#Рост_ҳикматлар
✅️Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади.
✍️ Габриэл Гарсиа Маркес
❄️Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Прокурорлар пора олишда давом этмоқда
Тошкент шаҳар прокуратурасининг маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори ҳамда Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори қўлга олинган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️"Ким бу дунёда иккиюзламачи бўлса, қиёмат кунида унинг оловдан бўлган икки юзи бўлади".
✍️ Ҳадиси шариф,
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган
❄️Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Рақобат қўмитаси электр энергияси бўйича эътирозларни ўрганади. Аммо 200 кВтлик нормани эмас
Рақобат қўмитаси асосий мавзуни четлаб ўтган ҳолда электр ҳисоблагичларнинг ортиқча ҳисоблашига эътибор қаратган.
200 кВтлик ижтимоий норма бўйича жамоатчиликда эътирозлар кўпайиб кетгани фонида Рақобат қўмитаси ҳам электр энергияси бўйича нимадир қилаётганини кўрсатмоқчи бўлибди.
Қўмита ижтимоий тармоқларда электр ҳисоблагичларнинг электр энергиясини ортиқча ҳисоблаётганлиги ҳақида тарқалаётган хабарларни ўрганиш ва муаммони ҳал этиш учун тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилганини маълум қилган. Аммо ижтимоий тармоқларни қамраб олган ижтимоий норма ҳақидаги эътирозларга эътибор қилишга куч ва журъат топа олишмаган.
"Электр ҳисоблагичларнинг электр энергиясини ортиқча ҳисоблаётганлиги ҳолатларини ўрганиш давомида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний чоралар кўрилиши таъминланади”, – дейилади Рақобат қўмитасининг хабарида.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги ташрифи Озарбайжонга бўлади
Ўзбекистон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 5-6 июль кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади.
Давлатимиз раҳбари Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг "Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш" мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Алишер Қодиров ўзига хос услубда оммани чалғитишда давом этмоқда
Миллий тикланиш партияси раиси А. Қодиров электр энергияси нархи кўтарилишини эртанги кун учун фойдали дея фикр билдирди.
Депутат 1 киловатт электр энергиянинг таннархи 990 сўм эканлиги, 200 киловаттгача 450 сўмдан, 1000 киловаттгача 900 сўмдан сотилишини талаб эмас ёрдам сифатида қабул қилиниши кераклигини таъкидлади.
“Даромади 5 миллион сўмдан юқори бўлган қатлам учун имтиёзли нархдаги 200 кВт норма қўлланилмасин” — деди Алишер Қодиров.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
“Умра” тадбирларини ташкил этиш энди Дин ишлари бўйича қўмита томонидан лицензияланади
Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида таснифланиб, Дин ишлари бўйича қўмита лицензияловчи орган сифатида белгиланди.
Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олишдаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга белгиланган жарима миқдори БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм)га ўзгартирилди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятини лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) этиб белгиланди.
Қонун расман эълон қилингандан 3 ой ўтгач кучга киради.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
“Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба”: футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг шиори
Мамлакатимиз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган футбол бўйича терма жамоамиз учун махсус видео ролик тайёрланибди.
Футболчиларимиз "Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба" шиори остида Париж-2024 майдонларида беллашади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Агриппина Шин раҳбарлик қилаётган агентлик тугатилди
Мактабгача таълим агентлигининг фаолиятини тугатиш бўйича Президент Фармони (ПФ-98-сон, 02.07.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилиши белгиланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Маданият вазири жазоланиши мумкин
Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Маъданият ва туризм вазири Озодбек Ахмадович Назарбеков дўкондан кийим ҳарид қилиб, реклама қилган видеолар тарқалди.
“Қадрли дўстлар бугун биз «Кингс ман» дўконидамиз. Бу дўкон Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган Мени хурсанд қилган нарса, бугун ўзбек қора кўзлари Италиянинг энг юқори даражадаги сифатига тенг маҳсулотлар ишлаб чиқаришяпти. Ўзимиз гувоҳ бўлиб қойил қолдик...”, –дейилади О.Назарбеков тушган реклама ролигида.
Аммо, мансабдор шахсларнинг рекламада иштирок этиши қонун билан белгилаб қўйилган.
Товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш тақиқланади. – Ўзбекистон Республикаси «РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ги қонунининг 16-моддаси 2-қисми.
Реклама ролигига муносабат билдирган Рақобат қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан «Реклама тўғрисида»ги Қонуни доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ташкилотлар ўртасидаги информацион кураш: “Ўзсувтаъминот” ёлғончими ёки Энергетика вазирлиги?
Юнусобод туманида юзага келган сув тошқинига электр энергиясидаги узилиш сабаб бўлган, деди сув таъминоти корхонаси. Энергетика вазирлиги эса узилиш бўлганини рад этмоқда.
Бугун тонгда Юнусободда содир бўлган сув тошқинларига муносабат билдирган “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати 4-қозонхонада электр энергиясининг узилишини сабаб қилиб кўрсатмоқда.
“Яқин ҳудудда жойлашган қозонхонада вақтинча электр энергияси узилган ва қувурларда босим кўтарилиб кетиб, қувурларнинг уланган чокидан авария юзага келган”, – дейилади “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати хабарида.
Энергетика вазирлиги эса бу маълумотни рад этган ҳолда расмий баёнот берди.
“Юнусободдаги 4-сонли қозонхонанинг электр таъминотида 2-3 июль кунлари ҳеч қандай узилиш юз бермаган. Сув тошқинига қозонхона фаолиятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ”, – дейилади расмий баёнотда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида ноқонуний ерости йўли (туннел) аниқланди
Ҳиндистондан Қозоғистон орқали мамлакатимизга катта миқдордаги, сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб келиш билан шуғулланган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.
Жиноий гуруҳ томонидан навбатдаги дори воситалари «Деҳли-Тошкент-Олмаота» авиайўналиши орқали транзит тарзда «Олмаота» халқаро аэропортига олиб келиниб, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариёғоч туманига етказилган. У ердан яширин ерости йўли орқали Тошкент вилоятининг Тошкент туманига ўтказилган.
Жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 1,1 млрд. сўмлик, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинибди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Агар бошинг кўкка етса ҳам, унутмагинки қайтар жойинг албатта ердир!
"Ерни тепма, аста бос қадам,
Етар унинг чеккан озори.
Йиллар ўтиб шу Она тупроқ,
Бўлар, шаксиз, тананг мозори".
✍ Эркин Воҳидов
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Тошкент ҳокими депутат бўлди
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов "Туркистон" 53-сайлов округидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланди.
Ушбу сайлов округидан сайланган депутат Умида Камилова вафот этгани сабабли унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилган эди.
Тартибга кўра, депутат этиб сайланган ҳоким тез кунларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига раис этиб ҳам сайланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Журналист ва блогерлар базальт ишлаб чиқариш жараёнини кўришди
Thermo Plus савдо белгиси остида базальт изоляция маҳсулотларини ишлаб чиқараётган Khorezm Insulation Group корхонасининг фаолияти билан таништириш мақсадида АОВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1875
Реклама
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
200 кВт норма бир ойга умуман етмайди –халқ фикри
Мутахассислар томонидан электрдан фойдаланишнинг 1 ойлик ижтимоий нормаси 200 кВт этиб белгиланган эди.
Rost24.uz ушбу белгиланган норма бўйича жамоатчилик фикрини ўрганди.
Бу лимит 1 ойга етадими?
ЖАВОБЛАР: rost24.uz/uz/news/1877
Ютубда: youtu.be/bHNfojDgnYU
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Эронда президентлик сайлови якунланди
Ислоҳотчилар қаноти партиясидан номзод, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пезешкиён Эрондаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди.
Бу ҳақда Ислом Республикаси сайлов штабининг расмий вакили Моҳсин Исламий маълум қилди.
Асли озарбайжон миллатига мансуб Масъуд Пезешкиён Эроннинг 9-президенти этиб сайланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишнинг олди олинди
Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уринганларни қўлга олаётган тасвирлар тарқалди.
Мазкур воқеага Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг расмий Инстаграм саҳифасида муносабат билдирилган.
Қўмита оператив тадбирлар давомида 5 нафар Қирғизистон фуқаролари ҳибсга олиниб, ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаш ва мамлакатда оммавий тартибсизликларни ташкил этишни режалаштирган деструктив гуруҳнинг ноқонуний фаолиятини тўхтатганини маълум қилган.
"Аниқланишича, ушбу гуруҳ криминал идеологияни қўллаб-қувватловчи ва диний эътиқодни фанатик тарзда татбиқ этувчи шахслардан иборат бўлган. Қўлга олинган шахсларнинг яшаш жойларидан портловчи қурилмалар, ўқотар қурол, экстремистик адабиёт ва бошқа тақиқланган буюмлар топилган”, – дейилади қўмита хабарида
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Олий таълим вазирлигига Жисмоний тарбия ўқитувчиларидан таклиф-мурожаат
“Жисмоний тарбияда амалий имтиҳонларни баҳолаш мезонлари ёшга нисбатан олинса яхши бўлар эди”, – Олий таълим вазирлигига жисмоний тарбия ўқитувчисидан таклиф сифатидаги мурожаат.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1876
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Бу ҳаётда ҳар ким бўлишинг мумкин, аммо энг муҳими ИНСОН бўлмоғингдир.
✍️ Шамсиддин Табризий
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 10-аъзоси бўлди
Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 10-тўлақонли аъзосига айланди. Беларусни ШҲТга аъзо қилиш бўйича қарор 4 июль куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитда қабул қилинди.
Бу ҳақда Беларусь Президент сайти хабар бермоқда. Беларусь президенти Александр Лукашенко ушбу кунни мамлакат тарихидаги муҳим воқеа сифатида таъкидлаб, ШҲТ маконида хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Зиддиятларни ҳал этишдаги усулларимиз самарасиз — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда бошланган ШҲТ саммитида дунёдаги геосиёсий таранглик ҳақида гапирди.
Бу ҳақида Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги хабар берган эди (номаълум сабабларга кўра ушбу хабар ўчирилган).
"Кучайиб бораётган инқироз ва муаммоларни ҳал қилишда мавжуд воситалар ўз кучини йўқотди. Ана шундай мураккаб вазиятда барчамиз ШҲТнинг асосий тамойилларига содиқлигимизни сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлашимиз ниҳоятда муҳим", — деди Ўзбекистон Президенти.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Марказий сайлов комиссиясининг расмий рамзи ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, Марказий сайлов комиссиясининг янги намунадаги расмий рамзи тасдиқланибди.
Расмий рамз ҳозирга қадар амалда бўлган МСК эмблемаси ўрнига жорий этиган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Жуда кўп нарсани ҳис этиб, англаб турган зотнинг ҳаёти қийин кечади. Ҳаётни жуда қисқа қилиб бўлиб олиб, буёғи меники, нариги ёғи билан ярим тийинлик ишим йўқ, дейдиган одам бахтлидир...
✍️Рауф Парфи
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан ШҲТ давлат раҳбари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун бугун Қозоғистоннинг Остона шаҳрига жўнаб кетди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Юнусобод туманидаги маҳаллаларни сув босди
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги маҳаллаларни сув босган видеолар тарқалди. Маълумотларга кўра, диаметри 1200 мм катта сув ўтказгич қувур ёрилгани айтилмоқда.
“Тошкент шаҳар сув таъминоти”нинг маълум қилишича, сув таъминоти тармоғида катта авария рўй берган. Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида содир бўлган мазкур ҳодиса туфайли кўчалар сувга тўлган.
Ушбу авария сабаб Юнусобод туманидаги бир қанча маҳаллалар, давлат ташкилотлари ва ишлаб чиқариш корхоналари сувсиз қолди.
“Ҳозирда тезкор авария жамоалари муаммони бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда. Ушбу вақтда сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникалар орқали сув етказиб берилади”, – дейилади “Тошкент шаҳар сув таъминоти” ҳабарида.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Париж-2024 Олимпиадаси медаллари учун спортчиларимизга бериладиган мукофот пулининг миқдори эълон қилинди
Кеча Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 Олимпиадасига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пулларининг миқдори ҳақида ҳам айтиб ўтган:
Олимпиада чемпионлари 200 минг доллар;
кумуш медал соҳиблари 100 минг доллар;
бронза медал совриндорлари эса 50 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради
Ўзбекистон президенти Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ+" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Йиғилиш якунида Остона декларацияси ҳамда бир қанча йўналишларда шерикликни кенгайтириш бўйича ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси хорижий делегациялар раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Нотариусга бормасдан амалга ошириладиган нотариал ишлар сони ортди
Ўзбекистонда нотариусга бормасдан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар сони яна ортди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.
Эндиликда фуқаролар қуйидаги нотариал хизматларни бажариш учун нотариусга бориши шарт эмас:
1. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин ёки эрнинг розилик аризаси.
2. Автомобиль ва мототранспорт воситаларини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) учун ишончнома.
3. Ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш.
Бу хизматларни энди видеоконференц алоқа орқали онлайн тарзда амалга ошириш мумкин. Бу эса фуқароларга вақт ва маблағ тежаш имконини беради.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Халқни тўйдиришдан кўра шахсларни тўйдириш мушкулроқдир.
✍️ Сенека
❄️Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube