rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

Рақобат қўмитаси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”га нисбатан иш қўзғатди

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖ томонидан Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси ишлатган электр энергия учун 115 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари”га нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган (ТОП-1000) олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Тест имтиҳонлари ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билимни баҳолаш агентлиги 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатини эълон қилди.

РЎЙХАТ

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Кимки ўз сирини сақлай олса, ихтиёри ҳамиша қўлидадир.


✍️ Шайх Муҳаммад Аввома

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон илк бор Глобал гендер тафовути индексига киритилди

Global Gender Gap Index`нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 146 мамлакат орасида 0.681 балл билан 108 ўриндан жой олган.

Гендер тафовут индекси тўртта асосий тоифа –соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисод ва сиёсат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги тафовутни ўрганиб, мамлакатдаги гендер тенглик ҳолатини баҳолайди.

Ўзбекистон таълим даражаси индикатори бўйича 0.990 балл билан яхши натижа қайд этди. 2024 йилда гендер тафовути энг кичик бўлган давлат Исландия 0.935 балл билан мамлакатлар орасида энг яхши кўрсаткичга эришган.

Гендер тафовутлари энг юқори бўлган мамлакатлар орасида Яман (0.568) ва Покистон (0.570) устунлик қилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Кўпгина жиноятлар очилмай қолишининг сабабиИИБда "мурдадан ҳам пул сўрайдиганлар" борлигида

Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими фуқаронинг пластик картасидан 62 млн. сўм пулини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилади.

Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирса-да, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати ўз ишини қойил қилиб бажаришида.


✍️ Абу Райҳон Беруний

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

“IPOTEKABANK” реклама орқали аҳолини чалғитган – Рақобат қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “IPOTEKABANK” АТИБнинг рекламасидаги чалғитувчи “манёвр”га эътибор қаратган.

Банкнинг “Super” номли омонат тури бўйича рекламасида мижозлардан депозитга қабул қилинган нақд пул бўйича дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан ва кейинги уч ой учун 14 фоиздан, онлайн қабул қилинган депозитлари бўйича эса 26,09 ва 14 фоиздан ҳисобланиши маълум бўлгани айтилмоқда.

"Мазкур омонат тури бўйича фақатгина дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан пул маблағлари берилса-да, ижтимоий тармоқдаги реклама ахборотида омонатнинг муҳим шартлари очиб берилмаган.

Рекламанинг бундай кўринишда бўлиши мижозларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин”
, – дейилади Рақобат қўмитасининг маълумотида.

Қўмитанинг хабарига кўра, бир нечта қонун талаблари бузилиши аломатлари бўйича“IPOTEKABANK”га нисбатан иш қўзғатилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Кутилаётган сув танқислигининг олдини олиш бўйича қандай ишлар қилинмоқда?

Маълумотларга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда 7 млрд куб метр сув танқислиги кузатилиши ҳамда бунинг оқибатида, мамлакатимиз дунёдаги сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиш эҳтимоли мавжуд экан.

Бу кутилаётган хатар бўйича қандай амалий ишлар бажарилмоқда?

Мазкур саволга “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Рахматуллаев жавоб беришга ҳаракат қилди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1878

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Агриппина Шин лавозимга тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Агриппина Васильевна Шин Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимига тайинланди.

Бир ҳафта олдин президент фармони билан Мактабгача таълим агентлиги тугатилгани боис, А.Шин агентлик директорлиги лавозимидан озод этилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Сирдарё вилоят тиббиёт бирлашмасидаги тиббий ускуналар ноқонуний – махсус инспекция

Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмаси тиббий ускуналарини давлат метрологик қиёслов кўригидан ўтказмасдан фойдаланган.

Бу ҳақида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси маълум қилмоқда.

Хавфсизлик ва кафолатни таъминлаш мақсадида, мазкур турдаги ускуналар қонун ва қарорлар билан давлат қиёслаш кўригидан ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Хусусан, бу Ҳукуматнинг “Тиббиётда қўлланиладиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналарининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида ҳам қатъий белгиланган.

Шунга қарамасдан, тиббиёт бирлашмаси тиббий ускуналардан “Метрология тўғрисида”ги қонуни 16, 20-моддалари талабларини бузган ҳолда узоқ муддат фойдаланиб келгани аниқланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Прокурорлар экологиямиз масъулларини сўкиб ишлатмоқдами?

Қашқадарё вилояти прокуратураси бўлим прокурори С.Азимов Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ходимларини ўта қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган телефон суҳбати тарқалди.

Мазкур қўпол суҳбат бўйича вилоят прокуратураси расмий баёнот берган.

"Қашқадарё вилояти прокуратураси ходими С.Азимовга тегишлилиги айтилаётган аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда", — дейилади Қашқадарё вилояти прокуратурасининг расмий баёнотида

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Автомобилларга экостикерлар бериш 2025 йилда бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

- биноларнинг томлари ва фасадларига қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш учун давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун лойиҳа ҳужжатларини тақдим этиш талабини бекор қилиш;

- атроф-муҳитга ва унга туташ ҳудудларга таъсир кўрсатадиган саноат корхоналарида «яшил белбоғлар» яратиш ва етиштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

- «Экологик транспорт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини ўзгартириш. У 2025 йил 1 мартда бошланади (дастлаб, 2024 йил 1 июндан эди). Худди шу кундан бошлаб транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

5 та давлат иштирокидаги ҳарбий машғулотда Ўзбекистон ҳам қатнашмоқда

Қозоғистон ғарбидаги Манғистау вилоятида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокида «Бирлестик-2024» минтақавий халқаро ўқув машғулотлари бошланди.

Машғулотларга 4 минг нафарга яқин ҳарбий, 700 тагача қурол-яроғ ва ҳарбий техника жалб этилган. Машғулотлар доирасида маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт тадбирлари ҳам ўтказилади. Бундан ташқари, ҳарбий амалий спорт турлари, тактик ориентирлаш ва тактик ўқ отиш бўйича мусобақалар ташкил этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Бир қўлда Қуръон-у биттасида жом,
Баъзида ҳалолмиз, баъзида ҳаром,
Феруза гумбазли осмон остида
На чин мусулмонмиз, на кофир тамом.


✍️ Умар Ҳайём

🌟 Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

"Sport" телеканали нега "Евро-2024" трансляциясини сотиб олмади?

Спорт бўйича махсус телеканали бор Ўзбекистон аҳолиси футболни кўнгилочар телеканалда томоша қилишмоқда.

Спорт мусобақаларини ёритиш ва трансляция қилиш учун давлат томонидан миллиардлаб сармояга очилган махсус спорт телеканалимиз бўла туриб, чемпионатни айнан хусусий кўнгилочар телеканалда кузаётганимиз жуда ажабланарли.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1879

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта ташкилот бўлади — Президент

Қувада Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимни ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.

"Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда.

Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади",
деди Президент.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президент кортежи режадан ташқари томон йўналтирилди

Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида кеча Президент ўтирган кортеж режадан ташқари аҳоли турар жой массивлари томон бурилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Янгиҳаёт туманидаги ёнғин бўйича Тошкент шаҳар ФВБ маълумот берди

Бугун Янгиҳаёт туманида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ФВБнинг Rost24.uz`га берган маълумотига кўра, ушбу ёнғин соат 11:52 да бошланган.

Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, «Олчазор» МФЙ 10-ҳудудда очиқ майдонда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Ёнғин 14:15 да тўлиқ бартараф этилган.

Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, ёнғин сабаби, моддий ва экологик зарар миқдори аниқланаётган экан.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради

Ташриф давомида янги йирик лойиҳаларга старт берилади.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши ҳам режалаштирилган.   

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Талабга жавоб бермайдиган 20 та давлат олийгоҳи ёпилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ёпилиш арафасидаги олийгоҳлар асосан вилоятлардаги филиалларига тегишли эканини ҳам очиқлаган.

"Ҳозир фақат хусусий эмас, давлат ОТМлари ҳам текширувдан ўтказиляпти, уларнинг талабга жавоб бермайдиган 20 таси ёпилиш арафасида турибди", – деди вазир.

Қўнғиротбой Шарипов бунда асосан, битирувчиларининг 5-10 фоизигина иш билан таъминланган давлат олийгоҳлари тугатиладиган олийгоҳлар рўйхатига киритилишини ҳам маълум қилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Вазир ҳокимни кўкрак нишони билан тақдирлади

Бугун Термиз шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқот ўтказилган.

Тадбирда 6 нафар ўқитувчи “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга эса “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони топширилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Банкдан пул ўғриламоқчи бўлган кибержиноятчилар ушланди

Банк ҳисоб рақамлари ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган пул маблағларини хакерлик ҳужуми орқали ноқонуний ўзлаштиришга уринган шахсларнинг сири фош этилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Чорасизлик Аллоҳ таолодан келган энг гўзал ишоратдир. Дуо вақти келганини англатади. Кўзингдан ёшлар сизилса, гўзал юзинг ғамгин бўлса, билгилки:
— Роббинг сени соғинибди, сени эшитишни хоҳлаяпти.

✍️ Жалолиддин Румий

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

200 кВт ижтимоий нормани оширишга асос мавжуд эмас - Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда аҳоли учун 1 майдан жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг 200 кВт·соат ойлик базавий меъёри жуда кўп эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу эътирозларга расмий муносабат билдирган Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 200 кВт лимитни оширишга ҳеч қандай асос мавжуд эмас экан.

"Жорий йил июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган. Истеъмолчиларнинг 71 фоизи белгиланган норма доирасидан чиқмаган. Шу боис, 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас", - дейилади расмий муносабатда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Бизни мунтазам ҳаракатга ундовчи ички туртки мавжуд. Бу – қизиқувчанликдир. Натижани ёки ўз имкониятимизни билишга бўлган қизиқиш. Биргина кичик қадам улкан режани амалга ошириши ва сиз биринчи қадамни ҳозироқ ташлашингиз мумкин.

✍️ Маҳатма Ганди

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ярим йилда 550 миллиард сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилган

«Ўзэнергоинспекция» олти ой давомида 4537 та истеъмолчи томонидан 550 миллиард сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлаган.

"Ўзэнергоинспекция"нинг маълумотларига кўра, январь-июнь ойларида 163,3 миллион метр куб табиий газ ва 220,7 миллион киловатт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Ушбу ноқонуний фойдаланишлар 89 та автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси, 94 та иссиқхона, 94 та текстил корхона ва 2 та оҳак ишлаб чиқариш цехларида қайд этилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Туркий давлатлар умумий алифбо қабул қилиши лозим – Туркия Ташқи ишлар вазири

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун туркий давлатлар ўртасида ягона алифбо яратишга чақирди.

"Биз имкон қадар тезроқ алифбо бирлигини ўрнатишимиз керак. Глобал кучлар рақобати географиямизга кириб кетишига йўл қўймаслик учун сафларимизни кучайтиришимиз ва имкониятларимизни умумий фаровонлигимиз йўлида ишлатишимиз керак”, – деди Ҳоқон Фидан.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистон лотин алифбосидан фойдаланса, Қозоғистон ва Қирғизистон кирилл ёзувидан фойдаланишда давом этмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

200 кВт норма бир ойга умуман етмайди –халқ фикри

Мутахассислар томонидан электрдан фойдаланишнинг 1 ойлик ижтимоий нормаси 200 кВт этиб белгиланган эди.

Rost24.uz ушбу белгиланган норма бўйича жамоатчилик фикрини ўрганди.

Бу лимит 1 ойга етадими?


ЖАВОБЛАР: rost24.uz/uz/news/1877

Ютубда: youtu.be/bHNfojDgnYU

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Тошкент шаҳар ҳокими дўкондаги сифатсиз маҳсулотлар учун мутасаддиларга эътироз билдирмоқда


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал