rabbimov_rasmiy | Неотсортированное

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Подписаться на канал

Камолиддин Раббимов

Ҳусийчилар янги ҳамкорлар изламоқда: бу Россия ва Хитой бўладими?

Исроилнинг Ғазодаги урушига қаршилиги билан араб жамиятларида ўзига нисбатан муносабатни ўзгартира олган Яман ҳусийчилари дунёдаги бир қутблиликни парчалаш учун Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилаётганини айтишди. Бу баёнот қанчалик ҳақиқатга яқин? Мавзуга оид саволларга сиёсий таҳлилчилар Фарҳод Каримов ва Камолиддин Раббимов жавоб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

АҚШ Исроилнинг Рафаҳга киришига қарши, лекин бу дўстона огоҳлантириш холос — экспертлар

Энтони Блинкен ўтган ҳафта яна Яқин Шарққа борди, бирор нарса ўзгариши мумкинми? АҚШнинг Ғазода оташкесим ҳақидаги резолюциясига Россия, Хитой ва Жазоир нега қарши чиқди? Салкам ярим йилдан бери давом этаётган урушнинг охири нега кўринмаяпти? “Геосиёсат”нинг навбатдаги сони меҳмонлари шу каби саволларга жавоб беришди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Халқаро сиёсатшунослар клуби»га марҳамат!

Кўплаб кузатувчилар таклифига биноан,  сиёсатшунос Камолиддин Раббимов  билан «Халқаро сиёсатшунослар клуби» ни ташкил қилмоқдамиз.  Клуб машғулотлари семинар+Zoom платформасида ва ёпиқ телеграм каналида бўлиб ўтади.

Жойлар чекланган. Клубга аъзо бўлиш 1-апрелга қадар.

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Москвадаги терактларга бир сутка бўлди. Барча томонларни кузатиш, бошлангич таҳлил ва хулосалар қилиш учун етарлича вақт бўлди. Демак,
• 19-мартда, сайловдан 2 кун ўтиб, Путин ФСБ коллегияси йиғилишида нутқ сўзлади. Сайловдан кейин бирини бўлиб ФСБ билан йиғилиш ўтказиши “хавфсизликчилар – менинг асосий таянчим” дейишни англатарди. Ўша йиғилишда Путин “ғарб бизда терактлар бўлади деб шантаж қилаяпти” деганди. Яъни, гарчи терактларни ИШИД каби ташкилотлар қўли билан қилсада, бу ташкилотлар ғарб томонидан билвосита, ўта яширинча, лекин тўлиқ бошқарилади деган қараш – ҳумкрон қараш ҳисобланади.
• Баъзи экспертларнинг фикрига кўра, бу терактларни ИШИД амалга оширган бўлиши мумкин. Лекин, ИШИДга ким томонидан “заказ” тушганлигини исботлаб бериш қийин. ИШИДни ўзига шу теракт керакми, деган саволга аниқ жавоб йўқ. Бугун Россия Исроилга қарши позицияда. Хамас, Хусийлар ва бошқа жангари гуруҳлар Россияни Исроил ва АҚШга қарши фронт байроқдори деб билади ва ҳурмат қилади. Мана шу фонда, ИШИДнинг Москвада теракт қилиши – ғалати.
• Муаммо шундаки, “ИШИД” брендини ишлатиш жуда онсон. Ўта маргинал бўлганлиги учун, ҳар қандай терактни уларни бўйнига қўйса, улар “биз қудратлимиз” дейиш учун индамай тураверади еки бўйнига олади. Бу ташкилотнинг расмий ва оммавий сиёсий лидерлари йўқ, йўқотадиган худудлари еки ресурслари йўқ. Уларда исломий, сиёсий онг кузатилмаган. Бу ташкилот виртуал каллакесарлар гуруҳини эслатади. Бошқаруви ҳам мавҳум. Шунинг учун, ИШИД брендини ишлатиш, анча қулай.
• АҚШ ва ғарб давлатлари бу терактларни имкон қадар Украинадан соқит қилишга ҳаракат қилишди ва қилишмоқда. Чунки, терактлар манъ қилинган кураши усули ҳисобланиб. Агар бу терактларда Украинанинг қўли борлиги исботланса, бу Россияга кўп ишларни баралла қилишга маънавий имкон беради. Украинанинг эса замонавий қуроллар, ракеталар олишини қийинлаштиради. Шунинг учун, Украина расман бу терактларда қўли борлигини инкор қилди. АҚШ ва ғарб давлатлари ҳам “Ким бўлса ҳам, Украина эмас” деган позицияда.
• ИШИД намоёндалари сифатида Тожикистон ватандошлари ушланибди. Бу – МО, Тожикистон ва Ўзбекистон учун ёмон хабар. Шу пайтгача РФда тожик ва ўзбек мигрантлари ҳимоясиз ахволда эди. Энди янада ёмонлашади. Энди РФ биздан борган мигрантларга ашаддий ов бошлайди. Уларни провокация қилиш оммавийлашади. Россия куч ишлатар тизимлари мигрантларни шантаж қилиб “танла, еки қамаласан, қамоқда ўлиб кетасан, еки урушга борасан” дейди.
• Россия ҳам бу терактларни ўз манфаатларидан келиб чиқиб талқин қилмоқда. Пропаганда “Бу ИШИД эмас, бу Украина ва ғарб” деган қарашда. Лекин, бу терактлар вақтида Россия хавфсизлик кучлари қ аерда эди, нега улар бу қадар катта провал қилди деган савол, борган сари кучайиб боради. Шундан келиб чиқиб, еки бу терактларни РФ хавфсизликчиларининг ўзлари уюштирган, еки терактларни Москва манфаатларига тўғри келадиган жиҳатлари кўп бўлганлиги учун ҳам, имконият берилган деган версия, сақланиб қолаверади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ассалому алайкум қадрли ватандошлар, дўстлар, биродарлар! Барчангизни янгиланиш ва ёшариш байрами Наврўз билан самимий табриклайман! Аждодларимиз Наврўзни йил боши ва эзгулик байрами деб билишган. Барчангизга ўзимнинг энг эзгу табрик ва тилаклларимни изҳор этаман!

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кашмир масаласи нега бунчалик чигал?

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги диний ва маданий зиддиятлар ечими Кашмир водийсига келганда тўхтаб қолаверади, чунки бу низо фақат минтақавий аҳамиятга эга эмас: АҚШ, Хитой ва Россия каби йирик куч марказларининг ҳам глобал манфаатлари бор. “Геосиёсат” бу мавзуда сўз юритиш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Исломхон Ғаффоровни таклиф этди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида “Миллий контент” мавзусида фикрлар алмашилди.

Манзил: https://youtu.be/reOSObhDG0s?feature=shared

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Днестрбўйи Россиядан ёрдам сўради. Ёрдам бериладими?

28 феврал куни тан олинмаган Днестрбўйи республикаси ҳимоя ва иқтисодий ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилди. Хўш, халқаро ҳуқуққа кўра Молдовага тегишли бу ҳудуд бўйича низо қачон, қай тарзда бошланган, можаронинг ҳозирги ҳолати қандай? Бу борадаги саволларга “Геосиёсат” дастурида сиёсий таҳлилчилар Жаҳонгир Акрамов ва Камолиддин Раббимов жавоб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ТЎҒРИСИДА

Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нетаняҳунинг Ғазо келажаги бўйича режаси – ўз ҳокимиятини узайтириш учунми?

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу урушдан кейинги даврда Ғазони қандай тасаввур қилаётгани бўйича режаларини очиқлади. Фаластин маъмуриятида эса истеъфолар кузатилмоқда. “Геосиёсат” Яқин Шарқдаги қонли воқеалар ривожи юзасидан сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Шавкат Икромов билан суҳбатлашди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Макрон ЕИдаги сиёсатчиларни ноқулай аҳволга солиб қўйди” — экспертлар

Франция президенти Эммануэл Макрон “урушнинг кейинги босқичида” Украинага ғарб қўшинлари киритилиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмагани кенг мунозараларга сабаб бўлди. Kun.uz мавзу бўйича саволлар билан сиёсий таҳлилчилар Сайфиддин Жўраев ва Камолиддин Раббимовга юзланди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Навальний борасида бироз муқаддам пост ёзган эдим. Кўплаб шарҳлардан келиб чиқиб, кўшимча изоҳлар кераклигини тушундим.

Россия – кейинги уч асрда дунёдаги энг йирик империялардан бири. 20-асрда бу империя икки марта парчаланди: 1917 ва 1991 йилларда. Россия ахборот ҳудудида қолиб кетган ватандошларимиз табиий равишда ўзларини “ўрис” деб ҳисоблайди ва шунинг учун онгостида рус империячилиги тарафдори ҳисобланади. Лекин буни ўйлаб кўришга уларни ақли-идроки етмайди. Бу инсонлар пропаганда қурбонлари ҳисобланади...

Навальний – либерал, лекин миллатчи (националист) эди. Националист – империялистнинг тескараси. Империялист – ўз атрофидагиларни ўзига интеграция қилишни ўйлайди: визаларни олиб ташлайди, ўқиш ва ишлаш учун шароит қилиб қўяди, ахборот ҳудудини қўшиб олиб бошқаради, иқтисоду сиёсатни интеграция қилади, геосиёсий мустақиллик бермайди – аксинча геосиёсий бошқаради ва ҳ.к.

Националист эса, тескариси – у империяни парчалайди, ўз давлатини миллий давлат сифатида кўради, ўз “қулларини”, “мардикорларини” қўйиб юборади, уларни ишига камроқ аралашади, эшикни “виза” орқали қулфлаб олади. Натижада, бошида “мардикор” ва “қулларга” қийинроқ бўлади, лекин, йиллар ўтиб, кечаги мардикор ва қуллар ҳақиқатда озод ва ҳур бўлиб бошлайди. Навальнийнинг қиймати – унинг миллатчиликка мойиллигида эди. Агар у ҳокимиятга келганда, уни ҳам империячиликка йўналтиришар эди. Лекин, ҳамма гап – мойилликларда...

Кейин, Фаластин масаласида: эркин бўлмаган одам, доим бир ёқлама гапиради. Кимдир фақат Россияни танқид қилади, яна кимдир фақат Исроилни, ғарбни ва ҳ.к. Эркин ва онгли инсонларгина ҳаммани холис, асосли таҳлил ва танқид қила олади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Алексей Навальнийни дафн қилиш маросими интернетлашган Россия Федерацияси тарихидаги энг оммавий дафн бўлмоқда.

“Дождь”, “Настоящее время”, “Алексей Навальный”, “Ходорковский”, “Вот так” CNN, BBC, DW-Russian ва бошқа ютуб, спутник ва кабел каналларида, бир неча ўн миллионлаб аудиториялар тўғридан-тўғри ёритилмоқда.

Москвада Навальнийни кузатиш учун эса уч-тўрт километрлик одамлар оқими пайдо бўлган. Бу – бугунги Кремль сиёсатига муносабатлардан бири. Ҳалиям Россия жамоатчилик фикри ҳаддан ташқари қўрқув билан тўйинтирилган. Россиядаги авторитар тафаккур бизни минтақага ҳам катта таъсир қилиб турибди. Россия авторитаризм, империлизм, шовинизмдан халос бўлган даврда, минтақамиз давлатлари ҳам ҳақиқий мустақиллик нима эканлигини тўлиқ ҳис қилади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

"Халқаро сиёсатшунослар клуби"

Кўплаб кузатувчилари таклифига биноан cиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан "Халқаро сиёсатшунослар клуби"ни ташкил қилмоқдамиз. Клуб машғулотлари семинар+Zoom платформасида ва ёпиқ телеграм каналида бўлиб ўтади.

Жойлар чекланган. Клубга аъзо бўлиш 1 мартгача

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нетаняҳунинг Ғазо келажаги бўйича режаси – ўз ҳокимиятини узайтириш учунми?

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу урушдан кейинги даврда Ғазони қандай тасаввур қилаётгани бўйича режаларини очиқлади. Фаластин маъмуриятида эса истеъфолар кузатилмоқда. “Геосиёсат” Яқин Шарқдаги қонли воқеалар ривожи юзасидан сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Шавкат Икромов билан суҳбатлашди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

📌 Миграция агентлиги Россияга бораётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерациясининг Москва вилоятида 22 март куни юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.

Шу муносабат билан, Россияга борётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетётган юртдошларимиздан ушбу хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишни сўраймиз.

Хусусан, шахсни тақдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини бурувчи ҳужжатларни ўзлари билан бирга олиб юриш, жамоат жойларга сабабсиз бормаслик, нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик, телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото, аудио ва видео материалларни сақламаслик, сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш кабилар тавсия қилинади.

Юртдошларимиз бирор муаммога дуч келганда ёки ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан мамлакатимизнинг консуллик идоралари ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Юз йилдан буён муштумзўрларнинг тумшуғига мушт тушираётган “Муштум” журналининг телеграм канали @mushtumjurnali Абдулла Қодирий ва унинг маслакдош жадидчи дўстларининг анъанасини давом эттириб келмоқда.
Телеграм каналга обуна бўлиб, шахсан ўзим маза қилаяпман.
Сизларга ҳам обуна бўлишларингни тавсия қиламан!
Кулдириб – куйдиради, куйдириб – кулдиради:
“Муштум” барибир, “Муштум”-да!!!


⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кашмир масаласи нега бунчалик чигал?

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги диний ва маданий зиддиятлар ечими Кашмир водийсига келганда тўхтаб қолаверади, чунки бу низо фақат минтақавий аҳамиятга эга эмас: АҚШ, Хитой ва Россия каби йирик куч марказларининг ҳам глобал манфаатлари бор. “Геосиёсат” бу мавзуда сўз юритиш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Исломхон Ғаффоровни таклиф этди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Москвадаги терактларда энг асосий версиялардан бири сифатида ИШИД кўрилмоқда. Бунга сабаб, тахминан 2-3 ҳафта олдин АҚШ томонидан берилган баёнот: “Москвада ва РФнинг катта шаҳарларида терактлар бўлиши мумкин, буни ИШИД амалга ошириш эҳтимоли юқори” дейилганди. Қизиқ, ИШИД ҳали ҳам борми? Қолаверса, ИШИД Ироқ, Сурия ва Афғонистонда жиддийроқ терактлар қила олмай, Москвада қила оладими?

Қандайдир ўйин кетаяпти, бу ўйинда АҚШнинг роли ҳам тушунарсизроқ. РФ билан Украина жон жаҳти билан урушиб турганда, бошқа версияларни таҳлил қилишни ўзи ғалати. Менда иккита версия бор. 1)Бу Украинани иши. Мақсад, конфликтни Россиянинг ичига кўчириш, халқда паника ўйғотиш, ва шу йўл билан Путин легитимлигини синдириш ва Кремлга босим ўтказиш.

2) Путинни ўзи мобилизация қилиш учун, Украинага қарши тўлақонли ва чексиз уруш қилиш учун, ижтимоий фикрни тайёрламоқда.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Путиннинг янги олти йиллиги – бу нимани англатади?

15–17 март кунлари Россия Федерациясида президентлик сайлови бўлади. Унинг натижасидан ҳеч ким янгилик кутмаяпти: 1999 йил декабридан бери де-факто РФни бошқариб келаётган Владимир Путин яна ҳокимиятда қолади.

Владимир Путин собиқ СССР ва Россия Федерацияси тарихидаги энг узоқ муддат ҳокимиятда ўтирган ҳукмдорлардан бири бўлди. Борис Елцин РФни 1991-99 йиллар давомида бошқарди, жами 9 йил. Михаил Горбачев эса 1985-91 йилларда СССР Коммунистик партиясининг бош котиби бўлган эди. СССР тарихида энг узоқ муддат ҳокимиятда ўтирган шахслардан бири Леонид Брежнев ҳам жами 18 йил ҳукмронлик қилган эди, яъни 1964-82 йиллар оралиғида. Никита Хрушчев эса 11 йил давомида, 1953-64 йиллар давомида СССРни бошқарган эди.

Иосиф Сталинга келсак, тарихчилар унинг бошқаруви остида ўтган йилларни иккига бўлади. Ленин 1924 йилда вафот этган, лекин 1923 йилга келиб, давлат бошқарувидан кетган эди. Лениндан кейин, 1923-33 йиллар оралигида СССРни коллегиал бошқаришган, Сталиндан ташқари Троцкий ва бошқалар ҳам жуда қудратли бўлган. Бу даврда Сталин яккаҳукмдор бўла олмаган. Шунинг учун, баъзи тарихчилар Сталиннинг монопол бошқаруви 1923 йилда эмас, 1933 йилдан то 1953 йилгача давом этди деб ҳисоблашади. Агар Сталин 20 йил бошқарди деб қаралса, Путин Сталинни ҳам ортта қолдирган бўлади. Сталин тўлиқ 30 йил бошқарди дейилса ҳам, шу олти йилликда Путин Сталинни ортта қолдиради.

Путин даврида Россия конституцияси бир неча марта ўзгартирилди. 4 йиллик президентлик мандати 6 йилга чўздирилди. 2020 йилги референдум орқали Путиннинг олдинги барча муддатлари “ноллаштирилди”. Демак, Путиннинг яна иккита олти йиллик муҳлати бор. Шу йилги сайловлар орқали у ҳокимиятда 2030 йилгача қолади, ва 2030 йилда яна қайта сайланса, 2036 йилга қадар РФни бошқаради.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Минглаб китобларни варақлашга эриняпсизми? Унда буюк жумлаларни улашувчи каналга обуна бўлинг:

• Фикрлар
• Таҳлиллар
• Иқтибослар
• Мулоҳазалар
• Юксакликка элтувчи ҳикоялар
• Рамазон ойида кузатиб бориш учун ажойиб канал.

Аъзо бўлинг ва ривожланинг👉 @konspektor

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистонни ичида миллий контент шаклланаётгани, сизларга ҳам сезилаяптими? Ҳали қининадиган ишлар ниҳоятда кўп. 100%лик ишни, балки 90% и тургандир, балки 75%и. Лекин, Ўзбекистонни ичида анча жонли, онгли, мустақилроқ, эркинроқ ахборот сиёсати, ахборот манбаалари, эркинроқ ОАВлари шаклланаяпти.
*
Бу жараён, аслида, Президентнинг миллий контент зарурати ҳақидаги фикрлардан олдинроқ бошланди. Лекин, Президентнинг гаплари “миллий контент” яратиш учун, сўз ва фикр эркинлиги зарур эканлигини англашга яна бир бор туртки берди.
*
Бугун, ҳукумат ҳам танқидийроқ фикрга, нисбатан, анча тоқатли. Биргина мисол, икки кун олдин, Қалампир нашриёти “Комиловлар қандай бойияпти?” деган дастур тайёрлади. Осмон узилиб ерга тушмади. Аслида, бу кўрсатувдаги маълумотлар, Кун.узда ҳам айтилган.
*
Ёки, ўтган ҳафта “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида “Миллий контент яратиш масалалари”ни муҳокама қилиб, бевосита “цензура” муаммосини таҳлил қилдик. Энг катта муаммо – цензура эканлигини айттик. Суҳбат жонли узатилди.
*
Назаримда, мана шу жараён давом этиб турса, сўз ва фикр эркинлиги институтлашаверади. Давлат ва жамият барқарорлиги ҳам сўз ва фикр эркинлиги орқали мустаҳкамланади.
*
Давлат механик барқарорликдан онгли, инсонлар рози-ризолиги, давлатнинг легитимлиги орқали таъминланадиган барқарорликка ўтиб бораверади. Бу жараён кетаяпти. Тўғри йўналиш. Лекин, шу йўналишдаги тезлигимизга келганда, ҳаммада ҳар хил фикр бўлиши аниқ...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Россия Федерацияси сиёсатчилари айтаётган гаплардан кўпчилик чарчади. Лекин РФ – дунёдаги йирик давлатлардан бири, ядровий қудрат, энг йирик уруш олиб бораётган ва таъбир қилиш қийин бўлган давлат. Айниқса, Ўзбекистон/Марказий Осиё учун, Москвадаги геосиёсий кайфият, амбицияларни кузатиб, совуққонлик билан таҳлил қилиб бориш жуда муҳим. Шунинг учун, қанчалик чарчамайлик, Москвадаги гапларни кузатишга ва таҳлил қилишга мажбурмиз.

Кеча, 4 март куни собиқ РФ президенти Д.Медведев Сочида ёшлар билан учрашиб, ўзининг геосиёсий қарашларини билдирган. Россияни, Москвани тушунишни истаган ҳар бир тадқиқотчи бу чиқишни кўриши шарт. Медведев Путинга яқин шахс сифатида, Путин айта олмаган, лекин ўйлаган барча фикрларни жуда очиқ ва агрессив шаклда билдирган.

“СССРни тиклаш мумкинми?” деган саволга, Медведев жавоби: “СССРни ўша кўринишда тиклаш – имконсиз. Лекин, биз қилишимиз керак бўлган иш – ҳозирги кетаётган йўналишимиз бўйича ҳаракат қилишимиз керак. Совет Иттифоқи – Россия империясининг жуда қудратли вориси, қадрли издоши эди. Россия империяси эса катта машаққатлар билан ўнлаб авлодлар, асрлар давомида қурилган эди. Уни учта таркибий қисми бор эди: буюк Россия, Малая Россия (Украина назарда тутилмоқда) ва янги Россия (қолган босиб олинган жойлар назарда тутилмоқда). Мана шу жойларни ҳаммаси уйга қайтиб келиши керак, ва янги макон шаклланиши керак. Бу маънода, СССР – буюк Россия империясининг давомчиси эди”...

Видеонинг 43:56 – 46:00 дақиқа/сонияларини кўринг

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

📝 "ФИКРАТ" КЛУБЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ

Кўплаб “Фикрат” таҳлилий дастурининг кузатувчилари таклифига биноан етакчи таҳлилчилар билан ташкил қилинаётган "Фикрат" клубларига аъзо бўлиш муддати 5 мартгача узайтирилди. 

Клуб машғулотлари Zoom платформасида ва ёпиқ телеграм каналида бўлиб ўтади.

Жойлар чекланган. Клубга аъзо бўлиш 5 мартгача.

"Фикрат" клублари

➖ "Сиёсатшунослар клуби" Ҳамид Содиқ билан
➖"Халқаро сиёсатшунослар клуби" Камолиддин Раббимов билан
➖"Иқтисодчилар клуби" Шуҳрат Расул билан
➖"Тарихчилар клуби" Ихтиёр Эсонов билан


Zoom билан биргаликда ёпиқ телеграм канал ҳам бор унда деярли ҳар куни турли мутахассислар билан суҳбат бўлади.

📱 Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қизиқарли суғурта оламига бағишланган Телеграм каналимизга қўшилинг! 🛡💼

🚀 Хорижий ватандош мутахассисларимизнинг суғурта соҳасига оид таҳлиллари, амалий маслаҳатлари ва сўнгги тенденцияларни ўрганиб, суғурта сирлари бўйича билимингизни ошириб боринг. 📈💡

💬 Мутахассислар билан мунозаралар, чуқур таҳлиллар ва суғурта тўғрисида қарор қабул қилишга ёрдам берадиган маслаҳатлар! 🤝🔍

📍 Каналга қўшилиш учун: /channel/azimov_sugurta

®

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Ўзбекистон” каналининг “Муносабат” кўрсатувида, жонли эфирда “Миллий контент” мавзусида фикр алмашдик, назаримда, яхши фикрлар билдирилди...

Балки ҳадемай Ютубга ҳам чиқиб қолар.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Салом Март!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчимиз. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни ватандошларимизнинг катта қисми диққат билан кузатиб боради, шу сабаб сизларни ҳам ушбу каналларни кузатишингизни тавсия қиламиз.

Ҳурмат билан канал маъмурияти

Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Фаластинда нега ҳукумат алмашмоқда?

Душанба куни Фаластин маъмурияти бош вазири Муҳаммад Штайя ўз истеъфосини эълон қилган эди. Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Шавкат Икромовнинг айтишича, бу – Фаластин давлати тузилиши томон ташланган қадам бўлиши мумкин. Айни пайтда маъмурият раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам лавозимидан кетиши эҳтимоли ҳақида хабарлар тарқалган. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, Ғазодаги уруш фонида рўй берган ҳукумат истеъфоси Ғарбга қаратилган эътирозми ёки сиёсий эҳтиёжларни англаш – буни вақт кўрсатади.

📹👉 Тўлиқ суҳбатни томоша қилинг

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Yuksalish” ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кўмагида Ўзбекистоннинг жамоатчилик фикри етакчилари Топ-40 рейтингини тузди.

Рейтингга мамлакат ахборот маконида фикрлар хилма-хиллигини таъминлашга, миллий контент яратишга ҳиссасини қўшиб келаётган журналистлар, блогерлар, ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар-у сиёсатчилар ва бошқа жамоатчилик фаоллари киритилди.

Рейтингга киритилганларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари обуначилари сони 20 млндан зиёд (уникал фойдаланувчилар 7-7,5 млн), эълон қилган материалларининг ойлик қамрови 45 миллиондан ошади.

👉 Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Арманистон Ғарбга юзланмоқда. Россиянинг реакцияси қандай бўлади?

Москва Пашиняннинг КХШТ бўйича қарорига Арманистондаги мухолифат (россияпараст кучлар)ни қўллаб-қувватлаш, керак бўлса улар орқали Пашинянни ҳокимиятдан ағдаришгача бўлган ҳаракатлар билан жавоб қайтариши мумкин, дейди сиёсий таҳлилчи Бектош Бердиев. Унинг ҳамкасби Камолиддин Раббимовга кўра, Кремлнинг реакцияси кўп жиҳатдан Россия ва Туркия ўртасидаги келишувга боғлиқ.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Подписаться на канал