27.11.2023/09.00
#Fargʻona
"FARG'ONA — YAPONIYA BIZNES FORUMI" O'TKAZILDI
Muxbir: Maftuna MAMASIDDIQOVA
BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇
/channel/zortv_bukun
Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам дальнейшей поддержки производства и повышения экспортного потенциала предприятий в фармацевтической и электротехнической промышленности.
#Mirziyoyev #yigilish #farmatsevtika #elektrotexnika
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Мамажонов Нуриддин Ёқубжонович Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг тегишли қарори ўқиб эшиттирилиб, Нуриддин Мамажонов вилоят ҳокимининг ўринбосари сифатида таништирилди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383466
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
💥Farg‘ona viloyatining qurilishi qanchaga o‘sdi?
🏢2023- yilning yanvar-sentabr oylarining yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyati bo‘yicha qurilishda yaratilgan yalpi qo‘shilgan qiymat hajmi 3 083,5 mlrd. so‘mni tashkil etdi va o‘tgan yilning mos davri bilan taqqoslaganda 12,7 % ga o‘sdi.
Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube
4 ТА ЯНГИ ЙЎНАЛИШ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Фарғонада жамоат транспортини ривожлантириш йўналишидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини ошириш, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг шу кунгача бўлган даврида фарғона вилоятида 4 та янги йўналишлар ташкил этилди.
Хусусан, янги ташкил этилган Олтиариқ – Марғилон, Фарғона шаҳри – Шоҳимардон қишлоғи, Боғдод – Янгиқўрғон ҳамда Фарғона шаҳри – Аввал қишлоғи каби йўналишларда 26 та автобус ва микроавтобуслар аҳолининг узоғини яқин қилишмоқда.
яратилган бу қулайликдан йўловчилар мамнун.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТРАНСПОРТ БОШҚАРМАСИ
#Жараён
#Сайёр_қабул
Риштон тумани 1-сектор ҳудудидаги Юқори Авазбой МФЙда туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан йўлни таъмирлаш, газ таъминотини яхшилаш, ичимлик суви билан таъминлаш, бола пули, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб уларга ҳуқуқий тушунчалар ва амалий ёрдам берилиши бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
#Mutaxassis tavsiyasi
❓Gripp qanday kasallik, u qanday yo‘llar bilan yuqadi?
❓Kasallik profilaktikasida nimalarga e’tibor qaratish lozim?
‼️ Bu haqida Sanepidqomita raisining birinchi o‘rinbosari Nurmat Atabekov batafsil malumot berib o`tdi.
Тelegram| Instagram| sanepidxizmat">Facebook| YouTube
Риштонда ижтимоий объектларнинг мавсумга тайёргарлиги назоратдан ўтказилмоқда
✍️ Риштон туман ҳокими Баҳодир Холиқов ва туман прокурори Рашидбек Меҳмоновлар туманимиздаги 44-ва57-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, у ердаги қишки мавсумга тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.
❇️ Туман ҳокими бино, иситиш тизимлари, ҳудуд ободончилиги, таълим жараёни, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларга эътибор қаратиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
#Билармидингиз...
🍂 Хазон ёқиш 3,3 миллион сўм жаримага сабаб бўлади
🍁Хазонрезги мавсуми бошланиб, туманимиз аҳолиси яна бир муаммога – тўкилган барглар ва кесилган шох-шаббаларнинг ёқиб юборилаётганига дуч келади. Бу ҳолат эса нафақат экология, балки одамлар саломатлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатади.
🍂Шу боисдан хазон ёқиш маъмумирий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз. Тўкилган баргларни ёки шох-шаббаларни ёқиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача, яъни 3,3 миллион сўмгача жарима солинишига сабаб бўлади.
📍Шундай экан туманимизда бундай ҳолатларни олдини олишда фаол бўлишга чорлаймиз!
#Direktorlar_Angliyada
🔴 Ayni damda Buyuk Britaniyada kasbiy rivojlanish dasturida ishtirok etayotgan maktab direktorlari faoliyatidan videolavha.
