«Ахсикент бизни ўзига ром этди. Бу тарихий маскандан руҳий қувват олдик. Уч минг йиллик тарихни ўзида жо этган қадим манзилга яна келиш иштиёқи бор. Ўз юртимизда бу ажиб масканни тарғиб этамиз», - «Uzbekistan’s Literature and Art Bridge - Ўзбекистонни дунё адабиёти ва санъати билан боғловчи кўприк» дастури доирасида юртимизда бўлиб турган шоир-ёзувчилар - Рашида Исмоилий (АҚШ), Марк Маклауд (Австралия), Алексис Берно (Франция), Aнна Ломбардо (Италия), Нурдуран Думан (Туркия), Соня Манойлович (Хорватия), Элис Сун-Куа (Филиппин), Керан Бат, Решма Рамеш (Ҳиндистон), Неше Яшин (Кипр), Юсуке Мияке (Япония)лар Ахсикент археология паркига ташриф буюрдилар.
Читать полностью…“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Риштон туманида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун Янги Бўжай МФЙ, Халқ банки, Ғазначилик бўлими ва ободонлаштириш ходимлари ҳамкорлигида А-373 йўл ёқасида гуллар экиш ишлари бошланди.
#No_Comment
Фарғонада хурмо экспорти авжида. Кунига ўртача 150 тонна хурмо экспортга расмийлаштирилмоқда
Fergana.uz|Facebook|Instagram|X
3 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/652972
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
27-oktabr kuni boʻlib oʻtgan Xalq deputatlari viloyat kengashi deputatligiga saylov natijalari eʼlon qilindi. Fargʻona viloyat hududiy saylov komissiyasi qaroriga koʻrsa Rishton tumanidagi saylov okruglaridan quyidagi nomzodlar Xalq deputatlari viloyat kengashi deputati etib saylandi:
1) 40-Rishton saylov okrugidan - Tojiddinov Ravshan Rafiqjonovich ("R Koron" MCHJ rahbari);
2) 41-M.Topvoldiyev saylov okrugidan - Xoliqova Guliraʼno Yulchiboy qizi (Lolaxon Murotova nomidagi KHM direktori);
3) 42-Boʻston saylov okrugidan - Abduraxmonov Tursunxuja (Rishton tuman "Nuroniy" jamgʻarmasi raisi)
Мирзо Абдулло Насриддинов – Бокийнинг “Бокий гулдастаси”(девон) номли китоби тақдимотига бағишланган илмий-адабий анжуман бўлиб ўтди.
Халқимизга илм-маърифат тарқатиб, илмий изланиш ва бадиий ижод билан шуғулланган аллома, зуллисонайн шоир, навоийшунос олим Мирзо Абдулло мулло Мирзо Насриддинбек ўғли – Бокий таваллудига 142 йил тўлди. Бу комил инсон ислом динининг фақиҳ алломаси, ўзбек ва тожик тилларида баробар ижод қилган шоир, форсий ва туркий адабиётлар билимдони, Навоий асарларини араб ёзувидан лотин ва кирил ёзувига ўтказишда фаол қатнашган зукко матншунос, олижаноб устоз мураббий, селекционер боғбон, уста шахматчи ҳам бўлганлар. Биз шундай улуғ зотнинг ҳамюрти эканимиздан фахрланамиз.
Бокий улуғ мутафаккирлар бўлмиш Абулқосим Фирдавсий, Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Муҳаммад Аминхўжа Муқимийлар анъаналарини давом эттирган, новатор ижодкор бўлган.
Яқинда Бокий ҳазратларининг “Бокий гулдастаси” (девон) номли шеърлар китоби нашр этилди. Бу Риштон адабий муҳити учун катта воқеа бўлди.
Анжуманни кириш сўзи билан очган Риштон туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов ижтимоий ҳаётимизда юз берган бу қутлуғ янгилик билан бутун Риштон аҳлини, адабий жамоатчиликни самимий қутлади. Китобни нашрга тайёрлаб, дунё юзини кўришида жонбозлик қилган Ойбек Барзиевга, Бокий набираси Баҳодирхон Азизовга, устоз Турсунхўжа Абдураҳмоновга, матншунос, таржимон Толиб Носир ва бошқаларга ўзининг ташаккурларини изҳор этди
Анжуманда сўзга чиққан адабиётшунос олимлар Афтондил Эркинов, Сайфиддин Рафиддинов, Йўлдошхўжа Солижонов, Ойбек Барзиевлар аллома Бокий ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотлар билан ўртоқлашдилар.
Тожикистонлик тадқиқотчи Азимжон Алиев Бокийнинг хўжандлик дўстлари Фавзий Хўжандий, Зуфархон Жавҳарий ва бошқа олиму фозиллар билан ёзишган мактубларини келтириб ўтди.
Эргаш Сангинов номли халқ кутубхонаси ташкилотчиси Ҳусанбой Эргашев, фахрий устоз Сайфиддин Иноятов, Бокийнинг набираси Фахрияхон ая Баҳодирхон Азизовлар алломанинг олижаноб фазилатлари ҳақида хотираларини сўзлаб беришди.
27-умумтаълим мактаби ўқувчи қизлари Бокий шеърларидан намуналар ўқишди.
#Ҳудудларда
Вилоятимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом этаётган бўлиб, таълим масканларида яшил ҳудудларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фарғона туманидаги 33-умумтаълим мактабида мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда мактаблар директорлари иштирокида бўлиб ўтган амалий семинарда бу борадаги вазифалар белгилаб олинди. Таълим масканларидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Семинар иштирокчилари мазкур мактабда ташкил этилган лимонзор ва боғ билан танишдилар.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|X
Farg‘ona 24
01.11.2024
Rishton tumanida "Fidokorona xizmatlari uchun" va "El-yurt hurmati" ordenlari sohibi Sharofiddin Yusupovning uy muzeyi tashkil etildi.
/channel/Fargona_trk
28 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/650432
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Халқаро кузатувчи, Миср парламенти сенатори, “Aш-Шурук” газетаси Бош муҳаррири Имадуддин Хасан Аҳмад Муҳаммад Марғилон шаҳрида 256-сайлов участкасида бўлиб, сайлов жараёнларини кузатди.
У қуйидаги фикрларни билдирди:
– Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатар эканман, Ўзбекистонда демократик жараёнлар ривожланиб бораётганига, сайловчилар фаоллигининг юқори эканлигига гувоҳ бўлдим.
Фарғона вилоятида менинг эътиборимни тортган жиҳат – бу шаҳар ва туманлардаги тозалик, озодалик, кўчаларидаги тартиб, одамларнинг хушмуомалалиги, ҳамжиҳатлиги ва самимийлиги.
Янги бунёд этилган масканлар, Айниқса, “Экошаҳар” менда катта таассурот қолдирди. Мен Миср тараққиётига катта ҳисса қўшган буюк аллома Аҳмад ал-Фарғоний юртига ташриф буюрганимдан, бу ернинг одамлари билан суҳбатлашганимдан фахрланиб кетдим.
Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот хизмати
Каналга уланиш:👉@fargona_saylov
🗳 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз берувчиларнинг иштироки тўғрисида ахборот
✔️ Соат 17:00 ҳолатига овоз берганлар сони
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Халқаро кузатувчилар Фарғона вилоятидаги сайлов участкаларида бўлиб, сайлов жараёнларининг боришини кузатишмоқда.
Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот хизмати
Каналга уланиш:👉@fargona_saylov
#news
🤩Fargʻonalik 129 yoshli Huvaydo momo Umarova saylovda oʻz ovozini berdi
🌐 "Ruxsor news" informatsion dasturidan
📮𝒀𝒐'𝒍𝒊𝒎𝒊𝒛-𝒃𝒊𝒓!
📝Telegram💻Instagram🎞Ruxsorteleradiokanali">Youtube
#news
🤩Xitoylik Xalqaro kuzatuvchi Saylov jarayonlariga oʻz fikrlarini bildirdi.
🌐 "Ruxsor news" informatsion dasturidan
📮𝒀𝒐'𝒍𝒊𝒎𝒊𝒛-𝒃𝒊𝒓!
📝Telegram💻Instagram🎞Ruxsorteleradiokanali">Youtube
#news
🤩 Janubiy Korealik Xalqaro kuzatuvchi Yong-yu Kim saylov jarayonlari va O'zbekiston haqida fikrlarini aytib o'tdi
🌐 "Ruxsor news" informatsion dasturidan
📮𝒀𝒐'𝒍𝒊𝒎𝒊𝒛-𝒃𝒊𝒓!
📝Telegram💻Instagram🎞Ruxsorteleradiokanali">Youtube
✅Dang‘ara tumanining "Chinorov" MFY da istiqomat qiluvchi Farhod Tursunaliyevni birinchi guruh nogironlik belgisi bor.
Ammo nolimaydi, oyoqlarida erkin yurolmasa-da, qo‘llari mehnatda doim uning
Elektr jihozlari ustasi Farhodjonning uch nafar farzandi bor. Hunari ortidan topayotgan 5-6 million so‘m oylik daromadi bolalari ehtiyojiga yetyapti.
#Mahallalaruyushmasi #faoliyat
🔹Telegram🔹Instagram🔹Facebook
#TEZKOR
#TARQATING
❗️ FUQAROLAR DIQQATIGA!
✅ Har xil guruh va kanallarda “Bola puliga ariza topshirib beramiz” degan mazmundagi pullik xizmatlarga aldanib qolmang!
✅ Agar kimda kim bolalar nafaqasi yoki moddiy yordamga ariza bermoqchi bo‘lsa, mahalladagi ijtimoiy xodim yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga murojaat qilishingiz mumkin.
✅ Eslatib o‘tamiz, bolalar nafaqasi va moddiy yordamga ariza topshirish mutlaqo bepul.
🟢 IHMA Farg‘ona viloyati boshqarmasi Axborot xizmati.
Риштонда машҳур кулол Шарофиддин Юсупов уй-музейи очилди
Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Шарофиддин Юсупов Риштоннинг энг тажрибали ва машҳур кулолларидан бири ҳисобланади.
Риштон туманида Польша университетининг факультетлари очилади
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ўтган йили Риштон туманида Польша давлатининг нуфузли универститети "Адам Мицкеевич" номидаги универститетнинг Риштон филиали очилиши бўйича ижобий келишувлар амалга оширилган эди.
Бугун мазкур универститетнинг "Шарқ шунослик" институти директори ўринбосари Мариуш Маршевски бошчилигидаги делегация туманимизда бўлди.
Меҳмонларни туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов ва туман ҳокими ўринбосари Абдусалом Сиддиқовлар кутиб олишди.
Учрашувда польшалик меҳмонлар Риштонда ушбу лойиҳани амалга ошириш уларни ҳам қизиқтиргани ва илгари сурилган таклиф учун ўз миннатдорлигини билдирилди.
Польша делегацияси билан Риштон туманида "Риштон-Польша савдо уйи", "Поляк тили ва маданият маркази"ни ҳамда университетнинг иккита факультетларини очиш юзасидан музокара олиб борилди.
2024-yil 30-oktabr kuni Farg‘ona viloyati, Rishton tumanida O‘zbekiston Badiiy akademiyasi akademigi, Usta Sharofiddin Yusupovning “Uy muzeyi” ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi.
Unda Farg'ona viloyati hokimi o'rinbosari Xurshidjon Ahmedov, Rishton tumani hokimi Bahodir Xoliqov, O'zbekiston Badiiy akademiyasi akademiklari va Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti tomonidan amalga oshirilayotgan “Rishton, Chust, Yangiqo‘rg‘on va Boysun tumanlari etnoturizm salohiyatini oshirishda lokal atributlardan foydalanish” nomli loyiha a'zolari ishtirok etdilar.
Tadbirda loyiha rahbari B. Odilov so‘zga chiqib, uy muzeylarining turizmni rivojlantirishdagi ahamiyati haqida fikr bildirdi. Xususan, bunday muzeylar mahalliy va xorijiy sayyohlar uchun o‘ziga xos diqqatga sazovor joy sifatida xizmat qilishi ta'kidlandi.
Tarixiy ma’lumotlarga boy uy muzeylarini virtuallashtirish dars mashg‘ulotlarini samarali tashkil etish, ayniqsa yosh avlodning tarixiy merosimizga qiziqishini oshirishda alohida ahamiyat kasb etadi.
МИСРЛИК ЖУРНАЛИСТ ФАРҒОНА ҲАҚИДА МАҚОЛАЛАР ЭЪЛОН ҚИЛДИ
27 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов жараёнларини кузатиш учун халқаро кузатувчи ва оммавий ахборот воситаси вакили сифатида Фарғонада меҳмон бўлган Миср парламенти сенатори, “Aш-Шурук” газетаси бош муҳаррири Имадуддин Хасан Аҳмад Муҳаммад ўз таассуротлари ҳақида мақолалар ёзди.
“Aш-Шурук” газетаси ва унинг интернет тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилинган иккита мақолада вилоятимизнинг бир қатор диққатга сазовор жойлари, музей ва ҳунармандчилик марказлари, кўчалардаги озодалик ва тартиб-интизом алоҳида эътироф этилган.
Бу ҳақда батафсил "Янги Фарғона" газетасининг 85-сонида эълон қилинган мақолада танишишингиз мумкин.
Бизнинг ижтимоий тармоқларга аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook |Web-sayt
#Farg‘ona viloyati
#Rishton_tuman_ixtisoslashtirilgan_maktabi
#CHSB imtihonlari
2024-2025-oʻquv yili I chorak yakunlari boʻyicha umumtaʼlim maktablarida summativ baholash sinovlari bo'lib o'tdi. Rishton tumani 20 va So‘x tumani 3-IDUM maktablarida oʻquvchilar bilimini formativ va summativ baholash tizimi tajriba-sinov tariqasida joriy etilgan.
⏺️ 31-oktabr kuni mazkur maktablarning 5-11-sinf oʻquvchilari oʻrtasida 2024-2025-oʻquv yilining I chorak yakuni boʻyicha choraklik summativ baholash (CHSB) jarayonlarini kuzatgani Rishton tuman ixtisoslashtirilgan maktabi rahbariyati va bir qancha o‘qituvchilar ishtirok etdilar.
Овоз бериш якунланди!
Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда “Vodiy24.uz” интернет сайти билан ҳамкорликда вилоятда фаолият юритаётган маҳалла ходимлари ўртасида эълон қилинган “Энг фаол маҳалла еттилиги” танловининг иккинчи босқич, яъни вилоят босқичи бўйича овоз бериш якунланди.
Тўпланган овоз натижаларига кўра:
1-ўрин Фарғона ш. "А.Навоий" МФЙ
2-ўрин Риштон т. "Юқори Авазбой" МФЙ
3-ўрин Қўштепа т. "Баландмасжид" МФЙлар эгаллади.
Танлов ғолибларини табриклаймиз. Танловда иштирок этган барча маҳалла вакилларига миннатдорчилик билдирамиз. Тез орада ғолибларни тақдирлашга чақирилади.
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
✅ Соат 20:00 да республика ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди.
🗳Айни дақиқаларда овозларни санаб чиқиш жараёнлари бошланди.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Bugun O'zbekistonda parlament saylovi kuni
muxbir: Muhammadsiddiq Usmonov
68-saylov uchastkasi
#Farg'ona viloyati
#Saylov2024
16:00 27.10.2024
@hududtv
Сайлов мамлакат келажаги учун муҳим танлов — Асадхўжа Мўйдинхўжаев
👉https://xs.uz/uzkr/120372
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram|Instagram|Youtube|Facebook
#news
🤩Oʻzbekiston qahramoni Patilaxon Ergashova saylovda oʻz ovozini berdi
🌐 "Ruxsor news" informatsion dasturidan
📮𝒀𝒐'𝒍𝒊𝒎𝒊𝒛-𝒃𝒊𝒓!
📝Telegram💻Instagram🎞Ruxsorteleradiokanali">Youtube
#news
🤩 71-saylov uchastkasidagi saylov jarayonlari
🌐 "Ruxsor news" informatsion dasturidan
✅Muxbirimiz Maftuna Mamasiddiqova lavhasi shu haqida
📮𝒀𝒐'𝒍𝒊𝒎𝒊𝒛-𝒃𝒊𝒓!
📝Telegram💻Instagram🎞Ruxsorteleradiokanali">Youtube
#news
🤩Xitoylik Xalqaro kuzatuvchi Saylov jarayonlariga oʻz fikrlarini bildirdi.
🌐 "Ruxsor news" informatsion dasturidan
📮𝒀𝒐'𝒍𝒊𝒎𝒊𝒛-𝒃𝒊𝒓!
📝Telegram💻Instagram🎞Ruxsorteleradiokanali">Youtube
#news
🤩Rossiyalik Xalqaro kuzatuvchi Nataliya Zadubrovskaya Saylov jarayonlariga oʻz fikrlarini bildirdi.
🌐 "Ruxsor news" informatsion dasturidan
📮𝒀𝒐'𝒍𝒊𝒎𝒊𝒛-𝒃𝒊𝒓!
📝Telegram💻Instagram🎞Ruxsorteleradiokanali">Youtube