⚡️Сеҳр-жодуга ишонган шифокорларнинг хатоси туфайли ҳомиладор аёл вафот этди
Андижон шаҳар перинатал марказига ҳали вақти-соати яқинлашмаган 26 ёшли ҳомиладор аёл кучли оғриқ билан олиб келинган. Шифокорлардан бири унинг турмуш ўртоғига аёлида кучли сеҳр борлигини, тезда чалпак ва ҳолвайтар қилиб тарқатмаса, аёли ўлиши мумкинлигини маслаҳат берган.
Аёлнинг яқинлари эса бой берилган қимматли вақт ўтиши натижасида беморнинг аҳволи ёмонлашгани ва кўричак ёрилиши оқибатида вафот этганини айтишмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатни тан олган ҳолда шифокорлар хатоси бўйича муносабат билдиришга мажбур бўлди.
ССВ эълон қилган маълумотда айтилишича, мазкур ҳолатни ўрганиш учун махсус Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари ўтказилибди.
"Йўл қўйилган хато ва камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш тақозо қилингани сабабли экспертларнинг дастлабки хулосалари ҳамда тегишли ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди. Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб бориляпти", – дейилади ССВ муносабатида.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Тошкентда аёл поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди
Тошкент шаҳрида уч фарзанднинг онаси бўлган аёл поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу хақда "Миллар" дастури хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 август куни соат 02:00 ларда Салар-Нурҳаёт темирйўл бекатлари оралиғида 1988 йилда туғилган аёлни поезд уриб кетган.
Аёл шифохонада жарроҳлик амалиётига олинган. У бир неча кун давомида даволанишига қарамай вафот этган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Инсоннинг бахти у эга бўлган имкониятларга эмас, балки кўпроқ унинг фазилатларига боғлиқ.
✍️ Артур Шопенгауер
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Контракт тўловида қандай енгилликлар мавжуд?
Олий таълим муассасалари талабалари ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини 4 қисмга бўлиб тўлаши мумкин.
👉 Батафсил — rost24.uz/uz/news/1900
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Учта вазирликнинг 398 раҳбар ходими 449 та бизнесга эгалиги аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ходимларининг фаолияти ўрганилганда, 398 нафар бошқарув ходими 449 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида иштирок этиб келаётганлиги аниқланган.
Жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 93 нафар бошқарув ходими 112 та тадбиркорлик субъектида, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар бошқарув ходими 35 та тадбиркорлик субъектида, ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 279 нафар бошқарув ходими 302 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик қилган.
Агентлик томонидан ушбу қонунбузарликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирликларга тақдимномалар киритилиб, қонунга зид ҳолатларга барҳам берилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматга номзод танлаш шартларини ўзгартирди
Унга кўра, эркак номзодлардан армияда, сафарбарлик чақируви резервида ёки олий ўқув юртларининг ҳарбий кафедраларида хизмат қилиш тажрибаси талаб қилинади.
👉 Батафсил — rost24.uz/uz/news/1899
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Россияда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ота-онаси ва қонуний вакиллари мавжуд бўлмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бу болаларга "Санкт-Петербургдаги давлат бюджет ташкилоти етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни сақлаш" маркази томонидан бир муддат ғамхўрлик кўрсатилган. Сўнг, Ўзбекистон Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига алоқага чиқилиб, ҳамкорликда юртимизга қайтарилган.
Маълум бўлишича, аксарият болаларнинг ота-оналари муқаддам Россияда бўлиш тартибини бузганлиги учун мамлакатдан чиқариб юборилган. Ҳозирда, Бош консулхонада улар учун ўз мамлакатига қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшда вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, бастакор узоқ вақтдан буён касаллик билан курашиб келган.
Эслатиб ўтамиз, ижодкор басталаган куйлар ораси "Лайлим", "У гўзал бошқа", "Адашдим", "Яна соғиндим, яна", "Мени севиб қолсайдинг", "Хабаринг йўқ", "Қизми бу, кийикми бу", "Даврага тушган гўзал", "Оҳ, мани ватаним бу", " Келин бўлиб кетар бўлдинг Лайло", "Тўлин ой", "Найсоним Ватан" каби ўнлаб қўшиқлари машҳур.
Шунингдек, сўнгги йилларда Мусахон Нурматовнинг ғояси ва продюссерлигида “Журналист” ва “Қодирхон” каби сериаллар суратга олинди.
Rost24 жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келади
Бугун Россия бош вазири Михаил Мишустин Тошкентга икки кунлик расмий ташриф билан келади.
Ўзбекистон бош вазири матбуот хизматига кўра, ташриф давомида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши ўтказилади.
Бундан ташқари, пойтахтдаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари ҳамда бошқа объектларга ташрифлар режалаштирилган.
Россия ҳукумати сайтида очиқроқ баён қилинишича, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда йирик лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Самарасиз объектлар хусусий секторга берилиши мумкин
Президентнинг 308-сон қарорига мувофиқ 2024 йил якунига қадар самарасиз фойдаланиб келинаётган йирик шифохоналар, маданият ва спорт иншоотларини (шу жумладан, маданият саройлари, стадионлар, концерт заллари, истироҳат боғлари) хатловдан ўтказилиб, хусусий секторларга топширилиши мумкин.
Маълумот учун, сўнгги йиллар ичида Тошкентдаги учта онкология шифохонаси, “Пахтакор” стадиони, Фарғонадаги “Ёшлар кўли”, Ғофур Ғулом боғи каби бир қатор ижтимоий масканларнинг сотиб юборилиши жамоатчилик эътирози билан тўхтатиб қолинган эди.
Шунингдек, пойтахтдаги Абдулла Қодирий ва “Дўстлик” боғларининг инвесторга бериб юборилгани ҳам эътирозларга сабаб бўлган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.
Аниқланишича, мамлакатдаги автоҳалокатларнинг асосий қисми носоз автомобил ёки тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчилар туфайли содир бўлмоқда.
Шу боис, Қозоғистон Республикасининг турли ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб, ватанга қайтиш вақтида ишончсиз автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Ҳар битта инсон эҳтимол ҳаёти давомида қилган барча ёмон ишларида айбли эмасдир, аммо қилмаган барча яхши ишларида шубҳасиз айбдор.
✍️Вольтер
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Ўзбекистонда жойлашган компания санкцияларни четлаб ўтиб, россиялик ишбилармонларга ёрдам берди(ми)
2023-2024-йилларда Ўзбекистоннинг “Бек Брокер” логистика компанияси икки юздан ортиқ санъат асарлари ва машҳур рассомлар ҳайкалларини Тошкент орқали Москвага етказишга ёрдам берган.
👉 Батафсил — rost24.uz/uz/news/1895
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
❗️ 9 сентябрдан метро бекатларига яқин 27 та ОТМда дарслар бошланиш вақти белгиланди
Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчилар оқимини самарали тақсимлаш ҳамда талабаларнинг дарсларга ўз вақтида етиб боришлари учун қулай шароит яратиш мақсадида, метро бекатларига яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.
Унга кўра, 2024 йил 9 сентябрдан бошлаб ушбу 27 та олий таълим муассасаси талабалари расмда кўрсатилган график асосида дарсларга қатнашадилар.
👉 PDF форматда юклаб олиш
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ ЖССТ дунёда вабодан ўлим кўрсаткичи 71 фоизга ошганини маълум қилди
ЖССТнинг вабо бўйича техник раҳбари Филипп Барбоза фикрича, касаллик қурбонлари сони расмий статистикадан анча юқори. Аслида уни ҳар йили тахминан 2 миллионга яқин киши юқтириб, 100 минг нафари ҳаётдан кўз юмаётган бўлиши мумкин.
👉 Батафсил — rost24.uz/uz/news/1894
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди
Учрашув аввалида Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин Ўзбекистон Президентига Владимир Путиннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.
Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидланган.
Шавкат Мирзиёев ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни янада кучайтириш, жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, миграция соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим эканини қайд этган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари ва унинг қизига ҳукм ўқилди
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Алишер Тураев қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш ишида талон-тарож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Тўраевнинг етказиб берувчи компанияда ишлаган қизи 5 йил 1 ойга қамалди.
Иш материалларига кўра, Алишер Тураев тендерда ғолиб чиқиш мақсадида "ўзига содиқ одамлар"дан (улар алоҳида жиноий ишда кўрсатилган) тендер комиссиясини тузган ва аслида ўтказилмаган комиссия йиғилиши баённомасини имзолаган.
Бироқ шунча сай-ҳаракатларга қарамай, Де Нова Агро компаниясининг асосчиси бўлган Алишер Тўраевнинг ўғли Бекжон Тураев компаниясининг тендерларида ғалаба қозонган. 2021 йил 30 август куни корхона билан ин-витро усулида 1 миллион дона узум кўчати етказиб бериш бўйича 9,95 млрд сўмлик шартнома тузилгани ҳужжатларда қайд этилган. Аммо бу кўчатлар марказга етказиб берилмаган, бироқ маҳсулот қабул қилингани бўйича сохта электрон ҳисоб- фактуралар расмийлаштирилган ва "ўзлаштирилган" пул ўринбосар ҳисобига ўтказилган.
Собиқ ўринбосар ва унинг қизи марказ ҳисобчиси билан келишиб, расмий ҳужжатларни сохталаштиришда айбланмоқда. Маълум қилинишича, 2023 йилда иссиқхоналарда 283,4 минг туп кўчат нобуд бўлгани ҳақида сохта маълумотлар чиқаришган. Аслида бу ўсимликлар, ҳеч қаерга етказиб берилмаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Паралимпия ўйинлари чемпион ва совриндорларига мукофотлар топширилмоқда.
🥇Олтин медал соҳибларига:
— 200 минг АҚШ доллари;
— Tahoe автомобили;
— 2 қаватли коттедж.
🥈Кумуш медал соҳибларига:
— 100 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus EV Champion автомобили;
— квартира.
🥉Бронза медали соҳибларига:
— 50 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus DM-i Champion автомобили;
— квартира.
Паралимпия баҳсларида икки нафар спортчимиз иккитадан медаль қўлга киритишди. Улар — Толиббой Йўлдошев (олтин ва бронза) ҳамда Нурхон Қурбонова (олтин ва бронза).
Уларга Президент қарорида белгиланганидек, 200 минг ва 50 минг АҚШ доллари алоҳида берилади. Машина ва уй эса битта — олтин медаль соҳибларига бериладиган Таҳоэ ҳамда 2 қаватли коттедж совға қилинади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистонга келди
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Тошкент Марказий вокзалида чипталар ҳақиқийлигини текширувчи турникетлар ишга тушди
Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
"Ушбу турникетлар электрон чипталардаги QR-кодни сканер қилиб, чипта ҳақиқий бўлса, йўловчини перронга чиқишга рухсат беради. Сохта ёки қайтарилган чиптага эга бўлган йўловчиларга эса поездга чиқишга тақиқ ўрнатади.
Шунингдек, йил охиригача чиптахоналардан расмийлаштириладиган чипталар ҳам электрон кўринишга ўтиши режалаштирилган", дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Ўзбекистон 206 та давлат ичида13-ўринни эгаллади
Париж Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7та бронза медалларини қўлга киритиб, Мамлакатимиз спорт делегацияси тарихида илк бор энг яхши натижани қайд этди.
Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпия ўйинларини ҳам 13-ўринда якунлаган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Эмомали Раҳмон фуқароларни ватан ҳимоясига шай туришга чақирди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 9 сентябрда нишонланадиган Тожикистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида фуқароларни ватан ҳимоясига шай туришга чақирди.
“Сўнгги 4-5 йил ичида дунёдаги вазият тобора мураккаблашиб бормоқда. Қуролланиш жараёнининг тезлашуви, 'совуқ уруш', замонавий дунёнинг таҳдид ва хавфлари, жумладан, терроризм ва экстремизм, кибержиноятлар ва бошқа трансмиллий уюшган жиноятлар кун сайин кучаймоқда.
Бундай нотинч замонда биз доим сергак ва мустақиллигимиз ҳамда эркинлигимизни ҳимоя қилишга тайёр туришимиз лозим, токи ғафлатда қолмайлик”, дейди у.
Шунингдек, Эмомали Раҳмон ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш учун уларни тожик халқининг анъаналари билан таништириш зарурлигини таъкидлади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Тошкент шаҳрида зилзила содир бўлди
Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
👉 Батафсил — rost24.uz/uz/news/1898
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Одам ғиштга ўхшайди, куйган сари пишади.
✍️Бернард Шоу
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Отабек Умаров янги лавозимга тайинланди
"Тошкент - 2025" ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президенти лавозимида ишлаб келган Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон аъзо бўлган Марказий Осиё минтақаси бўйича вице - президенти этиб сайланди.
Янги лавозим Ҳиндистоннинг пойтахти Нью-Деҳлида Осиё Олимпия кенгашининг 44-бош ассамблеясида эълон қилинди.
Эндиликда Отабек Умаров Еттита давлатни ўз ичига олган минтақанинг бутун Олимпия спортини ривожлантириш учун масъул бўлади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Кутубхоначилар ўзларини қисқартиришни талаб қилишмоқда
Ажабланарли жиҳатига эътибор қаратинг, Ўзбекистонда бугун ҳар 100 минг нафар фуқарога 1 та кутубхона тўғри келар экан.
👉 Батафсил — rost24.uz/uz/news/1897
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
ЎзЛиДеП тадбиркорлар фаолиятига аралашган мансабдор шахслар жавобгарлигини кучайтиришни таклиф қилмоқда
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик Партиясининг I Конгрессида партиянинг янги Сайловолди дастури ва илгари сураётган номзодлари рўйхати тақдим этилди.
Конкгрессда, партиянинг сайловолди дастурида мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда соҳани янада ривожлантириш, ялпи ички маҳсулот ҳажмини аҳоли жон бошига 4 минг долларга етказиш каби бир қатор муҳим мақсадлар илгари сурилаётганлиги маълум қилинди.
Шу билан бирга, ЎзЛиДеП халқ хизматидаги адолатли, замонавий давлатни барпо этиш борасида давлат хизматларининг камида 300 тасини (40 фоизини) хусусий секторга ўтказиш ва фуқароларнинг шахсий иштирокини 2 баробарга қисқартириш, маҳаллаларни “бир қадам” тамойили асосида фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиладиган масканга айлантириш, тадбиркорлар фаолиятига белгиланган ҳоллардан ташқари аралашгани учун мансабдор шахслар жавобгарлигини кучайтириш масалалари ҳам дастурда кўзда тутилганлиги таъкидланди.
Конгресс делегатлари томонидан янги Сайловолди дастури лойиҳасини маъқуллашди ва унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этишга тайёр эканликлари билдирилди.
ЎзЛиДеП мана шу мақсадларни амалга оширилшида қатъий бўлиб, аввалги сайловолди дастури ҳамда «ЎЗБЕКИСТОН – 2030» Стратегиясини тўлиқ амалга ошириш масъулиятини зиммасига олган етакчи сиёсий куч сифатида бундан буён ҳам фаол ҳаракат қилишни режа қилган.
Шунингдек, анжуманда ЎзЛиДеП томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар номзодлар кўрсатилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Айрим ОТМларда талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар сўралмоқда
Бу каби ҳолатлар кузатилганда, Адлия вазирлигининг "ишонч қўнғироқ"ларига (1008, 1148) мурожаат қилиниши сўралади.
👉 Батафсил — rost24.uz/uz/news/1896
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
"Салимбойвачча" интерпол томонидан халқаро қидирувга берилди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, “Сводка” нашрининг 6 август куни берган маълумотларига қараганда, жиноятчи қирғизистонлик қонун ўғриси Камча Асанбекнинг уюшган жиноий гуруҳи фаолиятини молиялаштириб келгани маълум бўлди. Шу жумладан, Салим Абдувалиев 2024 йилда Ўзбекистонда ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаганликда айбланиб, 6 йил муддатга ахлоқ тузатиш колониясига ҳукм қилинган эди.
Разведка хизматларининг хабар қилишича, Кўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳи криминал авторитет Салим Абдувалиевнинг "Биродарлар доираси" халқаро жиноий гуруҳи таркибига киради. Тергов маълумотларига кўра, Абдувалиев Кўлбоев билан яқиндан алоқада бўлиб, унинг гиёҳванд моддаларни ноқонуний йўллар билан Европа давлатларига олиб ўтишида моддий ёрдам кўрсатган ва жиноий гуруҳ раҳбари бўлишига ҳисса қўшган. "Салимбойвачча" томонидан ўтказилган Ўзбекистондаги байрам ва тадбирларга, Кўлбоевнинг бир неча бор қилган ташрифи улар ўртасида яқин муносабатлар борлигига далил бўла олади", дейилади хабарда.
Салимбой шахсиятига тўхталадиган бўлсак, Салим Қизғизбаевич Абдувалиевнинг отаси, Қозоқ илдизларига мансуб Қирғиз бўлган. У отасининг номига Тошкентдан кўча сотиб олиб, "Қирғизбой ота" номини берган. Эркин кураш бўйича Ўзбекистоннинг энг бой одами, беш карра чемпион Салим Абдувалиев узоқ йиллардан буён болалар ва ўсмирлар кураш жамғармасини молиялаштириб келади.
Ҳозирда, Бишкекнинг Октябрь туман суди Салим Абдувалиевни сиртдан ҳибсга олиб, қидирувга берган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Россияда мигрантларнинг болаларига боғча ва мактабларни пуллик қилиш таклиф этилди
Лойиҳа тарафдорларининг фикрига кўра, мактабларда мигрант болаларининг кўпайиши, ўқиш сифатининг пасайишига сабаб бўлади.
👉 Батафсил — rost24.uz/uz/news/1893
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube