rishton_24 | Неотсортированное

Telegram-канал rishton_24 - РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

6471

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Расмий сайти: Rishton.uz Фейсбук: www.facebook.com/Rishton24 Твиттер: twitter.com/RISHTON24 Биз билан боғланиш @abror0909

Подписаться на канал

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Янгиликлар 24 | Ўзбек-қирғиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси
#25nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

➖@ijtimoiyaxborot

Янги тартибга асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам кимларга тайинланиши тўғрисида.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/ijtimoiyaxborot

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

@ijtimoiyaxborot

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича
маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/ijtimoiyaxborot

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Риштондаги “Чинор плюс 2020” мажмуасида япониялик ишбилармонлар ҳамда вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми бошланиш арафасида

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Риштондаги “Чинор плюс 2020” мажмуасида япониялик ишбилармонлар ҳамда вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида иштирок этди ва СПЕКА доирасидаги минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор амалий ташаббусларни илгари сурди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в городе Баку принял участие в работе первого саммита Специальной программы ООН для экономик Центральной Азии и выдвинул ряд практических инициатив по дальнейшему усилению регионального сотрудничества в рамках СПЕКА.

#Mirziyoyev #sammit #SPECA #tashabbuslar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Нафақа тайинланишида шаффофликни таъминлаш мақсадида инсон омили чекланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда Ижтимоий химоя миллий агентлиги Фарғона вилояти бошкармаси масъуллари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Инсон ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими ва МФЙ бешлиги вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда янги қабул қилинган Қарорга мувофиқ кам таъминланган фуқароларга ижтимоий нафақалар тайинлаш тизимидаги янгиликлар юзасидан тушунча берилди. Масъулларга аҳоли ўртасида мазкур ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш вазифаси юклатилди.
Қарорга мувофиқ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш буйича давлат хизмати ташкил этиш белгиланган.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Риштон туманидаги Чек-Насриддин МФЙдаги савдо шаҳобчасида "Зиё маскани" китоб савдо дўкони ташкил этиш бўйича тадбиркор Раҳмонова Фотимага тавсия ва кўрсатмалар берилди ҳамда шу кўчада "Кўча кутубхонаси"ни ташкиллашга келишилди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури саммитидаги нутқидан энг муҳим фикр ва ташаббуслар.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури саммитидаги нутқидан энг муҳим фикр ва ташаббуслар.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

🇺🇿 MUQADDASDIR VATAN BAYROG'I!

Farg'onada O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi qabul qilinganlarning 32 yilligi katta tantana qilindi.

/channel/Fargona_trk

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Байрамона юриш марафони ташкил этилди

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Риштон туманида маданий-маърифий ва байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бугун эрта тонгдан туман маркази бўйлаб куй-қўшиқлар садоси остида байрамона юриш марафони ўтказилди. Шунингдек, ҳар бирида давлат байроғи ҳилпираб турган автомашиналар карвони туманнинг асосий йўллари бўйлаб ҳаракатланиб, юртдошларимизга байрамона кайфият улашди.

Бу каби тадбирлар аҳоли, айниқса, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтирмоқда.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

🇺🇿 MUQADDASDIR VATAN BAYROG'I!

/channel/Fargona_trk

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Байроғимиз – фахру ғуруримиз

Бугун мамлакатимизда давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 32 йиллиги байрам тадбирлари кенг нишонланмоқда.

Байрам шукуҳи Риштон туманидаги барча умумтаълим мактаблари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда иқтидорли ўқувчилар томонидан ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлар, ижро этилган шеърлар ва саҳна кўринишлари йиғилганларга бирдек манзур бўлмоқда.

Байрам тадбирлари тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда давом этмоқда

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Риштон_тумани
#Маҳаллалар
#Яшил_макон
Маҳаллаларда ҳам "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масала бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдириб, устувор вазифаларни белгилаб бердилар. Жумладан, 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди.

Айни кунларда туманимиздаги маҳаллаларда кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиб, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида манзарали, мевали дарахтлар ва гул кўчатлари экилмоқда. Аҳоли яшаш манзиллари ҳам яшил ҳудудларга айлантирилмоқда.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Фарғона-Япония бизнес-форуми кўтаринки руҳда ўтмоқда

Бугун Риштон туманидаги “Чинор плюс 2020” мажмуасида япониялик ишбилармонлар ва вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми ҳамда форум доирасидаги конференция бўлиб ўтмоқда.

Бизнес-форум тафсилотлари билан яна таништириб борамиз.

Бизнинг ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Facebook |Web-sayt

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

@ijtimoiyaxborot

Янги тартибга асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам ажратилиши учун мурожаатлар ким томонидан ва қанча муддатда кўриб чиқилиши тўғрисида.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/ijtimoiyaxborot

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Фарғона-Япония бизнес-форуми очилиш маросими бўлиб ўтди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

25 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/541804

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Программа мероприятий рабочего визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в город Баку завершилась. Глава нашего государства отбыл в Ташкент.

#Mirziyoyev #sammit #SPECA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#MUROJAATNOMA

Rishton tuman Favqulodda vaziyatlar boʻlimining tuman aholisi hamda tashkilot, korxona va muassasalar rahbarlariga

M U R O J A A T N O M A S I

FVB Axborot xizmati.
Ijtimoiy tarmoqlarda kuzating.
TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE | INSTAGRAM

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури — СПЕКА саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Специальной программы Организации Объединенных Наций для экономик Центральной Азии – СПЕКА

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the First Summit of the United Nations Special Programme for the Economies of Central Asia

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Farg`ona viloyati
#Rishton tumani
#Ochiq eshiklar kuni

Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Rishton tuman ixtisoslashtirilgan maktabida bugun tumandagi umumta`lim maktablarining 4-6-sinf o`quvchilariga “Ochiq eshiklar” kuni, ingliz tili fani o`qituvchilariga va maktablarning o`quv ishlari bo`yicha direktor o`rinbosarlariga Yangicha baholash tizimi to`g`risida o`quv seminarlari tashkil etildi. Maktabga tashrif buyurgan o`quvchilar maktabimizda tashkil etilgan to`garaklar faoliyati, dars jarayonlari, laboratoriya jihozlari bilan tanishishdi.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Риштон тумани 2-ИДУМда  "Бирлашсак, ВАТАНМИЗ" шиори остида "Ўзбекистон - бағри кенг диёр" мавзусида адабий бадиий композиция ўтказилди. Тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д. Додобоева, тумандаги 53-, 9-,16-умумтаълим мактаблари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан турли миллатлар вакиллари сиймосида  шеър, қўшиқ ва расқлар, қизиқарли маълумотлар намойиш этилди.

Тадбир якунида ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчиларга туман ҳокимлигининг совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Президент Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури саммитида нутқ сўзламоқда. Давлатимиз раҳбарининг нутқидан ўрин олган энг муҳим фикр ва ташаббуслар.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Риштон туман бўлинмаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Истиқбол" маҳалла фуқаролар йиғинига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етказиб берилди ва махалла фуқаролари билан биргаликда экилди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

🇺🇿 MUQADDASDIR VATAN BAYROG'I!

/channel/Fargona_trk

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#PORLA_MILLAT_BAYROGʻI!
#SOGʻLIK_UCHUN_5000_QADAM

QORA OʻTMISH QOLDI ORTDA
DORILOMON KUNLAR YURTDA.
MEHR KOʻZDA MUHABBATDA
PORLA MILLAT BAYROGʻI!

FARGʻONA VILOYATI RISHTON TUMAN MMTB TASARRUFIDAGI 49 - UMUMIY OʻRTA TAʼLIM MAKTABIDA 2023 - YIL 18 - NOYABR KUNI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT BAYROGʻI QABUL QILINGAN KUNGA BAGʻISHLANGAN ,,PORLA MILLAT BAYROGʻI ʼʼ SHIORI OSTIDA ,,SOGʻLIK UCHUN 5000 QADAM YURISH MARAFONIʼʼ OʻTKAZILDI

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Риштонда  ижтимоий объектларнинг мавсумга тайёргарлиги назоратдан ўтказилмоқда

✍️ Риштон туман ҳокими Баҳодир Холиқов 1-сектор ҳудудидаги 7-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 34-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, у ердаги қишки мавсумга тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.

❇️ Туман ҳокими бино, иситиш тизимлари, ҳудуд ободончилиги, таълим жараёни, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларга эътибор қаратиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Байроғимиз – фахру ғуруримиз


18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат   байроғи тўғрисида”ги  қонуни қабул қилинган кун

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этган. Миллий байроғимизнинг Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши, турли байрам ва тантаналарда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этади. Масалан, халқаро спорт беллашувларида ғалаба қозонган спортчиларимиз шарафига юртимиз байроғи баланд кўтарилган лаҳзада ҳар биримиз чексиз ҳаяжонга тушамиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимизни ҳис қиламиз.
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг шон- шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.

Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.
Байроқдаги мовий ранг – унинг остида барча миллатлар турли хил хавф-хатарлардан холи, эмин-эркин ҳолда аҳил-иноқ яшаб келаётган мусаффо осмонимиз ҳамда оби ҳаёт рамзидир.

Байроқдаги оқ ранг – давлатимиз фуқароларининг ўзаро ҳамжиҳатликда, бир-бирини ҳурмат қилиб, диний бағрикенглик тамойиллари асосида тинч-тотув яшаётганининг тимсоли.
Яшил ранг эса табиатнинг янгиланиши ҳамда юртимизнинг жаннатмонанд эканлиги рамзидир. Бу ранг кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.

Қизил чизиқлар давлатимиз фаровонлиги, жамият тараққиёти йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик билан ҳормай-толмай меҳнат қилаётган юрт фарзандларининг вужудида оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларидир.
Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир.

Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз шарт.

Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

Саида Нурматова,
Риштон тумани ДСИ бошлиғи.

Читать полностью…
Подписаться на канал