rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Қашқадарёда 232 миллион сўмлик табиий газ ўғирланди

Қашқадарё вилоятида новвот ишлаб чиқариш цехи 232,8 млн сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган. Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ишларида аниқланган.

Маълум бўлишича, А.Н ва бошқа фуқаролар Қарши шаҳри "Нақшаб" МФЙ ҳудудидаги хонадонда новвот ишлаб чиқариш цехини ташкил этишиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланишгани ва жами 232,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

WISE MEDICAL TEXNIKUMI давлат тасдиғидан ўтган лицензияга эга. Техникумда замонавий ўқув ва лаборатория хоналари, малакали профессор-ўқитувчилар, амалиёт базалари ва хорижда малака ошириш имконияти мавжуд.

Дарслар ўзбек тилида ўтиладиган мазкур техникумда Ҳамширалик иши, Фельдшерлик иши, Фармация, Стоматология иши, Функционал-диагностика иши каби йўналишлар мавжуд.

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, "Янги Сергели" кўчаси 14 "а"-уй.

Тел: 78 147-00-55
78 148-00-55
78 147-55-77
77 138-00-55

Реклама


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти 32 йиллик фаолиятини якунлади

Нидерландиянинг "Чегара билмас шифокорлар" — MSF ташкилоти Россиядаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда ташкилот ўз расмий саҳифасида маълум қилди.

Хабарга кўра, 2024 йил август ойида MSF ташкилоти Адлия вазирлигидан уларнинг Россиядаги филиали хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари филиаллари ва ваколатхоналари реестридан чиқарилганлиги ва Россия ваколатхонасини тугатиш талаби билан хат олган.

Маълумот учун, MSF Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар тиббиёт академик ҳамжамияти ҳамда минтақадаги пенитенциар ва фуқаролик секторидаги беморларга сил касаллигини самарали, инновацион даволаш учун кўмак берган.

Айтиб ўтиш жоизки, 2024 йил бошида “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти Чеченистон ва Донбассда разведка маълумотлари йиғаётгани ва “хайрия фаолияти ниқоби остида” одамларни ёллаш билан шуғулланаётгани мазмунидаги хабар тарқатган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Урганч шаҳрида 2,9 млрд. сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 64.452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2.908.608.000 сўмни ташкил қилади.

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг айрим турларига нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, айримлари эса сифатсиз ва яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.

✍️Абу Райҳон Беруний


🍁Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентининг таклифига биноан 17 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Саммитда минтақа мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот учун: "Марказий Осиё – Германия" форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.
 
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ҳоким тадбиркорни қандай “синдиради”?

Чилонзор туман ҳокимияти тадбиркорнинг хизмат ҳаққини нега бермаяпти?

Rost24.uz`га келган мурожаатга кўра, “Ultra Farm” МЧЖнинг 3 миллиарддан зиёдроқ маблағини Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳокимлиги 2 йилдан буён бермаётган экан.

Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлимига 3 060 041 820 сўмни Чилонзор туман ҳокимиятидан тадбиркорга ундириб бериш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаси чиққанига ҳам бир йилдан ошган. Аммо...

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1910

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⛈⚡️"Inbazar" асосчисига нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда

“Inbazar” МЧЖ асосчиси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда – деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ

"Ушбу шахсга нисбатан интернет тармоғида тарқалган видеоёзувлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Бу воқеалар олдинроқ содир бўлган ва ҳеч ким илгари баёнот бермаган. Ҳозирда видеоролик иштирокчиларининг шахси аниқланиб, текширув ўтказилмоқда”, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда "Inbazar" дўкони ходими қўл остидаги ёш ходимни куч ишлатиб, жазолаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Кейинчалик эса Омадбекнинг ўзи ҳам ходимларига нисбатан зўравонлик қилиб, хатога йўл қўйганларни калтаклаб жазолагани маълум бўлган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Бойсунликларга байрам: газ сизиб чиқиши ҳолати тўлиқ тугатилди

Сентябрь ойи бошида таркибида водород сулфид юқори бўлган табиий газ сизиб чиққан «Мустақиллик-25» конидаги 604-сонли қудуқни сўндириш жараёни ўз ниҳоясига етди, деб деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Қайд этилишича, табиий газнинг сизиб чиқишини олдини олувчи ускунанинг қўшимча блоги қурилиб, ўрнатилган.

“Қудуқ герметикланди ва бугун, 15 сентябр куни соат 16:50 да табиий газнинг сизиб чиқиши ҳолати тўлиқ сўндирилди“, дейилади хабарда.

Вазиятни профессионал баҳолаш мақсадида воқеа жойига ўзбекистонлик, шунингдек, Россия ҳамда АҚШлик экспертларнинг ташрифи ҳам уюштирилган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф қилиш давомида аҳоли учун ҳеч қандай хавф юзага келмаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев Германия Канцлери Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Дастур доирасида Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ҳам ўтказади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ақл ва ахлоқдир.

✍️
Абдурауф Фитрат

🍁Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Олаф Шольц расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу хақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, учрашувда бир неча иқтисодий мавзулар бўйича фикр алмашилиши режалаштирилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Маймун чечагига қарши биринчи вакцина олдиндан квалификация қилинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти MVA-BN вакцинасини mpoxʼга қарши биринчи вакцина сифатида олдиндан квалификация рўйхатига қўшилганлигини эълон қилди.

Бунга сабаб, фавқулодда эҳтиёжи бўлган ўринларда ушбу муҳим маҳсулотдан ўз вақтида ва кўпроқ фойдаланиш, юқтиришни камайтириш ва эпидемиянинг олдини олишга ёрдам беришдан иборат.

Маълум бўлишича, ЖССТнинг дастлабки квалификацияси вакцина ишлаб чиқарувчи "Bavarian Nordic" A/S компанияси ва ушбу вакцинани қайд этишни тартибга солувчи "European Medicines" агентлиги томонидан кўриб чиқилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар И.Адхамов Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Рақобат қўмитаси UzAuto Motors’га ҳам талаб қўйди

Рақобат қўмитаси “UzAuto Motors”га хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 37 та автомобилни 10 кунлик муддатда чақиртириб олиш бўйича кўрсатма берди.

Қўмитага қорақалпоғистонлик фуқаро 2023-йилда “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Stayle MT” русумли автомобилининг олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёнғиб кетганлиги, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Қўмита томонидан кўриб чиқилган мурожаат ўз тасдиғини топган ва айнан шу маркали автомобилда ёнғин чиқиши ҳолати Навоий вилоятида ҳам кузатилганлиги аниқланган.

Рақобат қўмитаси томонидан “UzAuto Motors” АЖ ва “PSM-AVTOSAVDO” МЧЖларга нисбатан иш қўзғатилган ҳамда юқоридаги автомобиль билан бир вақтда ишлаб чиқарилган айнан шу маркали автомобилларни чақиртириб олиб, техник кўрикдан ўтказиш бўйича кўрсатма берилган.

Шунингдек, мурожаат қилган фуқарога айнан шундай маркали янги автомобилга алмаштириб берилиши ҳамда истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун автомобиль баҳосининг бир фоизи миқдорида пеня тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Омбудсманга Президент ва Вазирлар Маҳкамасига «махсус маъруза» тақдим этиш ҳуқуқи берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Қонун лойиҳасига кўра, Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасига «махсус маъруза» тақдим этиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, халқаро мажбуриятлар юзасидан «муқобил маъруза» тайёрлаш ваколати ҳам киритилмоқда.

Омбудсман лавозимига қўйилган баъзи талаблар бекор қилиниб, таъсир чоралари (огоҳлантириш, тақдимнома, илтимоснома ва талабнома) алоҳида бобда баён этилган. Шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахслар ва жазони ижро этиш муассасаларидаги шахслар билан ишлашга оид ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда.

Қонун лойиҳаси қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Марказий Осиёда хавфсизлик соҳасидаги вазият Афғонистонда рўй бераётган жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ — Мирзиёев

Ўзбекистон раҳбари бу ҳақида Остона шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи «Марказий Осиё — Германия» саммитида таъкидлади.

— Ўз муаммолари билан деярли якка ўзи қолган ушбу мамлакатда гуманитар инқирознинг чуқурлашиб кетишига йўл қўймаслик муҳим, деб ҳисоблаймиз,
 — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис Германия ва Европанинг бошқа давлатлари билан биригаликда Афғонистонни минтақавий иқтисодий ҳамкорликка жалб қилиш ва чегарадош Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида Афғонистон тинч ҳаёти учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар, шу жумладан хотин-қизларни тайёрлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан иккинчи “Марказий Осиё - Германия” саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Хабарга кўра, саммитда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашилади.

Шунингдек, етакчилар Германиянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Бир ярим йил ичида давлат ташкилотлари томонидан 101 миллиард сўмлик планшет харид қилингани аниқланди

Давлат харидлари портали маълумотлари таҳлили бўйича, 2023 йилнинг апрелидан 2024 йилнинг августига қадар харид қилинган энг кичик лот (давлат ташкилотлари ёки бошқа ташкилотлар томонидан ўтказилган харидлар ёки тендерлар доирасида сотиб олинадиган маҳсулотлар ёки хизматларнинг умумий пакети) 900 минг сўмни ташкил қилган бўлса, энг катта лот эса 20 миллиард сўмдан ошган.

Бир ярим йилдан камроқ вақт ичида 5 600 дан ортиқ лотлар сотиб олинган. Уларнинг, 42 таси ауцион орқали ўтказилган, 24 таси энг яхши таклиф бўйича, учтаси тендерда ўтказиш орқали бўлса, иккита лотнинг эса тўғридан-тўғри хариди амалга оширилган.

Маълумот учун, Ғазначилик хизмати қўмитаси май ойи охирида давлат ташкилотлари томонидан 2023-2024 йилларда қарийб 8 миллиард сўмлик 3700 дан ортиқ смартфон харид қилинганлигини аниқлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Банкларнинг ипотека кредитини ажратиш имкониятлари ортиши мумкин

Яқинда парламент қуйи палатаси томонидан “Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу орқали банкларнинг ипотека кредитини ажратиш имкониятлари кенгайди.

Жумладан, энди ипотека кредити олган шахсга қўшимча мажбуриятлар юкланмайди. Фақатгина тўловни қабул қилувчи шахс ўзгаради. Банклар гаров хатини таъминотчи сифатида олиб туриб, қўшимча маблағлар жалб этиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, аҳолига ипотека кредитлари асосида уй-жой бериш учун банклар зарур ресурслар давлат бюджети ва банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, шу билан бирга, Осиё тараққиёт банкидан жалб этилган маблағлар ҳисобидан ажратилмоқда, дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Назирқулов.

Маълумот учун, Ипотека кредити бозорини кенгайтиришга қаратилган яна 3 та қонунга — “Ипотека тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ҳамда “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Ўзбекистон Германия билан миграция бўйича битим имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия федерал канцлери Олаф Шольц иштирокида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилинди. Бу хақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий ташрифда 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, шу жумладан:

- Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

- Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

- "Яшил Марказий Осиё" ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

- Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;

- Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Шунингдек, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси
дастури қабул қилинди, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Бахтсизликда эзилган ҳиссиётлар ўлмайди, улар “оғзини ёпиб” туришга мажбурланади, холос. Улар инсонга ич-ичидан аста-секин ўз таъсирини ўтказаверади.

✍️
Зигмунд Фрейд

🍁Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тадбиркорлик субъектларининг 3 478,3 млрд. сўмлик солиқларни тўламагани маълум бўлди

2024 йил январ-август ойларида солиқ хизмати органлари томонидан солиқларни тўламаслик хавфи юқори бўлган 1 367 та тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити ўтказилди.

Батафсил — https://rost24.uz/uz/news/1909

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Дубайда 470 нафар ўзбекистонлик миллионерлар борлиги аниқланди

Дубайда қиймати миллиард доллардан ортиқ кўчмас мулкка эга бўлган Марказий Осиёдан келган муҳожирлар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи экспертлари АҚШ маълумотларига асосланиб хабар берди.

Хабарга кўра, Дубайда кўчмас мулкка эга бўлган марказий осиёликлар сони 2410 тани ташкил қилган. Уларнинг Дубайдаги уйлари сони эса 4420 та. Давлатлар кесимида бўлиб чиқадиган бўлсак, бу борада ўзбекистонлик миллионерлар иккинчи ўринда. Келтирилишича, Дубайда ўзбекистонлик миллионерлар сони 470 нафар, улар эгалик қилаётган кўчмас мулклар эса 780 та.

Шунингдек, Дубайда 1500 нафар қозоғистонликларнинг 2700 та уйи бор. Туркманистон эса ўзининг 220 та миллионерлари билан учинчи ўринни эгаллаган. Тожикистон ҳамда Қирғизистонда Дубайда кўчмас мулкка эга миллионерлар сони бир хил, яъни 110 нафардан.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

❗️“Ташаббусли бюджет”да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.

Жумладан:

▫️Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;

▫️лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;

▫️маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди, деб хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво ҳудуди ҳимояси бўйича қўшма машғулот ўтказмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа мутахассислари иштирокида тўрт кунлик «Очиқ осмон» халқаро тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Машғулотлар давомида ҳаво кучлари учувчилари Қирғизистон ва Тожикистон ҳаво кенгликларида парвоз қилмоқда.

Машғулотларнинг ўзига хос жиҳати давлат чегараси ёки ҳаво ҳудудидан фойдаланиш қоидалари бузилган тақдирда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари жанговар экипажларининг қўшни давлатлар (Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) қўмондонлик пунктлари ва бошқарув пунктлари билан ўзаро ҳамкорлик тартиби ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, «Очиқ осмон» қўшма машғулотлари доирасида МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизими доирасида қўшинлар душман ҳаво ҳужумларини қайтариш бўйича ўқитилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон 18 давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида 18 давлат билан музокаралар ўтказди ва шулардан 14 давлат билан музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзоланди. Ушбу давлатлар қаторида Бразилия ва Шри-Ланка ҳам бор.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

💼 Айни вақтда Саида Мирзиёева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женевада ўтказилаётган ЖСТ 2024 Жамоат форумида иштирок этмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Инсон тириклигининг маъноси унинг ўз руҳий даражасини камолга етказиб боришидадир.

✍️Чингиз Айтматов

🍁Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президентдан "дух" олган "Зулфиячи" қиз суди ёпиқ тарзда ўтказилади

27 ёшли Мерей Омонбоева 2020 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. Ҳозирги лавозимидан олдин, "Зарафшон" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Батафсил — rost24.uz/uz/news/1908rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал