rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўтган йили Россияга борган мигрантларнинг асосий қисмини ўзбеклар ташкил қилган

Россияга 2024 йилда тахминан 6,3 миллион мигрант борган бўлиб, уларнинг қарийб 1,5 миллионини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Бу ҳақда кеча, 19 июнь куни Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси раҳбари Валентина Казакова Петербург халқаро иқтисодий форумидаги чиқишида маълум қилди.

“Биз пандемиягача бўлган кўрсаткичларга қайтдик. 2024 йилда мамлакатга тахминан 6,3 миллион хорижий фуқаролар келмоқда. Уларнинг тахминан 50 фоизи меҳнат фаолияти мақсадида келмоқда”, дейди у.

Хорижий фуқароларнинг асосий қисмини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади (23,3%), улардан кейинги ўринларда Тожикистон (16,7%), Қирғизистон (10,4%) ва Беларусь (9,5%) фуқаролари туради.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Бошқа бировнинг камчилиги ҳақида гапиришдан олдин ўз чориғингнинг ичига боқ.


✍️ Ҳиндулар мақоли

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ МИБ мансабдори пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мажбурий ижро бюроси бошлиғи давлат ижрочиси иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақаси бўйича жавобгарларни ушбу тумандаги хонадондан мажбурий тартибда кўчириш юзасидан ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 3 июнь куни у талаб қилинган пул маблағидан 1200 АҚШ долларини пора сифатида олган. Қолган 800 АҚШ долларини олганда вақтида эса ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МИБ мансабдор ходимга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Тошкентда адлия ходими ишга киритиш учун пора сўрагани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"Қарши – Шаҳрисабз – Китоб" магистрал йўли реконструкция қилиниб, кенгайтирилади

"Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу" йўлининг вилоятдан ўтган 100 километрини реконструкция қилинади.

Шунингдек, "Қарши – Шаҳрисабз – Китоб" магистрал йўлининг 106 километрида реконструкцияни бошлаб, 4 тасмагача кенгайтириш, Қамаши ва Яккабоғ марказидан айланиб ўтадиган 34 километрли янги йўл қурилишини ҳам бошлаш вазифаси қўйилди. Ушбу 106 километр йўлнинг икки томонига камида 1 миллионта дарахт экиб, "яшил белбоғ" барпо этилади.

"Тошкент-Термиз" йўлининг Қашқадарё ҳудудидан ўтган 60 километри ҳам 4 тасмали қилиниб, цемент-бетон қопламага ўтказилади. Жорий йилда бу йўлнинг 20 километрини қуриб битказиш топширилди.

Қашқадарёдаги 3 минг километр тупроқ қопламали йўллар тўлиқ шағал қопламага ўтказилади. Вилоятдаги 9 та кўприк тўлиқ таъмирланади.

Шунингдек, Қарши шаҳри канализация тизимини яхшилаш ишларини ҳам шу ойда бошлаш шартлиги қайд этилди. Бунга халқаро молия институтидан 60 миллион доллар жалб қилинган.

Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик суви тармоғи тортилади.

Шаҳрисабз ва Қарши шаҳри, Китоб, Косон, Чироқчи, Яккабоғда яна 5 минг хонадонли уйлар қуриш бошланади.

Хонадонлар энергия самарадор тизимга ўтиши учун Кўкдала ва Нишон туманлари, Қарши шаҳридаги ижтимоий объектлар ва хонадонларга, шунингдек вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари биносига йил якунигача камида 20 киловаттли қуёш панеллари ўрнатилиши белгиланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Бунча ер билан бутун республиканинг гўштга эҳтиёжини бемалол қопласа бўлади — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

Йиғилишда вилоятнинг ишга солинмаган энг катта захираси – унинг суғориладиган яйлов ва ўрмон ерлари экани айтилди.

"Бунча ер билан бутун республиканинг гўштга эҳтиёжини бемалол қопласа бўлади" — деди президент.

Вилоятдаги 1,3 миллион гектар яйлов ва ўрмонлардан самарали фойдаланиш, уларга инвестициялар жалб қилиб, ерларни айланмага киритиш ва лойиҳа қилиш учун алоҳида компания ташкил қилиниб, унга акциядорлик жамияти мақоми берилади. Унга дастлабки босқичда 100 миллион доллар берилади.

Кўкдаладаги 6 минг гектар лалми ерда тарвуз, вилоятнинг 13 та туманидаги 6 минг гектар экин ерларида помидор етиштириш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, картошкачиликни ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан картошка етиштириш харажатининг ярми учун 10 фоиздан 12 ой муддатга имтиёзли кредит ажратилади. Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади, юқори авлодли уруғ харид қилишда ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади.

Шунингдек, бу йил Қашқадарёда 470 минг фуқарони иш билан банд қилиш, 150 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш, Китоб тумани, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларини “ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш мўлжалланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини "салбий"дан “барқарор”га ўзгартирди

Ушбу қарор Moody’s агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирилиши натижасида қабул қилинган бўлиб, мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва давлат институтлари самарадорлигини оширишга қаратилган ҳаракатлар умумий молиявий муҳитга ижобий таъсир кўрсатаётганини акс эттиради.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2242

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Ҳар доим кўзингизни очиб юринг. Кузатинг. Чунки кўрадиган ҳар қандай нарсангиз сизни руҳлантириши мумкин!

✍️ Грейс Коддингтон

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Киберхавфсизлик тарихидаги энг йирик махфий маълумотлар сизиб чиқиши содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, жами 16 миллиард дона аккаунт маълумотлари – логин ва пароллар интернетга тарқалган. Бу шунчаки маълумотлар тарқалиши эмас – бу тўлиқ киберҳужумлар қўлланмаси. “Ҳужумчилар” ушбу маълумотлардан аккаунтларни бузиш, шахсни ўғирлаш, фишинг ва бошқа ёмон мақсадлар учун фойдаланиши мумкин.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2241

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Автотранспортни ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш харажатларининг ярми қоплаб бериладиган бўлди

18 июнь куни Ҳукумат қарори [377-сон] билан «Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.

Бунда харажатлар 2024 йил 1 октябргача шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро автобусда йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича тендерда ғолиб бўлиб, ушбу йўналишларда хизмат кўрсатган тадбиркорларнинг ҳар бир автобуси учун қопланади.

Шунингдек, 2024 йил 1 ноябрдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва шахсий фойдаланувида бўлган 1 та автотранспорт воситаси учун амалга оширилади.

Автотранспорт воситаларини қуйидагилар билан жиҳозлаш уни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш деб эътироф этилади:

тадбиркорларнинг автобуслари учун:

йиғма пандус (1 дона);
аудио ва визуал ахборот берувчи монитор (1 дона);
ахборот берувчи колонка (кўпи билан 3 та);
маълумотларни узатувчи микрофон (1 дона);
алоқа тугмаси;
бекатлар ҳақида ахборот олиш имконини берувчи маълумотлар тахтаси билан жиҳозлаш (1 дона);

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситалари учун:

газ ва тормоз педалини қўл бошқарувига ўтказиш;
механик узатиш қутисини автомат узатиш қутиси қилиб қайта жиҳозлаш харажатлари.

Ариза берувчилар автотранспорт воситаси талабларга мослаштирилган вақтдан эътиборан 90 кун ичида «Инсон» марказларига ёки «Ягона» миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими ёхуд ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентда мингдан ошиқ хонадон ва 13 та кўп қаватли уйлар вақтинча табиий газдан узилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Сергели, Янгиҳаёт, Бектемир, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларининг бир қанча ҳудудларига 19 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ ахборот хизмати хабар берди. Жумладан:

—Мирзо Улуғбек тумани (10:00 дан 18:00 гача): Шўртепа, Ш.Бурхон, Ш.Бурхон 1-берк, Чарағон кўчалари;
—Сергели тумани (10:00 дан 17:00 гача): “Хонобод” МФЙ;
—Янгиҳаёт тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Ёрқин ҳаёт” МФЙ;
—Бектемир тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Гулбоғ” МФЙ;
—Юнусобод тумани (10:00 дан 20:00 гача): “Минор”, “У.Ширин” ва “Тўрақўрғон” МФЙлари;
—Шайхонтоҳур тумани (10:00 дан 20:00 гача): КХАЙ кўчаси.


Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Болага « ёлғон гапирма...» деманг, «тўғрисини айт...» деб сўранг. Биринчисида айблаган, иккинчисида эса йўл кўрсатган бўласиз.

✍️ Виктор Гюго


🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Иссиқ, тор ва қоронғу: Дўконга айланган бекатларни ким назорат қилади?

Ўзбекистон бўйлаб 2800 та автобус бекатларини танланма усулида текширилганда уларнинг кўпчилигида ёруғлик, белгилар, пандуслар ва бошқалар йўқлиги аниқланди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2240

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда YouTube монетизациясининг йўлга қўйилишига нима тўсиқ бўляпти?

YouTube монетизациясининг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотини 0,05−0,1 фоизга ошириши мумкин. Монетизация натижасида маҳаллий блогерларнинг даромади йилига 30-50 млн долларгача ошади. Янги контент яратувчилар сони кўпайиб, креатив саноат ривожланади. Бу борадаги мавжуд имкониятлар ва тўсиқлар таҳлил қилинди.

Батафсил:
rost24.uz/uz/news/2217

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Депутатлар муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасини таҳрирлаб, қайта киритишни сўради

Ялпи мажлис муҳокамасига қўйилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси Халқ демократик партияси кенгаши эътирозига сабаб бўлди.

Амалда бир лойиҳа остида 12 та қонун ҳужжатига ўзгартириш киритиляпти. Халқ демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов қонун лойиҳасини танқид қилиб, уни қайта таҳрир қилиш талабини қўйди. “Қонун номи мазмунга мос эмас. Тизимли ёндашув ўрнига палапартиш ўзгартишлар таклиф қилинган. Суд, иқтисод, ижтимоий соҳа — ҳаммаси битта қоғозда" — дейди партияси раиси.

Шунингдек, унинг айтишича, қонуннинг қайси соҳадаги қўмитада кўриб чиқилиши ҳам аниқ эмас. Муқаддимада мақсад ва вазифалар етарлича ёритилмаган, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ нормалар эса назардан четда қолган.

Фракция ташаббускорларга, матнни таҳрир қилиб, ҳар бир ўзгаришни тўлиқ асослаб, кейин қайта киритиш бўйича мурожаат қилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Эрон ва Исроил ўртасидаги можарога АҚШнинг қўли борми?

Яқин Шарқда можаролар яна алангаланмоқда. Исроил ва Эрон ўртасида тобора кучайиб бораётган кескинлик 2025 йил июн ойида хавфли босқичга етиб борди. Ҳар икки давлат ўз ҳудудларида ҳарбий зарбалар уюштириб, минтақада тўлиқ уруш хавфини келтириб чиқармоқда.

Ютубда кўриш:
https://youtu.be/0133h6Ob2jo

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Исроил Эроннинг ҳарбий объектларига янги зарбалар уюштирди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг марказий ҳудудида жойлашган ракеталарни сақлаш ва учириш объектларига зарба берди. Бу ҳақда Gazeta.ru нашри хабар берди.

Бунга қадар Эрон Исроил томон ракеталар учирди, мамлакатнинг бир нечта ҳудудида огоҳлантириш сигналлари янграган. ЦАХАЛ (Исроил Мудофаа Кучлари) нишонларни тутиб олиш учун Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари жалб этилганини таъкидлаган.

Шунингдек, 13 июнь тунги соатларда Исроил ҳарбий операцияни бошлаган ва Эроннинг ядровий ҳамда ҳарбий объектларига зарба берган. Бунга жавобан Эрон Исроилдаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилган. Оқибатда ҳар икки давлатда ҳам юзлаб одамлар жабрланди. Айни пайтда Эрон ва Исроил ўзаро ҳужумларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва Эрон ўртасидаги можаролар келиб чиқиш сабаби ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Энди давлат хизматчилари маоши уларнинг иш тажрибаси, натижадорлигидан келиб чиқиб шакллантирилади

Диагностика ва фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари ходимларнинг касбий компетенсиялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2243

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Электр технологияларидан қадоқлашгача — 550 гектар майдондаги бизнес

Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар Бектемир кичик саноат зонаси, “Yangi hayot” индустриал технопарки ва “Yangi avlod” иқтисодий зонасининг фаолияти билан танишдилар.

Бектемир кичик саноат зонасида 5 гектар майдонда 14 та йирик ва 541 та кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда. Улар электр технологиялари, қадоқлаш маҳсулотлари ва бошқа йўналишларда ишлаб чиқариш олиб бормоқда.

Шунингдек, Айрим маҳсулотлар Европа технологияларига мос равишда ишлаб чиқарилиб, экспорт қилинмоқда.

“Yangi hayot” индустриал технопарки 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, 110 гектар ҳудудни эгаллаган. Ҳозирда бу ерда 46 та лойиҳа амалга оширилмоқда, 386 миллион долларлик инвестициялар жалб этилган, 10 мингга яқин янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

“Yangi avlod” иқтисодий зонаси эса 764 гектар майдонда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар 114 гектар ерда 21 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси жойлаштирилган. Ички инфратузилма, электр таъминоти, йўл ва канализация тизимлари барпо этилмоқда. 2025–2027 йилларда бу ерда 47 та резидент корхона фаолият юритиши кутилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Илон Маск Россиядан сиёсий бошпана сўрагани маълум қилинди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШлик миллиардер ва ишбилармон Илон Маскка сиёсий бошпана бериш бўйича расмий сўров олди. Бу ҳақда Давлат Думаси раиси ўринбосари, «Новые люди» партияси вакили Владислав Даванков маълум қилди.

Даванковга кўра, партия ушбу ташаббус билан МИДга мурожаат қилган ва жавобни бир ой ичида олиши кутилмоқда.

Илон Маск хатолар қилган бўлиши мумкин, аммо бундай хатоларни кечиришни билиш керак. Агар АҚШда ўзини ёмон ҳис қилса, биз уни қабул қилишга тайёрмиз. У технология ва ғоявий жиҳатдан жуда қимматли шахс, – деди Даванков Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида.


Бу воқеалар фонида аввалроқ Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Twitter (X) тармоғида Маск ва Дональд Трампни «Starlink акциялари» эвазига яраштириш бўйича ҳазил қилиб чиқиш қилганди. Маск эса бу твитга кулгу билан муносабат билдирган.

Шундан сўнг, «Новые люди» партияси томонидан Маскка сиёсий бошпана бериш ғояси илгари сурилди. Кремль бу масалага ҳозирча изоҳ бермаган. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, ҳозирча бундай сўров ҳақида расмий маълумот йўқ.

Айни пайтда, Илон Маскнинг ўзи ҳам бу борада расман изоҳ бермаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қозоғистонда электр ўчиши Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

19 июнь куни соат 16:44 да Қозоғистон Республикасидаги “Экибастуз” энергетика узелида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 500 кВли электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчган.

Оқибатда Марказий Осиё ягона энергетика тизимида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам частота тушишлари кузатилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу куннинг ўзида электр узатиш линиясидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар таъминоти тикланган.

Бундан ташқари, жорий йил 18 июн куни Қирғизистонда ҳам икки соат давомида электр узилиши кузатилган. Манбага кўра, бунга "техник муаммолар" сабаб бўлган. Узилиш вақтида нафақат турар-жой бинолари, балки болалар боғчалари, мактаблар, миллионга яқин аҳоли ва миллий парламент ҳам электр таъминотисиз қолган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 25 январь куни Қозоғистон Республикаси электр тармоғида катта авария бўлган эди. Қозоғистондан келувчи 530-линиядаги кучланиш ва частотанинг кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи ва Сирдарё ИЭСида да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб, бу иккала станция ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келганди. Шунингдек, Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида узоқ вақтга электр энергияси ўчиши кузатилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️1-синфга онлайн қабул бошланди

Бугун, 20 июн куни соат 09:00 дан 2025-2026 ўқув йили учун 1-синфга онлайн қабул бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, электрон аризаларни вазирликнинг my.maktab.uz электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин.

Агар электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, кол-марказнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари ёки телеграмдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали жавоб олишингиз тавсия қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2023-2024 ўқув йили учун ҳам 1-синфга онлайн қабул 20 июндан бошланган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️АҚШ талабалар визасини қайта тиклади, бироқ...

АҚШ Давлат департаменти талабаларга виза бериш жараёни қайта йўлга қўйилганини маълум қилди. Бу жараён май ойида тўхтатилган эди. Энди АҚШда ўқишни хоҳлаганлар ўзлари фойдаланадиган ижтимоий тармоқлар — пост ва хабарларни кузатиш ҳуқуқини тақдим этиши талаб қилинади.

Associated Press агентлиги ёзишича, АҚШ консулликлари ходимлари энди талабгорларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини текшириб, уларда Америка қўшма штатларига, унинг ҳукумат тизими, маданияти, миллий қадриятлари ёки институтларига нисбатан тажовузкор муносабат мавжуд ёки йўқлигини аниқлайди.

Агар ариза берувчи ўз аккаунтларига кириш имконини бермаса (аккаунтли «қулфлаб» олса), у ҳолда визани рад этиш эҳтимоли юқори бўлади. Давлат департаменти таъкидлашича, ҳар бир виза билан боғлиқ қарор — миллий хавфсизлик масаласидир. Виза олишни истаган ҳар бир киши АҚШга ташрифи фақат белгиланган мақсадлар учун эканини далиллар билан исботлаши талаб этилади.

Давлат департаменти, шунингдек, яқин кунларда чет элдаги АҚШ консулликлари талабалар учун мўлжалланган F, M ва J турдаги ноиммиграцион визалар бўйича аризаларни қабул қилишни бошлашини маълум қилган. Талабгорлар визага ёзилиш учун тегишли консуллик ёки элчихона сайти орқали маълумот олишлари мумкин.

«Америка визаси — ҳуқуқ эмас, балки привилегиядир. Биз виза бериш жараёни орқали юртимиз ва фуқароларимизни ҳимоя қилишга интиламиз», — дейилади расмий баёнотда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистоннинг 7 та олийгоҳи дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан жой олди

"QS World University Rankings 2026" натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг 7 та олий таълим муассасаси дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Жумладан:

—"TIQXMMI" миллий тадқиқот университети — 469-ўрин (2025 йилда =547)
—Ўзбекистон Миллий университети — 721–730 (2025 йилда 781-790)
—Тошкент давлат техника университети — 901–950 (илк бор)
—Самарқанд давлат университети — 1001–1200 (илк бор)
—Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 1001–1200 (илк бор)
—Тошкент давлат транспорт университети — 1201–1400 (илк бор)
—Тошкент ахборот технологиялари университети — 1401+ (илк бор)

Хабар кўра, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 5 та университетга ортиб, Ўзбекистон ушбу рейтингда илк бор иштирок этган университетлар сони бўйича жаҳоннинг 9 та мамлакати қаторидан жой олди.

Маълумот учун, "QS World University Rankings 2026" нашрига дунёнинг 1500 дан ортиқ энг яхши университетлари киритилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Tошкент ва Москва миграция масалаларини биргаликда ҳал қилади — Путин

Путин дунё ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда ЎзА Бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимовнинг мигрантлар масаласида берган саволига қуйидагича жавоб берди:

"Биз Шавкат Миромонович билан миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олдик. Чунки меҳнат бозори бугунги кунда қандай аҳволда экани ҳаммага маълум", — дейди Россия президенти.

Маълумот учун, 2024 йилда Россияда 698 минг нафар ўзбекистонлик ишлаган. 2023 йилда эса бу рақам 1,2 млнни ташкил этган. Шу давр мобайнида Россияга иш излаб кетган Ўзбекистон фуқаролари сони 29,2 мингдан 123,6 минггача ошган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Аттестациядан ўтказиб қўйиш эвазига ўқитувчилардан жами 10450 АҚШ доллар пора олган мансабдорлар қўлга тушди

Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси мазкур мактаб директори ўринбосарининг топшириғига асосан, касбий сертификат олиш бўйича синовлардан ўтказиб бериш эвазига Чимбой туманида ишловчи ҳамкасбидан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Директор ўринбосари эса 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олган.

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагогларни билим ва малакасини баҳолашни ташкил этиш шўъбаси бош методисти ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ўқитувчилардан давлат аттестациясидан ўтказишга ёрдам бериш эвазига йиғилган 10450 АҚШ долларини ихтиёрий равишда топширди.

Шу билан бирга, ўқитувчиларни шахсий кўрикдан ўтказмасдан, тест жараёнига уяли алоқа воситалари билан киришларига шароит яратиб берган Миллий гвардия ходимининг ҳам ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, улар пора тариқасида олинган пулларни ўзаро тақсимлашган.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

Британиянинг The Economist журнали таҳлилий бўлими – Economist Intelligence Unit (EIU) дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Рейтингда дунёнинг 173 шаҳри барқарорлик, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, инфраструктура ва таълим кўрсаткичлари бўйича 100 балли тизимда баҳоланди. 

Копенгаген 2025 йил яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди. Иккинчи ўринда Вена ва Цюрих, учинчи ўринда эса Мелбурн қайд этилган. Энг яхши ўнликка, шунингдек, Женева, Сидней, Осака, Окленд, Аделаида ва Ванкувер кирди.

Рейтингда сўнгги ўринни Суриянинг Дамашқ шаҳри эгаллади. Бундан ташқари, яшаш учун ноқулай шаҳарлар ўнталигига Триполи, Дакка, Карачи, Жазоир, Лагос, Хараре, Порт-Морсби, Киев ва Каракас кирди.

Тошкент рейтингнинг энг қуйи поғоналарида қайд этилган. Ўзбекистон пойтахти 100 баллик тизимда 50 дан 60 баллгача тўплаган ҳолда оч кулранг рангдаги мамлакатлар қаторидан жой олган. Бу тахминан 145-160 ўринлар оралиғига тўғри келиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Мирзо Улуғбек туманидаги таъмир ишлари сабаб йўлларда тирбандлик кузатилиши мумкин

Жорий йил 18 июндан 30 июнгача Мирзо Улуғбек тумани Сайрам 5-тор кўчаси "Анор Банк" ва "Британия мактаби" ёнида йўлнинг бир қисмида ишлар олиб борилиши сабабли тирбандликлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу кўчада "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК томонидан 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури асосида диаметри 720 мм бўлган 120 метр узунликдаги эскирган иссиқлик қувурлари алмаштирилади. Таъмир сабаб автомобиллар ҳаракати чекланмаслиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент қарори билан жорий йил 1 июндан бошлаб йўл таъмирлаш ишлари фақат тунги вақтда амалга оширилиши кераклиги ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️“BRB Mobile” иловаси сунъий интеллект асосида фирибгарликнинг олдини олади

2026 йилнинг охирига қадар “BRB Mobile” мобил иловаси фойдаланувчилари сонини 1,6 млн нафардан ошириш  режалаштирилган. Ҳозирги кунда иловадан 546 мингдан ортиқ мижоз рўйхатдан ўтган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2239

Реклама ҳуқуқи асосида

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Исроилни тарк этмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатмалар берилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хавфсизлик учун Исроилни мустақил равишда тарк этиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали мамлакатни тарк этишларини тавсия қилди:

—“Менахем Бегин” / “Таба” — Исроил-Миср чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Мисрнинг Таба шаҳарлари ўртасида);
—“Шайх Хусайн” — Исроил-Иордания шимолий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Байт-Шеан ва Иорданиянинг Ирбит шаҳарлари ўртасида);
—“Ицхак Рабин” / “Вади Арава” — Исроил-Иордания жанубий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Иорданиянинг Акаба шаҳарлари ўртасида).

Барча кўрсатилган чегара пунктлари ҳозирда одатий тартибда (24 соат) фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, фуқаролар Миср, Иордания назорат-ўтказиш пунктлари ҳамда авиақатновлар орқали ҳам мамлакатни тарк этишлари мумкин. Исроил ҳудудини тарк этаётганда шахсий хавфсизлик эҳтиёт чораларини кўришни ва фронт орти буйруғи томонидан берилган кўрсатмаларга қатъий амал қилиши кераклиги сўралган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон ТИВ вакиллари Исроил ва Эрон элчилари билан учрашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Исроил ва Эрон давлатларининг элчилари билан алоҳида учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки давлат элчилари билан ҳам минтақавий муаммолар, шу жумладан Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, Ўзбекистон-Исроил муносабатларининг ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари гаплашилган.

Эрон элчиси билан эса сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақида муҳокама қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Подписаться на канал