rabbimov_rasmiy | Неотсортированное

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Подписаться на канал

Камолиддин Раббимов

‼️Жаҳон саҳнасида содир бўлаётган қизғин сиёсий жараёнлар, илм-фан, таълим ва қонунчиликга оид маълумотларни қуйидаги телеграм каналларда кузатиб боринг.

✒️@ILM_NUR_2020 - илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун махсус канал.  Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, илм-фандаги (PhD, Dsc бўйича) сўнгги янгиликлар шу ерда;

🎯@centerasiastudy — Биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси бўйича турли хил геосиёсий, геоиқтисодий ва илмий маълумотлар бериб бориладиган канал;

📊@allaevuzb – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради;

⏳@Hamid_Sodiq — сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси;

📚@centerasia_library - каналда сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга оид китоблар, қўлланмалар мавжуд;

🎓@education_fan_talim - каналда нодавлат олий таълим муассасалари ҳамда давлат отмлари бўйича муҳим маълумотлар, грантлар, қизиқарли фактлар, фан-таълимга оид таҳлиллар, шу билан бирга ҳуқуқий шарҳлар бериб борилади!

📖@AsanovEldar – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз;

@bahodirahmedoff - адвокат-блогер, юридик маслаҳатлар, қаерларда ҳуқуқни қўллашда хатоликлар мавжудлиги, қонунларнинг мазмуни бўйича маслаҳатлар бериб борувчи блог;

🇷🇺@rustili_yulduz - телеграмдаги энг сифатли рус тили канали. Кунига атига 20 дақиқа вақтингизни сарфлаб Рус тилини биз билан тез ва самарали ўрганинг.

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Siyosatga oid kuchli kitoblar!

• Buyuk Shaxmat taxtasi
— Amerikaning 21-asr geostrategiyasi haqidagi rejalari batafsil yoritilgan buyuk asar.

• Manipulyativ diktatorlar — 21-asrning zamonaviy diktatorlari qanday bo'lishi asoslab berilgan yangi kitob.

• Yumshoq kuch — Hozirda geosiyosiy olamda eng ko'p qo'llanilayotgan usul - "soft power" haqida yozilgan asar.

Siz ushbu 3 ta asarni 2-sentabrdan 7-sentabr sanasigacha ❌ 182 000 so’m emas, 32 % lik chegirma bilan ✅ 124 000 so’mga xarid qilishingiz mumkin.

Buyurtma uchun:
📥 | @iBook_Uzbekistan
📍 | Manzil: Chilonzor, Shuhrat chorrahasi

💬 Telegram | 📹 Instagram | 📱 Facebook

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Cиёсатшунос Марказий Осиё интеграцияси ҳақида: “Ягона куч бўлишимиз керак”

Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов Kun.uz'нинг Марказий Осиё интеграцияси мавзусидаги интервюсида минтақанинг бешта давлати нафақат иқтисодий, балки ҳарбий-сиёсий ва ижтимоий ҳамжиҳатликни ҳам мустаҳкамлаши зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кавказ орқали дунё бозорига йўл. Озарбойжоннинг Ўзбекистон учун муҳимлиги нимада?

Озарбойжон Ўзбекистоннинг Туркияга, Туркия орқали Яқин Шарқ ва Европага боғланиш имкониятини очади. Дунё денгизлари АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан кўпроқ назорат қилинар экан, расмий Пекин қуруқлик орқали дунё бозорига чиқиш йўлларини излайди. Пекиннинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг асосий мақсади – АҚШдан мустақил инфраструктура яратиш ва Европа ҳамда осиёга боғлиқликни кучайтиришдир. Ана шундай улкан масштабдаги манфаатлар кесишувида Ўзбекистоннинг ҳам бўлиши ҳамда унинг мамлакат учун фойдаси ҳақида Геосиёсатнинг бугунги сонида суҳбатлашамиз.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Пригожин иккинчи самолётда бўлиши ёки ўзини қутқариш мақсадида, двойнигини портлатиб ўзи ўйин қилган бўлиши мумкин, деган фикрлар кенг тарқаляпти. Пригожиннинг қўлидан бундай ишлар келишига ишонаман.

Лекин, менимча, уни самолётини уриб тушириш тепасида турган Путин, Шойгу ва ёки Герасимовлар ҳам ахмоқ эмас. Улар Пригожинни самолётга ўтирганлигига ишонч ҳосил қилиб, кейингина операцияга рухсат беришган бўлиши керак.

Пригожин қанчалик ақлли ва экстраординар бўлмасин, Путин ундан кўра совуққонроқ, қудратлироқ. Каллакесарларни ўзларини ўйин қоидаси бор.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Москвага юришдан роппа-роса икки ой ўтиб, Пригожин самолётлари билан йўқ қилинди. Балки, Пригожин «мени ёнимда яна 9-10та бошқа бегуноҳ ва муҳим одамлар бор-ку… Тегинишмас?!» деб ўйлагандир. Йўқ, аслида ставкани Пригожинни ўзи кўтарганди. Расмий хабарларда «бахтсиз ходиса» дейишлари аниқ. Бошқа нима ҳам дерди?

Лекин шахсан Путиннинг топшириғи ёки буйруғи билан амалга оширилган амалиёт. Икки ой олдин тахмин қилганимдек, Пригожин йўқ қилинди. Уни узоқ яшашини тасаввур қила олмагандим. Икки ой мухлат беришди, холос. Ҳали ҳам «Пригожинни Москвага юриши - Путиннинг ўйини, уни сценарийси» деб ўйлайдиганлар, албатта, бор бўлади. Бу энди, бошқа масала…

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🔥 iBookdan yana bir KATTA CHEGIRMA

🗓️ 23-24-25-26-27 avgust kunlari yuqorida ko’rsatilgan 3 ta siyosiy kitoblarni siz
162 000 so’m emas, ✅ 109 000 so’m evaziga xarid qilishingiz mumkin.

Yoz faslining eng oxirgi mega chegirmasidan foydalanib qoling

Buyurtma uchun:
📥 | @iBook_Uzbekistan
📍 | Manzil:
Chilonzor, Shuhrat chorrahasi

💬 Telegram | 📹 Instagram | 📱 Facebook

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ички сиёсат бўйича ҳам фикр алмашсак. Ўзбекистон Президенти Администрациясидаги ўзгаришларга тааллуқли схемани ҳамма қатори мен ҳам кўрдим. Назаримда, бу қандайдир хужжатдан бир бети холос. Хужжатнинг қолган қисмини кўрганлар, ўқиганлар бормикин? Хужжатни номи нима, Фармонни тўлиқ матни қани? Умуман, администрация ҳақида Lex.uz ёки norma.uz сайтида бирон ҳужжат чоп қилинганини кўрмадим.

Адашмасам, бу биринчи марта Администрация структураси ҳақидаги маълумот берилди.

Бир-икки таниш юрист мутахассислар, Фармон ёпиқ характерга эга бўлгандир, дейишди. Билишимча, муҳим давлат структураларининг ички низоми, ёпиқ характерга эга бўлади ва тўлиқ чоп қилинмаслик назарда тутилади. Тасаввур шаклланяптики, бамисоли, шошилинчда бир бет саҳифани тарқатиб, кимларгадир нимадер демоқчи бўлингандек. Ёки бу ҳам қандайдир сиёсий интриганинг, лойиҳаларнинг ифодасимикин?

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Барибир тарихий хотира кучли нарса экан. Хотирадан келиб чиқиб, “фалончи, аслида, менинг яқиним, қардошим, қондошим бўлади. Фақат асрлар ва масофа бизни узиб қўйганди”, — дейиш келажакдаги яқинлик ва иттифоқларга ҳам кучли асос бўлади.

Венгрия, аслида, христианлашиб кетган туркийлардир. Улар ўзларининг ўтмишини, туркийлигини жуда яхши билишади.

Орадан шунча вақт ўтиб, мана, венгер сиёсатчилари ва туркий давлатлар муносабатлари, бошқаларга қараганда, анча ижобийроқ. Бунда, табиийки, тарихий хотира муҳим рол ўйнаяпти.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🎓Илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун тавсия.

@ILM_NUR_2020 — илм-фан ва тадқиқотларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий маълумотлар, грантлар, янгиликлар, билан танишиб боришингиз мумкин бўлган канал.

Каналга обуна бўлишни ва кузатишни тавсия қиламан.

✅Каналга аъзо бўлиб, қадалган (пин қилинган) хабарни кўздан кечиринг!

Манзил: 👉 @ILM_NUR_2020

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қуръоннинг ёқилиши: Айрим Ғарб давлатлари нега бунга имкон беради?

Ғарбдаги ҳозирги сиёсий тафаккурнинг шаклланишида католик черкови билан тарихий кураш катта ўрин тутган, шу сабаб динни танқид қилишга эркинлик деб қаралади. Ислом дунёси эса бунга рози бўлмайди. Охирги вақтларда эркинлик эмас, шахснинг қадр-қиммати бирламчи экани ниҳоят тушуниб етиляпти. Шундай бўлса-да, айрим давлатларда исломофоб акцияларга судлар даражасида рухсат бериш давом этяпти.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нега Ўзбекистонда ўнглар ва сўллар йўқ? Улар қандай аниқланади?

Бутун дунёда сиёсий майдон ўнглар ва сўлларга бўлинади. Бу, дунё парламентаризмида, сиёсий майдонида, партияшунослигида универсал тушунчалар ва категориялар ҳисобланади. Лекин Ўзбекистонда эмас. Бунинг сабаби нима? Нега Ўзбекистонда ҳалига қадар кимлар ўнг-у, кимлар сўл, номаълум?

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Cиёсатшунос Марказий Осиё интеграцияси ҳақида: “Ягона куч бўлишимиз керак”

Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов Kun.uz'нинг Марказий Осиё интеграцияси мавзусидаги интервюсида минтақанинг бешта давлати нафақат иқтисодий, балки ҳарбий-сиёсий ва ижтимоий ҳамжиҳатликни ҳам мустаҳкамлаши зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кўпчилик Азон.уз ёпилишига муносабатимни сўрашди. Азон.уз’га салбий қараш бугун бошлангани йўқ эди. Минг афсус, “диний фон ошиб кетяпти” деган сиёсий позиция сабабли, Азон.уз ҳам ёпилди. Эътибор берсангиз, кейинги йилларда деярли барча диний сайтлар-платформалар ёпилди.

Виждон ва дин эркинлиги тўғри тушунилмади, тўғри талқин қилинмади. Жамиятнинг диний эҳтиёжлари Ўзбекистонни ичида, ўзида қондирилмас экан, бу чанқоқлик ҳам четга чиқиб бошлаган.

Ижтимоий тармоқлар даврида, ўзбекистонликлар яна хориждаги манбалардан диний ахборот излайди. Давлат ва жамият ўртасидаги диний эркинликлар, қадриятлар, эхтиёжлар борасидаги тирашув, яна кучаяди. Давлат ўзини ва халқни икки маротабалаб жазолаяпти.

Ўзбекистонда диний эркинликсиз, эркин, ҳуқуқий ва демократик давлат қуриб бўлмайди. Ўзбекистонда сиёсий қаттиққўллик, совет даврида ҳам, биринчи маъмурият даврида ҳам, айнан динга қарши кампаниядан бошланган ва ҳокимият инқирози билан тугаган. Дин ва виждон эркинлигисиз, Ўзбекистон нормал давлат бўлиш имкониятига эга эмас.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳар битта тизимнинг ўзига хос сиёсий маданияти бўлади. Сиёсий маданиятнинг марказида эса – қадриятлар, қоидалар туради. Баъзи сиёсий тизимлар инсон қадрини улуғлашга ҳаракат қилади, инсонлар билан тенг, эркин ва ҳурматли муносабатда бўлади.

Баъзи сиёсий тизимлар эса, инсонларни таҳқирлашга мойил бўлади. Бунда, ҳокимиятлар халқни, ўзининг оппоненти сифатида кўради. Ҳалқни таҳқирлаб, уни қўрқитишни, уни обрўйсизлантиришни, аёвсиз жазолашни тизимга солган бўлади.

Мулозимларда “биз халқдан йиғилган солиқлар ҳисобига яшаяпмиз”, “биз – халқ хизматкоримиз, шараф ва матонат билан хизмат қилишимиз керак”, “қанчалик чарчамайлик, халқ билан мулоқот қилишдан тўхтамаслигимиз керак” деган тафаккур ўрнига “буларни ўпкасини босиб қўйиш керак!” деган позиция устувор бўлади.

Ҳозирча Ўзбекистонда ҳокимият вертикалини халқ тўлиқ шакллантиргани йўқ. Бошида, бизга ҳокимиятни советлар қўйиб кетти. Ва узвийлик давом этмоқда. Қачонлардир, ҳокимият тўлиқ халқнинг қўлидан ўз мандатини олади. Халқ, тортишувлар ва бахс-мунозаралар орқали ўз ҳокимиятини шакллантиради. Ана шу ҳокимият ҳақиқий халқ хизматкори бўлади. Маданият ҳам шунда ўзгаради.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон ташқи сиёсат вектори қандай шаклланиши керак?

Муддатидан олдин президентлик сайловида ғолиб бўлган Шавкат Мирзиёев лавозимига қайта киришар экан, ташқи сиёсат ва глобал воқеликларга ҳам муносабат билдирди. Хўш, Ўзбекистоннинг кейинги 7 йилда ташқи сиёсат вектори қандай бўлади? Президент таъкидлаган “жаҳон миқёсидаги тарихий давр ниҳояси” нима дегани? “Геосиёсат”нинг бугунги сонида шулар ҳақида сўз боради.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

BRICS кенгаймоқда. Бу нимани ўзгартиради?

BRICS ташкилоти кенгаймоқда. Шу пайтгача Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикасидан ташкил топган бу ташкилотга яна 6 та давлат қўшилмоқда. Бу янги давлатлар – Аргентина, Миср Араб Республикаси, Эфиопия, Эрон Ислом Республикаси, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари бўлади. Шу пайтга қадар фақат бешликдан иборат BRICS учун бу катта ҳодиса. Бу – глобал жараёнларга сезиларни таъсир қиладиган ҳолат.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Demokrat.uz» ахборот портали — энди расман Ўзбекистон медиа бозорининг фаол иштирокчиларидан

🌐 «Demokrat.uz» бренди остида ахборот портали барча оммабоп социал платформаларда ўз саҳифасига эгалик қилади:

📱 Telegram;
🌐 Instagram;
Facebook;
📹 Youtube;

➖ «Demokrat.uz» — ахборотни сизга тушунарли тилда етказади. Қочиримлар, ўта расмий жумлалардан воз кечади. Хабарларимизнинг оддий инсонларга тушунарли бўлиши - асосий қадриятларимиздан.

➖ «Demokrat.uz» — сиёсий-таҳлилий материаллар тайёрлашга алоҳида ёндашади. Ўзбекистон ва ундан ташқарида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни таҳлили билан, содда тилда етказамиз.

➖ «Demokrat.uz» — демократ аудитория учун! Бизни кузатишда давом этинг.

🌐СайтTelegramFacebook 🌐Instagram

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ёшлар сиёсатидан мақсад қандай бўлиши керак?

Август – Ўзбекистонда ёшларнинг олий таълимга кириш имтиҳонлари ойи. Ёшлар бу ойда ўзларининг келажагини белгилашга, имкон қадар олий таълим олишга интилишади. Улар давлатнинг келажагини белгилаб берувчи демографик қатламдир.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Путинда Пригожинни йўқотишнинг усуллари кўп эди: инфаркт, автоҳалокат ёки ош тиқилиб қолиб ўлиши ва ҳ.к. Лекин Путин энг демонстратив йўлни танлади. Самолёти билан, куппа-кундуз куни ҳаммага кўрсатиб, уриб туширди.

Вазифа – Пригожиннинг Москвага юришидан кейин Путин ҳокимиятида бўшлиқ пайдо бўлиб бошлаган эди. Яъни, кимки Москвага юриш қилса, Путин чекинади ва келишишга ҳаракат қилади…

Пригожинни демонстратив ўлдиришдан мақсад – қолганларни қўрқитиб қўйиш эди. Ва бунга эришилди. Эътиборлиси, Путин Пригожин билан келишувга бориб, уни тинчлантирди ва эхтиёткорлигини пасайтирди. Имкон бўлиши билан, йўқ қилди…

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Мингйилликларга тақалувчи ўзаро боғлиқлик. Венгрия ва Ўзбекистоннинг яқинлиги сабаби нимада?

Географик жиҳатдан Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистоннинг Европа қитъаси шарқидаги Венгрия билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлиги тобора ортиб бормоқда. Бу муносабатларнинг илдизи узоқ ўтмишга бориб тақалишини кўпчилик билмаса керак.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Яна бир қизиқ мавзу. АҚШ Президенти Ўзбекистон Президентига ва бошқа Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига хат ёзган. Лекин бу мактублар ҳақида минтақа давлатлари эмас, хорижий матбуот хабар берди. Махаллий матбуот хизматлари, негадир жим.

Вашингтон томонидан ёзилган мактубда Байден минтақа давлатлари раҳбарларини Нью-Йоркда бўладиган БМТ йиғилишлари арафасида “5+1” формати доирасида, учрашувлар таклиф қилган. Тасаввур шаклланяптики, минтақа пойтахтлари ушбу хат ва учрашувлар ҳақида хабар беришга шошилмаган, сабаби, Москва билан муносабатлар инобатга олинган.

Балки бу хат ва учрашувлар ҳақида хабар бериш учун қулай вақт изланган. Лекин бу таклифни расмийлаштириш мақсадида, АҚШ тарафининг ўзи бу хатни ОАВга чиқариб юборган бўлиши мумкин. Шунчаки тахмин.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи ичидаги ўнг популистлардан ҳисобланади. У расмий Брюссел учун ўта ноқулай сиёсатчи. Лекин В.Орбаннинг Туркий давлатлар Ташкилотида доим иштирок этиши – бу унинг шахсий новаторлиги эмас, балки Венгрия сиёсий элитасида бор бўлган йўналиш ҳисобланади.

Орбаннинг Путин билан ижобий алоқалари эса туркий давлатлар билан муносабатларини белгилаб бериши мумкин эмас. Путинга қолса, Орбан Европа Иттифоқидан ҳам, туркий бирликдан ҳам узоқ бўлса.

Шунинг учун, Орбаннинг Туркий давлатлар Ташкилотидаги кузатувчи мақомидаги иштироки – бу Путиннинг лойиҳаси ёки унга ёқадиган холат эмас. Россия туркийликни ўзи учун жиддий хавфлардан деб билади, лекин бу ҳақда кўп гапирмайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Афғонистонда қизиқ жараёнлар кетяпти. Толибон ичидаги кўзга кўринган ўзбек намоёндаларидан бири Салоҳиддин Айюбий ББСга интервью бериб, Афғонистондаги ўзбеклар сонини 10 миллион (!) деб айтди. У бу рақамни, бир неча марта такрорлади. Шу пайтга қадар Афғонистондаги ўзбеклар сонини кўпгина экспертлар 5-6 миллион атрофида, жуда борса, 7 миллионга етгандир дейишарди.

Лекин толиблар намоёндаси оғзидан 10 миллион деган рақам айтилди. Қолаверса, Айюбий толибон тизимидаги кўплаб мулозимлар, этник ўзбек эканлигини санаб берди. Бу билан, толиблар ўзларининг ҳокимиятларини этник “инклюзив” эканлигини билдиришмоқчи. Яхшигина пиар бошлашди.

Мақсад - ўзларининг сиёсий тизимларини легитимлаштиришмоқчи, ҳалқаро майдонда тан олинишига эришмоқчи. Нима бўлганда ҳам, Афғонистондаги ўзбеклар сони 10 миллионга етганлигини эшитиш – қизиқ.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?

АҚШ президентлигига такрор сайланиш учун номзодини илгари сураётган Дональд Трампга тўртинчи жиноий иш бўйича айблов эълон қилинди. Хўш, нега орадан уч йил ўтиб, собиқ президентга нисбатан кетма-кет тергов ва суд ишлари очиляпти? Ушбу сонда бунинг сабаблари ҳақида фикр юритамиз.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ижтимоий ва сиёсий фанлар институти билан сиёсий билимларга эга бўлинг!

Халқимиз орасида кўпчиликнинг сиёсатга бўлган қизиқиши баланд. Шунинг учун кўпчилик ушбу соҳада олий таълим олиш ниятида бўлади.

📚 Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтидаги Халқаро муносабатлар йўналишида сиз дипломатия асослари, сиёсатшунослик, геосиёсат, жаҳон сиёсати каби сиёсатда муҳим ўрин тутадиган фанларни ўрганишингиз мумкин.

⚡️ Дарслар сиёсатшунос Фарҳод Толипов, ҳуқуқшунос Ҳамид Содиқ каби кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан олиб борилади. Ўқишни тамомлаганингиздан сўнг Ўзбекистонда ва хорижда тўлиқ тан олинадиган бакалавр дипломи тақдим этилади.

📑️️️️️️ Ҳозирда қабул давом этмоқда, сиз Халқаро муносабатлар йўналишини танлаган ҳолда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларидан бирида таҳсил олишингиз мумкин. Ҳужжатларингизни қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин.

Ҳужжат топшириш учун ҳавола: https://is.gd/OUO2vP

Телеграм канал:
@isfi_uz

📞: 78 113-13-73

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сўнгги йиллар тилимизда «геосиёсат» атамаси кўп айланяпти. Бўлаётган урушлар, зиддиятлар, можаролар, турли таҳликалар натижасида бу борадаги ахборотнинг кўпайиши ва ранг-баранглашуви одамларни халқаро вазиятга тобора қизиқишини орттиряпти.

Сизларга шу мавзуга оид бир яхши канални тавсия қиламан.

ГеоСиёсат - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган геосиёсий ўзгаришлар, шунингдек рус-украин можароси, Тайванда юзага келиши мумкин бўлган янги уруш ўчоғи ҳақида батафсил инфо олишингиз мумкин. Каналда сиёсий мақолалар, статистикалар бериб борилади. Юртимизда бу каби сиёсий аналитиклар саноқли.


Каналга уланиш: 👉 @GeoSiyosatuz

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Битта нарсани тўғри тушуниш керак: исломий банк – бу жамиятни динлаштириш сиёсати эмас, бошқа тамойиллар кўринишидаги банк бизнеси холос. Мисол учун, Англия, Америка, Германия ва Францияда ҳам исломий банклар бор. Улардан кредит олиш у қадар осон эмас. Ушбу жамиятдаги мусулмон учун ҳам иқтисодий фаоллик эшиклари очиб қўйилган. Исломий банклар бемалол келиб ишлашлари мумкин. Мусулмонлар ҳам, ўша банклардан кредит олиб, бемалол истаган бизнесини қилаверсин... Бундан ҳар қандай давлат, фақат ютади. Ҳеч ким ютқазмайди,... Ўша давлатларда хам фоизга асосланган банклар бор. Улар банкрот бўлиб кетаётгани йўқ.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Яқин ўтмишнинг оғир гравитацияси. Чиқиб кета олиш учун нима қилиш керак?

Авторитаризмдан чиқиш – фақатгина олий ҳокимиятнинг ёки сиёсий элитанинг вазифаси эмас. Эркинлик ва ҳуқуқ асосида мулоқот қила олиш қобилияти – коллектив иш, жамоавий вазифа. Ўзбекистон нима яхши-ю, нима ёмонлигини чуқур англаши, мамлакат ва халқ манфаатлари учун хайрли бўлган тизим томон ҳаракатни давом эттириши керак.

Ўзбекистоннинг “авторитаризм” гравитациясидан чиқиши борган сари қийинлашаверади. Гравитация – тортиш кучи. Ҳар бир жисмнинг тортиш кучи бўлгани каби, миллионлаб инсонларнинг тафаккури, тажрибасидан ташкил топган сиёсий тизимларнинг ҳам гравитацияси бўлади.

2016 йилга қадар Ўзбекистон ҳокимияти авторитаризмни сиёсий, маънавий, фалсафий асослади, уни миллионлаб одамларнинг онгига жойлади. Авторитаризм стандартлашди. Ундан чиқиш хавфли деб уқтирилди.

Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сурхондарёда ишдан олинган мактаб директорининг вилоят ҳокимлиги билан бўлган тортишуви видеосини кўрдим. Бошида директор опа умуман қизишмаган, балки ҳайратланиб “нима айбим бор, ишдан олаяпсиз?!”, “эплай олмаганимни қандай биляпсиз?” деган савол қўйган. Ўзи февраль ойида директор қилиб қўйилган экан. Судланмаган бўлса-да “судланди” дейишмоқда.

Видеони кўриб, вилоят ҳокимлиги вазиятни ўрганмаган ёки адолатсиз қарор қабул қилган деган фикр шаклланди. Ҳокимликдан кўпчилик бўлиб шу битта мактаб директорини овозини ўчиришга ҳаракат қилишди. Опа ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқи учун тортишди. Одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, лекин адолатсизликка чидай олмайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Подписаться на канал