rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

⚡️43 млрд сўмлик давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди

“Техник меъёрлаш институти”, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Халқ банки” АТБ, “ФК Бунёдкор” МЧЖ, “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги АТ маркази” каби ўндан ортиқ давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган умумий бошланғич нархи 25 731,4 млн. сўм бўлган танлов (тендер) савдоларида рақобатга зид ҳолатлар кузатилди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2277

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Миробод туман ИИБ подполковниги пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувоффиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи, подполковник ҳарбий унвонида бўлган У.С. пора билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, у Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, муқаддам айбланувчининг қариндошидан 18 минг АҚШ доллари олган.

Аммо, у берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу маблағнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Хорижда 2 кундан кам вақт бўлиб қайтганлар, божсиз товарлар олиб киролмайди

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланган. Ушбу қоидалар 2025 йил 20 июлдан кучга киради. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
—темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
—автомобиль ва пиёда ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ доллари қийматдаги товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин бўлади.

Шунингдек, темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан, ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.

Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Болаларни "ит каби акиллатган" дефектологга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда ўзини дефектолог сифатида танитиб фаолият юритиб келаётган Дилором Жабборова ўз саҳифасига жойлаган болаларни ит каби акиллатиб дарс ўтаётгани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Болалар омбудсмани ахборот хизмати жорий йил 4 июль кунидан бошлаб тергов бўлими томонидан Жабборованинг бола манфаатларига зид ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Хабарга кўра, 2025 йилнинг 2 июнь куни омбудсман унинг юқоридаги бола манфаатларига зид ҳаракатлари юзасидан Бош прокуратурага тегишли сўров юборган. Сўнг прокуратура томонидан аввал қабул қилинган жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор бекор қилиниб, иш ҳужжатлари тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.

Маълумот учун, 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январь ойида Болалар омбудсман сўрови асосида малакали дефектолог ва логопедлардан иборат ишчи гуруҳ ўтказган ўрганиш натижасида, педагог Д.Ж.нинг иш усули мутлақо илмий асосланмаган, мураккаб дудуқланиш муаммосига тор ва ибтидоий ёндашувда эканлиги, унинг дудуқланишни бартараф этишда қўллаётган руҳий ва жисмоний зўравонлик усуллари болаларнинг соғлиғи ва тарбиясига жиддий зарар келтириши ҳамда педагогика қоидаларига бутунлай зидлиги тўғрисида хулоса берилган. Бунинг асосида Болалар омбудсмани томонидан прокуратура органларига ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида сўров киритилган ва Д.Ж га нисбатан жиноят иши юритуви олиб борилган.

Маълум вақт ўтганидан сўнг Д.Ж аввалгидек дудуқланиши бўлган болалар билан ўзининг илмий асосланмаган, дефектологияга дахли йўқ амалиётини давом эттиргани кузатилган, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Жарима майдонидан автомашинани чиқариш учун электрон рухсатнома жорий этилади

«Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Бу янгилик орқали фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП), Давлат хизматлари марказлари ва «SafeRoad» мобил илова орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.

2025 йил 31 июлдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар транспорт воситаларини жарима майдонидан олиб чиқиш учун рухсатномани электрон шаклда сўрашлари мумкин бўлади. Мурожаатлар 24 соат давомида қабул қилинади ва иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Рухсатнома QR-код кўринишида тақдим этилади.

Янги тартибга кўра, фуқаролар паспорт маълумотлари, транспорт рақами, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиши талаб этилади. Электрон сўровнома тўлдирилгандан сўнг ваколатли органлар ушбу маълумотларни текшириб, ижобий қарор қабул қилинса, рухсатнома юборилади.

Агар сўровномада хатоликлар бўлса, ариза берувчига уларни тўғрилаш учун 3 иш куни муҳлат берилади. Рухсатнома берилгандан кейин такрорий мурожаатлар кўриб чиқилмайди. Ушбу тартиб Ички ишлар органларини рақамлаштириш бўйича Президентнинг 155-сон қарори ижроси доирасида жорий этилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж-умра маркази янги умра мавсуми 2025 йил август ойидан бошланишини эълон қилди.

Сўнгги йилларда умра сафарларини юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларга сифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш ҳамда ибодатларни шариат талабларига мувофиқ адо этиш ишлари Ҳаж-умра маркази томонидан амалга ошириб келинмоқда. 30 йилдан ортиқ амалий тажриба асосида зиёратчилар учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда.

Дастур доирасида қуйидаги қулайликлар назарда тутилган:

Uzbekistan Airwaysнинг Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишида тўғридан тўғри парвозлар;
3 кеча Мадина, 7 кеча Маккада бўлиш;
Жидда–Мадина, Мадина–Макка ва Макка–Жидда йўналишларида замонавий автобуслар хизмати;
Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар;
3 маҳал овқатланиш;
Мадина шаҳрида Набавий масжиди, Равза, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат;
Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари ҳамда Нур ва Савр тоғларига зиёрат;
Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳат.


Қайд этилишича, умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, ибодат ва сафарнинг осон ва хотиржам ўтишини таъминлайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россияда мигрантларга янги солиқ жорий этилиши мумкин

Россия ҳукуматига мигрантларнинг ойлик маошидан 5,1 фоиз миқдорида солиқ ундириш таклифи юборди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Бу ташаббус Ижтимоий-иқтисодий таҳлил ва ривожланиш дастурлари институти томонидан Бош вазир Михаил Мишустинга тақдим этилган. Таклифга кўра, солиқдан тушадиган маблағлар бевосита мигрантларнинг ўзлари учун фойдали йўналишларга йўналтирилади.

Хусусан, рус тилини ва Россия қонунчилигини ўргатиш, мигрантларни мамлакатнинг маданияти, қадриятлари ва тарихий анъаналари билан таништириш, шунингдек, маҳаллий жамиятга мослашувини енгиллаштириш каби дастурларни молиялаштириш кўзда тутилган.

Ушбу солиқ миқдори ҳозирги кунда ягона ижтимоий солиқ таркибига кирувчи мажбурий тиббий суғурта бадалларига тенг экани таъкидланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми доирасида лойиҳа киритиш бошланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, бугун 15 июль санасидан бошлаб “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди.

Мазкур мавсум қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Лойиҳа киритиш босқичи – 2025 йил 15 июлдан 3 августгача;

Саралаш босқичи – 4 августдан 18 августгача;
Тарғибот босқичи – 19 августдан 21 августгача;
Овоз бериш босқичи – 22 августдан 31 августгача ўтказилади.


Тегишли тартибда танлаб олинган ва овоз бериш босқичида энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар 2025 йил 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик кунида эълон қилинади.

Иқтисодıёт ва молия вазирлиги фуқароларни ўз ҳудудидаги муаммоларни ҳал этишда фаол бўлишга ва лойиҳалар киритиш орқали ташаббус кўрсатишга чақиради.

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2- мавсуми ҳамда 2025 йилги - мавсумида кетма-кет ғолиб бўлган 823 та маҳалла 2025 йилги 2-мавсум ва 2026 йилги 1-мавсумда танаффусга чиқади. Бундай маҳаллалардаги мактаблар, боғчалар, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар ушбу икки мавсумда лойиҳа киритишда иштирок эта олмайди.

Маълумот учун, Наманган шаҳрининг “Даштбоғ”, Когон шаҳрининг “Нурафшон” ҳамда Шуманай туманининг “Бегжап” маҳаллалари томонидан тақдим этилган 2025 йил 1-мавсум лойиҳалари рад этилгани сабабли ушбу маҳаллаларга танаффус белгиланмаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Ожизлар кечиришни билишмайди. Кечира олиш – кучлиларга хос фазилат. Кечиримлилик – руҳий камолот белгиси.

✍️ Маҳатма Ганди

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Президент Администрациясида кимларнинг лавозими ўзгармади?

Президент Администрациясида қатор тайинловлар амалга ошгани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, Президент Администрациясининг қуйидаги раҳбар ходимларининг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди:

Хайриддин Мадриддинович Султонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Спичрайтери;

Шухрат Мадаминович Ғаниев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Турсинхан Айдарович Худайбергенов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Виктор Владимирович Махмудов – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;

Алишербек Азизович Пайгамов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;

Улугбек Учкунович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Фармон билан вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллиги оширилади. Бу билан боғлиқ бюрократик жараёнлар қисқаради, улар проактив фаолият юритиши учун имкониятлар кенгайтирилади.

Ҳукумат қарорлари, идоравий ҳужжатлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари билан тартибга солинадиган масалалар рўйхати белгиланади.

Эндиликда идоралар ўзларига тегишли соҳани мустақил тартибга солиш ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қила олади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди

Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланиб, унга мувофиқ, Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди. Бу ҳақда президентнинг “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида эълон қилинди.

Фармонга кўра, эндиликда Президент Администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш, яъни таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалалари белгиланди. Ушбу йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.

Бундан ташқари, Президентнинг стратегик ривожланиш, ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари киритилиб, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш, йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш бўйича, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"Ит ҳам турмайдиган" миграция маркази бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Санкт-Петербург миграция марказида кунлаб ҳужжат олиш учун турган ўзбек мигрантларидан мурожаат видео тарқалди: "Неча кундан бери патент оламиз деб овора шунча одам. Қамоқхоналарда турибди, баъзилар ҳушидан кетиб қоляпти ҳатто. Итни боғлаб қўйса, ит ҳам турмайди (чиқиндиларни кўрсатиб). Беш кундан бери шунақа жойларда ётиб, патент олишга навбатда турибмиз", дейди мурожаатчи. Ҳолат бўйича бир неча кун ўтиб Ўзбекистон Миграция агентлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Хабарга кўра, Россиянинг миграция марказида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича ишлаш рухсатномасини (патент) расмийлаштириш жараёнлари амалга оширилаётган бўлган.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг маъсул ходимлари юқорида қайд этилган манзилда жойлашган миграция марказида юзага келган вазиятни ўрганган.

Қайд этилишича, фуқароларнинг навбатда туришда риоя қилмаслиги сабабли ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир панжаралар ўрнатилган. Фуқаролар томонидан патент олиш бўйича белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмагани маълум бўлган.

Видеомурожаатда иштирок этган фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, уларга ҳужжатларни қонуний расмийлаштириш тартиб-таомиллари ва миграция марказининг ишлаш механизми ҳақида тушунтирилган.

"Миграция агентлиги фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, хавфсизлиги ва қонуний мақомда бўлиши доимий равишда назоратда эканлигини маълум қилади", дейилади хабарда.

Ўзбекистондан вакиллар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги назоратда эканини билдирди, лекин амалда ўзбекистонликлар кунлаб инсон қадрига тўғри келмайдиган, тор ва антисанитария шароитда темир панжара орқасида навбат кутиб қолганичи? Тўғри уйига бормай кутишгани бўйича марказнинг ишлаш вақтини тушунтирдик дейишди, аммо шароит масаласи ҳақида ҳеч гап айтилмаган. Россия каби катта мамлакатда миграция маркази шу қадар хароб ҳолатдами, камига очиқчасига кўриниб турган аҳволни яхшилаш ўрнига фуқарога "тушунтириш бериб" чекланмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Сизни тушунадиган, айбламайдиган ва қўллаб –қувватлайдиган инсонлар бўлса, уларга ҳиссиётларингизни ифодалашдан тортинманг.

✍️Жалолиддин Румий

🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда бир йиллик электромобиллар сотуви ҳажми 62,6 фоизга ошди

Жорий йил биринчи ярмида сотилган электромобиллар сони 28,8 минг донага етди. Мазкур кўрсаткич 2024 йил мос давридагига нисбатан 62,6 фоизга кўп. Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши Сирдарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2275

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Кишининг ёмон хотимаси унинг қалбида одамлар билмаган яширин ёмонлиги сабабидан бўлади.


✍️ Ибн Ражаб

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Яна бир гуруҳ фуқаролар уй сотиб олиш йўлида алданди

Объектда фақат ер учун кадастр ҳужжатлари мавжудлиги, қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш учун эса зарур ҳужжатлар йўқлиги аниқланган. Шу сабабли белгиланган тартибда огоҳлантириш хати юборилиб, қурилиш ва монтаж ишлари тўхтатилган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2274

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон руҳий саломатлик бўйича рейтингда охирги ўринлардан бирини эгаллади

Mental State of the World халқаро тадқиқотига кўра, Ўзбекистон 83 давлат орасида руҳий саломатлик ва фаровонлик бўйича 74-ўринни эгаллади.

Марказий Осиё давлатлари орасида умумий руҳий ҳолат оғирлигича қолаётган бўлса-да, Ўзбекистон минтақада нисбатан яхши натижани қайд этган.

Қўшни давлатлар орасида Қозоғистон 52,3 балл билан 76-ўринни, Қирғизистон 51,2 балл билан 79-ўринни, Тожикистон эса 51,2 балл билан 80-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистоннинг кўрсаткичи эса 54,5 баллни ташкил этган. Таqqослаш учун, дунё бўйича ўртача руҳий саломатлик индекс 63 балл бўлиб, бу инсонлар ойига ўртача 21 кун ўзини фаол ва барқарор ҳис қилишини англатади. Марказий Осиё давлатлари эса бу кўрсаткичдан анча орқада қолмоқда.

Энг юқори натижаларни Доминикан Республикаси ( 89 балл), Танзания (85,2 балл) ва Панама (84,4 балл) қайд этган:

Шунингдек, уруш ҳолатида бўлишига қарамай, Украина (70-ўрин, 55,6 балл), Россия (24-ўрин, 73,8 балл) ва Исроил (4-ўрин, 84,2 балл)да ҳам руҳий саломатлик даражаси нисбатан юқори экани аниқланган.

Муттахассислар фикрича, глобал миқёсда руҳий ҳолатнинг ёмонлашувига бир нечта омиллар сабаб бўлмоқда: доимий хавотир, тушкунлик, жисмоний ва ҳиссий чарчоқ, ёлғизлик ҳамда ҳал қилинмаган ички муаммолар.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда ер юзидаги ҳар саккизинчи одам — яъни 1 миллиарддан ортиқ инсон — руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда. Энг заиф қатлам эса ўсмирлар бўлиб, руҳий касалликларнинг ярми 14 ёшгача пайдо бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Олти ойда ажратилган ипотека кредитларнинг учдан бир қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келди

Кредит олган фуқаролар сони 20,6 фоизга кўпайиб, 26 201 нафардан 31 589 нафарга етди. Ўртача ипотека кредити ҳажми эса 13,7 фоизга ошиб, 298,6 млн сўмни ташкил этди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2273

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у Жарқўрғон туманида суд жараёни кетаётган жиноий иш юзасидан суд идораларидаги танишлари орқали айбланувчига озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришини айтган. Бунинг учун эса 60 минг АҚШ доллари талаб қилган. Адвокат сўралган маблағнинг 50 минг долларини олган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик, йирик миқдорда), 28, 211-моддаси 3-қисми "а" банди (Пора беришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда яна жазирама кунлар кутилмоқда

Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Хабарга кўра, 17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади. Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ қуёш уришидан сақланиш учун табиий матолардан (пахта, каноп) тайёрланган кийимлар кийиш, енгил, ёрқин рангли бош кийим кийиш, кўзга қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш ва сув ичиш режимга риоя қилишни тавсия қилгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Андижонда ҳоким ўринбосари қўлга олинди

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ҳокими ўринбосари ва бир МЧЖнинг муқаддам судланган раҳбари маҳаллий тадбиркорга ҳокимлик захирасидаги 4 гектар ер майдонини алоҳида лот сифатида аукцион савдога қўйдириб, 2 млрд сўмга ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланган. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари, Андижон шаҳар статистика бўлими бошлиғи ва 2 нафар шахс тадбиркорга “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 6 гектар ер майдонини аукцион савдо орқали олиб бериш эвазига 600 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланган.

Мазкур ноқонуний ишга Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари, ҳозирда хусусий бандлик агентлиги бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ушбу масалада тадбиркорга ёрдам бериш эвазига муқаддам 11 минг АҚШ доллари олганлиги маълум бўлган.

Тошкент вилоятида қайд этилган ҳолатда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланган.

Барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда ўз вақтида қайтарилмаган кредитлар миқдори ошиб бормоқда

Ўтган ой бошида Бизнесни ривожлантириш банки қайтарилмаган кредитлар миқдори 1,85 трлн сўмни ташкил этган. Мазкур банк бир йил давомида муаммоли қарзларни кескин қисқартиришга эришган. Яъни 2024 йил июнда қайтарилмаётган қарзлар улуши 2,84 трлн сўм бўлган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2272

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистондан 66 киши Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашиб ҳалок бўлган

Чет элликлар орасида ҳалок бўлганлар сони бўйича катта эҳтимол билан КХДР етакчилик қилмоқда. Расмий Пхеньян ўз йўқотишлари ҳақидаги маълумотларни яширмоқда, шунинг учун ҳозирча Шимолий Кореядан бирорта ҳалок бўлган одамнинг исмини аниқлаш имкони бўлмаган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2271

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди;

Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Нодира Жалаловна Хакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Шерзод Фарход ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️АОКА тугатилиб, унинг ўрнига Марказ ташкил этилмоқда

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти тугатилди. Энди унинг вазифаларини янги ташкил этилаётган Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ бажаради.

Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.

Шунингдек, эндиликдан бошлаб ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертлар тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди

Доимий равишда фойдаланишда бўлган лифтлар, бир йилда бир марта мажбурий равишда техник кўрикдан ўтказилади. Ҳукумат қарори билан “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, фойдаланишга топширилган ва янги ўрнатилган ҳар қандай лифт махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.

Шунингдек, техник кўрик натижаларининг тоифасига қараб, фойдаланишга яроқли лифтга “яшил”, қисман носоз лифтга “мовий”, носоз лифтга “сариқ” ҳамда фойдаланиш учун хавфли лифтга “қизил” ёрлиғи ёпиштирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янги қурилаётган биноларда лифтлар талабга жавоб бермаса, бино битмаган ҳисобланиши ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️БМТда Фаластин масаласи бўйича халқаро конференция ўтказилади

БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида можароларни тинч йўл билан ҳал этиш ва икки алоҳида давлат яратиш бўйича халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Anadolu Agency нашри хабар берди.

Хабарга кўра, БМТдаги Франция ва Саудия Арабистони доимий ваколатхоналари конференция ҳамраислари сифатида БМТ аъзо давлатларига таклифномалар юборган. Конференция 28-30 июль кунлари бўлиб ўтади.

Аввалроқ БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан ташкил этилган Халқаро Фаластин конференцияси 17–20 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ, 13 июнь куни Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужуми ортидан конференцияни ўтказиш кечиктирилган.

Маълумот учун, Ғазода сўнгги олти ҳафтада уруш оқибатларида камида 798 нафар одам ҳалок бўлган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Транспорт вазири 5 йилда барча йўлларни асфальт қилмоқчи

Олий мажлис қонунчилик палатасида бўлиб ўтган "ҳукумат соати"да депутат транспорт вазирига қишлоқ ва овуллардаги юриш қийин бўлган йўллар бўйича савол билан юзланди:

"Республика миқёсидаги йўлларни батафсил айтдингиз, ислоҳот ҳақиқатан зўр, жуда чиройли олиб бориляпти. Биз баъзи бир жойларга борганимизда “Опен бюджет”га қўёлмайдиган маҳаллалар бор, овоз беролмайдиган маҳаллалар бор. Аҳоли энг қуйи қатламда серқатнов. Булар бўйича маълумот берсангиз" — дейди депутат.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ушбу масала бўйича алоҳида шуғулланувчи орган бўлса-да, умумий жавобгар сифатида келаси режаларни маълум қилди.

"Бизда аниқ дастур бор. Маҳаллий ҳокимликларга йўлларни таъмирлаш учун бюджетда алоҳида пул маблағи белгилаб кетилади. Рақамларга қарайдиган бўлсак, 2030 йилгача асфальт қилинмаган йўл қолмайди. 70 фоиз тупроқ йўлларни асфальтга ва шағалга алмаштирдик, қолган 30 фоизини 2 йилда шағалга алмаштириб, 2030 йилгача йўлда юришга қийналадиган аҳолининг ўзи қолмайди" — дейди вазир.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Подписаться на канал