Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
1 июлдан паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади
Ҳужжатга мувофиқ, «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2058
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликда сув солиқлари автоматик ҳисобланади
Эндиликда шахснинг розилигини ва идентификациясини таъминлайдиган электрон тасдиқлаш усуллари электрон рақамли имзо билан тенг мақомга эга бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари "Suv hisobi" ахборот тизими ва ушбу соҳадаги ваколатли органларнинг маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
Шунингдек, ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлари ҳисобидан ҳисобга олиш тартиби янада соддалаштирилди.
Унга кўра, бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлар учун ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма ёки электрон аризасига кўра солиқ органлари томонидан 3 кун ичида амалга оширилиши белгиланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅️Бирор ишга қўл уришга ошиқма. Қўл урдингми, қатъий бўл.
✍️Приеналик Биант
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Ўзбекистонда “эскроу” тизими янги уй-жойлар нархини кескин ошириб юборадими?
“Эскроу” ҳисобварағида жамланган маблағлар кўпайиши натижасида девелопер ташкилотларига лойиҳавий молиялаштириш доирасида амалдаги ставкаларга нисбатан анча пастроқ ставкада маблағлар ажратилади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2250
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Пропан нархи бир ойда 30 фоизга ошди
Ўзбекистонда 2025 йил июнь ойи бошидан буён суюлтирилган газ — пропан нархи биржа савдоларида 30 фоизга ошгани қайд этилди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бу ҳолат бозордаги таклиф ва талаб мувозанатининг ўзгариши, шунингдек, айрим логистика муаммолари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, фақатгина 24 июнь, сешанба куни пропаннинг биржа нархи 6,68 млн сўмга етган. Бу эса бир ҳафта ичида 6,6 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда.
Ҳозирча нарх ошишига расмий органлар томонидан аниқ изоҳ берилгани йўқ. Бироқ, бозор таҳлилчилари бу ҳолатни мавсумий талаб ва ички ишлаб чиқариш ҳажмларидаги ўзгаришлар билан боғламоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёда 71-ўринни эгаллади
Ўзбекистон Speedtest Global Index’нинг 2025 йил май ойи учун тузилган ҳисоботида мобил интернет тезлиги бўйича 71-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич апрель ойига нисбатан бир поғона яхшиланганини англатади.
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистондаги ўртача мобил интернет тезлиги 55,34 Мбит/с ни ташкил этди. Бу кўрсаткич сўнгги ойларда мобил алоқа инфратузилмасини яхшилаш, янги технологияларни жорий этиш билан боғлиқ. Шунингдек, операторлар ўртасидаги рақобат ва фойдаланувчилар сони ортиши ҳам тезлик ўсишига туртки берган.
Симли интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 72-ўринга кўтарилди. Бу кўрсаткич бир ой аввалги 76-ўринга нисбатан тўрт поғона юқори. Ўртача тезлик 87,23 Мбит/с этиб баҳоланди.
Жаҳон рейтингида эса БАА мобил интернет тезлиги бўйича 539,84 Мбит/с кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Симли интернет тезлиги бўйича Сингапур 372,02 Мбит/с кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллаган.
Маълумот учун, Speedtest Global Index ҳар ойда дунё бўйича интернет тезлиги бўйича мамлакатларнинг кўрсаткичларини баҳолайди. Рейтингдаги ўсиш мамлакатда рақамли инфратузилма ривожланаётганидан дарак беради.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича тавсияларга муносабат билдирди
Жамғарма баёнотида таъкидланишича, бугунги кунда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган. Ҳозирда ушбу тавсияларнинг барчаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда, уларнинг Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири таҳлил қилинмоқда.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2249
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Қабул якунланди. ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар сони пастлаб кетмоқда
2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қабул якунига кўра, онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732 411 нафар бўлиб, улардан 346 299 нафари эркак, аёллар сони эса 386 112 нафарни ташкил этган.
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар тест синови учун тўловни бугун, 26 июнь куни соат 23:59 га қадар амалга оширишлари мумкинлиги таъкидланди.
Маълумот учун, 2024 йилда Олий таълим муассасалари бакалавриати ҳамда коллеж ва техникумларга қабул бўйича 894 279 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Хоразмда фуқаро асоссиз қамоқда ўтирди
Хоразм вилоятида фуқаро Рустам Хўжаниёзов судья хатоси туфайли 8 ой асоссиз жазони ижро этиш муассасасида сақлангани аниқланди. Бунга тафтиш инстанцияси ажримида қамоқдан озод қилиш ҳақида ёзилмаслиги сабаб бўлган.
Хўжаниёзов ва яна уч нафар шахс 2023 йил октябрда савдо дўкони олдидаги ёғ маҳсулотларини ўғирлаганликда айбланиб, қамоққа олинган. Урганч шаҳар суди 2024 йил 29 мартда Хўжаниёзовни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилган. Апелляция тартибида бу қарор ўзгаришсиз қолдирилган.
2024 йил 22 июлда Хоразм вилояти судининг тафтиш инстанцияси Хўжаниёзовга нисбатан жиноят таркиби йўқ деб топиб, уни оқлаган ва ишни тугатган. Шу билан бирга, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлса-да, ажримда қамоқдан озод қилиш ҳақида кўрсатилмаган. Натижада, у яна 207 кун асоссиз равишда қамоқда сақланган.
Судьялар Олий кенгаши маълум қилишича, хизмат текшируви ўтказилиб, 3 нафар судьяга нисбатан интизомий жазо – ҳайфсан қўлланган. Ишни кўрган судья Улуғбек Бакдурдиев президент фармойиши билан 2025 йил 23 июнда ёзма аризасига асосан лавозимидан озод этилган.
Фуқаронинг озодликдан асоссиз маҳрум қилиниши – оддий хизмат хатоси эмас, бу – инсон ҳуқуқларига очиқчасига тажовуздир. Бундай ҳолатда судьянинг “ёзма ариза билан” кетиши эмас, балки қонуний жавобгарлиги кўриб чиқилиши керак эмасмиди? Чунки бу нотўғри қарор оқибатида инсон ҳаётининг 8 ойи қамоқда ўтди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Қирғизистонда давлат тилини билмаслик учун жарима жорий этилди
Қирғизистонда давлат хизматчилари — хусусан, Жогорку Кенеш депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси раиси ва аъзолари, судьялар, прокурорлар, терговчилар, шунингдек, адвокатлар ва нотариуслар — қирғиз тилини етарли даражада билишлари шарт. Қирғизистон парламенти – Жогорку Кенеш давлат тилига оид қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини қабул қилган.
Агар адвокат ёки нотариус тилни билмаса, унга лицензия берилмайди. Шунингдек, Қирғизистонда доимий яшаш мақсадида мурожаат қилган хорижий фуқаролар ҳам давлат тилини билмаса, яшаш рухсатномаси ёки иммигрант мақомини олиш имкониятидан маҳрум бўлади.
Қонунчиликка кўра, давлат тилидаги телерадиоэшиттиришлар умумий эфирнинг камида 60 фоизини ташкил этиши шарт. Рекламаларнинг матни эса тил қонунлари ва имло қоидаларига мувофиқ бўлиши ҳамда маҳаллий ҳокимият билан келишилиши лозим.
Талабларни бузган фуқароларга 5 минг сўм (тақрибан \$57), юридик шахсларга эса 17 минг сом (тақрибан \$194) миқдорида жарима солиниши мумкин.
Қоидабузарликларни кўриб чиқиш ва жарима солиш ваколати Давлат тили ва тил сиёсатини ривожлантириш бўйича Миллий комиссияга берилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Айрим товарларга нисбатан импорт божини икки карра ошириб қўллаш бекор қилинади
Божхона кодексига энг кўп қулайлик бериш режимига эга бўлмаган давлатлардан Ўзбекистонга келтирилаётган товарлар учун товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинмоқда.
Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.
Шу билан бирга, Божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилгандан сўнг Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган божхона тўловларининг муддати 5 иш кунидан 3 иш кунига қисқартирилади.
Маълумот учун, республикага импорт қилинаётган товарларнинг 95 фоизи Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлардан, қолган 5 фоизи эса ушбу ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлардан олиб келинади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Урганчда прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушди
Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўзининг ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.
Фуқародан 1000 АҚШ доллари, 10 млн сўм, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.
Аммо, фуқаро ўзига нисбатан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, айблов хулосаси билан судга юборилганлигини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилган. Терговчи уларни фуқарога қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди, дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон АҚШ визаси олишда рад жавоби бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда
АҚШ 2024 фискал йили учун Ўзбекистон фуқароларининг B-1/B-2 ташриф визасига аризаларининг 64,41 фоизини рад этган. Бу ҳақда Давлат департаменти ҳисоботида маълум қилинди.
Келтирилишича, Ўзбекистоннинг бу кўрсаткичи Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқориси бўлган.
АҚШнинг B1/B2 визалари қисқа муддатли сафарлар, жумладан, туризм, қариндошлар билан учрашув, шунингдек, даволаниш ва иш учрашувлари учун берилади.
Қайд этилишича, 2023 йилда B тоифадаги визани олиш учун ариза берган ўзбекистонликларнинг 59,56 фоизига рад жавоби берилганди. Ўнда ҳам Ўзбекистон бу борада Марказий Осиёда "биринчи" бўлган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Соя йўқ, чиқинди, шовқин ва бетартиблик: Тошкент боғларида қандай муаммолар бор?
Тошкент боғларида соя ва яшиллик етишмаслиги, чиқинди ва шовқин муаммолари аҳолини безовта қилмоқда. Боғларни яхшилаш учун аҳоли инфратузилмани такомиллаштириш, тоза ҳожатхоналар, чиқинди қутилари ва кўпроқ яшил ҳудудлар ташкил этишни таклиф қилинмоқда.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2197
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ИИО ходимлари энергия ҳуқуқбузарликларига қарши баённома расмийлаштириши мумким бўлади
Янги қонун лойиҳаси билан Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига ёритиш учун электр энергиясидан беҳуда фойдаланиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатини бериш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, Ўзэнергоинспекциянинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённома расмийлаштириш ваколати аниқ белгиланмоқда.
Энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик субъекти сифатида белгиланмоқда. Қолаверса, электр энергияси, газ ва сув тармоқларига қонунга хилоф равишда уланиб, уларни ўғирлаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Президент журналистларни касб байрами билан табриклади
Бугун “Олтин қалам” мукофоти илк бор айнан касб байрамида топширилади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2251
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
ЖУРНАЛИСТЛАР
Бир кун пиёдасиз, бир куни рулда,
Тонгда шаҳардасиз, кечқурун чўлда,
Умрнинг ярмиси ёмғирда, дўлда,
Ярмиси тўшалиб ётади йўлда.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!
Қайгадир ой нури тушмасдир балки,
Қайгадир етолмас чақмоқлар залпи,
Журналист халқи-чи, журналист халқи
Ҳар ерда туради ярқираб, балқиб.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!
Битта хабар учун, бир сатр учун,
Гоҳ олам нурафшон, гоҳида тутун,
Шундан бахтиёрсиз, шундан бахтлисиз,
Дунёда бахт йўқдир шу бахтдан устун.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!
Райҳон-жамбилларни узган нокаслар,
Яхшилар устидан кулган нокаслар,
Ҳақиқат менман деб турган нокаслар,
Сизга дуч келганда титрайди хасдай.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!
Нонингиз гоҳ бутун, гоҳо яримта,
Қалбингиз туҳматдан гоҳ нимта-нимта,
Аммо дардингизни айтмай ҳеч кимга,
Мадад бўлай дейсиз она халқимга.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!
Абдусаид КЎЧИМОВ шеъри.
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак бўлсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Президент фармони билан матбуот ва ОАВ ходимлари мукофотланади
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра бир қатор матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари "Келажак бунёдкори", "Шуҳрат", "Соғлом турмуш" медали, "Меҳнат шуҳрати", "Дўстлик", II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" фахрий унвони билан тақдирланади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2251
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Қашқадарёдаги боғчада 2,5 ёшли қизалоқ вафот этди
Қашқадарё вилояти Косон туманида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳума қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
“Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Марҳуманинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз”, деб ёзди Шамсутдинов.
Маълумот учун, ҳодиса 2025 йил 20 июнь куни хусусий боғчада содир бўлган. 2,5 ёшли қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонликлар беш ойда автомобиль тузатишга 10,6 трлн сўм сарфлади
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь—май ойларида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва мотоциклларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 10,6 трлн сўмни ташкил этди.
Ҳудудлар бўйича хизматлар ҳажми:
1. Тошкент шаҳри — 3 630,9 млрд сўм;
2. Жиззах вилояти — 895 млрд сўм;
3. Самарқанд вилояти — 779,7 млрд сўм;
4. Фарғона вилояти — 771,8 млрд сўм;
5. Наманган вилояти — 679,2 млрд сўм;
6. Тошкент вилояти — 646 млрд сўм;
7. Қашқадарё вилояти — 615,7 млрд сўм;
8. Қорақалпоғистон Респ. — 598,2 млрд сўм;
9. Андижон вилояти — 530,6 млрд сўм;
10. Хоразм вилояти — 433,9 млрд сўм;
11. Бухоро вилояти — 412,2 млрд сўм;
12. Сурхондарё вилояти — 320,2 млрд сўм;
13. Навоий вилояти — 204 млрд сўм;
14. Сирдарё вилояти — 67 млрд сўм.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️МИБдан салкам 19 млрд сўм қарздорлиги бор Хоразм ҳокимлиги қимматбаҳо автомобиллар харид қилмоқда
Мажбурий ижро бюросидан салкам 19 миллиард сўм қарздорлиги мавжуд Хоразм вилояти ҳокимлиги қимматбаҳо автомобиллар харид қилмоқда.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокимлиги 2025 йилнинг 4 июнь куни UzAutoMotors АЖнинг ҳудуддаги вакили билан учта шартнома имзолаб, Traverse ва Malibu-2 автомобилларини харид қилишга киришган.
Жумладан, ҳокимлик шартномага кўра, расмий диллерга иккита Traverse premier-2 автомашинаси ва 1 дона Malibu-2 автомобиллари учун 1 миллиард 734 миллион 462 минг сўм маблағ тўлаб беради.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Қозоғистонда юзни ёпувчи кийимлар кийиш тақиқланиши мумкин
Қозоғистон парламентининг ҳар икки палатаси жамоат жойларида юзни ёпадиган кийим-кечакларни кийишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ушбу ҳужжат давлат раҳбарининг имзоси учун юборилди.
Қайд этилишича, гап “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонунга киритилаётган тузатишлар ҳақида бормоқда. Жорий йилнинг 19 июнь куни бу ҳужжат Сенатда кўриб чиқилган, бироқ у ўша пайтда қабул қилинмаган ва баъзи ўзгартиришлар билан парламентнинг қуйи палатаси – Мажлисга қайтарилган. Бу ўзгартиришлар куч тузилмалари ходимларига уй-жой бериш масалаларига тааллуқли бўлган.
Бироқ Сенат аъзолари жамоат жойларида юзни ёпувчи кийимларни тақиқловчи нормаларга рози бўлган. Мажлис депутатлари қонун лойиҳасини қайта кўриб чиққан ва таклиф этилган тузатишларга розилик билдирган. Энди қонунни Президент имзолаши керак бўлади.
Қайд этилишича, янги ўзгаришлар юзни таниб олишга тўсқинлик қилувчи кийимлардан фойдаланилган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ёрдам бериш мақсадида жорий этилмоқда. Бунда айрим истиснолар мавжуд. Масалан, бундай кийим қонун талабларини бажариш, тиббий мақсадлар, фуқаролик муҳофазаси, муайян об-ҳаво шароитлари ёки спорт-маданий тадбирларда иштирок этиш учун ишлатилса, тақиқ татбиқ этилмайди.
Ҳужжатда айнан қандай кийимлар назарда тутилаётгани очиқ ёзилмаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф этилди
Ўзбекистонда мавжуд пенсия тизими ўрта муддатли даврда барқарорликни ҳамда пенсия олувчиларга муносиб нафақа тўловларини таъминлаш мақсадида ислоҳ қилиниши лозим. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг мамлакатга ташрифи якунлари бўйича хулосасида айтилган.
ХВЖга кўра, бунга қуйидаги йўллар билан эришиш мумкин:
пенсия ёшининг паст кўрсаткичларини босқичли равишда ошириш;
айрим ташкилот категориялари учун белгиланган имтиёзли бадал ставкаларини босқичма-босқич бекор қилиш билан бир вақтда стандарт бадал ставкасини ошириш;
пенсия нафақаси миқдорини меҳнат фаолияти давомидаги ўртача даромад асосида ҳисоблаш;
автоматик нарх индекси асосидаги пенсия индексация механизмини жорий қилиш.
Жамғарманинг таъкидлашича, кексаликда камбағалликни камайтириш мақсадида бериладиган ҳар қандай ижтимоий нафақалар қатъий манзилли бўлиши лозим. Булар эҳтиёжмандликни баҳолаш асосида аниқланиб, давлат бюджетидан молиялаштирилиши ва такрорланишларнинг олдини олиш учун бошқа ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари билан узвий боғлиқ ҳолда бошқарилиши керак.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Оламда вафоси йўқ киши кам бўлсин!
Ҳар бир куни бевафонинг, мотам бўлсин!
Ёд этмади ғамдан ўзга ҳеч кимса мени,
Минг таҳсину раҳмат сенга, эй ғам, бўлсин!
✍️ Жалолиддин Румий
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Автомобиль йўлларида стандартларга зид ҳолатлар аниқланди
"Юксалиш" ҳаракати томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати тадбирларида аниқланишича, Ўрганилган объектларнинг 14 тасида автомобиль йўлларининг техник ҳолати қониқарсиз даражада эканлиги, таъмирлаш ишлари сифатсиз ва белгиланган йўл қўрилиш стандартларига зид равишда амалга оширилган.
Шунингдек, Жиззахда 3,2 км тротуарнинг 500 метри, Фориш туманида 1 км тротуарнинг 100 метри тупроқ билан тўлиқ текисланмаган. 6 та мактаб яқинида огоҳлантирувчи белгилар, “зебра” чизиқлари ва тезликни пасайтирувчи сунъий нотекисликлар мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
Олтинкўл туманидаги бекатларда ногиронлар учун шарт-шароит яратилмаган. Қарши, Тошкент ва бошқа ҳудудлардаги йўлаклар ногиронлар, кексалар ва болалар аравачаси учун яроқсиз ҳолатда. Мирзо Улуғбек тумани “Маҳтумқули” ҳамда “Шаҳрисабз” кўчалари (6-сонли туғуруқхона, Бош прокуратура биноси атрофлари) пиёдалар йўлакларида ногиронлиги бўлган шахслар, болалар аравачаси ҳамда кексаларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланиши учун шароит йўқлиги аниқланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, банклар ва уларга алоқадор юридик шахсларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, уларни соғломлаштириш (санация қилиш) ҳамда тартибли равишда тугатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланган.
Қонуннинг амал қилиши банкларга, банклар гуруҳларига ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига нисбатан татбиқ этилади.
Агар банк тўловга қобилиятсиз бўлмаса ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори бўлмаса, у ихтиёрий тугатилиши мумкин.
Банкни ихтиёрий тугатиш Марказий банкнинг розилигига асосан амалга оширилади. Агар банк тизимли аҳамиятга молик деб эътироф этилмаган бўлса, у "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунда назарда тутилган ҳолларда мажбурий тугатилиши мумкин.
Мажбурий тугатиш эса Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонда жорий йилнинг 5 ойида 42 нафар фуқаро овқатдан заҳарланган
2025 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 14 та ҳолатда овқатдан заҳарланишлар рўйхатга олиниб, унда 42 нафар фуқаро жабрланган. Бу ҳақда Санепидқўмита ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 10 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида "Ботулизм" касаллиги қайд этилган. Жабрланганлардан 8 нафарини болалар бўлган. 3 та ҳолатда овқат токсикоинфекцияси қайд этилиб, 13 нафар фуқаро жабрланган. Кимёвий заҳарланиш 1 та ҳолатда қайд этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилда 20 184 та умумий овқатланиш корхоналарининг 1 512 таси (7,49%)да олиб борилган текширувлар натижасида уларнинг 664 таси (3,29%)да санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари бузилганлиги аниқланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅️#Рост_ҳикматлар
Инсон тириклигининг маъноси унинг ўз руҳий даражасини камолга етказиб боришидадир.
✍️Чингиз Айтматов
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Улан-Баторда Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ушбу ташриф Ўзбекистон Президентининг Мўғилистонга илк давлат ташрифи бўлиб, у мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда янги даврни бошлаб бериши кутилмоқда.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2248
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Иорданиядан Тошкентга келиши режалаштирилган рейс бекор қилинди
2025 йил 24 июнь куни Fly Khiva авиакомпаниясининг FKH9902 чартер рейс Акаба (Иордания)дан Тошкентга амалга оширилиши режалаштирилган эди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу чартер рейс бекор қилинди.
Рейсдан фойдаланишни режалаштирган фуқароларга Иордания чегараси томон йўл олмаслик ва зарурат туғилганда Asia Travel компанияси вакиллари билан боғланиш тавсия этилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor