rishton_24 | Неотсортированное

Telegram-канал rishton_24 - РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

6471

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Расмий сайти: Rishton.uz Фейсбук: www.facebook.com/Rishton24 Твиттер: twitter.com/RISHTON24 Биз билан боғланиш @abror0909

Подписаться на канал

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚡️ Яна Хитой, яна вирус...

Аҳолиси 11 миллион кишини ташкил этувчи шаҳарда коронавирусга тезкор тест олинмоқда. Шаҳарнинг айрим ҳудудларига кириш ёпилган, болалар боғчалари, бошланғич ва ўрта мактабларда машғулотлар тўхтатилган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/35mgAmm

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Тайинлов

💼 Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Аслонов Шоҳидбек Фарходович Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.

Шоҳидбек Аслонов 1986 йилда Фарғона вилояти Сўх туманида туғилган. 2008 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

У лавозимга тайинлангунга қадар, Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази директори лавозимида фаолият юритиб келган.

👉 Фарғона хабарлари

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

💉Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши вакцина олганлиги маълум бўлди

🧪06.01.2021 й. ҳолатига кўра, коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III фаза синовларида иштирок этган фуқаролар сони жами 1270 кишини ташкил этди.

🔸Уларнинг ҳаммаси ҳам вакцина билан эмланмаган, айримларига плацебо, яъни вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган бирикма юборилади.

🔸Ушбу синов икки томонлама номаълум бўлганлиги учун на шифокор ва на кўнгилли вакцина ёки плацебо олганини билмайди.

✅6 январь куни вакцина синовларида иштирок этган фуқароларнинг сони 82 нафар кўнгиллини ташкил этди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Навбатдаги профилактика куни ўтказилди

Жиноятчилик ва уни олдини олиш минг йиллардирки долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу муаммо мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаган. Хусусан, қасддан одам ўлдириш ёки тан жароҳати етказиш, мол-мулкка тажовуз қилиш, фирибгарлик каби жиноятлар содир этилишда давом этмоқда. Аммо жиноятларни фош этиш ва сабабларини аниқлаш борасида камчиликлар ҳам учраб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари республика ҳудудида “Профилактика куни” деб белгиланган.
Мазкур топшириқни бажариш юзасидан Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманлар қатори Риштон туманида ҳам ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.
Бугун ўтказилган тадбирда туман ҳокими ҳам иштирок этиб, турли хил нохуш ҳолатлар, жиноятлар, қоидабузарликларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш борасида масъулият билан ёндошиб барча бир ёққадан бош чиқариб ишлаш лозимлигини таъкидлади.
Бугунги “Профилактика куни” тадбирида шунингдек туман Ички ишлар бўлимида соҳа ходимлари, профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

👓Кўзойнакли одамлар учун тиббий ниқоб тақиш қоидаси

😷Агар кўзойнак тақишга мажбур бўлсангиз, уни сал пастроққа туширинг, шунда унинг ойнаси буғланиб кетмайди.

🔸Кўзойнакнинг хиралашиши ниқобни нотўғри таққанликдан далолат беради.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

САМИМИЙ УЧРАШУВ

Риштон туманидаги 58-умумтаълим мактабида Риштон тумани ҳокими С. Солиев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси, оилалар мустаҳкамлигини сақлаш мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Тўраобод ва Ариқбўйи МФЙларида истиқомат қилаётган аёллар ва мактаб ўқитувчилари иштирок этишди. Ўтказилган самимий учрашувда туман ҳокими муҳтарам юртбошимизнинг мурожаатларининг мазмун-моҳиятини халққа кенг маънода тушунтириб ўтди. Шунингдек, суҳбат давомида туманда амалга оширилган ишлар, 2021 йилги режалар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Халқимизни аҳилликк, меҳнатсеварлик, тадбиркорлик, фарзанд тарбиясига жиддий эътибор беришлик, аёлларнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, таълим-тарбия соҳасига эътиборни кучайтириш борасида ҳам сермазмун фикрлар билдирилди.
Тураобод МФЙ фуқароси, ҳожи она Ж.Усмонова сўзга чиқиб, бугунги доруломон кунимиздан Президентимизга чин дилдан миннатдорчилик билдирди.
Маданий-маърифий тадбир сўнгида туман ҳокими муҳтарама аёлларимизга совғалар бериб, янада кайфиятларини аъло даражада кутарилишига эришди. Ўтказилган тадбирдан барча иштирокчилар маънавий-маданий озуқа олдилар.
Тадбирда туман Халқ қабулхона мудири С. Додобоев, туман хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси М. Тожибоева, туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари, ҳоким маслаҳатчиси Д. Додобоевалар иштирок этишди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Наргиза Ҳожибоева, ИИВ Тергов департаменти масъул ходими:

❗️Чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омиллар қуйидагилар:

➖ боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги;

➖ турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши;

➖ фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги;

➖чақалоқ савдосининг олдини олишга қаратилган мукаммал ҳуқуқий асоснинг йўқлиги.

🖇 2017-2020 йилларда ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185та ҳолат аниқланган.

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Бадриддин Абидов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари:

💰 «2020 йилда 6,6 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Бу инвестициялар электр техника саноати, кимё, IT технологиялар, саноат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларга жалб қилинди.

📈 2021 йилда биз 7,6 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш режасини қўйганмиз. Бу йўналишда фаол ишлар олиб боряпмиз.

🌎 Бу йил инвестицияларни жалб қилиш бўйича Хитой халқ республикаси, Туркия, Германия, Россия, АҚШ, БАА ва Франция каби давлатлар билан ишлар амалга оширилади».

Халқаро пресс-клуб: Президентнинг Олий Мажлисга Мурожатномасига бағишланган сессияси

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

"Hududgaz Farg`ona" газ таъминоти филиали ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1% миқдорда ис газининг бўлиши, инсоннинг ўлимига олиб келиши мумкинлигининг ўзи – газ ёқилғисининг нақадар хавфли эканлигидан далолат бериб, ундан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишликни талаб этади.

ТУРМУШДА ГАЗДАН ХАВФСИЗ ФОЙДАЛАНИШ – ОИЛАНГИЗ ХОТИРЖАМЛИГИДИР!
*****
“Hududgaz Farg'ona” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

👓Кўзойнакли одамлар учун тиббий ниқоб тақиш қоидаси

😷Агар кўзойнак тақишга мажбур бўлсангиз, уни сал пастроққа туширинг, шунда унинг ойнаси буғланиб кетмайди.

🔸Кўзойнакнинг хиралашиши ниқобни нотўғри таққанликдан далолат беради.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🇺🇸Нью-Йорк ҳукумати Covid-19нинг янги штаммининг биринчи ҳолати ҳақида хабар берди.

🇧🇷 Бразилияда Covid-19 янги штаммининг дастлабки икки ҳолати рўйхатга олинди.

🇹🇭 Таиланд Бош вазири аҳолини уйда қолишга чорламоқда.

🇩🇪 Германияда мамлакатни изоляция қилиш 31 январга қадар давом этади.

Манба: TheGuardian

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

​Самимий миннатдорлик

🔸Шукуҳли Янги йил байрамида ҳар бир инсон эзгу умидлар билан ўз олдига катта мақсадлар қўяди, дўст-у қардошларига ҳам яхшиликлар тилайди.

🔸Янги йил байрами муносабати билан Риштон тумани ҳокимлиги жамоаси номига давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, туманимиздаги маҳаллалар, меҳнат жамоалари, турли касб эгалари томонидан қизғин табрик ва самимий тилаклар битилган кўплаб мактублар келиб тушди.

🔸Мактубларда туман ҳокимлига жамоасига сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар, Риштон аҳлига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу ниятлар изҳор этилган.

🔸Юборилган ушбу табрик ва тилакларни авваламбор, риштонликларга ҳурмат ифодаси сифатида қабул қиламиз ва барча табрик йўллаганларга чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз.

🔸Президентимиз томонидан 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Шу муносабати билан, ҳокимлик жамоаси жорий йилда туман ижтимоий-иқтисодий ҳаётини юксалтириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, айниқса ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган.

🔸Бунда биз албатта меҳнатсевар риштонликлар кучи ва мададига суянамиз.

🔸Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барча юртдошларимизни Янги йил билан қизғин муборакбод этамиз!

Риштон туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

2020 йилда «Темир дафтар»га киритилган хонадонларга 12 минг тонна кўмир йўлкира ҳақисиз етказилган

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Энергетика вазирлиги штаб бошлиғи ўринбосари Акмал Эшонқулов маълум қилди.

〰️〰️〰️
▪️Шунингдек, 20 та ногирон ва боқувчисини йўқотган оилага 20 дона газ плита, 16 тонна кўмир ҳомийлик асосида етказиб берилган;

▪️Вазирлик штаби ташаббуси билан 130 км янги газ тармоқлари қурилди ва таъмирланди. Натижада 32 минг хонадонда табиий газ таъминотидаги муаммо бартараф этилди.

▪️Депутатлар талаби асосида режадан ташқари қўшимча 16 та янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши натижасида 1400 та хонадоннинг электр энергияси таъминоти яхшиланди.

📝 Жойлардаги учрашувларда депутат ва маҳаллалар раислари томонидан 152 та масала кўтарилган, шундан 101 таси жойида ҳал этилди, 51 та масалани 2021 йил дастурига киритиш бўйича топшириқ берилди ва назоратга олинди.

@Rasmiy_xabarlar_Official

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚠️Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонга кириб келмаслиги учун қандай чоралар кўриляпти?

📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ана шу мавзуда ўтказилган брифинг видеоси

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирусга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда инфекциянинг янги штамми кириб келишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️

🦠Мутацияга учраган янги турдаги коронавирус Буюк Британияда кенг тарқалмоқда. Британия қироллиги бўйлаб чекловлар эълон қилинган, лекин одамлар орасидаги контакт тўлиқ узилмагани туфайли янги турдаги вирус тез тарқалиб кетган. Дастлаб вируснинг янги штамми Дания, ЖАР ва Австралияда аниқланган эди.

✈️ Ўзбекистон 2020 йилнинг 21 декабридан Британия ва янги штамм аниқланган бошқа 8 та мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатган.

😷 Вирус мутацияга учраш оқибатида янги тури пайдо бўлган. Унинг мутацияга учрашига одамлар ўртасидаги контактлар узилмай қолгани ва кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйгани сабаб бўлиши мумкин.

❗️Сентябрда аниқланган янги штамм Лондонда шу қадар тез тарқалдики, бугун пойтахтда коронавирус юқтирганларнинг 65 фоизида айнан мутацияга учраган коронавирус аниқланган. Маълум қилинишича, янги вирус олдингисидан 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин.

🌀 Вирус мутацияга учраши янгилик эмас. Уханда тарқалган коронавирус мутацияга учраб, февралда янги штамм Европада жуда кенг тарқалиб кетганди. Бутун дунё бўйлаб вируснинг айнан мана шу тури энг кенг тарқалди. Ёзда аввал Испанияда дам олаётган сайёҳларда аниқланган ва кейинчалик кенг тарқалган А222V турдаги коронавирус ҳам мутацияга учраганди.

⚠️Иммунитети суст бўлган одамнинг танасига тушган коронавирус ривожланиб, мутацияга учраши оқибатида янги турдаги вирус пайдо бўлиши мумкин. Бу вирус олдингисига қараганда кўпроқ ўлимларга сабаб бўлиши исботланмаган.

💉 Янги штаммнинг Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш мақсадида чет элдан кириб келаётган фуқароларни кўрикдан ўтказиш, экспресс усулида антиген тест синамалари ўтказиш, шифохоналарга жойлаш, карантинга олиш ва мулоқотда бўлганларни изоляция қилиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

😷Дастлабки штаммдаги коронавирус инфекциясида бўлгани каби бу штаммда ҳам ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, қўлларни антисептиклар билан зарарсизлантириш энг самарали усуллар ҳисобланади. Шунингдек, агар зарурат бўлмаса чет мамлакатларга чиқиш, турли йиғинларни ташкил этиш ва иштирок этишдан тийилган маъқул.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

🌦 #Об_ҳаво

8 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 8 январ куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -12...-7, кундузи -7…-2 даража совуқ бўлади.

👉 Фарғона хабарлари

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Мутахассис изоҳи: Совуқда ниқобдан бир соатдан ортиқ фойдаланманг!

Коронавирус пандемияси сабабли дунёда, жумладан юртимизда ҳам жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Бироқ, қиш келиб, ҳавонинг совиши туфайли ниқобдан фойдаланаётганимизда унинг намланиб, ички қисми ҳўл бўлиб қолаётгани кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.Бу ҳолат бошқа касалликка сабаб бўлмайдими, деган хавотирлар ҳам йўқ эмас.

Ана шу масалада пойтахтимиздаги хусусий клиникалардан бирида фаолият юритаётган лор шифокори Қобилжон Тўйчиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Ниқоб тақиш бир тарафдан ҳимоя вазифасини бажаради,–дейди Қ.Тўйчиев.– Лекин унинг зарарли тарафлари ҳам бор. Мисол учун, ташқарида ҳаво ҳарорати 20 даража бўлса, ютиб чиқараётган нафасимиз 36 даража бўлади. Зеро, соғлом бурун ўтаётган ҳавони намлаб, чангдан тозалаб ўпкага 36 даража қилиб узатади. Бу жараённи ҳисобга оладиган бўлсак, узоқ вақт ниқоб тақиб юриш оғиз, бурун бўшлиғида ҳароратнинг баландроқ бўлишига сабаб бўлади. Чунки, терлаб, намланган ниқоб ҳавони яхши ўтказмайди. Бир ниқобдан бир соат фойдалансак, оғиз бўшлиғидаги намлик эвазига кислород ўтказиши камаяди ва организмда маълум миқдорда кислород димиқиши юзага келади.

Қиш кунида ниқобни узоқ тақиб бўлмайди, уни тез-тез алмаштириб туриш керак. Агар имкон бўлса, жамоат жойларига кирмаслик, иложи борича, тезроқ очиқ жойга чиқиш керак. Агар ниқоб матоси жуда қалин ва ундан нафас олиш қийин бўлса, ҳаво очиқ қолган ён томонлар орқали чиқиб, ниқобнинг ўзи тезда намланади ва самарасиз бўлиб қолади. Эътибор қиладиган бўлсак, ниқоб таққанда буруннинг тепа қисмида очиқ жой қолади. Карбонат ангидрид бу жойдан кўз ва киприкка урилиб, уларни намлантиради. Киприкнику, намланиши ўтиб кетади, лекин кўзни намланиб, шамолда қуриши бошқа касалликларнинг ривожланишга сабаб бўлиши мумкин.

Aгар ниқоб томчиларни яхши фильтрламаса, бундай ниқоб нафақат ёрдам бермайди, балки аҳволни янада ёмонлаштириши ҳам мумкин. Кичик бир тадқиқотда шундай мато катта томчиларни парчалаётгани кўринади. Натижада, умуман ниқобсиз гаплашгандан кўра кўпроқ томчилар ҳосил бўлган. Назарий томондан олиб қараса, бу ҳолат жиддий зарар етказиши мумкин, чунки кичикроқ томчилар ҳавода узоқроқ туради, ерга тушмайди ва инфекциянинг потенциал манбаи бўлиб қолади.

ЎзА.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Бугун 7 январь куни соат 12:00 дан 14:00 га қадар Риштон тумани «Оқ-ер», ҳамда «Зар-Ариқ» маҳалла фуқаролар йиғинларида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С. Аминжонов ҳамда бошқарма бошлиғининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари Д. Асқаровлар раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.
Кун тартибида 2021 йил 5 январь кунидан 6 январь кунига ўтар кечаси Риштон тумани Оқ ер МФЙ А.Темур кўчаси 3-уйда жойлашган Сайфудинов Сардор номли ЯТТга қарашли савдо дўконидан номаълум шахс кириб, савдо дўконида бўлган икки дона темир қутича ичида бўлган 3 миллион 500 минг сўм пул ва фуқаролар Сайфуддинов Сардор Абдувахобович ва Сайфудинов Сиддиқжон Абдувахобовичларга тегишли бўлган фуқаролик паспортларини ўғирлаб ноъмаълум томонга яширинган.
2021 йил 5 январь кунидан 6 январь кунига ўтар кечаси Риштон тумани Зар-ариқ МФЙ 8-март кўчаси жойлашган Бозорова Нозимахон Ёрқинжон қизи номли ЯТТга қарашли савдо дўконидан номаълум шахс кириб, савдо дўконида бўлган, бир 32 дуюмли веста номли рангли телевизор, 50 минг сўм пул ва 6 дона соса-сола ўғирлаб ноъмаълум томонга яширинган.
Маҳалла раисларининг хуқуқ-тартибот масалалари буйича ўринбосари ва МФЙ фаоллари иштирок этган ушбу муҳокамада ўғирлик келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш ҳақида маъсулларга топшириқлар берилди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚡️ COVID вирусининг Британия ва Жанубий Aфрика турлари касалликнинг оғирлигига таъсир кўрсатмайди – ЖССТ

_

⚡️Британский и южноафриканский штаммы COVID не влияют на тяжесть заболевания – ВОЗ

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

🎙🦠 Март ойи бошидан буён дунё бўйлаб 600 нафар журналист коронавирус сабабли вафот этди

___

🎙🦠 Более 600 журналистов умерли из-за коронавируса в мире с начала марта

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўғилой Ўрозова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари:

📌 «Чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти хотин-қизлар томонидан содир этилаётгани жуда аянчли ҳолат. Ушбу жиноятга қўл урган хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилганда, уларнинг кўпчилиги бугун оғир турмуш шароитида ва моддий қийинчиликда яшаётгани, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда психологик ёрдамга муҳтожлиги аниқланди.

📖 Президентимиз томонидан 2020 йил 8 октябр куни аёллар ва ёшлар билан ишлаш борасида янгича тизимни жорий этиш масаласи кун тартибига қўйилди. Ижтимоий ҳимояга, моддий қўллаб-қувватлашга, психологик кўмакка муҳтож хотин-қизларни аниқлаб, «Аёллар дафтари»ни шакллантириш ва улар билан ишлашда комплекс ёндашув вазифаси қўйилди.

🔎 Бутун республика бўйича 30 ёшдан юқори аёллар билан суҳбатлар ўтказилди. Жами 6,5 миллиондан ортиқ хотин-қизнинг ижтимоий ҳолати, уларни қийнаётган муаммолар ўрганиб чиқилди. Ушбу муаммолар 9 та мезон асосида туркумланмоқда».

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚡️Ўзбекистонда одам савдоси сўнгги йилларда 6 баробарга камайган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган брифингда ИИВ Тергов департаменти масъул ходими Наргиза Ҳожибоева маълум қилди.

🔎 «Таҳлилларга кўра, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2020 йилда 2012 йилдагига нисбатан олти баробарга камайган.

🔗 Яъни, 2012 йилда одам савдоси билан боғлиқ 574та жиноят содир этилгани аниқланган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 94тани, 2020 йилда 74тани ташкил этди».

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚡️ Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда.

📍Унда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакиллари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишмоқда.

📺 Эфирни «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

👉 YouTube

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚡️ COVID вирусининг Британия ва Жанубий Aфрика турлари касалликнинг оғирлигига таъсир кўрсатмайди – ЖССТ

_

⚡️Британский и южноафриканский штаммы COVID не влияют на тяжесть заболевания – ВОЗ

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

🇺🇳 Буюк Британия ҳудудида аниқланган COVID-19 инфекциясининг янги тури ҳозирда 40 мамлакатда рўйхатга олинди - WHO

🇬🇧
Буюк Британияда COVID-19нинг кунлик энг юқори даражаси кузатилди - 60,916 нафар бемор аниқланди - TheGuardian

🇮🇱 Исроил ҳукумати эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли икки ҳафта муддатга карантин жорий этади - Timesofisrael

🇨🇳 Хитой COVID-19 инфекцияси кўпайиб бораётгани натижаси ўлароқ, карантин чекловларини кучайтирмоқда - Reuters

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚡️ Фарғона вилояти аҳолиси диққатига!

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Фарғона вилояти ҳамда шаҳар-туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

✅ Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Фарғона вилояти ҳокимлиги марказий штаби;
☎️ (73) 244-05-83 (соат 09:00 дан 18:00 гача), (73) 244-16-61, (73) 244-33-79 (соат 18:00 дан 09:00 гача)

Штаб раҳбари – Фарғона вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Дилшод Ходжиаҳмедов;
☎️ Тел: (97) 208-00-03; (97) 208-87-77 (котибият мудири)

Штаб котиби – Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Азизбек Джўраев;
📱 Тел: (91) 675-11-77

🔥 "Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминоти филиали директори Улуғбек Кучкаров;
📱 Тел: (98) 576-04-44; (91) 115-42-39 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (73) 229-04-35; (73) 244-79-85 (диспетчер)

⚡️ "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ бош директори Дилшод Джалилов;

📱 Тел: (93) 980-87-00; (93) 980-55-11 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (73) 244-47-75; 93-977-17-78 (диспетчер)

🚰 "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ директори Муроджон Юлдашев;
📱 Тел: (97) 590-44-22; (99) 607-77-22 (директор ўринбосар)
☎️ Тел: (73) 241-65-20, (73) 241-65-56 (диспетчер)

☀️ Вилоят "Иссиқлик манбаи" ИЧБ бошлиғи Толибжон Қосимов;
📱 Тел: (90) 534-75-00; (90) 630-65-51 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (73) 245-04-07 (диспетчер)

🏫 Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Феруза Сохибова;
📱 Тел: (97) 596-23-54; (91) 668-11-84 (директор ўринбосари)
☎️ Тел: (73) 244-31-18 (диспетчер)

🏫 Вилоят Мактабгача таълими бошқармаси бошлиғи Юлдузхон Ходжаева;
📱 (90) 324-77-11; (91) 145-95-55 (Бош муҳандис)
☎️ Тел: (90) 630-88-68 (диспетчер)

🚑 Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов;
📱 Тел: (90) 277-72-82; (98) 576-03-22 (Бош муҳандис)
☎️ Тел: (73) 244-37-22 (диспетчер)

🚒 Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Рамзидин Алауддинов;

📱 Тел: (90) 163-36-87
☎️ Тел: (71) 244-68-24 (диспетчер); 10-51 (ишонч телефони)

🚓 Фарғона вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, капитан Юнус Марксов;
📱 Тел: (98) 312-22-44
☎️ Тел: (73) 241-57-29

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#BILGANINGIZ_FOYDA
ҚАТТИҚ СОВУҚ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?

❄️ Мамлакатимиз бўйлаб об-ҳаво шароитини ҳали ҳам маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда. Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Кечалари совуқ 5—10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12—17 даражагача кўтарилади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0 даража совуқдан ошмайди.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8—10 даражага паст бўлади. Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади. Демак, аномал совуқ яна бир неча кун давом этади.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Дунёдаги ядровий энергетика реакторлари умуман қанча? Улардан қанчаси АЭС ларда электр энерергияси ишлаб чиқариб, “меҳнат” қилади, ҳамда ҳозирги кунда яна қанчаси қурилмоқда?

———

Сколько всего ядерных энергетических реакторов в мире? Сколько «трудятся» на АЭС, вырабатывая электроэнергию, и сколько только строится?

Манба: Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Акмал Эшонқулов, Энергетика вазирлиги штаби бошлиғи ўринбосари:

☀️ «Тошкент вилоятида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув ва иссиқлик таъминотини тўлиқ қуёш энергиясига ўтказиб, куз-қиш ойларида табиий газни 30 фоизгача ва ёз ойларида 90 фоизгача иқтисод қилишга эришилмоқда».

〰️〰️〰️
Энергетика вазирлиги штаби томонидан 2021 йилда қандай ишларни амалга ошириш режалаштирилган?

📹 АОКАда ўтказилган брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Туманимизда волейбол бўйича мусобақа бошланди

Риштон туманидаги маҳаллалар ўртасида 18-30 ёшли хотин-қизлар ўртасида волейбол ўйинлари бошланди.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда “Ватанпарвар” спорт клуби ҳамкорлигида ўтказилаётган мусобақада 69 маҳалла жамоалар иштирок этишади.
Мусобақа очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда спортни ривожлантириш, айниқса, қизларни оммавий спорт ўйинларига жалб этиш, хусусан, волейбол бўйича қизлар ўртасидаги турли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб, иштирокчи жамоаларга омад тилади.
Чемпионат ўйинлари дастлаб гуруҳлар доирасида, гуруҳ ғолиблари ўртасида эса финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Бугун ўйинларга старт берилди.

Читать полностью…
Подписаться на канал