rabbimov_rasmiy | Неотсортированное

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Подписаться на канал

Камолиддин Раббимов

Кеча, 26-июн куни кечқурун, В.Путин Россия халқига мурожаат қилди. Важоҳатли мурожаат. Ғазабнок мурожаат. Юзи ҳўмрайган.. Қовоқлари тушган. Худди Иван Васильевич Швед элчисига қовоғини уюб тургандек, жиддий эди...

Пригожин Ростовни эгаллаб, Москвага келаётган пайтидаги мурожаатида, Путин оқарган-кўкарган, овози паст, важоҳати суст эди. Лекин, бу сафар ўзига ишончи юқори бўлди. Чунки Пригожин Москвага келаётгани йўқ. Кремль эсон-омон қолди.

Путин Пригожиннинг ишини “шантаж”, “хиёнат”, “ички исён”, “ҳарбий исён” деди. Халқимиз бир бўлиб қарши турдик деди. Конституцион тизимни сақлаб қолдик деди. Давлатни сақлаб қолдик деди.

Бу мурожаат, “ҳаммасини Путин акамизни ўзи режалаган”, “Путин акамиз спецоперация қилаяпти” деганларга, яхши жавоб бўлди. Путин исъённи тан олаяпти, буни жуда катта таҳдид деб номлаяпти. Аслида ҳам, Путин ҳокимиятда 23 йилдан бери ўтирган бўлса, ҳеч қачон бу каби таҳдид билан тўқнашмаган эди. Бир баҳя қолди-я...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Блинкеннинг ташрифига Хитойнинг дипломатик ютуқлари сабабми? Сиёсатшунослар билан суҳбат

18 июн куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Пекинга бориб, Хитой амалдорлари, хусусан ХХР раиси Си Жинпинг билан учрашди. Ўзаро совуқ муносабатдаги икки гигант давлат амалдорлари ўртасида бундай даражадаги учрашув анча вақтдан бери бўлмаган эди. Kun.uz мухбири АҚШ–Хитой муносабатлари мавзусида сиёсатшунослар Хайрулла Умаров ва Камолиддин Раббимовни интервюга таклиф қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бир-икки хафта олдин, Татьяна Каримова ижтимоий тармоқларда, биринчи марта нолиб, пост қўйди. Собиқ биринчи хоним, қамоқдаги қизи Гулнора Каримова билан учрашиш имконияти берилмаганидан нолиди. Бу борада ҳар хил талқинлар бўлди.
Мени назаримда, Татьяна Каримованинг асосий мотивлари, қуйидагилар.

Биринчидан, Гулноранинг қамалишида, оилада ички консенсус бор эди. Гулнора озодликда пайтида, Татьяна Каримовага кўп ташланди, танқид қилди. Натижада, Татьяна Каримованинг ўзи Гулноранинг қамалишига эътироз билдирмади. Лекин, Гулноранинг қамалишини асосий сабаби – бу Гулнора Каримовани ўзини қутқариш операцияси эди.

Ҳалқаро қонунчиликка кўра, бир шахс, бир неча давлатда айни ёки ўхшаш моддалар билан айбланса, ва шу давлатлардан биттасида жазони ўтаб чиқса, қолган давлатлардаги унга қарши очилган жиноий ишлар – ёпилади.

Гулнорани, унинг отаси Каримовнинг ўзи қаматти. Мақсад, Швеция, Швецария, Франция, Болтиқбўйи республикалари ва АҚШда Гулнорага қарши очилган жиноий ишларни ёпиш эди.

Агар Ислом Каримов тирик бўлганида, Гулнора узоғи билан 3-4 йилда қамоқдан чиқарди, ва унга қарши очилган бошқа давлатлардаги жиноий ишлар, ўзининг кучини йўқотар эди.
Лекин, кутилмаганда, Каримов 2016 йил сентябрида вафот этди.

Янги ҳокимият Гулнорани қамоқдан чиқариш борасида ўйлаб бошлади. Лекин, бу сафар ҳам Гулноранинг ўзи ҳамма ишни белига тепти. Твиттер ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали, Гулнора, янги ҳокимиятни айблаб бошлади. Шундай сўнг “бу қиз ичкарида ўтиргани яхши экан”, деган хулосага келинди.

Иккинчидан, Каримов вафотига сал кам 7 йил яқинлашиб, оила ташқи босимларни ҳар доимгидан кучли ҳис қила бошлади.

Петр Каримов яқинда Татьяна Каримовани судга берди. Суд бу ишни кўришга розилик берганини ўзи, Татьяна Каримовани хавотирга солади. Чунки, Татьяна Каримованинг қарашлари шундайки, Петр Каримовнинг даъволари судда кўрилиши мутлақ инкор қилиниши керак эди. Бошқалар ҳам собиқ биринчи оилани танқид қилиши, Каримовларни барчасини сергак торттиради.

Учинчидан, ижтимоий тармоқлар орқали, Татьяна Каримова Ўзбекистон ҳокимиятига нолимоқда. “Нега қизимни кўришга имконият бермаяпсиз?!”, демоқда. Демак, Татьяна Каримова одатий каналлар орқали ҳокимиятга чиқа олмаган ёки рад жавоби олган. Шундан сўнг, омма олдида муроаат қилиш йўлини танлаган бўлиши керак.

Асосий хулоса, 1990 йилларнинг охирида иккига бўлинган собиқ биринчи оила, Каримов вафотидан 7 йил ўтиб, бирлашиш учун имконият изламоқда. Энди уларда катта ҳокимият йўқ. Ташқи босим ошиб бормоқда.

Улар, қўлидаги ресурслар ва имкониятларни сақлаб қолиш учун, бирлашиш кераклигини яхши билишади. Агар қамоқдаги Гулнора ўзгарган бўлса, ва бундан кейин ҳокимиятдагиларга тош отмаслиги, сиёсий жараёнларга таъсир қилиш нияти йўқлиги аниқланса, у яқин ойлар ва йилларда қамоқдан чиқарилиши мумкин. Агар Гулнора ҳали ҳам эски кайфиятда бўлса, ҳали яна анча вақт қамоқда ўтиришига тўғри келади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кеча Пригожин Ростовни босиб олиб, Москвага юриш қилаётган бир пайтта, Путин уч постсовет давлат раҳбарлари билан телефонлашди. Билишимча, Лукашенко билан Путин жуда кўп марта телефонлашган. Ундан ташқари, Путин Тўқаевга ва Мирзиёевга ҳам телефон қилган.

Путин Ўзбекистондан ҳарбий ёрдам сўраган бўлиш эҳтимоли кам. Ўзбекистонни нима деб жавоб беришини яхши билади. Менимча, Путин Мирзиёевдан битта нарса сўраган бўлиши мумкин: “Шавкат ака, менда Женя деган битта инжиқ бола бор, шу билан ҳозир келишяпман. Битта илтимос борда, шу болага Ўзбекистондан жой бериб, ушлаб ўтиринг... Жонимга тегиб кетти... СССР пайти ҳам Ўзбекистон рус етим-есирлари ва уголовникларни жўнатадиган жой бўлган-ку?! Илтимооос!” деган бўлса керак.

Менимча, бизникилар “маййййли, бир ўйлаб кўрайлик қани... Сайловдан кейин жавобини айтамиз” деган бўлса керак.... Ростда, сайловдан кейин ким президент бўлишини айтиб бўладими?!

Баъзи маълумотларга кўра, Женя Пригожинга хавфсизлик кафолати берилган. Путин “Женяжон, агар сенга тегинсам – қўлим синсин!” деб ваъда берган. Бу гапни эшитган Сережа Шойгу ва бошқаларни жаҳли чиққан. Путин кутилмаганда яна орқадан зарба еди. Женя Пригожинга Белорусдан хавфсиз жой берилиши айтилмоқда. Лекин, ҳали Женя янги қилиқлар қилишига ишонаман...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Москва Пригожинни кутиб олишга тайёрланмоқда! 😆Экспертларни айтишича, Москвани ҳимоя қилиш учун, асосан милиция тайёргарлик кўрмоқда. Ҳарбийлар деярли йўқ.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Россия ҳарбийлари кутилмаганда катта ғалаба қозонди. Бир ярим йиллик урушда, Украинани битта ҳам катта шаҳрини қўлга ололмаганди. Лекин, мана, бир кунда бир миллионлик Ростов шаҳрини қўлга олишди. Бўларкану! Қойил!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

⚡️ Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида амалда бўлган жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмасликка, одамлар гавжум жойларга ташриф буюрмасликка чақиради.

Ахборот майдонида тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга берилмаслик ва мамлакат расмий вакилларининг кўрсатмаларига амал қилишни сўраймиз.

Сизга қулайлик яратиш мақсадида мамлакатимизнинг Россиядаги барча дипломатик ваколатхоналари тўлиқ иш режимида ишлайди.

Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг ягона Call-марказига зудлик билан мурожаат қилишларини сўраймиз: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳар бир тадбиркор учун амалиётда қўл келадиган ва фойда берадиган қўлланмалар:

Бизнесни тизимлаш ва ташқаридан бошқариш;
• Маркетингда синалган 150 услуб
дан фойдаланиш;
• Пул ҳақидаги блокларни очиш;
• Мижозлар оқимини жалб қилиш
ва замонга мослаш.

Тавсия қиламиз!

Батафсил маълумот учун:

👉 Рўйхатдан ўтиш

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Яқинда Хитой Халқ Республикасига сафар қилган Фаластин мухторияти раҳбари Махмуд Аббос Пекиннинг уйғурларга репрессиясини ёқлаб, “бу – террор билан курашиш” деган маънода баёнотлар берди. Ташқи дунёдаги уйғур сиёсатчилари ҳам Исроил тарафида туриб, фаластинлик мусулмонларни “экстремизм ва терроризмга мойилликда” айблашади. Бунга ўзим кўп гувоҳ бўлдим. Жуда қизиқ холат.

Асримизда АҚШ-ХХР тирашуви – энг асосий геостратегик кураш бўлиши аниқ. Бу икки қутб, ўзаро курашда, мусулмон дунёсидаги муаммолар ва вазиятлардан максимал фойдаланиш ниятида. Худди СССР-АҚШ кураши даврида, мусулмон дунёси бўлингани каби, яна бўлинмоқда. Мусулмон дунёсининг ўз кун тартиби мавжуд эмас.

АҚШ борган сари уйғурлар масаласини кўп кўтаришга ҳаракат қилади. Расмий Пекин эса, Фаластин борасида, ўта жиддий баёнотлар берди. Фаластин 1967 йилги чегарада тикланиши кераклиги айтилди. Шу пайтгача, Пекин Фаластин-Исроил можаросида, нейтралликни сақлаб келарди. Энди, Фаластин томон қадамлар ташлаб, Исроилга еқмайдиган баёнотлар берди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нима учун сиёсий плюрализм шу қадар муҳим?

Сиёсий тизимнинг турли бўғинларида бошқача фикрлаш, ноқулай масалаларни кўтариш ва хатони хато деб ўз фикрини “юқори”га эркин билдириш имконияти бўлиши керак. Ҳокимият ичкарисидаги плюрализм биринчи навбатда олий ҳокимиятнинг ўзи учун фойдали. Хўш, қанақасига?

“Плюриал” лотин тилидан олинган, “кўплик”, “турфа хиллик” деган маъноларни беради. Плюрализм бир вақтнинг ўзида республикачиликнинг, демократиянинг, ҳуқуқий давлатчиликнинг асосида турадиган тушунчалардан бири ҳисобланади.
Республика – бу ҳалқнинг иродаси дегани. Халқ эса, битта одам эмас, кўпчилик бўлади. Кўпчиликнинг қарашлари, ҳар доим турфа ва зиддиятли бўлади. Агар республикада сиёсий плюрализм бўлмаса, бу нормал ва ҳақиқий республика эмас, дегани.

Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон билан Қозоғистон давлатчилиги, давлат институтлари, мулозимлари ва жамият тафаккурини қиёсий таҳлил қилган ҳар қандай шахс, катта фарқни кўради. Қозоғистон анча эркин давлат эканлигига гувоҳ бўлади. Ўзбекистонда эса, асабий сиёсий кайфият, назорат фалсафаси жуда кучли эканлини кўради.
*
Эркинлик – бу сиёсий фикрлашнинг даражаси. Эркинлик – юқори интеллектни талаб қилади. Эркинлик – куч ишлатмасдан, жабр-зулмларсиз, муаммоларни англаш ва ҳал қилиш демакдир. Давлат қачон куч ишлатади – қачонки, бошқа чораларни кўрмаса, англамаса, қила олмаса.
*
Давлатлар ҳам одамларга ўхшайди. Бир ота фарзандлари билан эмин-эркин, дўқ-пуписаларсиз гаплашади, хазиллашади, ўзаро тушунади. Яна бир ота, фақат уриб-сўкиб гаплашишни билади.
*
Тан олиш керак, Қозоғистон сиёсий тизими, сиёсий ислоҳотлар борасида биздан анча олдинда. Бу фарқ, кейинги йилларда янада кенгайиши мумкин. Ўзбекистондаги баъзи давлат институтлари нима қилса қиладики, лекин, “назорат занжирини”ни, 2016 йилдагидек, еки ундан ҳам кучлироқ ўрнатишга тиш-тирноғи билан ҳаракат қилаверади.
*
Улар, тинчлик ва барқарорликни фақат шундай англайди. Бошқасини онги қабул қилмайди. Бошқа қарашдаги одамларни “душман” деб билади. Улар билан яширинча еки ошкора курашади. Натижада, Ўзбекистон давлатчилиги, халқи ва Миллати, яна бир даврни ютқазиши муқаррар бўлиб бораверади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

"Мен ҳокимиятга Мирзиёев келганидан кейин уч йил кузатдим Францияда туриб ва уч йилдан кейин хулоса қилдимки, Ўзбекистонга қайтишим мумкин"

Камолиддин Раббимов

@KamoliddinRabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўтган йиллар давомида Президент Мирзиёев томонидан жуда кўплаб долзарб ва жозибали ғоялар, лойиҳалар таклиф қилинди. Лекин, бу ғоя ва лойиҳаларнинг ҳаммаси ҳам хаётга тадбиқ қилинмади. Баъзилари заиф, баъзилари моҳиятини йўқотган холда, баъзилари эса тадбиқ қилинмасдан қолиб кетти. Натижада, жамиятнинг Президент таклифларига ишонч даражаси маълум миқдорда пасайди. Бунинг институционал, структурали сабаби нимада?
*
Бу саволга бугун Президентнинг ўзи нутқида жавоб берди: “бошқарувда марказлашув жуда юқори”, “қўл бошқаруви кучли”, “тизимли бошқарув мавжуд эмас” дейилди. Бошқача қилиб айтганда, ҳалига қадар давлат бошқарув тизимида Давлат раҳбарининг таклифлари моҳиятан ва шаклан тўлиқ имплиминтация қилинмайди.
*
Сабаб нима? Балки, мулозимлар “Президент айтти-қўйди”, “ҳозир мен бу таклифни орқасидан қўвсам – ўзимга муаммо бўлиши мумкин”, “давлат раҳбарининг ўзи яна талаб қилиб турмаса – демак, бу фақат жамоатчилик олдида айтиш учун гап холос” каби ўйлашлари мумкин.
*
Лекин, Ўзбекистонда Президентнинг таклифлари – сиёсий консенсус ва ижтимоий барқарорлик ҳамда тараққиёт учун – зарурат, сифатида қабул қилиниши керак. Ижтимоий зўриқишларни, давлатнинг легитимлиги ўткир анемия шаклида бўй кўрсатишини кутиб ўтириш шарт эмас. Сиёсий синф, сиёсий элита қўрқув ва инерция холатидан, сиёсий зийраклик ва юқори онгли масъуллик маданиятига тезроқ ўтиши керак.

© Камолиддин Раббимов

@KamoliddinRabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

#кайфият

Президент бугунги нутқини яхши хабар билан бошлади: Ўзбекистон аҳолиси 36 миллиондан ошди. Йилига туғилиш 900 мингдан ошиб бораяпти экан. Лекин, 900 минг – соф кўпайиш эмас, тахминан 280 мингга яқин ўлим ҳам бор. Бу билан Ўзбекистон, соф рақамларда пост-совет ҳудудидаги энг катта демографик ўсиш қилаётган давлат ҳисобланади. Дўстлар, шу бир миллионга етишга бор-йўғи 100 минг камлик қилаяпти... Бир ғайрат қилиб юборсангиз, шу маррани ҳам эгаллардик... 😄

Камолиддин Раббимов

@KamoliddinRabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кеча Белорус Президенти Лукашенко Путин билан телефонда гаплашиб бўлгач, Қозоғистоннинг собиқ Президенти Назарбоевга телефон қилган. Яъни, Қозоғистоннинг ҳозирги Президенти Тўқаевга эмас, собиқ Президент Назарбоев билан гаплашган. Бу телефонлашув ҳақида, айнан Белорус Президенти сайти ва матбуот хизмати хабар берган. Хабарда “Белорус-Қозоғистон муносабатларини муҳокама қилдик” дейилган.

Бунга жавобан, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги “Қозоғистоннинг ташқи сиёсатини амалдаги Президент Тўқаев бошқаради, собиқ Президентда бундай ваколат йўқ” деб, салбий оҳангда жавоб қайтарган.

Хўш, нега Лукашенко Путин билан маслаҳатлашиб бўлиб, Назарбоевга телефон қилди? Асосий версия – Тўқаевни таҳкирлаш, ерга уриш. Тўқаев Пригожин исъёни вақтида ҳам, ундан олдин ҳам ака-ука Путин-Лукашенколарга “хўп” дейишдан кўра, кўпроқ “жоқ!” деб келди.

Бу, ака-ука Путин-Лукашенколарни жаҳлини чиқаради. Мана шу фонда, Лукашенко Назарбоевга телефон қилиб, бир томондан, “Биз Тўқаевни тўлиқ тан олмаймиз”, ва “Нурсултан аға, сиз билан яхши ака-ука эдик-да, қайтсангиз бўлмайдима?” деган сигнал бермоқчидек.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бир гуруҳ фаоллар диний материалларни тарқатиш юзасидан мурожаат йўллади  

"Диний мазмундаги маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ шов-шувли судлар ҳақида ҳаммамизнинг хабаримиз бор",
дейилади устоз Мубашшир Аҳмаднинг постларида. "Муаммо кўпроқ судларда эмас, балки жиноятга номутаносиб жазо белгиланган қонун ва қарорларда эканига олдиндан урғу бериб келаётган эдик..."

Имзо қўйиш учун ҳавола: https://forms.gle/sxHWkwpzNsx3LiJi7

Батафсил: https://azon.uz/content/views/53850

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Пригожиннинг исъёнини «Путиннинг ўйини» дейдиганлар кўп. Одатда бундай дейиш ёки бу фикрларни қабул қилиш учун ҳокимиятлар психологиясини тушунмаслик керак. Бу исён билан Путин режими нақадар заиф эканлиги маълум бўлди. Путин Пригожинни энг катта жиноятларда айблади ва жазога тортишга ваъда берди. Жиноий иш қўзгатилди. Пригожин Москвага бостириб келишда давом этти. Ҳокимият қачон босқинчи билан музоқара олиб боради? Чорасиз қолганда! Путин чорасиз қолди ва Пригожин билан келишишга мажбур бўлди.

Гитлер ҳам бунақа тез ва шиддат билан Москвага яқинлаша олмаган. Йўлда қанча вертолет ва самолетни уриб туширди. Тўқнашувларда одамлар ўлди. Бутун дунёга Путин режими, худди учинчи дунёдаги беқарор давлатлардаги каби ўта заиф ва йиқилаётган бўлиб кўринди. Москвани ҳимоя қилиш учун хандақлар қазилди. Йўлларга техникалар қалаштирилди.

Ҳеч бир ҳокимият, ўзини ҳалқаро майдонда шарманда ва заиф кўрсатиш билан, «ўйин» қилмайди. Бу ҳокимиятнинг энг асосий тамойили – «мен легитимман, ҳамма менга бўйсунади, мен ҳаммани ва ҳар бир вазиятни назорат қила оламан» деган тамойилини бузди. Биламан, Ўзбекистонда Путин тарафдорлари кўп. Бу табиий. Чунки, улар 23 йил давомида Путин ахбороти билан суғорилган одамлар.

Улар Путинга шу қадар ишонишадики, уни йиқилишини тасаввур қила олишмайди. Демак, Путинга қарши ҳар қандай исённи «ўйин» деб кўришга мойил бўлишади. Лекин, Путиннинг сиёсий умри жуда тез қисқариб бормоқда. У Киевни уч кунда олмоқчи эди. Энди, уни ўзи Россия ҳокимиятини сақлаб қолиш билан овора бўлади. Ҳаммаси олдинда.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Пригожин Лукашенко воситачилигида Путин билан келишувга эришилгани айтилмоқда. Агар шундай бўлса, демак, Путин Пригожиннинг шартларига рози бўлган бўлади. Бу нима шартлар бўлиши мумкин? Энг аввало, РФ мудофаа вазири Шойгу ва Генштабнинг бошлиги Герасимовларни ишдан олиниши, ва Пригожинга ҳам қулай бўлган шахсларни қўйилиши бўлиши мумкин. Агар Путин шу шартларга рози бўлса, бу Россия элитасидаги тарқоқликни янада кучайтиради.

Аслида, бу келишувлар орқали, Путин ҳам, Пригожин ҳам тактика қилмоқда. Иккаласи учун ягона мақбул йўл – нарги тарафни жисмонан йўқотиш. Буни Путин ҳам, Пригожин ҳам яхши билади. Пригожин ва Вагнерга хавфсизлик кафолати берилган. Лекин Пригожин ҳали яқин кунларда яна янги ўйинлар қилса керак. Чунки, бир кунда 5-6 та вертолет ва жуда қимматли разведка самолетларини йўқотган Вагнер, энди Путин режими учун энг катта таҳдидга айланиб бўлди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Пригожиннинг нияти нима, оқибатлари қандай бўлади?

Бошланганига 1 йил-у 4 ой бўлган Украина уруши дунё ҳамжамияти учун стандартлашиб, кундалик одатий ҳолга айланиб қолди. Охирги вақтларда урушнинг бориши ҳақида Россия тарафидан энг кўп янгиликлар бериб турган одам Евгений Пригожин бўлди.

👉Томоша қилиш👈

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Украина уруши кейинги ойларда Россия худудига кўчган эди. Мана энди бу уруш Россия элитаси ичига ўтди. Уруш Путиннинг командаси ичида бошланди. Кремлда энди олдинги бирлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик йўқ. Энди бу инқироз, фақат кучайиб, чуқурлашиб боради.

Бу — Путин йиқилишининг бошланиши. Пригожин бу ишларни чуқур ўйлаб, кейин бошлади. Унда А, Б, С планлар бор бўлиши керак. Пригожин Путинни яхши билади, кимлар нима қилишини яхши билади. Демак, Пригожинни қуршовга олиш ва хавфсизлантириш тез ва онсон бўлмайди.

Путин учун келаси йилги президентлик сайловлари – кейинги проблемага айланди. Ҳозир – команда ичидаги ўзбошимчаларни тезда жазолаш керак. Акс ҳолда, унинг банда бўлиниб, бош қароқчига исён каттариб кетади. Ажойиб жараёнлар бошланди...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нима учун сиёсий плюрализм шу қадар муҳим?

Сиёсий тизимнинг турли бўғинларида бошқача фикрлаш, ноқулай масалаларни кўтариш ва хатони хато деб ўз фикрини “юқори”га эркин билдириш имконияти бўлиши керак. Ҳокимият ичкарисидаги плюрализм биринчи навбатда олий ҳокимиятнинг ўзи учун фойдали. Хўш, қанақасига?

“Плюриал” лотин тилидан олинган, “кўплик”, “турфа хиллик” деган маъноларни беради. Плюрализм бир вақтнинг ўзида республикачиликнинг, демократиянинг, ҳуқуқий давлатчиликнинг асосида турадиган тушунчалардан бири ҳисобланади.
Республика – бу ҳалқнинг иродаси дегани. Халқ эса, битта одам эмас, кўпчилик бўлади. Кўпчиликнинг қарашлари, ҳар доим турфа ва зиддиятли бўлади. Агар республикада сиёсий плюрализм бўлмаса, бу нормал ва ҳақиқий республика эмас, дегани.

Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон давлат органлари томонидан берилаётган ваъдаларнинг хаётга тадбиқ этилишини ижро қилиш, назорат қилиш бўйича, қандайдир механизм борми ўзи? Шу пайтга қадар, жуда кўп ваъдалар берилди. Лекин, уларни қанчаси бажарилаяпти, қай даражада бажарилаяпти?

Шуни Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Қонунчилик Палатаси ва Сенатда муттасил назорат қилиш муханизми борми ўзи? Бажарилмаган ваъдалар ҳам, давлатга ишончсизликнинг катта сабабларидан ҳисобланади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

21-асрнинг қолган қисмида, Ўзбекистон олдида, ўта жиддий чақириқлар туради. Давлатнинг, Миллатнинг мустақиллигини сақлаб қолиш масаласи – ўткирлашиб боради. Ўзбекистон, Марказий Осиё – иккита гигант авторитар ва рақамли тоталитар давлатлар ҳисобланмиш Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси томонидан, очиқча ва оҳиста назоратига ўлжа бўлаверади.

Бу икки давлат, Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда, демократия ўрнатилишига тиш-тирноғи билан қарши бўлаверади. Чунки, минтақада демократия бўлиши билан, марказлашган авторитаризм ишдан чиқади. Марказлашган ҳокимият билан халқни бошқариш, жиловлаб туриш имконсиз бўлади. Халқларнинг туркий ва диний ўзликлари эркинлашади, ҳокимиятга таъсир қила бошлайди.

Шунинг учун, минтақада, бу икки давлат, бор имконияти билан, бундай кейин демократия билан тизимли кураша бошлайди. Агар минтақа ҳокимиятлари демократияга реал қадамлар қўймаса, ушбу икки давлат, яқин ўн йилликларда, рақамли авторитаризмни шакллантиришда, бор кучини ишга солади. Ва янги реал воқеълик яратишади. Асрнинг иккинчи ярмига бориб, биз ҳам худди уйғурлар каби тутқинда бўламиз.

Формал мустақил бўламиз, лекин ҳокимиятларимиз Москва ва Пекиннинг измида бўлиб, миллий ва диний ўзлик билан, сиёсий фаоллик билан курашишни давлат сиёсатининг асосий вазифаси қилиб олишган бўлади. Ўзбеклар ўзбеклар билан курашади. Давлат халқ билан курашади. Халқни Россия ва Хитойга бўйсундириш – давлатнинг асосий иши бўлиб қолади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Уолтер Айзексоннинг «Код бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги» китоби «Asaxiy Books» томонидан ўзбек тилида чоп этилди. 
Илмий-оммабоп мавзудаги ушбу  китобнинг ўзбек тилига таржимасини катта ютуқ деса бўлади. 

Китоб Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, BookPage, Science News, Bloomberg томонидан энг яхши китоблардан бири сифатида тан олинган бўлиб, Сизни 736 бетлик илм-фан дунёсига қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳатга таклиф қилади.

Китобда жамиятимиз учун долзарб бўлган қуйидаги саволларга жавоб излаш мумкин?

• Буюк олим тарбиялаш қанчалик осон?

• АҚШда илмий муҳит қанақа, олимлар ва лабораториялар ўртасида рақобатчи?

• Илмий янгиликлар қандай қилинади?

• Илм-фан ривожи учун нималар қилиш керак?

• Генетика қанчалик катта ютуқларга эришди?

• Ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?

• Сизда бўлажак болангизнинг сочининг ранги, кўзининг ранги, бўйи, мушакларини танлаш имкони бўлса нима қилган бўлар эдингиз? 

• Нобел мукофоти қандай қўлга киритилади?

Ушбу саволларга Нобель мукофоти совриндори Женнифер Даудна ҳаёти мисолида жавоб қидирилган.


Китоб «Халқ банки» билан ҳамкорликда чоп этилган бўлиб, мавзуси ва кўтарилган муаммолар кўлами жиҳатидан ўзбек тилида бутунлай янги контент таклиф қиляпти деб бемалол айтиш мумкин. Китобни тайёрлаш жараёнида таржимон, муҳаррирлар, корректорлар, олимлар ва консультантлардан иборат 30 кишидан ортиқ жамоа ишлаган. 


Бетлари сони: 736 бет (ранглик китоб)
Таржимон: Дилшода Худойназарова
Бош муҳаррир: Хуршид Йўлдошев

Нархи: 89 000 Сўм. 

Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6486beb163866

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

⚡️ РАСМАН: Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади

Президент фармонига биноан 29-июнь (пайшанба) куни ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинди.

Демак, қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

• 28-июнь, чоршанба;
• 29-июнь, пайшанба;
• 30-июнь, жума;
• 1-июль, шанба;
• 2-июль, якшанба.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Ҳар битта давлатда, ҳар битта жамиятда рақобатнинг табиати бўлади. Бундан кейин жамиятнинг рақобати асосида интелект туриши керак.”

Камолиддин Раббимов

@KamoliddinRabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🔥 Сиёсат оламида янги лойиҳа бошланганидан хабарингиз борми?

ГеоСиёсат - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган геосиёсий ўзгаришлар, шунингдек рус-украин можароси, Тайванда юзага келиши мумкин бўлган янги уруш ўчоғи ҳақида батафсил инфо олишингиз мумкин. Каналда сиёсий мақолалар, статистикалар бериб борилади. Юртимизда бу каби сиёсий аналитиклар саноқли.

Каналга уланиш: 👉 @GeoSiyosatuz

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🎉 10 000талик довонни босиб ўтдик!

Яқиндагина 5000талик довонни босиб ўтган эдик. Оз футсат ичида яна шунчага кўпайдик. Бу йўлда бизга ҳамроҳ бўлган ва ишонч билдиргaн барча содиқ ва ҳурматли обуначиларимизга миннатдорлик билдирамиз.

Биздан узоқлашманг 🤝

Ҳурмат билан канал маъмурияти

@KamoliddinRabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Президен Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Халққа мурожаатномасини, залда ўтириб тингладим. Овозидан билиниб турдики, Президент Мирзиёев енгил шамоллаган эди. Шундай бўлсада Президент ўз нутқини роппа-роса 11:00да бошлади ва икки соату 25 минут тик туриб гапирди.
*
Бугунги нутқда олтита катта блок – Ўзбекистон тараққиётининг олти йўналиши ҳақида гап борди. Ҳар бир йўналиш бўйича катта аҳамиятли таклифлар, ғоялар, лойиҳалар билдирилди. Хозир мен бу ғоялар ва лойиҳаларга тўхталмоқчи эмасман. Мен Президент нутқининг моҳияти ҳақида ўз қарашларимни билдирмоқчиман.
*
Мени назаримда, Ўзбекистон Президенти, таклиф қилинган ғоялар ва лойиҳалар билан ушбу фикрларни айтяпти:
- ижтимоий-сиёсий вазият қалтис, шунинг учун давлат аппаратини қисқартирамиз ва нормарказлашувни бошлаймиз;
- суд-ҳуқуқ ислохотлари орқали одамларни норозилигига сабаб бўлаётган ҳуқуқий муаммоларга ечим излаймиз;
- иқтисодий ислохотларни кучайтирмасак – кейинги йилларда ижтимоий зўриқиш учун асос кучайиб кетиши мумкин;
- танқидий ва креатив фикрлайдиган янги авлод ўстиришимиз керак; Ўзбекистонда миллий бойлик яратишнинг ягона йўли – инсон капиталини ривожлантириш, инсон капитали орқали миллий бойлик яратиш йўлидир...
*
Бошқача қилиб айтганда, Президент нутқида икки муҳим нуқта кўзга ташланади: жамиятдаги стратегик барқарорликни юмшоқ воситалар орқали парваришлаш, ва ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий-маъмурий секторлардаги ислохотлар орқали ривожланиш йўлидан бориш. Бу билан Ўзбекистон, дунёда ва минтақада кечаётган иқтисодий, ижтимоий ва геосиёсий зўриқишларга тайёрланмоқда.
*
Маълумки, келаси йиллари дунё давлатларида ЯИМ ўсиши деярли икки-уч баравар пасаяди. Ижтимоий бўҳронлар эҳтимоли кучаяди. Мана шу фонда Ўзбекистон, бир қўли билан давлат легитимлиги ва ижтимоий розиликни оширувчи ислохотларни тезлаштираяпти, бошқа қўли билан вазият устидаги назоратни юмшоқ воситалар орқали ушлаб туриш ҳақида ўйлаяпти.

© Камолиддин Раббимов

@KamoliddinRabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Подписаться на канал