Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
Агар қонун ишласа фермер энди мустақил (қул эмас!)
Ушбу янги қонун билан фермерларга бир қатор ҳуқуқлар берилди. Хусусан фермерлар:
➖ ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни мустақил равишда амалга ошириш;
➖ маҳсулотни қайта ишловчи корхоналарни ва ўз маҳсулотлари (ишлари, хизматлари) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашлари мумкин.
☝️Бу дегани фермерларга ҳокимият ёки "РАПО" даласига нима экиш, қанча экиш режасини(размешение) белгилаб бермайди. Шунингдек, фермер етиштирган маҳсулотини ўзи истаган корхонага ёки ҳаридорга сотади. Фақат шартнома тузиб қўйса бўлди.
👉 @r_kusherbayev
«Афросиёб» поездлари бирор йил даромад кўриб ишламаган, фақат зарар билан ишлаган (Дарё).
👉 @r_kusherbayev
Ўзгидрометга кўра, 14 октябрдан 15 октябрга ўтар кечаси Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водий вилоятларида ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинмоқда.
Манба
❗️Телеграм Қозоғистон ҳукумати билан ноқонуний контентни ўчириш, зарарли каналларни блоклаш бўйича ҳамкорлик қилади.
«Қонунчилигимизга кўра, Телеграм, Ватсапп ва ТикТок каби интернет платформалари энди Қозоғистонда ўз вакилига эга бўлиши шарт», дейди рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев.
👉 @r_kusherbayev
Барча маълумотлар биргина платформада
Бу йилги сайловларда қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар учун депутатликка номзодлар билан танишиш жараёни осонлашди. 30 мингга яқин номзоднинг таржимаи ҳоли ва дастурини ўрганиш учун кўчаларда плакатларни қидириш шарт эмас.
Бунинг ўрнига, янги яратилган “E-Saylov” ягона ахборот тизими орқали ҳар бир номзод ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш имконияти мавжуд. Бу сайлов жараёнини янада қулай қилади: энди одамлар номзодлар билан танишиш учун ўн бир мингга яқин сайлов участкаларига бориши шарт эмас.
Ҳар бир номзод ҳақида маълумотлар бир платформада берилиши шаффофликни таъминлайди. Уни устига, ягона ахборот ресурси орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги юқори.
Ўйлашимча, бу сайлов жараёнида фуқароларнинг иштирокини оширишга ҳам хизмат қилади.
#sаylоv24
👉 @r_kusherbayev
Инсон ўзгача фикрлагани, раҳбарларга маъқул гап айтмагани учун ватан хоини, давлат душманига чиқарилиши мумкин эмас.
👉 @r_kusherbayev
❗️Диққат: йўл харакати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳукумат қарори билан киритилган ўзгартиришларга кўра:
➖ Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин ва бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади, бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно;
➖ Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган, тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.
Бунда транспорт воситаси ушбу йўлакда ҳаракатланиб келаётган йўналишли транспорт воситаси ҳаракатига тўсқинлик қилмай, унга йўл бергандан сўнг ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш ҳаракатини амалга оширишига рухсат этилади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Эрон фуқаро авиацияси маъмурияти барча йўловчи ва юк самолётларига мобил телефонлардан ташқари ҳар қандай электрон алоқа мосламаларини юклашни тақиқлади.
Бу Ливандаги пейжерларнинг портлатиб юборилгани билан боғлиқ.
Эроннинг ушбу чоралари бошқаларга ҳам сигнал бўлса ажабмас.
👉 @r_kusherbayev
Тошкент вилоятига янги "ГАИ" бошлиғи келди
Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ниғмонов Бахтиёр Қобилович лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Садиров Азиз Сирожиддинович тайинланди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ҳаво ҳарорати —2 даражагача совиб кетиши мумкин
14—15 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида тунда ва тонгда ҳаво ҳарорати минимумлари нол даражагача пасайиб кетиши мумкин.
15 октябрь куни эса тоғларда хаво харорати нол даражадан пасайиб кетиши прогноз қилинмоқда.
14—15 октябрь кунлари республиканинг қолган худудларида ҳам ҳаво ҳароратининг сезиларли пасайиб кетиши, кишилар тунда ва тонгда қалин кийимларни кийиб олишга "ундайди".
14—15 октябрь кунлари Қорақалпоғистоннинг Устюрт платосида тунда ҳаво ҳарорати —2 даражагача совиб кетиши тахмин қилинмоқда.
👉 @r_kusherbayev
Ўзбек тилида ишлайдиган нейрон тармоқдан фойдаланувчилар сони ортиб кетиши сабаб техник носозликлар юзага келди. Бу ажабланарли эмас, чунки энг йирик ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлар бундай муаммоларга кўп-кўп дуч келиб турадилар.
Ҳозирда ушбу хатолик бартараф этилди. Нейрон тармоқдан фойдаланишингиз мумкин. Бемалол ишлатсангиз бўлади: @GENT_GPT_UZ_bot
@GENT_GPT_UZ_bot: Телеграмдаги энг кучли нейрон тармоқ!
Ўзбекистонлик дастурчилар томонидан махсус ишлаб чиқилган машҳур лойиҳа: барча саволларга ўзбек тилида, бепул ва чексиз жавоблар олишингиз мумкин.
Ундан тилларни ўрганиш, матнлар яратиш, таълим олиш учун фойдаланишингиз мумкин. У интернетдаги ўзбек тилидаги матнлар базасида ишлайди. Демак, ўзбек сегменти қанча кўпроқ матнлар билан бойитилса, нейрон тармоқлар ҳам шунча яхшироқ ишлайди.
👉 Ишлатиб кўринг: @GENT_GPT_UZ_bot
ЕХҲТ Миссияси раҳбари ва вакиллари билан учрашув
Европада хавфсиз ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларни кузатиш бўйича Миссияси раҳбари Дуглас Уэйк ҳамда миссия вакили, сиёсий таҳлилчи Рашад Ширинов билан учрашдик.
Учрашувда жорий сайловларнинг Ўзбекистон учун аҳамияти, парламентнинг мамлакат ҳаётидаги роли, сиёсий партиялар фаолияти, ташкил этиш асослари, депутатларга яратилган имкониятлар, сўз ва фикр эркинлигининг аҳволи ҳақида фикрлар алмашдик.
Шунингдек, ташкилот вакиллари менинг ўтган давр фаолиятим ва келгуси режаларим ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Мулоқот ўзаро ишонч ва изчиллик рухида ўтди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Абитуриентлар Билим ва малалакаларни баҳолаш агентлигини судга беришди
Жорий йил июль ойида юридик йўналишларга имтиҳон топширган абитуриентларга моддалар санкцияларидан (қанча жарима белгиланган, неча йилга “қамалади” каби) саволлар тушган.
Ушбу ишда адвокатлик қилаётган Мухриддин Шамсиддинов ёзишича, у адвокат сифатида ушбу ишга киришган ва суд ишини ёритиб бориш мақсадида ОАВни жалб этиш бўйича судга илтимоснома тақдим этган.
Жамоатчилик учун қизиқ ушбу иш иши очиқ кўрилиши ва ОАВ орқали ёритиб борилишига умид қиламиз.
👉 @r_kusherbayev
❗️"Марказий Осиё" энди "Туркистон"га айланди
Туркиянинг миллий таълим вазирлиги янги ўқув дастурида «Тарих» таълимига туб ўзгаришлар киритиб, «Марказий Осиё» ўрнига «Туркистон» тушунчасини киритди.
Таъкидланишича, бунда келажак авлодлар туркийлик, миллий онг, ватанпарварлик рухида тарбияланади.
☝️Назаримизда Туркистон мамлакатлари ҳам ўз тарих ўқув дастурларига мана шундай ўзгариш киритиш ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари керак.
👉 @r_kusherbayev
#кунҳикмати
Агар сиздан зулмни талаб қилишса, ўша заҳоти ишдан кетинг!
Ҳар бир ваколат соҳиблари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорларда хизмат қиладиганларга ушбу фикрлар тааллуқли....
Шу фикрни жуда кўп такрорлайман. Кўр-кўрона буйруқларни бажариб, бегуноҳларга зулм қилманг! Аллоҳнинг ҳузурига борганингизда "Мен буйруқни бажарганман" деган гаплар ўтмайди. Агар сиздан зулмни талаб қилишса, ўша заҳоти ишдан кетинг!
👉 @r_kusherbayev
Саттаров Хайрулла Файзуллаевич Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у "Yoshlar – kelejagimiz" жамғармаси ижрочи директори бўлиб ишлаган.
👉 @r_kusherbayev
❗️Туркиянинг Анталия шаҳри аэропортидаги ҳожатхонадан янги туғилган чақалоқ топилди.
Ҳолат бўйича тезкор ходимлар Москвага учишни режалаштирган 2 нафар гумонланувчини қўлга олган.
Маълум бўлишича, янги туғилган чақалоқни унинг 18 ёшли онаси Б.Екатерина ҳожатхонага ташлаган.
Ногиронлар учун мўлжалланган ҳожатхонадан топилган болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётказилган.
Ҳозирда боланинг саломатлиги яхши. Унинг онаси эса бу ҳаракати учун ҳибсга олинган.
Ана холос! Оналарга нима бўлаяпти ўзи?
👉 @r_kusherbayev
❗️Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди икки блогер — brbalo мусиқий гуруҳининг артистлари К. Юсупов ва А. Гулямовни «Абока 2» клипида фаҳш саҳналари бор деб ҳисоблаб, блогерларни 15 суткага қамаш ҳақида қарор чиқарди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Фаол ҳоким ёрдамчилари 50 фоизи миқдорида қўшимча рағбатлантирилади
Президентнинг “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида юқори натижага эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади.
“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳар бир ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичи паст бўлган туман (шаҳар)ларга бириктирилади ва улар 6 ойгача мазкур туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларга хизмат сафарига юборилади.
Хизмат сафари давомида “Лойиҳа менежерлари” гуруҳидаги ҳоким ёрдамчилари, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар сақлаб қолинган ҳолда лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча рағбатлантирилади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ички ишлар тизимида ишлашни истамаган ёшлар бўйнига ярим миллиардга яқин товон пули қўйилиб, камига билим олиш ҳуқуқидан ҳам махрум қилинмоқда.
Тизим раҳбарлари ўз тизимини қандай аҳволга олиб келиб қўйгани, бир вақтлар ёшлар ишлашга интилган соҳалар бугун мажбуран ишлатадиган даражага келиб қолганини тушуниш учун ҳам ушбу видеони кўришни тавсия қиламан.
Ўзлари давлат ҳисобидан ўқиб, энди мансабга эришиб олган Ички ишлар вазири, Бош прокурор ва Олий суд раиси ва бошқа раҳбарлар буни кўриши ва фикр қилиши керак.
Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти ва жамоатчилик бу ёшларни қўллаб қувватлаши керак.
Батафсил қуйида: 👇👇👇
https://youtu.be/VVW0YVBN2so?si=3NFwpGbMhI2ePinJ
Ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашдаги сунъий монополия кимга, нима учун керак?
Юрист, жамоатчилик фаоли Бектош Хатамов Ўзбекистонда ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашга доир монополия масаласини кўтармоқда.
Дарҳақиқат, Ўзбекистонда ҳар соҳада ижобий ўсишларга эришилишига қарамай ҳуқуқшунослик борасида сунъий монополия сақланиб қолмоқда.
Ҳуқуқшунос кам бўлиши мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликни камайтириш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда оқсоқликка олиб келади.
Тўғриси бу борада оқсоқлик кимга, нима учун кераклигини ҳеч тушуниб бўлмаяпти.
Бу сунъий монополия ҳақида ёзаркан Бектош Хотамов @profiuniversity ҳуқуқшунослик йўналишига лицензия олиш учун ариза топширишганини билдирган.
Биринчи аризага кўра Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Адлия вазирлигидан мутахассис хулосасини сўраган. Бироқ лицензия талабида ҳуқуқшунослик йўналишига ўқитиш учун Адлиядан хулоса олиш кўрсатилмаган.
Шунга қарамай экспертлар чала чулпа ва тирноқ тагидан кир қидиришдан иборат хулоса беришган. Ва мана шу ҳуқуқий асоси йўқ хулоса билан лицензия бериш рад этилган.
Бироқ шунга қарамай талабгорлар Ҳукуматнинг 80-сонли қарорига мувофиқ 15 иш кунидан кечиктирмай Ахборот порталидан қайта ариза юборишган.
☝️Биз хусусий ОТМларга ҳуқуқшунослик йўналишида лицензия олишда қўйилган тўсиқларни бир қатор сабабларга кўра асоссиз деб ҳисоблаймиз.
Биринчидан, бирорта қонунчилик ҳужжатида юридик йўналишга лицензия олишда Адлия вазирлигининг хулосаси кўзда тутилмаган. Ва адлия хулосаси рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Иккинчидан, хулоса олиш талаби қўйилган Адлия вазирлигининг ўзи бундай хулоса беришда холис орган эмас. Боиси, унинг ўзига қарашли юридик уриверситети бор. Ва бу ўз ўрнида вазирлик янги юридик йўналишдаги рақобатчи пайдо бўлишини истамайди.
Учинчидан, Ўзбекистонда юридик кадрларга бўлган талаб юқори эканлиги инобатга олинса, ҳуқуқшунос кадрлар ҳисобига мамлакатда ўн минг ва балки юз минглаб аҳоли бандлиги таъминланиши мумкин. Бу борадаги сунъий тўсиқ, бандликни таъминлашдаги захира имкониятларни ҳам йўққа чиқаради.
Тўртинчидан, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида олдимизга қўйилган стратегик мақсадларга эришишда ҳам ҳуқуқшунослар сув ва ҳаводек зарур. Ҳуқуқшуносларнинг етишмовчилиги ушбу стратегик мақсадлар ҳам амалга ошмаслигига олиб келади.
Шу боис, биз холислик нуқтаи назаридан @profiuniversity жамоаси қайта топширган ариза бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олиб бориладиган ўрганишларда кузатувчи сифатида иштирок этмоқчимиз. Албатта бунга вазирликда ҳам ҳеч қандай эътироз бўлмаса керак.
Истагимиз - қонун устуворлигини таъминлаш ва тенг таълим бозори яратилишига кўмаклашиш!
Расул Кушербаев,
"Yosh ziyokor" НТТ уюшмаси раиси.
👉 @yoshziyokor
Ҳарвард профессоридан муҳим мавзуда ажойиб китоб энди ўзбек тилида.
Қашшоқликдан қутулиш мумкин. Савол эса — “қандай қилиб?”
Қандай қилиб мамлакатлар фаровонликка эришиши мумкин? Фаровонликнинг асл калити нимада?
Кўплар бу саволларга турли жавобларни таклиф қилса-да, дунёдаги энг таниқли университет - Ҳарвард профессори Клейтон Кристенсон бошчилигидаги тадқиқотчилар "Фаровонлик парадокси. Қандай қилиб инновациялар халқларни қашшоқликдан қутқара олади?" китобида бошқалардан фарқ қиладиган, лекин далилларга асосланган амалий ечимларни тақдим этишган.
Китобда муаллифлар нафақат АҚШ ёки Европа мамлакатлари, балки Мексика, Япония, Жанубий Корея ва ҳатто Нигерия каби турли давлатлар мисолида инновациялар қандай қилиб миллионлаб инсонларнинг турмуш тарзини ўзгартирганини очиб беради. Улар реал ҳаётий мисоллар орқали кўрсатади: нима учун баъзи мамлакатлар тез ривожланади ва бу ривожланишга нима сабаб бўлади?
Китоб сизни нафақат иқтисодиёт ва инновациялар билан таништиради, балки кенгроқ саволларни қўяди: нимага аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кўплаб қарорлар муваффақиятсизликка учрайди? Бу саволлар, Кристенсоннинг илмий тадқиқотлари билан бирга, глобал ривожланишнинг замонавий муаммоларини янада тушунишга ёрдам беради.
Китоб сиёсатчилар, давлат хизматчилари, иқтисодчилар, тадбиркорлар, талабалар ва умуман мамлакат тақдирига беэътибор бўлмаган барчага тавсия қилинади.
Китоб "Asaxiy Books" томонидан "Xalq banki" билан ҳамкорликда тайёрланган.
Китоб ҳақида:
Муқова: Қаттиқ
Бетлари сони: 375 бет
Нархи: 99 000 80 000 Сўм
Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/tgfparadoks
❗️Партия раиси номидан сохта аккаунт очилган
Телеграм тармоғида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раиси Актам Хаитов номидан сохта профиллар очилиб, асоссиз маълумотлар тарқатилаётгани кузатилмоқда.
Сайлов жараёнида бундай сохта профиллар орқали қонунни бузишга уриниш шубҳасиз, сиёсий жараёнлар софлигини бузишга қаратилган ҳаракат, дейиш мумкин.
Шу боис, кузатувчиларни яна бир бор хушёрликка чақириб, шубхали аккаунтлардан келган хабарларни очмаслик ва мулоқотга киришмасликни тавсия қиламиз.
Энг муҳими шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга берманг! Акс ҳолда фирибгарлар телефон рақами уланган пластик картадаги пулингизни ечиши ёки номингизга онлайн кредитлар олиши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
Чиқинди саралаш маданиятини ўрганишимиз керак
“Дебат Холл”да бўлиб ўтаётган теледебатда Ўзбекистон Экологик партиясидан вакил Моҳира Хўжаева чиқинди саралаш маданиятини ўрганишимиз кераклигини таъкидлади.
"Хонадонларда, савдо марказларида ва бошқа жойларда ҳам чиқинди саралаш тартибини йўлга қўймоқчимиз. Биз чиқинди саралаш маданиятини ўрганмас эканмиз, чиқиндилар камаймайди", — дейди у.
Чиқинди саралаш — бу маиший чиқиндиларни тури бўйича ажратиш жараёни. Ушбу жараён нафақат атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, балки ресурслардан самарали фойдаланиш ва чиқиндиларнинг камайиши учун ҳам муҳимдир.
Биз чиқинди саралаш маданиятини жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилишимиз керак. Бу жараённи ўрганиш бугунги кунда ҳар бир фуқаронинг бурчи, деб ҳисоблайман.
#sаylоv24
👉 @r_kusherbayev
Ўрта ёшли ёки биздан ёши каттароқ танишларимизнинг кўпчилиги ёшлар ишлашни хоҳламаётгани, қадриятлари ҳам қандайдир бошқача, бизникидан фарқли эканлигини айтишади.
Бу фақат Ўзбекистондамас, бутун дунёда кузатилётган жараён экан, ҳатто бу ҳолатни ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилаётган экан. @safarblog каналида шундай тадқиқотлардан бири ҳақида ёзилган.
Умуман, каналда бир қатор қизиқарли постлар бор, танишиб чиқишни тавсия қиламиз.
❗️Битта "сигарет бичок" ёки тупуриш учун 420 АҚШ доллар жарима
Туркиянинг Болу муниципалитети 2024 йил 31 июлдан бошлаб сигарет қолдиғи, уруғ, ахлат ташлаган ва ерга тупурганларни 14.407 лирагача жаримага тортишни бошлади. Бу тахминан 420 АҚШ долларига тенг.
Тушган пулларга ҳамма жойга камера ўрнатилаётгани ўз фойдасини беришни бошлади.
Масалан, кўчада сигарет чекиб, бичогини белгиланмаган жойга ташлаган мана бу одам бир зумда айбини билиб, дарров бичокни олиб, камерага қараб бичокни олгани ва ахлат қутисига солганини кўрсатиб, кечирим сўраган.
Битта бичок учун 420 доллар жарима ҳар қандай одамнинг ҳам эсини киритиб қўйса керак.
👉 @r_kusherbayev
Иқлим ўзгариши жамиятимизнинг ҳар бир соҳасига таъсир қилади — Экопартия
Ўзбекистон Экологик партияси сайловолди дастурлари билан таништириб видеоролик тайёрлабди. Видеода бўлажак номзодларни ҳам кўриш мумкин.
Номзодларни хорижда таҳсил олгани ва анча тажрибага эга экани кўриниб турибди.
Хабарингиз бор партияси мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат уйғунлиги устувор бўлган барқарор жамият барпо этиш ғоясини илгари сурмоқда.
Биз қанчалик табиий гўзалликларга зиён етказмасликни одат қилсак, авлодлар келажаги ва хаётнинг давомийлиги учун шунчалик кўп қайғурган бўламиз.
#saylov24
@r_kusherbayev
❗️Маҳалла раисини "потстава" қилганлар четда қолиб, раиснинг ўзи жавобгарликка тортилди
Маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги бўйича тарқалган овозли хабари юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказиб, Шаҳрисабз туманидаги “Пахтакор” МФЙ раиси Л.Ўроқовга МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 50 баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима қўллабди.
Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган.
☝️Афсуски Давлат меҳнат инспекцияси, маҳалла раиси пахтага жалб этиш топшириғини кимдан олгани, раисни "потстава" қилганлар ҳам ҳам жавобгарликка тортилдими йўқми маълум қилмаган.
Одатда бунақа бемаъни топшириқлар ижро ҳокимияти идораларидан чиқади. Шу боис, бу ҳаракатнинг ташаббускори раиснинг ўзи билан боғлиқ бўлиши мумкинмас.
Бундан ҳамма раислар ўзларига хулоса қилиб олишса керак.
❗️Ҳар эҳтимолга қарши кимдир мажбурий меҳнатга дуч келса 1282 - қисқа рақами ёки @munosibmehnat_bot телеграм боти орқали Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
“Xon Saroy Afsonasi” — сиз орзу қилган хонадонлар
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида қад ростлаётган янги “Хоn Saroy Afsonasi” лойиҳасидан 1 хонали хонадонларни акцияда ойига 5.3 млн сўмдан харид қилинг
Лойиҳада сизнинг фаровонлигингиз учун ушбу қулайликлар мужассам этилади!
- Хавфсиз болалар майдончаси
- Эсо-ҳудуд
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари
- Work out зона
- 24/7 қўриқланувчи хавфсиз ҳудуд
📌 Шошилинг, акция тугашига 7 кун қолди!
Бот орқали боғланиш
📲 712007400
📲 555017400
🌐 xonsaroy.uz
Реклама