Абитуриентларнинг деярли ярми минимал баллни ҳам йиға олмади
Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонларида қатнашган 345 869 нафар абитуриент минимал 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Бу жами абитуриентларннинг 46,9 фоизи ҳисобланади.
Ҳудудлар кесимида ўртача баллар қуйидагича:
Бухоро вилояти — 75,9 балл;
Тошкент шаҳри — 74,6 балл;
Фарғона вилояти — 69,9 балл;
Наманган вилояти — 68 балл;
Хоразм вилояти — 68 балл;
Навоий вилояти — 67,2 балл;
Самарқанд вилояти — 67 балл;
Қашқадарё вилояти — 65,9 балл;
Жиззах вилояти — 65,5 балл;
Сурхондарё вилояти — 64,7 балл;
Тошкент вилояти — 64 балл;
Андижон вилояти — 63,5 балл;
Қорақалпоғистон Республикаси — 63,3 балл;
Сирдарё вилояти — 62,8 балл
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Электромобиллар импорти учун божларни қайтариш керак — ADM Jizzakh автозаводи директори
ADM Jizzakh автозаводи директори Дониёр Давлетёров мамлакатда автомобиль бозори ҳаддан ташқари тўйингани ва қизиб кетганини таъкидлаб, жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган автомобиллар импортини тартибга солиш кераклигини айтди.
Мазкур таклиф автомобилсозлик ва электротехника соҳаси тадбиркорлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда атилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистонга олиб кирилаётган электромобиллар божхона, акциз ва автотранспорт солиқларидан озод қилинган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
27 октябрда Ўзбекистонда сайлов бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига бугун – 26 июлдан бошлаб старт берилди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан бугун ўтказилган мажлисда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорларни қабул қилди.
Конституциянинг 128-моддасига ва Ўзбекистон Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, муваффақиятларга қобилиятлардан кўра кўпроқ тиришқоқлик билан эришилади.
Ўз ишига жон-у жаҳдини бериб ишлаган инсон албатта ғолиб бўлади.
✍️ Томас Фауэлл Бакстон
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқоти Қорақалпоғистонда ўтказилади
Давлат раҳбарининг ҳар йили август ойида тадбиркорлар билан ўтказиладиган Очиқ мулоқоти жорий йил Қорақалпоғистон республикасида ўтказилиши режалаштирилган.
Бу ҳақида очиқ мулоқотини ўтказиш учун тузилган Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Бизнес вакил девони матбуот хизмати маълум қилди.
Матбуот хизматининг хабар беришича, Вакил девони Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси масъуллари шу кунгача турли соҳаларнинг 500 дан зиёд вакиллари билан учрашув ўтказган. Тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар олинибди.
Берилган таклифлар асосида эса қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш масалалари ҳам тегишли соҳа вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда экан.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилади
“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024–2026 йилларда Бухоро ва Наманган вилоятларида биттадан ҳамда Тошкент шаҳрида иккита заргарлик маркази ташкил этилади;
заргарлик марказларида тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилма яратилади;
2025 йил якунигача қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1 млрд долларга ва экспорт кўрсаткичи 100 млн долларга етказилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Йиллик фоиз ставкаси пасайтирилди
Марказий банк асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бу ҳақида Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаров хабар берди
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Одамнинг мамлакат ва инсоният учун қилиши мумкин бўлган энг катта хизмати болаларни тарбиялашдир. Соғлом одам умуртқаси борлигини билмагандек, соғлом миллат ҳам миллатчиликни билмайди.
✍️ Бернард Шоу
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлат деб топилди
Numbeo портали 2024 йилнинг биринчи ярми бўйича жиноятлар рейтингини эълон қилди.
Мазкур ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 146 мамлакат ичида 120-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонда жиноятчилик индекси 29, хавфсизлик индекси 71 баллни ташкил этган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Биринчи бўлиб Россия президенти табриклади
Ўзбекистон Президентининг туғилган куни муносабати билан Россия Президенти Владимир Путин йўллаган табрик расмий эълон қилинди.
"Давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, барча йўналишларда самарали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссангиз беқиёсдир", — дейилади Россия президенти йўллаган табрикда.
Расмий лидерлар табриклари келиши давом этмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди
Ташкилот 1,3 млрд сўмдан ортиқ маблағга сайт, мобил илова ва веб-портали яратиш бўйича тармоқларда кўплаб танқидларга учраганди.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси тендерлар бўйича ўрганиш ишларини амалга оширди.
Натижада “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Рус тилини билмайдиган мигрантлар Россиядан депортация қилиниши мумкин
Рус тилини билиш тўғрисидаги сертификат ҳақиқий эмас деб топилса, муҳожирларни ўз маблағлари ҳисобидан депортация қилиш таклиф этилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси ЛДПР депутатлари томонидан Давлат Думасига киритилган.
Мигрантнинг кетишга маблағи бўлмаса, дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси ҳисобидан амалга оширилиши ҳам қонун лойиҳасига киритилгани айтилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон Қозоғистонга сўнгги 3 ойда қарийб 4 млрд куб метр сув ўтказди
1 апрелдан буён Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали 3,9 миллиард куб метр сув ўтказди. Суғориш даври якунига қадар Қозоғистонга яна 1 миллиард куб метрга яқин сув юборилиши кутиляпти.
Бу ҳақда Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистонга ўтказилган сув захираси Шардар сув омборига қўйилмоқда. Ўз навбатида, Шардар сув омборидан Сирдарёнинг қуйи оқимига 3,6 млрд, Қизилқум каналига 700 млн, Шимолий Орол денгизига 400 млн куб метрдан ортиқ сув тақсимланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Пул ишлашга мўлжалланган семинар-тренинглар ҳуқуқий тартибга солинади
“Тез бойиб кетиш”, “осон пул топиш йўлларини ўргатаман” каби эълонлар билан турли вебинар ва семинар-тренинглар ўтаётган шахслар фаолияти тартибга солиниши мумкин.
Бу борада «Миллий тикланиш» демократик партиясининг навбатдаги фракция йиғилишида маърифий фаолиятни тартибга солиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
"Ҳатто бундай тадбирларда диний қарашлар, кўпхотинлик, феминизм, ахлоқий бузуқлик, ҳуқуқбузарликлар тарғиб қилиниб, тингловчилар онгини манипуляция қилиш ҳолатлари ортаяпти. Бундай фаолиятни тўхтатиш, тақиқлаш ёки тартибга солишнинг эса имкони бўлмаяпти. Чунки амалдаги қонунчиликда бундай фаолият ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган", – дейилади фракция йиғилишида.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Рақобат қўмитаси “AVO Bank”ни жаримага тортди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “AVO Bank” АЖ (рақамли банк) кўрсатаётган хизматлари ҳақида нотўғри реклама тарқатаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.
Ўрганишлар натижасида “AVO Bank” АЖ томонидан қуйидаги қонун бузилишлари аниқланган:
- “AVO Ўзбекистондаги энг қулай мобил банк” мазмунида реклама жойлаштирган;
- реклама ахборотларида “Ҳар бир янги мижоз учун 250 000 сўм олинг”, “Ҳар бир таклиф қилинган шахс учун 50 000 сўм”, “Ҳисоб рақамига 250 000 сўм олинг” мазмунидаги иборалардан фойдаланилганлиги, бироқ, “AVO Bank” АЖнинг ушбу пул маблағларини мижозларнинг ҳисоб-рақамларига тўғридан-тўғри ўтказиб бериш имкони мавжуд эмаслиги аниқланган.
Мазкур ҳолатларда қонунчилик талаблари бузилганлиги боис молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Ожизлар кечиришни билишмайди. Кечира олиш – кучлиларга хос фазилат. Кечиримлилик – руҳий камолот белгиси.
✍️ Маҳатма Ганди
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡Президент меҳнат таътилига чиқди
Президент матбуот котибининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев бугун, 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
"Навоийазот" Рақобат қўмитасини судга берди. Суд эса шикоятни рад этди
Рақобат қўмитаси томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилган эди.
“Навоийазот” АЖ Тошкент туманлараро маъмурий судига мазкур қарор ва кўрсатмани ҳақиқий эмас деб топишни сўраб шикоят киритган.
Тошкент туманлараро маъмурий суди 23 июлдаги ҳал қилувчи қарори билан “Навоийазот” АЖнинг шикоятини рад этибди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Меҳнат миграцияси географияси ўзгармоқда
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда Ўзбекистонга кириб келаётган халқаро пул ўтказмалари географияси ўзгарган. Марказий банк раисининг очиқлаган ҳисоботига кўра:
• АҚШдан кириб келган пул ўтказмалари 43 фоизга;
• Германиядан 64 фоизга;
• Польшадан 2 баробарга;
• Жанубий Кореядан 1,9 баробарга кўпайган.
Мазкур рақамлар Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Қозоғистонда бош имом-хатиб 15 суткага қамалди
Қозоғистонда Қўстанай бош имоми Бахитбек Тажимбет маст ҳолда машина бошқаргани учун 15 суткага қамалди.
Имом маст ҳолда автомобиль ҳайдаб кетаётганида қўлга олинган. Ёпиқ тарзда ўтган суд жараёнида имом ўз айбини тан олмаган. Унинг айби тергов томонидан исботланган.
Қозоғистон Мусулмонлар диний бошқармаси имомни лавозимидан четлатиб, мусулмонлардан узр сўради.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ҳиндистонда Бобур ҳақида фильм суратга олинди
Фильм номи – «Бобур – Мўғул императори».
Фильм сценарийси Бобурнинг хотиралари жамланмаси ҳисобланадиган «Бобурнома»га асосланади.
Картинада Болливуднинг машҳур кино юлдузлари асосий ролларни ижро этган.
Суратга олиш ишлари 2022 йилда бошланган ва ҳозирда пост-продюсерлик босқичида.
Картинанинг катта экранларга чиқиш санаси ҳозирча эълон қилинмаган, бироқ фильм 2024 йилда чиқиши ҳақида тахминлар бор.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонда "Ижтимоий карта" жорий қилинади
Бу бўйича «Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, «Ижтимоий карта»да қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади:
• 2024 йил 1 декабрдан янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар;
• 2025 йил 1 апрелдан босқичма-босқич шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлаш;
• 2026 йил 1 январдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлардан фойдаланиш.
Шунингдек давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларидан фойдаланиш учун ҳужжатларни йиғиш зарурати бекор қилинади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Саломатлигингиз учун, Ватандошлар!
SABER water – бу замин қаъридан чиқадиган, юқори даражадаги тоза табиий сув. Халқаро стандартларга жавоб бериши учун “SABER water”нинг pH даражаси доимий равишда назорат қилиб борилади.
Сувимизни таътиб кўришингиз биланоқ унинг ўзгачалигини ҳис қиласиз!
SABER water – ҳаёт манбаи!
Реклама
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ноқонуний психологик ёрдамга жавобгарлик белгиланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилиб, ноқонуний психологик ёрдам кўрсатган шахсларга жавобгарлик белгиланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Бир сўз билан айтганда, қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади», — Шавкат Мирзиёев.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Жамият кимларни қадрлаётганига қара, ана шунда жамиятдаги устувор йўналишни ва у жамиятнинг қаерга қараб кетаётганини биласан.
✍️ Доктор Али Вардий
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Ўзбекистон ва Испания "Париж-2024"ни очиб беради
Эртага, 24 июль куни соат 18:00 да футбол бўйича Ўзбекистон ва Испания олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан Париж олимпиадаси ўйинларига старт берилади.
ХХХIII Ёзги олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтади.
Халқаро олимпия қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги ўйин "Парк де Пренс"(ПСЖ) стадионида ўтказилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон парламенти ҳар доимгидай ўзига хос тарзда қарор қабул қилди
Кўпчиликнинг эмас, камчиликнинг қарори инобатга олинди...
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишда регламент бўйича танаффус олиш ёки олмасликка депутатлар овоз берган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов йиғилишни тугатиб танаффус қилиш ёки йиғилишни давом эттиришни 2 марта овозга қўйди.
Биринчи уринишда 15 нафар, иккинчи урунишда эса, 22 нафар депутат танаффус қилишга розилик билдирган.
Икки уринишда ҳам 88 нафар депутат танаффусга чиқмасликка овоз беришига қарамай, барибир танаффус эълон қилинди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонда баъзи бир турдаги машиналар учун «растаможка» бекор қилинди
“Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 августгача туризм соҳасидаги тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади.
Шунингдек, фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм кўргазмаларидаги павильон ижарасининг 50 фоизи қоплаб берилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонда ҳарбий машина ишлаб чиқариш бошланди
Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги НАТО стандартлари асосида янги «Арслон» зирҳли ҳарбий машинасини тайёрлаган.
Ҳозирда амалий синов жараёнлари кетмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube