Афғонистон ва Ўзбекистон чегараси бузилди
Бунга сабаб — сув тошқини
Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегарани Амударёдан тошган сув ювиб кетди.
Бу ҳақда хорижий нашр "Tolo news" хабар берди. Ўзбекистон томони эса ҳозирча ҳеч қандай маълумот очиқламади.
Маълум бўлишича, чегара сув тошқинлари оқибатида эърозияга учраган.
Хорижий нашрга кўра, Афғон ҳукуматининг энергетика ва сув вазири 3 августь куни сув тошқинига учраган Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги чегараларни белгилаш бўйича янги режани эълон қилган.
Афғонистон томонининг янги режасида Амударё ҳудудини реконструкция қилиш учун 200 миллион афғони ажратиш ва бир неча йирик тўғонлар қуриш каби муҳим масалалар ҳам ўрин олган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Депутат Дониёр Ғаниевга лавозим берилди
Қонунчилик палатасининг фаол депутати Ғаниев Дониёр Авазович Вазирлар Маҳкамаси инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Контракт тўлаётган ака-ука ва опа-сингиллар солиқдан озод бўлади
ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасида талабаларнинг шартнома пулларини тўлаётган ака-ука ва опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзини яъни уларнинг даромадларига солиқ солмаслик назарда тутилмоқда.
Бугунгача бундай имтиёз фақатгина талабаларнинг ота-оналарига нисбатан қўлланилар эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди
Жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича йиғилишлар ўтказишни режалаштирган.
Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, ҳафта давомида Президентимиз давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда "Марказий Осиё + Япония" форматидаги саммитда иштирок этади.
Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши ҳам кутилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикринг етарлича тиниқлашмабди.
✍ Шамс Табризий
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Боксчиларимиз финалга чиқишни бошлади
Ҳасанбой Дўсматов иккинчи марта Олимпиада финалига чиқди.
Ёзги Олимпия ўйинлари бокс мусобақасида ўзбекистонлик боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов яримфинал баҳсларини ғалаба билан бошлаб берди.
У 8 август куни финалда франциялик Билол Беннамага қарши олтин медал учун курашади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам яримфиналда
Мўйдинхўжаев финал йўлланмаси учун 6 август куни америкалик Омари Жонсга қарши рингга кўтарилади
Боксда нақд медаллар 5 тага, умумий ҳисобда Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 8 тага етди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Эркак боксчига ютқазган ўзбек қизига 100 минг доллар берилади
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) хулосасига кўра, хитой тайпейилик Лин Юй-Тинг эркак деб топилган.
Олимпиаданинг бокс баҳсларида ҳамюртимиз Ситора Турдибекова айни шу боксчидан мағлубиятга учраган эди.
IBA президенти Умар Кремлев мазкур ҳолатни Халқаро Олимпия қўмитаси учун шармандалик эканлигини таъкидлаб, эркак боксчиларга қарши рингга кўтарилган аёл боксчилар IBA томонидан 100 минг АҚШ доллари билан тақдирланишини маълум қилди.
“IBA Олимпиадада адолатсизликка учраган боксчи қизларни 1-ўринга бериладиган пул маблағлари миқдорида мукофотлайди. Биз барчани ҳимоя қиламиз ва, албатта, гендер дискриминациясини ҳам. Ҳозир Олимпия ўйинларида содир бўлаётган воқеалар барча замонларнинг энг шармандали ҳолати”, — деб ёзди Кремлев ўз саҳифасида.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги вазият туфайли ўзбекистонликларга бир қатор тавсияларни берди.
Элчихона маъмурияти фуқароларимиздан Исроилнинг баъзи ҳудудларига, оммавий йиғилишларга ва жамоат жойларига бормасликни, расмий хабарларни кузатиб боришни, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларларни доимо олиб юришни сўрамоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Баҳодир Жалолов навбатдаги медални нақд қилиб қўйди
Олимпиаданинг амалдаги чемпиони Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоана Жуниорни мағлуб этиб, турнир медалини кафолатлади.
Энди у 7 август куни германиялик Нелвие Тиафакка қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Фуқарони урган ҳокимга интизомий жазо қўлланилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеофактга кўра, Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов ИИБ ходимлари қуршовида турган фуқарога тарсаки туширган. Бу ҳолат жамоатчиликда эътирозли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу масала вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида муҳокама қилинган.
Туман ҳокими Ф.Юсупов шу ва иш фаолиятида йўл қўйган бошқа камчиликлари учун интизомий жазога тортилибди.
Зўравон ҳоким келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилган.
Зўравон ҳоким бу сафар эътиборсиз қолдирилмади. Воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалиши билан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги фавқулодда йиғилиш ўтказиб туман ҳокимига жазо чораси қўллабди.
Туман ҳокимининг ахлоқий хатосига ҳар доимгидек панжа ортидан қаралмагани эътиборга молик "уйғониш" десак ҳам бўлади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Бу монополия эмас — Савдо-саноат палатаси раиси электромобиллар учун бож ўрнатилишини ёқлади
"Автомобиллар импорти бўйича етакчи хорижий давлатларда ички иқтисодиётни ҳимоя қилиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган электромобилларга қўшимча божлар жорий қилинган", – деди Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов.
У ўз фикрини исботлаш учун АҚШ, Европа иттифоқи, Туркия ва Бразилия каби давлатларни мисол қилиб келтирди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди
1 августдан "метан" газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг (3 750 сўм) амал қилиш муддати тугагани сабабли “заправка”ларда газ нархи ошиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Шу боис, айни дамда қисқа меҳнат таътилида бўлган президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ бергани айтилмоқда.
Ушбу топшириққа биноан кеча бош вазир Абдулла Арипов ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказган.
Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилиниб, эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмаслиги, нархни бозор белгилаши айтилган.
Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратурага нархларни барқарорлаштириш бўйича президент топшириғи етказилибди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Музаффарбек Тўрабоев - Олимпиада бронза медали соҳиби
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Рақобат қўмитаси “пропан” газ нархининг ошиб кетиши сабабини ўрганмоқчи
“Пропан” газ нархининг кескин ошганлиги сабабли жамоатчиликда эътирозлар кўпайган. Ушбу эътирозларни инобатга олган ҳолда Рақобат қўмитаси ўрганиш ишларини бошлаганини маълум қилди.
"Товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишлар олиб борилмоқда", – дейилади қўмита хабарида.
Рақобат қўмитаси берган хабарда ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши ҳам ваъда қилинган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил этилади
Президент кеча ички йўлларни сақлаш ва таъмирлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Мамлакатимиздаги жами 184 минг 582 километр автомобил йўлининг 142 минг километри ички хўжалик йўли ҳисобланади.
Тақдимотда сўнгги тўрт йилда ички йўлларни қуриш ва таъмирлашга 15 триллион сўм ажратилгани, аммо уларни сақлашга масъул тизим йўқлиги айтилди.
Шу боис 208 та туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматларини ташкил этиш талиф қилинди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Дунё ишламай пул топишни истайдиган бекорчилар, бойимасдан ишлашга тайёр нодонларга тўлиб ётибди.
✍ Бернард Шоу
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
🇺🇿🇰🇬 Қирғизистонлик боксчига ўзбекистонлик мураббий секундантлик қилди
Париж олимпиадасида ярим финалгача борган қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига Ўзбекистон делегациясидан борган мураббий Акмал Ҳасанов секундантлик қилгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Мунарбек Сейитбекнинг мураббийи аккредитация ва визасидаги муаммолари сабаб Париж олимпиадасига боролмай қолган экан.
Ижтимоий тармоқларда қўшни, қардош халқ номидан ўзбекистонлик мураббийга миннатдорчилик билдирилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонга қайси давлатдан энг кўп тижоратчилар келган?
Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 65 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган.
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 42 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошган.
Сўнгги 6 ойда Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
Туркманистон — 37 942 нафар;
Тожикистон — 21 451 нафар;
Афғонистон — 1 569 нафар;
Хитой — 723 нафар;
Ҳиндистон — 582 нафар;
Туркия — 529 нафар;
Қирғиз Республикаси — 385 нафар;
Жанубий Корея — 329 нафар;
АҚШ — 199 нафар;
Россия — 157 нафар;
бошқа давлатлар — 1 102 нафар.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Лазизбек Муллажанов ҳам финалда
У ярим финалда тожикистонлик спортчи Давлат Болтаевни мағлуб этди.
Лазизбек финалда асли кубалик Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган боксчига қарши рингга кўтарилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
Ёлғизлик ҳалокатга олиб келади. Зеро, инсон ўзига керакли нарсаларни фақат жамият ёрдамида қўлга киритиши мумкин.
✍️ Абу Али ибн Сино
Кунингиз хайрли бўлсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Абдумалик Халоков яримфиналга чиқиб, медални кафолатлади
Ўзбекистонлик боксчи 8 август куни яримфиналда Карло Палам (Филиппин) — Чарли Сениор (Австралия) жуфтлигининг ғолибига қарши рингга чиқади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ДХХ бир қатор мансабдорларни пора олаётганда қўлга олди
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Уйқудаги одамни уйғотиш мумкин. Аммо ўзини ухлаётганга солиб ётган одамни уйғотиб бўлмайди.
✍️ Махатма Ганди
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Алишер Юсупов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги бронза медалини келтирди!
+100 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Андижон вилояти ҳокими журналистларга: Қўлларингдан бало ҳам келмайди
29-31 июль кунлари Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали ўтказилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, ушбу фестивалга Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари киритилмаган. Тармоқларда ёйилган бошқа бир видеофактда эса Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ОАВ ходимларига таҳдидли мурожаат қилган.
“Тушунган инсон бўлса, ўзингизга энг яқин инсон деб қабул қилинглар. Менинг гапларимдан кавак қидирмаларинг. Бир нарса қидирмаларинг, овора бўлиб. Қўлларингдан бало ҳам келмайди барибир. Минг ўйланганинг билан, сочинг оқаради ёки тўкилади, холос. Бошқа нарса бўлмайди”, –деган Ш.Абдураҳмонов.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
"Ташаббусли бюджет" учун "овоз" тўплаганлар жавобгарликка тортилади
Жорий йил 28 июль куни оммавий тадбирларни тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 360-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг 3-бандида оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланиши белгиланган.
Қарорнинг айни шу бандига мувофиқ эндиликда "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида овоз йиғиш учун жамоат жойларида бепул нарса тарқатганлар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бу борада ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари ва профилактика инспекторларига ҳам топшириқлар берилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Англаш иштиёқи – ёруғ қалблар учун буюк қувончлар манбаидир.
✍️ Гюстав Флобер
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Венесуэла президенти ғарб ОАВ вакилларига мурожаат қилди
Венесуэла президенти Николас Мадуро халқаро оммавий ахборот воситалари билан учрашувда уларга савол тариқасида мурожаат қилди:
Нима учун сизга мамлакатимизни урушга ундашингиз керак бўлмоқда? Ироқдаги оммавий қирғин қуролларини эслайсизми? Ёлғонни ким тайёрлаган? Ёлғонлар қандай тарқатилган эди? Ёлғонлар натижасида Ироқда 1 миллион нафар одам бомбардимон қилинди. Қирғин қилинганлар учун Ғарб матбуотида ким узр сўради?
CNN, BBC, AP, AFP, EFE, Washington Post, New York Times ичидан ким узр сўради?
Ливияга қилинган ҳужумда ҳалок бўлган 200 мингдан ортиқ одам учун ким узр сўради?
Афғонистондаги 20 йиллик вайронагарчилик ва қотилликлар учун ким кечирим сўради?
Венесуэлага қарши бу кампания нега керак бўлиб қолди?
Венесуэланинг ўз ҳақиқати бор. Мен мана шу ҳақиқатни ҳимоя қилиш учун келдим. Ёлғонларингиздан қўрқмайман.
"Royal" ичимлиги истеъмолга яроқсиз – махсус инспекция
Ўзбекистонда сотилаётган Афғонистоннинг анор таъмини берувчи ичимлиги сифат талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
"Royal" анор шарбати таркибидаги E122 азорубин бўёғи меъёрдан ошиб кетган, дея хулоса бермоқда, Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекцияси.
Инспекциянинг ўрганиш натижаларига кўра, «Royal» савдо белгиси остидаги анор шарбати «Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»нинг бир қанча талабларига номувофиқлиги аниқланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube