rishton_24 | Неотсортированное

Telegram-канал rishton_24 - РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

6471

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Расмий сайти: Rishton.uz Фейсбук: www.facebook.com/Rishton24 Твиттер: twitter.com/RISHTON24 Биз билан боғланиш @abror0909

Подписаться на канал

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

2-сектор раҳбари фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди

Риштон туманидаги Ёшлик МФЙ ҳудудидаги 65-умумтаълим мактабида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Рашидбек Меҳмонов иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул жараёнида электр ва ичимлик суви таъминоти, ҳудудларни ободонлаштириш, оқава сув, ёшларга ер ажратиш бўйича мурожаатлар тушди.

Мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, уларнинг еттитаси ижобий ҳал этилди. Қолнан мурожаатлар масъуларга ижро этиш учун йўналтирилди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Фарғонада ижро интизоми бўйича семинар ташкил этилди

Вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларни ўз вақтида, аниқ ва тўлақонли амалга оширилишини ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтириш мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383780

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Farg’ona viloyati
#Rishton tumani
#Inson-aziz, Xotira-muqaddas
Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi tizimidagi Rishton tumani ixtisoslashtirilgan maktabi bugun 9-may Xotira va qadrlash kuni bayrami munosabati bilan maktabimiz quyidagi manzillarga bordi:
1. II- jahon urushi qatnashchisi 99 yoshni qarshi olgan Sulaymonov Mirzaahmad ota bilan uchrashuv, o‘quvchi yoshlarni tirik tarix bilan tanishuvi.
2. Ikki asrlik Marvarid tut daraxti soyasida uni yoshiga yetib olay dep turgan mehnat faxriysi 90 yoshli Abdullayev G’afforjon ota bilan uzoq umr ko‘rish va urush yillari davrida asd qotgan tut daraxti haqidagi suhbat.
3. “Kazbek” nomi bilan tanilgan II – jahon urushi qaxramoni Mamadali Topivoldiyev byurosi, muzeyi, mangu qo‘nim topgan qabrlarini ziyorat qilindi.
4. Otasidan bitta-yu bitta yodgorli qolgan asovi bilan suhbatlashib o‘tirgan 90 yoshli mehnat faxriysi Jo‘rayev Abdumannob otaning o‘gitlaridan xulosa.
O‘quvchi yoshlar bilan bugungi bir kunlik hayot va tarix ko‘zgusi mana shunday tinch va osoyishta Mustaqil Diyorimizga shukronalik hissini yana bir bor namoyon etdi.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Rishton tuman 20-umumiy o'rta ta'lim maktabida "Xotira va qadrlash kuni" munosabati bilan ma‘naviy-ma‘rifiy tadbir o'tkazildi.

Tadbirda tuman Nuroniylar jamg‘armasi raisi Tursunxo‘ja Abdurahmonov, tuman Ma'naviyat va ma'rifat bo‘limi rahbari Diloromxon Dadoboyeva, MFY raislari ishtirok etdilar. Mazkur tadbirni 3-4-E ,7-E sinf sinf o‘quvchilari tayyorladi.

Ular tomonidan san'atimiz tarixiga e'tibor berildi.Tarixiy shaxslar, ularning madaniyat sohasida erishgan yutuqlari e'tirof etildi.

Ko‘rsatilgan sahna asarlaridan, o'qilgan she'rlaridan yig‘ilganlar ta‘sirlandilar. Xotira, qadr tushunchalarining qirralariga e'tibor qaratildi.

O‘tkazilgan ma‘naviy-ma‘rifiy tadbir barchada yaxshi taassurot qoldirdi.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам увеличения объемов экспорта и инвестиций в текстильной отрасли.

#Mirziyoyev #videoselektor #tuqimachilik #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Президент: Саноат тармоқлари орасида энг кўп иш ўринлари яратган ҳам, энг кўп аҳолини банд қилиб турган соҳа ҳам бу – тўқимачилик саноати

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари билан онлайн учрашув ўтказди

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари билан онлайн учрашув ўтказди. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари ҳамда элчихоналар вакиллари, вилоятимиз шаҳар ва туманлари ҳокимлари иштирокида видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган учрашувда Фарғона вилоятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва вилоят экспорт ҳажмини ошириш борасида элчихоналар билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383726

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Жумладан, мутасаддиларга:

- “А” рейтинги бор тадбиркорларга ҳам икки йил давомида қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича бир кунда хулоса бериш тизимини йўлга қўйиш;

- хориждаги “эркин зоналар”нинг омборларини ижарага олиш, бўялган мато экспорт қилган корхоналарга хорижий валютада кредит ажратиш тизимини жорий қилиш;

- тадбиркорлар рейтингида “А” тоифадаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олиш ва уни 70 фоизи миқдорида айланма маблағ учун кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

- тўқимачилик корхоналарига объектларни ўз кучи билан қуришга рухсат бериш;

- газлама, бўяш-пардозлаш, тайёр тикув-трикотаждаги 10 миллион долларгача бўлган лойиҳалар учун чет эл валютасида олинадиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиздан юқори қисмини компенсация қилиш;

- тўқимачилик корхоналари айланмаси учун берилган кредитларнинг қайтариш муддатини узайтириб, тадбиркорларга график бўйича ўз вақтида қайтарилган суммага тенг миқдорда “револьвер” кредит бериш;

- пойтахт ва вилоят марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида миллий маҳсулотлар дўконларини ташкил қилиш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Кўриб турибсизлар, соҳадаги салоҳиятдан фойдаланилмаса, ишлаб чиқариш ҳам, экспорт ҳам, иш ўринлари ҳам кўпаймайди.

Бу борада ягона тўғри йўлимиз – мавжуд хом ашёни тўлиқ қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш ва анъанавий “арзон” бозорлардан – янги, “қиммат” бозорларга кириб бориш,

- деди Президент йиғилишда.

Сўнг давлатимиз раҳбари тармоқда фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Бугунги кунда четдан юқори ҳосилдор уруғлик чигит келтириб, 100 минг гектарга экиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни кунларда Хоразм 8 минг гектарга чигитни тўлиқ экиб бўлди. Андижон экишни яқинда тугатади. Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида экиш ишлари 10 фоиз, Қашқадарё, Наманган, Фарғонада 30 фоиз, Бухоро, Жиззах ва Сирдарёда 60 фоизга ҳам бормаслиги қайд этилди.

Мутасаддиларга бу борадаги ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Йирик корхоналарнинг маҳаллаларда филиалларини ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Чунки корхона бошқа ҳудудда филиал очса, ортиқча вақт ва харажат қилиб, янгидан стандарт жорий қилиши ёки сертификат олиши шарт эмас.

Ўз фаолиятини йириклаштирган корхоналар билан ишлашда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан буён Инспекция фақат йирик стратегик тармоқларга масъул бўлиши таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Тармоқдаги долзарб масалалар муҳокама қилинар экан, ўтган йили тайёр маҳсулот экспорти 1,3 миллиард долларни ташкил этгани билан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улуши етарли даражада эмаслиги қайд этилди.

Яъни, экспортдаги тайёр маҳсулотнинг асосий қисми нархи паст бўлган трикотаж ҳисобланади.

Мамлакатимизда 1 килограмм ип-калаванинг таннархи жаҳондаги нархлардан ўртача 28 фоиз арзон. Бу ўзимизда тайёр маҳсулотни кўпайтириш учун жуда катта имконият. Шунга қарамай, жами ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотлар улуши кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Биздаги хомашё билан камида 15 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, яна 500 мингта янги иш ўрни яратиш учун мавжуд имкониятларни ишга солиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Президент раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган йили тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 94 триллион сўмга етиб, сўнгги 7 йилда 4,2 баравар ошгани, 2023 йилда тармоқдаги экспорт 3,1 миллиард доллар бўлгани таъкидланди.

Шу билан бирга, охирги икки йилда
жаҳон бозорида тўқимачилик маҳсулотига бўлган талаб камайгани қайд этилди. Бундан ташқари, асосий экспорт бозорларимизда валюта курси билан боғлиқ муаммолар юзага келди.

Шуни ҳисобига ўтган йилда тўқимачилик соҳаси экспорти кутилган кўрсаткичдан 200 миллион доллар кам бўлди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

КУТУБХОНАГА КИТОБ СОВҒА

Риштон тумани Бирлашган МФЙ раиси М. Умаров ушбу маҳалла ҳудудидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган китоб ярмаркасида иштирок этиб,  20 турдан зиёд бадиий адабиётлар совға қилиб,  мактаб кутубхонаси захирасини бойитишга ўз ҳиссасини қўшди.

Дарҳақиқат, адабиёт, бадиий асарлар комиллик сари бошловчи маънавий сарчашмадир. Шу ўринда МФЙ раисининг ушбу туҳфаси китобхонлар учун ажойиб совға бўлди десак муболаға бўлмайди.            

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Kinokarvon

"Biz bir bo‘lsak – yagona xalqmiz, birlashsak – Vatanmiz!” shiori ostida “Kinokarvon” madaniy-maʼrifiy loyihasi 18-apreldan 20-aprelga qadar Farg‘ona viloyatida


⤵️Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube  | Veb-sayt

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатилди

Инсонларни қадрлаш, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир.

4-сектор раҳбари ташаббуси билан маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар, кекса-нуронийлар, бетоб ва ногиронлиги бўлган инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти қўшма Ҳукуматлараро комиссия тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийяртони қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел и торговли Венгрии Петера Сийярто, прибывшего в нашу страну для участия в мероприятиях совместной Межправительственной комиссии.

#Mirziyoyev #qabul #Vengriya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоир элчилари Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Чек Жалаер МФЙда Ёшлар кўчасида яшовчи фуқаролар 4- сектор раҳбарига кўчаларини шағаллаш масаласида мурожаат билан чиқишган эди.

Уларнинг мурожаатлари сектор раҳбари томонидан ижобий ҳал этилиб шағаллаш ишлари олиб борилмоқда. Фуқаролар сектор раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Давлатимиз раҳбари тўқимачиликда қайта ишлаш қувватларини тўлиқ ишга солиш, пахта етиштириш таннархини камайтириш ва ҳосилдорликни ошириш зарурлигини қайд этди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Қўқондаги “Leader School” хусусий мактабида “Кўнгил бозори” хайрия ярмаркаси ташкил этилди

Каналга уланиш:👇
/channel/RegionF

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Йиғилишда Тўқимачилик уюшмаси фаолиятини ҳам фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириб, ягона “хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимини яратиш таклиф қилинди.

Соҳадаги муаммоларни тадбиркордан яхши биладиган одам йўқлиги боис, уюшмани тўқимачиликнинг ҳар бир йўналишидаги тадбиркорлардан иборат кенгаш бошқаради.

Уюшма кластерлар ва тўқимачилик корхоналарига маҳсулот, инвестиция, экспорт ва иш ўринларини кўпайтиришга кўмаклашиши, брендлар билан ишлашнинг яхлит тизимини йўлга қўйиши, халқаро сертификатларга эга экспортчилар сонини ошириши, етакчи сорсинг, бренд ва ритейлерларни жалб қилиши, Европа давлатларида кенг қамровли тарғибот тадбирларини ўтказиши муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, кластерларда илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларда тадқиқот (R&D) гуруҳларини ташкил этиш таклиф этилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тадбиркорларнинг фикрлари ва мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Мулоқотда тадбиркорлар:

- корхоналарда меҳнат унумдорлигини ошириш;

- қўшилган қиймат солиғини бир кунда қайтариш амалиётини кенгайтириш;

- бўялган мато экспортини кенгайтириш;

- экспортолди кредитлар олишни соддалаштириш;

- тўқимачилик корхоналарининг объектларини қуришда енгиллик бериш;

- корхоналарнинг арзон молиявий ресурсларга эҳтиёжини қондириш;

- мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини оммалаштириш масалаларини кўтарди.

Давлатимиз раҳбари билдирилган фикр ва таклифларни чуқур ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Барча кластерлар фаолияти таҳлил қилиниб, улардаги хомашё ва айланма маблағ билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Чуқур қайта ишлашни жорий қилгани учун аксарият кластерлар яхши ишлаяпти, уларнинг фаолиятида кредитни қайтариш, ишлаб чиқаришнинг пасайиши билан боғлиқ муаммолар йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Айрим кластерларга эса бироз кўмак берилса, унумдорлик ва экспорт янада ошади. Мутасаддиларга кластерларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Тўқимачилик корхоналари учун энг катта масалалардан бири бухом ашё.

Юртимизда 1 миллион 300 минг тонна толани қайта ишлаш қуввати бор. Кейинги 2 йилда янги лойиҳалар ҳисобига ушбу қувватлар 1,5 миллион тоннага етади. Лекин ҳозирда 1 миллион тоннага яқин тола ишлаб чиқарилмоқда.

Бундай шароитда яккаю-ягона йўл – пахта етиштириш таннархини камайтириш ва ҳосилдорликни ошириш шартлиги таъкидланди.

Бундан буён вилоятда қайта ишлашни биринчи ва иккинчи занжири бор тўқимачилик корхонаси пахта хом ашёсини фермердан бозор нархида сотиб олиш имкониятига эга бўлади ва ўз вақтида якуний ҳисоб-китобни амалга оширади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Сўнгги ойларда тўқимачилик маҳсулотларимиз 3 та янги бозорга чиқди, экспорт географияси 83 та давлатга кенгайди.

Бироқ ҳанузгача экспортнинг қарийб 80 фоизи Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келаётгани таъкидланди. Шунингдек, Европага экспортни кўпайтириш долзарб аҳамиятга эга.

Европа, Америка ва бошқа ривожланган давлатлар бозорига ёки брендларга экспорт ҳажмини ошириш учун корхонадан халқаро стандарт ва сертификат талаб этилади. Лекин, экспортчиларимизнинг 12 фоизигина бундай талабларга жавоб беради.

Вилоят ҳокимлари инвестиция бўйича ўринбосарларининг бу борадаги фаолияти сустлиги, экспортчиларга кўмаклашишга эътиборсизлиги танқид қилинди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Президент бугунги кунда тўқимачилик тармоғидаги 6 мингдан зиёд корхона 570 минг аҳолини доимий иш билан таъминлаётганига эътибор қаратди.

Яъни, саноат тармоқлари орасида энг кўп иш ўринлари яратган ҳам, энг кўп аҳолини банд қилиб турган соҳа ҳам бу – тўқимачилик саноати.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан тўқимачиликнинг барча йўналишларидаги тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларни ўйлантираётган масалалар ўрганилди ва ечимлар ишлаб чиқилди.

Юздан зиёд тадбиркор таклиф қилинган йиғилишда ушбу масалалар таҳлил қилиниб, янги чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

🟩🟩🟩

Farg'ona viloyat hokimining tavsiyasiga hamda O‘zbekiston Respublikasi Kambag’allikni qisqartirish va bandlik vazirining buyrug‘iga asosan Akbarov Baxodir Xalimovich Farg'ona viloyati Kambag’allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi boshlig'ining birinchi o'rinbosari lavozimiga tayinlandi.

✅Bunga qadar Akbarov Baxodir Xalimovich Rishton tumani "Inson" ijtimoiy hizmatlar markaz rahbari sifatida faoliyat olib borgan.

🌐 Bosh boshqarma Axborot xizmati

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

💥Rishton tumanida yashash va ovqatlanish bo‘yicha xizmatlar sohasida nechta korxona faoliyat ko‘rsatmoqda?

🏢2024-yil 1- aprel holatiga Rishton tumani bo‘yicha ro‘yxatdan o‘tgan korxona va tashkilotlar soni 2 362 taga yetdi. 📊Bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 109,5 %ni tashkil etdi.

👇Shundan:
🟣Faoliyat ko‘rsatayotgan korxonalar – 1 657 ta
🟣Yangi tashkil etilgan – 95 ta


👇Iqtisodiy faoliyat turlari bo‘yicha tahlil qilinganda:
🟢Qishloq, o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligida – 46 ta
🟢Sanoatda – 349 ta
🟢Qurilishda – 89 ta
🟢Savdoda – 479 ta
🟢Tashish va saqlashda – 32 ta
🟢Yashash va ovqatlanish bo‘yicha xizmatlarda – 138 ta
🟢Axborot va aloqada – 32 ta
🟢Sog‘liqni saqlash va ijtimoiy xizmatlar ko‘rsatishda – 41 ta

👇Korxonalarni tashkiliy-huquqiy shakli bo‘yicha tahlil qilinganda:
🔴Mas’uliyati cheklangan jamiyatlari – 437 ta
🔴Xususiy korxonalar – 360 ta
🔴Oilaviy korxonalar – 514 ta
🔴Chet el investitsiyasi ishtirokidagi korxonalar - 9 taga to‘g‘ri keldi.


Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚡️Favqulodda vaziyat yoki yong‘in sodir bo‘lganda 101 yoki 1050 raqamlariga qo‘ng‘iroq qiling:

🔹xabarda voqea sodir bo‘lgan aniq manzil
🔹familiya va ism
🔹nima sodir bo‘lganligini aytish kerak.

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | Twitter

Читать полностью…
Подписаться на канал