Аралаш сайлов тизими: бу – Ўзбекистонда партиялар ўртасидаги рақобатни пайдо қила оладими?
Ўзбекистон сайлов тизими ўзгариши мумкин. Унга кўра, Қонунчилик палатаси депутатлиги учун сайловларни аралаш (мажоритар ва пропорционал) тизим асосида ўтказиш таклиф этилмоқда.
Kun.uz мухбири 10 октябр куни Олий Мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғинида муҳокама қилинган ушбу масала юзасидан таҳлилий суҳбат ташкил қилди. Суҳбат меҳмонлари сиёсий таҳлилчилар – Фарҳод Толипов, Камолиддин Раббимов ва Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бўлди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
“Ал-Ақсо тўфони” қандай геосиёсий фонда рўй бермоқда?
7 октябр тонгида ҲАМАС Исроил томон ёппасига ракета ҳужумларини амалга ошириб, айрим аҳоли пунктларини назоратга олишга интила бошлади. Бунинг ортидан Исроил ҳам Ғазо бўлкасига жавоб зарбаларини йўлламоқда. Kun.uz мухбири вазиятни таҳлил қилиш учун сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга саволлар билан юзланди.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
ҲАМАС қандай ташкилот? Урушнинг тугаши нимага боғлиқ?
Мана 76 йилдирки, Яқин Шарқда тинчлик йўқ. Бир вақтлар эмин-эркин яшаган Фаластин аҳолисининг ерлари бугун деярли тўлиқ эгалланган. Исроил 1967 йилги чегараларга қайтишни, Фаластин давлатига имкон беришни истамаяпти. Натижада, Яқин Шарқда, қолаверса, коллектив ғарб ва мусулмон дунёси ўртасида ўзаро муносабатларга катта зарар етмоқда.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Фаластин-Исроил можароси борасида, ғарбдан холислик кутманг. Бу – цивилизацион зиддият. Иброҳим алайҳиссалом давридан бошланган. Бу – олий ҳақиқат ва дунё ҳукмдорлиги учун кураш.
Ўзбекистон халқининг, давлатининг, ҳокимиятининг позицияси – Фаластин давлати ташкил топиши, фаластинликлар эркин ва ҳур яшаш ҳуқуқини талаб қилиш томонида бўлиши керак.
Тўғри, ҳали давлатимиз бу каби зиддиятли масалаларда эҳтиёткор. Геосиёсий зиддиятлар кўп. Лекин, ҳеч бўлмаса, халқимиз Фаластин ва фаластинликлар, мазлумлар томонида бўлиши шарт.
@Rabbimov_rasmiy
Украина президенти Зеленский кеча Хамаснинг Исроилга хужуми борасида қаттиқ баёнот бериб, “терроризм”, “агрессия” деди ва Фаластинга нисбатан тарихий адолатсизликка кўз юмди. Россия Украинанинг тахминан 15-20% ерини босиб олди. Лекин, Фаластинни тўлиқ ерлари Исроил томонидан босиб олинган. Бу ҳақда гап сўз йўқ. Ҳатто 1967 йилги чегаралардан ўлчаганда ҳам, Фаластиннинг 60%дан ортиқ ерларини Исроил босиб олган. Қолаверса, 70 йиллик геноцид, фаластинликларни ўз уйидан сиқиб чиқариш сиёсати кетаяпти.
Менимча, Зеленский кеча Украина президенти сифатида эмас, еврей сифатида баёнот берди. Қизиғи, Украинага ҳали Исроил реал ёрдам бермаганди, маълум нейтралитет сақлаб келаётган эди. Аксинча, араб давлатлари, Туркиянинг Украинага анча ёрдами тегаётганди.
Зеленскийнинг шошқолоқлиги Украинага қимматга тушиши мумкин, Россияга жуда қўл келади. Сал кам 2 миллиардлик мусулмон кўчаси Украинадан масофа сақлайди еки кучайтиради.
@Rabbimov_rasmiy
Фаластиннинг Ғазо секторидан Исроилга мислсиз хужум қилинган. Буни яҳудий сиёсатчилари ва экспертлари “тарихда бундай ҳужум бўлмаган эди” дейишмоқда. Энг муҳим генераллардан бири асир олинган, иккита катта шаҳар эгалланган. Барча таҳлилчилар “Исроилнинг мақталган мудофаа тизими яроқсиз экани маълум бўлди” дейишмоқда.
*
Ўзбекистонликлар фикри жуда муҳим. 30 йил олдин, ҳали СССР қулаган вақтларда, ҳатто 90-йиллар охирида ҳам, жуда кўпчилик Фаластин-Исроил курашининг маъносини тушунмас эди. Ҳатто кўпчилик ўзбекларимиз “фаластинликларни ўзлари террорист, ўзлари айбдор!” дейишарди.
*
Ахборот глобаллашувининг ижобий томони борки, ўзбекистонликларнинг мутлақ аксарияти – 90%дан кўпроғи Фаластин ва фаластинликларни мазлум эканлигини билишади. Террор –бу қўрқув манбаи. Ким куч ишлатиш орқали ўз сиёсатини амалга оширса, шу террорист бўлади. 70 йилдирки, жугутлар Фаластинни шаҳарма-шаҳар, маҳаллама-маҳалла, кўчама-кўча, уйма-уй эгаллаб олишмоқда. Исроил – террорни, қўрқитишни асосий инструмент сифатида ишлатадиган давлат. Бошқа томондан, инсоният жугутларни давлатини ҳам кўриб, хулоса қилиб оляпти.
*
Исроил – жугутларни давлати сифатида, яқинда пайдо бўлди, 1947 йилда. Шу пайтгача Исроил ва араблар ўртасида кўп уруш бўлган. Лекин бу сафарги тайёргарликни, Исроил кутмагани айтилмоқда. Бу лойиҳага дунёдаги қайси ҳокимият марказлари қўл урганлигини аниқ айтиш қийин, лекин, дунёда янги ўйин бошланаяпти. Ҳали Украина уруши у ёқ, бу ёқли бўлмасдан, янги уруш маркази очилди. Асосий кузатилиши керак бўлган давлатлар Эрон, Саудия, Туркия, қолаверса, АҚШ, Россия ва Хитой. Кузатамиз.
@Rabbimov_rasmiy
«Германия Марказий Осиё бўйича алоҳида стратегияга эга» — экспертлар Фарҳод Толипов ва Камолиддин Раббимов билан суҳбат
👉 Видеони кўриш 👈
👉 Мақолани ўқиш 👈
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистонда бугун мураббийлар, устозлар, ўқитувчилар куни. Шундай эътибор куни борлигини Ўзбекистоннинг ижобий тажрибаси деб ҳисоблайман. Кўп йиллар хорижда яшаб, устозларимни соғиндим. Уларни кўргим келди. Мактабдаги ўқитувчилар, Университетдаги устозлар... Дўстлар, курсдошлар, гуруҳдошлар билан гаплашганда, ҳар доим устозлар ҳақида сўрашни яхши кўрардим.
Биринчи синфда дарс берган биринчи ўқитувчи опамизни ҳалига қадар излаймиз. Келаси йилги 30 йилликка таклиф қилиш ниятидамиз. Иштихон шаҳри марказидаги 35-мактабда математика ва геометриядан дарс берган Ахмад ака Эсонов ўтиб кетибди. Жуда яхши устоз эди. Аллоҳ рахматига олган бўлсин!
Жаҳон тиллари университетига бир неча марта бордим. Университет жуда ўзгарган. Бизга араб тилидан дарс берган Камола опани, Усмонжон акани зиёрат қилдим. Абдуқаҳҳор ака Муталибов билан телефонда сўрашдим, лекин домла мени эслай олмади.
Энг ачинарлиси – бизни араб тили гуруҳига беш йил бош ўқитувчилик қилган, энг кўп дарс берган, энг катта меҳнатлари сингиган Абдураҳим ака Ахмедов ўтиб кетибди. Шу устозни жуда яхши кўрар эдим. Самимий одам эди. Ҳақиқатда яхши одам эди. Аллоҳ рахматига олган бўлсин.
Барча Устозлар соғ-саломат бўлишсин, ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин!
@Rabbimov_rasmiy
Қорабоғнинг Озарбойжонга қайтиши нималарни англатади?
Қорабоғ устидан назоратнинг тўлиқ Озарбойжонга қайтиши учта геосиёсий ўлчамга эга. Биринчиси – туркий дунё геосиёсати нуқтайи назаридан. Иккинчиси – пост-совет ҳудудидаги геосиёсий вазият нуқтайи назаридан. Учинчиси – Ўзбекистоннинг стратегик манфаатлари нуқтайи назаридан.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
АҚШнинг Ўзбекистон учун аҳамияти ва БМТдаги баёнотлар — сиёсатшунослар билан суҳбат
Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Ню-Йоркда бўлиб, C5+1 форматида президентлар иштирокидаги илк мулоқотда қатнашди, БМТ Бош Ассамблеясида глобал масалалар бўйича Ўзбекистоннинг позициясини илгари сурди. Сиёсатшунослар Ҳамза Болтаев ва Камолиддин Раббимов “Геосиёсат” дастурида бу ташрифнинг муҳим нуқталари ҳақида сўз юритди.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Озарбайжоннинг Қорабоғ устидан тўлиқ назоратни ўз қўлига олиши, катта тарихий аҳамиятга эга. Кейинги икки асрда Россия империяси, советлар ва Россия Федерацияси, Арманистонни ва этник арманиларни Туркистонга, Туркияга, Озарбайжонга қарши кучли босим ва таъқиб инструменти сифатида қўллаб келди.
Жумладан, 19-асрнинг охирлари ва 20-асрнинг бошларида Қўқонда, Марғилонда ва хонликнинг бошқа шаҳарларида, айнан Дашноқлар орқали мисли кўрилмаган қитлиомлар амалга оширилди. Агар бу вахшийликларн Ўзбекистон халқи тўлиқ билса эди, халқ кўтарилиб кетар эди. Баъзи маълумотларга кўра, ўша даврда Қўқон ва Марғилон шаҳарларининг сал кам ярмигача қирғин қилинган. Лекин, тарихчилар ва сиёсатчиларимиз ҳалига қадар шу воқеалар ҳақида тўлиқ хабар беришмайди.
Глобаллашув... Сон, салмоқ ва ҳудудлар катта рол ўйнайди. Куч ишлатиш, олдингидек бўлмайди. Қорабоғ расман Озарбайжонни ерлари. Бугунги Россия олдида оғир танлов турганди: Арманистонни танласа – бир неча юз миллионлик 6 туркий давлатлар билан зиддиятга киришиш, еки туркийлар билан келишиш учун, Арманистоннинг ноқонуний лойиҳаларини қўллашдан тийилиш...
Россия Арманистонни, истаганида ҳам танлай олмасди. Глобал дунёда ўзлик муҳим рол ўйнайди. Ҳали Россия империяси ҳам, қудратли Хитой ҳам туркийлар, туркий давлатлар ва халқлар билан ҳам борган сари кучлироқ ҳисоблашишига тўғри келади. Бу ҳали бошланиши...
@Rabbimov_rasmiy
Ғарбдаги лоббиларнинг Озарбойжон–Арманистон низосига таъсири қандай?
Сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Суҳроб Бўронов Қорабоғ зиддиятида АҚШ ва Франциядаги арман лоббиларининг таъсири қай даражада экани ҳақида сўз юритди.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Геосиёсий интриганинг янги босқичи: Жанубий Кавказда нималар бўляпти?
Россия пропагандаси Москвадан юз ўгирган Арманистонга қарши “янги фронт” очди. Ереван НАТОга яқинлашиш асносида, АҚШдан Қорабоғ бўйича илиқ муносабат умид қилаётгандек кўринмоқда. Айни пайтда, Озарбойжоннинг бутун туркий дунё, Европа ва Хитой манфаатига ишлайдиган Зангезур коридорини куч билан бўлса-да очиш даъвосига жавобан, Эрон бунга рози бўлмаслигини билдирди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Нима ўқиймиз? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов тавсия қилади
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.
Батафсил: Видеони кўриш ▪️Матнни ўқиш
@Rabbimov_rasmiy
“Толибон” Афғонистони ва геосиёсат: Хитой келишувни буздими?
Хитой биринчи бўлиб толибларга ўзининг элчисини юборди. Лекин шу пайтгача дунёдаги қудратли давлатлар ўртасида норасмий келишув бор эди: “Тан олсак, “Толибон”ни ҳаммамиз келишиб тан оламиз. Лекин толиблар ҳаммамизнинг умумий шартларимизни қабул қилиши керак: инклюзив ҳукумат, аёллар ҳуқуқлари... Ҳеч ким ўзбошимчалик билан тан олмаслиги керак”.
Батафсил
@Rabbimov_rasmiy
“Дунё ҳамжамияти аслида ким кимлигини билади” - ҲАМАС-Исроил тўқнашуви геосиёсий мувозанатга таъсири экспертлар нуқтайи назарида
ҲАМАС-Исроил тўқнашуви нафақат Яқин Шарқ, балки глобал миқёсда геосиёсий мувозанат ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Эрон ҲАМАСни қўллади – Шимолда «Ҳизбуллоҳ» фаоллашди ва жанговар шайлик эълон қилди, Қўшма Штатлар Исроилга ҳарбий ёрдам беришни давом эттирмоқда, Туркия ва Араб давлатлари лигасидан қандай ҳаракатлар кутиш мумкин? “Геосиёсат”нинг бугунги таҳлил мавзуси Исроил-ҲАМАС инқирози фонида Яқин Шарқ ва глобал геосиёсий ўзгаришлар ҳақида бўлади.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
‼️Жаҳон саҳнасида содир бўлаётган қизғин сиёсий жараёнлар, илм-фан, таълимга оид маълумотларни қуйидаги телеграм каналларида кузатиб боринг.
✒️ @ILM_NUR_2020 – илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун махсус канал. Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, илм-фандаги (PhD, Dsc бўйича) сўнгги янгиликлар шу ерда;
🎯 @centerasiastudy – Биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси бўйича турли хил геосиёсий, геоиқтисодий ва илмий маълумотлар бериб бориладиган канал;
📊 @allaevuzb – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради;
⏳ @Hamid_Sodiq – сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси;
📚 @centerasia_library – каналда сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга оид китоблар, қўлланмалар мавжуд;
🎓 @education_fan_talim – каналда нодавлат олий таълим муассасалари ҳамда давлат отмлари бўйича муҳим маълумотлар, грантлар, қизиқарли фактлар, фан-таълимга оид таҳлиллар, шу билан бирга ҳуқуқий шарҳлар бериб борилади!
📖 @AsanovEldar – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз;
⚖️ @bahodirahmedoff – адвокат-блогер, юридик маслаҳатлар, қаерларда ҳуқуқни қўллашда хатоликлар мавжудлиги, қонунларнинг мазмуни бўйича маслаҳатлар бериб борувчи блог;
🇷🇺 @rustili_yulduz – телеграмдаги энг сифатли рус тили канали. Кунига атига 20 дақиқа вақтингизни сарфлаб Рус тилини биз билан тез ва самарали ўрганинг.
Мустақил бўлганимизга 30 йилдан ошяпти, лекин ҳалига қадар “Ўзбекистон сиёсий миллати” шакллангани йўқ. Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини англай олмаймиз. Давлат билан халқ ҳалига қадар жипс эмас, яширинча ва ошкора тирашув кўп.
Сиёсий қарашларимиз жуда мўрт. Ташқи дунё бизни истаганича манипуляция қилиши мумкин. Истаганича бўлиб ташлаши ва ўйин қилиши мумкин. Оддий масалаларда келиша олмаймиз. Туркий иттифоқ борасида қарашларимиз примитив. Ўзбек, туркий, исломий ўзликларимизни қўрғошин каби қориштириб, ягона мустаҳкам бирлик ясай олмаймиз.
Сиёсий миллат эмасмиз. Сиёсийлашувдан қўрқамиз. Ҳокимиятдан қўрқамиз. Ҳокимият ҳам халқдан чўчиб туради. Энг фундаментал масалаларда ҳам, қарашларимиз жуда мурт ва зиддиятли. Фаластин деса “ўзлари айбдор, террорчилар!” деймиз.
Ахир кеча бизни боболаримиз ҳам “босмачи” дейилган эди-ку?! Босқинчилар қачон ўз оппонетларини яхши ном билан номлаган? Босқинчилар қачон мусулмонларни, туркийларни яхши ном билан номлаган??? Жуда соддамиз. Бошқаларнинг пес ва моховлиги олдида, биз ахмоқ ва гўлмиз...
@Rabbimov_rasmiy
“Россия ва Хитой АҚШнинг ўрнини эгаллаш пайида” — ўзбек экспертлари Афғонистондаги вазият ҳақида
Сентябр охирида “Толибон” расмийлари ва ўнга яқин давлатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари Москва форматидаги 5-учрашувга йиғилди. Хўш, толиблар билан бу каби мулоқотлардан фойда бўляптими, улар билан нималар гаплашиляпти, Афғонистонда кимнинг қанақа манфаати бор? “Геосиёсат”нинг навбатдаги сонида ўзбек экспертлари шу ҳақда сўз юритди.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонасининг Исроилда бўлиб турган ватандошларга мурожаати:
Вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади.
Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин:
+972544851397, 03-672-2466
@Rabbimov_rasmiy
“Ал-Ақсо тўфони” қандай геосиёсий фонда рўй бермоқда?
7 октябр тонгида ҲАМАС Исроил томон ёппасига ракета ҳужумларини амалга ошириб, айрим аҳоли пунктларини назоратга олишга интила бошлади. Бунинг ортидан Исроил ҳам Ғазо бўлкасига жавоб зарбаларини йўлламоқда. Kun.uz мухбири вазиятни таҳлил қилиш учун сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга саволлар билан юзланди.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Болалик 😀
Самарқанд области, Иштихон райони, Чамбил қишлоғи, Йўлдош Охунбобоев номли №3 мактаб. 1983-84 йиллар, олти ёшдаман. У вақтлар биринчи синфдан олдин “нулевой синф” бўларди, ўша “0-синф”ни битиришда тушганман бу расмга.
Биринчи ҳолат: чала ва қийшиқ олинган соч. Уйимиз мактабни олдида эди. Ўқитувчимиз “бугун расмга тушамиз” деса, югуриб уйга бориб, ўзимни сочимни ўзим қайчи билан олиб келганман 😀. Ойнага ҳам қарамаганман. Шу сабаб, сочимни олди қисми олинган. Ота-онам бу ишимни кўрмай ҳам қолишган. Мактабга қайтиб, расмга тушиб юборганман.
Иккинчи ҳолат: расмимни бурним қисми тешилган. Эски даврларда ака-укалар урушиб қолсак “ўч олиш”ни энг яхши йўли – югуриб бориб, шкафда турган расм альбомини очиб, оппонент томонни расмини бурнини тешиб ташлаш эди. Мен бошида укам Тўлқинни расмини тешганман. У ҳам қараб турмай, мени расмимни тешиб ташлаган. Бу воқеа ҳам 1985-87 йилларда бўлган. 😊
Учинчи ҳолат: мактабда аксарият аёл ўқитувчилар бошида рўмолда юрарди. Биринчи ўқитувчимни исми Мунаввар опа эди, бу ўқитувчи опамизни кўрмаганимизга ҳам 34-35 йил бўляпти.
Умр ўтяпти, давр ўтяпти, лекин хотираларни эслаш – мароқли...
@Rabbimov_rasmiy
Уруш ва пропаганда
Украинадаги уруш ҳақида гап кетар экан, Ўзбекистон халқи иккига бўлинади. Бу бўлиниш оилалар, ака-укалар, опа-сингилларни, яқин дўстларни қарама-қарши тарафга бўлиб ташлайди. Шу урушни деб, қанча яқинлар ўзаро узоқлашгани рост. Ўзбекистонликларнинг неча фоизи бу урушда Россия тарафдори, яна неча фоизи Украина тарафдори – аниқ социологик тадқиқотлар йўқ.
👉 https://kun.uz/31584622
@Rabbimov_rasmiy
АҚШ – Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги тўрт вектордан бири
Биринчи маъмурият даврида Ўзбекистон бирор бир қудратли давлатга йўналиш оларди ва ўша давлатнинг рақиблари Ўзбекистонга ҳам рақиб бўларди. Бугун эса ундай эмас, Ўзбекистон мувозанатли ташқи сиёсат юритяпти, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари борасида Kun.uz'га берган интервюсида.
👉 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
2016-19 йилларда кўп марта такрорладимки, Каримов даврида қамоқларда изсиз йўқолганларни жамиятга билдириш ва шу ишларга ҳуқуқий баҳо бериш керак. Акс ҳолда, бу ишларнинг масъулияти иккинчи маъмуриятга ҳам секин кўчиб ўтади. Ҳудди шундай бўлаяпти. Ревизия бўлиши ва халққа “шундай ишлар бўлган экан” дейиши керак эди.
Ўзбекистоннинг ичкарисида эркин баҳс-мунозара майдончалари, деярли ёпилиб бўлди. Демак, сиёсий дебатлар, баҳс-мунозара ва ахборот ташаббуси, кўпроқ Ўзбекистондан ташқарида бўлади, кучаяди. Буни оқибатлари, ҳозирги ахборот даврида, ҳокимиятни ўзи учун, жуда оғриқли бўлади.
@Rabbimov_rasmiy
Россиядаги ғоялар кураши: рус олимлари империячилик синдроми ҳақида қандай фикрда?
Украина уруши фонида Россияда шиддатли геосиёсий ғоялар, концепциялар, лойиҳалар кураши кетмоқда. Урушлар ҳар доим жараёнларни тезлаштиради, зичлаштиради, зиддиятларни кучайтиради. Жамият қутблашади, давлат асабийлашди ва янада авторитарлашди.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
⚡️ Yurisprudensiya yo'nalishi bo'yicha O'zbekistondagi eng nufuzli universitetlarning talabasi bo'ling.
💯 Bunda sizga "HUQUQ LECC" yordam beradi!
Huquq fanini nafaqat yodlash balki malakali mutaxassislar tomonidan yaxshi tushunish ham kerak!
👌 Shuningdek, bizda mavjud ingliz tili kurslari orqali DTM ingliz tili imtihonlariga maksimal tayyorlanishingiz mumkin!
🎯 Huquq va Ingliz tili fanlaridan ochilayotgan yangi guruhlarimizga qo'shiling va biz bilan birga o'zingiz kutgan natijaga erishing.
❗️ Barcha darslar malakali ustozlar tomonidan olib boriladi.
💡 HUQUQ LECC - Kelajagingiz uchun eng ishonchli manzil !
📍Manzil: Toshkent shahri, Shayhontoxur tumani, G'ofur G'ulom metrosi, Ganga
(Mo'ljal: Mandu kafesi va Kayaboya)
(11, 17, 20, 100, 118, 8T, 110M, 130M-avtobuslar o'quv markazimiz yaqinidan o‘tadi)
📍Geolokatsiya
Batafsil ma'lumot uchun:
@huquq_lecc_admin
yoki +998 33 500 500 6 raqamiga murojaat qiling ❗️
❗️Айни пайтда Озарбойжон Қорабоғда махсус ҳарбий операция бошлади. Воқеаларни Gorizont каналида кузатиб боринг!
Бундан ташқари, бу каналда дунёдаги энг муҳим воқеалар, ажойиб мақолалар ва сиз хеч қаерда кўрмаган фото-видеолар, Халқаро майдонда бўлаётган сиёсий ўйинлар ва уларнинг Ўзбекистонга таьсири, Россия-Украина уруши, АҚШ-Хитой қарама қаршилиги, дунёдаги ҳозирги нотинч вазият. Барчаси битта каналда. Аьзо бўлинг ва кузатиб боринг.
Gorizont - Вақт тиғиз, ахборотлар кўп замонда шунақа ихчам, лўнда маълумотлар бизга асқотади.
👉Каналга аъзо бўлиш👈
/channel/gorizont_uz
Ўзбекистон давлатчилиги олдида битта жуда катта, фундаментал марра бор ва сақланиб қолаверадики, бу маррадан ошган Ўзбекистон – мутлақ бошқа, сифатли, қудратли, легитим ва салоҳиятли давлатга айланади. Бу – сиёсий плюрализм.
Кўплаб сиёсатчиларга, сиёсий плюрализм – абсурд, асоссиз, ва ҳатто хавфли лойиҳа сифатида кўрилиши мумкин. Улар “Агар Ўзбекистонда ҳақиқий сиёсий плюрализм бўлса, ташқи кучлар ундай қилиб юборади, ички вазият анархия бўлиб кетади...” деб қўрқишлари ва қўрқитишлари мумкин.
Ҳақиқатда, сиёсий плюрализм бир маромдаги ва ягона сценарий асосидаги тараққиётни кафолатламайди. Сиёсий плюрализмнинг энг ютуқли томони ҳам шундаки, битта марказ, битта шахс еки бир ховуч сиёсий кучлар билан келишиб, иш битириш имконсиз бўлади.
Сиёсий плюрализмнинг моҳияти битта – бутун бир халқ билан келишиш ва компромисга эришиш керак бўлади. Ўзбекистонда, халқ ўзи истаганча сиёсий кучларни шакллантириб, ўзи истаганича алмаштира олган куни, Ўзбекистон давлати ва халқи ҳақиқий эркинликка, ҳақиқий рушноликка, ҳақиқий ривожланишга эришган бўлади. Қолгани бўлмаган гап, алдаш...
@Rabbimov_rasmiy
Геосиёсий интриганинг янги босқичи: Жанубий Кавказда нималар бўляпти?
Россия пропагандаси Москвадан юз ўгирган Арманистонга қарши “янги фронт” очди. Ереван НАТОга яқинлашиш асносида, АҚШдан Қорабоғ бўйича илиқ муносабат умид қилаётгандек кўринмоқда. Айни пайтда, Озарбойжоннинг бутун туркий дунё, Европа ва Хитой манфаатига ишлайдиган Зангезур коридорини куч билан бўлса-да очиш даъвосига жавобан, Эрон бунга рози бўлмаслигини билдирди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy