Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
Амалда ишлаши қийин бўлаётган конституциявий норма
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасига асосан, "қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди".
Афсуски, амалда ушбу конституциявий нормага амал қилишмаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар бўлади.
☝️Агар сизда ҳам конституциянинг ушбу нормаси бузилишига доир мурожаатлар бўлса мана бу "@Kusherbayevga_murojaatbot" манзилига юборишингиз мумкин.
Биз ушбу мурожаатларни омма учун эълон қилиб борамиз.
👉 @r_kusherbayev
AИ 80 бензин нархи яна ошади
16 октябрь кунги биржа савдоларида энг арзон бензин бир тоннаси улгуржи нархи 10млн 31 минг сўмни ташкил этган.
Бу бир литр бензиннинг биржадаги улгуржи нархи тахминан 7530 сўм атрофида бўлганини кўрсатади.
Унга қўшимча транспортировка ҳаражатлари, солиқлар ва устига қўйиладиган фойдани қўшиб ҳисобласак, АЁҚШларда ушбу турдаги бензин бир литр учун 8500-9000 сўм нарх атрофида сотилиши мумкин.
Афсуски, дунёда бензин арзонлашиб бораётган бир вақтда бизда АИ-80 бензини биржада бир йил ичида салкам 40 фоизга қимматлаган.
👉 @r_kusherbayev
Мен танийдиган ва ҳурмат қиладиган, оддий ишчи оиласидан чиққан, ёшлар суяна оладиган, серғайрат инсонлардан бири Миразиз Мирсултонов Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланибди.
Муносиб танлов! Ушбу агентликда қуйидан чиққан ҳам серғайрат инсонлар кўпроқ ишлаши керак.
Миразиз Мирсултоновга бу ишда улкан муваффақият ва оддий инсонларнинг янада кўпроқ ишончи ёр бўлишини тилайман!
👉 @r_kusherbayev
Монополист компания ишлаб чиқарган Дамас қулоғини ушлаб кетди. МЧЖга тўланган пуллар эса қайтариб берилмаяпти.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ваколатли органлар фирибгарлик қурбони бўлаётган истеъмолчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраймиз.
Мурожаат мана бу ерда.
👉 @r_kusherbayev
Биринчи хонимнинг “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалига ташрифидан кадрлар эълон қилинди
“Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг Нукусда ўтаётган Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалига ташриф буюрди. Видеода Зироат Мирзиёеванинг тадбир давомида ўқувчи ёшлар билан самимий мулоқотда бўлганини кўриш мумкин.
👉 @r_kusherbayev
Барчамизга хос катта бир иллат ҳақида
Кеча ижтимоий тармоқларда Экопартия ва ХДПнинг сайлов тарғиботига оид баннерида номзодлар фамилияси ва исмини ёзишда хатога йўл қўйилгани акс этган фотолар тарқалди. Бу эса анча муҳокамага сабаб бўлди.
Назаримда, техник хато ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. Инсон борки хато қилади. Лекин буни оғиз кўпиртириб, катта бир фожеа сифатида талқин қилишларини умуман тушунмайман.
Афсуски, арзимаган нарсаларга эътибор қаратиш ва уни чайнаш билан ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Бу халқимизни фақат ортга, ботқоққа ботиради холос.
Ундан кўра, партия ва номзодларнинг дастурини танқид қилиш ва глобал муаммоларни худди шу баннерлар каби муҳокама қилиш керак эмасмикин.
Илм олиш керак. Илм инсонни бу ботқоқликдан олиб чиқади ва ривожланиш сари етаклайди.
Қисқаси, сиёсий жараёнларда бу даражадаги инфантилизмдан сал йироқ бўлайлик. Бу бизнинг келажагимиз-ку.
#sаylоv24
👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон давлат бюджети ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли катта йўқотишларга учрашда давом этяпти
Масалан, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли давлат бюджети 390,6 млрд сўмлик солиқ тушумларини бой берган. Қўшимчасига, Республиканинг айрим ҳудудларида тамаки маҳсулотлари яширин бозорининг улуши юқорилигича қоляпти. Бу бўйича вазият мана шундай: Фарғона водийсида — 21,8%, Наманганда — 41,6%, Жиззахда — 21,8%, Қаршида — 11%, Навоий вилояти туманлари бўйича — 11,8% ва Олмалиқда — 19,9%.
Бу рақамлар тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашда етарлича муаммолар борлигини кўрсатяпти. Маълумот учун, бундай маҳсулотлар асосан, турар-жойлар ер тўлалари, савдо нуқталари ва чегараларда аниқланмоқда.
Контрабанда тамаки маҳсулотлари айланмасига қарши курашда тегишли давлат органлари янада фаол бўлишлари керак. Чунки, бошқа чора йўқ. Агар бунга етарлича эътибор берилмаса, контрабанда тамаки савдоси "гуллаб-яшнайверади". Оқибатда эса мамлакат иқтисодиёти миллиардлаб зарар кўришда давом этади, бунинг устига ҳамюртларимиз саломатлиги ҳам хавф остида қолаверади.
👉 @r_kusherbayev
Сирдаёда Агробанк ва Халқ банкига ўғирликка тушган шахс қўлга олинди.
Халиям банкка ўғирликка тушиб, мўмай пул топиш илинжида юрган шахсларнинг борлиги ғалати.
👉 @r_kusherbayev
Яқинда Божхона қўмитаси томонидан 875 млн сўмга бир дона «Li L9 ULTRA» транспорт воситаси харид қилаётгани ҳақида Ревизор маълум қилган эди.
Шундан сўнг Божхона қўмитаси олмоқчи бўлган ушбу «Li L9 ULTRA» транспорт воситаси харид қилиниши юзасидан тузилган шартнома бекор қилинибди.
Бу ҳақда давлат харидлари электрон тизимида тегишли ўзгартиришлар қайд этилган.
👉 @r_kusherbayev
❗️«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарув раиси лавозимига Ахмедов Дилшод Турсункулович тайинланди.
Тайинловга қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
👉 @r_kusherbayev
❗️8 нафар судьяга 3 та суд мажлиси хонаси
Яқинда Яккасарой туманлараро фуқаролик судида бўлдим.
Ахвол дахшат: 8 нафар судьяга бор йўғи 3 та суд мажлиси хонаси. Судъялар иложсизликдан, ноқулай бўлса-да фуқаролар қабулхонаси ёки суд девонхонасида ҳам суд мажлисларини ўтказишмоқда.
Фуқаролар ҳам, судъялар ҳам суд мажлиси хоналари бўшашини пойлаб асаблари таранг ҳолга келган.
Менимча ўша ҳудуддаги энг кўримсиз ва четга улоқтирилган бино шу суд биноси бўлса керак.
Олий суд раҳбарияти ва бошқа масъуллар бу суд биносига бир бориб кўришса балки вазиятни янада яқиндан тушунишган бўлармиди.
👉 @r_kusherbayev
Nuqtalar: "Nomaqbul shaxslar qonuni" — O'zbekiston hukumati uni kimlarga nisbatan ishlatadi?
Endilikda O‘zbekistonning davlat suverenitetiga, hududiy yaxlitligiga va xavfsizligiga zid bo‘lgan, O‘zbekiston xalqining sha’ni, qadr-qimmati yoki tarixini tahqirlovchi gaplar aytgan chet el fuqarolari O‘zbekistonga kiritilmaydi, agar ular O‘zbekistonda bo‘lsa, deportatsiya qilinadi va yana qator taqiqlarga duchor bo‘ladi.
"Nuqtalar"ning navbatdagi soni avvalroq qonunchilik palatasi deputatlari qabul qilgan va 20-sentabr kuni Senatda ma’qullangan, shundan so‘ng imzo uchun prezidentga yuborilgan “O‘zbekistonda chet el fuqarolarining va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarning huquqiy holati to‘g‘risidagi qonunga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish haqida”gi qonun tahliliga bag‘ishlandi. Bizningcha, qonunda va uning amaliyotda ishlashi, qanday ishlashi bo‘yicha tushunish juda muhim bo‘lgan qator bandlar bor.
Dastur mehmonlari – siyosatshunos Farhod Tolipov va Qonunchilik palatasi sobiq deputati Rasul Kusherbayev bo'ldi.
📹👉 https://youtu.be/Vi2yPU0NYqo?si=uz4zxJn-BRc3t3RB
@haqiqatdaIlyos
Ustasi farang milliarder
Avvalroq Navoiy viloyatida odamlarni millionlarga uxlatgan milliarder haqida ko‘rsatuv tayyorlagan edik.
Ha, o‘sha uylarni bir yo‘la ikki kishiga pullagan Mehroj Samadovich haqida gap ketyapti.
Demokrat.uz muxbirlariga bosim o‘tkazishga uringan qahramonimiz pirovardida aholiga turli va'dalar berib qutulgan edi.
Oradan bir oy o‘tib milliarder tadbirkorning ushbu va'dasini qay darajada bajargani haqida qiziqdik.
Demokrat.uz'ning shu mavzuda tayyorlagan ko'rsatuvini 👉TOMOSHA QILING
Kanalga ulaning 👉 @demokrat_uz
❗️Қуйидагилар лавозимидан озод этилди:
➖ Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков;
➖ Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов.
👉 @r_kusherbayev
❗️Қозоғистонда қозоқ тилини билмаганларга фуқаролик берилмайди
Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги Қозоғистон фуқаролигини олиш учун янги мажбурий талабларни жорий қилди.
Унга кўра, фуқароликка даъвогарлар ёки уни тиклаш истагида бўлганлар имтиҳонда камида 36 балл тўплаган ҳолда қозоқ тили бўйича бошланғич билимларини намойиш этишлари керак бўлади.
Қозоқ тилини етарли даражада билмаганларга фуқаролик берилмайди.
👉 @r_kusherbayev
❗️200 дан ортиқ мурожаатларнинг 80 фоизи 2 МЧЖлар таркибидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда
Кеча эълон қилинган ушбу мурожаат бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.
Билдирилишича, Рақобат қўмитасига жорий йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан автомобилларни лизинг ва кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олиш олиш билан боғлиқ масалалар юзасидан 200 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 80 фоизи “UMID AVTO LIZING” ва “BUSINES ORIENTAUTO” МЧЖлар таркибидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида, истеъмолчиларга 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар қайтарилиши таъминланган.
Ўтган йилларда “UMID AUTO LEASING” МЧЖ, “UMID AUTO-TASHKENT” МЧЖ, “UMID LIZING TASHKENT” МЧЖ, “ORIENT AVTO-LIZING” МЧЖ, “MEGA AVTO LEASIN-HAMKOR” МЧЖ, “MEGA-AUTO-LEASIN” МЧЖ, “SAMO RIMMAX AVTO” МЧЖ, “RIMMAX AUTO LEASIN” МЧЖ, “ISHONCH AUTO LEASIN” МЧЖ, “ASR AUTO LEASIN” МЧЖ, “BARAKA AVTO BARAKA BUSINESS” МЧЖларнинг мансабдор шахсларига нисбатан (фирибгарлик, пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича) жиноят ишлари қўзғатилган.
👉 @r_kusherbayev
Ўзимиз яратган ўйин қоидаларига аввало ўзимиз риоя қилишимиз керак!
Ўзларига қулай журналистлар рўйхатини шакллантириб олган давлат органлари ва шу рўйхатга кириб, улар истаган саволларни берадиган журналистлар учун.
Агар тизим ўзи яратган ўйин қоидаларига ўзи риоя қилса коррупция ҳам камаяди, барчага тенг имконият яратилади, рақобат кучайиб, сифат ортади. Бу эса ривожланиш дегани.
Демак, кимлар ривожланишимизни истамаётганини билиб ҳам олдик...
👉 @r_kusherbayev
❗️Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 октябрдаги қарори билан лицензия талаб ва шартларига амал қилмаганлиги учун “Digital university” масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 13 сентябрда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия бекор қилинди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Диққат: Россия армиясига ёллансангиз жиноий жавобгарликка тортиласиз!
Қандай мақсадда бўлмасин ҳориж мамлакатлари, жумладан, Россия армиясига ёлланадиган Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилади.
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс хорижий давлатнинг фуқаролигига тегишли деб эътироф этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра «ёлланиш» — хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш ҳисобланиб, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Ўзбекистон Жиноят кодексининг ушбу моддасида назарда тутилган ҳаракатларни содир этгани тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилади.
Шу боис, барча ватандошларни яна бир бор турли даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақирамиз.
👉 @r_kusherbayev
Лоббистларнинг Тошкентдаги янги ташаббуси...
Тошкент шаҳар ҳокимининг реновация ҳақидаги қарори конституцияга зид. Бу бир гуруҳ лоббистларнинг фойда кўриш мақсадидаги ҳаракатлари натижаси.
Ҳалигача Бош режаси тасдиқланмаган, конституция ва қонунларга зид, хусусий мулк дахлсизлигига дахл қилувчи бу каби ишларни пойтахтда амалга ошириб бўлмайди.
Шаҳар ҳокими бу каби лойиҳаларни ишлаб чиққунча, дастлаб "снос"лар бўйича фуқаро ва тадбиркорлар олдидаги қарздорликни тўлиқ қоплаб бериши керак. Унгача фуқароларнинг кўчмас мулкларини бузишга олиб келадиган ҳар қандай лойиҳа ҳақида гапиришга ҳам, режа қилишга ҳам ҳеч кимнинг маънан ҳаққи йўқ.
👉 @r_kusherbayev
❗️Фермер аъзоликдан чиққанда ери олиб қўйилмайди
Янги қонун билан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда ерга бўлган ижара ҳуқуқи бекор бўлиши қоидаси олиб ташланди.
Энди фермер кенгашдан чиқарилганда бу фермернинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор бўлишига олиб келмайди.
☝️Аслида фермернинг нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланган Фемерлар кенгашига мажбурий аъзо қилиниши Конституцияга зид, ноқонуний ҳаракат эди. Бу лоббистларнинг кучи ва босими орқали қабул қилинганди.
Ва ниҳоят ушбу мантиқсизликка чек қўйилмоқда. Конституция доирасига қайтиб иш кўриш бошланаётгани рост бўлсин!
👉 @r_kusherbayev
Тошкент вилояти аҳолиси учун 1000 та янги автобус харид қилинади
Тошкент вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмат хабар беришича, янги ҳарид қилинадиган автобуслар йўналишлар бўйича вилоятнинг барча шаҳар ва туманларини маъмурий марказ — Нурафшон билан боғлайди.
Янги ташкил этилган линиялар учун логистика марказига айланади. Вилоят транспорт бошқармаси маршрутларни режалаштириш учун аҳоли ўртасида сўровнома ўтказади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистондаги таъмирталаб 4 минг 700 та кўприкни уч йиллик дастур асосида босқичма-босқич таъмирлаш вазифаси қўйилди.
👉 @r_kusherbayev
AVO bank ТАF!24 фестивалида инновацияларга содиқлиги ва ижтимоий фаоллигини тасдиқловчи тўртта нуфузли мукофотни қўлга киритди
AVO bank — рақамли трансформация соҳасида илғор ечимлари билан танилган Ўзбекистондаги етакчи инновацион банк. Банк замонавий технологиялар ва мижозларнинг қулайлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда молиявий маҳсулот ва хизматларини фаол ривожлантирмоқда. AVO bank, ўз фаолиятини яқинда бошлаганига қарамай, банк хизматлари соҳасида янгича ёндашувларни жорий этиб, барча бирдек фойдалана оладиган премиум маҳсулотни — AVO platinum кредит картасини таклиф этмоқда.
АVO bank илк бор ТАF!24 Тошкент реклама фестивалининг бош ҳомийси сифатида иштирок этди. Ушбу тадбир Ўзбекистон реклама саноати учун муҳим воқеа ҳисобланади, унда ҳар йили турли мамлакатлар мутахассислари йиғилади.
Илк иштирокининг ўзидаёқ AVO bank тўртта нуфузли мукофотни қўлга киритди
💛Инновациялар учун мукофот
Компания Ўзбекистондаги рақамли банкингни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун махсус мукофотга сазовор бўлди.
🥇See Beyond лойиҳаси учун олтин
Лойиҳа кўзи ожиз болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ёрдам бергани учун ESG номинациясида тақдирланди.
🥈РR-кампания учун кумуш
See Beyond лойиҳасининг самарали РR-кампанияси учун кумуш совринга ҳам лойиқ деб топилди.
🥉Ташқи реклама учун бронза
«2024 йил рекламаси» танловида креатив ташқи реклама учун тақдирланди.
Ушбу ютуқлар AVO банкнинг хизматларни яхшилаш ва ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга бўлган интилишидан далолат беради
Реклама
Биринчи хоним Нукусда ўтаётган Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган фестивалга ташриф буюрди
“Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Нукусда ўтаётган "Даладан дастурхонгача" экологик таълим фестивалига ташриф буюрди. Таълим эко-фестивали доирасида “Zamin Creative” инклюзив студиясининг "Танҳо қайиқ" номли театрлаштирилган спектакли намойиш этилди, шунингдек, австриялик фотосуратчи Клаус Пихлернинг “Фермадан қутигача” номли фотокўргазмаси очилди.
Зироат Мирзиёева фестивал давомида ёшлар билан яқиндан мулоқотда бўлди, ғолиб бўлган ўқувчиларни мукофот билан самимий қутлади.
👉 @r_kusherbayev
Дастурни диққат билан ўқиб чиққанини айтган номзод асосий урғуга эътибор бермаган бўлиб чиқди
Сайловолди дебатлар қизғин тусда давом этяпти. Бу сафар сиёсатчиларимиз фаоллиги ва ҳозиржавоблиги олдинги сайловларга нисбатан анча ўсган. Масалан, қуйидаги баҳсга эътибор беринг.
ЎзЛиДеПдан депутатликка номзод Абдулло Аслонов Экопартиянинг самарасиз ерларни ўзлаштиришни тақиқлаш таклифига эътироз билдирди. У Экопартия дастурини диққат билан ўқиб чиққанини алоҳида таъкидлаган.
Лекин баҳсда Экология партияси вакили ҳозиржавоблик билан устунлик қилди.
«Дастуримизни ўқибсиз-у, бир жойига эътибор бермабсиз. Бу таклифда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш тўғрисида гап кетмоқда», — дея жавоб қилган Моҳира Хўжаева.
Балки бу сафар Жаҳон чемпионатига чиқармиз
Футбол бўйича 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган араб амирликлари жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ягона голни пенальтидан Отабек Шукуров урди.
Балки бу сафар Жаҳон чемпионатига чиқармиз.
👉 @r_kusherbayev
Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар!
Отахонимиз Унгарбой ака Ошқозон Раки хасталиги билан 3 йилдан буён курашмоқдалар. Ёши 62 да, Тошкент шахрининг Миробод тумани Массив Госпиталний 7 а уй 17 хонадонда истиқомат қилади. Ошқозон раки тарқалиб бутун ички органларни қоплаган. Хозирда Рак 4 чи босқичда. Топширилган лаборатория хулосаларига кўра Жигар циррози хам аниқланди.
Бемор соғайиши учун жуда кўп химия терапия муолажалари лозим бўлмоқда. Химия терапия Туркия Республикасининг Истанбул шахрида бўлиши режалаштирилган, аммо, 3 йилдан буён оила аьзолари фарзандлари отасини даволаш учун яни химия терапиялар учун жуда кўп маблағ кетқизишган. Оилада бунинг учун хозирги шароитда маблағ етарли эмас. Шу сабабли унинг оиласи саховатли инсонлар ёрдамига муҳтож.
Азизлар, имкон борича эҳсон қилайлик, зеро, Сиз-у бизнинг кичкина бўлса-да қилган ёрдамимиз бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳим.
Эхсон қилмокчи бўлганлар учун пластик карта рақами:8600492968433249
Жанабергенов Унгарбай
Бошка давлатдан ўтказмокчи бўлганлар учун:4278310024838708
Visa card
Жанабергенов Унгарбай.
Кундалик сўровларингиз учун қулай ва манфаатли Mobiuz тариф режаларини тақдим етамиз.
Aйтганча, ушбу тариф режаларнинг исталганини махсус хизмат билан йиллик тарифга айлантириш мумкин. Бу орқали пулингиз ва вақтингизни тежайсиз. Масалан, "Kerakli 55" абонент тўлови ойига 55 минг сўмни, йилига эса атиги 550 минг сўмни ташкил етади (йилига 110 минг сўм тежалади).
Telegram | Instagram | Youtube | Ilova
Реклама