тўсиқлар ўрнатилганига гувоҳ эдик. Сув ресурсларидан, яйловлар ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш масалалари бўйича тинимсиз тортишувларнинг очиқ қарама-қаршиликка айланиб кетиш хавфи бор эди», — деди Абдулазиз Комилов.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ситора Турдибековага уй берилди
Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси Ситора Турдибекова Самарқанд вилояти Булунғур туманида тантана билан кутиб олинди.
Туман ҳокими боксчи қизнинг нимчорак финалида тайпейлик рақибига мағлуб бўлганига қарамай, мусобақада муносиб иштирок этганини қайд этди ҳамда унга уй совға қилди.
Аввалроқ, Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлев Олимпиадада адолатсизликка учраган боксчи қизларни ҳам 1-ўринга бериладиган 100 минг доллар миқдорида мукофотлашини эълон қилганди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Халқим деб югурар ҳовучлаб жонин,
Халқига бағишлар шуҳратин-шонин.
Лекин шу чопишда кета-кетгунча,
Тозалаб боради халқнинг ҳамёнин.
✍️ Абдулла Орипов
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Париж-2024 Марказий Осиё давлатларини бирлаштирди
Париж Олимпиадасида Баҳодир Жалоловга мухлислик қилган ҳамюртларимиз ватанимиз байроғи билан биргаликда қўшниларимиз, қардошларимиз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон байроқларини ҳам кўтариб турдилар.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1883
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Париж-2024 Олимпиада ғолиб ва совриндорларига совғалар топширилди
Биринчи ўрин - Олтин медал соҳибларига:
➖Икки қаватли уй коттеж;
➖Tahoe (чемпионларга) автомобили;
➖200 минг АҚШ доллари.
Кумуш медаль соҳибларига:
— 100 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus EV Champion автомобили;
— квартира.
Бронза медали соҳибларига:
— 50 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus EV Champion автомобили;
— квартира.
Совғалар Ўзбекистон ҳукумати томонидан топширилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️1 октябрдан бошлаб иш ҳақи миқдори ҳам 15 фоизгача оширилaди
Президент фармонига кўра, 1 октябрдан бошлаб:
— бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилaди;
— бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилaди, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар бундан мустасно;
— меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
— базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланaди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
ҒОЛИБЛАР ВАТАНИГА ЕТИБ КЕЛДИ
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни Олимпия ўйинларида эришилган улкан зафар билан табриклади
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент Париж Олимпиадасининг навбатдаги ғолиб ва совриндорларини телефон орқали табриклади
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
🇺🇿Ўзбекистон спорт делегацияси Париж Олимпиадасидаги иштирокини расман якунлади
Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон спортчилари:
🥇8 та олтин;
🥈2 та кумуш;
🥉3 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
🥇Баҳодир Жалолов – икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони!
Маҳоратли боксчимиз Баҳодир Жалолов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида бугунги финал жангларига ажойиб нуқта қўйди.
Энг оғир вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз чемпионлик жангида испаниялик Аюб Ғадфани мағлуб этди.
Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадани 5 та олтин медаль билан якунламоқда.
Йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Шунинг билан, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Париж2024
🥇 Абдумалик Халоков Ўзбекистон делегациясига еттинчи олтин медални тақдим этди!
Тарих ёзишда давом этамиз. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков совринлари орасига ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини ҳам қўшиб қўймоқда. Бухоролик спортчимиз чемпионлик жангида Қирғизистон вакили Мунарбек Сеитбек ўғлини яққол устунлик билан мағлуб этди.
Ушбу муваффақиятдан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Разамбек Жамалов – Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони!
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида олтинчи олтин медаль.
74 кг вазн тоифасида иштирок этган эркин курашчимиз Разамбек Жамалов чемпионлик баҳсида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Шавкат Мирзиёев навбатдаги олимпиада ғолибларини телефон орқали табриклади
Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига навбатдаги 2 та олтин медални келтирган ва уларнинг сони бўйича рекорд кўрсаткичга эришилишига ҳисса қўшган боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали суҳбатлашди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube