rabbimov_rasmiy | Неотсортированное

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Подписаться на канал

Камолиддин Раббимов

Учинчи Жаҳон уриши бошландими?

🎚️ Жонли эфир 🤏

Telegram | Instagram

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?

Жо Байден ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига (ҳозирча фақат Курск вилояти) ҳужум қилишга рухсат берди. Storm Shadow, SCALP ва Taurus ракеталари бўйича эса Британия, Франция ва Германиядан ҳозирча янгилик бўлмади. Хўш, асосий донорнинг “яшил чироқ”ни ёқиши қандай оқибатлар яратади, Москванинг жавоби қанақа бўлиши мумкин?

Kun.uz “Геосиёсат” дастурида мавзуни сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Шуҳрат Расул билан муҳокама қилади.

🔴📹 Жонли эфирни кузатинг

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🇺🇿 Ўзбекистондаги давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин

🔺 Бу ҳақда Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг собиқ раҳбари, Ўзбекистон Президентининг хорижлик маслаҳатчиси Сума Чакраборти маълум қилган.

Чакрабортига кўра, юқори салоҳиятли Ўзбекистон давлат хизматчилари учун Оксфорд университетидаги “Said business school” мактабида малака оширишни ташкил қилиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича янги дастурини бошлаш масалаларини Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов билан муҳокама қилишган.
Улар давлат хизматчиларини иш самарадорлигини ошириш бўйича ҳам фикр алмашишган. Умрзоқов давлат хизматчиларини тўлиқ иш соатига амал қилишлари тарафдори эканлигини айтиб ўтган.

Сума Чакраборти саҳифасида бу ҳақида шундай ёзади -
“Олий Мажлиснинг сўнгги сайловларидан кейин Тошкентга қайтдим ва азиз дўстим, ислоҳотчи Сардор Умрзоқов билан учрашдим. Қуйидаги масалалар юзасидан муҳокама юритдик: Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ютуқлар, Said Business School томонидан юқори салоҳиятли ўзбек давлат хизматчилари учун амалга оширилаётган таълим дастури ва FDI дастурининг бошланиши каби ислоҳотларнинг кейинги босқичлари ҳақида яхши суҳбат қилдик.

Бундан ҳам муҳимроғи, Сардор Умрзоқов давлат хизматчилари ўз иш услубларини ўзгартириб, мамлакатни трансформация қилишда қандай ёрдам бера олиши ҳақида фикр юритди. У айтадики, агар вазирликлар ходимлари мунтазам иш соатлари бўйича ишлашса ва бугунги кундагидан кўра кўпроқ оилалари билан вақт ўтказиш имкониятига эга бўлишса, бу иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисобламоқда. Мен бу фикрни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, чунки ўтмишда Буюк Британия давлат хизмати тизимида энг юқори даражаларда мослашувчан иш тартибини жорий қилиш тажрибасига эга бўлганман”, дея ёзмоқда Сума Чакраборти ўзининг LinkedIn тармоғидаги саҳифасида.

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?

Россия Донбассдаги муваффақиятлари ортидан Курскни ҳам қайтариб олишга бел боғлагани айтилмоқда. Трампнинг “тахт”га қайтиши Украина учун хавотирларни кучайтирди. Хўш, бугун фронт чизиғи ва унинг атрофидаги халқаро сиёсий вазият қандай? Россия-Украина урушидаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилиш учун Kun.uz студиясига бир нечта таҳлилчилар жам бўлди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Трампнинг қайтиши фонида Яқин Шарқда қизиқ вазият шаклланяпти. Энг катта ва энг муҳим янгилик – Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Трамп ўз кабинетини тузаяпти. Трамп командасидаги аксарият мулозимлар – ўта исроилпараст сиёсатчилар. Демак, Исроилга эътибор жиддий кучаяди.

Трамп Исроилга нисбатан жорий қилинган барча чекловларни олиб ташлаб, истаганча қурол бераман, деди. Эрон билан уруш бўлиш хавфи жиддий ошди. Шу фонда Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Тарихда биринчи марта! Туркия – Исроилни энг биринчилардан тан олган мусулмон давлати эди.

Исроил билан алоқаларни узиб, Туркия, яқин йилларда Исроил билан ҳарбий тўқнашувга ҳам бориши мумкин. Минтақада Туркия ва Исроил – ҳарбий жиҳатдан энг кучли давлатлар. Трампни қайтиши фонида Эрон ва араб давлатлари муносабатлари ёмонлашмади. Аксинча, Саудия-Эрон алоқалари сақланиб қолди. Саудлар ҳам Трампнинг шулерлигини тушунишди. Яқин Шарқдаги барча давлатлар потенциал урушга оҳиста тайёрланиб бошлашди.

Келажакда, Марказий Осиё давлатлари ҳам Исроил билан алоқаларни аниқ узади. Бу – вақт масаласи. Лекин, бу ишни эртароқ қилган яхши. Исроил – 78 йил давомида инсониятга қарши жиноят қилган, геноцид қилган ва қилаётган давлат. Марказий Осиё давлатларининг барчаси, Исроилга муносабат борасида, бирлашган ҳолда, келишган холда бир тан бир жон бўлиб, алоқаларни бир кунда узиши керак. Туркиянинг ёнида туриши керак!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Геосиёсий ҳафта таҳлили: Трампдан умид қилаётган Россия ва  Ҳамас атрофидаги миш-мишлар

Трампнинг қайтиши, Украина олдидаги чақирувлар ва Туркийлар қабул қилган хартия ҳафтанинг геосиёсий даражасини янада оширди. Европа Иттифоқи энди АҚШдан айро “кемада сузиш”га тайёрланмоқда. Kun.uz ҳафта давомида глобал майдонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлилчилар Шуҳрат Расул, Камолиддин Раббимов ва Анвар Йўлдошев билан жонли эфирдаги “Геосиёсат” таҳлилида муҳокама қилади.

🔴📹 Жонли эфирни кузатинг

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Бу ўринда гап, энг аввало, Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир»,

деди Президент Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг Давлат раҳбарлари кенгашидаги навбатдаги мажлисида

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Нима учун Доналд Трампнинг вазияти америкаликлар нуқтаи назаридан қулайроқ десак, чунки Камала Ҳаррис бу — сўл сиёсатчи, инсонларни тенг кўриш кераклигини таъкидлайди. Демократларнинг асосий қадрияти тенглик — мусулмонлар билан америкаликлар, оқлар билан қоралар тенг.

Республикачиларнинг асосий қадрияти эса ўзлик. Доналд Трамп айтяптики, «мана, мигрантларга эшик очилди, сизларнинг иш ўринларингизни олиб қўйди, ойликларингиз тушиб бораверади, мен ҳокимиятга келсам, мигрантларга эшикни ёпаман», дейди.

Европада ҳам худди шу тенденция кузатилмоқда. Яъни «мен сизларни ҳимоя қиламан», дейиш ва бошқаларга қарши туришимиз керак, деган позиция кафолатланган ғалаба рецепти ҳисобланади».

Камолиддин Раббимов

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🟢#Live #JonliEfir

Геосиёсий ҳафта таҳлили: Исроилнинг жавоби ва BRICS шамоли

Россия BRICS+ форумини ўтказиб, ҳаммани ўзига қаратди, форумга ҳатто Украинанинг тинчлик саммитига бормаган БМТ бош котиби ҳам келди. Яқин Шарқда Исроил Эронга зарба берди, Теҳрон жавоб бериш билан таҳдид қилди. АҚШда эса ҳамма сайлов билан овора. НАТОнинг олдида энди – КХДР бошоғриғи.

Kun.uz дунёдаги сиёсий динамикани таҳлилчилар Шуҳрат Расул, Камолиддин Раббимов ва Абдували Сойибназаров билан жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафта таҳлилида муҳокама қилади.

Жонли эфирни кузатинг

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“2 миллион ватандошимиз четда ишлаб юриши – табиий жараён эмас” — Ботиржон Шермуҳаммад

Таълимдаги муаммоларимиз туфайли бозор талаб қилаётган, малакали кадрларни етказиб беролмаяпмиз. “Миграция бу табиий жараён”, дея суришни тарғиб қилиш эмас, балки иқтисодни ривожлантиришимиз керак, дейди ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, демографик ўсиш ва даромадларнинг пастлиги туфайли Ўзбекистон анча вақт ишчи кучини экспорт қилишга мажбур бўлади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва инвестиция муҳити муҳокама қилинди

“Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” доирасида ўтказилган тадбирда доктор Макс Майер, Марказий Осиё бўйича Германиянинг Ханнс-Зайдель жамғармаси ваколатхона раҳбари, мамлакатда бизнес ва инвестиция учун яратилган қулай муҳит ҳақида сўз юритди. У давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг оддий аҳоли ҳаётини яхшилашга хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратди.

“Бу ерда йиғилган экспертлар мамлакатда бизнес ва инвестиция учун яратилган қулай муҳит ҳақида гапиряпти, лекин мен давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар оддий аҳоли ҳаётини яхшилашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Буни оддийгина ташкил этилган Маҳалла институтларидан ҳам кўришимиз мумкин. Айнан бу тизим Германияда ҳам йўлга қўйилишини истардим. Шунингдек, ушбу давра суҳбатида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача белгиланган миллий стратегияси ҳақида ҳам яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдим. Бу ерда миллий экспертларнинг ва халқаро ташкилотларнинг молия соҳасида янада яхши натижаларга эришишда ўзларининг синалган амалиётлари билан бўлишишмоқда”, — деб таъкидлади Майер.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг умумий ҳисобда 13-ўринни эгаллаши — муҳим натижа

17-26 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги”нинг биринчи кунида спорт соҳасидаги ислоҳотлар ҳам муҳокама қилиняпти. Халқаро кураш федерацияси Бош котиби Муҳаммад Реза Насирийнинг фикрича, сўнгги Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг 13 та медал қўлга киритиб, умумий ҳисобда 13-ўринни эгаллаши — муҳим натижа. Унинг таъкидлашича, бу ютуқлар Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллаганини, шунингдек, Осиёда тўртинчи ўринга кўтарилганини кўрсатади.

Муҳаммад Реза Насирий, шунингдек, ўз чиқишида Шавкат Мирзиёевнинг спорт соҳасидаги ислоҳотлари доирасида, хусусан, кураш спортини ривожлантиришда амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Шу ўринда, Президентнинг кураш спортини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармони Олимпия ҳаракатига интеграция қилиш бўйича йўл харитасини ўз ичига олгани, бу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилганини ҳам айтиб ўтиш керак.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ассалому алайкум дўстлар, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Жан Тиролниннг Ўзбекистонга келиши мен учун яхши янгилик бўлди.

14-октабр куни талабалар, бизнесменлари, олимлар, бошқарув соҳаси вакиллари учун Жан Тирол томонидан очиқ маъруза ташкил этилади.

Учрашувда олим томонидан монополияларни бошқариш ва халқ фаровонлигига эришиш каби менга қизиқ мавзуларда суҳбат ташкил этилар экан.

Ўйлайманки, юртимизга машҳур олимларнинг келиши ва илм-фан соҳасида алоқаларнинг кучайиши келажакда ўзининг ижобий таъсирини беради.

Олимнинг маърузасида қатнашишни мақсад қилиб қўйдим. Сизга ҳам бу каби имкониятдан оқилона фойдаланиб, ўзингиз учун янги билимлар олишни тавсия қиламан:

@Rabbimov_rasmiy

https://bit.ly/3TUxz8k

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?

Ҳаагадаги халқаро трибунал Исроил бош вазири ва собиқ мудофаа вазирини Фаластиндаги бемисл хунрезликлар учун қамоққа олишга буйруқ бергани – тарихий адолатнинг қарор топиши йўлидаги катта ҳуқуқий, маънавий марра, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Telegram | Instagram

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистондан «Янги Ўзбекистон»гача: ЙЎҚОТИЛГАН ҚАЛБНИ ИЗЛАБ…

Германиялик сиёсий шарҳловчи, «Berliner Zeitung» нашри Геосиёсат бўлими раҳбари Томас Фасбендернинг сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов билан суҳбати

«Германиянинг нуфузли «Berliner Zeitung» нашрида сиёсий шарҳловчи, нашр Геосиёсат бўлими раҳбари Томас Фасбендернинг сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов билан суҳбати эълон қилинди. «Ўзбекистондан «Янги Ўзбекистон»гача: Йўқотилган қалбни қидириб...» сарлавҳали ушбу мақолада мамлакатимизнинг яқин ўтмиши, бугуни, келажаги ва минтақадаги сиёсий эврилишлар ҳақида сўз боради».


📰 Мақолани тўлиқ ўқиш

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Туронда фитна назарияси: атеизм, радикализм ёки толерантлик?

Меҳмонлар:
1. Аброр Мухтор Алий — исломшунос
2. Камолиддин Раббимов — сиёсатшунос

Модераторлар:
1. Ғайбулла Бобоёров — тарихчи-турколог, тарих фанлари доктори, профессор ва «ТУРОН» лойиҳаси раҳбари
2. Суръат Кубаев — тарихчи-археолог, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.

🎚️ Видеони тўлиқ томоша қилиш

Telegram | Instagram

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?

Доналд Трамп АҚШда ҳокимиятга бир муддатдан сўнг қайтган иккинчи президент бўлди. У дунёдаги энг қудратли давлат, биринчи иқтисодиёт ва биринчи ҳарбий қудрат бўлган АҚШ тарихидаги зиддиятли президентлардан бири. Шу сабаб биз АҚШ ва Трампни таҳлил қилишда давом этамиз.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?

Исроил мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” мағлуб этилганини айтмоқда, лекин Ливанда ўт очишлар ҳали ҳам давом этяпти. Маҳмуд Аббос эса урушни тўхтатишга ваъда берган Трамп билан суҳбатлашди. “Геосиёсат”да Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан таҳлилчилар Камолиддин Раббимов, Шавкат Икромов ва Бектош Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Геосиёсий босим воситаси ва ҳимоясиз қатлам – сиёсатшунос Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақида

Россиядаги меҳнат мигрантларига ортиб бораётган босимнинг сабаби – мигрантлар келадиган давлатларга геосиёсий босим ўтказишдир. Бундан ташқари, ичкарини «тозалаган» куч тузилмалари учун курашадиган бошқа «душман» қолмади, шунинг учун ҳимоясиз мигрантларга ўтилди, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сайлов тугаш арафасида

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов

Бугун АҚШ президенти ва унинг ўринбосарини аниқлаб берувчи 60-сайлов бўлиб ўтяпти. Сайлов якунида номзодлар натижалардан қониқмаслиги мумкин, лекин 2020 йилги каби ғалаёнлар такрорланиш эҳтимоли ҳам мавжуд, дейди баъзи таҳлилчилар.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Геосиёсий ҳафта таҳлили: БМТни тақиқлаган Исроил ва Россия-Украина урушига учинчи давлат қўшилиши

АҚШдаги сайлов пойгалари кулминацион нуқтага чиққан бир фонда Эроннинг Исроилга зарба бериш эҳтимоли ҳақида хам муждалар тарқалди. Украинада жангга шай КХДР аскарлари ва БМТ ни ожизлантирган Исроил.
Kun.uz глобал майдонда содир бўлган сиёсий ўзгаришларни таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Фазлиддин Мадиев билан жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафта таҳлилида муҳокама қилади

🔴📹 Жонли эфирни кузатинг

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нефт – энди дунё қироллари учун тож эмасми?

Баъзи таҳлилчилар нефтни 20-асрдаги можароларнинг асосий сабабларидан бири деб ҳисоблайди. Хўш, 21-асрнинг учинчи ўн йиллигига келиб, дунёда нефтнинг статуси қандай? Араблар ҳозир ҳам дунё нефт бозорини қалқита оладими? Мавзу борасидаги саволларга “Геосиёсат” дастурида таҳлилчилар Шуҳрат Расул ва Камолиддин Раббимов жавоб беришди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қозон саммитига нега бунча кўп меҳмон келди?

BRICS+ форматини ҳам ўз ичига олган саммитга 30 дан ортиқ давлат раҳбарлари, қатор халқаро ташкилотлар намоёндалари келди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида ҳафтанинг бош геосиёсий воқеаси ҳақидаги мулоҳазаларини баён қилади.

📹 ВИДEОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ёки НАТО, ёки ядро қуроли? Экспертлар – Зеленскийнинг ғалаба режаси ҳақида

АҚШ, Франция ва Буюк Британия Украинани НАТОга таклиф қилишга тайёр, лекин Германия бу борада шошилмаяпти. Зеленскийнинг “Ғалаба режаси” ҳам кенг муҳокамалар марказида. “Геосиёсат”да сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Жаҳонгир Акрамов урушдаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Янги дунё тартиботи одатда урушлардан кейин шаклланади” — экспертлар БМТ ислоҳоти ҳақида

БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессияси ҳам ташкилотни ислоҳ қилиш чақириқларисиз ўтмаяпти. Kun.uz суҳбатлашган экспертлар Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқнинг сўзларига кўра, БМТни ислоҳ қилиш деганда, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш тушунилади, буни амалга ошириш эса жуда мураккаб. Халқаро тартиботнинг тубдан ўзгариши келгусида АҚШ–Хитой уруши натижаларига кўра рўй бериши мумкин.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Туркия Марказий Осиёни “Туркистон” деб атамоқда: ташқи дунёнинг муносабати қандай?

Туркиянинг мактаб дарсликларида Марказий Осиёни “Туркистон” деб номлаш жорий қилинди. Бу қарор шу йилнинг бошларида қабул қилинган эди. Қарорнинг ижроси янги ўқув йили бошидан, яъни сентябр ойидан бошланди. Бу ўзгаришнинг акс-садоси нафақат минтақамизда, балки ташқи дунёда ҳам сезилмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Янги дунё тартиботи одатда урушлардан кейин шаклланади” — экспертлар БМТ ислоҳоти ҳақида

БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессияси ҳам ташкилотни ислоҳ қилиш чақириқларисиз ўтмаяпти. Kun.uz суҳбатлашган экспертлар Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқнинг сўзларига кўра, БМТни ислоҳ қилиш деганда, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш тушунилади, буни амалга ошириш эса жуда мураккаб. Халқаро тартиботнинг тубдан ўзгариши келгусида АҚШ–Хитой уруши натижаларига кўра рўй бериши мумкин.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Подписаться на канал