Тўқимачилик корхоналари учун энг катта масалалардан бири бу – хом ашё.
Юртимизда 1 миллион 300 минг тонна толани қайта ишлаш қуввати бор. Кейинги 2 йилда янги лойиҳалар ҳисобига ушбу қувватлар 1,5 миллион тоннага етади. Лекин ҳозирда 1 миллион тоннага яқин тола ишлаб чиқарилмоқда.
Бундай шароитда яккаю-ягона йўл – пахта етиштириш таннархини камайтириш ва ҳосилдорликни ошириш шартлиги таъкидланди.
Бундан буён вилоятда қайта ишлашни биринчи ва иккинчи занжири бор тўқимачилик корхонаси пахта хом ашёсини фермердан бозор нархида сотиб олиш имкониятига эга бўлади ва ўз вақтида якуний ҳисоб-китобни амалга оширади.
Facebook|Instagram|X
Сўнгги ойларда тўқимачилик маҳсулотларимиз 3 та янги бозорга чиқди, экспорт географияси 83 та давлатга кенгайди.
Бироқ ҳанузгача экспортнинг қарийб 80 фоизи Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келаётгани таъкидланди. Шунингдек, Европага экспортни кўпайтириш долзарб аҳамиятга эга.
Европа, Америка ва бошқа ривожланган давлатлар бозорига ёки брендларга экспорт ҳажмини ошириш учун корхонадан халқаро стандарт ва сертификат талаб этилади. Лекин, экспортчиларимизнинг 12 фоизигина бундай талабларга жавоб беради.
Вилоят ҳокимлари инвестиция бўйича ўринбосарларининг бу борадаги фаолияти сустлиги, экспортчиларга кўмаклашишга эътиборсизлиги танқид қилинди.
Facebook|Instagram|X
Президент бугунги кунда тўқимачилик тармоғидаги 6 мингдан зиёд корхона 570 минг аҳолини доимий иш билан таъминлаётганига эътибор қаратди.
Яъни, саноат тармоқлари орасида энг кўп иш ўринлари яратган ҳам, энг кўп аҳолини банд қилиб турган соҳа ҳам бу – тўқимачилик саноати.
Давлат раҳбарининг топшириғига асосан тўқимачиликнинг барча йўналишларидаги тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларни ўйлантираётган масалалар ўрганилди ва ечимлар ишлаб чиқилди.
Юздан зиёд тадбиркор таклиф қилинган йиғилишда ушбу масалалар таҳлил қилиниб, янги чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
Facebook|Instagram|X
🟩🟩🟩
Farg'ona viloyat hokimining tavsiyasiga hamda O‘zbekiston Respublikasi Kambag’allikni qisqartirish va bandlik vazirining buyrug‘iga asosan Akbarov Baxodir Xalimovich Farg'ona viloyati Kambag’allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi boshlig'ining birinchi o'rinbosari lavozimiga tayinlandi.
✅Bunga qadar Akbarov Baxodir Xalimovich Rishton tumani "Inson" ijtimoiy hizmatlar markaz rahbari sifatida faoliyat olib borgan.
🌐 Bosh boshqarma Axborot xizmati
💥Rishton tumanida yashash va ovqatlanish bo‘yicha xizmatlar sohasida nechta korxona faoliyat ko‘rsatmoqda?
🏢2024-yil 1- aprel holatiga Rishton tumani bo‘yicha ro‘yxatdan o‘tgan korxona va tashkilotlar soni 2 362 taga yetdi. 📊Bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 109,5 %ni tashkil etdi.
👇Shundan:
🟣Faoliyat ko‘rsatayotgan korxonalar – 1 657 ta
🟣Yangi tashkil etilgan – 95 ta
👇Iqtisodiy faoliyat turlari bo‘yicha tahlil qilinganda:
🟢Qishloq, o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligida – 46 ta
🟢Sanoatda – 349 ta
🟢Qurilishda – 89 ta
🟢Savdoda – 479 ta
🟢Tashish va saqlashda – 32 ta
🟢Yashash va ovqatlanish bo‘yicha xizmatlarda – 138 ta
🟢Axborot va aloqada – 32 ta
🟢Sog‘liqni saqlash va ijtimoiy xizmatlar ko‘rsatishda – 41 ta
👇Korxonalarni tashkiliy-huquqiy shakli bo‘yicha tahlil qilinganda:
🔴Mas’uliyati cheklangan jamiyatlari – 437 ta
🔴Xususiy korxonalar – 360 ta
🔴Oilaviy korxonalar – 514 ta
🔴Chet el investitsiyasi ishtirokidagi korxonalar - 9 taga to‘g‘ri keldi.
Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube
⚡️Favqulodda vaziyat yoki yong‘in sodir bo‘lganda 101 yoki 1050 raqamlariga qo‘ng‘iroq qiling:
🔹xabarda voqea sodir bo‘lgan aniq manzil
🔹familiya va ism
🔹nima sodir bo‘lganligini aytish kerak.
Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | Twitter
Риштон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Рашидбек Меҳмонов ҳам сектор худудидаги аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш буйича олиб борилаётган ишлар билан таниши.
Сектор рахбари ҳудуддаги "Зоҳидон" маҳалла фукаролар йиғинига ташриф буюрди.
Мазкур махалла фуқаролар йиғинидаги иссиқхоналарда қулпунай етиштириб хорижий давлатларга экспорт қилувчи тажрибали деҳқон М.Акбаров билан учрашди.
16 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор.
Батафсил: https://uza.uz/posts/588528
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим бин Муҳаммад ал-Будайвийни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял генерального секретаря Совета сотрудничества арабских государств Залива Джасима бин Мухаммада аль-Будайви.
#Mirziyoyev #qabul #KADHK #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Наврўз_шукуҳи
“Наврўз” байрами ўтказилди
Бугун туманимиздаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз” шиори остида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда болажонлар томонидан тайёрланган, миллий урф-удумларимизни ўзида намоён этган турли мусиқа ва рақслар, беллашувлар, театр саҳна кўринишлари намойиш этилди.
#Farg’ona viloyati
#Rishton tumani
#Navro‘z bayrami
Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi tizimidagi Rishton tumani ixtisoslashtirilgan maktabida bugun “Olam nurga to‘lsin sen bilan, Navro‘z” shiori ostida bayram sayli bo‘lib o‘tdi. Bayram shodiyonalari o‘quvchilar tomonidan tayyorlangan bahor faslini tarannum etuvchi kuy-qo‘shiqlar, sahna ko‘rinishlari, shu bilan birgalikda milliy qadriyatlarimizni o‘z ichiga mujassam etgan sport o‘yinlari bilan davom ettirildi. Shu o‘rinda barcha hamyurtlarimizni maktabimiz jamoasi nomidan 21-mart NAVRO‘Z bayrami bilan tabriklab qolamiz.
"Беш ташаббус олипиадаси"нинг 2024 йил мавсумига расман старт берилиши муносабати билан туманимиздаги 26-умумий ўрта таълим мактабида спортнинг "Стол тенниси" тури бўйича Истиқбол ва Ар Рошидоний МФЙ ёшлари ўртасида маҳалла босқичи ўтказилди.
Читать полностью…“Favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish va fuqaro muhofazasi oyligi” doirasidagi profilaktik tadbirlar Rishton tumanida.
Rishton tumani FVB xodimlari tomonidan Markaz MFY hududia joylashgan 1-maktabning yuqori sinf o'quvchilariga yong'in xavfsizligi, is gazidan zaharlanishni oldini olish, fuqaro muhafazasi oyligi doirasida faol qatnashish hamda vatanga sadoqatini oshirish bo'yicha davra suxbati o'tkazildi va viloyatda sportning stol tenis turi bo'yicha faxrli 1-o'rindi egallagan yoshlarni suxbat so'ngida tabriklandi.
Profilaktik tadbirlar davomida Chinigaron MFY hududida qurilishi davom etayotgan ko'p qavatli uylardagi quruvchilarga yong'in xavfsizligini oldini olish va texnika xavfsizligi bo'yicha tushunchalar berilib, profilaktika ishlari olib borildi. Profilaktika jarayonida 10 dona ko'p qavatli uyda joylashgan 223 dona xonadon tekshirildi va 1 qavatli uylarning 74 donasi tekshirilib ulardan 2 dona uydi tutun tortish tizimini Yong'inga qarshi kurash jamiyati tomonidan tozlanib soz holatga keltirildi.
Tadbirlar davomida Rishton Dehqon bozori hududidagi suv xovuzlaridan yong'in o'chirish avtomobilini erkin suv olishi tekshirilib ko'rildi va hududdagi 13 dona yer osti suv olgichlarini sozligi tekshirildi.
📲Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating
FVB Matbuot xizmati.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating
📹TELEGRAM |📹FACEBOOK |📹YOUTUBE |📹 INSTAGRAM
❗Президент фармонига (21.12.2023 й. ПФ-209-сон) кўра, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “маҳалла еттилиги”:
➖ маҳалла раиси;
➖ ҳоким ёрдамчиси;
➖ ёшлар етакчиси;
➖ хотин-қизлар фаоли;
➖ профилактика инспектори;
➖ ижтимоий ходим;
➖ солиқ инспектори.
“Маҳалла еттилиги”нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда маҳалла раиси 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
“Президент совғаси” карвони йўлга тушди
✅ Янги йил байрами муносабати билан юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бериладиган “Президент совғаси” карвонлари ҳудудларга жўнаб кетмоқда.
➖ Бугун пойтахтимизда “Президент совғаси”ни қадоқлаш, ҳудудларга жўнатиш жараёнлари доир тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилиб, жараёнлар билан яқиндан таништирилди.
⚡️Умумий ҳисобда 11 000 дона тайёрланган “Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канселярия маҳсулотлари, смарт соат, дартс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган.
Шунингдек, 12 ёшдан катта 1600 нафар тарбияланувчилар совғалари таркибига планшетлар ҳам киритилган.
❗️“Президент совғаси” ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30-декабр кунлари тантанали тарзда топширилади.
Йирик корхоналарнинг маҳаллаларда филиалларини ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Чунки корхона бошқа ҳудудда филиал очса, ортиқча вақт ва харажат қилиб, янгидан стандарт жорий қилиши ёки сертификат олиши шарт эмас.
Ўз фаолиятини йириклаштирган корхоналар билан ишлашда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан буён Инспекция фақат йирик стратегик тармоқларга масъул бўлиши таклиф қилинди.
Facebook|Instagram|X
Тармоқдаги долзарб масалалар муҳокама қилинар экан, ўтган йили тайёр маҳсулот экспорти 1,3 миллиард долларни ташкил этгани билан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улуши етарли даражада эмаслиги қайд этилди.
Яъни, экспортдаги тайёр маҳсулотнинг асосий қисми нархи паст бўлган трикотаж ҳисобланади.
Мамлакатимизда 1 килограмм ип-калаванинг таннархи жаҳондаги нархлардан ўртача 28 фоиз арзон. Бу ўзимизда тайёр маҳсулотни кўпайтириш учун жуда катта имконият. Шунга қарамай, жами ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотлар улуши кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Биздаги хомашё билан камида 15 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, яна 500 мингта янги иш ўрни яратиш учун мавжуд имкониятларни ишга солиш муҳимлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
Президент раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Ўтган йили тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 94 триллион сўмга етиб, сўнгги 7 йилда 4,2 баравар ошгани, 2023 йилда тармоқдаги экспорт 3,1 миллиард доллар бўлгани таъкидланди.
Шу билан бирга, охирги икки йилда
жаҳон бозорида тўқимачилик маҳсулотига бўлган талаб камайгани қайд этилди. Бундан ташқари, асосий экспорт бозорларимизда валюта курси билан боғлиқ муаммолар юзага келди.
Шуни ҳисобига ўтган йилда тўқимачилик соҳаси экспорти кутилган кўрсаткичдан 200 миллион доллар кам бўлди.
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
КУТУБХОНАГА КИТОБ СОВҒА
Риштон тумани Бирлашган МФЙ раиси М. Умаров ушбу маҳалла ҳудудидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган китоб ярмаркасида иштирок этиб, 20 турдан зиёд бадиий адабиётлар совға қилиб, мактаб кутубхонаси захирасини бойитишга ўз ҳиссасини қўшди.
Дарҳақиқат, адабиёт, бадиий асарлар комиллик сари бошловчи маънавий сарчашмадир. Шу ўринда МФЙ раисининг ушбу туҳфаси китобхонлар учун ажойиб совға бўлди десак муболаға бўлмайди.
#Kinokarvon
"Biz bir bo‘lsak – yagona xalqmiz, birlashsak – Vatanmiz!” shiori ostida “Kinokarvon” madaniy-maʼrifiy loyihasi 18-apreldan 20-aprelga qadar Farg‘ona viloyatida
⤵️Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Veb-sayt
#tezkor
#16_04_2024
HUDUDLARDA TA'MIRLASH ISHLARI OLIB BORILADI
FARG‘ONA SHAHAR, QIRGULI MAVZESI HAMDA QUVASOY SHAHAR
Bugun, soat 09:00dan 16:00ga qadar Farg‘ona shahri va shaharning Qirguli mavzesining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Vatan"," Qirguli" podstansiyalaridan chiquvchi elektr uzatish tarmoqlarining boshlanish qismida, Farg‘ona shahri hamda Quvasoy shaharlarini ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Uysoz" podstansiyalarida ta'mirlash ishlari bajariladi;
QO‘QON SHAHAR
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar Qo‘qon shahrining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Xamza" podstansiyasidan chiquvchi elektr uzatish tarmoqlarining boshlanish qismida ta'mirlash ishlari bajariladi;
RISHTON TUMANI
Bugun, soat 10:00dan 15:00ga qadar Rishton tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Navoiy" podstansiyasida ta’mirlash ishlari bajariladi;
QUVA TUMANI
Bugun, soat 10:00dan 15:00ga qadar Quva tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Karkidon" podstansiyasida ta’mirlash ishlari bajariladi;
FARG‘ONA TUMANI
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar Farg‘ona tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Mexzavod" podstansiyasida ta’mirlash ishlari bajariladi;
OLTIARIQ TUMANI
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar Oltiariq tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Paxta" podstansiyasida ta’mirlash ishlari bajariladi;
DANG‘ARA TUMANI
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar Dang‘ara tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Alaxamak" podstansiyasida ta’mirlash ishlari bajariladi;
BUVAYDA TUMANI
Bugun, soat 12:00dan 14:00ga qadar Buvayda tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Buvayda" podstansiyasida qisqa muddatli ta’mirlash ishlari bajariladi;
Hududda olib boriladigan ta’mirlash ishlari jarayonining yuqorida belgilangan vaqtlarida elektr ta'minotida uzilishlar kuzatiladi.
Ta'mirlash vaqti elektr ta'minotidagi uzilishlar uchun uzr so'raymiz!
"Farg‘ona HETK" AJ
matbuot xizmati.
“Садои Фарғона” газетаси илк сони чоп этилганининг 110 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Бугун Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси фаоллар залида “Садои Фарғона” газетаси илк сони чоп этилганига 110 йил тўлгани муносабати билан “Садои Фарғона” газетасининг миллий матбуот шаклланиши ва жадидчилик ҳаракатидаги ўрни” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда республикамиздаги қатор оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, олий ўқув юртлари, Фанлар академияси тизими вакиллари, водий вилоятлари ОАВ вакиллари жам бўлди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383725
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Navro'z bayrami arafasida...
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Navroʻz umumxalq bayramiga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish toʻgʻrisidagi PQ-113-son qaroriga asosan Navroʻz umumxalq bayrami mamlakatimizda “Olam nurga toʻlsin sen bilan, Navroʻz!” degan bosh gʻoya asosida umumxalq sayillari shaklida koʻtarinki ruh va yuqori darajada keng nishonlanmoqda.
Bugun Rishton tuman Adliya bo’limi Davlat xizmatlari markazi xodimlari tomonidan tumandagi tumandagi Obodonlashtirish bo’limi xodimlariga ish jarayonida ko’tarinki kayfiyat bag’ishlagan holda bayram arafasida ularga eng ezgu tilaklarni bildirib bahor bayrami bilan tabriklab, yuksak ehtirom ko’rsatildi.
❓ Тутун ёки олов, табиат унсурлари алоқа-сигнал воситаси бўлган замондан сунъий интеллект давригача коммуникация қайси босқичлардан ўтиб келди?
❓ Қулай ва фойдали ◀️ хавфсизлик масалалари: коммуникация тараққиёти кўпроқ нима берди?
🗄🗄🗄🗄🗄🗄
👆Инфографикадаги РАНГЛАР, ДАВРЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ёрдамида юқоридаги саволларга жавоб топасиз.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Риштон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида байрам тантаналари ўтказилди
Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида яшариш ва янгиланиш айёми Наврўзи олам катта шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.
Наврўз асрлар оша нишонлаб келинаётган гўзал қадриятлар ва урф-одатлар байрами ҳисобланади. Ушбу байрамда халқимизнинг ўзаро меҳмондўстлик, меҳр-оқибат, саховатпешалик ва бағрикенглик фазилатлари намоён бўлади.
“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида тадбирлар туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам бўлиб ўтмоқда.
Бугун туманимиздаги 1-умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман Нуронийлар жамғармаси раиси Т.Абдураҳмонов, туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д.Додобоева ва ота-оналар, ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбир давомида "Гуллар ва қўшлар" кўрик-танлови ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган ва миллий урф-удумларимизни ўзида намоён этган турли мусиқа ва рақслар, беллашувлар, театр саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Таъкидлаш керакки, бу каби байрам тадбирлари ва ундан олинган хулосалар ўқувчиларнинг қалбида мангуга муҳрланиб қолади. Зеро, ёшликда олинган билим, тошга ўйилган нақш кабидир.
“Наврўз” байрамига бағишланган бу каби тадбирлар тумандаги барча мактабларда бўлиб ўтмоқда.
3-СЕКТОРДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
“2024 йил - Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органларида юз минг нафар ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш ишларини манзилли ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 13 январдаги “Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида”ги 16-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Риштон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш. Мавлонов ташаббуси билан ектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг 14-30 ёшдагилар ўртасида мусобақа ўтказилди.
Унда ҳам аёллар ҳам эркаклар ўртасидги турнирда Ёйилма МФЙ ёшлари ғолиб чиқишди. Ғолиб жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирланди. Энди ёйилмаликлар вилоятнинг 3-секторларида ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаларида иштирок этишади.
1-сонли касб - ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар куни” ва “Касблар фестивали” ўтказилди
Бугун Риштон туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар” куни ва “Касблар фестивали” тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирга туман ҳокими Баҳодир Холиқов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Турсунхўжа Абдураҳмонов, ота-оналар, тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари таклиф этилди.
Тадбирда касб-ҳунар мактаби ҳамда умумтаълим мактабларидан 1000 нафардан зиёдроқ ёшлар иштирок этди. Тадбир муносабати билан касб-ҳунар мактаби ҳовлиси гуллар билан байрамона безатилди, қўл меҳнати намуналари, гуруҳлар кесимида баҳорий таомларни ўзида акс эттирган кўргазмалар ташкил этилди.
Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида спорт майдончасида футбол, волейбол, стол теннис, шахмат, шашка мусобақалари, касблар бўйича тикувчилик, компьютер саводхонлиги, чилангарлик, электрмонтаж, автомобил таъмирлаш, пайвандчилик, сантехник, қишлоқ хўжалиги техниксига оид кўргазмалар ташкил этилди.
Тадбир давомида тикувчилик йўналиши ўқувчи қизлари томонидан тайёрланган “Либослар намойиши”, ўқувчилар томонидан қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.
Тадбир якунида туман раҳбари тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, йиғилган ўқувчиларни байрам билан қутлади.
Беш муҳим ташаббус ва касблар бўйича ташкил этилган мусобақаларнинг якуний натижалари эълон қилиниб, ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Президент қарори билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилди.
Шунингдек, Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши таркиби тасдиқланди. Унга Бош вазир раҳбарлик қилади.
Уюшманинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлинмаларига жами 982 та штат бирлиги ажратилади.
Қарорга кўра:
➖ Вазирлар Маҳкамаси ташкилий тузилмасида “Маҳалла еттилиги” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади;
➖ “маҳалла еттилиги” таркибидаги лавозимларга тайинлашда ушбу маҳаллада яшовчи номзодларга устуворлик берилади;
➖ маҳалла раисининг сўровига жавоб бермаслик ёки тақдимномасида қўйилган масалани кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик белгиланади.
Тегишли қонунга ўзгартириш киритган ҳолда маҳалла раисининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши мумкин.
❗ 2024 йил 1 мартга қадар Уюшма томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда фаолияти ташкилий ва молиявий жиҳатдан тўғри йўлга қўйилмаган ҳамда бошқарув жиҳатидан ўзини оқламаган маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш чоралари кўрилади.
Telegram | Instagram | Facebook