Ўзбекистонда иккита муаммо бир-бири билан қоришиб кетган. Биринчи муаммо – жамиятнинг йўл қоидаларига қаттиқ риоя қилмаслиги, йўл ҳаракати хавфсизлик маданиятининг шаклланмаганлиги. Ҳақиқатда, одамлар қоида бўйича автомобил ҳайдашни ўрганишлари ва қаттиқ риоя қилишлари керак. Шунинг учун, жарималар сиёсати, аслида керак.
Иккинчи муаммо эса – мана шу “хавфсизлик тартибини ўрнатиш номи билан” белгиланаётган жарималарнинг шубҳали даражада кўплиги, формаллиги, ўрнатилаётган жарималарнинг адолатли эканлигини текшириш имконсизлиги ҳисобланади. Жарималар, жуда кўп холларда “тезликни 1 км соатга оширгансиз” деган ваъжда келар экан.
Дунёда давлатларида бу каби ўта юзаки ваъж билан жахолаш амалиёти йўқ. Дунё давлатларида, мисол учун, аҳоли пунктидита 50 ёки 70 бўлса, ёки катта трассада 90 ёки 110 бўлса, оширилган тезлик камида 10-15 км ёки ундан ошгандагина, кучга киради. -5 км соатни олиб ташлаб, 1 кмга ошириш амалиёти, жуда шубҳали ва аҳолини оммавий норозилигига, қонунларга ва давлат институтларига ишончсизликни оширадиган холат ҳисобланади.
Қолаверса, бизда бир йил ёки 10-11 ой олдин “содир бўлган қоида бузарлик” учун ҳам жарималар келаверади. Бамисоли, бу жарималар сиёсатнинг мақсади – одамларда хавфсизлик тизимини ўрнатиш эмас, балки, муассаса бюджетига пул тушуришдек. Афсуски, ҳуқуқий давлатчилик заиф бўлганда, сиёсий плюрализм йўқ бўлганда, давлат органлари одамларни ҳимоя қиладиган эмас, одамлар билан курашадиган институт сифатида шаклланиб бораверади.
Ҳукумат йўл хавфсизлиги билан боғлиқ жарималар сиёсатини тартибга солиши ва бу билан боғлиқ жамиятдаги жиззакиликни ҳис қилиши, чоралар кўриши керак, назаримда...
@Rabbimov_rasmiy
“Орбан Еврокенгаш раҳбарига айланса, иттифоқни синовли давр кутади” — экспертлар
Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел Европа Иттифоқи депутатлигига сайланиш учун кенгаш раҳбарлигидан эрта кетишини эълон қилди. Натижада, агар яқин ойларда унинг ўрнига янги номзод топиб тасдиқланмаса, ЕК раиси ваколатлари Венгрия бош вазири Виктор Орбанга ўтади. Чунки 2024 йил июл–декабр ойларида кенгашга раислик навбати Венгрияда бўлади.
“Геосиёсат” бу ҳолатни шарҳлаб бериш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Жаҳонгир Акрамовни таклиф қилди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
📹 Жонли эфир
Мавзу: Россиянинг босими, Путин сиёсати, Марказий Осиё бирлашиши, Коррупцияни енгиш.
😀 Ҳикмат Абдураҳмонов билан
😀 Ҳозироқ томоша қилинг 😀
@Rabbimov_rasmiy
Табриклаймиз! Ўзбекистон бизнес компанияларининг муваффақияти, албатта хурсанд қилади!
⏺ 🟨🟨🟨🟨🟨
🙂 BMB Za’faron USDA Organic
(АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификат)
АҚШ ва Британия Яманга зарба берди. Уруш ҳудуди кенгаядими?
12 январ тонгида АҚШ ва Британия Ямандаги ҳусийчилар ҳаракатига ракета зарбалари йўллади. Форс кўрфазидаги қатор давлатлар бу зарбаларни амалга ошириш учун АҚШ ва Британия самолётларига ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берди. Kun.uz бу воқеаларнинг сабаблари ва эҳтимолий оқибатлари ҳақида сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов билан суҳбатлашди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Блинкен яна Яқин Шарқда. Ғазо атрофидаги сиёсий вазият қандай?
Исроил Ғазо секторига ҳужум бошлаганига 3 ойдан ошди. 2024 йил бошланиши билан Қўшма Штатлар давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарққа навбатдаги сафарини уюштирди. Хўш, охирги ҳафталарда Ғазо инқирози атрофидаги геосиёсий тенденциялар қандай ўзгаряпти? “Геосиёсат” бу ҳақдаги саволларни сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Шавкат Икромовга берди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Kun tartibiga chiqarilayotgan jadidchilik: maqsad, muammolar va bugunning jadidlari haqida tahliliy suhbat
Oxirgi vaqtlarda O‘zbekistonda jadidlar, jadidchilik harakatiga e'tibor kuchaydi. Dastlab ular haqida to‘plamlar nashr etishdan boshlangan ishlar, keyinchalik jadidchilik tarixidan hikoya qiluvchi filmlar suratga olinishi, tashkil qilingan konferensiyalar, prezident ishtirokida o‘tgan yig‘ilishda jadidlarga bag‘ishlangan alohida bo‘lim, vaqt va “Jadid” nomli gazeta nashr etila boshlanishi kabi ishlarga ulandi.
Shuningdek, O‘zbekistonning endilikda yangidan ishlab chiqilishi aytilayotgan milliy g‘oyasiga ham asos sifatida aynan jadidchilik, jadidlar harakati ko‘rilmoqda.
O‘zbekistonda e'tibor kuchaygan ana shu harakat va bu tashabbus asosida yotgan maqsad, mazmun o‘zi nimadan iboratligi haqida tahliliy suhbat o‘tkazdik. Suhbat mehmonlari tarixchi, jadidshunos Bahrom Irzaev, siyosatshunos Hamid Sodiq va jurnalist, jamiyatshunos Sardor Salim bo‘ldi.
📹👉https://youtu.be/Kol_VhzRIVQ
@haqiqatdaIlyos
БРИКС ичидаги энг катта зиддият нима? Путин нимага эришмоқчи?
2009 йилда тузилган БРИКС бугун дунёда ғарбдан мустақил бўлган энг йирик геосиёсий ва геоиқтисодий бирлашма сифатида шаклланмоқда. БРИКСнинг мақсади – коллектив ғарбга нисбатан муқобил геоиқтисодий ва геосиёсий қутб яратиш, АҚШ ва унинг иттифоқчилари таъсиридан чиқиш, доллар таъсиридан қутулиш, дунёда янги тартибот ўрнатишдир.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Трамп АҚШни Афғонистонга қайтармоқчи. Бу қанчалик реалликка яқин?
2024 йил ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ президенти сайловидаги асосий номзодлардан бири деб кўрилаётган Доналд Трамп, агар Оқ уйга қайтса, Афғонистондаги Баграм ҳарбий базаси устидан назоратни тиклашини айтган. Хўш, бунинг эҳтимоли қай даражада? “Геосиёсат” бу мавзуни сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Суҳроб Бўронов билан муҳокама қилди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
АҚШ, Хитой, Россия ва Яқин Шарқ. Геосиёсий таранглик йили
Камолиддин Раббимов: — Уруш шундай нуқтага келдики, икки томон ҳам мутлақ ташаббусни қўлига ололмайди. Россия Украинанинг 15-20 фоиз ерини босиб олиб, қаттиқ ўрнашиб олди. У ерларни қайтариш учун Украинага катта ҳужум ва энг замонавий қуроллар керак бўлади. Аммо Ғарбий Европадаги резервлар анча камайиб қолди, АҚШ эса бу йил сайлов билан овора бўлади, шу сабабли Украина қайтадан ташаббусни қўлга олиши жуда қийин, қарши ҳужум ҳам кутилган натижани бермади. Шунинг учун Киевда тушкун кайфият бор, Россия пропагандаси эса анча кўтаринки кайфиятда. Лекин бу ҳали Россия ғалабасини билдирмайди.
Россия демократик давлат эмас, Путин яна қайта сайланади, шунинг учун у келаётган сайловдан қўрқмайди. Жамоатчилик фикри инобатга олинмайди, Россия узоқ муддатли ҳолсизлантирувчи урушга тайёр. Агар у босиб олинган ҳудудларни қўлдан бермаса, сиёсий нуқтаи назардан ғалаба қилган бўлади. Украинага эса ерларини қайтариб олиши учун катта замонавий қурол-яроғ ресурси керак бўлади, аммо бунинг бўлиши эҳтимоли кам, афсуски.
👉 Батафсил
@Rabbimov_rasmiy
НАТО, Хитой, Россия ва Яқин Шарқ: якунланаётган геосиёсий таранглик йили
2023 йил глобал ҳамжамият учун ҳар қачонгидан кўра зиддиятларга бой бўлди. Баъзи экспертлар фикрича вазият совуқ уруш даври кабидир. Украина ва Яқин Шарқда мисли кўрилмаган инқироз, Жанубий Америка ва Африка минтақаларида геосиёсий таранглик, Хитой-АҚШ муносабатларидаги кескинлик бутун дунёга ўзининг таъсирини ўтказмоқда. Халқаро майдонда инсон ҳуқуқлари ва демократия каби қадриятлар тоқат қилиб бўлмас даражада қадрсизланди. "Геосиёсат" йилнинг шу каби муҳим воқеликларини сиёсатшунослар билан таҳлил қилди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон ташқи сиёсатда 2023 йилни қандай ўтказди?
Kun.uz суҳбатлашган таҳлилчиларга кўра, ортда қолаётган йилда Ўзбекистон ташқи сиёсатда Туркий давлатлар (айниқса Озарбойжон), Яқин Шарқ (айниқса Қатар ва Эрон) векторларини анча мустаҳкамлаб олди. Марказий Осиёнинг глобал майдонда аввалгидек пароканда эмас, яхлит минтақа бўлиб ҳаракат қилишга интилиши яққол кўзга ташлана бошлади.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
🔔#Сарҳисоб_2023
Жорий йилда янги 12K+ обуначига эга бўлдик. Жами обуначиларимиз сони эса 22 200 дан ошди.
Умумий ҳисобда 662 та пост жойланди, кўришлар сони қарийб 10 млнга яқинлашди.
@Rabbimov_rasmiy
«Йил бестселлерлари 2023» рейтингини эълон қилинди.
Ундан йил давомида Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган китоблар ўрин олган.
ТОП 20 рўйхат билан танишиш: asaxiy.uz/u/bestseller2023
Ушбу бестселлерларни фақат 31 декабргача Asaxiy орқали ягона тўпламда 1 059 000 сўм ўрнига чегирма нархда 699 000 сўмдан харид қилса бўлади.
Asaxiy буюртмани бутун Ўзбекистон бўйлаб бепул етказади.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/bestseller2023
Реклама
Сифатли контент қидираётганларнинг оғирини енгил қилиш учун фойдали ва савияли каналларни бир жилдга тўпладик. Рўйхатдан сиёсат, ижтимоий ҳаёт, тил, адабиёт каби турли мавзуларда юритиладиган блоглар жой олган.
Таклиф этаётган саҳифаларимиз нуқтайи назари, ёндашуви ва профессионаллиги билан сизга манзур бўлади деган умиддамиз.
Ҳаволага ўтинг ва каналларга обуна бўлинг:
👉 /channel/addlist/AqYvTf305GdkOTZi
@Rabbimov_rasmiy
Араб дунёсида АҚШга ишончсизлик: Америка ўз стратегиясини ўзгартирадими?
Аввалига Исроилни шартсиз қўллаши билан араб жамиятларида нуфузини йўқотган АҚШ кейинчалик Араб баҳори, Афғонистон ва Ироқдаги урушлар ортидан араб элиталаридаги ишончни ҳам бой бера бошлади. Ғазодаги бешафқат уруш эса минтақада Америка таъсирини чеклашга бўлган интилишларни ортга қайтмас жараёнга айлантирди.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Ҳаагадаги суд: ЖАРнинг мақсади ва Исроилнинг аргументлари
Дунё ҳамжамияти Жанубий Африка Республикасининг Исроилни судга берганини ҳайрат билан кузатмоқда. Даъво БМТнинг Ҳаагадаги Ҳалқаро судида кўриляпти. Икки томондан ҳам 6 нафардан адвокат иштирок этмоқда. Томонларга ўз важларини билдириш учун ярим соатдан вақт берилди. ЖАР Исроилни Фаластин халқининг геноцидида айблаяпти.
📹 👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Россия ҳаммани “демократия инқирози”га ишонтирмоқчи. Аслида вазият қанақа?
Охирги 10-15 йилда Россия пропагандасининг муҳим ғоя ва мақсадларидан бири – “демократия инқирози” ҳақида тинмай гапириш, буни асослаш, одамларга шу фикрни сингдириш бўлиб қолди. Рус медиаси таъсирида қолаётган Ўзбекистонда ҳам бунга ишонувчилар кўпайиб боряпти. Аслида-чи, демократия атрофидаги ҳозирги глобал тенденциялар қанақа?
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
✅Ўзбекистоннинг ахборот суверенитети таъминланганми?
Миллий ахборот маконидаги устун ташаббус ташқи кучлар қўлида эмас, мамлакатнинг ичкарисида бўлиши – XXI асрда ҳар қандай давлат суверенитетининг муҳим бўғинидир. Бу эса сўз эркинлиги амалда таъминланишини тақозо этади. Шу маънода, президент Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгашидаги баёноти Ўзбекистон давлатчилиги учун қандай вазифаларни кўзда тутади?
12 январ куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг катта йиғилиши бўлди. Йил якунларига бағишланган йиғилишни Ўзбекистон президенти, Хавфсизлик кенгаши раиси Шавкат Мирзиёев олиб борди. Унда давлат раҳбари миллий хавфсизлик ва мудофаа масалалари қаторида, давлатимизнинг ахборот суверенитети ҳақида сўз юритиб, қуйидаги фикрларни билдирди:
“Биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берамиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумотлар, реал воқеаларга эҳтиёжни биз тўлдирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Ҳар қандай танқидга жавоб беришга (тайёр бўлишимиз), журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак. Ноҳақ бўлса, унга тушунтириш орқали ёлғон хабарларнинг олдини олишга ўрганишимиз ва бунинг нопок ва ёлғонлигини бутун жамиятимизга тушунтиришимиз керак”.
Маълумки, Афғонистондаги вазият ва у билан боғлиқ масалалар нафақат минтақамиз (шу жумладан, мамлакатимиз) учун, балки жаҳон ҳамжамияти учун ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Шу боисдан мазкур мавзу доирасида фаолият юритадиган ўзбек тилидаги телеграм каналлари шу пайтгача мавжуд эмас эди. Лекин шарқшунос-афғоншунос, доцент Суҳроб Бўронов ушбу ўлкадаги воқеа-ҳодисаларнинг эътиборга молик жиҳатларини илмий-таҳлилий ёритиб борадиган расмий телеграм каналини ташкил этибди.
Шу билан биргаликда, ушбу телеграм каналида Шарқ минтақаларидаги геосиёсий жараёнлар ҳақида муаллиф ўз фикр-мулоҳазаларини қайд этиб боради.
✅ Канал манзили: @suhrob_buranov
📚Илм олиш энди янада қулай
Тадқиқотларга кўра, ота-онаси билан бирга дарс қиладиган болалар тенгдошларига қараганда яхшироқ натижалар қайд эта олар экан.
Аммо ота-оналарнинг фарзандлари билан бирга дарс қилишлари доим ҳам кузатиладиган ҳол эмас.
Таълимда мана шу каби муаммоларни бартараф этиш учун фидокор ўқитувчилар жамоаси — Олий мактаб академияси “Оила — биринчи ва энг ишончли мактаб” шиори остида инновацион видеодарсликлар ишлаб чиқди.
Яъни бу лойиҳа ёрдамида ота-оналар барча ёшдаги фарзандларининг сифатли таълим олишлари учун имконият яратиб бера оладилар.
— Дарсларни уйингиздан туриб ўрганиш;
— Профессионал ўқитувчилар жамоасидан таълим олиш;
— Репетиторга пул сарфламай туриб олий таълим муассасалари кириш имтиҳонларига тайёрланиш афзаллиги;
— Бир умрлик "доступ" билан сифатли видеодарсликларга эга бўлиш.
✅ Бу имкониятларнинг барчаси Олий мактаб академиясида.
Намунавий видеодарслар:
👉🏻 Математика (1-11-синфлар учун)
👉🏻 Она тили ва адабиёт (1-11-синфлар учун)
👉🏻 Инглиз тили (1-11-синфлар учун)
👉🏻 Рус тили ва адабиёти (1-11-синфлар учун)
👉🏻 Кимё (7-11-синфлар учун)
👉🏻 Биология (7-11-синфлар учун)
👉🏻 Физика (7-11-синфлар учун)
👉🏻 Тарих (6-11-синфлар учун)
🎉 Энг муҳими, бу лойиҳадан интернетсиз фойдаланиш мумкин.
📤 Мурожаат учун: @ҳозир_богланингБот
📲 Инновацион видеодарсларни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг.
💬 Telegram
Жуда қизиқ вазият. Элликдан ортиқ аҳолисининг аксариятини мусулмонлар ташкил қиладиган давлатлар бор. Жумладан, Туркия, Покистон, Эрон, Саудия Арабистони, Индонезия, Малайзия ва ҳ.к. Лекин, Исроилнинг тарихий жиноятларини Ҳалқаро Трибуналга олиб чиқиб, фаластинликларга ва Фаластинга нисбатан қилган жиноятларини бирма-бир исботлаётган давлат – Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) бўлди. БМТнинг Жиноят Судига, айбловлар кеча етиб борган.
ЖАРнинг бу айбловлари ҳалқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан жуда совуққонлик билан, профессионал асосланган. Қолаверса, ЖАР тарихда апартеидни ўз бошидан ўтказган давлат. Шунинг учун ЖАРнинг бу айбловлари жуда катта тош босади. Албатта Исроил бу айбловларни инкор этади. Бошқа нима ҳам дерди?! ЖАРнинг юристлари Исроилнинг сиёсатини “онгли тозалаш, онгли қирғин, этник тозалашга қаратилган давлат сиёсати” эканлигини, жуда кўп далиллар билан исботлаб беришган...
Афсуски, ҳалқаро майдонда ҳам, ички сиёсатда ҳам мусулмон дунёси жуда кучли инқирозда. Биринчидан, мусулмон дунёсидаги сиёсий тизимлар аҳолининг иродасини тўлиқ ва сифатли каналлаштира олмайди. Иккинчидан, аҳолининг иродасини ҳокимиятга олиб чиқа олган давлатлар ҳам, ҳалқаро майдонга чиққанда, геосиёсий зиддиятларга тўқнашиб, Фаластинни еки бошқа мусулмон жамиятларини сифатли ҳимоя қила олмайди. Лекин бу давр барибир ўзгаради...
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон давлатчилиги олдида сўз эркинлиги, фикр эркинлиги, виждон ва дин эркинлигини таъминлаш ва шу орқали барқарорлик шакллантириш ҳамда миллий бойлик яратиш вазифаси турибди. Янги давр келяпти. Ижтимоий тармоқлар даври, зич ахборот босими даври. Бу даврда жамиятнинг фикри, кайфиятини инкор этиш хато бўлади. Маълум муддат буни имкони бор. Лекин узоқ муддатда, бу қалтис вазиятларга сабаб бўлади.
Азон.уз платформаси Ўзбекистонда виждон ва дин эркинлиги, фикр ва даъват эркинлиги тимсоли сифатида кўриларди. Лекин, хорижга чиқиб кетди. Туркияда туриб Мубашшир акани сўроққа чақирилиши, бу икки қардош давлатнинг сиёсий тизимига, ҳуқуқий малакасига кўплаб саволлар келтириб чиқаради.
Ҳамма билади, Мубашшир ака ноқонуний фаолиятга бормайди. Ҳамма билади, Мубашшир аканинг айби бўлса, у фақат сиёсий: мустақил диний ахборот фаолият олиб бораётганлиги. Лекин Азон Глобал Ўзбекистон ва Туркия қонунчилигидан чиққанига, деструктив фаолият олиб борганига далиллар йўқ. Хато ишлар!
@Rabbimov_rasmiy
Саудия–Туркия муносабатлари: геосиёсий чизгилар
Декабр ойи охирида “Галатасарой” ва “Фенербаҳче” клублари ўртасида Ар-Риёдда бўлиб ўтиши керак бўлган Туркия суперкубоги ўйини бекор қилинган эди. Бунга турк клубларининг Мустафо Камол Отатурк акс этган либосда тўп суришига ва ўйинда Ғазодаги урушни қораловчи баннер кўтарилишига саудларнинг розилик бермагани сабаб бўлди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Салом, Янги йил!
Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.
Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
Davlat xizmatchilari qaysi blogerlarni o‘qiydi?
Bugungi kunda blogerlar va inflyunserlar faol fuqarolik pozitsiyasini ko‘rsatib, jamiyatdagi o‘tkir muammolarni topib, uni ommaga olib chiqishda faollik ko‘rsatmoqda.
“Yuksalish” harakati davlat xizmatchilari qaysi blogerlarni kuzatib borishini aniqlash maqsadida so‘rov o‘tkazdi. So‘rovda 140 nafar davlat idoralari xizmatchilari, shu jumladan, vazirliklar, agentliklar, qo‘mitalar, parlament vakillari ishtirok etdi. Respondentlaring 10 foizini yuqori lavozimdagi rahbarlar, jumladan vazirlar va hokimlar tashkil etdi.
Davlat xizmatchilari, asosan, siyosat, ijtimoiy va iqtisodiy, huquqiy, ekologik mavzularni ko‘proq yoritadigan blogerlarni kuzatib borishi ma’lum bo‘ldi. Demak, yetakchi uchlikka quyidagilar kirdi:
▫️Davletov.uz — 64,6%
▫️Xushnudbek.uz — 45,8%
▫️Bakiroo — 20%
Respondentlar fikriga ko‘ra, mazkur blogerlar faoliyati nafaqat keng jamoatchilik fikrini shakllantirishga, balki davlat xizmatchilarini ijtimoiy-iqtisodiy holat haqida xabardor qilishga ham xizmat qiladi.
YUKSALISH HARAKATI
Ассалому алайкум, дўстлар. Мактаб ўқувчилари учун қишки таътилдан фойдаланиб, оилавий Фаргона водийсига сафар бошладик. Бугун Қўқондамиз, Худоёрхон саройини кўрдик. Худоёрхоннинг 1877 йилда Россияда, сургунда тушган расмлари жуда хомуш кўринди. Оғир даврлар.. Бугунгидек, синовли вақтлар... Эрта-индин Андижон, Наманганда бўлиш ниятидамиз.
@Rabbimov_rasmiy
Араб-мусулмон дунёси нега ожизлик ҳолатида?
Исроилнинг Фаластин ҳудудлари ва халқига қилаётган тажовузи кўп ўн йилликлардан бери давом этмоқда. Лекин салкам 2 миллиард аҳолига эга мусулмон дунёси Исроил давлати ва унинг иттифоқчиларини халқаро қонунчилик доирасида тийиб туришга эриша олмади.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Инсониятнинг аср муаммоси: Бой ва камбағал давлатлар нима масалада келиша олмаяпти?
Атроф-муҳитни булғаш ҳисобига катта бойлик тўплаб олган, улкан саноатга эга давлатлар бу булғанишдан жабр чекаётган камбағаллар давлатларга ўз технологиялари ва молиявий ресурслари билан ёрдамлашишга шошилмаяпти.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон24 телеканали
«Сиёсат майдони» республика кўрик-танловининг якуний босқичи ҳақида лавҳа.
@Rabbimov_rasmiy