rabbimov_rasmiy | Неотсортированное

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Подписаться на канал

Камолиддин Раббимов

Bahslashishni toʻxtatib birlashaylik

@Hamid_Sodiq

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон делегацияси Париждан қайтиб келди

Чемпионлар аэропортда тантанали кутиб олинмоқда.

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Рус тилида “держава” деган сўз бор. Бу сўз, ўзбек тилида, вазиятга қараб ҳар хил таржима қилинади. Содда қилиб айтганда, “қудратли давлат” деб таржима қилиш мумкин. Бу атама – нисбий тушунча. Яъни, барча давлатларга нисбатан ишлатиб бўлмайди. Чунки, давлатларнинг қудрати бир-биридан фарқ қилади: баъзилари қудратлироқ, бошқалари заифроқ.

Ўзбекистонни “спорт соҳасидаги қудратли давлат” (спортивная держава) деб аташ мумкин. Ўтган сафарги ва олдинги олимпиада ўйинларида ҳам, Ўзбекистон – Марказий Осиёда, туркий ва мусулмон дунёсидаги энг катта ютуқларга эришган давлат бўлганди. Бу рекордни Ўзбекистон спортчилари Парижда янгилади. Дунёда 13 ўрин! Катта муваффақият.

Ўзбекистон жамияти ва давлатида кучли ижтимоий энергия ва ўзига ишонч бор: демографик шиддатли ўсиш, улкан қурилишлар, уй-жой нархларининг юқорилиги, иқтисодий қизиш, минтақавий фаоллик ва салоҳият, геосиёсий вазн ва вазминлик...

Одамлар билан суҳбатда, урфга кўра, вазиятдан нолиш кўпроқ бўлса-да, лекин ижтимоий тафаккурда анча катта захирадаги оптимизм бор. Тўғри, ижтимоий тафовутлашув каттагина. Фарқ янада ошиб бормоқда. Лекин, миллатнинг руҳиятида келажакка ишонч кучли, чунки миллат Худога ишонади. Йигирма йил олдин ҳамма тўйхона қурар эди, ҳозир миллат ўз фарзандларини ўқитмоқда. Ўқув марказлари ва олий таълим – миллий модага кирган. Бу – келажакка интилиш ва оптимизм ифодаси.

Спортдаги ютуқлар миллатни руҳлантиради. Имкон излаган – имкон топиши мумкинлигини кўрсатади. Мана шундай интилишлар бошқа соҳаларда ҳам амалга оширилса, албатта ўз самарасини беришига далолат қилади. Бу давлат ва миллат, агар интилса - сиёсий плюрализм, инклюзив иқтисодиёт, ҳуқуқий давлатчилик шакллантира олиши мумкинлигига ишора қилади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Япония бош вазири Фумио Кишиданинг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга ташрифи бекор қилинди

Бунга Япония ҳудудларида рўй берган кучли зилзила сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 9-август куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммити бўлиб ўтиши керак эди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Россиянинг авторитаризмдан тоталитаризмга қараб юриши.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Россиянинг ҳам ўз «ҳақиқат»и борми?

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ғарб ва Россия ўртасидаги тарихий алмашув. Экспертлар фикри

Август ойи бошида совуқ уруш давридан бери Ғарб ва Россия ўртасида энг йирик маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Хўш, алмашилганлар кимлар ва мавжуд сиёсий динамикада қандай ўринга эга? Мавзу юзасидан таҳлилчилар Шуҳрат Расул ва Камолиддин Раббимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Агар бу сайловларда ютсам, NATO'дан чиқиб кетаман»

© Трамп

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

ҲАМАСнинг лидерларини ўлдириш мумкин, лекин ғоясини ўлдириб бўлмайди — таҳлилчилар

Исмоил Ҳаниянинг йўқ қилиниши миллий озодлик ғояси атрофида бирлашган Фаластин халқининг тарихий курсига таъсир кўрсатмайди. Исроил ҲАМАСни ташкилот сифатида йўқ қилишга эришган тақдирда ҳам, эртами-кечми шу ёки бошқа ном остида худди шундай ташкилотлар пайдо бўлаверади, дейди таҳлилчилар.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Олқишлар, танқидлар ва аксилэрон алянсига чорлов — Нетаняҳунинг АҚШга ташрифи қандай ўтди?

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Конгрессдаги нутқини 90 га яқин конгрессмен бойкот қилди, шунга қарамай, қолган қонунчилар уни олқишларга кўмди. Исроил раҳбари ўз нутқида Эронга қарши кўп томонлама ҳарбий алянс тузишга чақирди. “Геосиёсат” ташриф давомидаги шу ва бошқа воқеаларни шарҳлаш учун экспертлар Камолиддин Раббимов ва Фарҳод Каримовга мурожаат қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Россия–Украина уруши: Европа ҳарбий алянс тузмоқчи, Хитой фаоллашди

Европа Иттифоқи ўзининг мудофаа ташкилотини тузмоқчи, бу НАТОга ишончсизлик ва Трампнинг эҳтимолий президентлигига тайёргарликми? Украинада тинчликка эришиш бўйича Хитойнинг фаоллашгани нимани ўзгартиради? “Геосиёсат”да таҳлилчилар Россия–Украина уруши атрофидаги сўнгги воқеликлар ҳақида сўз юритади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Байденнинг пойгадан чиқиши: Демократларда имкон туғилди, улар номзодликка кимни танлайди?

Камала Ҳарриснинг америкаликлар орасидаги обрўси юқори эмас. 8 йил олдин ундан анча вазни оғирроқ сиёсатчи бўлган Ҳиллари Клинтон Трампга ютқазган эди. Хўш, ҳозир партия ичкарисидаги баҳс-мунозаралар қайнаётган демократларда Ҳаррисдан ташқари яна қандай вариантлар бор? “Геосиёсат” Байденнинг пойгадан чиқишига оид шу ва бошқа саволларни муҳокама қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Байден ўзининг вице-президенти Камала Харрисни номзодлигини илгари сургани – опа аниқ номзод бўлди дегани эмас. Ҳали Демократлар партияси ичида праймериз бўлиши керак. Чунки номзод кўрсатишнинг ўз процедураси бор. Муаммо шундаки, АҚШ тарихида жорий президент номзод бўлиб туриб, сайловга оз қолганда ўз номзодлигини олмаган.

Сайловга уч ярим ой қолаяпти – 5-ноябрда сайловлар. Шу қисқа вақт ичида демократлар “кимни кўрсатсак Трампни аниқ ютади?” деган съезд ва жараёнларни ўтказиши керак. Камола опа – асосий номзод, чунки мақоми юқори – вице-президент. Лекин, партия ичида рейтинги ва харизмаси юқори бўлган сиёсатчилар бор. Сўровномаларга кўра опа Трампни енга олмайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кеча Трампга ҳужум уюштирилган вақтда маълумотлар анча кам эди. Бир кун ўтиб, кўп ҳолатлар ойдинлашди. Демак, ҳозиргача олинган маълумотлар асосида шаклланган тасаввурга кўра, Трампга ҳужум қилган 20 ёшли бола профессионал бўлмаган. Трамп бахтли тақдир тақозоси сабаб, омон қолган. Трампнинг ҳимоя тизими шу қадар абгор бўлади деб ўйламаган эдим. Бу воқеа, барибир Трамп фойдасига бўлади. Лекин, ҳали сайловгача тўрт ой бор – сайлов 5-Ноябрда бўлиши керак. Бу вақт оралиғида кўп нарсалар бўлиши мумкин.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Шимолий Атлантика алянси аъзолари Вашингтондаги саммитда ташкилотнинг 75 йиллигини нишонлади. Хўш, дунёдаги энг қудратли ҳарбий иттифоқнинг 75 йиллик тарихи қанақа кечди, бугуни қандай, келажак мақсадлари нима? НАТО ва Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари ўртасида қандай боғлиқлик бор?

«Геосиёсат» нинг навбатдаги сони ҳам сиёсатшунослар баҳсига айланиб кетди.

🎚️ ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қизиқ бурилиш. Украина Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирган. 28та аҳоли пунктини эгаллаган. Буни Россия мутлақ кутмаган эди. Кейинги бир йилдан ортиқ вақтда ташаббус Россия тарафида эди.

Энди, ташаббус Украина томонида. Чунки, Россия Украина ҳудудига бостириб кирган ва катта ерларни эгаллаган бўлса, энди Украина ҳам Россиянинг ҳудудига бостириб кирди. Украина фронтидаги ўйин бироз ўзгарди. Лекин, Украина Курск ерларини қанча вақт ушлаб тура олади – бу номаълум.

Украина Россия билан музокараларга янги «далил» қўшди: «Ерларингни қайтариб олмоқчимисан? Унга менинг ерларимни бер! Алмашамиз!» Унга қадар Украина Россияга ҳеч нарса таклиф қила олмасди. Энди таклиф қила олади. Бундай таклифдан Россия хурсанд бўлиши керак. Чунки, энди Россиянинг қўли қуруқ қолмайди,

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистонда ўқув марказлари ва ОТМлар миллий модага айлангани ҳақида айтилганда, Cambridge ўқув марказини алоҳида таъкидлаш керак.

Яқинда Президент ёшлар билан учрашувда ушбу ўқув марказининг асосчиси Жаҳонгир Пўлатовнинг сўнгги йиллардаги ютуқларини эътироф этган эди.

Ҳозирги пайтда Cambridge’нинг 13 та филиалида 10 мингдан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқув марказининг йиллик даромад айланмаси эса 10 миллиард сўмдан ошган.

Бу натижаларнинг барчасига сўнгги ўн йилликда эришилган. Cambridge кейинги декада учун ҳам юқори мақсадларни кўзламоқда.

Хусусан, ўқув марказлари ичида илк бор Cambridge томонидан халқаро имтиҳон тизимига ўтилди. Бу эндиликда Cambridge ўқув маркази тақдим этадиган тил сертификатлари ҳам IELTS ва бошқа халқаро сертификатлар сингари хорижий олийгоҳларга киришда тан олинишини англатади.

Мамлакат халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлиши ва инсон капиталини ривожлантириш орқали ички фаровонликни таъминлаши учун таълимга эътиборни кучайтириш зарур.

Cambridge’да тил ўрганиш истагидагилар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Реклама

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нетаняҳу, Эрон ва АҚШ: Яқин Шарқда катта уруш муқаррарми?

ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилгандан сўнг Эроннинг Жамкарон масжиди гумбазига “қизил қасос байроғи” кўтарилган эди. Шундан буён глобал ҳамжамият нигоҳи Эроннинг Исроилга жавоб беришини кутяпти.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қозоқ қардошларимиз Олимпиададаги чемпионларимизни табриклашмоқда (#)

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Камала Харрис вице-президентликка Миннесота штати губернатори Тим Уолзни танлабди. Ҳозир Тим Уолзни нутқини эшитдим: кучли сиёсатчи! Сиёсатчининг 5-10 минутлик нутқини эшитиб, дикцияси, мимика, жестикуляциясини кузатиб, маълум хулосалар қилиш мумкин. Унинг дунёқараши қанчалик бой, ўзига ишончи қай даражада, аудиторияни қанчалик ҳис қилаяпти, одамларни қанчалик ишонтира олади – бу саволларга жавоб олдим. Камала Харрис ва Тим Уолз командаси – кучли команда бўлди.

Кеча демократлардан номзод – қариб, эси кетган Байден эди. Трамп ва уни вице-президенти Жеймс Вэнс кучли кўринаётган эди. Байден кетиб, Камала Харрис номзоди олдинга сурилиши – вазиятни мавҳум қилди. Энди Камала Харрис ўзига кучли сиёсатчи Тим Уолзни вице-президент қилиб олиши – тарозини демократлар тарафига босиб бошлади.

Трампнинг вице-президентликка номзоди Жеймс Вэнг анча заиф сиёсатчи, популист, анча ўнг, ва Трампнинг соясидаги одам – у янги ўйин қоидаси олиб кира олмайди. Демак, Камала Харриснинг президент бўлиш эҳтимоли яхшигина. Агар шундай бўлса – АҚШ тарихидаги биринчи аёл президент бўлади, яна оқ танли бўлмаган, ярим қора, ярим ҳинд президент бўлади.

Камала Харриснинг эри – яҳудий, лекин сўл яҳудий, Харрис ва унинг эри Нетаньяҳу ва сионистлардан масофа сақлайди. Агар Трамп ҳокимиятга қайтса – Нетаньяҳунинг кетмони яна учади. Харрис бўлса – Исроил ва араб-мусулмон дунёси ўртасида мувозанат излаш сиёсати давом этади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

#улашинг

Таржимон, муҳаррирлар орасида «автомат таржимон» деган бир ибора бор. Ўта сифатсиз таржима қиладиган таржимонларни сунъий идрок таржимасига қиёслаб койиш учун одатда шу гапни ишлатамиз.

Лекин энди сифатсиз таржималар қилганларни бундай деб койиш адолатдан эмас, чунки янги ўзбек тилидаги сунъий идрокка асосланган таржимон — Tilmoch таржималарни анча сифатли қиляпти.

Тилмоч аввалроқ энг яхши стартап сифатида эътироф этилган Tahrirchi ичидаги хизмат. У рус, инглиз, қорақалпоқ ва ўзбек тилларига сифатли таржима қила олади. Негизида 20 миллиондан ортиқ таржима гаплар билан ўргатилган сунъий идрок модели ўзбек тилига махсус мосланган бўлиб, синоним ва вариантлар ҳам тақдим этишни билади.

Агар иш жараёнингизда таржимадан кўп фойдалансангиз, ўзимизнинг миллий Tilmoch'имизни ишлатинг!

Tilmoch шу ерда: tahrirchi.uz/uz/translator
Канал: @tahrirchi_uz

P.S. Tilmoch* — бир тилдаги гап ёки нутқни бошқа тилга (оғзаки) таржима қилиб берувчи одам.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Исроилнинг Ғазодаги хунрезликлари

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат
👉
Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бир вақтлар Германиядаги фашизмни ўрганган, асли яҳудий тадқиқотчи аёл Ханна Арендт “Ёвузликнинг шу қадар оддийлиги” (рус тилида “Банальность зла”) асарини ёзган эди. Унда Арендт иккинчи жаҳон урушидан кейин қамоқда сақланаётган Эйхман исмли немис офицерини психологиясини ўрганади ва хулоса қилади: “Эйхман ҳеч қачон онгли антисемит бўлмаган, уни нияти фақат каръера қилиш ва тизимга содиқ қолиш эди” деб ёзади.

Бугун Исроил ва сионистлар қилаётган ишларни “шунчаки эрмакка қилинаётган ёвузлик” деб таърифлаш мумкин. Гитлер минглаб, миллионлаб бегуноҳ одамларни ўлдириб, демократик парламентларда чиқиш қила олмаган. Буни йўлини топа олмаган. Нитаньяху топди. АҚШ икки стандартлиликда янги маррага кўтарилди.

1947 йилдан буён Исроил фақат босқинчилик билан шуғулланди. Неччи миллионлаб одамларни ўз уйларидан, жойларидан қувди. Фаластинни қанча ерларини босиб олди. Қўшни давлатларнинг ерларини босиб олди. Кейинги 9-10 ойни ўзида 40 минг бегуноҳ инсонни шунчаки ўлдирди. Буларнинг кўпчилиги болалар ва аёллар.

Кўпчилик яҳудийларни “ақлли миллат” дейди. Ақлли миллат бу қадар қутурган зулмларга боши билан шўнғимас эди. Ақлини йўқотган миллат ва давлатгина 70-80 йил давомида узлуксиз зулмлар қилиб, босқинчиликлар қилиб, оддий ҳуқуқ ва инсоний талабларни инкор этиб, давлат сифатида узоқ муддат яшашга умид қилиши мумкин.
Исроил энди фақат куч ҳисобига яшаб туриши мумкин. Лекин, дунёда кучлар нисбати барибир ўзгаради. Исроил, худди ғарбни бошига боғланган оғир тошга ўхшайди. Бу тош ғарбни сув остига чўктириб бошлади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

‼️Илм-фан ва таълим бўйича энг сифатли контентни сизларга тавсия қиламиз.

Барча фан тармоқлари бўйича магистратура, PhD ва постдокторантура учун стипендиялар ва грантлар тақдим этувчи ихтисослашган сайтлар - батафсил маълумотлар

Хирш индекс ўзи нима? Батафсил жавоб

Диссертация ва авторефератни расмийлаштириш қоидалари - батафсил

Барча фан тармоқлари бўйича бепул журналлар - батафсил

Илмий мақола ва бошқа илмий ҳужжатлар учун энг яхши плагиат текширувчи бепул сайтлар - линк

Патент маълумотларини топишингиз учун топ сайтлар - линк

УДК нима? Батафсил жавоб!

ORCID ID қандай олинади? Батафсил жавоб

Бепул онлайн курсларнинг катта рўйхати - батафсил

IT соҳаси бўйича бепул онлайн курслар - батафсил

Докторантурада энди муддатидан аввал ҳимоя қилиб, қолган даврдаги стипендияни мукофот сифатида олиши мумкин - батафсил

Каналга уланиш🔗
@
ILM_NUR_2020

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🔥 ДИҚҚАТ ЯНГИЛИК!

«Тузумнинг интиҳоси»

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан Александр Бауновнинг «Тузумнинг интиҳоси: қандай қилиб Европанинг уч диктатураси барҳам топганлиги ҳақида»ги китоби асосида суҳбатларимизни тез кунларда бошлаймиз. Клуб машғулотлари семинар+Zoom платформасида ва ёпиқ телеграм каналида ҳамда бир ойда бир марта жонли учрашув шаклида бўлиб ўтади. Аъзолик давом этмоқда.

«Тузумнинг интиҳоси» ҳақида қисқача

Таниқли россиялик сиёсатшунос Александр Бауновнинг «Конец режима» (ўзбек тилида «Тузумнинг интиҳоси») китобида Европада узоқ муддат ҳукм сурган учта диктатуранинг қулаши ҳақида гап боради. Китоб, хужжатли роман стилида ёзилган. Тарихий фактологияга жуда бой.

Асарда қайси диктатуралар ҳақида сўз боради?

Испаниядаги Францис Франко, Португалиядаги Антониу де Салазар, ва Грециядаги «қора полковниклар»... Асарда нафақат муҳим сиёсатчилар, балки жамиятларнинг фикрлаши, ҳатти-харакатлари, қадриятлари ўзгарши ҳам кенг баён қилинган. Испания, Португалия, Греция давлатлари қандай қилиб авторитаризмдан халос бўлиб, бугунги кунда барқарор демократияларга эришди. Китоб шу ва бошқа кўплаб долзарб саволларга кенг ва чуқур жавоб беради.

Александ Баунов, узоқ йиллардан бери Россиядаги «Карнеги фонди»нинг доимий эксперти, бош муҳаррири ҳисобланади.

⚡️ Жойлар чекланган.

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Фарзандингиз мактабга боришни истамайдими?

📚 Rahimov School'да ўқувчилар мактаб дарсликларидан ташқари 796+ китоб ўқиб тугатишди.

🎙 Фарзандларига бефарқ бўлмаган ота-оналар учун 26-июл куни ёпиқ Телеграм каналда БЕПУЛ вебинар ўтказамиз.

Вебинарда сиз:

- Фарзандингиз учун тўғри мактаб танлаш;
- Китоб ўқишга қизиқтириш;
- Телефон ва гаджетлардан қандай чеклаш кераклиги ҳақидаги маълумотларга эга бўласиз.


🔗 Вебинар бўлиб ўтадиган ёпиқ телеграм каналига қуйидаги кўк линк устига босиб қўшилиб олинг:
/channel/+aAgVJw5kk883ZTVi

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бир амаллаб Жо Байденни атрофидагилар сайлов пойгасидан тушишга кўндиришибди. Жо Байден энди президентликка номзод эмас. Энди Демократлар партияси жуда қисқа вақт ичида янги номзодни тасдиқлаб, уни аксарият америкаликларга “президентликка лойиқ” сиёсатчи сифатида кўрсата олишга улгуриши керак. Вақт жуда кам.

Демократлар катта риск қиляпти. Лекин, президентлик креслосини, конгресс ва сенатдаги мавқеини сақлаб қолиш учун тўғри қадам ташлашди. Кейинги қадамлар тўғри бўлса, Трампни ютиш шанси бор. Демократлар ставкани оширди. Қани кўрамиз, Трампга қарши демократлардан ким рингга тушаркан?!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ассалому алайкум дўстлар, анча вақт хабарлаша олмадим. Маиший ишлар бироз вақт олди. Хўп, сиёсий вазиятларни кузатишда давом этамиз.

Трампга ҳужум ҳақида. Жуда қизиқ воқеа. Сиёсий вазиятни кардинал ўзгартирувчи “идеал ҳодиса”. Бир томондан, Трампга ҳужум бўлди, ўқ қулоғига теккан, унинг қони тўкилган. Иккинчи томондан эса, ҳеч қандай реал зарар етказмаган. Ўзи шундоқ ҳам Байденнинг сиёсий вазияти яхши эмас эди. Бу воқеадан сўнг Трампга нисбатан ачиниш, у томон оғишиш фоизи анча ошади.

Ишонаман, бу ишни на Трампни ўзи, на Байден тарафдорлари уюштирмаган. Бу каби қалтис ўйинларда, агар кимдир буюртма берган бўлса ҳам, унга олиб борувчи изларни йўқотиш жуда кучли ўйланади. Қолаверса, энг қизиғи – снайпер Трампни кичик қулоғининг учига маҳорат билан теккан, лекин катта бошига тегмаган.

Шунингдек, бундай ишни режалаган ҳар қандай ақли расо одам тирик қолмаслигини жуда яхши билади. Худди шундай бўлди ҳам – 20 ёшли, кўринишидан осиёлик бўлган, асли республикачи партияси аъзоси бўлган снайпер бола тезда отиб ўлдирилган. Тириклай қўлга олинмаган. У “Трампни ёмон кўрганлиги” маълум қилинган.

Агар бу иш тасодиф ва якка шахснинг режаси бўлса – Трамп ва республикачилар учун – жуда зўр совға. Агар бошқа вариантлар бўлса, бу ҳам республикачилар ғалабаси учун чуқур режаланган проект. Катта ҳокимиятлар учун кураш ҳам жуда катта, қалтис ва фитналарга бой бўлади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади

5–6 июль кунлари бўлиб ўтадиган сиёсий тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон президентлари иштирок этиши кутилмоқда.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Подписаться на канал