rabbimov_rasmiy | Неотсортированное

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Подписаться на канал

Камолиддин Раббимов

‼️ Жаҳон саҳнасида содир бўлаётган қизғин сиёсий жараёнлар, илм-фан, таълимга оид маълумотларни қуйидаги телеграм каналларида кузатиб боринг.

🇵🇸🇮🇱 @gorizont_uz — Фаластин ва Исроил урушини тўлиқ ёритиб борадиган канал. Яқин Шарқдаги уруш тафсилотларини, ишончли хабарларни шу каналдан ўқиб боринг. Сиёсий билимингизни оширинг;

📝 @konspektor — ибратли ҳикоялар, ҳаётий воқеалар, машҳур инсонларнинг фойдали гаплари, оилавий муносабатларнинг нозик жиҳатлари  бериб борилади;

🔥 @kislorod_H2O — сиз ҳеч қаерда кўрмаган ноёб видеолар, қизиқарли маълумотлар, мўъжизавий фан ютуқлари ва сунъий интеллект янгиликларини Кислород каналида кузатиб боринг;

📚 @xalqtaliminfo – мактаб таълими бўйича мутахассис Улуғбек Пўлатовнинг канали бўлиб, таълим тизимига оид энг қайноқ янгиликлар биринчилардан бўлиб шу каналда эълон қилинади десак ҳам бўлаверади;

🎯 @centerasiastudy — биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси бўйича турли хил геосиёсий, геоиқтисодий ва илмий маълумотлар бериб бориладиган канал;

📊 @allaevuzb – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради;

⏳ @Hamid_Sodiq — сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси;

🔍 @centerasia_library - каналда сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга оид китоблар, қўлланмалар мавжуд;

🎓 @akademik_burchak - канали илмий фаолиятга энди кириб келаётган магистрантлар ҳамда илмий тадқиқот (PhD, DSc) қилаётган изланувчилар учун мақсадли манзил.

📖 @AsanovEldar – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз;

🇷🇺 @rustili_yulduz - телеграмдаги энг сифатли рус тили канали. Кунига атига 20 дақиқа вақтингизни сарфлаб Рус тилини биз билан тез ва самарали ўрганинг;

✒️ @ILM_NUR_2020 - илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун махсус канал. Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, илм-фандаги (PhD, Dsc бўйича) сўнгги янгиликлар шу ерда.

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

УЙИНГИЗДА ХУСУСИЙ МАКТАБ ТАШКИЛ ҚИЛИНГ!

ОЛИЙ МАКТАБ АКАДЕМИЯСИ НТМ томонидан
“Оила-биринчи ва энг ишончли мактаб” доирасида, барча фарзандларингиз (6 ёшдан бошлаб) сифатли ва ишончли таълим олиши учун такомиллашган видеодарслар тўпламини ишлаб чиқди.

Намунавий видеодарслар:
👉🏻 МАТЕМАТИКА (1-11 синфлар учун)
👉🏻 ОНА ТИЛИ (ва АДАБИЁТ) (1-11 синфлар учун)
👉🏻 ИНГЛИЗ ТИЛИ (1-11 синфлар учун)
👉🏻 РУС ТИЛИ (ва АДАБИЁТ) (1-11 синфлар учун)
👉🏻 КИМЁ (7-11 синфлар учун)
👉🏻 БИОЛОГИЯ (7-11 синфлар учун)
👉🏻 ФИЗИКА (7-11 синфлар учун)
👉🏻 ТАРИХ (6-11 синфлар учун)

Боғланиш учун:
@hozir_boglaningBot

Ҳар бир оилага жуда зарур бўлгани учун яқинларингизга албатта жўнатинг.

📌 @oliymaktabakademiyasi

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Исроил Ғазога кирса, уруш чўзилиб кетади”. Экспертлар – Яқин Шарқдаги вазият ҳақида

Қоҳира шаҳрида Ғазодаги вазият юзасидан АҚШ ва Исроил иштирокисиз бўлиб ўтган учрашувлар самарасиз якунланди. БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг фикрлари ҳам доимгидек якдил эмас. Kun.uz сўнгги воқеаларни таҳлил қилиш учун “Геосиёсат” дастурига сиёсатшунослар Лутфиддин Хўжаев ва Камолиддин Раббимовни таклиф этди.

Камолиддин Раббимов:

“Менингча эса Исроил ҲАМАС орқали Фаластин давлатчилиги билан курашяпти. Воқеалар ривожига қарасак, ҲАМАС 1987 йилда тузилган. Жангари гуруҳларнинг Исроил атрофида пайдо бўлиши асосан 70-йиллардан бошланади. Яъни 1947 йилдан 70-йилларгача араб давлатлари Исроилни тийиб туришга ва Фаластин давлатини ташкил қилишга ҳаракат қилди.

Бу ерда савол пайдо бўлади. Агар фақат ҲАМАС билан курашяпти экан, нега Нетаняҳу ҳокимиятга келгач, Ғарбий соҳилдаги босқинлар, яҳудийлар жойлашуви тобора кучайиб боряпти? Маҳмуд Аббос маъмурияти билан мулоқотни тўхтатиб, эътиборни ҲАМАС билан курашга қаратди.

Ўйлашимча, бу – Исроилнинг тактикаси. Асосий мақсад – босиб олинган ерларни Фаластин давлатчилигига қайтармаслик ва Фаластин давлати ташкил топишига йўл қўймаслик. Исроил 1967 йилги чегараларга қайтмоқчи эмас”.


▶️Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳозирги замонамиз тарихда “Исроил йўлидаги адолатсиз давр” деган ном билан қолса керак. Айнан Исроил учун, АҚШ ўзининг мислсиз катта ресурсини қурбон қиляпти. АҚШ – “юмшоқ куч” назарияси ва тизимини юқори даражага олиб чиққан давлат. Лекин Исроилни деб, АҚШ ўзининг қимматли юмшоқ кучидан маҳрум бўлмоқда.

Кейинги ўн йилликларда “глобал жануб” АҚШдан борган сари узоқлашади ва АҚШ бошчилигидаги ғарбга қарши қутб бўлишга мойил бўлади. Аниқроғи, глобал жануб – қутблар ўртасидаги қудрат брокери ролини ўйнайди. Глобал жануб – дунёда кучлар нисбатини ўзгаришида, катта аҳамиятга эга.

Менда шундай тасаввур шаклланяптики, кейинги ўн йилликларда АҚШга қарши, бир вақтнинг ўзида Хитой, Россия, Эрон, вақти-вақти билан Туркия, ва бошқа “Глобал жануб” давлатлари ҳам кўплаб зўриқиш нуқталарини шакллантиришади.

Мақсад – АҚШни кўплаб муаммолар билан холсизлантириш, ғарб коалициясини заифлаштириш ва парчалаш... Бу – дунё ҳокимияти учун кураш... АҚШ айнан Исроил сабаб, мусулмон дунёсида ишончсизликка йўлиқади. Балки, айнан Исроил сабаб, дунё ҳокимияти ўзгаради...

Лекин, бир нарсага ишончим комил, яқин ўн йилликларда, Исроил яна “яширинган давлат”га айланади. Исроил икки минг йил “яширинган давлат” бўлди. Бу сафар, бира тўла, йигирма минг йилга яширинса керак... Ниҳоятда кўп жиноят қилиб юборди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Президент Шавкат Мирзиёев:

“Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Исроил Ғазога кирса, уруш чўзилиб кетади”. Экспертлар – Яқин Шарқдаги вазият ҳақида

Қоҳира шаҳрида Ғазодаги вазият юзасидан АҚШ ва Исроил иштирокисиз бўлиб ўтган учрашувлар самарасиз якунланди. БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг фикрлари ҳам доимгидек якдил эмас. Kun.uz сўнгги воқеаларни таҳлил қилиш учун “Геосиёсат” дастурига сиёсатшунослар Лутфиддин Хўжаев ва Камолиддин Раббимовни таклиф этди.

📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Фаластин-Исроил можароси фонида, Ўзбекистон, Марказий Осиё, туркий ва мусулмон давлатлари ўзининг глобал сиёсатдаги субъективлигини, аҳамиятини ошириш имконияти бор эди. Бир томондан ўйлаб, эмоцияга берилмасдан стратегия қабул қилиш керак.

Иккинчи томондан, совуққонлик билан қабул илинган қарорга эмоционал тус, ранг бериш керак. Чунки, эмоцияли кўриниш – ҳақиқатнинг охирги нуқтаси сифатида қабул қилинади. Аслида, Фаластин – 75 йилдан бери қонталаш бўлиб келаяпти. Бу АҚШнинг ҳам энг катта тарихий доғига айланиб бўлди. Исроил маънавий жиҳатдан, тўлиқ банкрот давлат.

Ўзбекистон – минтақадаги, пост-совет ҳудудидаги энг катта мусулмон жамияти, мусулмон давлат. Диққат қилинг, исломий давлат демадим, мусулмон давлати дедим. Бу дегани, давлат дунёвий, лекин аҳолисининг катта қисми – мусулмонлардан иборат дегани.

Шундай экан, Ўзбекистон Фаластин борасида ўзининг тўлиқ шаклланган позициясига эга бўлиши керак, ва давлат бу позициясини баралла айта олиши керак. Туркияга қаранг, Эрдоғанга қаранг. Ҳаттоки ғарб давлатларида ҳам Исроилга қарши катта намойишлар бўлди. Ўзбекистон глобал карвоннинг, ҳеч бўлмаса ўртароғида бўлиши керак.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Исроил фақат ҲАМАС билан урушяптими ёки умуман Фаластин биланми?

Дунё ОАВ фаластинлик болаларнинг жасадларини кўриб, шокка тушаётган бўлса, Исроил ва унинг иттифоқчилари бу ғайриинсоний вахшийликни оқлаш учун “биз фаластинликларга қарши эмас, фақат ҲАМАСга қарши уруш қиляпмиз” деб, пропаганда олиб бормоқда. Хўш, Исроил ҳақиқатда ҳам фақат ҲАМАСга қарши урушмоқдами? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов бу саволга йўқ деб жавоб бериб, бунга асосларни санаб ўтди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Фаластин фожиаси Ғарб олимларига эмас, Мусулмон олимларига жуда катта сўроқ белгиларини кўтариб келди.

© Ҳамид Содиқ

Каналга уланиш: 👉 @Hamid_Sodiq

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Байден Исроилга келди: бу нимани англатади?

Исроил ва Ҳамас кучларининг навбатдаги кенг кўламдаги ҳарбий ҳаракатлари дунё геосиёсий майдонидаги вазиятни янада чигаллаштириб юборди. АҚШ эса ҳар доимгидек Исроилни қўллашда давом этмоқда.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Хитойнинг янгиланаётган глобал мақоми. “Бир макон – бир йўл”нинг мақсади нима?

17-18 октябр кунлари Пекинда глобал аҳамиятга эга катта тадбир – “Бир макон – бир йўл” лойиҳасининг 10 йиллигига бағишланган саммит бўлиб ўтди. Хитой раиси Си Жинпинг бу мегалойиҳани 2013 йилда, Қозоғистонга ташрифи чоғида эълон қилган эди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нима учун Миср ва Иордания ўз чегараларини фаластинликларга очмаяпти? Исроилнинг мақсади ҳам шу. Агар чегаралар очилса, миллиондан ортиқ фаластинлик ўша томонга ўтиб, жойлашиб туради. Кейин, бўш қолган худудларни Исроил ўз назоратига олиб, ҳеч кимни киритмайди.

Бошида комендантлик соатлари ўрнатади, ойлар ва йиллар ўтиб, ўша ерларда яҳудий маҳаллалари қуради. Қарабсизки, Ғазо ва ғарбий соҳилни қолдиғи ҳам йўқ. 1960-70 йиллардаги урушлар вақтида, 5-6 миллион фаластинлик шу усул билан Фаластиндан чиқариб юборилган эди. Эски яҳудийларнинг эски ўйини...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

📌 Бу сафарги Яқин Шарқда кўтарилган Исроил-Фаластин можароси жуда жиддий тус олди. Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Ғазо секторидаги жуда кўплаб Исроил объектларини тезлик билан эгалламоқда.

Воқеалар ривожи қуйидаги каналда кузатиб боришингиз мумкин:

Канал манзили: @Geosiyosatuz

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Можаро тарихи. Исроил давлати қандай ташкил топди?

Ғазо бўлгасидан Исроилга қилинган ҳужум ва бунга жавобан Исроилнинг миллионлаб аҳоли яшайдиган ҳудудни тўхтовсиз бомбардимон қилаётгани фонида бу можаронинг тарихига кенгроқ тўхталиш зарурати юзага келди.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон-Франция алоқалари қай ҳолатда? Минтақа учун ушбу давлатнинг аҳамияти нимада?

2 ноябр куни Франция президенти Эммануэл Макрон Самарқандга келди. Унга каттагина делегация ҳамроҳлик қилди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🇯🇵Токио, Япония парламенти. 30.10.23

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

GMAT - курсига қабул бошланди [Онлайн]

GMAT
— бу Америка, Европа ва Осиёнинг университетларининг Masters дастурларига кириш учун номзодлардан талаб қилинадиган имтиҳон тури ҳисобланади. Бу имтиҳондан юқори балл олиш сизга дунёнинг топ университетлари эшигини очади.

Ушбу курслар давомида сиз нафақат GMAT, балки дунёнинг топ университетларига ҳужжат тайёрлаш босқичлари ҳақида ҳам маълумотга эга бўласиз.

Дарсларни Duke Fuquaʼ25 талабаси Шерзод Аъзамов олиб боради. Устознинг шахсий натижалари:

770 GMAT, Verbal 46 (supposedly the highest verbal score in Uzbekistan) Quant 50.

⬇️ Янги гуруҳ ҳақида:

-Старт: 03.11.2023
-Душанба, Чоршанба, Жума
-06:00 - 07:30
-Давомийлиги: 3 ой
-Ойлик тўлов: 150$

‼️Курсда қатнашиш талаблари:

-English - Upper Intermediate
-Математика бошланғич билимлар(9 синфгача дарслик)
-Кунлик 2+ соат дарс тайёрлай олиш

Рўйхатдан ўтиш учун: @satashkent_admin

Тел: 91 787 6575

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

⚡️ Ўзини ҳурмат қиладиган, вақтини қандай ўтказаётганига эътибор қаратадиган киши телеграм каналларга шунчаки аъзо бўлмайди.

Чертиб-чертиб, энг яхшиларини, фойдали контент бера оладиганларини танлайди.

Ана шундай кузатувчилар учун сиёсат, ижтимоий ҳаёт, тил, адабиёт, спорт каби турли мавзуларда юритиладиган каналларни бир жилдга тўпладик. Бу саҳифалар муаллифлик услуби, нуқтаи назари, ёндашуви билан сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Марҳамат, ўзингиз истаган каналга аъзо бўлинг:

👉 Каналларга аъзо бўлиш 👈

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

29-октябрь – Туркия Республикаси 100 ёшга тўлади. Туркия Ўзбекистон учун – қардош, қондош, бир тарихий илдиздан бошланиб, бир келажакка туташган давлатдир. Туркиянинг тарихи биздан бошланади. Ўзбекистон ва Туркиянинг келажаги, глобал дунёда, бир-бирига боғланиб кетади.

Туркия – дунёдаги биринчи йигирматаликка кирувчи, иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий қудратли давлат. Туркиянинг салоҳияти Ўзбекистон ва Марказий Осиё, дунё туркий давлатлари ва ҳалқларининг қимматли ресурси ҳисобланади.

Озарбайжон ўзининг Қорабоғ ҳудудини қайтариб олишда, Туркия дастак бўлди. Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид бўлса, Туркия дастак беришини айтди. Ўзбекистоннинг стратегик хавфсизлиги ва манфаатлари учун ҳам Туркия таянч давлатдир. Туркия – дунё туркийларининг ҳам қиличи, ҳам қалқонидир.

Туркиянинг биз билан бир динда ва бир мазҳабдалиги, Республикалиги, демократик йўлда эканлиги, бизга ўхшаб дунёвий тизимдалиги — бу давлатни биз учун ҳаммадан ҳам қимматли қилади. 100 ёшинг қутлуғ бўлсин, Туркия! Абадий яша Уммат ва Миллат қалқони!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳозирги замонамиз тарихда “Исроил йўлидаги адолатсиз давр” деган ном билан қолса керак. Айнан Исроил учун, АҚШ ўзининг мислсиз катта ресурсини қурбон қиляпти. АҚШ – “юмшоқ куч” назарияси ва тизимини юқори даражага олиб чиққан давлат. Лекин Исроилни деб, АҚШ ўзининг қимматли юмшоқ кучидан маҳрум бўлмоқда.

Кейинги ўн йилликларда “глобал жануб” АҚШдан борган сари узоқлашади ва АҚШ бошчилигидаги ғарбга қарши қутб бўлишга мойил бўлади. Аниқроғи, глобал жануб – қутблар ўртасидаги қудрат брокери ролини ўйнайди. Глобал жануб – дунёда кучлар нисбатини ўзгаришида, катта аҳамиятга эга.

Менда шундай тасаввур шаклланяптики, кейинги ўн йилликларда АҚШга қарши, бир вақтнинг ўзида Хитой, Россия, Эрон, вақти-вақти билан Туркия, ва бошқа “Глобал жануб” давлатлари ҳам кўплаб зўриқиш нуқталарини шакллантиришади.

Мақсад – АҚШни кўплаб муаммолар билан холсизлантириш, ғарб коалициясини заифлаштириш ва парчалаш... Бу – дунё ҳокимияти учун кураш... АҚШ айнан Исроил сабаб, мусулмон дунёсида ишончсизликка йўлиқади. Балки, айнан Исроил сабаб, дунё ҳокимияти ўзгаради...

Лекин, бир нарсага ишончим комил, яқин ўн йилликларда, Исроил яна “яширинган давлат”га айланади. Исроил икки минг йил “яширинган давлат” бўлди. Бу сафар, бира тўла, йигирма минг йилга яширинса керак... Ниҳоятда кўп жиноят қилиб юборди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбек тилидаги сифатли телеграм блоглар кўп эмас, сиёсий воқеаларни ёритувчи каналлар ҳақидаку, гапирмаса ҳам бўлаверади

Аммо, сўнги кунларда GeoPolitico ўзининг сифатли контентлари билан ажралиб турибди. Яқин Шарқ, Украинадаги воқеаларни холис ва тезкор кузатиб боринг.

Сифатли сиёсий дунёқарашнинг шаклланишида яхши сиёсий канални кузатиб бориш жуда муҳим.

Уланиш: t.me/GeoPolitico

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

📕 Matematika bo’yicha "Algoritm" nomli to‘plam endi kitob do‘konlarida

Qo‘llanmada misollarning saviyasi, ketma-ketligi, izchilligi va aktualligini saqlash asosiy maqsad qilib olingan. To‘plamni tartibga keltirish va nashrga tayyorlash jarayoni taxminan 2 yil vaqtni talab etgan.

📌 E’tiborli jihati, o‘quvchilar ushbu kitobda keltirilgan QR-kod yordamida 400 dan ortiq bepul video yechimlarni ko‘rishlari va matematikani tushunarli tilda mustaqil o‘rganishlari mumkin.

Albatta bahoni foydalanuvchilar beradi.

Kitobdan namuna ko‘rish uchun bu yerga bosing

📤 Kitob va ta’lim xizmatlari borasida murojaat qilish uchun:
@Algoritmkitobbuyurtma

📞 Telefon: +998-93-113-89-80, +998-94-006-89-80

Rasmiy sahifalar:
Telegram | Instagram | algoritmtalimmarkaziolmali1259">YouTube |
Ta’lim xizmatlari reklamasi.

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Фаластин-Исроил можароси фонида, Ўзбекистон, Марказий Осиё, туркий ва мусулмон давлатлари ўзининг глобал сиёсатдаги субъективлигини, аҳамиятини ошириш имконияти бор эди. Бир томондан ўйлаб, эмоцияга берилмасдан стратегия қабул қилиш керак.

Иккинчи томондан, совуққонлик билан қабул илинган қарорга эмоционал тус, ранг бериш керак. Чунки, эмоцияли кўриниш – ҳақиқатнинг охирги нуқтаси сифатида қабул қилинади. Аслида, Фаластин – 75 йилдан бери қонталаш бўлиб келаяпти. Бу АҚШнинг ҳам энг катта тарихий доғига айланиб бўлди. Исроил маънавий жиҳатдан, тўлиқ банкрот давлат.

Ўзбекистон – минтақадаги, пост-совет ҳудудидаги энг катта мусулмон жамияти, мусулмон давлат. Диққат қилинг, исломий давлат демадим, мусулмон давлати дедим. Бу дегани, давлат дунёвий, лекин аҳолисининг катта қисми – мусулмонлардан иборат дегани.

Шундай экан, Ўзбекистон Фаластин борасида ўзининг тўлиқ шаклланган позициясига эга бўлиши керак, ва давлат бу позициясини баралла айта олиши керак. Туркияга қаранг, Эрдоғанга қаранг. Ҳаттоки ғарб давлатларида ҳам Исроилга қарши катта намойишлар бўлди. Ўзбекистон глобал карвоннинг, ҳеч бўлмаса ўртароғида бўлиши керак.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кеча уйимга меҳмон келган эди. Меҳмонимиз телевизордан ютубга кириб, “Илҳақ” фильмини қуйди. Кўпчилик бўлиб кўрдик. Фильм шу қадар таъсирлики, ҳамма жим бўлиб кўрди. Сохталик йўқ, жиддийлик ва самимийлик жуда кучли. Фильмни таъсирланмасдан кўришни иложи йўқ. Фильмда махсус эффектларга, костюмга, ландшафтга алоҳида эътибор берилган. Лекин, энг кучли томони – сюжет, мазмун. Ўша уруш давридаги инсонларнинг руҳий ҳолатини етказиб беришга ҳаракат қилинган.

Фильм реал воқеликка асосланган. Бир онанинг бешта ўғли бўлади. 1941 йилда уруш бошланади. Онанинг болалари бирин-кетин урушга кетади. Ҳеч бири тирик қолмайди. Она келинлари билан қолади. Жуда таъсирландим. Аждодларимиз нақадар кўп қийинчилик кўрганини ҳис қилдим. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин, олган бўлсин!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

ОАВ хабарларига кўра, Қирғизистон депутатлари Фаластинга — Ғазо секторига ёрдам бериш ҳаракатида экан. Ҳатто депутатлар ҳукуматдан шу масалада ёрдам ҳам сўрабди. Фонд очилиб, банк рақамлари ажратилган. Аҳолидан гуманитар ёрдам ҳам йиғилмоқда экан.

Ўзбекистон ва Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам, бутун минтақа бир бўлиб, битта катта транспорт карвонида ёрдам жўнатилса, қандай яхши бўларди. Бирдамлик оғир вақтларда билинади.

Минтақа якдил ва бирдам бўлиши учун геосиёсий хавотирларни бир четга қўйиб, журъат ва шижоат билан иш бирлиги кўрсатса яхши бўларди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Исроил давлати аллақачон маънавий асосларини йўқотиб бўлган. Уни қўллаётган коллектив ғарбда ҳам, кўпчилик унинг жиноятларини яхши билади. Европа жамоатчилик фикри, тахминан 60-80% Фаластин тарафида. АҚШда ҳам 20 миллиондан ортиқ яҳудий яшайди. Лекин, шунча яҳудийдан бор йўғи тахминан 6-7 миллиони ўзини яҳудий деб тан олади. Қолганлари “мен яҳудий эмасман, Худо асрасин” деб, ўзлигини яширади, яҳудийликдан воз кечишга ҳаракат қилади. Протестант, англасаксон бўлишга ҳаракат қилади.

Буларнинг асосий сабаби – Исроилнинг ваҳший давлат эканлиги. Бу миллат тарихан кўп таъқиб қилинган. Ғарб ва шарқ халқлари, давлатлари яҳудийларни кўп таъқиб қилган. Энди, ўзларининг давлатчилигига эришиб, шу давлатчиликни кенгайтириш мақсадида, мисли кўрилмаган ваҳшийликлар қилмоқда. Бир вақтлар ғарбликларнинг яҳудийларга қилган ваҳшийлигини, бугун яҳудийлар арабларга, фаластинликларга қилмоқда. Ортиғи билан қилмоқда. Буни дунё кўрмоқда.

Парадокс. Яшаб қолиш учун террор сиёсатини олиб бораётган Исроил бир вақтни ўзида глобал норозилик ва нафратга сабаб бўлмоқда. Яъни яшаб қолиш учун ўз умрини қисқартиришга ариза бермоқда. Бугун глобал яҳудийлик чуқур маънавий инқирозда. Инсоният Исроилни ваҳшийлик, адолатсизлик, ёлғон ва муттаҳамлик синоними сифатида қабул қилмоқда. Ҳалиям пропаганда кучли ишлаяпти. Вақти келиб, пропаганда ҳам синади, ҳомий ҳам сўнади. Ўша куни Исроил нақадар ваҳший бўлганлигини тушуниб етади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Ал-Ақсо тўфони” қандай геосиёсий фонда рўй бермоқда?

7 октябр тонгида ҲАМАС Исроил томон ёппасига ракета ҳужумларини амалга ошириб, айрим аҳоли пунктларини назоратга олишга интила бошлади. Бунинг ортидан Исроил ҳам Ғазо бўлкасига жавоб зарбаларини йўлламоқда. Kun.uz мухбири вазиятни таҳлил қилиш учун сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга саволлар билан юзланди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

ФБда “Фаластин давлати бўлмаган, ундан олдин Британия мандати, ундан олдин Усмонли турклар, Миср Мамлукийлари, Айюбийлар ва ҳ.к.лар бўлган, лекин Фаластин давлати бўлмаган” деган ўта аҳмоқона постлар тарқатилмоқда.

100 йил олдин “Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон” ҳам бўлмаган. Лекин, шу ҳудудларда ўзбеклар, қозоқлар ва ёки тожиклар доим яшаган. Давлатларнинг номлари ва чегаралари ўзгаравериши мумкин. Лекин, бу давлатларнинг пойдевори бўлмиш, халқлар ўша ерларда яшай оляптими деган савол бор.

Бугун, нафақат Фаластин давлатини таг-томири билан йўқ қилишмоқда, балки, давлат учун пойдевор ҳисобланмиш фаластинлик араб-мусулмонлар геноцид қилиниб, улар минг-минг йиллар давомида яшаб келган ҳудудидан тозаланмоқда. Ерлари босиб олинмоқда.

Усмонли турклар ҳам, мамлукий еки айюбийлар ҳам бу ерларни фаластинлик араб-мусулмонлардан тозаламаган. Уларни геноцид қилиб, қириб, ҳудудни яҳудийларга бермаган. Исроил эса нафақат Фаластин давлати билан курашмоқда, балки, энг аввало, Фаластиннинг араб-мусулмон ва араб-христиан халқи билан курашмоқда. Ҳудудни улардан тозаламоқда.

Фаластин давлати бўлмагандир, лекин халқи бўлган. Бугун шу халқ йўқ қилинмоқда, тозаланмоқда, қирғин қилинмоқда. Катта фарқ бор! Бу фарқни ақли ожиз ёки қалбида касали борлар кўрмайди, кўришни истамайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Аралаш сайлов тизими: бу – Ўзбекистонда партиялар ўртасидаги рақобатни пайдо қила оладими?

Ўзбекистон сайлов тизими ўзгариши мумкин. Унга кўра, Қонунчилик палатаси депутатлиги учун сайловларни аралаш (мажоритар ва пропорционал) тизим асосида ўтказиш таклиф этилмоқда.

Kun.uz мухбири 10 октябр куни Олий Мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғинида муҳокама қилинган ушбу масала юзасидан таҳлилий суҳбат ташкил қилди. Суҳбат меҳмонлари сиёсий таҳлилчилар – Фарҳод Толипов, Камолиддин Раббимов ва Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бўлди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Подписаться на канал