rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

⚡️Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошланди

"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" халқаро темирйўлининг кенг кўламли қурилиши расман бошланди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри хабар берди.

Ушбу темирйўл нафақат транспорт йўлаги, балки Шарқ ва Ғарб мамлакатларини боғловчи стратегик муҳим "кўприк" вазифасини ўтайди. Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари, жумладан, Туркия ва ундан кейин Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни йўлга қўйиш лойиҳаси минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт йўналишларини диверсификация қилиш ва минтақанинг халқаро транспорт ва транзит сифатида рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.

Қурилаётган туннелнинг умумий узунлиги 12 км. Лойиҳада умумий узунлиги 120 км бўлган 46 та кўприк ва 27 та туннель қурилиши кўзда тутилган. Туннель ва кўприклар бутун темирйўл йўналишининг 40 фоизини ташкил қилади. Ишларни якунлаш 2030 йилга мўлжалланган, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Энди биометрик маълумотларини топширмаган мигрантларнинг мобил алоқаси ўчирилади

2025 йил 1 июлдан Россиядаги Ягона биометрик тизимда (ЯБТ) рўйхатдан ўтмаган чет элликларнинг мобил алоқаси ўчирилмоқда. Бу ҳақда "Минцифры России" Россия ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, йил бошидан чет эл фуқаролари СИМ-карта олиш учун ЯБТда рўйхатдан ўтиши, СНИЛС (Россияда фуқаронинг шахсий суғурта рақами) ва Россия давлат хизматлари ягона порталида аккаунт очиши шарт этиб белгиланган. Шу билан бирга, 10 та СИМ-картадан ортиқ расмийлаштириш мумкин эмаслиги таъкидланган.

Талабларни бажармаганлар учун:

—3 ойдан буён ишлатилмаган рақамлар дарҳол ўчирилади;
—Фаол рақамлар бўйича эса босқичма-босқич чекловлар қўйилади: аввал халқаро ва шаҳарлараро қўнғироқлар блокланади;
—Интернет тезлиги пасайтирилади, 30 кундан сўнг эса алоқа тўлиқ ўчирилади. Шу муддат ичида фойдаланувчилар шартномани қайта расмийлаштириши мумкин бўлади.

Россияда бўлган чет элликлар давлат хизматлари ягона порталидаги "СИМ-карталар" бўлимида ўз номида расмийлаштирилган рақамлар сонини текшириш, ортиқча рақамлар бўйича шартномаларни бекор қилиш, қолган рақамлар бўйича алоқа салонига бориб, ЯБТдаги биометрик маълумотлари орқали шахсни тасдиқлаш орқали шартномани қайта расмийлаштириши мумкин, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентдаги “Строй город” қурилиш бозори вақтинча ёпилди

Учтепа туманида жойлашган, “OZIQ-OVQAT STANDART KARTON” МЧЖга тегишли “Строй город” қурилиш бозорида ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларига риоя этилмагани ва қонунбузилишлар аниқлангани сабабли, Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарорига асосан бозор вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумот беришича, 2025 йил 13 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарорига мувофиқ, бозор фаолиятидаги камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагунча савдо биноларида иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Қарор 27 июндан бошлаб кучга кирган ҳамда ФВВ томонидан назорат ишлари амалга оширилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда бозор электр таъминотидан ўзбошимчалик билан узилгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз. Бозорнинг ёпилиши электр билан боғлиқ эмас, асосий сабаб ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилинмагани, дейилади ФВБ хабарида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Июнь ойида Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашди

Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг мавсумий пасайиши фонида 2025 йил июнь ойи якунлари бўйича 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди.

Йиллик инфляция (2024 йил июнь ойига нисбатан) ўзгаришсиз қолди ва 8,7 фоиз даражасида сақланиб қолди.

Июнь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,1 фоизга арзонлашди (ўтган йилнинг июнь ойида 1,8 фоизга арзонлашган эди). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,2 фоизга (0,8 фоиз эди), пуллик хизматлар 0,8 фоизга (0,9 фоиз) қимматлашди.

Йиллик ҳисобда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 6 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 7,5 фоизга, хизматлар 15,8 фоизга қимматлашди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ойлик инфляция Сурхондарё вилояти (0,4 фоиз), Хоразм вилояти (0,1 фоиз) ва Қорақалпоғистонда (0,2 фоиз) қайд этилди. Бундай ўсиш совуқ сув ва канализация тарифларининг ошиши билан боғлиқ. Йил якунларига кўра, инфляциянинг энг юқори кўрсаткичлари Фарғона (10 фоиз) ва Хоразм (9,3 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда.

Сабзавотларнинг мавсумий арзонлашиши инфляцияни пасайтиришда асосий омил бўлди: ой давомида бақлажон (-51,6 фоиз), помидор (-46,6 фоиз), бодринг (-30,9 фоиз), тарвуз (-26,8 фоиз), карам (-23 фоиз) ва саримсоқ (-10,5 фоиз) энг кўп арзонлашди.

Шу билан бирга, цитрус мевалар (+13,8−36,2 фоиз) ва сабзи (+12,4 фоиз) нархлари ошди.

Ой давомида парранда гўшти 1,6−1,8 фоиз, тухум 5,3 фоизга қимматлашди.

Совуқ сув ва уй-жой коммунал хизматлари тарифлари 6,1 фоизга ошди.

Ёқилғи, транспорт ва мол/қўй гўшти бўйича маълумотлар келтирилмаган.

Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, озиқ-овқат нархларининг пасайиши умумий инфляцияни 0,51 фоиз пунктга камайтирган бўлса, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, сув, газ ва электр энергияси тарифларининг ошиши 0,12 фоиз пункт қўшди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қурилиш ойналари чиқиндиларини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилади

Қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда.

Бу бўйича қурилиш материаллари соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Келтирилича, ушбу қонун лойиҳасидан мақсад чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ҳаж зиёрати пайтида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси оламдан ўтди

Жорий йилги ҳаж зиёрати пайтида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Саудия Арабистонида кузатилган жазирама оқибатида сурункали касаллиги бўлган 4 нафар ватандошимиз вафот этган.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг огоҳлантиришларига қарамай бу йилги Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна 4 нафар ватандошимиз ушбу мамлакатда оламдан ўтган.

Ҳаж ибодати тугаганидан сўнг Бош консулхонага 40 нафардан зиёд зиёратчилар хорижга чиқиш паспортларини йўқотгани боис Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Дунёдаги ҳар 16 кишидан бири наркотикка қарам — БМТ

БМТнинг сўнгги ҳисоботига кўра, 2023 йилда дунё бўйлаб 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган 316 миллионга яқин киши мунтазам равишда наркотик моддалар истеъмол қилган. Бу — ер шари аҳолисининг тахминан 6 фоизини ташкил этади.

Маълум қилинишича, наркотик моддалардан фойдаланувчилар сони сўнгги ўн йилда изчил ўсиб бормоқда. 2013 йилда ер юзи аҳолисининг 5,2 фоизи наркотик истеъмол қилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 6 фоизга (316 миллион киши) етган. Қайд этилишича, мазкур рақамлар 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган аҳолини қамраб олган.

Кокаин ишлаб чиқариш ҳажми ҳам тарихий рекордни янгилади — 3708 тонна. Бу 2022 йилга нисбатан 30 фоизга кўп. Бу ўсиш, асосан, Колумбияда кокаин хомашёси сифатида ишлатиладиган буталарни экиш майдонларининг кенгайгани ва уларнинг ҳосилдорлиги 50 фоизга ошгани билан изоҳланмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, кокаиннинг асосий бозорлари — Шимолий Америка, Ғарбий ва Марказий Европа, ҳамда Жанубий Америка ҳисобланади. Мазкур минтақаларда наркотик моддаларга бўлган талаб барқарор юқори даражада сақланиб қолмоқда.

Мутасаддилар бу глобал муаммо билан курашиш учун халқаро даражада ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлашмоқда. БМТ ушбу муаммони бартараф этишда таълим, тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ислоҳотларни муҳим деб ҳисоблайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

—Паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади;

—Болалар нафақаси миқдори ошади;

—Фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

—Пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади;

—Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади;

—Давлат таълим ташкилотлари ва муассасалари ҳудудида жойлашган ва улар балансидаги боғлар ҳамда ep майдонлари хусусийлаштирилиши тақиқланади;

—Барча товарлар экспортига чекловлар бекор қилинади;

—Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади;

—Электрон тижорат операторлари фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга оширилади;

—Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади;

—Тўлов ва электрон пул тизимлари, шунингдек, тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучаяди;

—Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Мен туғилмасимдан олдин бу дунёнинг расвоси чиқиб бўлган экан. Менинг сираям айбим йўқ.

✍️ Шароф Бошбеков

🌟 Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Денов суди собиқ раиси 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Денов туман судининг собиқ раиси Камолиддин Муродов 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташлик белгиланган.

Суд ҳукмига мувофиқ, Муродов Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби маълум қилди.

Жорий йил 9 март куни Муродов адвокат таниши билан йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Ҳодиса оқибатида адвокат оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Муродов ўз айбини инкор этган ва автомашина бошқарувида бўлганини рад этган. Бироқ суд-биологик экспертизаси рулда айнан у бўлганини тасдиқлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россияда мигрантларга қўйилаётган талаблар ортиб бормоқда: "Тил билмасанг – ўқима, солиқ тўламасанг – чиқиб кет!"

Жорий йилнинг 30 июн кунидан бошлаб Россия билан визасиз режимда бўлган мамлакат фуқаролари Россияга киришидан олдин электрон ариза қолдириши шарт бўлиб, буни амалга оширмаганлар мамлакат ҳудудига киролмаслиги белгиланди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2257

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Мактаб ўқувчиларининг стартаплари учун 100 млрд сўм, талабалар учун эса 300 млрд сўм грант ажратилади

Эндиликда Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун “моҳирлик ва бизнес соати” киритилиб, уларнинг ғоясини стартапга айлантиришга 100 миллиард сўм грант ажратилади.  Бу ҳақда бугун, 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда маълум қилди.

Билдирилишича, стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизим яратилди. Уларни молиялаштиришга 145 миллион доллар венчур сармоя киритилди. Президентимиз бу рақам 1 миллиард долларга етказилишини айтди. Энди, бу ишлар мактабдан бошланади. Ўқувчилар учун “моҳирлик ва бизнес соати” киритилиб, уларнинг ғоясини стартапга айлантиришга 100 миллиард сўм грант ажратилади.

Олийгоҳлар ўртасида ҳам стартаплар бўйича ҳар йили “Энг яхши креатив ғоя” танлови ўтказилиб, ғолибларга олийгоҳ жамғармасидан 300 миллион сўмгача грант берилади.
Стартапни прототипга айлантириш ва синовдан ўтказиш учун Инновация агентлиги ва IT-парк “RnD” марказини очади. Бунда, энг яхши лойиҳалар бўйича прототип яратиш харажатининг 50 минг долларгача қисми Ёшлар венчур жамғармасидан қопланади.

Ҳар йили инвесторлар, йирик корхона ва стартап ташаббускорлари иштирокида “Стартап-экспо” кўргазмаси ўтказиб борилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Олий таълим вазири сиртқи таълим шакли нега тўхтатилганига изоҳ берди

Президент қарори билан энди сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмаслиги ҳақида хабар берган эдик. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов мазкур қарорнинг қабул қилиниши сабабига изоҳ берди. Вазирнинг маълум қилишича, таълим шаклидан воз кечилиши таълим сифати етарли таъминланмагани билан боғлиқ.

"Биз бу йўналишда таълим сифатини 100 фоиз таъминлаб бера олмаймиз. Чунки биламизки, талабаларнинг кўпчилиги иш билан банд, вақтида дарсга кела олмайди. Буни ҳаммамиз кўриб турибмиз, яширишга ҳожат йўқ" — дейди Шарипов.

Сиртқи таълимнинг ўрнига масофавий таълим киритиляпти. Мазкур йўналишда назорат кучлироқ — талаба ҳар куни компютеридан дарсга кириб, масофадан ўқиши керак бўлади. Ўрнига бошқа одам кирса ёки имтиҳонларда қанақадир шпаргалкадан фойдаланаман деса, унинг компютери автоматик тарзда ўчириб қўйилади.

Аввалроқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов сиртқида ўқийдиган талабаларга ҳозирги таълим тизими талабга жавоб бермаслигини таъкидлаган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Сунъий интеллект ва ҳиссий қарамлик: Технология инсонни қандай забт этмоқда?

Тадқиқотлар сунъий интеллектдан мунтазам фойдаланиш инсоннинг мустақил фикрлаш, ижодий ечим топиш ва мураккаб муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини сусайтиришини кўрсатмоқда.

ChatGPT сунъий интеллект тарихида чинaкам бурилиш бўлди. У инсон билан мулоқотда контекстни тушуниш, суҳбатни давом эттириш ва ҳатто шахсийлаштириш қобилиятига эга эди. Бу чат-бот одамлар билан мулоқот қилган биринчи сунъий "шахс" сифатида тарихга кирди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2246

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Янги ОТМлар махсус аккредитациядан ўтмаса, талабаларни қабул қила олмайди

2025 йил 1 июлдан янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолияти 2 босқичда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

—1-босқичда фаолиятни бошлаш учун ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ўрнатилган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;

—2-босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади.

Бунда махсус давлат аккредитациясидан ўтмасдан қабул жараёнини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотига берилган лицензиянинг бекор қилинишига асос бўлади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам таълим олиши мумкин бўлади

2025/2026 ўқув йилидан Тошкент архитектура-қурилиш университетида ўқитишнинг дуал таълим шакли жорий этилади. Бу бўйича президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Дуал таълим дастури кредит-модуль тамойили асосида 1-курс талабалари учун таълим дастурларининг 60 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда, 40 фоизи (амалиёт қисми) қурилиш саноати корхоналарида, 2-, 3- ва 4-курс талабалари учун таълим дастурларининг 40 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда, 60 фоизи (амалиёт қисми) қурилиш саноати корхоналарида ўтказилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 сентябрдан тажриба-синов тариқасида "мактаб – техникум (лицей) – университет" тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

Бунда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 250- ва 273-сонли умумтаълим мактаблари Университетга бириктирилиб, ҳар ойда 1 маротаба 7–9-синф ўқувчиларини уларнинг қизиқишлари доирасида белгиланган соҳаларга оид мавзуларни Университет лабораторияларида дарсдан ташқари машғулот сифатида ўқитилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Германиядаги ўзбек аёллари клуби ташкил қилинди

Берлин шаҳрида "Юракдан юракка" номли тадбир ташкил этилди. Унда Германиянинг турли шаҳарларидан келган элликка яқин ўзбек аёллари иштирок этди.

Келтирилишича, ушбу тадбир Германияда ушбу йилнинг апрель ойида ташкил этилган "O'zbegoyim Women Community" ватандош аёллар клуби доирасида ўтказилган.

Тадбир давомида ўзбек тилида шеър ва қўшиқлар, семинар- тренинглар ташкил қилинган.

Ушбу ташаббус доирасида Германиядаги ўзбек аёлларининг фаоллигини янада ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бирликда кучли жамият қуришга хизмат қилиши мақсад қилингани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Марказий банк ижтимоий нафақаларни кредит қарзлари учун ечиб олаётган ташкилотларни огоҳлантирди

Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида акцептсиз усулда ечиб олинишини адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳолайди.

Қайд этилишича, Марказий банкка келаётган мурожаатларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига давлат томонидан ажратилаётган нафақа ва моддий ёрдам маблағлари фуқароларнинг банк карталарига тушгандан сўнг, кредит ташкилотлари томонидан кредит бўйича қарздорликларни сўндириш учун автоматик тарзда ечиб олиниши ҳолатлари кузатилмоқда.

Аҳолининг заиф қатламига тўланадиган ижтимоий нафақалар – кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, ногиронлиги бўлган шахсларга нафақалар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар ва шу каби бошқа моддий ёрдам пуллари давлат томонидан бериладиган ижтимоий ҳимоя маблағлари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддасига мувофиқ, давлат меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Шунингдек, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида шартномага истеъмолчиларнинг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларини камситадиган, шунингдек уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни бермаслик тақиқланиши белгилаб қўйилган.

Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида акцептсиз усулда ечиб олинишини адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳолайди.

Шу муносабат билан, барча кредит ташкилотлари:

ички тартиблар ва автоматик ундирув тизимларини қайта кўриб чиқиш орқали ижтимоий тўловларни акцептсиз равишда қарз тўловларига йўналтириш имконини чеклаш;
бундай ҳолатлар бўйича фуқаролардан шикоят келиб тушган тақдирда, ундиришни тўхтатиши ва ечиб олинган маблағларни фуқарога қайтариб бериш чораларини кўриши лозим.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди

Fitch Ratings рейтинг агентлиги “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги мажбуриятлари бўйича дефолт рейтингларини “Барқарор” прогнозини сақлаган ҳолда “BB-” дан “BB” даражага оширди.

Шунингдек, агентлик томонидан Бизнесни ривожлантириш банкининг кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда таянч банк сифатидаги роли алоҳида эътироф этилган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2260

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Жаҳон ишчи кучининг 70 фоизидан ортиғи ҳаддан ташқари иссиқлик таъсирига дуч келмоқда

Иқлим ўзгариши туфайли бугунги кунда инсониятнинг муносиб меҳнат қилиш ҳуқуқи хавф остида. Бу ҳақда Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакили Мустафо Камол маълум қилди.

Унинг огоҳлантиришича, агар дунё ҳозирги экологик йўналишни давом эттирса, 2030 йилгача 80 миллион тўлақонли иш ўрни йўқолади.

Бугунги кунда жаҳон ишчи кучининг 70 фоизидан ортиғи – 2,4 миллиард киши иш жойларида ҳаддан ташқари иссиқлик таъсирига дуч келмоқда. Бу хавотирли статистик рақамлар иқлим инқирози кучайиб бораётган шароитда ишчилар учун кучли ижтимоий ҳимоя тизимларини яратиш зарурлигини таъкидлайди.

Мустафо Камол, шунингдек, фақат фавқулодда ҳолатларга жавоб бериш эмас, балки инсон ҳуқуқларига асосланган, институцион ёндашувларга ўтиш ва сармояларни ошириш кераклигини урғулайди.

Шу билан бирга, кам углеродли иқтисодиётга ўтиш ижобий натижалар ҳам келтириши мумкин: 2030 йилгача 100 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши эҳтимоли бор.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва иқлим ўзгаришлари бўйича махсус маърузачиси Элиза Моргера эса ёқилғидан (нефть, газ, кўмир) воз кечиш иқлимга инсоният томонидан етказилаётган зарарни камайтириш ва шу билан бирга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг энг самарали йўли эканини таъкидлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистоннинг сунъий йўлдош учириш харажати 50 миллион доллардан 100 миллион долларгача бўлиши мумкин

Ўзбекистон ўзининг илк сунъий йўлдошини 2028 йилгача учиришни режалаштирмоқда. «Ўзбеккосмос» агентлиги бу ташаббусни миллий хавфсизлик ва технологик мустақиллик нуқтайи назаридан стратегик аҳамиятга эга, деб баҳолади.

Агентлик раҳбари ўринбосари Муҳиддин Иброҳимовнинг сўзларига кўра, геосиёсий беқарорлик фонида чет элдан сунъий йўлдош маълумотларини сотиб олишда чекловлар ортиб бормоқда.

Унинг таъкидлашича, айрим давлатлар ўз технологияларига боғлиқ компонентларни фақат белгиланган шартлар билан сотмоқда ёки маълум мамлакатларга маълумот етказишни тақиқлаяпти. Шу сабаб, мамлакат мустақил равишда минимал маълумотлар тўпламини олиш имкониятига эга бўлиши керак.

Мухиддин Иброҳимовнинг айтишича, сунъий йўлдош учириш харажати техник хусусиятларга боғлиқ ҳолда 50 миллион доллардан 100 миллион долларгача бўлиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қирғизистон Ўзбекистондан йирик ер участкаларини давлат мулкига қабул қилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон томонидан Қирғизистонга, Ўш вилоятидаги Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасида берилган икки ер участкасини давлат мулкига олиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Хабарга кўра, биринчи участка 100 гектар бўлиб, Қара-Сув туманида 312/4 ва 312/6 чегара пунктлари орасида жойлашган. Иккинчи участка 198,44 гектарни ташкил этади ва Аравон туманида 324 ва 328 чегара пунктлари орасида жойлашган.

Бу қарорлар 2022 йил 3 ноябрда Бишкекда имзоланган "Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида айрим давлат чегараси участкалари тўғрисидаги битим"ни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни амалга ошириш доирасида қабул қилинган.

Давлат ер ресурслари, кадастр, геодезия ва картография агентлиги Ўш вилоятидаги президент вакили билан бирга ушбу ер участкаларини бир ой ичида рўйхатдан ўтказиб, инвентаризация қилади.

Қара-Сув ва Аравон туман ҳокимликларига ушбу ер участкаларини мос равишда Қара-Сув ва Керме-Тоо қишлоқ округларига бепул фойдаланишга бериш ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш топширилди. Қарорни амалга ошириш харажатлари маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Фарғонада портлаш содир бўлган шохобча раҳбари 5 йилга қамалди

2024 йил 17 декабрда Фарғона шаҳри, “Янги йўл” МФЙдаги АЁҚШ ва АГҚШда суюлтирилган газ тўкиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли портлаш ва ёнғин содир бўлиб, оқибатда 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Портлаш билан боғлиқ жиноят иши судда кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Хабарга кўра, “Farg‘ona Layli Naxor” хусусий корхонасига раҳбарлик қилиб келган Мансур Маткаримов белгиланган талабларга риоя қилмасдан, шохобча ҳудудига ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан машиналарга пропан газини тўлдириш ускуналарини ҳамда 1 дона 5 тонналик ва 2 дона 2,5 тонналик газ сақловчи контейнерларни ўрнатган.

Суд ҳукми билан Маткаримов 3 йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, ундан 4 нафар қурбоннинг қонуний вакилларига 310 млн сўмдан жами 1 млрд 240 млн сўм маънавий зарар, 12 нафар фуқаровий даъвогарларга эса жами 2 млрд 358 млн сўм моддий зарар ундириш белгиланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Star House атрофидаги можаролар аслида кўрганингиздек эмас

Танганинг иккинчи томони нега яширилмоқда?

Компания биносига бостириб кирган фуқаролар билан бирга журналист ва тасвирчилар ҳам бўлган. Оммага ҳали ошкор қилинмаган видеолардан кўриш мумкинки, номаълум медиадан келган ходимлар ўзларини таништиришни ҳам исташмаган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2259

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Instagram’да тренд, бола руҳияти учун эса жароҳат: Labubu ўйинчоқларининг психикага зарари ҳақида

Сўнгги вақтларда дунёда ва аста-секин Ўзбекистонда ҳам Labubu номли ўйинчоқларга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Кўринишидан у шунчаки “юмшоқ ўйинчоқ”, аммо мутахассислар фикрича, бу ўйинчоқ боланинг руҳий ҳолати, кечинмалари ва хатти-ҳаракатларига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2258

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️UzAuto Motors’нинг соф фойдаси кескин камайди

UzAuto Motors АЖ 2025 йилнинг январь–март ойларини ўз ичига олган биринчи чорак бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда келтирилишича, компания мазкур даврда 637,5 миллиард сўм соф фойда кўрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан сезиларли даражада кам – 2024 йилнинг биринчи чорагида компания қарийб 1,3 триллион сўм соф фойда қайд этган.

Солиштирма таҳлилга кўра, соф фойдадаги йиллик пасайиш 102,9 фоизни ташкил этиб, бу икки баравардан кўпроқ камайишни англатади.

Бундан ташқари, компаниянинг умумий тушуми ҳам қисқарган. 2025 йилнинг биринчи чорагида тушум 9,7 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17 фоизга камайган. Таннарх ҳам 12,5 фоизга қисқарган бўлса-да, бу рентабеллик даражасининг тушишини тўхтата олмаган. Натижада, компаниянинг рентабеллик даражаси 20,4 фоиздан 16 фоизгача пасайган.

Шу билан бирга, компаниянинг харажатлари деярли ўзгармаган ва 1 триллион сўм атрофида сақланиб қолган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Энди нақд пулда уй-жой сотиш ва харид қилиш имкони бўлмайди

Кўчмас мулк сотиш ва харид қилиш нақдсиз шаклга ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Сенат йиғилишида маълум қилинди.

"Бугунги кунда уй-жой олди-сотди жараёнлари асосан нақд пул орқали амалга оширилмоқда. Энди эса тўловларни банк орқали, қонуний тартибда амалга ошириш тартиби жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Бу эса савдо қоидаларига амал қилган ҳолда ишлашга рағбатлантиради ҳамда қонуний меъёрларга риоя этилишини таъминлайди" — дейди Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.

Яъни, энди мулкни сотиш ёки сотиб олишда нақд пулдан фойдаланиш тақиқланади, барча ҳисоб-китоблар фақат тўлов тизимлари (банк, Payme, Click ва б.) орқали амалга оширилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикринг етарлича тиниқлашмабди.

✍ Шамс Табризий

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади

2025 йил 1 июл кунидан «Тошавтобустранс» МЧЖ томонидан «Машинасозлар метроси» (Тошкент) — Чорвоқ (Хумсон қўрғони) автобус йўналишида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, бу йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ва аҳолининг транспортга бўлган талабини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.

Йўналишга MAN RR3 русумли туристик автобуслар бириктирилади. Ушбу автобуслар 47 та ўриндиқли, шинам ва кондиционерлар билан жиҳозланган. Йўналишда йўлкира нархи 25 минг сўмни ташкил этади. Биринчи қатнов «Машинасозлар метроси» бекатидан ҳар куни соат 06:00 да бошланади.

Таъкидланишича, қатновлар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади. Қатнов вақти 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги қатнов соат 20:30 да Чорвоқ томондан амалга оширилади ва соат 22:00 да «Машинасозлар метроси»да тугатилади.

Йўналишдаги автобуслар ўз ҳаракатини Машинасозлар метросидан бошлаб, Махтумқули кўчаси, Янги Ўзбекистон боғи, Ҳожикент мавзеси, Чиноркент маскани орқали Хумсон қўрғонигача ҳаракатланади.

«Йўналишда нақд пулда ва банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд», — дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон учун Покистон орқали халқаро бозорларга чиқиш имконияти очилди

Ўзбекистон маҳсулотларини ва брендларини халқаро бозорларга чиқаришда Карачи порти орқали экспорт имкониятларини кенгайтириш, логистика шароитларини яхшилаш ва янги ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон товарлари учун порт ҳудудида махсус омбор ташкил этиш таклифи илгари сурилган. Порт раҳбарияти ўзбек маҳсулотларини қабул қилиш ва қайта юклаш учун барча шароитлар мавжудлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Карачи порти — Покистоннинг энг йирик денгиз порти ва Жанубий Осиёдаги асосий логистика маркази. У орқали миллионлаб тонна юк Европа, Америка, Осиё ва Африка бозорларига етказилади. Шу жиҳатдан, порт Ўзбекистон учун муҳим стратегик аҳамиятга эга, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Подписаться на канал