rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр таъминоти узилиши бўйича изоҳ берилди

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ истеъмолчиларга етказилаётган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, режавий ўчишлар ҳақида аҳоли хабардорлигини янада ошириш чоралари кўрилишини маълум қилди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида тақсимлаш тармоқларида янгилаш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур жараёнда ишчи-ходимларнинг хавфсизлиги таъминлаш мақсадида ҳудудлар кесимида режавий ўчиришлар амалга оширилмоқда. Бундай режавий ўчиришлар Тошкент шаҳри ва ҳудудларда жамиятнинг корхона ва филиал ахборот хизматлари томонидан доимий равишда эълон қилиниб борилиши таъминлангани келтирилган.

Шунингдек, иссиқ кунларда маълум ҳудудларда авариявий ҳолатларнинг юзага келиши ҳам электр энергиясида узилишларни вужудга келтириб чиқаришига сабаб бўлмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"Югра ўзбекларнинг ватани" деган депутат маошидан маҳрум қилинди

"Югра – ўзбекларнинг тарихий ватани" деб айтган КПРФ (Россия Федерацияси Коммунистик партияси) депутати Холид Таги-Заде маошидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.

"Мен ҳеч кимни ҳақорат қилмоқчи эмас эдим… Одамлар бу ерга фақат давлат бюджетига ёпишиб олиш учун келмаётган бўлиши мумкинлигини айтмоқчи эдим. Балки улар яхши ниятда келаётгандир, умумий маданият, умумий тарих борлигини, Россиянинг бир қисми бўлишни исташаётганини ҳис қилаётгандир. Ҳаммаси эмас, баъзилари", — дейди депутат.

Хабарга кўра, Таги-Задега иш ҳақи тўланмаслиги унинг парламент ва қўмита мажлисларини кўп ўтказиб юборгани ҳамда депутатлик вазифаларини амалда бажармаётгани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Якуний хулосага кўра, Таги-Заде фақат маошдан маҳрум қилинган, лекин унинг депутатлик мандати сақланиб, ижтимоий ривожланиш қўмитаси таркибида ишлашда давом этиши маълум қилинди.

Маълумот учун, май ойининг охирида Таги-Заде Думада бўлиб ўтган йиғилишда мигрантлар, жумладан ўзбеклар, Юграга "тарихий ватанига келаётганини" айтган. Бу баёнот жамоатчиликда резонанс уйғотган. Можародан сўнг Таги-Заде ижтимоий ривожланиш қўмитаси раис ўринбосари лавозимидан ҳам маҳрум қилингани, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 600 млн сўмни “туя қилди”

Маълум бўлишича,  АЖ томонидан 5 та, жумладан, “А.Ф” хусусий корхонаси, “Қ.Ж”, “О.Г”, “А.Ш” фермер хўжаликлари ва “С.М.М” МЧЖига консалтинг хизмати учун 9 та сертификат олишга 709 млн сўм субсидия ажратилган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2263

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ЙҲХБ бошлиғининг рафиқасига қонун ишламайдими? Бекор қилинган 106 жарима

ЙҲХБ бошлиғининг рафиқасига тегишли Malibu машинаси 106 марта "охирги зарурат ҳолатида қоида бузган" деб топилиб, барча жарималар бекор қилингани айтилмоқда.

Хабарга кўра, Malibu Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи подполковник Акмал Бахтиёрович Аҳмедовга тегишли бўлиши мумкин.

Баъзи манбаларда эса, 40 081 SBA давлат рақамига эга Malibu автомобили Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Акмал Аҳмедов рафиқасига тегишли фирмага мансуб деб айтилмоқда.

Масъул шахслардан ушбу ҳолатга аниқлик киритишини сўраб қоламиз.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россия биринчилардан бўлиб Толибонни тан олди

Президент Владимир Путин Россиянинг Исломий Афғонистон Амирлигини расмий тан олиш қарорини қабул қилди. Ушбу номни мамлакатга 2021 йилда ҳокимият тепасига келган Толибон ҳаракати берган. Бу ҳақда "BBC news русская служба" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Путин бу қарорни ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг тавсияси билан қабул қилган. Ҳозиргача Толибонларнинг Афғонистондаги ҳокимиятини бирорта давлат расмий тан олмаган эди.

Кремлнинг қарори маълум бўлганидан кейин, Москвадаги Афғонистон элчихонаси ходимлари бино балконига чиқиб, Исломий Афғонистон Амирлиги байроғини ўрнатган.

Шунингдек, пайшанба куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Россия Федерациясидаги Исломий Афғонистон Амирлигининг янги тайинланган элчиси Гул Ҳасан томонидан топширилган ишонч ёрлиқларини қабул қилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкент вилоятида ҳокимликнинг мансабдор ходими қўлга олинди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ҳокимлигидаги бўлим бошлиғи фуқарога ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига жами 18500 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Яъни уйнинг нархини 15000 АҚШ долларига келишиб, суд органларидаги танишлари учун 3500 АҚШ доллари беришини айтган. Олдиндан 9500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Агар берса сенга жаҳон султонлиғи даст,
Киши ўз ҳолини билмак керак паст
.

✍️ Сўфи Оллоёр

🌟 Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ставкаси 3 карра миқдорда ҳисобланиши кутилмоқда

Муҳокамадаги қонун лойиҳасига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга ҳар йили 1 апрелгача мақбул экинлар экилиши ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирилиши таъминланиши керак.

Акс ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга уларнинг барча қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи ставкаси 3 карра миқдорда ҳисобланиш назарда тутилмоқда. Бу вазифа назоратини юритувчи ваколатлари орган этиб Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, дала четларидан фойдаланувчи ижарачи ва иккиламчи ижарачилар мақбул экин экмаса ёки маҳсулот етиштирмаса, фуқароларга БҲМнинг 5–7 баравари, мансабдор шахсларга эса 7–10 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда.

Аммо айрим депутатлар ушбу қонун лойиҳасига эътироз билдирди. Яъни қонун лойиҳаси бир томонлама бўлиб, фақат талаб белгилаш ва жазолашдан иборат бўлиб қолганини айтишди.

"Бунда иккинчи томон яъни ердан бирламчи ва иккиламчи фойдаланувчиларнинг манфаатларини таъминлашни назарда тутувчи аниқ механизмлар очиб берилмаган. Масалан фермер хўжалигида 100 гектар жой бўлса, шундан 2 гектарини дала чети деб ҳисобласак, бир гектари қандайдир объектив ёки субъектив сабабларга кўра фойдаланилмай қолса, 100 гектар майдон учун жаримага тортиляпти ҳамда солиқлар 3 карра кўпайтириляпти. Бундай ёндашув соҳани қўллаб қувватлаш ўрнига коррупцион ҳолатларни келтириб чиқаради".— дейди Халқ демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Пора билан ушланган тергов судьяси бор йўғи лавозимидан озод этилди

Аввалроқ, Хоразмдаги тергов судьяси пора билан қўлга тушгани, аммо унга нисбатан қандай чора кўрилгани бўйича маълумот берилмагани ҳақида хабар берган эдик. Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Хабарга кўра, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг йиғилишида Бош прокурорнинг Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судьяси М. С.ни Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари тегишли қисмлари билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

Якунда Кенгаш хулосаси билан М.С.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилиб, судьялик ваколати тўхтатилган.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентда дарахт қулаб машиналарни босиб қолди

Тошкент марказидаги Буюк Турон кўчасида катта дарахт қулаган. Оқибатда 3 та машинага зиён етган.

Дарахтларнинг қулаш сабаби ва оқибатда тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тренддаги ўйинчоқнинг болалар руҳиятига зарари аниқланди

Сўнгги вақтларда дунёда ва аста-секин Ўзбекистонда ҳам Labubu номли ўйинчоқларга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Кўринишидан у шунчаки “юмшоқ ўйинчоқ”, аммо мутахассислар фикрича, бу ўйинчоқ боланинг руҳий ҳолати, кечинмалари ва хатти-ҳаракатларига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

Ютубда кўриш: https://youtu.be/-0OWH6bX1iI

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Менга виждонсиз матбуот бергин, мен сенга онги йўқ миллат бераман.


✍️ Йозеф Геббельс

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️“Инвестиция”нинг навбатдаги қурбони Чорвоқ бўладими?

Sea Breeze Uzbekistan халқаро туризм маркази қурилиши Чорвоқнинг сув сифати, гидрологик мувозанати ва санитария ҳолатига қандай таъсир қилиши одамларни хавотирга солмоқда.

