Риштон туманида иккита тиббиёт маскани қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди
Риштон туманида кўп тармоқли марказий поликлиника қайта таъмирланиб ишга туширилди. Бунинг учун 1,2 млрд сўм пул маблағи сарфланди. Эндиликда поликлиникада аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар мавжуд. Ижтимой дорихона ҳам фаолият юритмоқда. Бино замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди.
Муҳташам тиббиёт масканида 92 нафар шифокорлар, 230 нафар ўрта тиббиёт ходимлари ва 30 нафар кичик тиббиёт ходимлари тумандаги 215 минг аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Яратилган қулайликлардан, шароитлардан туман аҳолиси миннатдор.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йил иккинчи босқичида тумандаги Боғистон оилавий шифокорлик пунктини реконструкция қилиш бўйича таклиф ҳам ғолиб бўлган эди. Ғолиб лойиҳага 1 млрд 200 млн сўм маблағ ажратилди ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Куни кеча ушбу шифокорлик пункти ҳам фойдаланишга топширилди.
Бизнинг ижтимоий тармоқларга аъзо бўлинг:
Telegram | Facebook |Web-sayt
Фаргона вилояти Риштон туманидаги 2-мактабнинг Устоз ва ӯқувчилари иштирокида Ӯзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кунга бағишлов💐
Читать полностью…#Madhiya_31_yoshda
Rishton tuman hokimligi xodimlari hamda shu tumandagi 26-umumiy oʻrta taʼlim maktabi jamoasi.
Ташаббусли бюджет: Хуррамобод маҳалласидаги ички кўчалар асфальтланди
✅ Риштон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қиляпти.
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
☸️ «Хуррамобод» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, кўплаб ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришишди.
Ҳудуддаги аҳолини узоқ йиллардан бери ички йўлллардаги ноқулайликлар қийнаб келарди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Ушбу муаммога эса ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлмоқда.
📋 Маҳалла аҳолисининг ички кўчаларни асфальтлаштириш юзасидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш учун маблағ ажратилиб, Хуррамобод МФЙ ҳудудидаги кўчаларда асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.
Лойиҳа доирасида белгиланган бунёдкорлик ишлари маҳаллада давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 4 декабря 2023 года вышел в краткосрочный трудовой отпуск.
Facebook|Instagram|Twitter
#Mediasavodxonlik
⚠️ Ўзбекистонда амалдаги қонунчиликда нафақат юзма-юз ҳолатда, балки ижтимоий тармоқлар орқали бир фуқаронинг бошқа фуқарони таҳқирлаши, яъни ҳақорат қилиши жавобгарликка сабаб бўлади.
❔ Ижтимоий тармоқлар орқали муайян шахсга нисбатан қонунга зид келувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда қандай жавобгарликлар белгиланади?
❔ Ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилинганлик далилларини қандай тақдим этиш мумкин?
▶️ Медиасаводхонлик видеодарсларининг навбатдаги сонини диққат билан томоша қилинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиздан хабардор бўлинг.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Риштонда ижтимоий объектларнинг мавсумга тайёргарлиги назоратдан ўтказилмоқда
✍️ Риштон туман ҳокими Баҳодир Холиқов туманимиздаги 14-57-умумий ўрта таълим мактаблари, 45-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти, Пандигон МФЙ ва Уйрат МФЙ ҳудудларидаги шифокорлик пуктида бўлиб, у ердаги қишки мавсумга тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.
❇️ Туман ҳокими бино, иситиш тизимлари, ҳудуд ободончилиги, таълим жараёни, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларга эътибор қаратиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
Вазир маслаҳатчиси “Пандигон” маҳалласида бўлди
Барчамизга маълумки Риштон туманидаги “Пандигон” маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Қисқа муддатда мазкур маҳалла ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси, Республика ишчи гуруҳи вакили Ботир Парпиев Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Пандигон” маҳалласида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев ҳудудда амалга оширилган ишлар юзасидан масъуллар билан мулоқот қилиб, ўзининг тавсияларини айтиб ўтди.
2023-yil 4-dekabr kuni Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi tuman bo‘linmasi hamda tuman Ichki ishlar bo‘limi hodimlari bilan hamkorlikda “Pandigon” mahalla fuqarolar yig‘ini hududidagi 14-umumta’lim maktabida O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 31 yilligi munosabati bilan “Konstitusiya – xalqchil davlat, barqaror taraqqiyot va farovon hayot asosi!” bosh g‘oyasi ostida yuqori sinf o‘quvchilari ishtirokida davra suhbati bo‘lib o‘tdi.
Читать полностью…Янгилаётган Пандигон
Фарғона вилояти Риштон тумани Пандигон маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти Риштон тумани Пандигон маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Читать полностью…#tezkor
#04_12_2023
HUDUDLARDA TA'MIRLASH ISHLARI OLIB BORILADI
FARG'ONA SHAHAR
Bugun, soat 09:00 dan 17:00ga qadar Farg'ona shahrining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta’minlovchi “Oybek” podstansiyasida joylashgan T-2 kuch transformatorida ta'mirlash ishlari bajariladi;
BUVAYDA, BAG‘DOD, RISHTON HAMDA OLTIARIQ TUMANLARI
Bugun, soat 06:00 dan 17:00ga qadar Buvayda, Bag‘dod, Rishton hamda Oltiariq tumanlarining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta’minlovchi yuqori kuchlanishli “L-PM” elektr uzatish tarmog‘ida ta'mirlash ishlari bajariladi;
MARG‘ILON SHAHRI, QO‘SHTEPA, TOSHLOQ, YOZYOVON HAMDA FARG‘ONA TUMANLARI
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar Marg‘ilon shahri, Qo‘shtepa, Toshloq, Yozyovon hamda Farg‘ona tumanlarining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi yuqori kuchlanishli "L-Ochistnaya" elektr uzatish tarmog‘ida ta'mirlash ishlari bajariladi;
O‘ZBEKISTON TUMANI
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar O‘zbekiston hamda Beshariq tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi yuqori kuchlanishli "L-Inkubator" elektr uzatish tarmoqlarida ta'mirlash ishlari bajariladi.
YOZYOVON TUMANI
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar Yozyovon tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "G'aniyev" podstansiyasida joylashgan elektr qurilmalarida ta'mirlash ishlari bajariladi;
RISHTON TUMANI
Bugun, soat 10:00dan 12:00ga qadar Rishton tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi yuqori kuchlanishli "Bo‘djay" podstansiyasilarida qisqa muddatli ta'mirlash ishlari bajariladi;
Hududlarda olib boriladigan ta’mirlash ishlari jarayonining yuqorida belgilangan vaqtlarida elektr ta'minotida uzilishlar kuzatiladi.
Ta'mirlash vaqti elektr ta'minotidagi uzilishlar uchun uzr so'raymiz!
"Farg‘ona HETK" AJ
matbuot xizmati.
Қошқайрон маҳалласида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида маҳалла нуронийлари ҳамда ёшлари иштирокида катта ҳашар ўтказилди.
Унда Қабристон атрофи тозаланиб, 100 тупдан ошиқ манзарали кўчатлар экилди.
"PANDIGON" MAHALLASINING ELEKTR TA'MINOTI YAXSHILANMOQDA
Rishton tumanining "Pandigon" mahallasidagi elektr uzatish tarmoqlarini dastur asosida yangilash ishlariga kirishildi.
Loyihaga ko’ra, mahalla hududiga 500ga ortiq yangi temir-beton tayanchlarini o’rnatish, 6,2 km uzunlikda 0,4-10 kVli yangi elektr uzatish tarmog’ini qurish ishlari rejalashtirilgan.
Bundan tashqari, mahalladagi mavjud transformator punktini yukini yengillatish maqsadida qo‘shimcha 3 dona turli quvvatdagi yangi transformator punktlarini o‘rnatish ko’zda tutilgan.
Ayni vaqtda "Pandigon" mahallasida yangi tayanchlarni o’rnatish hamda yangi elektr uzatish kabel tarmog’ini tortish ishlari olib borilmoqda.
“Farg’ona HETK” AJ
matbuot xizmati.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Дубай шаҳрида ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясидаги (COP28) нутқидан энг асосий фикр ва ташаббуслар
Facebook|Instagram|Twitter
Фарғона шаҳридаги Машъал маҳалласи: Ободлик ва яшилликка бурканган маҳалла, ишсизликдан холи ҳудуд
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Машъал маҳалласида бўлиб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали маҳаллани ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383494
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
❗️9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни
📌2003 йил 9 декабрь куни Мексикада БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси имзоланган ва ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида эълон қилинган.
Шу тариқа 2004 йилдан буён 9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонланмоқда.
ИЧКИ ЙЎЛЛАР РАВОН БЎЛДИ
☸️ Аҳоли мурожаатлари орасида кўп учрайдиган масала – ҳуддуддаги ички йўлларни шағаллаштириш ҳамда асфальтлаштиришдир. Айниқса ёғингарчилик кунлари бу масала ўзининг долзарб эканлиги барчага аён.
✍️ Риштон туманида ички йўлларни таъмирлаш, асфальтлаш ҳамда тупроқли йўлларни шағаллаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
✳️ Хусусан, "Минор” МФЙ Минор кўчасидаги ички йўллар асфальтлаштирилди.
Риштон туманида ички йўлларни сифатини яхшилаш, тупроқли ички йўлларни шағаллаш ишлари йил якунига қадар давом этади.
РИШТОНЛИК КУЛОЛЛАР НОВОСИБИРСКДА
Сўнгги йилларда Риштонлик уста кулолларнинг турли семинар ва кўргазмаларда иштирок этиши одатий ҳолга айланиб қолди.
Айни дамда “Ҳунарманд” уюшмаси Риштон туман бўлими бошлиғи Б.Юнусов бошчилигидаги 10 нафар анъанавий Риштон кулолчилиги усталаридан иборат Риштон делегацияси Россия федерациясининг Новосибирск шаҳрида бўлиб туришибди. У ерда 8-16 декбрь кунлари “ТуркСиб. Ижодкорлик ва дўстлик йўли” номли Халқаро ижодий лойиҳа тадбирлари бўлиб ўтади.
Ушбу лойиҳада Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Азарбайжон, ва бошқа давлатлар иштирок этади. “ТуркСиб Ижодкорлик ва дўстлик йўли” лойиҳасининг асосий мақсади: эски, анъанавий ҳунармандчиликнинг йўқолиб кетган турларини (асосан кулолчилик) ҳамкорликда қайтадан тиклаш ва ушбу лойиҳада иштирок этаётган давлатларда “ТуркСиб” халқаро фонди томонидан кўргазма-ярмаркалар, Савдо ўйлари ва инновацион лойиҳаларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Делегацияни таниқли кулол, Ўзбекистон Республикаси бадиий Академияси аъзоси, Ўзбекистон Халқ усталари уюшмаси аъзоси, халқаро керамика маркази директори, анъанавий керамика мактаби ўқитувчиси Алишер Назиров бошқаради. Керамика усталари Сибирдаги ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ўтказадилар ва "Россия-менинг тарихим" тарихий боғида Ўзбекистон Республикасининг "коинот ғилдираги" декоратив – амалий санъати кўргазмасини очадилар.
Лойиҳа доирасида "Сибир меҳмондўстлиги" халқ анъаналари куни, "ҳунармандчиликнинг Миллий хусусиятлари" давра суҳбати, "Сибир ва Ўзбекистон Республикаси усталари ўртасида халқаро маданий алмашинув истиқболлари" давра суҳбати, "Шарқий бозор" кўргазма-ярмаркаси, "ўзбек дастархони" халқ анъаналари куни, Новосибирск рассомларининг устахоналарида экскурсиялар ва қўшма ишлар ўтказилади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея Республикасининг элчисини қабул қилди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Хи Сангни қабул қилди.
Самимий мулоқот давомида Фарғона вилояти ва Корея ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш борасида фикр алмашилди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383483
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Fargʻona viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi OGOHLANTIRADI❗️
⚠️
BOTULIZM HAYOT UCHUN XAVFLI!!!
❗️Hurmatli fuqarolar botulizim kasalligidan ogoh boʻling! Oʻzingiz va yaqinlaringiz hayotini xavf ostiga qoʻymang.
FVB Matbuot xizmati.
Ijtimoiy tarmoqlarda kuzating.
TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE | INSTAGRAM
ЭСЛАТМА
Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси бўшаб қолган ўрин учун сайлов ўтказиш юзасидан тегишли қарорни қабул қилди.
Унга кўра, 2023 йилнинг 10 декабрь якшанба куни Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг бўшаб қолган ўринлар учун 11-С. Раҳимов сайлов округида сайлов бўлиб ўтади.
Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказувчи 11-С.Рахимов (маркази 8-мактаб) сайлов округи ҳудудига кирувчи участкалар
ДИСЛОКАЦИЯСИ
814-сайлов участкаси
(Маркази – 15-умумий ўрта таълим мактаби биноси)
Бирлашган маҳалласига тўлиқ аҳоли яшовчи пунктлар чегарасида
Сайловчилар сони – 1533 нафар
815-сайлов участкаси
(Маркази – 8-умумий ўрта таълим мактаби биноси)
Хожи қишлоқ маҳаласининг тўлиқ аҳоли яшовчи пунктлар чегарасида
Сайловчилар сони – 1410 нафар
826-сайлов участкаси
(Маркази – Боғистон МФЙ, 52-умумий ўрта таълим мактаби биноси)
Боғистон маҳалласидаги барча хонадонлар чегарасида
Сайловчилар сони – 1430 нафар
Бошланғич тўловсиз 5 йил муддатга фоизсиз хонадон харид қилиш имконияти: Реновация дастури доирасида Фарғона шаҳрида Crystal Avenue йирик турар-жой мажмуаси лойиҳасига старт берилди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида барпо этишга киришилаётган Crystal Avenue йирик турар-жой мажмуаси лойиҳасига старт бериш маросимида иштирок этди.
Республикада илк бор Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган ягона шаҳарсозлик концепциясига асосланган Реновация дастури доирасида шаҳарнинг Туркистон кўчасида 4 гектар майдонда қад ростлайдиган ушбу мажмуада жами 16 та блокдан иборат 6 та 16 қаватли турар-жой биноси барпо этилиб, уларда 1430 та хонадон бўлади. Лойиҳа хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383482
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Хурматли фуқоролар!
Фойдаланилган ичимлик суви хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширинг!
Қарздорликни бартараф этиш орқали Сиз хонадонингизда хотиржамлик ва фаровонликни, сув таъминоти хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг барқарор фаолиятини таъминлайсиз.
Истеъмол қилинган ичимлик суви ҳаққини вақтида тўлашни асло унутманг!
“Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати.
🌐Каналимизга обуна бўлинг
@UzSuvTaminotFargona
⚡️FVV ogohlikka chaqiradi❗️
🔰Gidrometeorologiya xizmati agentligi tomonidan berilgan ma'lumotga ko‘ra, kelgusi hafta O‘zbekiston hududiga juda sovuq havo massasi kirib kelishi mumkin. Albatta, havo haroratining keskin o‘zgarishi, kunlarning sovishi issiqlik ta'minoti - isitish jihozlariga bo‘lgan ehtiyojimizni oshiradi. Zero, isitish manbalaridan noto‘g‘ri foydalanish oqibatida is gazi bilan bog‘liq ko‘ngilsiz hodisalar, eng achinarlisi, favqulodda vaziyatlar yuzaga kelib, insonlar qurbon bo‘lishi mumkin. Batafsil...
Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | Twitter
Ташаббусли бюджет: Мевазор маҳалласидаги ички кўчалар асфальтланди
✅ Риштон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қиляпти.
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
☸️ «Мевазор» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, кўплаб ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришишди.
Ҳудуддаги аҳолини узоқ йиллардан бери ички йўлллардаги ноқулайликлар қийнаб келарди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Ушбу муаммога эса ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлмоқда.
📋 Маҳалла аҳолисини 3 км масофадаги ички кўчаларни асфальтлаштириш юзасидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш учун маблағ ажратилиб, Мевазор МФЙ ҳудудидаги “Миллий тикланиш”, “Баҳор”, “Миллий тикланиш 1” кўчаларида асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.
Лойиҳа доирасида белгиланган бунёдкорлик ишлари маҳаллада давом этмоқда.
4 декабрь куни мамлакатимиз жанубида 17-22 даража илиқ бўлади
Батафсил: https://uza.uz/posts/544590
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
"Ҳалқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида Риштон туманидаги Япон мактаби ҳақида мақола чоп этилди.
Читать полностью…Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқлим ўзгариши бўйича саммит доирасида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди.
—
На полях Саммита по изменению климата Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев провел встречу с заместителем Генерального секретаря ООН, исполнительным секретарем Конвенции по борьбе с опустыниванием Ибрахимом Тиау.
#Mirziyoyev #uchrashuv #BMT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Дубай шаҳрида ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясидаги (COP28) нутқидан энг асосий фикр ва ташаббуслар
Facebook|Instagram|Twitter