r_kusherbayev | Неотсортированное

Telegram-канал r_kusherbayev - Rasul Kusherbayev

118676

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Подписаться на канал

Rasul Kusherbayev

Берлин кутубхонасидан Бобурийларга тегишли муҳташам альбом топилди

Тошкентда давом этаётган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталигида бу ҳақда хабар берилди.

Берлин давлат кутубхонаси сақланаётган Бобурийларга оид мазкур ҳашаматли альбомнинг бир томонида ғазаллар, иккинчи томонида эса миниатюралар туширилган. Қизиқ томони шундаки, альбомдаги ғазаллар Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқарога тегишли бўлиб, туркий тилда ёзилган.

- Бобурийлар сулоласи уч юз йилдан ортиқ ҳукмронлик тарихига эга бўлса-да, ҳеч қачон ўз ота-бобосини, миллатини, тилини унутмаган. Саройда форсча, ҳиндча ёки бошқа тилда гаплашган бўлиши мумкин, лекин асосий, энг жиддий масалалар туркий тилда ҳал қилинган ва жуда кўплаб туркий қўлёзмалар кўчирилган. Мазкур альбомнинг 25 таси Германиядаги Берлин давлат кутубхонасида сақланаётган бўлса, қолган 100га яқин қисми Буюк Британия, АҚШ, Чехия ҳамда Эронда эканлиги маълум қилинди.

Чет элларга тарқалиб кетган Ўзбекистон маданий мероси намуналарини қайтариш каби маданий ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ҳозирда Бобурийларга тегишли альбомнинг тарқалиб кетган барча қисмларининг факсимилени йиғиш ва Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ишлар давом этмоқда
, — деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.

Илмий янгиликларга бой ўтаётган ҳафталик 26 октябргача давом этади.

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Сунъий интеллект Ўзбекистон таълим тизимига ҳам кириб бормоқда

Тошкент давлат стоматология институти сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича Туркия университети билан шартнома имзолади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Эркаклари "латта" бўлган жамиятнинг "қариялар уйи" кўп бўлади

Шунча юртлар кезиб тушунган ҳақиқатларимдан бири шу бўлди: эркаклари "латта" бўлган жамиятнинг "қариялар уйи" кўп бўлади!

Шу боис, ҳурматли эркаклар оиладаги бошлиқ ролингизни аёл кишига топширманг! Акс ҳолда оилада фарзанд фарзандлигини, аёл она ва эрга бўйсунувчи хотинлигини унутади. Ва бу оиладаги ота-онани келажакда "қариялар уйи" кутади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Экологик партия нафақат экологик, балки ижтимоий-иқтисодий жиҳатларга ҳам эътибор қаратди

Хабарингиз бор, 19 октябрь куни сиёсий партия вакиллари иштирокида навбатдаги теледебат ўтказилди.

Теледебатда Экопартия вакили нафақат экологик, балки ижтимоий-иқтисодий жиҳатларга ҳам эътибор қаратди. Жумладан:

➡️аҳоли даромадларини ҳисобга олган ҳолда уй-жойлар ва дори-дармонлар билан таъминлаш масаласи тилга олинди;
➡️ички ёнув двигателли енгил автомобиллар ҳаракатини чеклаш, дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилиш бўйича таклифлар баҳс-мунозарага сабаб бўлди.

Ўзаро савол-жавобларда Экопартия вакили экология соҳасидаги талабларга риоя қилиш лозимлиги, аҳоли учун қулай атроф-муҳитни яратиш зарурлигини таъкидлади.

Умуман олганда, Экопартия “яшил” сиёсатни шакллантириш ва рўёбга чиқариш ғоясини аҳолига етказиб бера олди назаримда.

#saylov24
@r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуввати 2.7ГВт га етган

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, республикамизда йил бошидан буён яшил энергия ресурслари, хусусан қуёш нуридан жами 4 млрд КВт•с ток ишлаб чиқарилган.

Бу электр энергия ишлаб чиқариш учун ИЭСга сарфланадиган 1.2 млрд метр куб табиий газни иқтисод қилингани ва ҳавога 1.68 млн тонна ифлос ташламалар чиқарилишининг олди олинганини англатади.

Қўшимча қилишича, жорий йил 7 вилоятда жами 9 та 2.7 ГВтли фотоэлектр станцияларининг ишга тушурилиши энергетик тизимда вазиятни анча яхшилаган. Унинг 10 ойлик қуввати 2 млн хонадонни ток билан таъминлаган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Тошкент туманидаги ўрмон хўжалиги техникуми ўрнида ташкил этилган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University).

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ушбу университет фаолияти ҳамда циркуляр иқтисодиёт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Барча давлат хизматчиларига (амалдорлар) давлат тилида ёзиш, ўқиш, гапириш ва фикрлай олиш насиб қилишини тилайман.

Ўзбекистондаги Ўзбекистонга оид халқаро ва миллий анжуманларда тўлиқ давлат тили қўлланадиган кунлар тезроқ келишига умид қиламиз.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

#Exson
Bizga yetib kelgan malumotlarga qaraganda Fargʻonalik bir boquvchisini yoʻqotgan oila(ona va bola)ni moddiyati ogʻir axvolda ekan.
Ona maktabda oqsoch boʻlib ishlaydi,
Farzand 11-sinf, O.T.M kirish imtixonlariga tayyorlanmoqda.
Ona qoʻl boʻgʻimlaridagi surunkali ogʻriq tufayli 2 oydan beri ishga chiqa olmaydi.
Maishiy toʻlovlarda va farzandini tayyorlov kurslari toʻlovlari uchun moddiy yordam kerak ekan.

#info
Bu malumotlarni bizga shu oilani qoʻshnisi boʻlgan, oʻzimiz tanigan ustoz yetkazmoqda.

Azizlar, ushbu oilaga qoʻlingizdan kelganicha yordam berishingizni soʻrab qolamiz.

Dilbarjonova Shaxnoza
9860010132318121

Malumot uchun tel raqam:
+998944437448

@r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Россия Думасидаги фракция раҳбари Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш билан таҳдид қилмоқда

Россия Думасининг «Справедливая Россия — За правду» фракцияси раҳбари, депутат Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафига қўшилмасликка чақириб, бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатгани учун Ўзбекистонга виза режими жорий қилишни таклиф қилмоқда.

Миронов Ўзбекистонни камситган ҳолда «сизни боқаётган мамлакатни ҳимоя қила олмайсизми», деб Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

«Виза режими билан ҳаммаси ҳал бўлади! Бундай фуқаролар бизга керак эмас», деган у ўз постида.

☝️Ўзбекистон дипломатик идораси Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган нормаларни ўз фуқароларига эслатгани учун Россиядан виза режими жорий этиш таҳдиди янграётгани, Россия сиёсатчилари Ўзбекистонни ўзларига қарам давлат сифатида кўришини англатмоқда.

Афсуски, юқори мартабали сиёсатчининг бу гаплари Россия томони Ўзбекистон билан алоқаларни бузиш учун бахона қидираётганини кўрсатмоқда.

Шу ўринда жаноб Мироновга савол: агар Ўзбекистон ўз ҳудудида ишлаётган рус фуқароларини Ўзбекистон манфаати учун қаергадир урушга жўнатганида Россия дипломатик ваколатхоналари индамай туришармиди?

Кейин Ўзбекистонда ҳам қарши томонга нисбатан ҳудди шундай виза режими жорий этиш имконияти борлигини унутмаслик керак.

Менимча Ўзбекистон учун номақбул шахслар рўйхатига Захаровадан сўнг ким киритилиши кераклиги кўпчиликка тушунарли бўлган бўлса керак.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Пора олиш камайиб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ортган

Ўзбекистонда амалдорларнинг пора бериш ва пора олиш жинояти камайиб, бюджет пулларини талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби коррупциянинг янги турлари кўпайган.

Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов таъкидлаб ўтган.

Унинг қайд этишича, 2019 йилга қадар пора бериш ва пора олиш аксарият жиноятларни ташкил қилган. «Бугунги кунга келиб эса мансабдор шахслар томонидан пора бериш ва олиш жиноятлари кескин камайган, бу 10 фоиз ҳам чиқмайди. Лекин афсуски, коррупциянинг янги турлари — давлат бюджети маблағларини талон-торож қилиш, фирибгарлик, яъни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби жиноятлар, аксинча, кўпайган. Айнан порахўрлик жиноятларининг камайгани давлат хизматларининг рақамлаштирилгани билан боғлиқ», — деди агентлик директори.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Журналистлар ҳимоясига доир навбатдаги мавҳум ташаббус

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев қонунчиликда журналист фаолиятига аралашмаслик белгиланган, лекин бу тартибни бузганлик учун жавобгарлик йўқ, эканлигини айтибди.

«Айрим амалдорлар ОАВда чиқарилган танқидий материалларни олиб ташлаш ёки ўзгартиришни сўраб, журналист фаолиятига аралашишга уринмоқда. Биз бундай ҳолатларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз. Қонунчиликда журналист фаолиятига арашалмаслик белгиланган. Лекин бу тартибни бузганлик учун жавобгарлик йўқ. Ҳозирда бундай қонунбузарлик учун жавобгарликни таъминлаш бўйича махсус қонун лойиҳаси ишлаб чиққанмиз. Янги сайланган парламентга ушбу ҳужжатни киритамиз».

Хафа бўлмасинлар-у, бироқ Асаджон аканинг гаплари ҳам навбатдаги чиройли режалардан бири бўлиб қолаверади.

Бу масала нафақат у киши балки давлат раҳбари томонидан ҳам бир неча бор кўтарилган. Аммо қонун қабул қилинишидан азият чекадиган гуруҳ, айниқса ОАВ ва журналистларга норасмий кураторлик қиладиган идоралар бунга тиш-тирноқлари билан қарши.

Бунга депутатлик давримда бир неча бор гувоҳ бўлганман.

Ушбу қонунни ташаббус қилиб, палата кун тартибига киритишга бир неча бор ҳаракат қилганимда, келишув жараёнларида айнан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бунга қарши чиқишар ва оқибатда лойиҳа ярим йўлда қолиб кетарди.

Кейин бунинг сабабини ҳам тушундим. Билсам ОАВ ва журналистлар фаолиятига аралашувчи, уларга босим қилишда бевосита ёки билвосита таъсир қилувчилар орасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари кўп экан.

Агар бу қонун қабул қилинса ижро ҳокимияти идоралари ва айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари кўпроқ жавобгарликка тортилишига тўғри келаркан.

Шу боис, токи улар билан компромисга келинмагунча ушбу қонунни қабул қилиш ҳақидаги гаплар минбар ва қоғозларда таъкидланишдан у ёғига ўтмайди.

Асаджон ака, ҳурматли журналистлар узр, лекин бори шу!

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Токаев "БРИКС"га қўшилишни рад этганидан сўнг Россия Қозоғистондан сабзавот олиб киришни ҳам тақиқлади

Росселхознадзор Қозоғистондан помидор, қалампир, қовун, буғдой, зиғир уруғи ва ясмиқ импортига чекловлар киритди.

Қарор «фитосанитария хавфсизлиги»ни таъминлаш мақсадида қабул қилинди”, — дейилган идора хабарида.

Тақиқ Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг БРИКСга қўшилишдан бош тортгани ҳақидаги маълумот фонида жорий қилинди.

Токаевнинг маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали ҳозирча Токаев «барча долзарб халқаро муаммолар муҳокама қилиниши мумкин бўлган ва муҳокама қилиниши керак бўлган универсал ва муқобили бўлмаган ташкилот сифатида» БМТга устувор аҳамият бераётганини билдирган.

2 октябр куни Россия фитосанитария билан боғлиқ муаммоларни келтириб, Қозоғистондан ғалла транзити ва импортини амалда ёпган эди.

☝️Бўлаётган бу воқеалар кўплаб экспертлар томонидан ўз йўриғидан юрмагани учун Россиянинг Қозоғистонга босимига сифатида қабул қилинмоқда.

Воқеалар ривожини вақт кўрсатади. Биз ҳар қандай вазиятда ҳам тинчликни сақлаш, Марказий Осиёнинг мустақил мамлакатлари суверенитетига таҳдид қилмаслик шарти билан эркин бозор муносабатлари асосида Россия билан алоқалар ривожланишига умид қиламиз.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️ 2030 йилга бориб Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 200 миллиард долларга, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот эса 5 минг долларга етиши мумкин.

2024 йил охиригача Ўзбекистон иқтисодиёти 111 млрд долларгача ўсади (июль ойида маълумотларни «кузатилмайдиган иқтисодиёт» ҳажмини ҳисобга олиб қайта баҳолаш натижасида номинал ЯИМ даражаси тахминан 10−12 фоизга ошиб, 101,6 млрд долларга етгани маълум қилинганди).

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Расман: энди ҳокимлар депутатларга бошлиқ эмас

Президент имзолаган Қонун билан янги Конституция нормаларига асосан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан:

➖ “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунидан вилоят, туман, шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди;

➖ Ҳокимларга тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессиясига масалалар киритиш, зарурат бўлганда Кенгаш сессияси чақирилишини талаб қилиш ва тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш учун Сенатга ёки судга мурожаат қилиш ваколатлар берилди;

➖ халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши белгиланди;

➖ халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларни Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талаб қўйилди. Бунда ушбу тизимда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Амир Темурнинг набирасига атаб кўчиртирган Қуръон ҳақида эшитганмисиз?! Шахсан мен учун бу янгилик бўлди!

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ажойиб ва халқаро даражадаги ташаббусларни илгари сура бошлади.

Шулардан бири бу — Амир Темурнинг набирасига атаб кўчиртирган Қуръоннинг факсимилесини тайёрлаш.

Бу ҳақида бугундан Тошкентда ўз ишини бошлаган ХАЛҚАРО МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ давомида янада тўлиқ маълумотга эга бўлиш мумкин.

Амир Темур набираси номини абадийлаштириш мақсадида Қуръоннинг махсус қўлёзма нусхасини кўчиртиради. Айни пайтда Туркияда сақланаётган бу асарнинг факсимиле нусхаси тайёрланиши режалаштирилмоқда.

Ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган турли нуфузли ташкилотларнинг 100дан ортиқ олимлари маърузалари тингланади.

Шу билан бирга мазкур халқаро маданий мерос ҳафталида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази Илмий платформасининг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозициясини такомиллаштиришга йўналтирилган 100 дан ортиқ лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказиш белгиланган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Тадбиркордан ортиқча ҳужжат сўраган давлат органлари жавобгарликка тортилади

Янги Қонун билан (ЎРҚ-979) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини, шунингдек қонунчиликда назарда тутилмаган ўзга ҳужжатларни, банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олганлик, худди шунингдек мазкур ягона рўйхатга киритилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик белгиланди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Саида Мирзиёева ва UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Президент ёрдамчисининг ўз саҳифасида ёзишича, мулоқот давомида асосий эътибор таълим, соғлиқни сақлаш ва инсон капиталини ривожлантириш масалаларига қаратилган. Шунингдек, UNFPA томони ушбу соҳаларда Ўзбекистонга экспертлик кўмаги ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

Бу ҳақида Президентнинг Ўзбек тили байрами муносабати билан йўллаган табригида таъкидлаб ўтилди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

"Ҳозир экология худди рақамли технологиялардай долзарб. Келажакда ҳамма соҳа атроф-муҳит билан ҳамоҳанг бўлади".

Шавкат Мирзиёев

Манба

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

"Мошенник"лар янги босқичга чиқмоқда.

Телеграмдан келадиган бу каби хабарларни асло очманг ва мулоқотга киришманг!

Бу "мошенник"лар тузоғига тушмасликнинг ҳозирча ягона йўли.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Замминистрнинг қизи озодликда, фуқаро қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари Тўраевнинг қизи Анаис 9,95 миллирд сўмлик сохта шартномалар ортидан давлат маблағларини талон-тарож қилиб, 5,1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Суд унинг 5 ёшга тўлмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, қамоқ қўлламади.

2021 йилда ТошМИ олдидаги дорихоналарнинг биридан "Редуксин" оздирувчи препаратини сотиб олган, ҳомиладорлиги учун унинг бир қутисини ичиб, қолганини эълон орқали 450 минг сўмга сотган М. Д. ни 2 йилга озодликдан маҳрум қилиб, суд залидан қамоққа олди. М. нинг 2, 3 ва 5 ёшдаги уч нафар фарзанди бор.

Уйида фойдаланилмай қолган 3 қути "Редуксин"ни телеграм орқали эълон бериб, харидордан ўзининг пластик картасига тушириб олган жувонни Бухоро вилояти Олот тумани суди психотроп дори сотувчи жиноятчига айлантирди.

Хуллас, постимдан сўнг турли расмий идораларнинг тушунтиришлари, бечора жувонни гўрдан олиб, гўрга тиқадиган изоҳлари чиқса керак, ҳаммасини тасаввур қилиб турибман. Чунки Олот судидаги ноинсофларнинг бошида шулар турибди, ўтган гал айтганимдек, тизимда гангрена бошланган аллақачон.

Хонимлар, агар эрингиз ёки отангиз замминистр ёки каттароқ амалдор бўлмаса, оздирувчи препаратлар ичманг. Қадди-қоматингиз ўртача бўлса ҳам озодликда юришга нима етсин.

Абдурахмон Ташанов,
"Эзгулик" хамияти раиси.


👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Кўпчиликни қизиқтирган масала: бизнес тренерлик, мотивация, ЖСТга аъзолик ва тадбиркорликка оид бошқа масалалар ҳақида Иброҳим Гулямов билан сухбатлашдик.

Қизиқувчилар учун кўришни тавсия қиламан.

Батафсил: 👇👇👇

https://youtu.be/RCbv5s9kt9s?si=oNKPJqNkiSRwm0cT

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Вопрос к господину Миронову: если бы Узбекистан отправил российских граждан, работающих на его территории, куда-нибудь воевать на стороне Узбекистана, российские дипмиссии промолчали бы?

Потом не следует забывать, что Узбекистан тоже имеет возможность ввести такой же визовый режим для граждан России.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

#кунсаволи

Мана нима учун фуқаролар давлатга солиқ тўлагиси келмайди.

Тўлаган солиқларини талон-тарож қилишаётган бир вақтда одамларни солиқ тўламасликда айблаш тўғрими?

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Уй сотиб олишдан олдин сиз буни албатта ўқишингиз керак. Тошкентда уй-жойлар нархи тушиб кетганди деганлар аслида буни ҳайп учун қилгани маълум бўлди. Реал вазият қандай? Уй сотиб олишда хато қилмаслик учун нималар қилиш керак?

Бу ҳақида Лазиз Хамидов ўз каналида батафсил маълумот берибди. Ўзи шу канал яҳши нарсалар беради. Обуна бўлиб қўйиш керак 👉 @Lazizhamidov

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Aссалому алейкум хурматли юртдошлар!
Отахонимиз Унгарбой ака хозир Туркиядалар.Химия терапиялар бошланди. Отахонимизда ошкозон раки охирги боскичда ва жигар циррози ташхиси куйилган.
Хозир Туркияда аператция ва химия муолажаларини олишлари керак. Оилада бунинг учун хозирги шароитда маблағ етарли эмас. 2021йилдан бери химия олишади. Бунинг учун оз-мунча пул кетмайди. Шу сабабли унинг оиласи саховатли инсонлар ёрдамига муҳтож.
Азизлар, имкон борича эҳсон қилайлик, зеро, Сиз-у бизнинг кичкина бўлса-да қилган ёрдамимиз бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳим.
Эхсон қилмокчи бўлганлар учун пластик карта рақами:
8600492968433249
Жанабергенов Унгарбай
Бошка давлатдан ўтказмокчи бўлганлар учун:
4278310024838708 Visa card
Жанабергенов Унгарбай.

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Йўл ҳақи учун нақд пул олинмайди

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг айтишича, Ўзбекистонда автобусларда 2025 йил 1 январдан йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади.

“Бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказиляпти. Барча автобусларга шу QR-кодларни ўқий оладиган девайслар ўрнатилади. Улар ўрнатилгач, табиийки кондукторлар ишламайди. Сабаби нақд пулни йиғиш эҳтиёжи қолмайди”, деди вазир.


👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Экологик маданиятни энг аввало оиладан бошлашни таклиф қиляпмиз — Экопартия

Экология партияси Экология фани киритилиши таклифини билдиргани ҳақида ёзгандим. “Дебат Холл”да “Илм-фан, таълим, ёшлар сиёсати масалалари” мавзусидаги теледебатнинг сайловолди тақдимотида ҳам партиядан вакил Наврўзбек Юсупов бу ҳақда айтиб ўтди.

“Биз экологик маданиятни энг аввало оиладан бошлашни таклиф қиляпмиз. Шунингдек, мактабларда экология фанини алоҳида фан сифатида ўқув дастурига киритмоқчимиз”, — дейди у.

#sаylоv24
👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Саида Мирзиёева UZINFOCOMга борди. Бу ерда у соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан яқиндан танишди.

“Ушбу тизим ишга тушиши натижасида тиббиёт муассасаларидаги барча асосий жараёнлар босқичма-босқич автоматлаштирилади, беморларнинг соғлиғи ҳақида турли манбалардан олинадиган маълумотларни ягона электрон тиббий картага бирлаштириш имконини берувчи дастурий ечимлар жорий этилади. Шунингдек, иш ҳажмини оптималлаштириш орқали соғлиқни сақлаш муассасаларининг барча бўғинларида фаолият самарадорлиги оширилади”, деб ёзди Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Шарифходжаев Усман Улфатович Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…
Подписаться на канал