r_kusherbayev | Неотсортированное

Telegram-канал r_kusherbayev - Rasul Kusherbayev

118676

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Подписаться на канал

Rasul Kusherbayev

Жамоатчилик фаоли, юрист, адвокат Саидали Мухторалиев суд тизимидаги долзарб муаммога эътибор қаратмоқда:

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 январдан амалга кирган суд ислоҳоти натижасида Олий суддаги кассация инстанцияси тугатилиб, кассация инстанцияси ҳудудлардаги ўрта бўғин (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) судларига ўтказилди.

Ўрта бўғин судларида қўшимча тафтиш инстанцияси жорий этилди. Бунда чатоқ томони, ўрта бўғин судларининг апелляция ёки кассация тартибида чиқарган қарори устидан берган шикоятингизни ҳам худди шу суддаги судьялар тафтиш тартибида кўрадиган бўлди. Али чиқарган қарорни шу суддаги Вали кўряпти, бошқа ҳолатда эса Валининг қарорини ана шу Али кўряпти. Натижада улар бир-биридан тили қисиқ бўлаётгани учун бир-бирининг ноқонуний қарорларини бекор қила олмаяпти. Шикоятчилар эса бунга ҳайрон.

Олий суддаги аҳвол бунданда баттар. Олий суддаги аввалги кассация инстанцияси ўрнига, тафтиш инстанцияси жорий этилди. Бундаги энг ёмон нарса, вилоятлардаги ўрта бўғин судлари қабул қилган ноқонуний қарорларни энди Олий судда бекор қилиш жуда мушкул ишга айланди.  Чунки, вилоят судининг адолатсиз ва ноқонуний қарорини бекор қилиш тўғрисида Олий судга тафтиш шикояти киритсангиз, шикоятингиз энди олдингига ўхшаб мазмунан кўрилмаяпти. Шикоятингиз тақдирини Олий суддаги битта судья ҳал қилади, ҳохласа, мазмунан тафтиш тартибида кўришга ўтказади, ҳохламаса, йўқ. Сиз эса оғзингизни очиб қолаверасиз. Ҳозир Олий судга берилган тафтиш шикоятларининг аксарият қисми мазмунан кўрилмасдан қайтарилмоқда. Бундан кўринадики, асосий масалалар ўрта бўғин судларида ҳал қилинмоқда. Оддий қилиб айтганда, улар нима деса шу бўляпти.

Ҳозиргача бу жараённи диққат билан кузатяпман ва назаримда икки тоифадаги инсонларни умидсизликка туширди бу янги тизим.

Биринчиси, судга иши тушган иштирокчиларда умидсизлик юзага келди. Яъни, қуйи ва ўрта бўғин судининг қароридан қониқмаган шахслар эндиликда Олий судга мурожаат қилишдан деярли наф бўлмаслигини кўряпти. Ўрта бўғин судининг қарори хатолиги маълум, лекин, унинг Олий судга берадиган тафтиш шикоятини ўша ердаги биргина судья ҳал қилмоқда ва одатда қайтариб юбормоқда. Қайта-қайта берилган мурожаатлардан ҳеч қандай самара бўлмаяпти. Бу умидсизликдир.

Иккинчиси ва энг ёмони, биринчи инстанция суди судьяларида юзага келаётган умидсизлик. Авваллари уларда ўзининг адолатли қарорига бўлган ишончи юқори эди. Сабаби, улар чиқарган қарорларни ўрта бўғин судьялари ўйин қилганда ҳам, Олий судда адолат бўлишига ва қарори ўз кучида қолишига ишонар эди. Шунга умид қилиб, адолатли ва қонуний қарор чиқаришга интилар эди туман судьяси. Ёки у чиқарган нотўғри қарори ўрта бўғиндан силлиққина ўтганда ҳам, Олий судда синиши мумкинлигини билар эди. Ҳозирчи, ҳозир ўрта бўғиндаги суд деярли нуқта дегани, туман суди судьяси чиқарган тўғри ва адолатли қарорни, ўрта бўғиндаги суд бекор қилдими, бўлди. Кўряптики, ўрта бўғин судининг қарори Олий судда деярли ўзгармаяпти. Демак, у энди ўрта бўғиндаги судлар чизган чизиқдан четга чиқа олмайди, улар оқни қора, қорани оқ дейсан деса шуни қилади. Чунки Олий суддан энди умид йўқ.

Мана шу умидсизлик қачонгача давом этади биласизми? Адолатли, холис ва шаффоф тизим тикланмагунига ёки яратилмагунига қадар давом этади бу.

Муаммога ечимнинг иккита варианти бор. Биринчиси, аввалги тизимга қайтиш. Бироқ, юқоридаги ислоҳот ташаббускори бўлган ҳозирги суд раҳбарлари ўлақоса қайтмайди эски тизимга. Чунки, давлат раҳбарининг олдида, қолаверса, жамоатчилик олдида жуда катта маломатга қолиш бўлади бу. Иккинчи ва менимча бўладиган йўли, ўрта бўғин судларидан тафтиш инстанциясини алоҳида ажратиб олиш ва ҳар икки ёки учта ҳудуд учун биттадан регионал судлар ташкил қилиб, тафтиш инстанциясини уларга бериш.

Шундагина ўрта бўғин судларидаги “қарға қарғанинг кўзини чўқимаётган” ҳозирги нохолис тизимга барҳам бериш мумкин бўлади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Бугун «сукунат куни»

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Эртага, 27 октябрь куни парламент ва маҳаллий кенгаш депутатлиги учун сайлов куни.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Хотин-қизларни ҳар 3 йилда тиббий кўрикдан ўтказиш таклиф қилинмоқда

“Дебат Холл”да “Экология, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида бўлиб ўтаётган сўнгги қизғин сайловолди дебатида Экологик партия хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратди. Партия вакили Ноиба Иноятова жамиятда аёллар саломатлигини мунтазам назорат қилиш мақсадида қуйидаги таклифни билдирди:

“Хотин-қизларнинг соғлигини назорат қилиш мақсадида уларни 3 йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказишни режа қилганмиз”.


Экологик партиянинг соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган бу ташаббуси дебатда катта қизиқиш уйғотди. Бу таклифни аёллар саломатлигини яхшилаш учун муҳим қадам сифатида кўриш мумкин.

#saylov24
@r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

#50_Тошкент_вилояти_сайлов_округи

Сайловолди тарғиботимни якунлаш асносида, ғоя ва мақсадларимни сайловчиларга етказишда кўмакчи бўлган партиядошларим, ишончли вакилларим, ёнимизда турган волонтёрлар ва сафдошларимга миннатдорлик билдираман.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сизнинг танловингизни ҳурмат қиламан! Сайловда кўришгунча!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Ўзбекистонда туғилиш камайишда давом этмоқда

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 355,4 минг нафарга етган.

9 ой якунлари билан Ўзбекистонда туғилиш 3,2%га қисқарган ва 693 897 нафарни ташкил этган (ўтган йили шу даврда 716 885).

Айниқса, шаҳарларда туғилиш юқорироқ суръатда қисқармоқда. Туғилиш кўрсаткичи энг паст Қорақалпоғистонда, туғилиш коэфффициенти 21,8 промилледан 20,6 промиллегача секинлашган.

Никоҳланишлар сони 179,4 минггача қисқарган. Бу 2016 йилдан бери энг паст кўрсаткич.

Никоҳланиш масаласида қишлоқ жойларда камайиш тезроқ юз бермоқда.

Эркакларнинг ўртача никоҳ ёши 27,4 ёшга етган, аёлларники 22,5 ёш даражасида қолган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Энди уйни таъмирлаш учун 120 млн. сўмгача кредит олиш мумкин

«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ушбу низомга кўра, муҳтожларга "маҳалла еттилиги" тавсияси билан 120 млн. сўмгача, 20 йил муддатгача ипотека кредитлари ажратилади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида 5 поғонага пасайди

Глобал қонун устуворлиги индексининг 2024 йилги ҳисоботида Ўзбекистон 142 давлат орасида 83-ўринни эгаллади.

Рейтинг ҳукумат ваколатларини чеклаш, коррупциянинг йўқлиги, очиқ ҳукумат, инсон ҳуқуқлари, ҳимоя ва хавфсизлик, қонун назорати, фуқаролик судлови, жиноий судлов даражаси каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилган.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон рейтингда 2016 йилдан бери биринчи марта пастламоқда ва 2023 йилга нисбатан 5 поғона пастга тушган.

☝️Ўзбекистоннинг қонун устуворлиги индексида пасайиши учун ҳисса қўшаётган барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, суд ва ҳокимликларга алоҳида "рахмат"! Шунча йиллик ҳаракатларни бир тийин қилиш ҳар кимга ҳам эмас, албатта.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Сенат томонидан маъқулланган янги қонунга кўра дарахтларни кесиш ва қасддан қуритганлик учун фуқароларга 13.1 млн сўмдан 18.7 млн сўмгача, мансабдорларга эса 22.5 млн сўмдан 28.1 млн сўмгача жарима жазоси белгиланмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Юнусобод тажрибаси: мулкингни ҳимоя қилсанг қамаласан!

Юнусобод туманида жойлашган биносини ноқонуний бузиб ташланишидан ҳимоя қилиб, тармоқларда чиқиш қилган ёш тадбиркор А. Ғуломов, 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. У бино бузилишида ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатишда айбланган.

Шўрлик тадбиркор суднинг ҳали қонуний кучга кирмаган қарори билан келиб, жойини бузмоқчи бўлган зўравон прокуратура ва ИИБ ходимларидан мулкини ҳимоя қилиб чиққанди.

Кейин туман прокурори ушбу тадбиркор ва унинг отасини бу иши учун қаматиш билан таҳдид қилган: ё магазинни ё ўғлингни танла.

Қизиғи туман прокуратурасининг 40 минг АҚШ доллари пора олишда қочиб кетган порахўр терговчиси Ш. Ш. ушбу жиноят ишини юритган.

Яқинда Олий Мажлис Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев порахўр терговчилар юритган барча ишларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтиб, қонунчиликка бу борада ўзгартириш киритиш ҳақида таклиф билдирганида нақадар ҳақ эди.

Бу каби порахўр терговчилар ўз мулкини ҳимоя қилмоқчи бўлган
А. Ғуломов сингари қанчадан-қанча тадбиркорларни қаматиб юборгани номаълум.

Ачинарлиси юнусободликларнинг пешонасига тадбиркорларни норози қиладиган, оёғи ердан узилган, адолатсиз прокурор ёзилган экан.

Ёш тадбиркорнинг қаматилишида қатнашган барчага айтар сўзимиз шу: ҳеч бир ҳаракат жавобсиз қолмайди, ҳар бир қилинган зулм албатта қайтади. Кутинг...

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Абдуҳакимов Муродулло Тогаевич Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

1 ноябрдан бошлаб автоторанспорт воситалари синовлари Пискент туманидаги полигонда ўтказилади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Айрим тоифадаги тадбиркорларга нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди

Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари назарда тутилмоқда.

Унга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш уч кунлик муддатда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, барқарорлик рейтинги бўйича “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди (бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно).

Мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш камерал солиқ текширувидан ўтказилмасдан бир кунлик муддатда амалга оширилади.

Қонун Сенат томонидан маъқулланди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Бугун Ўзбекистонда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси

Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади.

Акция Ўзбекистон Президентининг 21 февралдаги 37-сонли қарорига кўра ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига шахсий транспорт воситалари ўрнига атроф-муҳитга кам зарар етказадиган жамоат транспорти, велосипед каби транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Shavkatjonov Muhammadrizo Azizbek og'li DTSP(Bolalar miya falaji) kasalligi bilan kurashmoqda.

Bemor tug'ruq travmasi natijasida miyaga qon quyilganligi sababli hozirda mustaqil o'tirolmaydi va yura olmaydi. Kasallikdan tuzalguncha davolanish muddati uzoq va narxi qimmat.

Hozirda xitoylik shifokorlarga 4 oylik uzluksiz davolatish yotqizilgan.

Bolaning ota-onasi hozirda talaba bo‘lib, kontrakt asosida oqiydi va otasi daromadi uncha kop bolmagan sohada ishlaydi.

Ayni paytda bolani davolatish va dori-darmoni uchun 15-20 ming AQSh dollari miqdorida mablag kerak.

Shu bois, bolakayning yurib ketishi va tengqurlari qatoriga qotoriga qo'shilib, sog'lom farzand bolishi uchun hissamizni qo‘shaylik!

Uzcard
5614681812870925
Viza card
4231200012920426
Humo card
9860160102070226
Humo card
9860010114773582

Kartalar otasi Akramov Azizbek nomida
Tel raqami:+998996569006

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Икки пиёда ва ҳайдовчи вафот этди

Бугун тонгда Тошкентнинг Буёдкор кўчаси, Новза метросидан ўтган қисмида дахшатли ЙТХ содир бўлган.

Тошкент шаҳар ИИБнинг билдиришича, йўлнинг белгилангмаган қисмидан кесиб ўтаётган икки нафар пиёдани тезликда келаётган автомобил уриб кетган ва натижада уч нафар(икки йўловчи ва бир ҳайдовчи) шахс воқеа жойида вафот этишган.

☝️Тошкентга автомбилда ҳаракатланиш тезлиги максимал 60 км/соат этиб белгиланишига қарамай, тезлик кетидан қувиш тўхтамаяпти. Ва бу одамлар ўлимига олиб келмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Суиқасд

Билишимизча, ўқотар қурол махсус идораларнинг рухсат берилган ходимларидагина бўлади ёки жиноий гуруҳлардан иборат "кўча" ва мафияларда.

Бундан чиқди ҳалиям очиқда "кўча" ва мафиялар қолган ёки...

Нима бўлганда ҳам тинч ва барқарор мамлакат кўчасида бировга ўқотар қурол орқали суиқасд қилинишига йўл қўйилишини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Шунча ваколат, куч, воситаларга эга идораларимиз ишига бахо бу.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Атиги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда 24 721 қути акциз маркаси бўлмаган сигарет мусодара қилинибди. Рақамлардан бюджетга қанча зарар етказилаётганини тасаввур қилаверинг.

Наманган вилоятидаги текширув давомида турар жойлардан бирининг ертўласида чет элда ишлаб чиқарилган, 12 500 қути акциз маркаси ва белгиланган намунадаги маркировкаси бўлмаган сигаретлар аниқланган. Қашқадарёдаги рейдларда эса 7 838 қути ноқонуний сигарет мусодара қилинган. Булар ҳаммаси эмас, Қорақалпоғистонда умумий суммаси 57,4 млн. сўмдан ортиқ бўлган 4 383 қути контрабанда сигарет олиб қўйилган. Жазо чоралари кучайтирилганига қарамай, аҳвол оғирлигича қолмоқда.

Акцизи бўлмаган тамаки маҳсулотини ноконуний саклаш ва сотиш – жиноятдир ва у оғир оқибатлар: 12 йилгача озодликдан маҳрум бўлиш, товар мусодараси ва жаримага олиб келади. Афсуски, айрим тадбиркорлар кўпроқ фойдани ўйлаб, ноқонуний товарлар билан савдо қилишдан ҳам қайтишмаяпти, орасида билиб-билмай сотаётганлари ҳам бордир балки. Шундай тадбиркорларга мурожаатим, сотувчилардан талаб бўлмаса, ноқонуний товрлар ўз-ўзидан камайиб кетади. Биргина акциз маркани деб бутун бошли бизнесингизни хавф остига қўйманг, контрабандага аралашманг.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

Суратдаги инсон Абдурахманова Шохиста. У жигар етишмовчилиги касаллиги билан оғримоқда. Қорнига ҳам сув йиғилган. Бир ой ичида зудлик билан "операция" қилиш керак экан.

Беморнинг оила аъзолари шароити оғирлиги сабабли унга "операция" учун ёрдам беришингизни илтимос қилишмоқда.

Эхсоннинг мукофоти эхсондир!

Пластик карта рақами:

#Humo 9860082503334888 Shoxista Abduraxmanova (Bemor)

#Humo 4073420081239646
Shoxista Abduraxmanova

🚩Яшаш манзили: Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, Шодиёна маҳалласи, Фазогирлар кўчаси 7/1.

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Экопартия тарғиботда давом этмоқда

Якшанба куни узоқ кутилган сайлов бўлиб ўтади. Сайлов куни яқинлашгани сари партиялар ҳаракатни кучайтирмоқда. Экопартия вакиллари шаҳар бўйлаб тарғибот олиб бормоқда.

Улар долзарб экологик масалаларни кўтариб, “яшил” сиёсатнинг зарурлигини таъкидламоқда.

#saylov24
@r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Имом Бухорийнинг ноёб қўлёзмаси нусхаси Туркиядан топилди

Тошкентда давом этаётган ҳафталикда Туркияда Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» қўлёзмаси нусхаси кашф этилгани маълум бўлди.

Памуккала университети кутубхонасида сақланувчи бу асарнинг ёши 825 йилга тенг бўлиб, қадимий нусха сифатида жаҳондаги муҳим маданий меросга қўшилган. Шу ҳафталик давомида бошқа ноёб асарлар ҳам тақдим этилмоқда.

Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-Жомеъ Ас-Саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китоб айрим манбаларда Қуръони каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлиги ҳақида маълумотлар бор.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

🎁 Онлайн микроқарз олинг ва BYD Seagull эгасига айланинг!

Сизга тезкор пул керакми? "Davr mobile 2.0" иловасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 50 млн сўмгача онлайн микроқарз олинг:
✅ миқдори - 50 млн сўмгача
✅ муддати — 60 ойгача;
✅ фоизи — 23,99% дан бошлаб.

Агар сиз 22-ноябрга қадар микроқарз расмийлаштирсангиз, ютуқли акция иштирокчисига айланасиз. Акция доирасида BYD Seagull, 5 та iPhone 16 ва бошқа 1000 дан ортиқ совринлар ўйналади.

⚡️Шунингдек, "Davr mobile 2.0" иловасида бошқа 8 та шартлардан бирини бажариб ҳам совринларни ютиб олишингиз мумкин.

Батафсил:
🌐 davrbank.uz
📞1284 | 71-207-40-40

Реклама

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Қорақалпоғистонда янги тайинловлар амалга оширилди

➖ Тешаев Шуҳрат Жўрақулович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари эди.

➖ Кайпов Дарябай Жаксибаевич Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари эди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Энди сунъий интеллект бўйича Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти бор

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, мазкур мукофот сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

“Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медал билан тақдирланади”, деб ёзади Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Жонли эфирда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси.

Қизиққанлар қуйидаги ҳавола орқали кириб кузатишлари мумкин.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига етиб борди.

Олий мартабали меҳмонни аэропортда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов кутиб олди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Қашқадарё ёшлари ҳам табиат учун курашишда фаол

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Шаҳрисабзда навбатдаги сайловолди оммавий тадбирини ўтказди. Қашқадарёликлар атроф-муҳитга бефарқ эмаслиги мени қувонтирди. Кутганимданда кўпроқ сайловчилар келибди.

Жуда кўтарингки руҳда ўтган тадбирда соғлом келажак учун қайғурадиган фуқаролар партиянинг сайловолди дастуридаги вазифалар билан таништирилган.

Тадбир ҳақида батафсил видеода кўришингиз мумкин.

#saylov24
@r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

223 тонна қоғоз ва 10,1 млрд сўм бюджет маблағи иқтисод қилинади, агар...

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг билдиришича, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб мактаблардаги ўқув-педагогик ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Натижада:

➖ ўқитувчилар ва мактаб раҳбарияти учун қулайлик яратилади ва уларнинг вақти (бир ўқитувчи йилига 75 соат) тежалади;

➖ мактаб бошқаруви жараёнида ортиқча қоғозбозликка барҳам берилади, самарадорликка эришилади ва шаффофлик таъминланади;

➖ ҳар йили 223 тонна қоғоз ва ҳудудларга етказиш бўйича логистика харажатлари тежалади;

➖давлат харидларини бўйича ҳар йили 10,1 млрд сўм маблағ иқтисод қилинади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Жиноят ишлари бўйича Олот туман суди раиси Баҳрилло Жабборовнинг истеъфоси талаб қилинмоқда.

Чунки ушбу судъя жуда кўплаб асоссиз ҳукмлар чиқарган.

Бу унинг қонунларни била туриб, атайин бузаётгани, фуқароларнинг ҳуқуқларига путур етказиб келганлигини англатади.

Очиғини айтганда қонунларни бузиб, ишлайдиган, виждонсиз судяларнинг боридан йўғи яхши. Видеода айтилганидек, ҳамма қилган ишлари учун жавоб беради.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Ҳамма гапиролмайдиган ҳақиқатларни эшитишни истайсизми?

Янги канал очилибди, у ерда одамлар аноним тарзда ўз ҳикояларини ёзишлиги мумкин экан. Ўзингизни кўрсатмасдан, ўзингиз бўлишингиз мумкин бўлган жой. Бу ерда юзлар йўқ, фақат фикрлар бор. Ҳар бир пост - соф ҳақиқат, очиқ ҳис-туйғулар ва энг кутилмаган янгиликлар.

🔒 Махфийлик кафолатланган
📢 Энг қизиқарли ва яширин ҳикоялар
👥 Қўрқмасдан фикр билдириш имконияти

Бу ерда сизни ҳеч ким танимайди, аммо сиз доимо воқеалар марказида бўласиз. Обуна бўлинг: @dardsuz

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Мана шу суд иши жуда қизиқ бўладиган кўринади

Шу вақтга қадар абитуриентларнинг бундай масалада Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги(ДТМ)ни судга берганини кўрмаганман.

Қонун устуворлиги йўлидаги ажойиб кейс.

Батафсил ушбу видеода.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…
Подписаться на канал