#tezkor
#16_04_2024
HUDUDLARDA TA'MIRLASH ISHLARI OLIB BORILADI
FARG‘ONA SHAHAR, QIRGULI MAVZESI HAMDA QUVASOY SHAHAR
Bugun, soat 09:00dan 16:00ga qadar Farg‘ona shahri va shaharning Qirguli mavzesining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Vatan"," Qirguli" podstansiyalaridan chiquvchi elektr uzatish tarmoqlarining boshlanish qismida, Farg‘ona shahri hamda Quvasoy shaharlarini ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Uysoz" podstansiyalarida ta'mirlash ishlari bajariladi;
QO‘QON SHAHAR
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar Qo‘qon shahrining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Xamza" podstansiyasidan chiquvchi elektr uzatish tarmoqlarining boshlanish qismida ta'mirlash ishlari bajariladi;
RISHTON TUMANI
Bugun, soat 10:00dan 15:00ga qadar Rishton tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Navoiy" podstansiyasida ta’mirlash ishlari bajariladi;
QUVA TUMANI
Bugun, soat 10:00dan 15:00ga qadar Quva tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Karkidon" podstansiyasida ta’mirlash ishlari bajariladi;
FARG‘ONA TUMANI
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar Farg‘ona tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Mexzavod" podstansiyasida ta’mirlash ishlari bajariladi;
OLTIARIQ TUMANI
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar Oltiariq tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Paxta" podstansiyasida ta’mirlash ishlari bajariladi;
DANG‘ARA TUMANI
Bugun, soat 09:00dan 17:00ga qadar Dang‘ara tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Alaxamak" podstansiyasida ta’mirlash ishlari bajariladi;
BUVAYDA TUMANI
Bugun, soat 12:00dan 14:00ga qadar Buvayda tumanining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta'minlovchi "Buvayda" podstansiyasida qisqa muddatli ta’mirlash ishlari bajariladi;
Hududda olib boriladigan ta’mirlash ishlari jarayonining yuqorida belgilangan vaqtlarida elektr ta'minotida uzilishlar kuzatiladi.
Ta'mirlash vaqti elektr ta'minotidagi uzilishlar uchun uzr so'raymiz!
"Farg‘ona HETK" AJ
matbuot xizmati.
“Садои Фарғона” газетаси илк сони чоп этилганининг 110 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Бугун Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси фаоллар залида “Садои Фарғона” газетаси илк сони чоп этилганига 110 йил тўлгани муносабати билан “Садои Фарғона” газетасининг миллий матбуот шаклланиши ва жадидчилик ҳаракатидаги ўрни” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда республикамиздаги қатор оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, олий ўқув юртлари, Фанлар академияси тизими вакиллари, водий вилоятлари ОАВ вакиллари жам бўлди.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383725
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Navro'z bayrami arafasida...
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Navroʻz umumxalq bayramiga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish toʻgʻrisidagi PQ-113-son qaroriga asosan Navroʻz umumxalq bayrami mamlakatimizda “Olam nurga toʻlsin sen bilan, Navroʻz!” degan bosh gʻoya asosida umumxalq sayillari shaklida koʻtarinki ruh va yuqori darajada keng nishonlanmoqda.
Bugun Rishton tuman Adliya bo’limi Davlat xizmatlari markazi xodimlari tomonidan tumandagi tumandagi Obodonlashtirish bo’limi xodimlariga ish jarayonida ko’tarinki kayfiyat bag’ishlagan holda bayram arafasida ularga eng ezgu tilaklarni bildirib bahor bayrami bilan tabriklab, yuksak ehtirom ko’rsatildi.
❓ Тутун ёки олов, табиат унсурлари алоқа-сигнал воситаси бўлган замондан сунъий интеллект давригача коммуникация қайси босқичлардан ўтиб келди?
❓ Қулай ва фойдали ◀️ хавфсизлик масалалари: коммуникация тараққиёти кўпроқ нима берди?
🗄🗄🗄🗄🗄🗄
👆Инфографикадаги РАНГЛАР, ДАВРЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ёрдамида юқоридаги саволларга жавоб топасиз.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Риштон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида байрам тантаналари ўтказилди
Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида яшариш ва янгиланиш айёми Наврўзи олам катта шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.
Наврўз асрлар оша нишонлаб келинаётган гўзал қадриятлар ва урф-одатлар байрами ҳисобланади. Ушбу байрамда халқимизнинг ўзаро меҳмондўстлик, меҳр-оқибат, саховатпешалик ва бағрикенглик фазилатлари намоён бўлади.
“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида тадбирлар туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам бўлиб ўтмоқда.
Бугун туманимиздаги 1-умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман Нуронийлар жамғармаси раиси Т.Абдураҳмонов, туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д.Додобоева ва ота-оналар, ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбир давомида "Гуллар ва қўшлар" кўрик-танлови ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган ва миллий урф-удумларимизни ўзида намоён этган турли мусиқа ва рақслар, беллашувлар, театр саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Таъкидлаш керакки, бу каби байрам тадбирлари ва ундан олинган хулосалар ўқувчиларнинг қалбида мангуга муҳрланиб қолади. Зеро, ёшликда олинган билим, тошга ўйилган нақш кабидир.
“Наврўз” байрамига бағишланган бу каби тадбирлар тумандаги барча мактабларда бўлиб ўтмоқда.
3-СЕКТОРДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
“2024 йил - Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органларида юз минг нафар ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш ишларини манзилли ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 13 январдаги “Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида”ги 16-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Риштон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш. Мавлонов ташаббуси билан ектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг 14-30 ёшдагилар ўртасида мусобақа ўтказилди.
Унда ҳам аёллар ҳам эркаклар ўртасидги турнирда Ёйилма МФЙ ёшлари ғолиб чиқишди. Ғолиб жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирланди. Энди ёйилмаликлар вилоятнинг 3-секторларида ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаларида иштирок этишади.
1-сонли касб - ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар куни” ва “Касблар фестивали” ўтказилди
Бугун Риштон туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар” куни ва “Касблар фестивали” тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирга туман ҳокими Баҳодир Холиқов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Турсунхўжа Абдураҳмонов, ота-оналар, тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари таклиф этилди.
Тадбирда касб-ҳунар мактаби ҳамда умумтаълим мактабларидан 1000 нафардан зиёдроқ ёшлар иштирок этди. Тадбир муносабати билан касб-ҳунар мактаби ҳовлиси гуллар билан байрамона безатилди, қўл меҳнати намуналари, гуруҳлар кесимида баҳорий таомларни ўзида акс эттирган кўргазмалар ташкил этилди.
Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида спорт майдончасида футбол, волейбол, стол теннис, шахмат, шашка мусобақалари, касблар бўйича тикувчилик, компьютер саводхонлиги, чилангарлик, электрмонтаж, автомобил таъмирлаш, пайвандчилик, сантехник, қишлоқ хўжалиги техниксига оид кўргазмалар ташкил этилди.
Тадбир давомида тикувчилик йўналиши ўқувчи қизлари томонидан тайёрланган “Либослар намойиши”, ўқувчилар томонидан қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.
Тадбир якунида туман раҳбари тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, йиғилган ўқувчиларни байрам билан қутлади.
Беш муҳим ташаббус ва касблар бўйича ташкил этилган мусобақаларнинг якуний натижалари эълон қилиниб, ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Президент қарори билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилди.
Шунингдек, Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши таркиби тасдиқланди. Унга Бош вазир раҳбарлик қилади.
Уюшманинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлинмаларига жами 982 та штат бирлиги ажратилади.
Қарорга кўра:
➖ Вазирлар Маҳкамаси ташкилий тузилмасида “Маҳалла еттилиги” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади;
➖ “маҳалла еттилиги” таркибидаги лавозимларга тайинлашда ушбу маҳаллада яшовчи номзодларга устуворлик берилади;
➖ маҳалла раисининг сўровига жавоб бермаслик ёки тақдимномасида қўйилган масалани кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик белгиланади.
Тегишли қонунга ўзгартириш киритган ҳолда маҳалла раисининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши мумкин.
❗ 2024 йил 1 мартга қадар Уюшма томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда фаолияти ташкилий ва молиявий жиҳатдан тўғри йўлга қўйилмаган ҳамда бошқарув жиҳатидан ўзини оқламаган маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш чоралари кўрилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Риштон туман Нуронийлар Кенгаши қошида "Бувижонлар мактаби" ташкил қилинганидан туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам жуда мамнун. Мазкур мактабни бошқараётган Ойишахон Саидова оилада яхши бека, ҳурматга сазовор она, набиралар тарбиясида барчага ўрнак ҳазрати аёл. У маҳаллада ҳамда туманимиз аёллари ўртасида ўзининг камтарлиги, меҳнаткашлиги ва ташкилотчилиги билан ҳурмат қозониб келмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти барча тиббиёт ходимлари номидан барча бувижон, онахон ва бобожонларни кириб келаётган янги йил билан табриклайди. Уларга узок-умр, сиҳат- саломатлик, ёш авлодни ҳаётий тажрибалари билан тарбиялаш ишида муваффақиятлар тилайди. Донишманд, биз учун ҳаёт мактаби бўлган азиз отахон-онахонлар! Сиз умрингизни фарзандлар камоли учун бағишладингиз. Биз кўп минг кишилик тиббиёт ходимлари сиз азиз нуронийларимиз соглигини ҳимоя килиш учун бор имкониятларимиз билан хизматга шаймиз.
Ҳурмат ва эҳтиром билан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл с рабочим визитом в город Санкт-Петербург
для участия в неформальном саммите глав государств-участников Содружества Независимых Государств.
#Mirziyoyev #tashrif #MDH #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
09:00 23.12.2023
QAYRAG‘OCHLIK DЕHQONLAR MO‘MAY DAROMAD TOPMOQDA
#Farg‘ona
muxbir: Islom Nishonov
/channel/zamon_lavhalar
МУНОСАБАТ
Билимдонлар сўзи бордир бу бобда:
“Билимдон гўрда-ю,илми китобда!”
Агар ёлғиз эрсанг, ҳамдам китобдир,
Билим субҳидаги,нур ҳам китобдур.
А.Жомий
Муҳтарам Юртбошимиз раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилиши кун тартибидаги масалалар биз кутубхона ходимларини янада руҳлантирди. Гап ойлик маошини оширилишида эмас, балки ҳалқимизни китобга бўлган муҳаббатларини янада кучайтириш. Биласизми, йиғилиш давомида айтилган ҳар бир сўз инсон соғлиги учун, унинг дунё қарашини кенгайтириш учун, маданий дам олиб руҳиятини тозалаш учун қаратилган. Ҳақиқатда китоб ўқиган инсон билан китоб ўқимаган инсонни ер билан осмонча фарқи бор.
Муҳтарам Президентимиз нутқларида “Қани охирги 1 ойда қайси театрга бордингиз,”Қандай янги китоб ўқидингиз?”-деб савол берсам кўпчилик раҳбарлар хижолат бўлиб қоласиз-деб айтдилар.
Ҳақиқатда шундай эмасми. Кундалик ишимизни режа асосида олиб борсак баракали бўлади. Мен атрофимдагиларга шу саволни бердим. Охирги марта қайси китобни ўқидингиз? Жавоб: - Китоб ўқишга вақт борми,ишни кўплигини кўринг... Ҳозирги даврда китобга эҳтиёж йўқ, ҳаммаси телефонда-деб жавоб берди. Афсус, ҳалигача биз китоб билан интернетни фарқини одамларга ўргатолмадик. Ахир ўйлаб кўринг, кўп қаватли уйларни зиналардан иборат эди. Ҳозирги даврга келиб зиналар ёнига лифт ўрнатиляпти. Лекин зинадан ҳеч ким воз кечгани йўқ. Китоб тилсиз муаллимдир. Хоҳлаган жойимизда ўқишимиз мумкин. Келинг,оилангизда оилаий тадқиқот ўтказинг. Бунинг учун сизга 2-кун керак бўлади.1-чи куни оилангизни ҳар бирини кузатасиз. Ким қайси соатда нима билан машғул бўлади.
Қишнинг куни, ташқарида деярли иш йўқ. Фарзандингиз деярли 85% вақтини телефон титкилаш билан, катталар соатлаб телевизор тагида сериаллар кўриш билан ўтказади.2-чи куни кутубхонадан қизиқарли китоблар олиб келинг. Ҳа айтганча сиз пулга китоб сотиб олмайсиз, шунинг учун маслаҳатим кутубхонадан олинг. Фарзандингизга китобни бериб 1 соат ўқиб гапириб берасан, сериал бошланганда қолганларга ҳам 1 соатга беринг.
Қарабсизки 2 кун кузатиб турсангиз 3-чи кунидан ўз ўзидан китобга қизиқа бошлашади. Мана, яқинда янги йил байрами. Сиз байрамда яқинларингизга ширинликларга қўшиб 1 та китоб совға қилинг. Зеро китоб, замонлар денгизида саёҳат қилаётган ва ўзининг қимматбаҳо юкини авлоддан-авлодларга ташиётган ҳикмат кемасидир.
Риштон тумани ахборот-кутубхона
маркази директори: М.Мамадалиева
#Munosabat
Keyingi yillarda o‘lkamizda ijtimoiy-ma’naviy muhitni yuksaltirishga ehtiyoj paydo bo‘ldi. Negaki kishilar iqtisodiy, maishiy masalalar bilan andarmon bo‘lib, milliy o‘zlik, madaniy meros, kitobxonlik madaniyatini unutishgacha borishdi. O‘z tarixidan bexabarlik, faqat qorin g‘ami bilan yashash tanazzulga olib boradi. Bilim va ma’rifatsiz qolgan to‘da fojiaga duchor bo‘ladi.
Biz “najot faqat bilimda, ma’rifatda” degan bobolar avlodimiz. Bundan bir asr ilgari yashagan jadid vatanparvarlari xalqimizni ma’naviy uyg‘otishga kirishgan edilar. O‘z mablag‘idan maktab qurgan, maosh olmasa ham maslak yo‘lida xolis bilim berib, ma’rifat tarqatganlar ulug‘ fidoyilar ko‘p bo‘lgan. Ular o‘z g‘oyalari yo‘lida qurbon bo‘ldilar. Xayriyatki shahid bobolarimizning nomlari oqlandi. Ular ko‘targan g‘oyalarni o‘rganish imkoniyati tug‘ildi.
Xalqimizning ma’naviy jihatdan yuksalishi, jahon ayvonida o‘z fikrini baralla aytishini hammamiz istaymiz. Bu borada Prezidentimiz olg‘a surayotgan g‘oyalar juda ibratli. U kishi tariximizni yaxshi bilganlari uchun madaniyat va ma’rifatni yuksaltirishga jon kuydiradilar. Milliy o‘zlik, asriy qadriyatlarni o‘rganish bilan birga jahon taraqqiyoti yutuqlaridan oqilona foydalanadigan uyg‘oq shaxslar jamiyati, ijtimoiy davlatni shakllantirishga mahkam bel bog‘laganlari bizni quvontiradi. Yangi O‘zbekistonda ma’naviy yuksalish shiorini ko‘tarib, butun jahonda madaniy meros jonkuyari sifatida tanildilar. Odamlar ijobiy o‘zgarishlar, islohotlar samarasini ko‘rib-bilib turishibdi. Biz ham Yurtboshimizning fikrlarini qo‘llab-quvvvatlab, xalqimiz ma’naviy hayotini boyitishga xizmat qilamiz.
Diloromxon Dodoboyeva
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi
Rishton tuman bo‘linmasi rahbari
Риштон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Рашидбек Меҳмонов ҳам сектор худудидаги аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш буйича олиб борилаётган ишлар билан таниши.
Сектор рахбари ҳудуддаги "Зоҳидон" маҳалла фукаролар йиғинига ташриф буюрди.
Мазкур махалла фуқаролар йиғинидаги иссиқхоналарда қулпунай етиштириб хорижий давлатларга экспорт қилувчи тажрибали деҳқон М.Акбаров билан учрашди.
16 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор.
Батафсил: https://uza.uz/posts/588528
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим бин Муҳаммад ал-Будайвийни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял генерального секретаря Совета сотрудничества арабских государств Залива Джасима бин Мухаммада аль-Будайви.
#Mirziyoyev #qabul #KADHK #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Наврўз_шукуҳи
“Наврўз” байрами ўтказилди
Бугун туманимиздаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз” шиори остида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда болажонлар томонидан тайёрланган, миллий урф-удумларимизни ўзида намоён этган турли мусиқа ва рақслар, беллашувлар, театр саҳна кўринишлари намойиш этилди.
#Farg’ona viloyati
#Rishton tumani
#Navro‘z bayrami
Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi tizimidagi Rishton tumani ixtisoslashtirilgan maktabida bugun “Olam nurga to‘lsin sen bilan, Navro‘z” shiori ostida bayram sayli bo‘lib o‘tdi. Bayram shodiyonalari o‘quvchilar tomonidan tayyorlangan bahor faslini tarannum etuvchi kuy-qo‘shiqlar, sahna ko‘rinishlari, shu bilan birgalikda milliy qadriyatlarimizni o‘z ichiga mujassam etgan sport o‘yinlari bilan davom ettirildi. Shu o‘rinda barcha hamyurtlarimizni maktabimiz jamoasi nomidan 21-mart NAVRO‘Z bayrami bilan tabriklab qolamiz.
"Беш ташаббус олипиадаси"нинг 2024 йил мавсумига расман старт берилиши муносабати билан туманимиздаги 26-умумий ўрта таълим мактабида спортнинг "Стол тенниси" тури бўйича Истиқбол ва Ар Рошидоний МФЙ ёшлари ўртасида маҳалла босқичи ўтказилди.
Читать полностью…“Favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish va fuqaro muhofazasi oyligi” doirasidagi profilaktik tadbirlar Rishton tumanida.
Rishton tumani FVB xodimlari tomonidan Markaz MFY hududia joylashgan 1-maktabning yuqori sinf o'quvchilariga yong'in xavfsizligi, is gazidan zaharlanishni oldini olish, fuqaro muhafazasi oyligi doirasida faol qatnashish hamda vatanga sadoqatini oshirish bo'yicha davra suxbati o'tkazildi va viloyatda sportning stol tenis turi bo'yicha faxrli 1-o'rindi egallagan yoshlarni suxbat so'ngida tabriklandi.
Profilaktik tadbirlar davomida Chinigaron MFY hududida qurilishi davom etayotgan ko'p qavatli uylardagi quruvchilarga yong'in xavfsizligini oldini olish va texnika xavfsizligi bo'yicha tushunchalar berilib, profilaktika ishlari olib borildi. Profilaktika jarayonida 10 dona ko'p qavatli uyda joylashgan 223 dona xonadon tekshirildi va 1 qavatli uylarning 74 donasi tekshirilib ulardan 2 dona uydi tutun tortish tizimini Yong'inga qarshi kurash jamiyati tomonidan tozlanib soz holatga keltirildi.
Tadbirlar davomida Rishton Dehqon bozori hududidagi suv xovuzlaridan yong'in o'chirish avtomobilini erkin suv olishi tekshirilib ko'rildi va hududdagi 13 dona yer osti suv olgichlarini sozligi tekshirildi.
📲Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating
FVB Matbuot xizmati.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating
📹TELEGRAM |📹FACEBOOK |📹YOUTUBE |📹 INSTAGRAM
❗Президент фармонига (21.12.2023 й. ПФ-209-сон) кўра, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “маҳалла еттилиги”:
➖ маҳалла раиси;
➖ ҳоким ёрдамчиси;
➖ ёшлар етакчиси;
➖ хотин-қизлар фаоли;
➖ профилактика инспектори;
➖ ижтимоий ходим;
➖ солиқ инспектори.
“Маҳалла еттилиги”нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда маҳалла раиси 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
“Президент совғаси” карвони йўлга тушди
✅ Янги йил байрами муносабати билан юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бериладиган “Президент совғаси” карвонлари ҳудудларга жўнаб кетмоқда.
➖ Бугун пойтахтимизда “Президент совғаси”ни қадоқлаш, ҳудудларга жўнатиш жараёнлари доир тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилиб, жараёнлар билан яқиндан таништирилди.
⚡️Умумий ҳисобда 11 000 дона тайёрланган “Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канселярия маҳсулотлари, смарт соат, дартс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган.
Шунингдек, 12 ёшдан катта 1600 нафар тарбияланувчилар совғалари таркибига планшетлар ҳам киритилган.
❗️“Президент совғаси” ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30-декабр кунлари тантанали тарзда топширилади.
Жорий йилнинг 26, 27 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 26-27 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
26-27 декабрда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва тоғли ҳудудларда 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиққача, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, шимолда кечалари 0-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиққача пасаяди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💥Farg‘ona viloyatida tashish va saqlash, axborot va aloqa sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?
🏢2023- yilning yanvar-sentabr oylari yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida tashish va saqlash, axborot va aloqa sohasida 2 746,0 mlrd.so‘m miqdorda qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, 📊bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 6,0 % ga yuqoridir.
Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития электротехнической, химической и фармацевтической отраслей в регионах.
#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #loyihalar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Риштонда ижтимоий объектларнинг мавсумга тайёргарлиги назоратдан ўтказилмоқда
✍️ Риштон тумани сектор раҳбарлари умумий ўрта таълим мактаблари ва давлат мактабгача таълим ташкилотиларида бўлиб, у ердаги қишки мавсумга тайёргарлик ишларини кўздан кечиришди.
❇️ Ташриф давомида сектор раҳбарлари томонидан бино иситиш тизимлари, ҳудуд ободончилиги, таълим жараёни, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларга эътибор қаратилиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилмоқда.
"Маданият маркази"да туман ҳокими Баҳодир Холиқов фаол ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда секторлар раҳбарлари ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган спорт мусобақалари, интеллектуал танловлар ғолиб ва совриндорлари иштирок этишди.
Читать полностью…Пандигон янгича қиёфа касб этди
📍Фарғона вилояти
📹“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури амалда
💠Риштон туманидаги Пандигон маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
🌀Қисқа муддатда мазкур маҳалла ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айланди.
/channel/mahallavaoilainfo