Бу лойиҳа бўйича қарор нега экологик экспертиза ўтказилмаган ҳолда қабул қилинган? Нега масала халқ иштирокисиз ҳал қилинди? Мустақил экспертизалар қаерда? Лойиҳани ким назорат қилмоқда?

Батафсил:
rost24.uz/uz/news/2262

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги BB (барқарор) даражасига кўтарилди
 
“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг узоқ муддатли халқаро кредит рейтингини BB (барқарор) даражасигача кўтарилганлигини қайд этди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу рейтинг “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг нафақат мамлакат энергетика тизимидаги етакчи мавқеини янада мустаҳкамлайди, балки гидроэнергетика соҳасида халқаро молия бозорларидаги ишонч ва нуфузнинг юксалаётганини ҳам яққол намоён этади.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2261

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Бухорода амалдорлар машинасига эмас, пиёдага йўл берган ҳайдовчи жаримага тортилдими?

Бухоро шаҳрида пиёдаларга йўл бериб, амалдорларнинг йўлини "тўсган" ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойлаштирилиб, 3 750 000 сўмга жарима солингани айтилмоқда.

Хабарга кўра, жарима баённомасида “Қарама-қарши йўналишга чиқиб авария ҳолатини юзага келтирган” деб ёзилган. Аммо тарқалган видео тасвирга кўра, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш ҳолати кузатилмаган.

Ушбу масала бўйича, Rost24.uz журналисти Давлат ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошов билан боғланганда ҳолат юзасидан ЙҲХХ томонидан хизмат текшируви тайинланганини ва натижага кўра расмий муносабат билдирилишини маълум қилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентда сўнгги 150 йилда кузатилмаган иссиқ кун бўлди

Тошкентда кеча сўнгги 150 йилда 4 июль кунлари учун ҳеч қачон кузатилмаган энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланган. Бу ҳақда Uzb.Meteo таҳлилий портали хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзгидрометнинг "Тошкент-Обсерватория" станциясида ҳаво ҳароратининг максимал қиймати +43.5 даражага етган. Тошкентда кузатувлар бошланган 1868 йилдан буён ҳеч қачон 4 июль кунларида бу каби юқори ҳаво ҳарорати қиймати қайд этилмаган.

Пойтахтда кузатувлар даврида энг юқори ҳарорат қиймати 1997 йил 18 июлда қайд этилган ва ўшанда термометр устунчаси +44.6 даражага кўтарилган. Кеча пойтахтда ҳаво ҳарорати қиймати ўша кўрсаткичга 1 даража етмади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Президент: “Ҳар қандай тинчлик ва тараққиётнинг асоси, энг аввало, иқтисодий ҳамкорлик билан белгиланади”

Президент дунё ҳамжамиятини яна бир бор ядро қуролидан холи ҳудудлар географиясини кенгайтиришга чақирди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2264

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкент метросининг 13 та бекатида биттадан кассалар ёпилди

13 та метро бекатларининг (Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, Пушкин, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ҳамда Абдулла Қодирий ) 1 тадан вестибюлларидаги кассалар ёпилди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени ДУК ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, бир қанча метро бекатларидаги вестибюлларда жойлашган кассаларда чипталар харид қилиниш кўрсатгичи кескин камайгани аниқланган.

Касса ўрнига чипта сотиб олиш учун автоматлаштирилган банкоматлар синов тариқасида ўрнатилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги 2 та метро бекати оралиғида ҳаракат вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Аттестациядан норози ўқитувчилар вазирликни судга берди

Жорий йилнинг 15 апрель санасидан 14 майга қадар педагог ходимлар учун бўлиб ўтган аттестация тест синовлари натижаларидан норози бўлган ўқитувчилар имтиҳонни қайта ўтказишни сўраган. Аммо апелляция комиссияси томонидан деярли бир хил мазмундаги жавоблар олинган. Сўнгра педагоглар томонидан судга даъво аризаси киритилган. Бу ҳақда Халқ таълим инфо ахборот портали хабар берди.

Хабарга кўра, даъво аризасида аттестация жараёнларига оид 9 та эътирозли ҳолатлар келтирилган бўлиб, улардан энг асосий урғу тест саволларининг мураккаблик даражаси белгиланган вақт меъёрига мутаносиб эмаслиги ҳамда саволлар тузиш жараёнида валидлик ва тестология қоидаларига риоя этилмаганлигига қаратилган.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази Апелляция комиссияси томонидан педагогларнинг шикоятлари асосли, ҳуқуқий ва далилий баҳоланмасдан, “асоссиз” дея топилиб, рад этилгани келтирилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига педагог кадрнинг билими нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар борлиги, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар бўлганлиги сабабли аттестация имтиҳонларини қайта ўтказиш мажбуриятини юклаш, шунингдек педагогларга етказилган маънавий зарарни ундириш бўйича судга даъво аризаси киритилди, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс кўлга олинди

Аввалроқ, Андижонда профилактика инспектори пичоқланиш оқибатида вафот этгани, гумондор эса воқеа жойидан яширингани ҳақида хабар берган эдик.

ИИВ матбуот котибининг хабар беришича, гумонланувчи Хўжаобод туманида жойлашган қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ипотека субсидияси учун аризалар 10 июлдан қабул қилинади

Ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, субсидия олиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаган бўлиши лозим.

Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:

—Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан (3 118 500 сўм) – 8 бараваригача (9 240 000 сўм)
—Тошкент шаҳрида: МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан (3 118 500 сўм) – 9,2 бараваригача (10 626 000 сўм).


ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Хоразмдаги тергов судьяси 15 минг доллар талаб қилгани маълум бўлди

Аввалроқ, жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М. С. фуқаро О. Р.га оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига маълум миқдорда пул талаб қилгани ҳақида хабар берган эдик.

ДХХ ахборот хизмати ушбу пора миқдорини очиқлади. Судья оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган. 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн сўмни эса пластик карта орқали олган.

Келтирилишича, ваъдасининг устидан чиқмаган судья муқаддам олган пулларини қайтараётган вақтида қўлга олинган.

Аввалроқ тергов судьясига лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. Олий суд ахборот хизматининг сўнгги хабарига кўра, тергов судьясини жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома кўриб чиқилиб, розилик берилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"Тенгебанк"ни 90 минг долларга тунаб кетишди

Тошкент шаҳридаги "Тенгебанк" банкидан 90 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Жиноятчилар банк терминали орқали ноқонуний равишда маълумотларни ўзгартириб, банк маблағларини нақдлаштириб олишган.

12 дона телефон аппарати, посттерминал, 9 дона банк карталари, 1 670 000 сўм ва 36 495 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

9 нафар шахс Жиноий-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, ҳолат юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Францияда “Анорбанк” раҳбари ўғирланди

Францияда "Анорбанк"нинг ягона акционери Қаҳрамон Олимов ўғирлаб кетилди ва товон пули эвазига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Le Monde хабар бермоқда.

48 ёшли тадбиркор икки кун давомида жисмоний зўравонлик ва таҳдидлар остида Ницца яқинидаги виллалардан бирида гаровда сақланган. Қутқарилгандан сўнг, у Хотел‑Диеу шифохонасида кўрикдан ўтказилиб, танасида кўплаб кўкаришлар ва жароҳатлар аниқланган. Франция полицияси томонидан ҳозирча бир киши “ташкилотчиликда иштирок этиш” моддаси билан ҳибсга олинган.

Олимов нафақат "Анорбанк"нинг 1 миллиард евродан ортиқ активларга эга раҳбари, балки у Сурхондарёдаги йирик энергетик лойиҳаларда ҳам иштирок этмоқда. Унинг Нидерландия орқали EDF компанияси билан ҳамкорлиги бу воқеани янада халқаро тусга эга бўлишига олиб келиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Хоразмдаги тергов судьяси пора билан қўлга тушди

Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М. С. фуқаро О. Р.га оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига маълум миқдорда пул олган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Олган пулларининг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аммо хабарда тергов судьясига нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Денов суди собиқ раиси 5 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Исроилнинг Ғазо секторига сўнгги ҳужумларида 39 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил армияси Ғазо секторининг яшаш уйлари ва кўчирилганлар чодирларига зарба берди. Бу ҳақда "Anadolu Agency" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, оқибатда 39 киши ҳалок бўлган. Ҳужумларнинг асосий нишони тинч аҳоли ва ёрдам кутаётган ички кўчирилганлар бўлган.

Ғазо марказидаги Салаҳаддин проспектида Исроил армияси озиқ-овқат излаб инсонпарварлик ёрдам пунктларига йўл олган фаластинликларга ўт очиб, 10 кишининг ўлимига ва 50 дан ортиқ кишининг яраланишига сабаб бўлган.

Шунингдек, Исроил Адлия вазири босиб олинган Ғарбий Соҳилни Исроил ҳудуди таркибига қўшиб олиш вақти келганини, бундай тарихий имкониятни қўлдан бой бермасликни таъкидлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Дорихона наркоманияси ёшариб боряпти: беморлар рўйхатида 10 ёшли бола ҳам бор

Ўзбекистонда «дорихона наркоманияси» ёшариб боряпти. 5 мингга яқин одам наркологик беморлар диспансер ҳисобида турса, улар орасида 10 ёшли бола ҳам бор. Бу ҳақда Республика бош наркологи Зарифжон Ашуров мвълумот берди.

Мутахассисга кўра, гиёҳвандликка қарши курашда танани даволашдан ташқари, психологик муаммоларни ҳал қилишга ва ижтимоийлашувга аҳамият қаратиш зарур. Чунки, Ашуровнинг таъкидлашича, ёшларнинг аксарияти гиёҳвандликка психологик муаммолар сабаб бериляпти.

«Ҳозир гиёҳвандлик йўлига кириб қолиш, асосан, руҳий бузилишлар билан боғлиқ. Ёшлар билан суҳбатлашганимизда, аксарияти психологик муаммоларни сабаб қилиб кўрсатади. „Яқинларим мени эшитмайди“, „фикрим билан ҳеч кимнинг иши йўқ“, каби сабабларни келтиради», — деди у.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Андижонда профилактика инспектори пичоқланиш оқибатда вафот этди

Андижон вилоятида маст ҳолда бўлган фуқаро ўз оила аъзоларига пичоқ билан таҳдид солаётганда уни тўхтатмоқчи бўлган катта лейтенант А. Абдувалиевнинг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба бериб, оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Олган жароҳати оқибатида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан профилактика инспектори шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда гумондор Ю. Холбозоров воқеа жойидан яширинган, уни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Бугундан ўзини ўзи банд қилган таксичилар солиғини агрегаторлар тўлайди

2025 йил 2 июлдан бошлаб йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқлари солиқ органлари хабарномаси асосида агрегаторлар (солиқ агентлари) томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

"Бу орқали фуқаролар солиқ ҳисоб-китоблари ва ҳисоботларини топширишдаги оворагарчиликлардан халос бўлади.

Маълумот учун, жорий йил давомида 189 нафар ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 100 млн сўмдан ошган.

Ҳозирда 208 та онлайн-такси агрегаторлари солиқ органлари ахборот тизимига тўлиқ уланган бўлиб, улар орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи хизмат кўрсатмоқда. Агрегаторлар томонидан давлатга 89,6 млрд сўм солиқ тўланган", дейилади хабарда.


ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олиниши ҳайдовчиларга тегишли эмас — ЙҲХХ

Транспорт воситасини бошқариш давомида ҳайдовчилар Йўл патрул хизмати ходимларига биометрик паспорт ёки ID картасининг асл нусхасини кўрсатишлари шарт. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Аввал хабар берганимиздек, 2025 йил 1 июлдан бошлаб шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олина бошланди. Жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг аниқлик киритишича, эндиликда my.gov.uz даги шахсни тасдиқловчи, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатларнинг рақамли (электрон) шакллари расман тан олиниши келтирилган эди.

ЙҲХХга кўра, электрон ҳужжатлар фақат Маъмурий амалиётлар маркази ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда имтиҳон бўлимларида қабул қилинади. Йўлдаги текширувларда эса улар ҳеч қандай кучга эга эмас. Чунки қоғоздаги нусхани планшетга солиб текшириб бўлмайди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 4-қисмига кўра, Йўл патрул хизмати инспекторларига ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш давомида биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID картасининг асл нусхасини тақдим этишлари шарт.

Транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, ойналар тусини ўзгартириш, қорайтириш учун тегишли рухсатномани ўзлари билан бирга олиб юриш талаб этилмайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Подписаться на канал