rabbimov_rasmiy | Неотсортированное

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Подписаться на канал

Камолиддин Раббимов

ФИКРАТ КЛУБ ЭКСПЕРТЛАРИ БИЛАН ЖОНЛИ УЧРАШУВ

“Фикрат” таҳлилий дастурининг кузатувчилари таклифига биноан ФИКРАТ КЛУБ экспертлари Сиёсатшунослар Ҳамид Содиқ ва Камолиддин Раббимов, тарихчи ва география бўйича мутахассис Ихтиёр Эсонов, халқаро иқтисодчи Шуҳрат Расул билан 27 апрел куни жонли учрашув ташкил қилмоқдамиз.  
Жойлар чекланган.  

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Шу кунларда: Туркия Президенти Эрдоған Ироқда, бу Эронга унчалик ёқмаяпти. Эроннинг Президенти Раисий Покистонда, Ҳиндистон асабийроқ. Озарбайжон Президенти Алиев Москвада, Арманистон жуда асабий. Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмирон Марказий Осиёда, Москва асабий.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Ҳозир айни пайти” — таҳлилчилар Марказий Осиёда интеграцияни бошлаш зарурати ҳақида

Марказий Осиёда умумий хавфсизлик ва иқтисодий тараққиётга хизмат қилувчи интеграция жараёнларини бошлаш учун тарихий масъулият – минтақа марказидаги Ўзбекистоннинг зиммасида, дейди сиёсий таҳлилчилар. Хўш, 90-йилларда бошланиб тўхтаб қолган жараёнга ҳозир нима тўсқинлик қиляпти?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бизнинг онгимиз ҳар доим вақт билан курашиб келади, тирашиб келади. Онгимиз вақтни инкор этади, барқарорлик излайди. Вақтни тўхтатишни ва тўхтаган вақтда бафуржа хаёл қилишни, яқинлар билан дийдор кўришишни, ҳеч қандай чегаралар ва ташвишларсиз дардлашишни, дийдорлашишни истайди.

Лекин, вақт бизни онгимизга катта таъсир қила олмасада, танамизни нишонга олади, юзларга ажин сепади, ота-оналаримиз ва яқинларимиз қаддини букади, жисмонан чуктиради, соғлиғини заифлаштириб боради.

Балки ҳаётнинг маъноси изтиробди. Балки, ҳаётнинг мазмунларидан бири - чекланганликни ҳис қилиб истироб чекишдир. Чексиз ҳаётни орзу қилиш ва унга интилишдир. Вақт қудратига қабристонлар гувоҳ. Лекин, онгимиз барибир вақт билан суришиб, уни тўлиқ тушуна олмасдан ҳалак..

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

АҚШ. Нью Йорк Таймс газетасининг ёзишича, бугун АҚШ Президенти Байден Исроил бош вазири Нетаньяҳу билан телефонлашган ва Эронга жавоб беришдан тийилишни талаб қилган. Ва Исроил Эронга жавоб операциясини бекор қилган.

Россия. Исроил-Нетаньяҳу Россиядан жуда норози. Лекин бу норозиликни ҳаммага жар солаётгани йўқ. Сабаби, Эроннинг ҳужумлари Сурия устидан бемалол учиб ўтган. Яъни, Суриянинг мудофаа тизими Россиянинг ҳарбий базаси қўлида бўлиб, Эроннинг ҳужумларини тўлиқ ўтказиб юборган.

Украина. Зеленский 7 октябрдаги Хамас операциясини биринчилардан бўлиб, видео чиқиш қилиб, эмоцияга берилиб қоралаган эди. Бу сафарги Эроннинг ҳужумларини ааанча вазминлик билан, эҳтиёткорлик билан қоралади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Исроил Эрон элчихонасига ҳужум қилиб, ставкани оширган эди. Бунга жавобан, Эрон тарихда биринчи марта Исроил ҳудудига тўғридан-тўғри ҳужум қилиб, ставкани янада оширди. Катта эскалация!

Эрон, Исроилга ҳужум қилишидан олдин ўз иттифоқчилари билан келишган бўлиши керак. Энди Исроил ва АҚШнинг жавобини кутиш керак. Яқин Шарқда янги ва катта уруш учун замин тўлиқ тайёр бўлди. Бу ҳужумлар билан Эрон катта урушга тайёр эканлигини билдирди.

Эроннинг Исроилга ҳужумини кўпчилик “спектакль” деб қабул қилибди. Катта, тўлақонли ва қақшатқич ҳужум билан қўрқитиш кампанияси ўртасида катта масофа бор ва бу спектакль эмас.

Эроннинг мақсади – Исроилга катта талафот етказиш эмас эди. Мақсад – жиддийроқ жавоб қайтариш ва “урушдан қўрқмайман, урушга тайёрман, керак бўлса, ўзингни қўрқитаман” дейиш эди ва деди. Эрон ўз репутациясини ҳимоя қилиш учун жиддий иш қилди. Бу ҳужум, лекин қақшатқич эмас, инсоний талафотлар йўқ.

Лекин, Эронда ракеталар ва дронлар кўп ва агар истаса, катта ва жиддий талафот етказа олади. Энди “тўп” Исроилнинг майдонида. Исроил ҳам бир томондан қўрқмаслигини кўрсатиш керак, иккинчи томондан катта урушга у ҳам тайёр эмас. Икки томон ҳам бир-бирини қўрқитишни истайди, лекин реал уруш қилиб, яраланишни еки йиқилишни истамайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ички сиёсатда, диний соҳадаги сиёсатда икки қараш курашмоқда.

1.Инерция. Олдинги қараш. Узоқ муддат ҳукмрон бўлган қараш: диндорлик – энг катта душманимиз, диндорлик даражаси ошиб борса – модерн давлат қура олмаймиз, иккинчи Афғонистон бўламиз, йиқиламиз, йиқитиламиз, қолоқ бўлиб қоламиз, олабўжи бўлиб қоламиз... Шунинг учун диндорлик даражаси билан курашиш керак: соқол, ҳижоб, диний кўриниш... Исломий ошхоналар, диний номлар... – буларнинг барисига “Запрееееет!!!”

2.Ислоҳотлар ортга қайтмаслиги керак. Репрессияга йўл қўймаслик керак. Агар репрессияларга қайтсак, ўзимизга ҳам ноқулай бўлади... Халқаро майдонда обрўй кетади, сармоя келмайди, ҳеч ким қўл бериб саломлашмай қўяди... Яна якка мохов бўлиб қоламиз, яна қорадан қора рўйхатларда бўламиз...

Лекин, кичик қадамлар билан инерция устун келмоқда. Яна диндорлик даражаси билан кураш авж олмоқда. Дин ва виждон эркинлиги билан кураш бошланмоқда... Оқибатлари барибир салбий бўлади... Давлат учун ҳам, жамият учун ҳам. Ҳеч ким ютмайди, миллат ютқазади, давлат ютқазади, халқ ютқазади.

Аслида, жамиятнинг ҳокимиятга ишончини ошириш керак эди, давлатнинг легитимлигини мустаҳкамлаш керак эди. Дунёвий давлатчиликни тушунтириш зарур эди, виждон ва дин эркинлигини реал жорий қилиш керак эди...
Тескариси бўлаяпти.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бутун дунё АҚШ ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида бўладиган эҳтимолий катта урушга тайёрланмоқда. Бу уруш Тайван атрофида бошланиб, икки давлатдан биттасининг жиддий жароҳатланишига қадар давом этиши кутилмоқда. Айнан мана шу уруш дунё тартиботини, еки ўзгартиради еки АҚШ бошчилигидаги тартиботни қайта кучайтириб, ўзгаришларни кечиктиради. АҚШнинг мотиви шуки “агар Хитойни хозир тўхтатмасам, кейинроқ кеч бўлади”. Хитойнинг мотиви “мен урушга бормаганим яхши, чунки шундоғам дунё ҳокимияти менга ўтади. Лекин Тайван учун уруш бошланса, қочмайман, урушаман”.

Дунёда урушлар даври бошланаяпти. Турли нуқталарда зўриқишлар шаклланиб бўлди. Бу зўриқишлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб, сўрилиб кетмайди. Катта урушлар бўлади. Россия-Украина уруши ҳали тугамади. Исроилнинг Ғазодаги операцияси Эрон билан тўқнашувга уланиб кетти, вазият имкон берса, Яқин Шарқда янги ва кўп тарафламан прокси урушларга бензин сепилган. Ер порохга тўйинган. Европа Россия билан урушга тайёрланмоқда, ЕвроИттифоқ саноати ҳарбий рельсга ўтиб бошлади. Шимолий Корея ҳам Жанубий билан урушиш оҳангида. Бу ҳолатларни “дунё ҳокимиятини ўзгартириш учун, мухолиф давлатлар қўзғолони, тўполони” дейиш мумкин.

Ўзбекистон, Марказий Осиё, туркий давлатлар қандай стратегия танлаши керак? Узоқ муддатли манфаатлар учун, ким тарафда бўлиш керак? Ёки бетараф қолишнинг имкони борми? Бетараф қолишнинг оқибатлари қандай бўлади? Қандай мувозанат сақлаб қолиши мумкин? Қизиқ давр. Қалтис ўйинлар даври,

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳайит намози вақтлари:

● Андижон, Наманган, Фарғона — 06:00;
● Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилояти — 06:10;
● Жиззах — 06:15;
● Самарқанд — 06:20;
● Сурхондарё — 06:25;
● Қашқадарё, Навоий, Бухоро — 06:30;
● Қорақалпоғистон Республикаси  ва Хоразм —06:50.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Туркияда Тожикистон фуқароларига нисбатан виза тизими қайта жорий қилинишини катта хато деб ҳисоблайман. Балки бу қарор Москвадаги терактларга қадар пишиб келгандир.

Яқинда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда Эрдоған партияси ютқазишининг асосий сабабларидан бири сифатида, Туркияда кўпайиб кетган Сурия ва Ироқлик қочқинлар ва хорижий меҳнат муҳожирлари бўлди.

Лекин, Москвадаги терактларда тожикистонликлар вазият қурбони бўлди деб ўйлайман. Тожикистонликларга нисбатан виза тизими тикланиши – Тожикистонни туркий дунёдан, Туркиядан ва минтақавий интеграциядан бироз узоқлаштиради.

Эрта бир кун ўзбекистонликлар номидан ҳам шундай провокациялар уюштирилса, биз учун ҳам виза тизими қайтариладими? Қолаверса, бир-иккита жиноятчиларни деб миллатлар ўртасидаги муносабатларни пасайтириш қанчалик тўғри бўларкaн?

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ғазодаги урушга ярим йил. АҚШнинг Исроилга сиёсати ўзгарадими?

Ғазода гуманитар карвон ўққа тутилганидан кейин Байден Нетаняҳуни «қаттиқ» койиди ва «сабри тугаётгани»дан огоҳлантирди. Kun.uz сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Фарҳод Каримов билан Ғазо атрофидаги сўнгги янгиликлар юзасидан суҳбатлашди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🔔 «ФИКРАТ» клубларига аъзо бўлинг

Кўплаб «Фикрат» таҳлилий дастурининг кузатувчилари таклифига биноан етакчи таҳлилчилар билан ташкил қилинган «Фикрат» клубларига АПРЕЛ ойи учун аъзолик бошланди. Клуб машғулотлари Zoom платформасида ва ёпиқ телеграм каналида бўлиб ўтади. Ҳар ой охирида жонли учрашув ҳам бўлади.
Жойлар сони чекланган. Клубга аъзо бўлиш 5-апрелга қадар (шу куни ҳам)

«Фикрат» клублари:

1. «Сиёсатшунослар клуби» Ҳамид Содиқ билан

2. «Халқаро сиёсатшунослар клуби» Камолиддин Раббимов билан

3. «Иқтисодчилар клуби» Шуҳрат Расул билан

4. «Тарихчилар клуби» Ихтиёр Эсонов билан

🌐 Zoom билан биргаликда ёпиқ телеграм канал ҳам бор, унда деярли ҳар куни турли мутахассислар билан суҳбат ўтказилади.

💬 Клубга аъзо бўлиш ва қўшимча маълумот учун манзил: @nurbekgofurov +998909204978

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нега терроризм сиёсатнинг инструменти бўлиб қолди?

Собиқ совет иттифоқи қулаб, дунёда бир қутблилик юзага келган пайтдан бошлаб, диверсия деб атаб келинган ҳуружлар ўрнини терактлар эгаллади. Сўнгги ўн йилликларда вақти-вақти билан рўй бериб турган қонли хунрезликлар у ёки бу сиёсий қарорларни легитимлаштириш воситаларидан бирига айланиб қолди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Халқаро сиёсатшунослар клуби»га марҳамат!

Кўплаб кузатувчилар таклифига биноан,  сиёсатшунос Камолиддин Раббимов  билан «Халқаро сиёсатшунослар клуби» ни ташкил қилмоқдамиз.  Клуб машғулотлари семинар+Zoom платформасида ва ёпиқ телеграм каналида бўлиб ўтади.

Жойлар чекланган. Клубга аъзо бўлиш 5 апрелга қадар.

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Россия учун мигрантларнинг кўплиги эмас, камлиги муаммо — экспертлар

Москвадаги терактдан кейин, “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” партияси раиси Сергей Миронов Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий қилиш кераклигини айтиб чиқди. Kun.uz суҳбатлашган сиёсий таҳлилчилар бу оғзаки риторикадан бошқа нарса эмаслиги, Россия иқтисодиётининг мигрантларга боғлиқлиги узоқ истиқболда ҳам фақат ошиб боришини таъкидлади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Гапиринг» ток-шоуси

Мавзу: Миллий контент

Томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=0vDnlBx91OM

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистоннинг геосиёсий сезувчанлик даражаси (степень геополитической чувствительности) давлатнинг геосиёсий мустақиллигига соя соладиган даражада бўлмагани маъқул. Чунки, бу сезувчанликни англаган, билган ташқи кучлар, ушбу сезувчанликни босим сифатида ишлатиб бошласа, сезувчанлик салбий хислатга айланади қолади.

Ўзбекистон учун геосиёсий мустақиллик муҳим қадрият ҳисобланиши керак. Барча векторлар учун, барча масалаларда. Геосиёсий мустақиллик, кўп векторлилик – мувозанатни инкор этмайди, тақозо қилади. Лекин, геосиёсий сезувчанлик ошиб кетганда, кўриниб турибдики, геосиёсий мустақилликка ва мувозанатга соя солиб қўйиши мумкин...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Эрон билан Исроил ўртасидаги конфликтда, араблар ютқазди. Фаластин йўқ, Ғазо тексилаб ташланди. Ўн минглаб фаластинлик болалар ўлдирилди. Лекин, араб давлатлари Эронга қарши, Исроил билан яширинча еки ошкора ҳамкор.

Туркия паузада, лекин Исроилга қарши тайёрланмоқда. Ҳар доимгидек, риторикада. Лекин, манфаатлар учун, реал қадамларга ўтилмаса керак.

Лекин, бу дегани Исроил ғалаба қозонди дегани эмас. Исроилни инқирози, борган сари кучайиб бормоқда ва боради.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Эрон Исроил «тузоғи»га илиндими — Яқин Шарқдаги сўнгги воқеаларга экспертлар нима дейди?

Эроннинг Исроилга кутилган ва кутилмаган зарбалари фонида минтақа сиёсати кескин ўзгариши мумкин. Можарода АҚШ, Россия, Хитой каби қудратли давлатлар, шунингдек араб давлатларининг позициялари ҳам муҳим. Ҳўш, энди Исроил Эронга янги зарба берадими?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

https://youtu.be/c9myZiiO8lc?si=owDiUmBYc5mTPsh4

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Терактлар: узоқ муддатли оқибатлар қандай бўлади?

Москвадаги терактдан кейин бу воқеа Россия ва унинг атрофидаги давлатлар учун узоқ истиқболда қандай оқибатлар яратиши асосий масала бўлиб қолмоқда. Буни таҳлил қилиш учун дунё ва Ўзбекистон тарихидаги энг йирик икки теракт ва уларнинг тарихий оқибатларига назар солиш ўринли бўлади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Катта урушларда мувозанат сақлай олиш, ёки тўғри тарафни танлай олиш – жуда катта сиёсий ва тарихий миссия ҳисобланади. Мисол учун, Туркия биринчи жаҳон урушидан нотўғри тарафда тургани учун қақшатгич зарба еган, катта ҳудудларни йўқотган ва иккинчи жаҳон урушида кимдир тарафида бўлмасликка аҳд қилган.

Ёки бетараф ва тарқоқ бўлиб туришнинг ҳам оқибатлари хавфли бўлиши мумкин. Баъзан узоқни кўра билиш ва тўғри танловлар қилиш керак бўлади. Ўша биринчи жаҳон уруши даврида урушдан холсизланган Чор Россияси Туркистондан мардикор ва солдатлар ёллашга киришади. Бунга жавобан Туркистон бўйлаб стихияли халқ қўзғолонлари бошланади. Бу қўзғолонлар уюшган бўлмайди, шунинг учун Хўжанд, Тошкент, Жиззах ва бошқа жойлардаги қўзғалонлар қаттиқ бостирилади. Туркистон парчаланади ва бир асрлик мустамлакага айланади.

Бугун рамзий “Туркистон” олдида яна оғир танловлар турибди. Бир томондан дунёга кўп қутблилик керак. Лекин, иккинчи томондан қўп қутблиликнинг асосий давогарлари – биз туркийларнинг энг катта тарихий оппонентларимиз ҳисобланади. Айнан мана шу давлатлар билан иқтисодий ва сиёсий боғлиқлигимиз жуда қалин. Мураккаб вазият, тарихий мураккаб вазифа...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ассалому алайкум қадрли дўстлар!
Барчангизни Рамазон Ҳайити билан самимий табриклайман! Энг яхши тилакларимни йўллайман!
Самимий ҳурмат-эҳтиромлар билан,
Камолиддин РАББИМОВ

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

#РАСМАН

🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

🌐 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

💬 Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Тақдир тақозосига кўра, пост-совет ҳудудида Россия билан нормал муносабатларни сақлаб қолаётган энг катта ва деярли ягона ҳамжамият – туркий давлатлар, Марказий Осиё бўлаяпти. Агар бу ерга Туркияни ҳам қўшсак, дунё туркийлари Россияга қарши бўлган фронтга ўтишмади, ўтишмаяпти.

Туркия – НАТОнинг аъзоси бўлишига қарамасдан, Россия билан нормал ишчи муносабатларда. Озарбайжон ҳам Қорабоғ қайтариб олингач, ғарбдан кўра Россияга мойилроқ, лекин бирон бир блокка қўшилиш ниятида эмас.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон – барчаси Россия билан нормал муносабатларни сақлаб қолаяпти, анти-Россия бўлмади, Россия томонидан “душман” еки “дўст бўлмаган” давлатлар дея кўрилмади.

Православ ва славян Украина учун, Россия – энг катта тарихий душман. Грузия учун ҳам Россия – тарихий оппонент. Арманистон ҳам Россиядан аразлаб, ғарбга қараб йўлга чиқди. Арманистон атрофидаги интригалар – энди бошланади. Болтиқбўйи республикаларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Белорусда Лукашенко ҳокимиятдан кетиши билан, бу давлат ҳам Россиядан қочиш йўлларини излай бошлайди.

Қизиқ вазият. Кейинги 2-3 асрда дунё туркияларининг энг катта оппоненти, душмани ва босқинчиси бўлган Россиянинг куни, дунё туркийлари билан ҳамкорликка қолмоқда. Гарчи Путин кетганидан кейин Россия яна ғарбга қайтади. Лекин, туркий давлатлар ва жамиятларнинг ҳамжиҳатлиги кўп лойиҳаларни амалга оширишга имкон беришини ҳис қилиш қийин эмас,

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Россия мигрантлардан воз кеча олмайди. Чунки...

Терактга қадар ҳам Россиядаги мигрантларнинг аҳволи енгил эмас эди. Лекин терактдан кейин вазият ниҳоятда жиддийлашди. Хўш, Россия мигрантлардан воз кеча оладими? Кремлнинг мигрантлар сиёсати ўзгариши мумкинми ва Россияга энг кўп меҳнат ресурсларини етказиб бераётган Ўзбекистон давлатчилиги ва жамияти бундай вазиятда нима қилиши керак?

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Туркия демократияси ишлаяпти. Бу – туркий дунё учун яхши намуна

Якшанба кунги сайловлар Туркия нафақат қонунда, балки амалда ва тарихий тажрибага кўра ҳам анча демократик давлат эканини яна бир бор исботлади. Халқнинг иродаси амалга ошяпти: одамлар истаган сиёсатчилар ҳокимиятга келяпти ва мустаҳкамланяпти ёки аксинча, ишончни йўқотган партиялар ва уларнинг вакиллари ҳокимиятдан узоқлашяпти.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Салом Апрель!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кеча, 31- март куни Туркияда муниципал сайловлар бўлиб ўтти. Ушбу сайловда шаҳарлар, вилоятлар ҳокимлари сайланади. Эрдоғанни партияси – Адолат ва тараққиёт партияси 2019 йилда Истанбул ва Анқара ҳокимиятларини ютқазиб қўйган эди. Бу сафар ҳам ютқазди, ва мухолифатнинг овози янада кўпайди.

2019 йилги муниципал сайловларда Адолат ва тараққиёт партияси ҳамда унинг иттифоқчилари, биргаликда 44% овоз олганди. Бу сафар ушбу овоз 35%га тушиб қолди. Катта йўқотиш! Мухолифатдаги Республикачилар партияси ва унинг иттифоқчилари эса, 2019 йилда 30% олганди, бу сафар 37% бўлди.

Туркия демократияси ишлаяпти. Сайловларни сохталаштириш йўқ. Ҳақиқий сиёсий кураш бор. Президент қанчалик қудратли, популяр шахс бўлмасин, туркларда ҳокимиятни тийиб туриш керак деган сиёсий маданият шаклланган. Барча ваколат ва ҳокимият ресурсларини битта кучга, партияга бериб қўймаяпти. Ва шунинг учун ҳам Туркия дунёнинг биринчи йигирматалигида, иқтисодий, ҳарбий, сиёсий, геосиёсий қудратли давлат. Туркия – демократия, ва бундан турклар ютаяпти.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нега терроризм сиёсатнинг инструменти бўлиб қолди?

Собиқ совет иттифоқи қулаб, дунёда бир қутблилик юзага келган пайтдан бошлаб, диверсия деб атаб келинган ҳуружлар ўрнини терактлар эгаллади. Сўнгги ўн йилликларда вақти-вақти билан рўй бериб турган қонли хунрезликлар у ёки бу сиёсий қарорларни легитимлаштириш воситаларидан бирига айланиб қолди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Подписаться на канал