⚡️ Тошкентда ҳаво "жуда зарарли" даражада экани айтилди
Пойтахт марказида ҳаво сифат даражаси бошқа жойларга нисбатан юқори кўтарилган.
Пойтахт ҳокимлигининг ҳаво сифатини мониторинг қилувчи платформа ҳам пойтахт марказида ҳаво сифати соат 10.00 ҳолатига "жуда зарарли" эканини қайд этган.
Душанба куни об—ҳаво муҳити жойларда ҳавода майда дисперс заррачалари тарқалишига (чанг заррачаларини пастдан юқори куч ҳисобига) мойил бўлса-да, аммо, пойтахтда хавода бу қадар тури ифлосланиш рўй бериши бу антропоген таъсир натижасига бориб тақаляпти.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Сайланган депутатлар орасида аёллар сони қанча?
27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда янгидан сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этди.
Бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич бўлгани айтилмоқда. Аввалги чақириқда аёл депутатлар 32 фоизни ташкил этган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар Кенгашларига сайлов натижаларига кўра, янги сайланган депутатларнинг 32,6 фоизи хотин-қизларни ташкил қилган.
Бундан ташқари, сайланган депутатлар орасида мамлакатимизда яшаётган бошқа миллат вакиллари ҳам бор. Улар 12,7 фоизни ташкил қилади
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️“Ўзбек жадидларидан кимларни биласиз?”
Rost24.uz Ахборот-таҳлилий портали ушбу саволлар билан аҳоли вакилларига юзланди. Жавоблар эса...
Жавоблар орасида баъзилар жадидларни танимаган, ҳатто Алпомиш ва Жалолиддин Мангубердини жадидлар сафига қўшганлар ҳам бўлди. Айтиш мумкинки, ёш авлод орасида ҳам жадидлар ҳақида билганлар, улар қилган ишларини ўрганлар борлиги қувонарли ҳол.
Видеони ютубда кўриш: https://youtu.be/4MdSRCZVUIU
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️2025 йил параметрларида доллар курси ўртача 13 250 сўмдан ҳисобланган
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган бюджетномада келтирилган ҳисоб-китобларга кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача йиллик қиймати 13 250 сўмдан киритилган.(2026 йил учун 13 725 сўм, 2027 йил учун 14 150 сўм).
2025 йилда ЯИМ ҳажми 1 629 765 млрд сўмга ёки доллар эквивалентида 123 001 млн долларга етиши мақсад қилинган.
Шунингдек, 2023 йил учун норасмий ва яширин иқтисодиёт қўшилиб қайта баҳоланган ЯИМ ҳажми (101 572 млн доллар) кўрсатилган, 2022 йил учун ҳам қайта ҳисобланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда қайси давлат идорасига қанча маблағ ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари қамоққа олингани айтилмоқда
Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани айтилмоқда.
Ботиржон Ҳамроевнинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.
Собиқ ҳоким ўринбосари хонадонидан жуда катта миқдорда (уч миллион доллар) маблағ сақланаётгани аниқланган.
Аниқланишича, Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланишнинг сира имкони бўлмади. Ўйлаймизки, расмий муносабат бериб, қўшимча ахборот беради.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Президент озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратди
Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Захира қилиш ишларидаги камчиликлар учун айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсганига эътибор қаратилди. 18 та туман ва шаҳарда бозорларни гўшт, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч билан узлуксиз таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, озиқ-овқат жамғармалари учун Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмагани танқид қилинди.
Бош прокуратура, Рақобат қўмитаси ва бошқа масъул идораларга захира яратиш ва нарх устидан мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, нарх энг юқори ўсган туман ва шаҳарларда бозорларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига 620 минг тонна маҳсулот захирасини яратиш вазифаси қўйилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университети ташкил этилади
Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишларини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига дипломи берилади.
Университетда 2025/2026 ўқув йилидан эҳтиёж юқори бўлган қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
➖аниқ ва табиий фанлар;
➖ахборот технологиялари;
➖сунъий интеллект;
➖иқтисодиёт;
➖бизнес ва туризм;
➖инвестицияларни бошқариш;
➖қишлоқ хўжалиги;
➖экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;
➖логистика.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Қонунчилик палатаси сайлов натижаларига кўра қарийб 60 фоизга янгиланди
Депутатларнинг 2 нафари – 30 ёшгача, 38,6 фоизи – 30 ёшдан 45 ёшгача, 46,6 фоизи – 45 ёшдан 60 ёшгача, 13,3 фоизи – 60 ёшдан катталарни ташкил этади.
Мамлакатимиздаги бошқа миллат вакиллари сайланган депутатларнинг 12,7 фоизини ташкил қилади.
Депутатларнинг барчаси олий маълумотли. 35 фоизи илмий даражага эга. Илк бор 3 нафар ногиронлиги бор шахслар депутат этиб сайланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ҳокимият тадбиркорга берган ерни вазирлик аукционда сотиб юборган
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги аукцион орқали қум-шағал қазиб олиш учун сотиб юборган ер аслида Шофиркон туман хокимлиги томонидан тадбиркорга 49 йил муддатга ижарага берилган эди.
Тошкент туманлараро Маъмурий судининг ҳал қилув қарорида ҳам Геология ва минерал ресурслар қўмитасининг “Nurli bog`-2020” МЧЖга тегишли 15,46 гектар ер майдонини аукционга чиқариш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Аммо...
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1966
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Бир мандатли сайлов округлари бўйича Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори ва унинг иловаси эълон қилинди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги қонунларга тўғриланган коррупция
Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли ташкилот танловида ССВ амалдорига тегишли бўлган компания ғолиб бўлган.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1973
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қандай келишув асосида қурилади?
Россия атом электр станциясини қуриб топширадими ёки унда ишлаб чиқарилган электр энергияни бизга сотадими?
“Ўзатом” агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директори Отабек Омонов "Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари" мавзусида ўтказилган конференцияда Rost24.uz журналисти томонидан берилган ушбу саволларни жавобсиз қолдириб, бошқа шартномаларни айтишни жоиз деб топди.
Отабек Омоновнинг маълум қилишича, АЭСда ишлатилган чиқиндилар Россияга олиб кетилиб, қайта ишлангандан кейин маълум бир компонентлари яна Ўзбекистонга қайтарилади.
Шунингдек, конференцияда Россия билан шартнома асосида Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭСнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида хорижлик мутахассислар билан биргаликда музокаралар олиб борилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича шартномалар концепцияси, контракт стратегияси тузилган. Улар "Атом Электр станцияси қуриш", "Шу соҳа кадрларини тайёрлаш", "Атом ёқилғисини киритиш", "Сервис хизматларидан фойдаланиш" ва "Атом ёқилғисини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш" тўғрисидаги шартномалардир.
Қўшимча берилган маълумотга кўра, лойиҳани молиялаштириш учун маҳаллий банклар ва хорижлик инвесторлар жалб қилинади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Депутатликка сайланган вазирга биринчи ўринбосар тайинланди
Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Президентдан "дух" олган Мерей Омонбоевага суд ҳукми ўқилди
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоева жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбли деб топилди. Суд ҳукмига кўра, у Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланиб, тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган ҳамда ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Жумладан, "Bright industry buildings the future” МЧЖ раҳбари М.Раҳматовни Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашевга қарз беришга кўндирган ҳамда пулни ўзи етказиши кераклигига ишонтирган. Тадбиркордан ҳокимга қарз сифатида бериш учун 2023 йил 1 октябрдан 18 ноябрга қадар 56 млн сўм ва 23 минг АҚШ доллари, жами 338 млн сўм миқдоридаги пулни қўлга киритган.
Суд ҳукми билан Мерей Омонбоева Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" бандида (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Суд Мерей Омонбоева аёл киши экани, муқаддам судланмаганлиги, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланаётганлиги, "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлангани, етказилган зарар қопланганини ҳисобга олиб, Жиноят кодексининг 70-моддасига (Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш) асосан жазодан озод қилишни лозим деб топган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Мерей Омонбоевага нисбатан очилган жиноят иши Навбаҳор туман судида ёпиқ тарзда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Фарғоналиклар маҳаллий ҳокимлик ва вазирликларнинг фаолиятини қандай баҳолайди?
Респондентларнинг 52 фоизи давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ўртача баҳолаган. Коррупцион хавф-хатар энг юқори бўлган соҳалар сифатида соғлиқни сақлаш, таълим, маҳаллий ҳокимлик ва қурилиш қайд этилди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1971
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп: Тошкент ҳавоси рекорд даражада ифлосланди
Кеча, 2 ноябрдан бугун, 3 ноябрга ўтар кечаси пойтахт Тошкент шаҳри ҳавосида заҳарли заррачалар миқдори 780 мкг/м3 даражагача ошди. Бу ҳақда Халқаро IQAir кўрсаткичларида келтирилган. Шаҳарда ўрнатилган 32 та станция ҳавода заҳарли заррачалар меъёрдан бир неча баробар ошганини қайд этган.
Бу ифлосланишнинг асосий сабаби PМ2.5 заррачаси бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп бўлган. IQAir платформаси очиқ ҳавога ниқобсиз чиқмасликни тавсия қилган.
Ҳаво сифати ифлосланиш ҳолати ва манбаси ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Ўзгидромет расмий саҳифаларида маълумот бермаган.
3 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, шаҳар ҳавосида ифлосланиш даражаси 105 мкг/м3 ни кўрсатяпти. Бунда PМ2.5 заррачалари 37 ни ташкил қилган, бу ЖССТ меъёридан 7,4 мартага кўп.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Юзни гўзаллаштирган табассум,
Қалбни гўзаллаштирган дуо,
Дунёни гўзаллаштирган яхшиликдир!
✍️Жалолиддин Румий
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅ Умр ўтказишнинг иккита усули бор. Биринчиси, гўё ҳеч қандай мўъжиза йўқдай яшаб ўтиш. Иккинчиси, ҳаётдаги ҳамма нарса мўъжиза эканига ишониб яшаб ўтиш.
✍️ Альберт Эйнштейн
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Bloomberg дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини эълон қилди
Илон Маск ушбу рўйхатда етакчилик қилмоқда. Унинг бойлиги 263 миллиард долларга баҳоланган ва у бир йилда 33,5 миллиард доллар ишлаб топган.
Иккинчи ўриндан Аmazon асосчиси Жефф Безос (209 миллиард, +32,2 миллиард), учинчи ўриндан эса Марк Сукерберг (201 миллиард, +72,9 миллиард) жой олган.
Рўйхатда Россиянинг жами 9 нафар фуқароси бор. Bloomberg рўйхатига киритилган россиялик миллиардерларнинг бойлиги йил бошидан буён 26 миллиард долларга кўпайган.
32,2 миллиард бойликка эга Владимир Потанин россиялик миллиардерлар орасида етакчилик қилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
“Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси хорижий мутахассислар томонидан тушунтирилди
Кеча Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси бўйича амалий семинар бўлди.
Семинарда энергия самарадорлигини ошириш бўйича эълон қилинган тендерларда қатнашиш шартлари, тартиби, талаблари ҳамда тендер ҳужжатларини тайёрлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хорижий мутахассислар томонидан тушунтирилди.
Тадбирда маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасидаги 49 та, Тошкент вилоятидаги 44 та, Хоразм вилоятидаги 41 та ва Жиззах вилоятидаги 49 та объектларда экспресс энергия аудит ўтказилган ва 51 та объектнинг энергия аудит ҳисоботлари тасдиқланган экан.
Лойиҳа доирасида 31 та бинолар бўйича жами 5 та лотдан иборат тендер эълон қилинган бўлса, йил якунига қадар яна 40 дан зиёд бинолар бўйича тендерлар эълон қилиниши айтилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ 13 та ҳоким депутатликка сайланди
Ўзбекистонда 27 октабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига депутатлар сайлови бўлиб ўтди.
Сайлов натижаларига кўра, қуйидаги ҳокимлар ўз ҳудудидан депутат этиб сайланди:
Андижон вилояти ҳокими Абдураҳманов Шухратбек Кушакбаевич;
Бухоро вилояти ҳокими Зарипов Ботир Комилович;
Жиззах вилояти ҳокими Салиев Эргаш Алибекович;
Навоий вилояти ҳокими Турсунов Нормат Тулкунович;
Наманган вилояти ҳокими Абдураззоқов Шавкатжон Шокиржонович;
Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбутаевич;
Сирдарё вилояти ҳокими Махмудалиев Акмалжон Азимжонович;
Сурхондарё вилояти ҳокими Қосимов Улуғбек Бердиқобилович;
Тошкент вилояти ҳокими Мирзаев Зойир Тоирович;
Тошкент шаҳар ҳокими Умурзаков Шавкат Буранович;
Фарғона вилояти ҳокими Бозаров Хайрулло Ҳайитбаевич;
Хоразм вилояти ҳокими Рахимов Жўрабек Рахимович;
Қашқадарё вилояти ҳокими Азимов Муротжон Бердиалиевич.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Сукут сақлашим одобимдандир. Ҳар сўзга берадиган жавобим бор. Лекин бир сўзга қарайман, сўзми дея? Яна бир сўзлаётганга қарайман, одамми дея?
✍️ Жалолиддин Румий
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Табиий газнинг ижтимоий нормаси миқдори оширилади
Ўзбекистонда эртага, 1 ноябрдан бошлаб табиий газнинг ижтимоий норма миқдори 100 метр кубдан 500 метр кубгача оширилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ноябрь ойининг биринчи кунидан ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади.
Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:
500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун);
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1 500 сўм;
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1 950 сўм;
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2 275 сўм;
10001 м3 ва ундан юқори — 2 600 сўм.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 15 фоизга оширилди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 31 октябрь кунги қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархлар 15 фоизга оширилди.
Veolia Energy Tashkent томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқланди:
⁃ тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);
⁃ аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (aввал 105 754 сўм/Гкал эди);
⁃ бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (аввал 212 606 сўм/Гкал эди).
Маълумот учун, охирги марта нарх 2024 йилнинг 2 апрелида оширилганди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Сиёсий партиялар рўйхати бўйича сайланган депутатлар рўйхати
Рўйхатда вазирлардан ҳеч ким йўқ.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ 2 млрд сўмдан ошиқ электр энергиясидан фойдаланилган ҳолатлар аниқланди
Тўрткўл тумани "З.Т." хусусий корхонаси ва "Ч.З." оилавий корхонаси масъул шахслари фуқаро А.А.га тегишли Нукус кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, жами 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан фойдаланилган ҳолат аниқланган.
Шу каби ҳолатлардан бири Олмазор туманида ҳам содир бўлган. Бунда фуқаро Ж.М. "Хончорбоғ" МФЙ ҳудудидаги хонадонида ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида 4 та электр печларини умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаб, 567,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ 2025 йилда қайси давлат идорасига қанча маблағ ажратилади?
Маълумотларга кўра, баъзи вазирлик ва идораларга 2024 йилга нисбатан кўпроқ маблағ ажратилган, баъзиларига эса жорий йилдагига нисбатан камроқ маблағ ажритилгани маълум бўлди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1972
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
Статистика агентлиги 2024 йилнинг 30 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси таҳлилини тақдим этди.
Унга кўра, аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 263,6 минг кишига кўп. Яъни:
– Аёллар сони – 18 543 493 минг киши;
–Эркаклар сони – 18 805 512 минг киши.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 431 351 млн кишини ташкил этмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️2025 йилдан электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин, нархлар яна ошадими?
Ўзбекистонда 2025 йилдан электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда 28 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди. Тўловни тайёр маҳсулотларни импорт қилувчилардан ёки маҳаллий аккумулятор ишлаб чиқарувчилардан ундириш режалаштирилган.
Янги солиқ электромобиллар эгаларига, шунингдек, автомобилларни тайёр ҳолда олиб кирувчи жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқли бўлмайди. Агар солиқ қўлланилса, у батареянинг қувватига қараб ўзгаради. Енгил электромобиллар учун тўлов 5 мингдан 10 минг сўмгача, электр юк машиналари учун эса 370 минг сўмгача бўлади.
Натижада Иқтисодий молия вазирлиги 14 миллиард сўмга яқин маблағ йиғишни кутмоқда. Олинган маблағларни Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигига ўтказиш режалаштирилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узилмайди
Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан чиқинди хизмати учун қарзи бор истеъмолчилар электр энергиясидан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ушбу маълумотни рад этиб, бундай узилишлар амалга оширилмаслигини маълум қилди.
Маълум қилинишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан чиқинди хизматида қулайлик яратиш мақсадида янги “Тоза Макон-биллинг” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 31 октябрдан 5 ноябргача профилактик ишлар олиб борилади.
Шу билан бирга, Агентлик мазкур вақт оралиғида чиқинди хизмати бўйича тўловлар ҳамда шахсий маълумотларнинг ўзгартирилишида вақтинчалик техник узилишлар бўлиши мумкинлигини хабар берди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан чиқинди хизмати учун қарздор истеъмолчилар электр таъминотидан узилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз дея таъкидланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor