Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БААга амалий ташриф доирасида Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашди.
—
В рамках программы рабочего визита в ОАЭ Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев встретился с Президентом Монголии Ухнаагийном Хурэлсухом.
#Mirziyoyev #uchrashuv #Muguliston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ билан учрашди.
—
На полях Конференции Организации Объединенных Наций по изменению климата в городе Дубае Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Королем Малайзии Султаном Абдуллой Риайятуддином Аль-Мустафой Билах Шахом.
#Mirziyoyev #uchrashuv #Malayziya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясидаги (СOP28) нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Конференции Организации Объединенных Наций по изменению климата (COP28)
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев COP28 саммитида: "Иқлим муаммолари барқарор ривожланиш йўлида энг асосий таҳдидга айланиб улгурди"
—
Президент Шавкат Мирзиёев на саммите COP28: "В настоящее время изменение климата стало самым главным вызовом на пути устойчивого развития во всем мире"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси ўтаётган «Экспо Сити Дубай» мажмуасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш қутладилар.
Читать полностью…Риштонда ижтимоий объектларнинг мавсумга тайёргарлиги назоратдан ўтказилмоқда
✍️ Риштон туман ҳокими Баҳодир Холиқов туманимиздаги 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ва Хуррамобод МФЙ ҳудудидаги шифокорлик пуктида бўлиб, у ердаги қишки мавсумга тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.
❇️ Туман ҳокими бино, иситиш тизимлари, ҳудуд ободончилиги, таълим жараёни, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларга эътибор қаратиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
#Жараён
#Сайёр_қабул
Риштон тумани 1-сектор ҳудудидаги Хуррамобод МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан йўлни таъмирлаш, газ таъминотини яхшилаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, бола пули, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб уларга ҳуқуқий тушунчалар ва амалий ёрдам берилиши бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
#Yoshlar ishlari agentligi Rishton tuman bo'limi
#Mahalladagi yoshlar yetakchilari
#1 dekabr butunjahon OITSga qarshi kurash kuni
Mahalladagi yoshlar yetakchilari Tashabbusi bilan mahallalardagi ta'lim muassasalaridagi o'quvchi yoshlar ishtirokida 1 dekabr butunjahon OITSga qarshi kurash kuni munosabati bilan "OITS siz kelajak sari" shiori ostida rasmlar tanlovi hamda "OIV va OITS umr zavoli" mavzusida davra suhbatlari o'tkazildi.
O'tkazilgan davra suhbatida o'quvchi yoshlarga tibbiyot hodimlari tomonidan OITS va OIV kasalliklari haqida ma'lumot berildi. Davra suhbati davomida o'quvchi yoshlar savollariga mutahassislar tomonidan javoblar olishdi.
“Konstitusiya – xalqchil davlat, barqaror taraqqiyot va farovon hayot asosi!”
Muhammadziyo Sayfiddinov
Rishton tumani Markaz MFY yoshlar yetakchisi
@fargonamanaviyhayoti
#tezkor
#28_11_2023
HUDUDLARDA TA'MIRLASH ISHLARI OLIB BORILADI
FARG‘ONA SHAHAR
Bugun, soat 10:00dan 15:00ga qadar Farg‘ona shahrining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Sakkokiy" podstansiyasida joylashgan elektr qurilmalarida ta'mirlash ishlari bajariladi;
O‘ZBEKISTON TUMANI
Bugun, soat 08:00dan 17:00ga qadar O‘zbekiston hamda Beshariq tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi yuqori kuchlanishli "L-Inkubator" elektr uzatish tarmoqlarida ta'mirlash ishlari bajariladi.
RISHTON TUMANI
Bugun, soat 10:00dan 14:00ga qadar Rishton tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi yuqori kuchlanishli "Rishton" hamda "Bo‘djay" podstansiyasilarida ta'mirlash ishlari bajariladi;
FARG‘ONA TUMANI
Bugun, soat 10:00dan 17:00ga qadar Farg‘ona tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Progress" podstansiyasida ta'mirlash ishlari bajariladi.
Hududlarda olib boriladigan ta’mirlash ishlari jarayonining yuqorida belgilangan vaqtlarida elektr ta'minotida uzilishlar kuzatiladi.
Ta'mirlash vaqti elektr ta'minotidagi uzilishlar uchun uzr so'raymiz!
"Farg‘ona HETK" AJ
matbuot xizmati.
Фарзандларинг билан фахрлан, Риштон
Риштон тумани, ММТБ тасарруфидаги 37-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Дилосахон Мамарасулова Тарих фанидан вилоят босқичида 98 балл билан фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар.
Ўқувчимизга ва унинг ота-онасига, устозларига раҳматлар айтиб қоламиз! Келгуси ўқишларида зафарлар ёр бўлишига тилакдошмиз!
Риштонда мавсумий касалликлар бўйича ўқув семинар ўтказилди
Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Риштон туман бўлими томонидан ЎРВИ, грипп, қизамиқ касалликлари ва уларнинг профилактикаси ҳақида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда тумандаги барча оилавий поликлиникалар, ўрта таълим мактаби, мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимлари қатнашди.
Семинарда турли мавсумий касалликларининг олдини олиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар тўғрисида, хасталикнинг профилактикаси бўйича нималарга амал қилиниши ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди. Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
@soglomfargona
Бугун Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов ва сектор раҳбарлари томонидан тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича туман тадбиркорлари учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди.
Қабулда иштирок этган тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари эшитилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларга амалий ечимлар белгиланди, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Иштирокчилар билан ўзаро мулоқот чоғида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар борасида фикр алмашилди. Бу борада ўтказиладиган сайёр қабул якунида ишлаб чиқиладиган умумлашган аниқ таклифлар масъулларга йўналтирилади.
Диний-маърифий соҳа самарадорлигини оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган фарғоналикларнинг бир гуруҳи “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонлари билан тақдирланди
Вилоятимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, аҳоли ўртасида динлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун фарғоналик давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларидан бир гуруҳи “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган ижроия аппарати йиғилишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тақдирланганларга кўкрак нишонларини тантанали тарзда топширди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383465
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дубайдаги COP28 саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди. (янгиланмоқда)
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев на полях саммита COP28 в Дубае провел встречу с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом. (обновляется)
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди.
—
На полях Всемирного климатического саммита Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с президентом Европейского банка реконструкции и развития Одиль Рено-Бассо.
#Mirziyoyev #uchrashuv #YTTB #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Яшил” иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Янги Ўзбекистоннинг устувор стратегик вазифасидир – Президент
—
Переход на «зеленую» экономику и достижение углеродной нейтральности являются приоритетной стратегической задачей Нового Узбекистана – Президент
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан Дубай шаҳрида ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг (COP28) асосий ялпи сессияси ишида иштирок этди.
—
По приглашению Президента Объединенных Арабских Эмиратов Мухаммада бин Заида Аль Нахайяна Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в работе основной пленарной сессии Конференции ООН по изменению климата (СОР28), проходящей в эти дни в городе Дубае.
#Mirziyoyev #sammit #COP28 #tashabbuslar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вазир маслаҳатчиси “Пандигон” маҳалласида бўлди
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси, Республика ишчи гуруҳи вакили Ботир Парпиев Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Пандигон” маҳалласида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, вазир маслаҳатчиси ҳар бир кўчада давом этаётган жараёнларни кўздан кечирди. “Пандигон”ни намунали маҳаллага айлантириш бўйича йўл харитада белгиланган ҳар бир банд бўйича масъулларга ишларни самарали олиб бориш бўйича кўрсатма берди.
👍👍👍👍👍👍
💠Bugungi kunda yurtimizda hunarmandchilikning amaliy san’at yo‘nalishi kulolchilik o‘z o‘rniga ega.
💠Farg‘ona viloyatining Rishton tumani kulolchilikning tarixiy vatani desak mubolag‘a bo‘lmaydi.
💠Ana shunday kasb egalaridan biri asli rishtonlik, bugungi kunda kulolchilik sohasini mohir ustalaridan bo‘lgan Farg‘ona Davlat universiteti San’at fakulteti,tasviriy san’at kafedrasi amaliy san’at yo‘nalishida yoshlarga kulolchilikning tarixiy sir-asrorlaridan dars berib kelayotgan ustoz,
💠"Hunarmand" uyushmasi Farg‘ona shahar bo‘limi a’zosi Ma’murov Abdusalom Anvarovich.
💠Usta-kulol hunarmand bo‘sh vaqti bo‘ldi deguncha o‘zini hunarga kulolchilik mashg‘ulotiga jalb qiladi.
💠Ustaning bugungi kunda butun oila a’zolari shu kasb bilan shug‘ullanadi.
✅ Telegram | ✅ Faсebook
✅ You tube | ✅ Instagram | ✅ Web
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
—
Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.
#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мамлакатимиздаги уй-музейларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиб, уларни мазмун ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш вақти келди.
-
Пришло время пересмотреть деятельность домов-музеев нашей страны, а также вывести их на качественно и содержательно новый уровень.
Ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
🍁Аста-секин куз фасли ҳам охирлаб, совуқ кунлар бошланмоқда. Шундан келиб чиқиб айни пайтда тумандаги ижтимоий соҳа объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларининг қишги мавсумга тайёрлиги алоҳида назоратга олинмоқда.
🔥Шу муносабат билан туман ҳокими тегишли соҳа раҳбарлари билан биргаликда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактаб, матабгача таълим ташкилотлари ҳамда тиббиёт пунктларида бўлиб, ушбу муассасалардаги қишги мавсумга тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишмоқда.
✍️ Риштон туман ҳокими Баҳодир Холиқов туманимиздаги 34-сонли ва 59-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, у ердаги қишки мавсумга тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.
❇️ Туман ҳокими бино, иситиш тизимлари, ҳудуд ободончилиги, таълим жараёни, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларга эътибор қаратиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
🏥 Шунингдек, туман ҳокими "Юқори Авазбой" МФЙ ҳудудида жойлашган оилавий шифокорлик пунктига ҳам ташриф буюриб, мавсумга тайёргарлик жараёнини кўздан кечирди.
27.11.2023/09.00
#Fargʻona
"FARG'ONA — YAPONIYA BIZNES FORUMI" O'TKAZILDI
Muxbir: Maftuna MAMASIDDIQOVA
BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇
/channel/zortv_bukun
Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам дальнейшей поддержки производства и повышения экспортного потенциала предприятий в фармацевтической и электротехнической промышленности.
#Mirziyoyev #yigilish #farmatsevtika #elektrotexnika
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Мамажонов Нуриддин Ёқубжонович Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг тегишли қарори ўқиб эшиттирилиб, Нуриддин Мамажонов вилоят ҳокимининг ўринбосари сифатида таништирилди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383466
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
💥Farg‘ona viloyatining qurilishi qanchaga o‘sdi?
🏢2023- yilning yanvar-sentabr oylarining yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyati bo‘yicha qurilishda yaratilgan yalpi qo‘shilgan qiymat hajmi 3 083,5 mlrd. so‘mni tashkil etdi va o‘tgan yilning mos davri bilan taqqoslaganda 12,7 % ga o‘sdi.
Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube
4 ТА ЯНГИ ЙЎНАЛИШ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Фарғонада жамоат транспортини ривожлантириш йўналишидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини ошириш, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг шу кунгача бўлган даврида фарғона вилоятида 4 та янги йўналишлар ташкил этилди.
Хусусан, янги ташкил этилган Олтиариқ – Марғилон, Фарғона шаҳри – Шоҳимардон қишлоғи, Боғдод – Янгиқўрғон ҳамда Фарғона шаҳри – Аввал қишлоғи каби йўналишларда 26 та автобус ва микроавтобуслар аҳолининг узоғини яқин қилишмоқда.
яратилган бу қулайликдан йўловчилар мамнун.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТРАНСПОРТ БОШҚАРМАСИ