Оғир атлетикачи Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи икки карра жаҳон чемпиони, 2019 йилги Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби, 109 килограммгача бўлган вазн тоифасида, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, 2020 йил Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари чемпиони, Олимпиада рекордчиси Акбар Жўраев Париж олимпиадасида умумий ҳисобда 404 кг тош кўтариб, кумуш медални қўлга киритди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Ватанни мажбуран тарк этганлар унинг қадрини яхши англайди.
✍️Айман Ёғий
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон делегациясига тўртинчи олтин медални тақдим этди
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Ҳамюртимиз мексикалик Марко Алваресни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар айни пайтга келиб 4 та олтин ва 3 та бронзани ташкил қилмоқда, умумжамоа ҳисобида эса 15-ўринга чиқиб олдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент Олимпиада чемпионларига қўнғироқ қилди
Қозоғистон сафаридан қайтган Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ҳам олтин медалларни қўлга киритиб, икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматовни телефон орқали табриклади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Шавкат Мирзиёевга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони топширилди
Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон Президентига минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони тантанали топширилди.
Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё етакчиларига миннатдорлик билдириб, ушбу юксак мукофот мамлакатларимизнинг минтақавий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги умумий ютуқларининг эътирофи эканини таъкидлади.
Эслатма: Нишон "минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлар учун" тақдим этилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Биз санкциялар сиёсатининг асирига айландик – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувидаги нутқидан:
Украина атрофида ва Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар минтақанинг барқарор ривожланишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмоқда. Анъанавий савдо ва транспорт занжирлари бузилди. Биз санкциялар сиёсатининг асирига айландик, логистика харажатлари сезиларли даражада ошди, инфляция босими кучаймоқда. Жаҳон капитал бозорида имкониятлар қисқармоқда, протекционизм кучайиб, янги-янги тўсиқлар пайдо бўлмоқда.
Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Марказий Осиёнинг бугуни ва келажаги, мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги кўп жиҳатдан умумий саъй-ҳаракатларимизга, яқиндан ҳамкорлик қилиш, қатъий чоралар кўриш ва минтақа манфаатларини биргаликда илгари суришга тайёрлигимизга боғлиқ.
Тўлиқ матн: president.uz/uz/lists/view/7456
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Япония бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи бекор бўлди
Япония бош вазири Фумио Кисида 9-12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилди, дея хабар берди Kyodo агентлиги.
Кеча Япониянинг жануби-ғарбий қисмида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди.
Япония метеорология агентлиги Тинч океанининг жануби-ғарбдан Япониянинг марказий қисмигача чўзилган кенг ҳудудида ҳам кучли зилзила бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Шу сабаб Фумио Кисида сафари бекор қилинишини эълон қилди.
Кеча содир бўлган зилзилада Миязаки ва қўшни икки префектурадаги биноларга катта зарар етказган. Ўлим ҳолати қайд этилмаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Ёлғон тарқалиб аллақачон дунёнинг ярмини айланиб бўлганида, ҳақиқат энди оёқ кийимини кияётган бўлади.
✍️Марк Твен
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Абдумалик Халоков финалда!
Абдумалик Халоков Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг финалига йўлланма олди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ярим финалда австралиялик Чарли Сениорни мағлубиятга учратиб, 10 август куни чемпионлик учун рингга кўтариладиган бўлди.
Шу тариқа, ярим финалгача етиб келган 5 нафар боксчимизнинг барчаси ҳал қилувчи босқичга йўл олишди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Улуғбек Рашитов хам финалга чиқди
Улуғбек Рашитов испаниялик Хавер Пересга қарши кечган яримфинал жангида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди у чемпионлик учун Бредли Синден (Буюк Британия) ва Заид Карим (Иордания) баҳси ғолибига қарши даянга кўтарилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон ва Қозоғистон 7 млрд долларлик шартнома тузди
«Қозоғистон-Ўзбекистон» бизнес-форуми доирасида ўтказилган учрашувда икки давлат бош вазир ўринбосарлари Жамшид Ходжаев ва Серик Жумангарин 4,4 млрд доллар қийматидаги 34 та инвестиция лойиҳаси ва 2,6 млрд доллар қийматидаги 7 та савдо шартномаларини биргаликда амалга оширишга келишиб олишди.
Келишувга кўра, Қозоғистонда дон ва гуруч ҳамкорликда қайта ишланади, Туркистон вилоятида эса ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, Мангистау вилоятида қорамол териларини қайта ишлаш бўйича қўшма корхона ташкил этиш бўйича ҳам қарор қабул қилинди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Баҳодир Жалолов кетма кет иккинчи бор Олимпиада финалига чиқди!
Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олмоқда. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ҳозиргина якунланган жангда германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.Энди ҳамюртимиз 10 август куни бўлиб ўтадиган финал жангида Жамили-Дини Моиндзе (Франция) ҳамда Аюб Ғадфа (Испания) ўртасидаги баҳс ғолибига қарши рингга кўтарилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон 2030 йилдан ортиқча электрни Европага экспорт қила олади – Энергетика вазири
Каспий денгизи туби бўйлаб электр кабелини ўтказиш бўйича Қозоғистон-Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилса, Ўзбекистон 2030 йилдан бошлаб ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олар экан.
Бу ҳақида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Остонада ўтаётган Марказий Осиё энергетика вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида маълум қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олади
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади:
🔹31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🔹1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;
🔹2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни;
🔹3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалга чиқди
Ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик Омари Жонсни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Мўйдинхўжаев 9 август кунги финалда мексикалик боксчи билан олтин медал учун курашади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Билимни баҳолаш агентлигининг мақсади билимли фарзандларимизни "синдириш"ми?
Билимни баҳолаш агентлиги эътирозларга Президент қарорини сабабчи қилиб кўрсатди.
Тест имтиҳонларида ҳуқуқшуносликдан тушган барча саволлар тавсия этилган 4 та китоб ва Конституциядан ташқари тушган. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг нияти ҳақиқатдан ҳам талабаларни йиқитиш бўлганми?
Ушбу саволга агентлик бошқарма бошлиғи Зафарбек Олимбеков жавоб берди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1882
Ютубда: www.youtube.com/watch?v=vWSeUK3y5to&t=2s
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Лазизбек Мулложонов – Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони!
Лазизбек Мулложонов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилмоқда.
92 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз чемпионлик баҳсида озарбайжонлик Лорен Алфонсо Домингесни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу натижадан сўнг делегациямиз медаллари ҳозирча 5 та олтин ва 3 та бронзага етди. Ўзбекистон бу борада шахсий рекордини янгилади дейиш мумкин, умид қиламизки, бу ҳали ҳаммаси эмас.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Разамбек Жамалов финалда
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон вакили Разамбек Жамалов Олимпия ўйинлари финалига чиқди.
-74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз ярим финалда тожикистонлик Виктор Рассадинни мағлубиятга учратиб, эртага бўладиган финал йўлланмасига эга чиқди.
Олтин медал учун баҳсда Разамбекка япониялик Даичи Такатани рақиблик қилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонлик мураббий секундантлик қилган Қирғизистонлик боксчи финалга чиқди
Финалда эса ўзбекистонлик спортчи билан беллашади.
Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов секундантлик қилиб келаётган қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли финалга чиқди.
Мунарбек 11 августга ўтар кечаси Осиё, жаҳон ва Осиё ўйинларининг амалдаги чемпиони, ўзбекистонлик Абдумалик Холоковга қарши олтин медал учун рингга чиқади.
Финалда ҳам Мунарбекка секундантлик қиласизми, деган саволга Акмал Ҳасанов "Йўқ, Аллоҳга шукр, финалга чиқди. Буёғига энди кучлиси ютсин", дея жавоб берган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди
Ўзбекистон Президенти туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур – бутун минтақа” тамойили бўйича миллий ай-ди карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Бир йилда 126 минг нафар битирувчи ишсиз қолмоқда – Камбағалликни қисқартириш вазири
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Бехзод Мусаев Олий Мажлис Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида аянчли рақамларни ошкор этди.
Беҳзод Мусаевнинг очиқлаган ҳисоботига кўра, ўтган ўқув йилини тугатган 214 минг нафар битирувчининг 41 фоизи, яъни 88 минг нафари ишга қабул қилинган. Қолган 59 фоизи, 126 минг нафар битирувчи ишсиз қолмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
ДХХ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчиларни қўлга олди
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ҳасанбой Дўсматовда ҳам олтин!
Ўзбекистон делегациясида учинчи олтин медаль.
Ҳасанбой Дўсматов Олимпия ўйинларининг икки карра чемпиони бўлди.
51 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳасанбой финалда франциялик рақиби Билал Беннамани мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон ҳисобида ҳозирча 3 та олтин ва 2 та бронза бор.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Улуғбек Рашитов Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медални тақдим этди!
Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиблигига эришган биринчи ўзбек таэквондочиси бўлди.
68 кг вазн тоифасида иштирок этган Улуғбек финалда иорданиялик Заид Каримни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 2 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Маркировкалаш назорати кучайтирилмоқда
Ўзбекистонда маркировка қоидаларига амал қилиш назорати кучайтирилмоқда. Энди сохта маркировка билан савдога чиқарилган товарлар мусодара қилинади, шунингдек жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда.
▪2024 йил 1 сентябрга қадар Солиқ қўмитаси тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, пиво, дори-дармон ва маиший техника чакана савдоси билан шуғулланувчи барча корхоналарнинг «Асл Белгиси» тизимида рўйхатдан ўтиши назорат қилинади.
▪2024 йил 1 ноябрга қадар маркировкаланиши лозим бўлган товарларнинг улгуржи савдоси фақат нақдсиз шаклда амалга оширилиши бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.
▪2026 йил 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамаси сохта маркировка билан савдога чиқарилган товарларнинг мажбурий мусодара қилиниши, шунингдек бундай маҳсулотлар савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланиши бўйича таклифлар тайёрлаши шарт.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Миллатни чиритишнинг икки йўли бор: Айбсизларни жазолаш ва айбдорларни жазоламаслик.
✍️Фридрих Энгельс
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга етиб борди
Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
ИИБ ходимлари тирик олиб кетган фуқаронинг мурдаси қайтарилди
Тошкент вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган фуқаро сирли тарзда вафот этди.
Маълумотларга кўра, уни тиббиёт ҳушёрхонасига олиб кетишган, фуқаро эса қаршиликлар билдириб, транспорт воситасидан ташқарига сакраган. Оқибатда тан жароҳатлари олган, дейди Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари.
Марҳумнинг яқинлари эса у ИИБ ходимларининг калтаклаши оқибатида вафот этганини айтишмоқда.
Ўғлини олиб кетган кундан бир кун ўтиб, оиласи фуқарони Бекобод туманидаги шифохонада ўлик ҳолда кўришган. Ўғлимнинг юзлари шишиб, боши ёрилган эди, дейди Собир ака. Уларнинг хавотирига кўра, воқеа босди-босди қилиниши мумкин.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати масъули фуқаро ИИБ ходимлари томонидан уриб ўлдирилганини инкор этмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент миллионлаб одамлар кутаётган қонунни имзолади
Шавкат Мирзиёев “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунни имзолади
35 та моддадан иборат мазкур Қонунда қуйидаги ер ва мулкларга нисбатан ҳуқуқлар эътироф этилмоқда:
- 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар якка тартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
- 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
- “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
- 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер участкаларига;
- боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;
- кичик саноат зоналарига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ер участкасига;
- давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига;
- ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига.
Қонун 3 ойдан кейин кучга киради ва 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Қийинчиликлар ҳаётингизда очилиши керак бўлган янги эшикларнинг калитидир. Дард сизга йўл кўрсатади. Қийинчиликларга эмас, очилаётган эшикларга эътибор беринг.
✍ Жалолиддин Румий
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube