rabbimov_rasmiy | Неотсортированное

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Подписаться на канал

Камолиддин Раббимов

Россиядаги ғоялар кураши: рус олимлари империячилик синдроми ҳақида қандай фикрда?

Украина уруши фонида Россияда шиддатли геосиёсий ғоялар, концепциялар, лойиҳалар кураши кетмоқда. Урушлар ҳар доим жараёнларни тезлаштиради, зичлаштиради, зиддиятларни кучайтиради. Жамият қутблашади, давлат асабийлашди ва янада авторитарлашди.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

⚡️ Yurisprudensiya yo'nalishi bo'yicha O'zbekistondagi eng nufuzli universitetlarning talabasi bo'ling.

💯 Bunda sizga "HUQUQ LECC" yordam beradi!

Huquq fanini nafaqat yodlash balki malakali mutaxassislar tomonidan yaxshi tushunish ham kerak!

👌 Shuningdek, bizda mavjud ingliz tili kurslari orqali DTM ingliz tili imtihonlariga maksimal tayyorlanishingiz mumkin!

🎯 Huquq va Ingliz tili fanlaridan ochilayotgan yangi guruhlarimizga qo'shiling va biz bilan birga o'zingiz kutgan natijaga erishing.

❗️ Barcha darslar malakali ustozlar tomonidan olib boriladi.

💡 HUQUQ LECC - Kelajagingiz uchun eng ishonchli manzil !

📍Manzil:
Toshkent shahri, Shayhontoxur tumani, G'ofur G'ulom metrosi, Ganga
(Mo'ljal: Mandu kafesi va Kayaboya)

(11, 17, 20, 100, 118, 8T, 110M, 130M-avtobuslar o'quv markazimiz yaqinidan o‘tadi)

📍Geolokatsiya

Batafsil ma'lumot uchun:
@huquq_lecc_admin
yoki +998 33 500 500 6 raqamiga murojaat qiling ❗️

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

❗️Айни пайтда Озарбойжон Қорабоғда махсус ҳарбий операция бошлади. Воқеаларни Gorizont каналида кузатиб боринг!

Бундан ташқари, бу каналда дунёдаги энг муҳим воқеалар, ажойиб мақолалар ва сиз хеч қаерда кўрмаган фото-видеолар, Халқаро майдонда бўлаётган сиёсий ўйинлар ва уларнинг Ўзбекистонга таьсири, Россия-Украина уруши, АҚШ-Хитой қарама қаршилиги, дунёдаги ҳозирги нотинч вазият. Барчаси битта каналда. Аьзо бўлинг ва кузатиб боринг.

Gorizont - Вақт тиғиз, ахборотлар кўп замонда шунақа ихчам, лўнда маълумотлар бизга асқотади.

👉Каналга аъзо бўлиш👈
/channel/gorizont_uz

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон давлатчилиги олдида битта жуда катта, фундаментал марра бор ва сақланиб қолаверадики, бу маррадан ошган Ўзбекистон – мутлақ бошқа, сифатли, қудратли, легитим ва салоҳиятли давлатга айланади. Бу – сиёсий плюрализм.

Кўплаб сиёсатчиларга, сиёсий плюрализм – абсурд, асоссиз, ва ҳатто хавфли лойиҳа сифатида кўрилиши мумкин. Улар “Агар Ўзбекистонда ҳақиқий сиёсий плюрализм бўлса, ташқи кучлар ундай қилиб юборади, ички вазият анархия бўлиб кетади...” деб қўрқишлари ва қўрқитишлари мумкин.

Ҳақиқатда, сиёсий плюрализм бир маромдаги ва ягона сценарий асосидаги тараққиётни кафолатламайди. Сиёсий плюрализмнинг энг ютуқли томони ҳам шундаки, битта марказ, битта шахс еки бир ховуч сиёсий кучлар билан келишиб, иш битириш имконсиз бўлади.

Сиёсий плюрализмнинг моҳияти битта – бутун бир халқ билан келишиш ва компромисга эришиш керак бўлади. Ўзбекистонда, халқ ўзи истаганча сиёсий кучларни шакллантириб, ўзи истаганича алмаштира олган куни, Ўзбекистон давлати ва халқи ҳақиқий эркинликка, ҳақиқий рушноликка, ҳақиқий ривожланишга эришган бўлади. Қолгани бўлмаган гап, алдаш...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Геосиёсий интриганинг янги босқичи: Жанубий Кавказда нималар бўляпти?

Россия пропагандаси Москвадан юз ўгирган Арманистонга қарши “янги фронт” очди. Ереван НАТОга яқинлашиш асносида, АҚШдан Қорабоғ бўйича илиқ муносабат умид қилаётгандек кўринмоқда. Айни пайтда, Озарбойжоннинг бутун туркий дунё, Европа ва Хитой манфаатига ишлайдиган Зангезур коридорини куч билан бўлса-да очиш даъвосига жавобан, Эрон бунга рози бўлмаслигини билдирди.

📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги, нормал таъминланмасдан туриб, тўлиқ демонтаж қилиниш томон кетаётгандек тасаввур шаклланмоқда. Биринчи маъмурият даврида, давлатнинг энг репрессив характеристикаси – унинг дин соҳасидаги сиёсати эди. Айнан шу сиёсат давлатнинг ички ва ташқи легитимлигини мутлақ йўқолишига сабаб бўлганди.

Биринчи маъмурият даврида давлат, аҳолининг диндорлик даражаси билан курашди. Одамларнинг диндорлик даражасини репрессиялар орқали паст ушлаб туришга интилди. Ҳуқуқий-демократик давлатларда эса диндорлик даражаси эмас, диндорлик характери давлат кузатуви остида бўлади.

Яъни, агар дин шахслар ва гуруҳлар томонидан тажовускорлик шаклида талқин қилинса, бошқаларнинг эрки ва ҳақ-ҳуқуқларига дахл қилсагина, давлат бундай агрессив диндорлик билан курашади. Лекин, бу кураш ҳам ҳуқуқий доирада бўлади. Фақат айбдорларгина жавобгарликка тортилади.

Минг афсуски, Ўзбекистон яна эски тафаккурга оғишмоқда. Яна жамиятнинг диндорлик даражаси билан курашишга мойил бўлмоқда. Албатта бу гапларим ёқмайди. Умуман, муаммолар ҳақида нима учун гапирилади? Чунки, бу йўналишнинг охири фақат муаммо яратади. Давлатни банкрот қилади. Жамиятни орқага ташлайди. Афсуски, давлат ҳалқаро стандартлардаги виждон ва дин эркинлигини тушунишни ва жорий қилишни истамаяпти.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

ТУРКИЙЛАР

Қиличин ташлади беклар ниҳоят,
босилди тулпорлар,
тиғлар сурони,
урҳога ўрганган тилларда оят,
туркийлар таниди комил худони.
Қиличлар занглади...
фалокат ҳушёр,
туркийлар қувватин берди ерларга.
Ҳийлагар дўстлардай яқинлашди ёв
комиллик қидирган жасур эрларга.
Илвасин йигитлар,
бобир йигитлар,
саждага бош қўйди ёвга терс қараб,
ғулларни кемириб йиғлади итлар,
буюк бошни кесди қилич ярақлаб.
Туркда бош қолмади... қолмади довлар.
хотин-халаж қолди мотам кўтариб,
«бизга тик қарама» буюрди ёвлар,
ёвларга терс қараб яшади бари.
Таланди самовий тулпор уюри,
таланди зарлари,
зебу забари,
терс қараб ўлинг деб ёвлар буюрди,
ёвларга терс қараб жон берди бари.
Лаҳадга кирдилар ўзларин қарғаб,
қолмади арабий,
туркий хатлари,
туғингиз деди ёв тескари қараб,
ёвларга терс қараб туғилди бари.
Туғилди,
туғилди,
туғилди қуллар,
қирқида қирилган — имдодга муҳтож,
ёвларга терс қараб итлардай ҳурар,
бир-бирига душман,
бир-биридан кож.
Жўмардлар қирилган Туронзаминда
дўзахий тажриба палласин кўрдим:
эшшак суврати бор қай бир қавмда,
қай бирида тўнғиз калласин кўрдим.
Бу ҳолдан буваклар бўғилиб ўлар,
қул Билол эзилиб йиғлар фалакда...
Ўзларин ёндирар борлиқдан тўйган
Бадахшон лаълидай асл малаклар.
Мўминлар беш бора Аллоҳни эслар
саждага бош қўйиб жаллод тошига.
Ўгрилиб сал ортга қарайин деса,
бошига урарлар,
фақат бошига.
Борми эр йигитлар, борми эр қизлар,
борми гул бағрингда жўмард нолалар,
борми бул туфроқда ўзлигин излаб,
осмону фалакка етган болалар.

Бор бўлса,
аларга еткариб қўйинг,
бир бошга бир ўлим демаган эрмас,
шаҳидлар ўлмайди,
бир қараб тўйинг:
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!

Шавкат Раҳмон

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сиёсий эркинликнинг функциялари жуда кўп. Жамиятдаги муаммоларни билиш, халқ нима ҳақида ўйлаётганини англаш – ижтимоий кайфиятни кузатиш, ғоялар тақчиллигини олдини олиш – янги ва оригинал ғоялар шакллантириш, сиёсий тизимга таҳдид бўладиган ҳар қандай яширинча ва ошкора муаммоларни кўриш имконияти ва ҳ.к.

Айни пайтда, сиёсий эркинлик, ҳокимиятга нисбатан зўриқиш векторларини ҳам шакллантиради. Сиёсий эркинлик кўпайиб, ҳокимиятнинг жамият билан мулоқот қилиш даражаси пасайганда, ҳокимият бу эркинликни салбий қабул қилиб бошлайди. Чунки, ҳеч бир маъмурият йиқилишни истамайди. Имконияти бор ҳокимиятлар, бу эркинликни чеклашга ҳаракат қилади.

Ўзбекистонда маълум йиллар сиёсий тизим кенгайтиришга жиддий ҳаракат қилинди. Кейинги йилларда бу уруниш кескин пасайди. Ўзбекистонда, инерцияга кўра, сиёсий тизим ёпилишга мойил. Чунки, бутун бир бюрократия, давлат институтлари ёпиқ холатда ишлашни маъқул кўради.

Агар сиёсий тизимни, вақти-вақти билан кенгайтиришга урунишлар бўлмаса, тизим тезроқ ва кучлироқ ёпилиб бораверади. Ва сиёсий эркинликлар берадиган қимматли имкониятлар, жумладан, реал холатни билиш, ижтимоий кайфиятни ҳис қилиш ва таҳлил қилиш, яширинча ва ошкора таҳдидларни англаш каби керакли имкониятлар йўқолади.

Ёпиқ сиёсий тизим – бу узоқ муддатли қопқон. Лекин, бу чиройли ва ширин қопқон. Ҳокимиятни ўзи учун. Тарихда бошқачаси бўлмаган. Ёпиқ сиёсий тизимлар узоқ муддат, барқарор ривожлана олмаган. Инқироз тўлиқ бўй кўрсатганда – кеч бўлган.

Вазиятни тўғри билиш ва энг тўғри қарорлар қабул қилиш учун, ҳокимият маълум зўриқишни ҳис қилиши, бунинг учун сиёсий эркинликлар бўлиши – мутлақ зарурат. Сиёсий тизим ёпилиб бориши ва жамиятнинг сиёсий дипрессияга тушиши – муаммоларнинг бошланиши ҳисобланади, ечими эмас.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сиёсий тафаккур ва ўзгаришлар

Ўзбекистоннинг сиёсий тизими анча вақт ёпиқ бўлгани жамиятнинг сиёсий тафаккури ҳолатини ҳам белгилаб берди. Сиёсий тизим қанча узоқ очиқ ва шаффоф бўлса, жамиятнинг сиёсий маданияти ҳам шунчалик деталлашган, чуқур ва онгли бўлади.

🔍 Давомини ўқиш...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Путин–Эрдўған учрашуви: Украинадаги урушнинг охири кўринмаяпти

4 сентябр куни Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Эрдўған ва Путин учрашуви дунё сиёсий ҳамжамиятининг эътибор марказида бўлди. Лекин учрашувда кўзланган натижага эришилмади ва Россиянинг дон битимига қайтиши ҳозирча амалга ошмади. Kun.uz мухбири учрашувнинг муҳим нуқталари ҳақида сиёсатшунослар Фарҳод Толипов ва Камолиддин Раббимовга юзланди.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

#Sotuvda 🎊

"Sovuq urush" davridan keyin yaratilgan eng ahamiyatga molik kitoblardan biri

Samuel Fillips Hantington , 📕«Sivilizatsiyalar to'qnashuvi va yangi dunyo tartibi»

"Sivilizatsiyalar to'qnashuvi va yangi dunyo tartibi" kitobi, siyosatshunoslik nuqtayi nazaridan, ogohlikka chorlaydi. Hantington, bugungi siyosiy jihatdan uyg'oq dunyoda boshqa sivilizatsiyalarning o'ziga xos xususiyatlari haqidagi bilimlarimiz bizdan sivilizatsiyalararo ittifoqlarga birlashishni, boshqa millatlar bilan aloqalarda o'zaro hurmat va bosiqlikka rioya qilishni talab qiladi. Shu sababdan ham Hantingtonning ushbu kitobi nafaqat intellektual jihatdan yangilik ulashadi, balki chinakam siyosiy donolik alomatlarini ham o'z ichiga oladi.

(Zbignev Bjezinskiy)

Ushbu kitob uchun "Yangi asr avlodi" nashriyoti mualliflik huquqiga ega!

Tarjimon: Javlon Qodirov
Nashriyot: «Yangi asr avlodi»
Muqova: Qattiq
Narxi: 65 000

Buyurtma berish: @bookuzbot
Tel: +99871 2300050

📚 @bookuzbekistan — yangi kitoblar

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Яхшидур аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёлғон ёмон
Шу ширин ёлғонга лекин, ўрганиб қолғон ёмон...

Сўнгги қийналған ёмондур
Сўнгги қийналған ёмон!

Шерали Жўраев ўзининг "Аччиқ ҳақиқат" қўшиғини, худди сиёсий тизимлар ва ҳукмдорларга бағишлаб айтгандек...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Путин Эрдўғандан “аразладими?”

Россия-Туркия ўртасидаги бирламчи келишувга кўра, сентябр ойида Путин Истанбулга келиши керак эди. Лекин якунда Эрдўған Сочига борди. Демак, Путин Эрдўғандан норози бўлган, аразлаган ва Туркияга боришдан бош тортган.

Июл ойларида Эрдўған Россия-Украина ўртасида тутган мувозанатини бузиб, Украина манфаатлари учун учта катта қадам ташлаган эди. Туркия президенти Украина НАТОга қўшилишини сўзсиз қўллади; Швецияни НАТОга кириши учун ўз ветосини олиб, розилик билдирди; ўтган йил сентябрида эса уруш охирига қадар Туркияда қолиши керак бўлган «Азов» полки қўмондонларини Украинага қайтарганди.

Путин назарида, Эрдўған “келишувларни бузиб, ғарбга сотилди”. Кейинги йилларда шаклланган геосиёсий тафаккурга кўра, Путин ва Эрдўғанни бирлаштирадиган муҳим нуқта – кўпқутбли геосиёсий эътиқод эди. Яъни дунё кўп қутбли бўлиши керак, Вашингтоннинг муқобиллари албатта бўлиши керак, коллектив ғарбнинг глобал монополияси барҳам топиши керак...

👉 Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

"Vatandoshlik dasturi" kitobi endi cho‘ntagingizda

"Vatandoshlik dasturi" kitobining dasturi yaratildi.

Endilikda kitobning elektron shaklini Google Play Market'dan quyidagi havola orqali yuklab olishingiz mumkin.

Dasturni yaratishda beminnat mehnat qilgan Obidjonov Nurmuhammad Umidjon oʻgʻliga va o‘z hissasini qo‘shgan barcha-barcha vatandoshlarimizga cheksiz minnatdorligimizni bildiramiz.

👉 Kitobni Play Matket'da yuklab olish uchun yozuv ustida bosing 👈

📌 @Vooglayd — "Vatandoshlik dasturi" kitobi uchun maxsus kanal

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ғарбдаги лоббиларнинг Озарбойжон–Арманистон низосига таъсири қандай?

Сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Суҳроб Бўронов Қорабоғ зиддиятида АҚШ ва Франциядаги арман лоббиларининг таъсири қай даражада экани ҳақида сўз юритди.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Геосиёсий интриганинг янги босқичи: Жанубий Кавказда нималар бўляпти?

Россия пропагандаси Москвадан юз ўгирган Арманистонга қарши “янги фронт” очди. Ереван НАТОга яқинлашиш асносида, АҚШдан Қорабоғ бўйича илиқ муносабат умид қилаётгандек кўринмоқда. Айни пайтда, Озарбойжоннинг бутун туркий дунё, Европа ва Хитой манфаатига ишлайдиган Зангезур коридорини куч билан бўлса-да очиш даъвосига жавобан, Эрон бунга рози бўлмаслигини билдирди.

📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нима ўқиймиз? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.

Батафсил: Видеони кўриш ▪️Матнни ўқиш

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Толибон” Афғонистони ва геосиёсат: Хитой келишувни буздими?

Хитой биринчи бўлиб толибларга ўзининг элчисини юборди. Лекин шу пайтгача дунёдаги қудратли давлатлар ўртасида норасмий келишув бор эди: “Тан олсак, “Толибон”ни ҳаммамиз келишиб тан оламиз. Лекин толиблар ҳаммамизнинг умумий шартларимизни қабул қилиши керак: инклюзив ҳукумат, аёллар ҳуқуқлари... Ҳеч ким ўзбошимчалик билан тан олмаслиги керак”.

Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Давлатда, жамиятда кучли мулоқот бўлиши керак. Муаммолар баралла гапирилиши, бахс қилиниши керак. Мисол учун, “диний радикализм” масаласи еки муаммоси. Жамиятда кучли ва барқарор мулоқот майдончалари бўлиши керак, ва мутафаккирлар ҳамда давлат вакиллари ўзларининг қарашлари, хавотирлари ва муаммоларга ечимларини шу ерда гапиришлари керак.

Ўзбекистонда мулоқот йўқ! Давлат нимадандир қўрқади, ва ҳеч кимга ҳеч нарса тушунтирмай, нималардир қилаверади. Жамият ҳам ўз муаммоларини ўзи англай олмайди. Чунки, муаммоларни кўрсата оладиган ва ечимлар таклиф қиладиган институтлар йўқ. Аниқроғи, бундай институтлар ишламайди. Шу пайтга қадар ҳеч ким “ким радикал”, “радикализм нима”, “дунёвий давлатчилик нима, қоидалари қандай бўлади” ва бошқа масалаларда жамиятга йўналиш бермайди.

Ҳалига қадар давлат сиёсати очиқ мулоқот асосида эмас, ёпиқ еки норасмий директивалар асосида амалга оширилмоқда. Ҳуқуқий доирада эмас, сиёсий кайфият асосида қилинмоқда. Бир қараса – соқол олиш, румол ечиш кампаниялари... Бир қараса – рухсат берилиб, тегиниш таъқиқлари. Яна бир қараса бир кунда ўнлаб диний стандартдаги ресторанлар ёпилган, диний ахборот билан курашилган...

Бу – одамлар тафаккурида “давлат дин билан курашаяпти” деган хулосани кучайтиради... Бу – давлатни ўзини кучсизлантиради. Аниқ қоида – бу виждон ва дин эркинлиги бўлиши керак, шу ўйин қоидасини тушуниш, тушунтириш ва мустаҳкамлаш керак. Ҳуқуқий давлатлар бошқа йўл топа олмаган. Ўзбекистон ҳам бошқа йўл топа олмайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сунъий интеллект ривожланиб, олимлар ўртасида жанжал кўтариш даражасига етиб қолибди. Россияда яқинда тўртта Кремлга яқин таниқли олимлар номидан, битта илмий доклад тарқатилган. Ҳозирга қадар, бу докладни уларнинг ўзлари ёзганми, ёки суньий интеллект ёзганми, фикрлар ҳар хил бўляпти. Муаллифлардан бири Лукьянов “мен ёзганим йўқ” деб раддия берибди. Кремлпараст Караганов ва нисбатан мустақилроқ бўлган Тренинлар жим.

Доклад бир томондан, бу олимларнинг фикр йўналишини тўғри кўрсатган. Лекин, стилистик, рус тили грамматикасига хос хатолар топилган. Докладнинг марказий ғояси “коллектив ғарб, АҚШ атом бомбасидан қўрқмай қўйди. Бир қўрқитиш керак. Атом бомба – Худонинг инсонларга берган неъмати. Бир шу бомба ғарбда портласа, яна инсонлар ақлини йиғиб оларди. Акс ҳолда, Россия ва инсоният йўқ бўлиб кетади...” Бу фикрлар, Караганов номидан келади. Лекин, қолган муаллифлар ҳам ғарбни танқид қилган, огоҳлантирган, қўрқитган...

Бир томондан, суньий интеллект кучли ривожланиб, олимлар ва ОАВ орасида жанжалларга сабаб бўлиш даражасига келди. Бошқа томондан, Россияда ядро қуроли билан нафақат пропаганда, балки вазмин олимлар ҳам қўрқитиб бошлашди...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

📹 Шавкат Раҳмон. Туркийлар

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

⚡️Ўзбекистон Қорабоғда ўтказилган сайловларни тан олмаслигини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Шерали Жўраев ва Ўзбекистондаги ижод эркинлиги масаласи

2016 йилга қадар ижодкорлар бирор-бир ҳуқуқбузарлиги сабабли эмас, шунчаки фақат бир шахсга ёқмай қолгани учунгина ўнлаб йиллар давомида тақиқда бўлиши мумкин эди. Бу сиёсат ўзбек санъатининг йирик вакиллари, хусусан Шерали Жўраевни ҳам четлаб ўтмаганди.

4 сентябрь куни Ўзбекистон халқ хофизи, таниқли хонанда Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди. Шерали Жўраевнинг ўзбек санъати, миллий қўшиқчилигига қўшган ҳиссаси ниҳоятда катта. Ҳар бир миллатнинг, халқнинг қўшиқларда ифодаланган руҳий дунёси бўлади. Ўзбек қўшиқчилиги орқали ифодаланган руҳий дунё – ниҳоятда бой. Ва мана шу руҳий дунёнинг бойишида Шерали Жўраевнинг қўшган ҳиссаси жуда сермаҳсул.

Айни пайтда, Шерали Жўраев жуда узоқ вақт тўлақонли ижод қила олмади, ўзининг мухлислари билан Ўзбекистоннинг катта саньат қасрларида кўриша олмади. Сабаби, у 90-йилларнинг бошидан то 2016 йилга қадар “запрет”да, яъни тақиқ остида бўлди.

Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳам мазали, ҳам арзон, ҳам ишончли таомлар

😎 Ҳа, бизнинг миллий таомлар нархи билан ҳам, таъми билан ҳам сизга хуш ёқади. Буюртма қилсангиз, хоҳлаган вақтингиз истаганингизча етказилади.

Айниқса:
➖ тушликда офисда мазали таом буюртма қилишни истаганлар;
➖ ишдан кеч чиқиб овқат қилишга улгурмайдиганлар;
➖ меҳмонларни ёқимли таом билан лол қолдиришга ҳаракат қиладиганлар;
➖ қилишдан кўра ейишни ёқтирадиганлар учун бу имконият айни муддао 🤗

/channel/ismaloqli_taomlar манзилига ташриф буюринг-у, бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг 🔥

🏠 Манзил:
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 9-мавзе. Етказиб бериш яндекс орқали.

✅ PS. Биз ҳақимизда ҳатто kun.uz ҳам ёзган 😉
👉 https://kun.uz/63730541 👈

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сиёсий тафаккур ва ўзгаришлар

Ўзбекистоннинг сиёсий тизими анча вақт ёпиқ бўлгани жамиятнинг сиёсий тафаккури ҳолатини ҳам белгилаб берди. Сиёсий тизим қанча узоқ очиқ ва шаффоф бўлса, жамиятнинг сиёсий маданияти ҳам шунчалик деталлашган, чуқур ва онгли бўлади.

🔍 Давомини ўқиш...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Шерали Жўраев кўплаб қўшиқчилар қатори, жуда кўп йиллар “запрет”да бўлди. 90чи йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб то 2016 йилга қадар Ўзбекистон жамоатчилик диққат марказида фақат битта одам бўлди: табиийки, Каримов. Қолганлар, бирин кетин, ёки ўзини сақлаш мақсадида, ёки тепадаги буйруқ сабабли халқ эътиборидан узоқлашди, узоқлаштирилди.

Шерали Жўраев 90чи йилларнинг ўрталарида “запрет”га тушганди. Агар эътибор берсангиз, у энг сермаҳсул даврида катта концертлар бермади, у учун Халқлар Дўстлиги, Туркистон ёки бошқа санъат қасрларининг эшиклари доим ёпиқ эди.

Каримовни характери жуда оғир эди. У кимнидир ёмон кўриб қолса, бошқа кечирмасди, кек сақлаб юраверарди. Лекин, эшитишимча, Каримов ҳам Шерали Жўраевнинг қўшиқларини яхши кўрган. Шундай бўлса-да, уни тўлиқ кечирмаган ва саҳнага қайтармаган.

Шунинг учун, Шерали Жўраев халққа кўринишнинг ягона усулини топган: ўз уйида концерт бериб, қўшиқларини “Шер” студиясида ёзиб, дисклар орқали халққа тарқатган. Бунга давлат ҳеч қандай монеълик қила олмаган.

Ҳатто, адашмасам 2001 йилда “Хамза” театри қайта таъмирланиб “Миллий Академик драма театри” деб номи ўзгартирилганда, шу театрни қайта очилишига И.Каримов келади. Шунда Ш.Жўраевнинг яқин дўстлари – шоирлару адиблар у билан Каримовни яраштириш мақсадида “Шерака, театр зинапоясида биз билан бирга туринг, Каримов ҳамма билан кўришиб келиб, сиз билан ҳам кўришиб, ярашиб кетади” деган. Шундай ҳам қилишган. Каримов ҳамма билан қўл бериб кўриша туриб, Шерали Жўраевни кўргач, қолганлар билан ҳам саломлашмай, театрга кириб кетади.

Қизиқ даврни бошдан кечирдик. Катта битта давлатда фақат битта одам гапирарди, ўйнарди, куларди, йиғларди, қўшиқ айтарди, мақтарди, танқид қиларди... Бошқа ҳамма томошабин эди. Битта давлат – битта одам... Шерали Жўраев – фақат уйида, Юлдуз – Туркияда, Обид Асомов – Россияда... Ўзбекистонда фобиялар кўп, лекин Миллатга, давлатга ва халққа реал ва жуда катта зарар етказган асосий нарса – бу давлат диктатураси бўлди, бошқа нарса эмас...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Шерали Жўраев ҳар доим менга, энг аввало акаларим (амакиларим) ва отамни эслатарди. Акаларим, отам Шерали Жўраевнинг мухлислари эди. Йиллар ўтиб, ёшим 25-30 дан кейин мени ўзим ҳам Шерали Жўраевни тушуниб бошладим. Кейинчалик сиёсатшунос сифатида, Шерали Жўраевнинг қўшиқларида ўзбек этнопсихологиясига хос фундаментал қарашлар, хусусиятлар, ғам-ғуссалар, армон ва орзулар жуда кучли ифодаланганлигини ҳис қилиб бошладим. Ҳар бир миллатнинг қўшиқлар орқали ифодаланган руҳий олами бўлади. Ўзбек руҳиятининг қўшиқ-оҳанг салтанати, анча бой. Ва шу руҳий дунёни бойишида, Шерали Жўраевнинг ўрни жуда катта. Аллоҳ рахматига олсин.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон мустақиллигига 32 йил тўлди. Сал кам бир асрнинг учдан бири. Катта давр! Давлатчиликнинг холати ва йўналишини, қадриятлар ва институтларнинг ахволини таҳлил қилиш учун – яна бир фурсат.

Мустақиллик байрами кунлари жамиятнинг шу санага, шу воқеага муносабатларини кузатдим. Ижтимоий тармоқлар одамларнинг ички кайфиятлари, қарашларини билдириш ва билиш имкониятини беради. Ижтимоий онгда Мустақилликни “давлатнинг байрами”, “ҳокимиятнинг, ҳукуматнинг байрами” деган позиция, анчагина кучли. Бу билан, халқда давлатга нисбатан бегоналашув даражаси мавжудлигини кўрсатади.

Бу, бир томондан, табиий. Чунки, ҳалига қадар давлат ва жамиятнинг ўзаро боғлиқлик ришталари, анча заиф. Сиёсий маданият тез ўзгарувчан нарса эмас. Ўтмишдаги ҳокимиятларга ишончсизлик, тезда ювилмайди. Қолаверса, ҳозирда ҳам, давлатнинг жамият ишончига кириш даражаси юқори эмас. Бу – катта мавзу. Ҳали бу борада катта таҳлилий мақолалар ёзиб, фикрларни муфассал шарҳлаш керак бўлади.

Ўзбекистонда ижтимоий психологияни ўрганиш, уни тафтиш ва таҳлил қилиш даражаси юқори эмас. Ижтимоий психология – бу бутун бир халқнинг, миллатнинг, аҳолининг қарашлари йиғиндисидир. Ижтимоий тафаккурга қўл суқиб, давлатнинг легитимлик даражаси-ю, барча муҳим қадриятларнинг холатини тарозига солиб, ўлчаб кўриш мумкин бўлади. Ўзбекистон давлатчилиги қўрқаётган масалаларни, ижтимоий тафаккур ва қарашларни таҳлил қилиб, ушбу қўрқувларни сезиларли даражада пасайтириши еки йўқотиши мумкин эди.

Менда Ўзбекистон ижтимоий кайфияти, қарашлари, қадриятларининг 15-20 йил олдинги холати билан, бугунини қиёслаш имконияти бор. Ўзбекистонда танқидий фикрлаш ошиб бормоқда. Бу бир томондан, муаммоларни англаш билан, иккинчи томондан, нисбий эркинлик билан белгиланади.
Лекин, Ўзбекистон ижтимоий тафаккури анча динамик ўзгармоқда. Ўзбекистонда ўсиш динамикаси ҳаракатга келган. Агар жиддий хатолар қилинмаса, бу ўсиш давом этади. Ўзбекистон – модерн давлатга айланиб бормоқда. Ўзбекистон модернизмни фақат кўчириб олаётгани йўқ, уни англаб, ўзи яратиб бормоқда.

Энди, Мустақиллик – бу давлатнинг байрами эмас. Бу – Миллатнинг байрами. Миллат – бу халқ ва давлатнинг бирлигидан пайдо бўладиган нарса. Сиёсий тизимларнинг табиати ўзгариб бораверади, лекин давлат ва Миллат қолаверади.

Эндиги асосий масала – давлатни халққа, жамиятга тўлиқ боғлаш санъатидир. Бу онсон бўлмайди. Лекин, шунга эришилганда, ҳақиқий Миллат пайдо бўлади. Давлат энг қудратли поғонага чиққан бўлади. Миллат – халқнинг эркин руҳияти бўлиб ўзини кўрсатади, давлат эса халқнинг танаси бўлиб куч-қудрат ифода этади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Блинкеннинг ташрифига Хитойнинг дипломатик ютуқлари сабабми? Сиёсатшунослар билан суҳбат

18 июн куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Пекинга бориб, Хитой амалдорлари, хусусан ХХР раиси Си Жинпинг билан учрашди. Ўзаро совуқ муносабатдаги икки гигант давлат амалдорлари ўртасида бундай даражадаги учрашув анча вақтдан бери бўлмаган эди. Kun.uz мухбири АҚШ–Хитой муносабатлари мавзусида сиёсатшунослар Хайрулла Умаров ва Камолиддин Раббимовни интервюга таклиф қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Подписаться на канал