rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қуёш панели ўрнатиш мажбурий эмас — Энергетика вазирлиги

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимизнинг баъзи бир ҳудудларида тадбиркорлик субектлари қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани, бу тўғрисида айрим мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли равишда расмий хат ҳам юборилаётгани ва ўрнатмаса, электр таъминотидан узиб қўйилиши тўғрисида таҳдид бўлаётгани хусусида хабарлар тарқалган эди.

Бу шикоятларга Республика Энергетика вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Президент қарорига мувофиқ, электр энергияси ҳамда табиий газдан самарали ва тежамкор фойдаланиши бўйича зарур ишларни амалга ошириш, қуёш панеллари, қуёш сув коллекторлари ўрнатиш имконияти бор тадбиркорлик субектлари ҳамда аҳоли хонадонлари учун мазкур жиҳозларнинг тарғибот-ташвиқотини кучайтириш сингари вазифалар кўрсатиб ўтилган.

Аммо, қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш, ўрнатилмаган тақдирда эса, электрни тармоқдан узиб қўйиш билан огоҳлантириш масаласи ҳеч бир қонунчилик ҳужжатларида белгиланмаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Тарбия ⸺ асосан фарзандларимизга тўғри нарсаларни исташни ўргатиш демакдир.

✍️Платон

🍁Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Сузиб кетган пуллар...

Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн. сўм маблағ талон-торож қилинган.

Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда —
Бош прокуратура.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳи мукофотланди

Шавкат Мирзиёев "Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.


Батафсил — rost24.uz/uz/news/1906rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентдаги ресторанда 23 киши заҳарланди

MUHTESHEM DONER" кафесида жами 23 кишида оммавий заҳарланиш юз берган. Бирламчи эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, заҳарланишга катта эҳтимол билан кафеда тайёрланган соус сабаб бўлган.

Хабарга кўра, айни пайтда ресторан фаолияти вақтинча тўхтатилган. Лаборатория текширувлари эса давом этмоқда.

Маълумот учун, беморларнинг аҳволи яхшиланган бўлиб, уларнинг 11 нафарига рухсат берилган, қолган беморлар эса даволаш муолажаларини олишмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Ўзбекистон ва Қирғиз ўртасидаги иккита чегара пости қайта очилди

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қирғизистонга ўтиш имконини берадиган “Қорасув”
чегара божхона пости 3 гектардан зиёд майдонга эга бўлиб, эндиликда бу ерда кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтишлари мумкин.

Маълум қилинишича, сўнгги етти йил ичида Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи савдо айланмаси 3 баробарга ошган.

"2017 йилда Қирғизистон билан чегарада жойлашган божхона постларида 2,3 миллион нафар фуқаролар ҳаракатланган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилда 16 миллион нафарга етди.

Шунингдек, чегарадаги юк автотранспорт ва темирйўл вагонлари сони 7 баробарга ошди. Икки давлат тадбиркорлари билан импорт ва экспорт алоқалари жуда яхши йўлга қўйилган бўлиб, тадбиркорлар сони 2,7 баробарга кўпайган.

Ҳозирда, узоқ йиллик танаффусдан сўнг, "Қорасув" ва "Учқўрғон" чегара постларининг қайта тикланаётгани алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига ижобий рағбат беради",

дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Жуда кўп нарсани ҳис этиб, англаб турган зотнинг ҳаёти қийин кечади. Ҳаётни жуда қисқа қилиб бўлиб олиб, буёғи меники, нариги ёғи билан ярим тийинлик ишим йўқ, дейдиган одам бахтлидир...

✍️Рауф Парфи

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президент: тўрт йил аввал бошланган катта саъй-ҳаракатлар натижасида камбағаллик даражасини 11 фоизга қисқартиришга эришилди

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратилади.

Бу маблағларнинг 1,2 триллион сўми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади. Яна 2 триллион сўм ҳисобидан энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.

Бу ишларни амалга ошириш учун вазирлар, ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма бошлиқларидан иборат 250 нафар раҳбарга энг оғир 1 мингта маҳалла боғлаб берилади.

Шунингдек, вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Бола парвариши билан банд бўлган аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмаяпти

Айни вақтларда Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Бола парвариши билан банд бўлгани учун ишлаш хоҳиши бўлган аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмаяпти.

Камбағал оилаларнинг 83 фоизида катта томорқа бор. Лекин, уларнинг 62 фоизида – сув, 48 фоизида – электр муаммоси бор, яна 50 фоизи марказдаги бозорга боришга қийналмоқда, дея таъкидлади Президент


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда кўмирни қайта ишлайди

Россия ва Ўзбекистон биргаликда Ўзбекистон Республикасида кўмир қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳа ишлаб чиқмоқда. Инвестор сифатида Россиянинг «Интер РАО» компанияси иштирок этиши мумкин, дея таъкидлаган Россия Энергетика вазири Сергей Сивилёв.

Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиздаги кўмир захиралари қарийб 2 миллиард тоннани ташкил этади.

13 май куни Президент Шавкат Мирзиёевга таништирилган тақдимотда, бу йил кўмир қазиб чиқариш 8 миллион тоннага етказилиши айтилган эди. Шундан 900 минг тоннаси тадбиркорлар томонидан олинади.

Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги тўртта майдонда геология ишлари олиб борилмоқда ва келгуси йилда қазиб чиқаришга йўналтирилади.

2025 йилда кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди. Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон Марказий Осиё ягона энергетик тармоғини «Тизимли оператор»га қўшишни кўриб чиқмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли экани расман тасдиқланди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган хабар, яъни Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли ёки ўғли эмаслиги ҳақидаги саволларга аниқлик киритилди.

Даъво аризасини кўриб чиқиб суд якуний қарор қабул қилди.

Унга кўра, халқ артисти Шерали Жўраев ҳақиқатдан ҳам санъаткор Ботир Қодировнинг отаси экани маълум бўлди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади ва дорилар берилади

Президент қарорига кўра, давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

Батафсил — rost24.uz/uz/news/1903

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Коррупция сабаб судланган 566 нафар амалдор қайта ишга олинган ва яна коррупцияга қўл урган

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россия делегацияси нега Ўзбекистонга келгани ойдинлашмоқда

▪️Бугун Ўзбекистон Энергетика вазирлигида вазир Ж.Мирзамаҳмудов билан Россия Энергетика вазири Сергей Сивилёв ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Sputnik'нинг ёзишича, Россия энергетика вазири Сергей Цивилёв: "Россия ва Ўзбекистон Марказий Осиё ягона энергетик тармоғини "Тизимли оператор"га қўшишни кўриб чиқмоқда. Бу электр энергияси хавфсизлигини таъминлаш ва инқироз даврида давлатлар ўртасида энергия алмашинувини бошқариш имконини беради", — дея таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, у ўзбекистонлик ҳамкасби билан мавжуд муаммоларни муҳокама қилиб, уларни тезда ҳал қилиш бўйича келишувга эришган.

▪️Ўзбекистонда АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди. Ҳужжатнинг имзоланиши қурилиш майдончасида лойиҳани амалга ошириш учун тайёргарлик ишлари, лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лицензиялаш ишларини амалга оширишнинг фаол босқичга ўтишини таъминлайди.

Маълумот учун: 27 майда имзоланган шартнома Россия лойиҳаси бўйича Жиззах вилоятида умумий қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт дан 6 та реактор) бўлган атом электр станциясини қуришни назарда тутади. «Атомстроекспорт» АЖ («Росатом» давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) станция қурилиши бўйича бош пудратчи бўлиб, қурилишга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Яна учта вазирликнинг 116 раҳбар ходими 107 та бизнесга эгалиги аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда, 116 нафар бошқарув ходими 107 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган.

Жумладан, Транспорт вазирлигининг 50 та бошқарув ходимлари 55 та тадбиркорлик субъектларида, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 37 та бошқарув ходимлари 39 та тадбиркорлик субъектларида ҳамда Маданият вазирлигининг 20 та бошқарув ходимлари 22 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган.

Агентлик томонидан ушбу қонунбузарликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирликларга тақдимномалар киритилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда.

Аввалроқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликларининг 398 раҳбар ходими 449 та бизнесга эгалиги аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ва ички ишлар вазирлари ҳамда разведка хизмати раҳбарини қабул қилди

Бугун, 12 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда, сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама этилди. Хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6-7 июнь кунлари Туркияга қилган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов суди ёпиқ тарзда кўрилади

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва яна 49 кишига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган судда даъвогарнинг суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш бўйича илтимосномаси қаноатлантирилди.

Судья суд мажлисида хизмат доирасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар айтилишини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келганини билдирди.

Қўшма иш бўйича жами 50 нафар шахс айбланмоқда, улардан 29 нафари қамоққа олинган, қолган 21 нафарига нисбатан гаров ва муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат тарзида эҳтиёт чораси қўлланган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айблов эълон қилинган:

167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
168 (Фирибгарлик);
184 (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш);
185−2 (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш);
189 (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш);
205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);
28,209 (Жиноят иштирокчиларининг турлари, Мансаб сохтакорлиги);
209 (Мансаб сохтакорлиги);
211 (Пора бериш);
228 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш);
243 (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш).

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

"Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидаги ҳолат акс этган яна бир видео тарқалди

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашув ўтказади.

Туркия делегацияси Ўзбекистон Президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентга ташриф буюрди.

Икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Турк дунёси алифбоси қабул қилинди

Боку шаҳрида Халқаро туркий академия ва Турк тилшунослик жамияти томонидан умумий туркий алифбо комиссиясининг учинчи йиғилишида 34 ҳарфдан иборат умумий туркий алифбо тасдиқланди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Азертак ахборот портали хабар берди.

Унга кўра, йиғилишда олимлар томонидан 1991 йилда таклиф этилган лотин алифбосига асосланган умумий туркий алифбо лойиҳаси ҳар томонлама кўриб чиқилди. Комиссия аъзолари томонидан кенг кўламли муҳокамалар ўтказилиб, мазкур лойиҳада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар белгилаб олинди.

Муҳокамалар натижасида 34 ҳарфдан иборат умумий туркий алифбо бўйича умумий келишувга эришилди. Алифбодаги ҳар бир ҳарф туркий тилларда мавжуд бўлган турли фонемаларни акс эттиришига алоҳида эътибор қаратилди.

«Умумий туркий алифбонинг яратилиши нафақат туркий халқлар ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, балки уларнинг тилларини сақлаб қолишга ҳам хизмат қилади», дейди комиссия аъзолари.


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Козим Тўлаганов лавозимидан озод этилди

Тўлаганов Козим Носирович
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Тўлаганов ушбу лавозимга 2023 йил январ ойида тайинланган эди.

Унинг ўрнига Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаган Эшқувватов Сирожиддин Қаршибоевич тайинланди.

Тўлаганов Козим Носирович – Нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси этиб тайинланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Шаҳноза Мирзиёева камбағал оилалар фарзандларини сифатли таълим олишини ташкил қилишга масъул бўлади

Президент ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасидан камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилишини эълон қилди.

Бунда:

- олийгоҳ, коллеж ва техникум талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичи камида 80 фоиз бўлса, уларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити берилади;

- олийгоҳ, коллеж ёки техникумга киришда грант учун етарли баллни 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади.

Бундан ташқари, молиявий мустақил бўлган олийгоҳларни ҳар бири йилига камида 1 миллиард сўмлик грант эълон қилади.

Бу грантлар ҳисобидан, фанларни ўзлаштиришидан келиб чиқиб, камбағал оила фарзандлари контрактининг 20 фоиздан 80 фоизгача қисми қоплаб берилади.

Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Жамшид Қўчқоровга оилаларни камбағалликдан чиқариш вазифаси топширилди

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда, ҳозирда камбағалликни қисқартириш бўйича келгуси йиллар учун катта “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланаётгани маълум қилинди.

Бу дастурда еттита имконият ва масъулият тамойили асосида Ўзбекистоннинг янги ёндашувлари белгилаб берилади.

Камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади. Мутасаддиларга ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқиш топширилди. Камбағал оила учун индивидуал дастур бўлади, ва ҳар бир вазирликка аниқ вазифалар юклатилади.

Иқтисодий комплекс – Ж.Қўчқоров тизими оилаларни камбағалликдан чиқариш билан шуғулланса, ижтимоий ҳимоя – М.Оллоёров тизими кимни реестрга киритиш ва қайси оилани ундан чиқариш масалаларига жавобгар бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Садир Жапаров ўзбекистонлик мураббийга автомобиль совға қилди

Бугун, 11 сентябрь куни Садир Жапаров бокс бўйича ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов билан учрашиб, Мунарбек Сейитбек ўғлининг ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик белгиси сифатида автомобиль совға қилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг "Кактус Медиа" нашри хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Акмал Ҳасанов Париж-2024 Олимпиадасида Мунарбекка мураббийи ўрнида секундантлик қилган эди.

Маълумот учун, қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Олимпиада ўйинларида кумуш медални қўлга киритиб, қирғиз бокс тарихида биринчи Олимпиада медалини олиб келди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Иш ҳақи ва нафақа пулларидан 4,2 млрд сўм талон-торож қилинган — Бош прокуратура

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов қуйидагиларни маълум қилди:

▫️Ўтказилган текширувларда 764 минг 723 та янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.

▫️Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 4,2 млрд. сўми талон-торож қилингани аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилди.

▫️10 минг 789 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсиқлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 8 минг 30 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

▫️Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 2 трлн. сўми талон-торож қилингани аниқланиб, банк ва мижоз корхоналари раҳбарларига нисбатан 646 та жиноят иши қўзғатилди.

▫️2024 йилги инвестиция дастури бўйича 29 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар ва 47 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилди ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди.

▫️1 минг 909 нафар мансабдор шахс расман огоҳлантирилди, 196 нафар жисмоний ва юридик шахснинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

▫️Шунингдек, қўпол қонунбузарлик ҳолатлари бўйича 215 та жиноят иши қўзғатилиб, давлатга етказилган 35 млрд. сўм ундирилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Путин нимадан қўрқади?

Владимир Путин Туркияга ташриф буюрса, ташриф вақтида унга қирувчи самолётлар ҳамроҳлик қилишини талаб қилди

Батафсил — rost24.uz/uz/news/1904

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Бойсунда аҳвол яхши эмас — бойсунликлар

1 сентябрь куни Сурхондарёнинг Бойсун тумани "Кўлқамиш" МФЙ ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конида олтингугурт газининг ҳавога тарқалаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат конга қарашли 604-сон қудуқда бурғилаш ишларини олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида содир бўлган.

Воқеанинг кейинги кунларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қудуқ яқинидаги аҳоли эвакуация қилингани, вазият тўлиқ назорат остига олингани ва ваҳимага ўрин йўқлиги ҳақида маълум қилди. Шунингдек, президент топшириғига биноан воқеа жойига бир гуруҳ масъуллар ва бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов етиб борди.

Бироқ, gazeta.uz сайтида берилган хабарларга кўра, Бойсун аҳолиси ҳали ҳам олтингугурт газидан азоб чекмоқда. Тез ёрдам машиналари "тинимсиз" газдан заҳарланган беморларни шифохоналарга олиб кетяпти. Ҳамда, эвакуация қилинган аҳолига вақтинча бошпана берилмагани ва улар яқин қариндошлариникида жон сақлаётгани қайд этилган. Маҳалладаги мактаб ва боғчаларнинг ҳали ҳам ёпилмаганлиги, бу вазиятга ҳеч ким эътибор қаратмаётгани аҳоли эътирозига сабаб бўляпти.

Атрофдаги аҳолидан воқеа ҳақида интернетда видео ва хабарлар тарқатмаслик сўралган. Ҳозирда, Бойсун фуқаролари масъул ходимлардан аниқ маълумот кутишмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Болага « ёлғон гапирма...» деманг, «тўғрисини айт...» деб сўранг. Биринчисида айблаган, иккинчисида эса йўл кўрсатган бўласиз.

✍️ Виктор Гюго


🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️4 минг 349 та назорат тадбирида 342,6 млрд. сўм талон-торож қилингани аниқланди

Қонунчилик палатасининг мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тақдим этилган коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза кўриб чиқилди.

Унда Агентлик директори А.Бурхонов 2023 йилда коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони 879 нафарга ёки 2022 йилга нисбатан 12 фоизга камайганини, жиноятлар сони эса 11 фоизга пастлаганини таъкидлади. "Коррупция ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар миқдори ҳам 29 фоизга камайган", — дейди у.

Бурхонов ижобий кўрсаткичлардан сўнг:

117 та вазирлик ва идораларда йўлга қўйилган ички назорат тузилмалари фаолияти натижасида 4 минг 349 та назорат тадбирларида 342,6 млрд. сўм маблағларнинг талон-торож қилиниши аниқланиб, тўпланган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. 953,4 млрд. сўмлик маблағларнинг ноқонуний сарф этилишининг олди олинган, — дейди у.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал