rishton_24 | Неотсортированное

Telegram-канал rishton_24 - РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

6471

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Расмий сайти: Rishton.uz Фейсбук: www.facebook.com/Rishton24 Твиттер: twitter.com/RISHTON24 Биз билан боғланиш @abror0909

Подписаться на канал

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/546522

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Фарғонада Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди

Бугун Фарғона шаҳридаги “Wine Garden” тантаналар мажмуасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан вилоят байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Бунёдбек Охунов, вилоятимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси илғор вакиллари иштирок этдилар.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383495

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Фарзандларингизнинг соғлигига, ҳаётига бефарқ бўлманг.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Интервью 24 | Баҳодиржон Шермуҳаммедов - Фарғона давлат университети ректори
#8dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

РИШТОН ТУМАНИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

Фарғона вилояти ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғи Х.Х.Бозаровнинг 2023 йил 5 декабрь кунги “Фарғона вилояти ҳудудида совуқ об-ҳаво шароитида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда куч ва воситаларнинг шайлигини таъминлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан мамлакатимизга босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши, 9 декабрдан республикамизнинг шарқий вилоятларида ёғингарчиликлар (ёмғир,қор) кузатилиши, 12-14 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати -10-13 даража совуқ бўлиши кутилаётганлиги муносабати билан вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан совуқ об-ҳаво шароитининг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда баъзи муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Риштон тумани ҳокимлигида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

✅ Ҳурматли фуқаролар, агарда сизда айни соҳага доир мурожаатларингиз бўлса, мазкур мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Риштон тумани ҳокимлиги марказий штаби;
☎️
Штаб раҳбари – Риштон тумани ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Орипов Нозимхужа;
📱 Тел: (90) 405-17-48 (99) 789-46-45 (бош мутахассис)

🔥 Риштон тумани газ таъминоти корхонаси рахбари – Ниёзов Дилшод;
📱 Тел: (97) 129 77 75 
☎️ Тел: (73) 45-21-545 (диспетчер), 104 (ишонч телефони)

⚡️ Риштон тумани электр таъминоти корхонаси директори – Рустам Додокозиев;
📱 Тел: (93) 649-00-50
☎️ Тел: (73) 45-22-281

🚰 “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Риштон тумани бўлими раҳбари – Собиров Жавлонбек ;
📱 Тел: (91) 112-62-62
☎️ Тел: (73) 452-36-48 (диспетчер)

🚒 Риштон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи – Исроил Кенжабоев;
📱 Тел: (99) 992-85-85
☎️ Тел: (73) 452-41-31 (диспетчер); 101 (ишонч телефони)

🏫 Риштон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири – Мадаминов Шавкатжон;
📱 Тел: (91) 107-18-00
☎️ Тел: (73) 45-21-767 (диспетчер)

🚑 Риштон тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – Сиддиқов Бобур;
📱 Тел: (91) 167-77-88
☎️ Тел: (73) 45-25-225 (диспетчер)

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Farg'ona 24, 8-dekabr______Rishton tumani ''Pandigon'' MFY

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Фарғона шаҳридаги Машъал маҳалласи: Ободлик ва яшилликка бурканган маҳалла, ишсизликдан холи ҳудуд

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Машъал маҳалласида бўлиб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали маҳаллани ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383494

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

❗️9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

📌2003 йил 9 декабрь куни Мексикада БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси имзоланган ва ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида эълон қилинган.
Шу тариқа 2004 йилдан буён 9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонланмоқда.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

ИЧКИ ЙЎЛЛАР РАВОН БЎЛДИ

☸️ Аҳоли мурожаатлари орасида кўп учрайдиган масала – ҳуддуддаги ички йўлларни шағаллаштириш ҳамда асфальтлаштиришдир. Айниқса ёғингарчилик кунлари бу масала ўзининг долзарб эканлиги барчага аён.

✍️ Риштон туманида ички йўлларни таъмирлаш, асфальтлаш ҳамда тупроқли йўлларни шағаллаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

✳️ Хусусан, "Минор” МФЙ Минор кўчасидаги ички йўллар асфальтлаштирилди.

Риштон туманида ички йўлларни сифатини яхшилаш, тупроқли ички йўлларни шағаллаш ишлари йил якунига қадар давом этади.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

РИШТОНЛИК КУЛОЛЛАР НОВОСИБИРСКДА
Сўнгги йилларда Риштонлик уста кулолларнинг турли семинар ва кўргазмаларда иштирок этиши одатий ҳолга айланиб қолди.
Айни дамда “Ҳунарманд” уюшмаси Риштон туман бўлими бошлиғи Б.Юнусов бошчилигидаги 10 нафар анъанавий Риштон кулолчилиги усталаридан иборат Риштон делегацияси Россия федерациясининг Новосибирск шаҳрида бўлиб туришибди. У ерда 8-16 декбрь кунлари “ТуркСиб. Ижодкорлик ва дўстлик йўли” номли Халқаро ижодий лойиҳа тадбирлари бўлиб ўтади.

Ушбу лойиҳада Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Азарбайжон, ва бошқа давлатлар иштирок этади. “ТуркСиб Ижодкорлик ва дўстлик йўли” лойиҳасининг асосий мақсади: эски, анъанавий ҳунармандчиликнинг йўқолиб кетган турларини (асосан кулолчилик) ҳамкорликда қайтадан тиклаш ва ушбу лойиҳада иштирок этаётган давлатларда “ТуркСиб” халқаро фонди томонидан кўргазма-ярмаркалар, Савдо ўйлари ва инновацион лойиҳаларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Делегацияни таниқли кулол, Ўзбекистон Республикаси бадиий Академияси аъзоси, Ўзбекистон Халқ усталари уюшмаси аъзоси, халқаро керамика маркази директори, анъанавий керамика мактаби ўқитувчиси Алишер Назиров бошқаради. Керамика усталари Сибирдаги ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ўтказадилар ва "Россия-менинг тарихим" тарихий боғида Ўзбекистон Республикасининг "коинот ғилдираги" декоратив – амалий санъати кўргазмасини очадилар.
Лойиҳа доирасида "Сибир меҳмондўстлиги" халқ анъаналари куни, "ҳунармандчиликнинг Миллий хусусиятлари" давра суҳбати, "Сибир ва Ўзбекистон Республикаси усталари ўртасида халқаро маданий алмашинув истиқболлари" давра суҳбати, "Шарқий бозор" кўргазма-ярмаркаси, "ўзбек дастархони" халқ анъаналари куни, Новосибирск рассомларининг устахоналарида экскурсиялар ва қўшма ишлар ўтказилади.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея Республикасининг элчисини қабул қилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Хи Сангни қабул қилди.

Самимий мулоқот давомида Фарғона вилояти ва Корея ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш борасида фикр алмашилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383483

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Fargʻona viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi OGOHLANTIRADI❗️

⚠️
BOTULIZM HAYOT UCHUN XAVFLI!!!

❗️Hurmatli fuqarolar botulizim kasalligidan ogoh boʻling! Oʻzingiz va yaqinlaringiz hayotini xavf ostiga qoʻymang.

FVB Matbuot xizmati.
Ijtimoiy tarmoqlarda kuzating.
TELEGRAM |FACEBOOK |YOUTUBE | INSTAGRAM

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

ЭСЛАТМА

Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси бўшаб қолган ўрин учун сайлов ўтказиш юзасидан тегишли қарорни қабул қилди.
Унга кўра, 2023 йилнинг 10 декабрь якшанба куни Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг бўшаб қолган ўринлар учун 11-С. Раҳимов сайлов округида сайлов бўлиб ўтади.

Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказувчи 11-С.Рахимов (маркази 8-мактаб) сайлов округи ҳудудига кирувчи участкалар
ДИСЛОКАЦИЯСИ


814-сайлов участкаси
(Маркази – 15-умумий ўрта таълим мактаби биноси)

Бирлашган маҳалласига тўлиқ аҳоли яшовчи пунктлар чегарасида
Сайловчилар сони – 1533 нафар

815-сайлов участкаси
(Маркази – 8-умумий ўрта таълим мактаби биноси)

Хожи қишлоқ маҳаласининг тўлиқ аҳоли яшовчи пунктлар чегарасида
Сайловчилар сони – 1410 нафар

826-сайлов участкаси
(Маркази – Боғистон МФЙ, 52-умумий ўрта таълим мактаби биноси)

Боғистон маҳалласидаги барча хонадонлар чегарасида
Сайловчилар сони – 1430 нафар

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Бошланғич тўловсиз 5 йил муддатга фоизсиз хонадон харид қилиш имконияти: Реновация дастури доирасида Фарғона шаҳрида Crystal Avenue йирик турар-жой мажмуаси лойиҳасига старт берилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида барпо этишга киришилаётган Crystal Avenue йирик турар-жой мажмуаси лойиҳасига старт бериш маросимида иштирок этди.

Республикада илк бор Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган ягона шаҳарсозлик концепциясига асосланган Реновация дастури доирасида шаҳарнинг Туркистон кўчасида 4 гектар майдонда қад ростлайдиган ушбу мажмуада жами 16 та блокдан иборат 6 та 16 қаватли турар-жой биноси барпо этилиб, уларда 1430 та хонадон бўлади. Лойиҳа хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383482

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Хурматли фуқоролар!

Фойдаланилган ичимлик суви хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширинг!
Қарздорликни бартараф этиш орқали Сиз хонадонингизда хотиржамлик ва фаровонликни, сув таъминоти хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг барқарор фаолиятини таъминлайсиз.
Истеъмол қилинган ичимлик суви ҳаққини вақтида тўлашни асло унутманг!

Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати.

🌐Каналимизга обуна бўлинг
@UzSuvTaminotFargona

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури амалда

ПАНДИГОННИНГ ЯНГИЧА ҚИЁФАСИ

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Риштон туманидаги 3-секторга қарашли “Пандигон” маҳалласи “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида файзли ҳудудга айлантирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

ЭСЛАТМА


Эртага, 10 декабрь якшанба куни Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг бўшаб қолган ўринлар учун 11-С. Раҳимов сайлов округида сайлов бўлиб ўтади.

Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказувчи 11-С.Рахимов (маркази 8-мактаб) сайлов округи ҳудудига кирувчи участкалар
ДИСЛОКАЦИЯСИ


814-сайлов участкаси
(Маркази – 15-умумий ўрта таълим мактаби биноси)

Бирлашган маҳалласига тўлиқ аҳоли яшовчи пунктлар чегарасида
Сайловчилар сони – 1533 нафар

815-сайлов участкаси
(Маркази – 8-умумий ўрта таълим мактаби биноси)

Хожи қишлоқ маҳаласининг тўлиқ аҳоли яшовчи пунктлар чегарасида
Сайловчилар сони – 1410 нафар

826-сайлов участкаси
(Маркази – Боғистон МФЙ, 52-умумий ўрта таълим мактаби биноси)

Боғистон маҳалласидаги барча хонадонлар чегарасида

Овоз бериш жараёнлари соат 08:00да бошланади.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
https://uza.uz/uz/posts/pandigon-yangi-qiyofa-kasb-etdi_546426

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

“Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!”

Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг 31-йиллиги олдидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда тиббиёт бирлашмаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси мадҳиясини биргаликда куйлашди.

Тумандаги муассаса ва ташкилотлар меҳнат жамоалари иш соатларини давлат мадҳиясини куйлаш билан бошланди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Риштон туманида иккита тиббиёт маскани қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Риштон туманида кўп тармоқли марказий поликлиника қайта таъмирланиб ишга туширилди. Бунинг учун 1,2 млрд сўм пул маблағи сарфланди. Эндиликда поликлиникада аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар мавжуд. Ижтимой дорихона ҳам фаолият юритмоқда. Бино замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Муҳташам тиббиёт масканида 92 нафар шифокорлар, 230 нафар ўрта тиббиёт ходимлари ва 30 нафар кичик тиббиёт ходимлари тумандаги 215 минг аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Яратилган қулайликлардан, шароитлардан туман аҳолиси миннатдор.

"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йил иккинчи босқичида тумандаги Боғистон оилавий шифокорлик пунктини реконструкция қилиш бўйича таклиф ҳам ғолиб бўлган эди. Ғолиб лойиҳага 1 млрд 200 млн сўм маблағ ажратилди ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Куни кеча ушбу шифокорлик пункти ҳам фойдаланишга топширилди.

Бизнинг ижтимоий тармоқларга аъзо бўлинг:
Telegram  | Facebook |Web-sayt

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Фаргона вилояти Риштон туманидаги 2-мактабнинг Устоз ва ӯқувчилари иштирокида Ӯзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кунга бағишлов💐

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Madhiya_31_yoshda

Rishton tuman hokimligi xodimlari hamda shu tumandagi 26-umumiy oʻrta taʼlim maktabi jamoasi.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ташаббусли бюджет: Хуррамобод маҳалласидаги ички кўчалар асфальтланди

✅ Риштон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қиляпти.
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.

☸️ «Хуррамобод» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, кўплаб ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришишди.
Ҳудуддаги аҳолини узоқ йиллардан бери ички йўлллардаги ноқулайликлар қийнаб келарди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Ушбу муаммога эса ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлмоқда.

📋 Маҳалла аҳолисининг ички кўчаларни асфальтлаштириш юзасидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш учун маблағ ажратилиб, Хуррамобод МФЙ ҳудудидаги кўчаларда асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.

Лойиҳа доирасида белгиланган бунёдкорлик ишлари маҳаллада давом этмоқда.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 4 декабря 2023 года вышел в краткосрочный трудовой отпуск.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Mediasavodxonlik

⚠️ Ўзбекистонда амалдаги қонунчиликда нафақат юзма-юз ҳолатда, балки ижтимоий тармоқлар орқали бир фуқаронинг бошқа фуқарони таҳқирлаши, яъни ҳақорат қилиши жавобгарликка сабаб бўлади.

Ижтимоий тармоқлар орқали муайян шахсга нисбатан қонунга зид келувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда қандай жавобгарликлар белгиланади?

Ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилинганлик далилларини қандай тақдим этиш мумкин?

▶️ Медиасаводхонлик видеодарсларининг навбатдаги сонини диққат билан томоша қилинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиздан хабардор бўлинг.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Риштонда ижтимоий объектларнинг мавсумга тайёргарлиги назоратдан ўтказилмоқда

✍️ Риштон туман ҳокими Баҳодир Холиқов туманимиздаги 14-57-умумий ўрта таълим мактаблари, 45-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти, Пандигон МФЙ ва Уйрат МФЙ ҳудудларидаги шифокорлик пуктида бўлиб, у ердаги қишки мавсумга тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.

❇️ Туман ҳокими бино, иситиш тизимлари, ҳудуд ободончилиги, таълим жараёни, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларга эътибор қаратиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Вазир маслаҳатчиси “Пандигон” маҳалласида бўлди

Барчамизга маълумки Риштон туманидаги “Пандигон” маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Қисқа муддатда мазкур маҳалла ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси, Республика ишчи гуруҳи вакили Ботир Парпиев Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Пандигон” маҳалласида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев ҳудудда амалга оширилган ишлар юзасидан масъуллар билан мулоқот қилиб, ўзининг тавсияларини айтиб ўтди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

2023-yil 4-dekabr kuni Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi tuman bo‘linmasi hamda tuman Ichki ishlar bo‘limi hodimlari bilan hamkorlikda “Pandigon” mahalla fuqarolar yig‘ini hududidagi 14-umumta’lim maktabida O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 31 yilligi munosabati bilan “Konstitusiya – xalqchil davlat, barqaror taraqqiyot va farovon hayot asosi!” bosh g‘oyasi ostida yuqori sinf o‘quvchilari ishtirokida davra suhbati bo‘lib o‘tdi.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Янгилаётган Пандигон

Фарғона вилояти Риштон тумани  Пандигон маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…
Подписаться на канал