Арманистон Ғарбга юзланмоқда. Россиянинг реакцияси қандай бўлади?
Москва Пашиняннинг КХШТ бўйича қарорига Арманистондаги мухолифат (россияпараст кучлар)ни қўллаб-қувватлаш, керак бўлса улар орқали Пашинянни ҳокимиятдан ағдаришгача бўлган ҳаракатлар билан жавоб қайтариши мумкин, дейди сиёсий таҳлилчи Бектош Бердиев. Унинг ҳамкасби Камолиддин Раббимовга кўра, Кремлнинг реакцияси кўп жиҳатдан Россия ва Туркия ўртасидаги келишувга боғлиқ.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Россия–Украина уруши: глобал мувозанатни парчалаган “махсус операция”
Россия ўз қўшниси Украина билан уруш бошлаганига 2 йил тўлди. Хўш, уруш ва унинг атрофидаги глобал вазият бугун қай ҳолатда? Ҳарбий ҳаракатларнинг якуни қайси омилларга боғлиқ? “Геосиёсат” урушининг икки йиллик сарҳисобини сиёсий таҳлилчилар Фарҳод Толипов, Ойбек Сирожов ва Камолиддин Раббимов билан таҳлил қилди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Апартеид ва босқин даъволари: Ҳаагада Исроилга нисбатан янги суд иши очилди
Исроил томонидан Фаластин халқининг геноцид қилиниши бўйича айбловларни кўриб чиқаётган БМТ суди, ташкилот Бош Ассамблеяси киритган сўровга асосан, янги иш доирасидаги эшитувларни бошламоқда. Сўров – Исроилнинг 1967 йилдан буён Фаластин ҳудудлари, хусусан Шарқий Қуддусдаги ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатлари бўйича тавсия беришга қаратилган.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Алексей Навальний борасида, Алишер ака Қодиров қуйидагича қисқа муносабат билдирган экан: “Совет мафкурасидан қолган зарарли иллат – қаҳрамон бўлиш учун ўлиш...”. Бир-икки дўстларим ушбу муносабатни, мени назаримда, нотўғри тушунибди.
*
Ҳақиқатда, совет мафкурасида мақсадлар ва мафкура учун ўлимни танлашни – катта жасорат деб сингдирилган. Мисол учун, Павел Морозов ҳ.к.лар, совет мафкурасида ўз ота-онаси билан бўлсада, курашиб, ўлишни афзал билганлиги учун, қаҳрамон деб кўрсатилган.
*
Навальний ҳақида 2 кун олдин пост ёзиб, “Уни қайтишини кўпчилик рус мухолифатчилари “катта хатолик” дейишганди” деган фикрни ёзгандим. Яъни, идеаллар, қадриятлар учун, ўлиш эмас, яшаш керак, курашиш керак. Душман, золим айёр бўлса, унга ўзини қурбон қилиш эмас, балки уни маҳорат билан енгишни ўйлаш керак. Назаримда, Алишер ака Навальний ҳақида, шундай фикрларни билдирмоқчи эди.
@Rabbimov_rasmiy
Бугун, 1999 йил 16-февраль воқеаларига чорак аср бўлибди. 25 йил... Мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг оғир даврлар, энг қора кунлар... Оммавий репрессияларнинг янги тўлқинини бошлаб берган воқеа... Инсонларнинг қалбини қўрқув билан лиммо-лим тўлдирган, юракларни беҳузур қилган воқеа... Жуда кўпларни қабрга кўмган, яна бошқаларни қамоққа, ва яна кимларнидир ҳижратга улоқтирган воқеа...
*
16-февраль воқеаларини ким уюштирланлиги борасида, бахслар кўп. Лекин, сабаблари маълум: давлат халқни эшитмас эди, диндорларни репрессия қиларди. Оқибатлари ҳам маълум: репрессиялар Ўзбекистонга қимматга тушди. Ҳеч бир соҳада ривожланиш бўлмади. Ўзбекистон минтақада ва дунёда ўз ўрнини ютқазди. Давлат ихоталанди, халқ ўксиб яшади, миллат тушкунликка ботти.
*
Давлат ўзининг энг катта душмани деб, халқни, бўлиб ҳам, иймонли-эътиқодли одамларни билар эди. Давлат ўз халқи билан курашишни, уни қўрқитишни ва уни руҳини синдиришни ўзи учун энг асосий иш деб билар эди. Бу яқин ўтмиш биз учун катта дарс бўлиши керак. Шундай оғир кунлар миллатимиз бошидан ўтти. Эсласак, “бу қўрқинчли кунлар, бу қўрқинчли даврлар қандай ўтти экан?!” деган ўй толиқтиради. Илойим, шундай қора кунлар бошқа қайтиб келмасин!
@Rabbimov_rasmiy
Миллий ғурур ва тилимиз қадрини кўтариш учун нималар қилишимиз керак?
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, журналист Шерзодхон Қудратхўжанинг Ўзбекистонда туғилиб ўсиб, шу юртда яшаётганига қарамай давлат тилини билмайдиган ватандошларимиз ҳақидаги фикрлари Россиянинг эътирозига сабаб бўлди. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилган.
Kun.uz бу воқеа ва унинг атрофидаги вазиятлар ҳақида сўз юритиш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқни таклиф этди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Tarjimasi 32 yil kutilgan kitob!
Uxlaganlarni, agar qodir esak, uyg'otamiz!
A.Qodiriy
“Ўз мақсади йўлида Трамп Путиндан, Путин Карлсондан фойдаланди” — сиёсатшунослар
Америкалик журналист Такер Карлсоннинг Россия президенти Владимир Путин билан интервюси мунозаралар марказига айланди. Хўш, суҳбатда глобал ҳамжамият учун қандай мессежлар бор? Интервюга сиёсий таҳлилчилар Сайфиддин Жўраев ва Камолиддин Раббимов турлича баҳо берди.
Путин айнан Карлсонни танлашига сабаб – қарашлари яқин. Иккаласи ҳам либералларга, инсон ҳуқуқлари борасидаги сиёсий кучларга, глобалистларга қарши бўлиб келади. Бугун коллектив ғарбдаги консерватив кучлар Путинни ўзлари учун қандайдир қаҳрамон деб билади. Яъни Путин христиан қадриятлари учун курашаётган, бошқа цивилизацияларни тийиб туришга ҳаракат қилаётган шахс сифатида таниш. Муҳим масалалар фонида Путин билан суҳбат қилиш учун кўплаб журналистлар сўров юборган, лекин Карлсон танланди. Путин уни осонгина монипуляция қила олган, Карлсон ноқулай саволлар бермаган ҳам.
👉 Батафсил
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон телерадиокампанияси бошқарувида ўзгаришлар юз берди. Ахборот сиёсатидаги “хавфсизлик ва барқарорлик” даври ўзгаришига сўров, 2017 йилдан бери жуда кучли эди. Бу ўзгариш, ҳаттоки, анча кечикиб ҳам кетти. Сиёсий тафаккур, зеҳният, мойиллик ва малака – тез ўзгарувчан нарса эмас. Мақсад – шахсларга салбий ёки ижобий муносабатда эмас. Лекин, ҳар бир мулозимга юклатиладиган сиёсий вазифалар бўлади.
Олдинги маъмурият даврида ТВга юклатилган асосий вазифа – ҳар бир ахборотни синчиковлик билан назорат қилиш эди. Шунинг учун Ўзбекистон ўзининг ахборот ташаббусини тўлиқ қўлдан берган эди. 2017 йилдан кейин аралаш вазият юзага келди. Интернет эркинроқ, ижтимоий тармоқлар ўта эркин. Шунинг учун интернетга боғланган ОАВ озми-кўпми эркинроқ бўлди. Лекин, ТВ ҳалига қадар сиёсий контент жиҳатдан караҳт эди.
Энди телевидения ҳам ўйғонса яхши бўларди. ТВни жамият ишончига қайтариш онсон бўлмайди. Чунки, онгларда қўрқув ва эҳтиёткорлик ҳали ҳам кучли. Биз ҳали ҳам эркинлик, барқарорлик ва тараққиётни бир жойга жамлай ололмаётган миллатмиз. Бирига қарасак, бошқа қадрият эътиборимиздан четда қолади, ёки душман қадрият сифатида кўринади.
Лекин, давр шундайки, ҳақиқий хавфсизлик ва барқарорлик фақат эркинлик орқали ишончли бўлади. Ижтимоий онгда эркинлик миқдорини кўпайтириб бориш билан бирга, барқарорлик ва тараққиёт, қолаверса, миллий ҳамжиҳатликка эришиш керак бўлади. Бунинг учун, ТВдан кўра муҳим инструмент йўқ. Бугун интернетда, ижтимоий тармоқларда кечаётган бахслар, мунозаралар ТВга тўлиқ ва энг жонли тарзда кўчиши керак. Буни тасаввур қилиш қийин. Чунки, ҳамма карахт ТВга ўрганиб қолган.
Аммо, ўйғоқ ТВ шаклланганда, бу давлатнинг ҳам ўзига бўлган ишончини оширади, жамиятнинг ҳам онгини ўзгартиради. Муаммолар бўлади. Сиёсий инқирозларни вазифаси – шаклланган чегараларни кенгайтиришдир. Бироқ, тўғри қадамлар билан муаммоларни ечиш мумкин, муаммоларни орқага ташлаш еки яшириш – уларни каттаришига сабаб бўлади. Телевидение – миллий, мустақил, эркин, танқидий контент шакллантиришда, энг шижоатли байроқдор бўлиши керак.
@Rabbimov_rasmiy
Қодирийнинг “Ўткан кунлари”, сиёсий нуқтаи назардан, қандай ғоя ташийди? Сиёсий таҳлил қилганда, “Ўткан кунлар” – жуда катта асар, даврнинг сиёсий портретини жуда чиройли очиб берган.
*
Давлатнинг энг марказий функцияси – бу катта жамиятни битта маконда ва замонда бирлашитириш ҳисобланади. Бир давлатнинг одамлари ўзаро бегонасирамаслиги, ўзаро адоватда бўлмаслиги, улар ўртасидаги ҳар хил тўсиқлар ва деворлар имкон қадар кам бўлиши керак. Яъни, давлат – бу катта жамиятни, халқни, миллатни интеграция қилиш деганидир. Давлат шундай бўлиши керакки, одамлар бир-бирига ишониши, эркин ва ишончли ҳамкорлик қилиши, ўзаро тез ва самимий тушуниши керак.
*
Қодирий, “Ўткан кунлар”да айтадики “давлат йўқ”, “давлат ўлиб бўлган”, “давлат – халқнинг муттасил душмани”. Яъни, барча буғинларда – батамом парокандалик. Миллат – пароканда: Қўқон хони Тошкент халқини эзади. Тошкент халқи Қўқонга қарши курашади. Бир миллат ҳар хил давлатларга, давлатчаларга бўлиниб олган. Хонлар, беклар ўз халқини эзади. Тошкент беги ўз халқига кўтара олмайдиган солиқ солади.
*
Халқ қўзғолон кўтариб, Тошкент бегини йиқитади. Қўқон хонлигига қайтади. Кейин, Қўқон хони тошкентликларга бир ботмон буғдойдан солиқ солади. Халқ, ёмғирдан қутилиб, дўлга тутилади. Коррупция – оддатий, жуда оддий хол. Пул бериб, бегуноҳ Отабекни ўлимга ҳукм қилишади. Лекин, Отабекни отаси Тошкент дорвозасини Қўқон хонига очиб бериб (сиёсий коррупция), ўғлини қутқариб қолади.
*
Асарда, жамиятдаги ва оилалардаги парокандаликлар ҳам жуда яхши тасвирланган. Марғилонлик Кумушнинг тошкентлик Отабекка берилиши, марғилонлик Ҳомид-бой ва бошқаларни ғазабини келтиради (Фарғона вилоятидан уйланишига қараганда, Отабекнинг сиёсий амбициялари бўлгандир...). Бу ёқдан эса, Отабекни онаси иккинчи хотинга уйлаб қўйиши, оилавий парокандаликни ифодалайди. Асар – фожеа, драма. Бош қаҳрамон Кумушнинг ўлими ва Отабекнинг хасрати билан тугайди. Барча буғинлардаги сиёсий, ижтимоий, оилавий парокандалик – бир бахтли оилани барбод қилади.
*
Ўзбекистон давлатчилиги яқин ўтмишда интеграция ва дезинтеграциянинг ҳар хил кўринишлари ва даврларини бошидан кечирди. Кечаги икки хонлик ва бир амирлик, бугун битта Ўзбекистонда бирлашган. Лекин, жамиятни энг кучли парчалайдиган нарсалардан бири – авторитаризм, назорат фалсафаси, жабр-зулмлар. Мисол учун, ҳалига қадар, вилоятлар ўртасида “постлар” – чегаралар мавжуд. Бу эса, парокандаликка мойил давлатчиликнинг белгисидир. Қодирийнинг “Ўтган кунлари” битта ғояни олдинга суради: зулм қилманг, эркин бўлинг ва бирлашинг.
@Rabbimov_rasmiy
Жанубий Африкадаги тарихий хотира. Мандела Фаластин ҳақида нима деганди?
Дунёда аҳолисининг аксариятини мусулмонлар ташкил этувчи ўнлаб давлатлар ва ҳатто ислом республикалари ҳам бўла туриб, Ғазодаги ҳаракатлари учун Исроилни халқаро судга берган давлат – исломдан йироқ, Исроилга терс манфаатлари бўлмаган Жанубий Африка Республикаси бўлди. Хўш, нега?
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Бирор бир давлат ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш, сиёсатини баҳолаш, аҳолисининг ҳаёт тарзини холис кўра олиш учун энг яхши тажриба шу халқнинг адабиёти, роман ва қиссалари бўла олади. Ҳа, китоблар биз кутгандан ҳам кўпроқ нарсалар бера олади инсон онгига.
Муҳиддин инстаграмда яхши бир иш бошлабди. Турли китоблар ҳақида қисқа ва лўнда гапириб беряпти, моҳиятига birburchakдан назар ташлаяпти. Инстаграмда ёшлар юритадиган мана шундай сифатли контентларга эҳтиёжимиз бор.
Сизларни унинг инстаграмдаги саҳифасига таклиф қиламан:
https://www.instagram.com/birburchak?igsh=MWJlNmdqbGpsNGF3aw%3D%3D&utm_source=qr
Ҳамма учун фойдали контентлар давомийлигини кутиб қоламиз
Салом Февраль!
Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.
Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
Шу кунларда Эрон Ислом Республикасининг Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Боқирий жаноблари (расмда ўртада) Тошкентда бўлди ва кўплаб давлат юқори мулозимлари билан учрашди. Бугун Кун.уз таҳририяти Жаноб Боқирий билан учрашиб, кенг интервью олди. Яқин кунларда Кун.уз ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола қилади.
@Rabbimov_rasmiy
🇺🇿 Фарзандингиз келажагига бефарқ бўлмаган ота-оналар диққатига!
Статистик маьлумотларга қараганда, Ўзбекистонда репетиторлик нархлари бир йилда ўртача 3,1 фоизга ошиб бормоқда. Афсуски айни кунларда арзон лекин сифатли репетиторлик марказларини топиш қийин масала бўлиб қолган. Хўш нима қилиш керак? Ҳамма ҳам ўз фарзандига яхшисини хохлашади-ку?!
❗️Биз сизларга ўз уйингизда профессионал мактаб ташкил қилишни таклиф қилмоқчимиз.
🧑💻1-синфдан 11-синфгача ва абитуриент бўлган фарзандларингиз уйдан чиқмасдан, қисқа муддатда математика, физика, инглиз тили, кимё, биология, тарих, она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт фанларидан чуқур билим олишини хохласангиз «Oliy Maktab Akademiyasi» га мурожаат қилишингиз мумкин.
Ушбу дарсликларга эга бўлиш уйингизда хусусий мактаб қуришдек гап, чунки дарсларни профессионал ўқитувчилар ўтади. Дарслар ҳақида батафсил маълумот учун устига босинг – @Oliy_Maktab_Akademiyasi
☝️ Фарзандларингиз келажагига бефарқ бўлманг. Энг яхши инвестиция - таьлимга тикилган инвестиция!
Бизга экологияни ёмонлаштирадиган кўп цемент заводлари керакми?
Тошкент ҳавосининг сифати билан боғлиқ ҳолат кўпчиликда ташвиш уйғотаяпти. ОАВ маълумотларига кўра, шаҳар ҳавоси ифлосланиши бўйича айрим вақтларда биринчиликка ҳам чиқмоқда.
Бу саноат чиқиндиларининг юқори даражаси ва автомобиллар сонининг кўпайиши билан ҳам боғлиқ.
Маълумотларга кўра, бизда хитойлик инвесторлар очган цемент заводларининг барчаси кўмир ишлатмоқда экан. Афсуски саноат корхоналари чиқиндилари устидан назорат тизими етарли натижа бермаётгани боис Ўзбекистон бугун жиддий экологик муаммоларга дуч келяпти.
Улардан асосийлари саноат, хусусан, цемент ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, хориж сармоясининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳаларига таъсири билан боғлиқ.
Муаммонинг кўламини англаш учун Ўзбекистондаги экологик вазиятни ҳал қилувчи барча омилларини кўриб чиқиш керак. Масалан, ҳозирда Ўзбекистонда мавжуд 38 та цемент заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 36 млн. тоннага етади. Бироқ мамлакатда цемент истеъмоли 18 млн. тоннадан ортмайди.
☝️Бизга экологик вазиятни ёмонлаштираётган бу каби кўп цемент заводлари керакми ўзи?
Афсуски бу корхоналар асосий энергия манбаи сифатида кўмирдан фойдаланишади. Цемент заводларидаги кўмир нафақат ҳавони ифлослантиради, балки глобал иқлим ўзгаришига ҳам ҳисса қўшади.
Сўнгги вақтларда Хитой инвесторлари ва компанияларининг Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрнига катта эътибор қаратилмоқда. Бир жиҳатдан хориж сармоясининг кириб келиши иқтисодиёт учун яхшидир. Аммо бошқа томондан Ўзбекистонда яшаб қолиш ниятида бўлган Хитой фуқаролари маҳаллий аёлларимиз билан турмуш қуриб, мол-мулк сотиб олишаётгани, ижтимоий-маданий таъсир ва иқтисодий ҳукмронлик ҳақида хавотирларни уйғотмоқда.
Бугун Ўзбекистон олдида нафақат иқтисодий ўсиш, балки келажакка мустақил, экологик фаровон жамиятни қолдириш вазифаси ҳам турибди. Бу экологик муаммоларни ҳал қилишда комплекс ёндашув, жумладан, тоза энергияга ўтиш, атмосферага чиқаётган чиқиндилар мониторинги ва назоратини такомиллаштириш, аҳолининг экологик хабардорлигини оширишни талаб қилади.
Бу ишлар ҳавонинг ифлосланишини камайтириш, ишлаб чиқариш ва барқарор истеъмол усулларига ўтиш, аҳоли орасида экологик маданиятни оширишга қаратилган чоралар билан боғлиқ. Шундагина Ўзбекистон табиий ресурсларини ва атроф-муҳитни сақлаган ҳолда уйғун тараққиётга эриша олади.
Шу ўринда Хитой ўзидаги экологик вазиятни яхшилаш учун фаол чоралар кўраётганини таъкидлаш жоиз. Масалан, улар кўмирдан воз кечиб, соф энергия манбаларига ўтиш, саноат чиқиндилари устидан назоратни кучайтириш ва қайта тикланувчи энергияга сармоя киритишга эътиборни кучайтирмоқда.
1980, 1990 ва 2000 йилларда Хитойдаги иқтисодий ислоҳотларда жадал ривожланиш биринчи ўринда эди. Энергетик истеъмолнинг кўпайиши ва шаҳарларни ривожлантириш кейинчалик барчасини қайта йўлга солишда қийинчиликка олиб келади.
Хитой шаҳарлари 1980 йиллардан бери кенгайиб борди. Хитойликлар ривожланиш умидида эдилар. Ҳукумат ҳам иқтисодиётни юксалтиришга катта аҳамият берди.
2012–2013 йилларда Пекинни қоплаб олган тутун-чанг ҳатто ерларни ҳам бутунлай босган эди. Бу ҳаво одамларнинг касалланишига олиб келиб, фуқароларда норозилик пайдо қилди. Ҳаво сифати стандартларининг пасайиб кетгани одамларнинг ҳукуматга эътирозларини ошира бошлади.
Охири 2014 йилда ҳукумат атмосфера ифлосланишига қарши кураш эълон қилди. Бу — кўмир истеъмолини 62 %гача чеклаб, соф ва қайта тикланувчи энергияни янада кўпроқ тарғиб қилиш эди.
Бу мақсадга эришиш учун ҳукумат атроф-муҳит тизимини ислоҳ қилди. Бу йўлда саноат чиқиндиларига рухсат бериш тизимларини ишлаб чиқиш, ҳавони ифлослантирувчи манбаларни мониторинг қилиш учун миллий онлайн тизимини яратиш, атроф-муҳитга оид маълумотларни очиқлаш ва ҳудудларда экологик қоидаларга риоя этилиши устидан федерал назоратни кучайтириш каби чораларни кўрди. Ва бу Хитойда экологик визиятни яхшилашга имкон берди.
Айни пайтда бизда ҳам мана шундай қатъий чораларни кўриш фурсати етиб келган. Ва одамлар амалий қадамларни кутмоқда.
👉 @r_kusherbayev
"Халқаро сиёсатшунослар клуби"
Кўплаб кузатувчилари таклифига биноан cиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан "Халқаро сиёсатшунослар клуби"ни ташкил қилмоқдамиз. Клуб машғулотлари семинар+Zoom платформасида ва ёпиқ телеграм каналида бўлиб ўтади.
Жойлар чекланган. Клубга аъзо бўлиш 1 мартгача
Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978
Урушлар муҳокамаси ва Гутерришнинг жонли нутқи – Мюнхен конференцияси қандай ўтди?
Мюнхендаги 60-хавфсизлик конференцияси глобал ҳамжамиятда ўзаро ишончсизлик кучайган фонда ўтди. Унда Россия-Украина уруши ва Ғазодаги қирғинбарот асосий мавзулар бўлди. Саммит БМТ бош котибининг жонли руҳдаги нутқи билан ҳам ёдда қолди. Ўнлаб давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирокида ўтган анжуман ҳақида сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
«Lolazor» подкастининг 13-сонида 1999 йил 16 февралдаги Тошкентда бўлган портлашлар, унинг Ўзбекистон тақдири учун салбий оқибатлари, Алексей Навалнийнинг ўлими, Шерзодхон Қудратхўжа ва Россия билан боғлиқ вазият, жорий йилги Парламент сайловлари ҳамда ўнг ёки сўл партияларнинг фарқлари каби мавзуларда суҳбатлашилди.
📹 Подкастни бугун, соат 12:00 дан бошлаб Youtube'да томоша қилишингиз мумкин.
👉 Томоша қилинг 👈
@Rabbimov_rasmiy
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний қамоқда ўлганлиги эълон қилинди. Очиғи, Навальнийни Путин қамоқхонасидан тирик чиқишига ишониш қийин эди. Шу пайтга қадар уни ўлдириш учун, кўп уринишлар бўлди. Лекин, Навальний қўрқмасдан Россияга қайтган эди. Уни қайтишини кўпчилик рус мухолифатчилари “катта хатолик” дейишганди. Навальнийни, мана, охири ўлдиришди. Уни махсус усулда ўлдиришганини тахмин қилиш мумкин. Энди, уни жасадини текширишса ҳам, қийноқ изларини топиш имконсиз бўлади.
@Rabbimov_rasmiy
“Ўзига оғдирмоқчи” — экспертлар ХХР раисининг “Толибон” элчисидан ёрлиқ олгани ҳақида
АҚШ кучлари Афғонистондан кетгач, Хитой бу ерда ўз таъсирини ўрнатишга қарор қилган, ҳозирда глобал ва минтақавий куч марказлари ўртасида “Толибон” масаласида “савдо” кетяпти, дейди афғоншунос Суҳроб Бўронов. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, тан олмаслик – “Толибон”га нисбатан дунё давлатлари қўлидаги кам сонли таъсир воситаларидан бири бўлиб қоляпти.
— Хитойнинг “Толибон” элчисини расман қабул қилиш қарорини қандай факторлар ёки минтақавий вазиятлар тақозо этди?
Камолиддин Раббимов:
— Ҳокимиятга “Толибон” келгач, Афғонистон геосиёсатда тўлиқ Хитой ўз олдига минимум ва максимум вазифаларни қўйган эди.
20 йиллик урушда АҚШ, коллектив Ғарбда “Толибон” ёки Афғонистондаги жиҳодий гуруҳларни Хитойга қарши қўйиш ҳаракатлари бўлди, яъни шундай маълумотлар кенг тарқалган.
Хитой бундан қўрқади, чунки Хитойнинг бешдан бир қисмини ташкил этувчи Уйғуристонда мусулмонлар яшайди, Ислом динини қаршилик кўрсатиш мафкураси сифатида Хитойнинг парчаланишидан Хитой қўрқади.
Шунинг учун ҳам “Толибон” Хитойга қарши душман бўлмаслиги керак, деган вазифа қўйилган.
Шерзод Қудратхўжаевнинг ўзбек тилини ўрганиш борасидаги фикрларига, Россотрудничество ўз репертуарида жавоб берибди. Нима эмиш, алоқаларни узармиш, Россияга киритмас эмиш, ўқитмас эмиш... Шерзод ака нима деганди? Шерзод ака шу пайтгача жуда кўп айтилган ҳақиқатни айтди, холос, яъни “маҳаллий тилни ёки аҳмоқлар ўрганмайди, ёки босқинчилар”. Мана шу фикрни Россотрудничество “русофоб қараш” дея малакалабди.
Тил – бу жамиятни интеграция қилувчи энг биринчи восита. Катта жамиятдаги одамлар қандай қилиб бир-бирини тушунишлари мумкин? Энг аввало, барча аҳоли ҳеч бўлмаганда битта тилни билишлари керак. Россиянинг ўзида яшашга эмас, вақтинчалик ишлашга бораётганлардан нафақат тил, балки Россия тарихини ҳам билиш талаб қилинади.
Нега энди Ўзбекистонда яшаётган барча халқлар ўзбек тилини ўрганмаслиги керак? Дунё давлатларида, АҚШ, Европа, Япония ва истаган давлатингизда, тилни билмасангиз, ҳеч бир иш қила олмайсиз, ишлай олмайсиз... Россотрудничество аввал Шерзод аканинг баёнотини Россия ва халқаро қонунчиликка кўра, нимаси нотўғри эканлигини тушунтиришга уриниб кўрсин!
Нега россиялик сиёсатчилар бунчалик ўзидан кетяпти? Сабаби, шу пайтгача рус империячилари, миллатчилари Ўзбекистонга кўп тош отишди, давлат эса жавоб бермади. Буларнинг руҳияти шунақа, қанчалик маданиятли бўлсак, шунчалик бошга чиқишади. Давлат жиддий баёнот бермагунича, булар шунақа бошга чиқаверишади.
@Rabbimov_rasmiy
Залужний кетди. Фронтда ўзгариш бўладими?
Янги бош қўмондон Олександр Сирский учун вазият анча оғир – Ғарбнинг ёрдами кескин камайиб кетган. Украина эса стратегик ҳужум қуролларисиз ерларини қайтариб ололмайди. Ҳозирги ҳолатда ё Зеленский қўмондонлик олдига қўйган ғалаба қозониш талабини ўзгартириши керак, ёки Украинада сиёсий инқироз кучайиб боради, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Ўтган шанба куни, 3-февралда Тошкентда ажойиб маданий тадбир бўлди. Туркистон санъат саройида Баҳор ансамбли ижросида кейинги бир асрнинг мусиқий хотираси бўлди. Халқимизга жуда яхши таниш бўлган миллий ва хорижий фильмларнинг мусиқий асарлари ижро этилди. Шунинг учун ҳам концерт “Замонлар чорраҳаси” деб номланган.
*
Қодирийнинг ўтган кунларидан бошланди, жадид аждодларимиз эсланди – улар ҳаққига дуо қилинди, сўнгра Навоийнинг Тоҳир-Зуҳраси ва бошқа кўплаб мумтоз ва замонавий мусиқалар ижро этилди. Жонли мусиқанинг жилоси бошқача. Айниқса, катта миллий ансамбл ижро этганда.
*
Миллий мусиқамизда, мақомларимизда миллий зеҳриятимиз, тафаккуримиз, дард-аламларимиз кристаллашган. Ҳар бир инсоннинг, бутун бир жамиятнинг, миллатнинг ўзига хос таъби бўлади. миллий таъб – тарихий эволюция жараёнида шаклланади. Ўзбек миллий мусиқаси, мумтоз қўшиқларда, мақомларда жуда оғир хаётий фалсафа бор.
*
Баҳор ансамбли йўқ бўлиб кетган экан. 2020 йилда Баҳорни қайта тиклаш бўйича давлат Қарори сабаб, бу яқин тарихимизнинг ноёб меросий мактаби, қайта тикланиб бошлабди. Ҳақиқатда ажойиб мусиқий меросимиз бор. Шу меросни сақлаш, халқимизга етказиш, дунё ҳамжамиятини ҳайратлантириш, ва келажак авлодга тушунтира олиш – муҳим вазифа.
@Rabbimov_rasmiy
“Ўзига оғдирмоқчи” — экспертлар ХХР раисининг “Толибон” элчисидан ёрлиқ олгани ҳақида
АҚШ кучлари Афғонистондан кетгач, Хитой бу ерда ўз таъсирини ўрнатишга қарор қилган, ҳозирда глобал ва минтақавий куч марказлари ўртасида “Толибон” масаласида “савдо” кетяпти, дейди афғоншунос Суҳроб Бўронов. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, тан олмаслик – “Толибон”га нисбатан дунё давлатлари қўлидаги кам сонли таъсир воситаларидан бири бўлиб қоляпти.
— Хитойнинг “Толибон” элчисини расман қабул қилиш қарорини қандай факторлар ёки минтақавий вазиятлар тақозо этди?
Камолиддин Раббимов:
— Ҳокимиятга “Толибон” келгач, Афғонистон геосиёсатда тўлиқ Хитой ўз олдига минимум ва максимум вазифаларни қўйган эди.
20 йиллик урушда АҚШ, коллектив Ғарбда “Толибон” ёки Афғонистондаги жиҳодий гуруҳларни Хитойга қарши қўйиш ҳаракатлари бўлди, яъни шундай маълумотлар кенг тарқалган.
Хитой бундан қўрқади, чунки Хитойнинг бешдан бир қисмини ташкил этувчи Уйғуристонда мусулмонлар яшайди, Ислом динини қаршилик кўрсатиш мафкураси сифатида Хитойнинг парчаланишидан Хитой қўрқади.
Шунинг учун ҳам “Толибон” Хитойга қарши душман бўлмаслиги керак, деган вазифа қўйилган.
“Орбан Еврокенгаш раҳбарига айланса, иттифоқни синовли давр кутади” — экспертлар
Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел Европа Иттифоқи депутатлигига сайланиш учун кенгаш раҳбарлигидан эрта кетишини эълон қилди. Натижада, агар яқин ойларда унинг ўрнига янги номзод топиб тасдиқланмаса, ЕК раиси ваколатлари Венгрия бош вазири Виктор Орбанга ўтади. Чунки 2024 йил июл–декабр ойларида кенгашга раислик навбати Венгрияда бўлади.
“Геосиёсат” бу ҳолатни шарҳлаб бериш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Жаҳонгир Акрамовни таклиф қилди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
БМТ судининг қарори кимнинг фойдасига ишлайди?
Халқаро суд Ғазодаги уруш бўйича ЖАР сўраган деярли барча чораларни ёқлади, шу билан бирга, Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканини қайд этди. Хўш, бу қарор ҳақида экспертлар нима деяпти? “Геосиёсат” дастурида мавзуга оид саволларга сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Фарҳод Каримов жавоб берди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Араб дунёсида АҚШга ишончсизлик: Америка ўз стратегиясини ўзгартирадими?
Аввалига Исроилни шартсиз қўллаши билан араб жамиятларида нуфузини йўқотган АҚШ кейинчалик Араб баҳори, Афғонистон ва Ироқдаги урушлар ортидан араб элиталаридаги ишончни ҳам бой бера бошлади. Ғазодаги бешафқат уруш эса минтақада Америка таъсирини чеклашга бўлган интилишларни ортга қайтмас жараёнга айлантирди.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
“Орбан Еврокенгаш раҳбарига айланса, иттифоқни синовли давр кутади” — экспертлар
Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел Европа Иттифоқи депутатлигига сайланиш учун кенгаш раҳбарлигидан эрта кетишини эълон қилди. Натижада, агар яқин ойларда унинг ўрнига янги номзод топиб тасдиқланмаса, ЕК раиси ваколатлари Венгрия бош вазири Виктор Орбанга ўтади. Чунки 2024 йил июл–декабр ойларида кенгашга раислик навбати Венгрияда бўлади.
“Геосиёсат” бу ҳолатни шарҳлаб бериш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Жаҳонгир Акрамовни таклиф қилди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy