Хоразмнинг келинлари Диёрадай бўлади
Хоразмга ёр-ёр билан кириб келган Диёра,
Бошларига ҳарир рўмол солиб келган Диёра,
Самарқанднинг ифорини олиб келган Диёра,
Юрагингда Куброларнинг матонати бор, қизим!
Қайноталар виқор билан елкаларин кердилар,
Қайноналар ял-ял ёнар либосларин кийдилар,
Шер йигитлар кўкрагига битта уриб қўйдилар,
Билагингда момоларнинг жасорати бор, қизим!
Келинларнинг юраклари қанот қоқар ҳавасда,
Қизчаларнинг нигоҳлари кўкка боқар ҳавасда,
Самарқанду Хоразмни севдинг битта нафасда,
Кўзларингда икки элнинг муҳаббати бор, қизим!
Азаматнинг юрагида Мангуберди кўз очар,
Хоразмнинг мард йигити жасоратдан сўз очар,
Ҳали қанча саҳналарда ғалабалар юз очар,
Юзларингда Ватанимнинг хуш сурати бор, қизим!
Нозиккина елкаларда миллат шаъни туради,
Юраклари номус учун, шараф учун уради,
Хоразмнинг келинлари Диёрадай бўлади,
Дуолари билан сенга Ўзбекистон ёр, қизим!
✍🏼Сайёра Самандар
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Ёруғликни қанчалик қидирмайлик, зеҳнимиздагидан ортиғини топишимиз маҳол.
✍️ Жемил Мерич
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Электр энергияси учун онлайн тўлов вақтинча тўхтатилади
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг хабар беришича, бугун соат 23:50 дан 5 август соат 22:00 гача электр энергияси учун онлайн тўловлар қабул қилинмайди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” томонидан янги “HET BILLING” дастурий комплекси ишга туширилади. Шу муносабат билан 5 кун давомида Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.
Шу вакт мобайнида, электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар кузатилиши мумкин.
Лекин бу вақт мобайнида қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради
Қозоғистон медиаси тарқатаётган хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради.
Ўзбекистон Президенти 9 август куни Остона шаҳрида ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 6-маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этиши айтилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
ҲАМАС раҳбари ўлдирилди
Эроннинг Mehr агентлиги хабар беришича ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилган.
Теҳрондаги қароргоҳига Исроилнинг уюштирган зарбаси натижасида Ҳаниянинг ҳалок бўлганини Фаластин ҳаракати тасдиқлади.
ОАВ хабарларига кўра, Ҳания янги президент Масуд Пезешкияннинг қасамёд қабул қилиш маросимида иштирок этиш учун Эрон пойтахтига борган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Энди ўқишга кириш учун “Корзинка”да 5 йил ишлаш керакми?
88 та давлат ташкилотлари қаторига биргина “Корзинка”ни киритиш учун вазирлик қарорида “Давлат”дан воз кечилган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ходимларини сиртқи ва кечки таълимга суҳбат асосида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик бирлашмалар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатдан 88 та давлат ташкилот ўрин олган.
Фақат давлат ташкилотларидан тузилган рўйхат қаторидан “Angelesy Food” Хусусий корхонаси МЧЖ ҳам ўрин олгани ажабланарли ҳолдир.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тузилган мазкур рўйхат биргина “Корзинка” дўконлар тармоғига давлатдан имтиёз ва ваколат олиб бериш учун тузилгандек, назаримизда.
Вазирлик томонидан тузилган рўйхатга ишонилса, энди Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун “Корзинка” омборхоналарида камида 5 йил ишлаган бўлиш лозим бўлади.
Рўйхатдаги жами 88 та ташкилотдан 87 таси давлат ташкилоти, биргина “Angelesy Food” МЧЖ эса хусусий корхона ҳисобланади.
“Angelesy Food” МЧЖ рўйхат охирроғига, яъни 84-қаторга ими-жимида киритилиб, вазирликнинг оддийгина бир қарорига ҳам улкан “мақсад”лар жо этилганга ўхшайди.
Қарор номланишига ҳам эътибор берилса, ташкилотлар номи киритилганда “вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари” сўзлари билан тузилган. 88 та давлат ташкилотлар қаторига биргина “Корзинка” дўконлар тармоғини киритиш учун эса “Давлат” сўзидан воз кечилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ходимларини ОТМга тавсия қиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси қарори қабул қилинди.
Қарор билан ходимларини сиртқи ва кечки таълимга суҳбат асосида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик бирлашмалар рўйхати тасдиқланди.
Тавсия этиладиган фуқаролар камида 5 йил иш стажига эга бўлиши керак.
Рўйхатда келтирилган ташкилотларнинг тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2024 йил 1 августдан 15 августгача Билимни баҳолаш агентлигининг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон фуқаролигини сотган шахс атиги 7 йилга қамалди
Яккасарой тумани ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида 1 йил ишлаган шахс Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ноқонуний тарзда ID карта ҳамда “қизил паспорт” расмийлаштириб берган.
У ушбу иши учун жиноий шериги билан биргаликда 4 мингдан 15 минг долларгача пул олган.
9 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистон фуқароси ID картаси ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб берган жиноятчига нисбатан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланибди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
«Бутун дунё лол қолди. Шундай қизим борлигидан фахрланаман» — Президент Шавкат Мирзиёевнинг Диёра Келдиёрова билан телефон мулоқоти
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент Диёра Келдиёровани телефон орқали табриклади
Шавкат Мирзиёев олимпия терма жамоамизга биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали суҳбатлашди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Ғалаба
Париж-2024 Олимпиадасида биринчи олтин медал қўлга киритилди
Диёра Келдиёрова финалда косовалик рақибини мағлуб этиб, олимпиададаги биринчи олтин медални тақдим этди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Оммавий кўнгилочар тадбирни тўхтатишга Экология вазирлиги аралашди
Тошкентдаги "Анҳор" паркида ўтказилиши режалаштирилган шоунинг реклама ролигида осмондан ленталар ёғилиши айтилган эди.
28 июль куни ўтказилиши режалаштирилган мазкур шоу сценарийси Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўрганилган.
Ўрганиш натижасида паркдаги Амфитеатрда лента-шоу уюштирилиб, бунда аниматорлар томонидан ленталарни айлантириб, томоша кўрсатилиши режалаштирилгани маълум бўлган. Осмондан ленталар ёғилиши эса эътиборни жалб қилиш учун айтилган экан.
Шундай бўлса-да, кўнгилочар шоу томошаси бутунлай бекор қилингани айтилмоқда.
“Байрам ташкилотчиларига бу каби шоулар атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, экология учун зарарли эканлиги тушунтирилди. Натижада шу куни ўтказилиши режалаштирилган "лента-шоу" бекор қилинди”, – дейилади Экология вазирлигининг хабарида.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
“Ўзбекгидроэнерго” кредит рейтингини ТОП учликда сақлаб қолди
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ жорий йилда ҳам жаҳонда етакчи рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг “BB-” барқарор даражадаги халқаро кредит рейтингини сақлаб қолди.
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари мустаҳкам ўсиб бораётганига балки бизнес стратегиясининг самарадорлигига ҳам амин бўлган.
Ҳозирда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тўғридан-тўғри инвестиция маблағларини жалб қилиш, яъни давлат кафолатисиз кредит шартномалар тузиш бўйича Хитойнинг Bank of China ва CITIС банклари билан ҳамда Халқаро тараққиёт агентлиги “USAID”нинг грант маблағларини жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Сайлов Кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, депутатлар сайловида такрорий овоз бериш ўтказилмайди
Жорий йил 27 октябрда ўтказиладиган сайловнинг аввалги сайловлардан асосий 5 та фарқли жиҳатлари бўлиб, улар қуйидагилар ҳисобланади:
1. Сайловлар янги Конституциявий шароитда ўтказилади.
2. Қонунчилик палатаси депутатлари учун ўтказиладиган сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ташкил этилади. Қонунларга кўра, Қонунчилик палатаси 5 йил муддатга сайланадиган бир 150 нафар депутатдан иборат бўлиб, Қонунчилик палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланиши, 75 нафари ягона сайлов округи бўйича сиёсий партияларга берилган овозларга мутаносиб равишда партия рўйхати асосида сайланиши қайд этилган.
3. Сайлов Кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида такрорий овоз бериш ўтказилмайди. Аввалги қоидага кўра, мажоритар тизимда 50%+1 та овоз олган номзод сайланган деб ҳисобланар эди. Эндиликда бир мандатли сайлов округлари бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овозини олган номзод ғолиб ҳисобланади.
4. Бу сафарги сайлов декабрь ойида эмас, октябрь ойида бўлиб ўтади. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 128-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, сайлов депутатларнинг ваколат муддати тугайдиган йилнинг октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши қайд этилган.
5. Бу галги сайловлар Марказий сайлов комиссиясининг ваколати ва масъулияти оширилган шароитда ўтказилмоқда. Хусусан, МСК зиммасига Президент сайлови ва Қонунчилик палатасига сайловлар билан бир қаторда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳам сайловларни ўтказиш юклатилди.
Анваржон Миркомилов,
“Тараққиёт стратегияси” маркази
бўлим бошлиғи
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 101,6 миллиардни ташкил этди
Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботига таяниб, 2023 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 101,6 миллиард долларни ташкил этган, деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.
Кеча Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Статистика агентлиги ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари муҳокама қилинган.
Муҳокамалар давомида айтилган ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон номинал ЯИМ ҳажми 125,6 триллион сўмга (10,7 миллиард долларга) ошиб, 1 192,2 триллион сўм (101,6 миллиард доллар)ни ташкил этган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Диёра Келдиёровага агентлик билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди.
Бу ҳақида Шаҳноза Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилган.
Шаҳноза Мирзиёева Париж шаҳрида Диёра Келдиёрова билан учрашиб, уни тарихий ғалабаси билан шахсан табриклаган.
Шунингдек, ўзбекистонлик Олимпиада ғолибига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда аёлларга нисбатан учрайдиган зўравонлик ва ҳақсизликка қарши қаратилган лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни ҳам таклиф қилган.
"Диёра биргаликда амалга оширадиган лойиҳаларнинг ЮЗИ ва иштирокчиси бўлиш ҳақидаги таклифимни мамнуният билан қабул қилди”, – деди Ш.Мирзиёева.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Матлуба Қаххорова Дин ишлари бўйича қўмита раисига ўринбосар этиб тайинланди
Кеча Дин ишлари бўйича қўмитада Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева иштирокида йиғилиш бўлди.
Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилбар Ғуломованинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилиш ҳамда унинг ўрнига Матлуба Қаххоровани тайинлаш тўғрисидаги Президент Қарори ўқиб эшиттирилди.
Маълумот учун, 2019 йилда Дин ишлари бўйича қўмитада хотин-қизлар билан ишлаш йўналиши ҳам очилган эди. Дилбар Ғуломова шу вақтдан буён Қўмита раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Болаларнинг 30 фоизига яқинида турли касалликлар аниқланди — ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳисобот беришича, Ўзбекистондаги мактабларда 5,7 миллион нафар ўқувчи, боғчаларда 1,3 миллион нафар тарбияланувчи тиббий текширувдан ўтказилибди.
Асилбек Худаяровнинг айтишича, тиббий кўриклар давомида мактаб ва боғча болаларининг 30 фоизга яқинида бир неча турдаги касалликлар аниқланган.
«Жорий йил 1 июль ҳолатига республикадаги 5,9 млн нафар мактаб ўқувчисидан 5,7 млн нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 1,3 млн нафарида (27,9 %) турли касалликлар аниқланди. Уларнинг 81 фоизини соғломлаштиришга эришилди. Шу билан бирга, 2 млн нафар боғча тарбияланувчидан 1,3 млн нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 26 фоизида турли касаликлар аниқланди», — дея қоғоздаги ҳисоботни ўқиб берди вазир.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
«Ташаббусли бюджет»нинг амалдаги тартибига ўзгартиришлар киритилмоқда
Ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:
— доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳалла (ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиётини жорий этиш;
— овоз бериш муддатини 10 кунга камайтириш, мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни ғолиб лойиҳалар рўйхатидан четлатиш амалиётини жорий этиш;
— туман (шаҳар) бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб сифатида эълон қилиш амалиётини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Мазкур ўзгартиришлар киритилган ҳужжат лойиҳаси Олий Мажлис Сенатига тақдим этилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Британия элчиси ҳам Диёра Келдиёровани табриклади
Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Смарт Париж Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган дзюдо устаси Диёра Келдиёровани ғалаба билан табриклади.
Бу ҳақида у ўзининг «Х» саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Ўзбекистон ва Диёра Келдиёровани ғалаба билан самимий табриклайман! Бу нафақат ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек аёллари томонидан қўлга киритилган биринчи олтин медаль, балки Ўзбекистондаги барча қизларнинг хоҳлаган нарсасига эриша олишини исботлайдиган бебаҳо медалдир! Олға, Ўзбекистон!», – деди Тимоти Смарт.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Агар биз ҳукуматни алдасак, бу — хоинлик. Агар улар бизни алдаса, бу — сиёсат.
✍️ Билл Муррай
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
ДИЁРА
Япон курашида япон қизини
Иппон усулида ютди Диёра.
Олимп китобига гўзал исмини
Олтин ҳарф билан битди Диёра.
Қалдирғоч-у, лочин кучига қаранг!
Тан берди олмон-у, йиқилди фаранг,
Косовога армон бўлди сўнгги жанг,
Барчасидан бир-бир ўтди Диёра.
Олтин олиб келди ҳаммадан олдин,
Юз олтинга тенгдир биринчи олтин!
Ниҳоят ҳис қилдик ғалаба тотин,
Зафар қадаҳини тутди Диёра.
Хушхабар шавқидан полвон элим маст,
Кураш бу – ютгай ким машқдан эринмас,
Кимнинг миси чиқса, тилла берилмас,
Олий орзусига етди Диёра.
Шоҳсупага чиқди кўзда ёш билан,
Байроқни юксалтган мағрур бош билан,
Шу тотли лаҳзани зўр бардош билан
Тер тўкиб, ой-йиллаб кутди Диёра.
Қувониб қутлади Миллат Сардори:
"Балли, эй, халқимнинг ғурури, ори!
Сен боис бахтлидир ўзбек диёри..."
Ҳаммани бахтиёр этди Диёра.
Диёримнинг олтин қизи Диёра,
Тўмариснинг ёниқ изи Диёра.
Юртимнинг юзини чароғон этган
Ўзбегимнинг ёруғ юзи Диёра!
Нодир ЖОНУЗОҚ
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
ОТМга кириш минимал бали ўзгаришсиз қолди
2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.
Давлат комиссиясининг баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68 балл (максимал 189 баллнинг 36%), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30%) этиб белгиланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Энг муҳими – қалбингда тартиб ўрнатиш. Учта нарсага амал қиламиз: нолимаймиз, айбламаймиз, ўзимизни оқлашга уринмаймиз.
✍️ Бернард Шоу
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
#Ғалаба
Диёра Келдиёрова шоҳсупада
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Париж-2024 Олимпиадасида биринчи медал нақд
Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова яримфиналда франциялик Амандин Бюшардни мағлуб этиб, олимпиада финалига йўл олди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Шўро давридан бошлаб жамиятни ҳадик билан яшашга ўргатиб қўйдик. Бу ҳадик ҳали кўнгилдан чиқиб кетгани йўқ. Ижтимоий-сиёсий пассивликни оқлайдиган ўзбек халқининг мақоллари кўп: «Оч қорним – тинч қулоғим», «Яримта нон – роҳати жон». Буларни фазилат санашади. Аслида бу фазилат эмас, қусур.
✍️ Мурод Муҳаммад Дўст
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Ўзбекистондаги транспорт муаммолари учун 50 млрд доллар керак — Эксперт
Россиялик халқаро транспорт ва логистика соҳасидаги етакчи эксперт Алексей Безбородов Ўзбекистон логистикасидаги муаммолар ҳақида гапирди.
"Ўзбекистоннинг ҳозирги логистика инфратузилмаси ишлаб чиқариш суръатларига мос келмайди. Логистикадаги инқироздан энди бутунлай қутулишнинг имкони ҳам йўқ. Мамлакатда инфратузилма салоҳиятини оширишни икки йил аввал бошлаш керак эди", – деди эксперт.
Халқаро тоифадаги эксперт Ўзбекистон логистика тизимида ўсиб бораётган муаммоларни қандай юмшатиш бўйича таклифларни ҳам берган.
"Қарийб 40 миллион аҳолиси бўлган мамлакат инфратузилмасини янгилаш, тўғрироғи, тўлиқ якунлаш учун 50 миллиард долларгача маблағ керак бўлади. Бу шубҳасиз, жуда кўп. Лекин буни хусусий компания ва банклар каби йирик ташкилотлар амалга ошириши керак" – дея қўшимча қилди Алексей Безбородов.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Давлат хавфсизлик хизмати АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилган шахсларни қўлга олди
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube