118676
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференциясига ташрифидан махсус репортаж.
👉 @r_kusherbayev
❗️Шикоят қилгани учун "жиннихона"га жойлаштирилаётганлар
Фуқарони судсиз рухий касалхонага мажбуран жойлаштириш, сохта ҳужжатлар асосида ноқонуний суд мажлислари ўтказиш одатий ҳолга айлангани ачинарли.
Бухорода содир бўлаётган бу ишлар ҳар қандай кишини сергак торткизади.
Бу сухбатни Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман албатта кўриши ва фактлар бўйича хизмат текшируви тайинлаши шарт!
Кўриб қўйинг: тизимингизда шахслар "заказ" бажариб, сўнг кети очилиб қолмасин, деб фуқароларни не кўйларга солишмоқда.
Батафсил қуйидаги видеода: 👇👇👇
https://youtu.be/EhzpdooMb_Y?si=OleZf95hbN-3sy6O
❗️Мажбурий қуёш панели—тадбиркорлик заволи
Қуёш панели ўрнатмагани учун электрдан узиб қўйилаётган тадбиркорлар учун солиқлар бекор қилиниши керак. Улар жорий ярим йиллик учун солиқ тўлаши адолатсизлик бўлади!
Сабаби ноқобил давлат хизматчилари сабабли тадбиркорлар ишлаш, даромад қилиш ва солиқ тўлашдан маҳрум этилмоқда.
Шу боисдан бу ўринда давлат масъулиятни тўлиқ ўз бўйнига олиши керак.
Дарвоқе, агар журъат бўлса сайловолдидан сиёсий партиялар ҳам бу масалага эътибор қаратишса мақсадга мувофиқ бўларди. Улар учун ҳозир айни вақти.
👉 @r_kusherbayev
#Xayriya
Bir ilm talabidagi birodarimiz ming istihola bilan murojaat qildi.
Buyrak yetishmovchiligi kasalligidan davolanish natijasida katta miqdorda qarzga kirib qolgan. Shuning to‘loviga qiynalyapti. Qarzdorlar qistab kelyapti.
Bu yigitni yaxshi taniganimiz, holatdan boxabar bo‘lganimiz uchun e’lonni ulashapmiz.
Imkoningiz boricha qo‘llab-quvvatlab yuborsangiz. Alloh qilgan ehsoningizning ajrini bersin.
Plastik karta haqida malumot:
Soliyev Jamshid
UzCard
5614683514339126
Humo9860350103545108
☎️ +998993637448
@r_kusherbayev
Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати диққатига!
Читать полностью…
❗️Диққат
Мурожаатларга кўра, шу кунларда ўзларини Марказий банк ёки бошқа банк ходими дея таништириб, "сизни номингизга кимдир кредит расмийлаштирмоқчи" деган ёлғон хабар билан, фуқаролар номига онлайн кредит олиш ёки пластик карталаридан пул ечиб олишга уринаётган фирибгарлар кўпайган.
Бундай ёлғонларга учманг ва шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга берманг!
Бундай мазмунда қўнғироқ бўлган тақдирда у билан дархол алоқани узиб, бу ҳақида 102 рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг!
Фирибгарлар тузоғидан сақланинг!
👉 @r_kusherbayev
Мана бу интервьюни кўриб, на йиғлашни, на кулишни биласан.
Қизиғи, мурожаатчининг ёзишича, устознинг қўлидаги гулни ҳам устознинг уйидан олиб чиқишибди.
👉 @r_kusherbayev
❗️“HAMKORBANK”га молиявий жарима қўлланилди
Рақобат қўмитаси ўтказган ўрганишларда, “Hamkorbank” АТБнинг онлайн микроқарз хизмати рекламасида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган.
Хусусан, банк рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилган. Бунда, микроқарз бўйича фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, ушбу кредитнинг қолган шартлари кўрсатилмаган.
Рекламани бундай бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.
Шу боис, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан банкка нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.
👉 @r_kusherbayev
Самарқандда конференция
2-5 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрининг “Silk Road” мажмуасида “Маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни” мавзусида халқаро конференция ўтказиляпти.
Конференцияда умумий катта платформа қилиниб, 20 дан ошиқ давлатдан экспертлар қатнашяпти.
Тадбирни асосий мақсади, янги тузилган Маҳалла уюшмаси ва "маҳалла еттилиги" амалга оширган ишлар ва унинг таҳлили.
Умуман, “Маҳалла еттилиги” Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугунга келиб ўзини оқлаган тизим. Ишлаган нарсани ўрганиш керак, бошқалар билан ўртоқлашиш керак.
Тадбирда айтилишича, янги тизим фойдаси туфайли аҳолини 3 та дафтарга (темир, аёллар, ёшлар) киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, келишиб ҳал қилиняпти. Шу нарсалар ҳам ўзини ўзи бошқариш институтини тўғри ташкил қилинганини кўрсатиб беради.
👉 @r_kusherbayev
Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференцияси бошланди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ўз саҳифасида ёзишича, 80дан ортиқ мамлакатдан 2000дан зиёд иштирокчи креатив соҳалар келажагини муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик бўйича янги имкониятлар яратиш учун бир жойга жам бўлган.
👉 @r_kusherbayev
Пиёдалар "пиёдалар йўлаги"да ўлишда давом этмоқда
Ҳамма нарса автомобил (инсон) қадри учун бўлган мамлакатимизда фуқаролар пиёдалар йўлакларида ҳам ўлдирилишда давом этмоқда.
Шундай ҳолатлардан бири Бухорода содир бўлган. Юқори тезликда "Lacetti"ни бошқариб келаётган ҳайдовчи иккита ёш йўловчини босиб кетган.
Йўловчилардан бири вафот этган, иккинчиси касалхонада.
Қотил ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қўлга олинган.
👉 @r_kusherbayev
Нима учун Россия ташқи ишлар вазирлиги воизи Захарова номақбул шахслар қаторида бўлиши керак, Россиянинг кучайиб бораётган империячилик ва шовинистик сиёсати, меҳнат мигрантларига муносабат ва Марказий Осиё давлатларининг қайси масалада ягона позицияда бўлиши кераклиги ҳақида фикрларимизни етказишга ҳаракат қилдик.
Ёқадими йўқми бу фуқаролик позициясидан келиб чиқиб билдирилган шахсий фикрлар.
Бир нарса аниқ: бугун ҳаммамиз уйғоқ ва журъатлироқ бўлмасак эртага ҳақиқий қулга айланамиз.
Батафсил қуйида: 👇👇👇
https://youtu.be/rgkzPrPlWIQ?si=NSYU8Ad_inotv82g
Манфаатли таклиф
Хусусий университет очиш учун
лицензия олишдан олдин мавжуд бўлган ўқитувчиларни ишга олиш тартиби бекор қилинади.
☝️Сўзга чиққан шахс ўзига берилган фурсатдан тўғри фойдаланибди. Айримлар шу фурсатдан фойдаланиб, асосли таклиф бериш ўрнига вақтни фақат "пахта қўйиш"га сарфлашади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Департамент бошлиғи пора билан қўлга тушган
Ёзишларича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Юқори Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи 40 минг доллар пора билан қўлга тушган.
Ҳолат бўйича ҳозирча расмий изоҳ йўқ.
👉 @r_kusherbayev
Аукциончилик
Деновда собиқ ҳоким "е-auksion"да ютиб олган фуқарога уйини бермаяпти.
Бунақада аукцион ўтказишни нима кераги бор.
Танишларинг зўр бўлса қонун ҳам ишламайди, деганлари шу бўлса керак.
Аукциончилик!..
👉 @r_kusherbayev
Эко партия раҳбари андижонлик сайловчилар билан учрашиб, саволларга жавоб берди
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Хамзаев андижонлик сайловчилар билан учрашди. Учрашувда партия фаоллари, экологлар, атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган ёшлардан иборат 300 га яқин сайловчилар иштирок этган.
Партиянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" энергетикани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш ва биохилма-хилликни сақлашга қаратилган келгуси беш йилликдаги вазифалари муҳокама қилинган.
Тадбирда партия
➖2030 йилга қадар йирик шаҳарларда йўловчиларнинг велосипедда ҳаракатланиш улушини 20 фоизга етказиш,
➖атроф-муҳитга зарар етказиш ҳисобига олинган энергия улушини камида 25 фоизга қисқартириш,
➖саноатда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш орқали энергия сарфини 50 фоизга қисқартириш,
➖2030 йилгача энергия балансида экологик тоза ва қайта тикланадиган энергия манбалари улушини икки карра оширишни ўз олдига вазифа қилиб қўйгани таъкидланган.
Сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар шахсан партия раҳбари томонидан берилибди.
#saylov24
@r_kusherbayev
Дарахтзор ҳудудда қурилиш ишларини таъқиқлаймиз — Эко партия
«Дебат Холл» медиа марказида бўлиб ўтган дебатда Ўзбекистон экологик партияси вакили Дилдора Камолова кўп қаватли турар жойлар қурилишидан аввал жамоатчилик муҳокамасини таъминлаш ғоясини илгари сурмоқда.
Бундан ташқари, партия эколог ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва дарахтзор ҳудудда қурилиш ишларини таъқиқлашни таклиф қиляпти.
«Барқарор экотизимни ривожлантирамиз, яшил энергентика соҳасини қўллаб-қувватлаймиз, бино ва кўп қаватли турар жойлар қурилишидан аввал ушбу лойиҳалар юзасидан жамоатчилик муҳокамаси ўтказишни таъминлаймиз, эколог ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаймиз ҳамда дарахтзор ҳудудда қурилиш ишларини таъқиқлашни ва дарахтзор эгалари ноқонуний қурилиш қилса, ерга эгалик ҳуқуқидан маҳрум этишни таклиф қиламиз», — дейди Дилдора Камолова.
📣 Huquqshunoslik fakulteti talabasi bo'ldingizmi?
❗Siz huquqning qiziqarli olamiga sho'ng'ishga va kelajakdagi karyerangiz uchun barcha kerakli bilimlarni olishga tayyormisiz?
🏛 U holda Toshkent davlat yuridik universiteti Axborot-resurs markazi aynan siz bo'lishingiz kerak bo'lgan makon!
🌟 Nega bizning resurslarimiz sizning eng yaqin do'stingiz?
1. Keng qamrovli ma'lumotlar: klassik yuridik adabiyotlardan so'nggi nashrlargacha. Barcha kerakli kitoblar va darsliklar bir joyda ostida to'plangan!
2. Elektron resurslar! Eng ilg'or xorijiy elektron ma'lumotlar bazalari va jurnallariga kirish huquqiga ega bo'ling.
3. Qulay ish joylari: qulay o'qish joylari, erkin foydalanish mumkin bo'lgan o'quv zallari.
4. Zamonaviy kompyuterlar bilan jihozlangan bo'lib: joriy dasturlar, Internetga kirish va maxsus dasturiy ta'minot - murakkab mavzularni qulay o'rganish uchun barcha sharoitlar
5. Kutubxonachilardan yordam: bizning mutaxassislarimiz sizga kerakli ma'lumotlarni topishda yordam berishga va foydali tavsiyalar berishga doimo tayyor!
🕒 Ish vaqti: dushanbadan jumagacha 08.30 dan 22.00 gacha, shanba 09.00 dan 18.00 gacha, yakshanba dam olish kuni.
📍 Manzil: Toshkent davlat yuridik universiteti, 3-bino, kanal: @tsullibrary
📣 Axborot-resurs markaziga tashrif buyurib, muvaffaqiyat sari qadam tashlang! Huquq olamidagi karerangiz to'g'ri bilimdan boshlanadi!
👉 @r_kusherbayev
❗️Наманган вилоят суди раиси ўринбосари ўзганинг уйини сохта ҳужжат орқали ўзлаштириб, сотиб юборган
Наманган вилояти суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.С. Наманган шаҳри, Алишер Навоий кўчаси 49-уйдаги ўзганинг эгалигидаги хонадонни сохта ҳужжатлар билан ўз номига расмийлаштириб, бошқа бир одамга сотиб юборгани айтилмоқда.
Kun.uz мухбири уйнинг ҳақиқий эгаси билан гаплашди. Унинг билдиришича, квартирада доимий ҳеч ким яшамаган.
Судялар Олий кенгаши матбуот котиби А. С. га нисбатан хизмат текшируви ўтказилганини билдириб, текширув хулосаси тегишли қарор қабул қилиш учун Судялар олий малака ҳайъатига юборилганини маълум қилган.
Суд раиси ўринбосари айнан қандай ҳужжатларни сохталаштиргани ҳамда бу ишга яна кимлар аралашгани ҳозирча маълум эмас.
❗️Бир муддат олдин ҳокимнинг ўғлига озодлик, оддий фуқарога 2,5 йил берган Наманган вилояти судьялари тақдирланган эди. Наманганда судларнинг "бардак" ва "заказ"га ишлаши ҳақида кўп эшитганмиз, лекин бунақаси биринчи бор.
👉 @r_kusherbayev
Сохта ишга киритиб қўйиб, кейин ишдан бўшатишган➖Қарши
Ассалому алайкум!
Мен Қарши шаҳрида яшайман. Иш кидирувчи сифатида рўйхатда ва аёллар дафтарида эдим.
Мени бу рўйхатдан чиқариб юбориш учун ўзларича сохта қилиб ишга киритиб, кейин яна ишдан бўшатганлар.
Бу ҳолат иккинчи бор содир бўлмоқда.
Лайло Назарова
👉 @Kusherbayevga_murojaat
❗️Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Арипов Абдулла Нигматович Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси лавозимига сайланди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Президент Фармонига асосан эндиликда Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.
👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради.
Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.
Биз қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.
Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.
Ташқи ишлар вазирлиги
👉 @r_kusherbayev
Шу йилнинг 2 октябрь куни Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йилда туғилган И.М.га нисбатан номаълум шахс ғайритабиий усулда зўрлик ишлатганлиги ҳақида маълум қилган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида гумонланувчи шахс 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. экани аниқланган.
Ўрганишларда гумонланувчининг ёнида 15 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Шунингдек, гумонланувчининг хонадонидан 20 дан ортиқ елим идишларда, майдаланган ва қуруқ ҳолдаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми ва 25/273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Д. ушланган.
Манба
Икки қутбга ажралаётган дунё
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Ливан хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг бузишига қарши эканлиги ва Яқин Шарқдаги вазиятдан чуқур хавотирдалигини билдирган.
Афтидан дунё икки кутбга бўлинмоқда: демократия ниқоби остида ҳимоясиз болалар, аёллар, тинч аҳолини ўлдираётган АҚШ қўлловидаги Исроил тарафдорлари ҳамда умумий манфаатлардан келиб чиқиб, бунга қарши эканлигини билдираётган бошқалар ва ожиз БМТ.
Хитой ва Россиянинг қатъияти бу ўринда ҳал қилувчи ўринга эга. Бу қатъият кучи қанчалик эканлигини эса вақт кўрсатади.
☝️Афсуски тинчликнинг кафолати кучли бўлиш эканлиги аниқ бўлиб қолди. Тенглик, ўзаро ҳурмат, инсонийлик, биродарлик кабилар шунчаки кўзбўямачилик учун экан.
👉 @r_kusherbayev
❗️Тошкент вилоятининг Пискент туманида юк машинаси ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушган.
Натижада юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетган. Ҳеч ким жароҳат олмаган.
👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон ва ОИИБ: Барқарор ривожланишнинг янги босқичи - Сув, энергия ва таълим!
🏦 Самарқандда бўлиб ўтган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) нинг 9-йиллик йиғилишида Ўзбекистон Республикаси билан қатор муҳим битимлар имзоланди. Ушбу тадбир Марказий Осиёда биринчи бўлиб, мамлакатнинг барқарор тараққиётини қўллаб-қувватлашга замин яратди.
💧Қорақалпоғистон ва Хоразмда сув таъминоти ва санитария лойиҳаси учун 8,8 млн доллар ажратилган. Бу сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш ва иқлим барқарорлигини ошириш йўлидаги қадамдир.
🔋Шунингдек, Асакабанк билан қайта тикланадиган энергетикага "яшил" инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи кредит шартномаси имзоланди. Бу Ўзбекистоннинг тоза энергияга ўтиш йўлидаги муҳим қадамдир.
📚ОИИБ таълим инфратузилмасини модернизация қилиш, жумладан, янги мактаблар қуриш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун грант ажратди. Гендер интеграцияси ва иқлим ўзгаришига чидамлиликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ушбу келишув "Стратегия - 2030" мақсадларига эришиш йўлидаги навбатдаги қадам эканини таъкидлади.
ОИИБ Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётига содиқлигини намойиш этиб, яшил инфратузилма, таълим ва сув ресурсларини бошқаришга сармоя киритишда давом этмоқда! 🇺🇿
👉 @r_kusherbayev
5 900 000 ойлик тўлов билан хонадонлар
Iskander Buildings Mavrid лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 5.900.000 дан ойма-ой тўлаб боринг.
Бонус: 21 м² гача бўлган терассалар
Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари
📲 Бот орқали биз билан боғланинг
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)
Телеграм канал | INSTAGRAM
☎️+998787770011
Telegram-бот
Реклама
Танганинг иккинчи томонига қачон муносабат қилинади?
Электр ва газга ўзбошимча уланган, вақтида пулини тўламаган ёки шартнома қилмаганлар жазоланиб, қонунийлик таъминланаётгани ҳақида баёнотлар бераётган Бош прокуратура, нега жойларда прокурор ва прокуратура вакиллари тадбиркорларни қуёш панели ўрнатишга мажбурлаётгани, ўрнатмаганларни электр таъминотидан ноқонуний уздираётгани ҳақида индамаяпти?
Энергия масаласида тадбиркор ёки оддий фуқаролар қонунийликка риоя этиши шарт-у прокуратурага шарт эмасми?
Бу қанақа иккиюзламачилик?
Агар холислик бўлса танганинг бу томонига ҳам муносабат қилиниши керак.
👉 @r_kusherbayev
Эроннинг Исроилга ракета зарбалари муносабати билан...
Исроилга ракета зарбалари муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқмоқда.
Мурожаатда элчихона фуқароларни ракета ҳужумлари пайтида бомба бошпаналарига кириш, Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш, Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилиш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилган.
👉 @r_kusherbayev