✔️Ishtirokchilar ushbu dastur davomida Park Community school faoliyati bilan tanishishdi va xorijlik hamkasblari bilan tajriba almashishdi.
➖ Shuningdek, ishtirokchilar maktablarda ta'lim sifatini oshirish va samarali boshqaruvni tashkil etish mavzularidagi seminar-treninglarda qatnashishmoqda.
❓ Gripp va o‘tkir respirator virusli infeksiyali kasalliklarini yuqtirmaslik uchun qanday ehtiyot choralarini ko‘rish lozim?
‼️ Mutaxassis tavsiyasi
Тelegram| Instagram| Facebook| YouTube
Фарғона-Япония бизнес-форуми самарали якунланди
Бугун Риштондаги “Чинор плюс 2020” мажмуасида япониялик ишбилармонлар ҳамда вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Япониядаги қурилиш, савдо, саноат, тиббиёт, фармацевтика, Ай-Ти, таълим, хизматлар, ипакчилик, туризм ва инвестициялар соҳаларида фаолият олиб борувчи компаниялар раҳбарлари ҳамда 90 га яқин вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида ўтказилган форумни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров очиб берди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383463
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
BOʻJAYDA MILLIONLAR OʻYINI
⚡️Boʻjay MFY yoshlar yetakchisi U.Nasimjonov tashabbusi bilan MFY yoshlari oʻrtasida futbol boʻyicha xotira turniri tashkil etildi.
🔥Millionlar oʻyini ishtirokchilari koʻchalar oʻrtasidagi bahslarda gʻoliblik uchun toʻp surdilar.
🏆1-oʻrinni qoʻlga kiritgan "Suvboshi" jamoasi homiylar tomonidan 4.5 mln. soʻm pul mukofoti bilan taqdirlandi. 2-, 3-, 4-oʻrin sohiblari ham pul mukofotlariga ega boʻlishdi.
Rishton tumanida “Ustozlar bog‘i” tashkil etildi
“Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida Rishton tumani maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi xodimlari, tumandagi 67 ta ta’lim maskanlari rahbarlari tashabbusi bilan 50-umumiy o‘rta ta’lim maktabida “Men ko‘chat ekdim. Siz-chi?” shiori ostida “Ustozlar bog‘i” tashkil etildi.
Tadbir ishtirokchilari ezgu niyat bilan maktab hududida 500 tup mevali va manzarali daraxt ko‘chatlarini ekishdi.
Tadbir davomida tumandagi 67 ta ta’lim muassasalarida yashil maskan barpo etish ishlari davom etmoqda.
Фарзандларинг билан фахрлан, Риштон
Риштон тумани, ММТБ тасарруфидаги 37-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Дилосахон Мамарасулова Тарих фанидан вилоят босқичида 98 балл билан фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар.
Ўқувчимизга ва унинг ота-онасига, устозларига раҳматлар айтиб қоламиз! Келгуси ўқишларида зафарлар ёр бўлишига тилакдошмиз!
Риштонда мавсумий касалликлар бўйича ўқув семинар ўтказилди
Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Риштон туман бўлими томонидан ЎРВИ, грипп, қизамиқ касалликлари ва уларнинг профилактикаси ҳақида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда тумандаги барча оилавий поликлиникалар, ўрта таълим мактаби, мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимлари қатнашди.
Семинарда турли мавсумий касалликларининг олдини олиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар тўғрисида, хасталикнинг профилактикаси бўйича нималарга амал қилиниши ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди. Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
@soglomfargona
Бугун Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов ва сектор раҳбарлари томонидан тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича туман тадбиркорлари учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди.
Қабулда иштирок этган тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари эшитилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларга амалий ечимлар белгиланди, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Иштирокчилар билан ўзаро мулоқот чоғида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар борасида фикр алмашилди. Бу борада ўтказиладиган сайёр қабул якунида ишлаб чиқиладиган умумлашган аниқ таклифлар масъулларга йўналтирилади.
Диний-маърифий соҳа самарадорлигини оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган фарғоналикларнинг бир гуруҳи “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонлари билан тақдирланди
Вилоятимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, аҳоли ўртасида динлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун фарғоналик давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларидан бир гуруҳи “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган ижроия аппарати йиғилишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тақдирланганларга кўкрак нишонларини тантанали тарзда топширди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383465
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Ўзбекистонда 28 ноябрь куни ҳарорат 25 даражагача илиқ бўлади
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/542590
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
РАСМИЙ БАЁНОТ
“Антиструмин” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноят-процессуал қонунчилик асосида дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунига етмаган бўлсада, жиноят иши доирасида 3 нафар аёллар қамоққа олинганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатиб келинмоқда.
Тарқатилаётган ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.
Жиноят-процессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, тергов тугагунига қадар ижтимоий тармоқларда ушбу жиноят ишига оид маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз.
Тергов натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Veb-sayt
Ўзига хос эталон лойиҳалар. Президент Шавкат Мирзиёев Саудиянинг "ACWA Power" компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган Сирдарё ИЭСни ишга туширди ва "яшил водород" қувватлари қурилишига старт берди.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Oltin kuz" O'zbek-Qirg'iz xalqlari qishloq xo'jaligi mahsulotlari yarmarkasi o'tkazildi
📲Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating 👌
🚀 TELEGRAM | 📷 INSTAGRAM
🔵 FACEBOOK | 🎬 RENESSANSTV-RTV">YOU TUBErenessanstv">
🌐 @ovoza_news 😲
Япониянинг МДҲ мамлакатлари билан савдо ҳамкорлиги ассоциацияси – ROTOBO Фарғона вилояти билан кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўяди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг МДҲ мамлакатлари билан савдо ҳамкорлиги ассоциацияси – ROTOBO вице-президенти Хироказу Хигашино бошчилигидаги ушбу ассоциацияга кирувчи Marubeni, Mitsui, Mitsubishi, MHI, Sumitomo, Sojitz, Toyota Tsusho каби корпорациялар вакилларидан иборат катта делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилоятида ROTOBO ассоциациясига кирувчи компаниялар иштирокида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, вилоятимиз саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамкорликда экспортини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383462
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Фарғона-Япония бизнес-форуми ўтказилди
Риштон туманидаги “Чинор плюс 2020” мажмуасида япониялик ишбилармонлар ва вилоят тадбиркорлари иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми ҳамда форум доирасидаги конференция бўлиб ўтди.
Форум иштирокчилари дастлаб, вилоят саноат ишлаб чиқариш кўрмаси билан танишишди. Форум қатнашчиларига вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамроҳлик қилиб, япониялик тадбиркорларга маҳсулотларни таништириб ўтди.
Меҳмонлар шунингдек, Риштон туманидаги “Мингбоши керамик” оилавий корхонасида бўлиб, бу ерда Риштон кулолчилиги билан яқиндан танишишди.
/channel/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Риштон туманида Фарғона-Япония бизнес-форуми ўтказилди
Бугун Риштон туманидаги “Чинор плюс 2020” мажмуасида япониялик ишбилармонлар ва вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми ҳамда форум доирасидаги конференция бўлиб ўтди.
Форум иштирокчилари дастлаб, вилоят саноат ишлаб чиқариш кўрмаси билан танишишди. Форум қатнашчиларига вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамроҳлик қилиб, япониялик тадбиркорларга маҳсулотларни таништириб ўтди. Вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар япониялик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Шундан кейин форумнинг очилиш маросими ўтказилиб, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров нутқ сузлади. Вилоят ҳокими ўз сўзида Япония билан ҳамкорлик қилишга доим тайёр эканлигини таъкидлади.
Меҳмонлар шунингдек, Риштон туманидаги “Мингбоши керамик” оилавий корхонасида бўлиб, бу ерда Риштон кулолчилиги билан яқиндан танишишди.