118676
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
❗️Хивада профилактика инспектори оқланди
Хива шаҳар ИИБ профилактика инспектори пора олиш каби оғир жиноятда айбланган, аммо суд барча ҳолатларни ўрганиб, айблов ўз тасдиғини топмагани учун уни оқлади.
Суд қарорига кўра, инспекторга нисбатан қўйилган айбловлар асоссиз деб топилган.
👉 @r_kusherbayev
ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, миллий брендларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
🟦 Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси миллий брендларнинг эгалари бўлган ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар фаолиятида учраётган қуйидаги салбий ҳолатлар бўйича мурожаат ва таклифларни қабул қилади:
✅ маҳаллий маҳсулотларга нисбатан инсофсиз рақобат, шу жумладан:
• демпинг нархлар қўллаш,
• товар белгисини қалбакилаштириш,
• миллий брендни обрўсизлантириш, нотўғри таққослаш,
• тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, хусусан, фан-техникага, ишлаб чиқаришга ёки савдога оид ахборотни эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни ошкор этиш,
• товар ёки молия бозорига киришига тўсқинлик қилиш ёки бозордан четлаштириш ва бошқалар.
✅ Бундан ташқари, импортдан келтирилган контрафакт маҳсулотлар;
✅ фаолиятни юритишдаги турли бюрократик тўсиқлар;
✅ ички ва ташқи бозорларга чиқишдаги муаммолар;
✅ рақобатни чеклаётган бошқа муаммолар.
❗️“Чорвоқ меники” деган жиноий гуруҳлар қўлга олинди
Тошкент вилоятида Чорвоқ дам олиш ҳудудини назорат қилишга уринган икки жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди.
⚖️ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан гумондорлар ушланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Тошкентда "ўйинчоқ" пистолет билан таҳдид қилган ҳайдовчи қамалди
Учтепа туманида фуқарони ўйинчоқ пистолет билан қўрқитган ҳайдовчи суд қарори билан 10 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Маълумотларга кўра, у жанжал вақтида фуқарога таҳдид қилган. Суд уни майда безорилик содир этган деб топиб, тегишли жазо тайинлади.
👉 @r_kusherbayev
Шавкат Мирзиёев: Жазо қўллайдиган масъулларнинг онги ва дунёқараши ўзгариши зарур. Улар тадбиркорни жазолашдан олдин унга имконият бериши ва тўғри йўл кўрсатиши керак!
Читать полностью…
❗️17 нафар ҳоким фаолияти танқид қилинди
Олти ойлик натижалар таҳлилида айрим ҳудудларда саноат ўсиши ва экспорт кўрсаткичлари пасайгани қайд этилди.
Янгиобод туманида саноат ўсиши прогноздаги 5,7 фоиз ўрнига 1,8 фоизни ташкил этган. Ғозғон шаҳри, Музработ, Қизириқ ва Олтиариқ туманларида ҳам ўсиш суръати тушган.
Экспорт бўйича Касби, Денов, Тошкент тумани, Жиззах шаҳри, Пахтаобод, Навоий шаҳри, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон ва Бектемир ҳудудларида ишлар сусайгани танқид қилинди.
Бош вазирга ушбу 17 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди. Агар 9 ой якунига қадар натижа бўлмаса, вилоят ҳокимлари ўринбосарларига нисбатан ҳам чора кўрилади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Тошкентда 1,4 млрд сўмлик кешбек талон-торож қилинди
Мирзо Улуғбек туманидаги 3 та МЧЖ масъуллари 322,4 млрд сўмлик сохта савдо ҳужжатлари расмийлаштириб, 3 363 та харид чеки орқали 1,4 млрд сўмлик ноқонуний кешбек олгани аниқланди.
⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Тошкент вилоятида жамоат транспорти учун янги тарифлар тасдиқланди
📌 Янги тарифларга кўра:
🔹 Электрон тўлов — 2 000 сўм;
🔹 Нақд тўлов — 2 600 сўм.
💳 Шунингдек, 5 кундан 365 кунгача бўлган абонементлар жорий этилди. 30 кунлик абонемент нархи оддий йўловчилар учун 200 минг сўм, имтиёзли тоифалар учун эса 100 минг сўм этиб белгиланди.
Транспорт картаси билан тўлов қилинганда 1 соат ичида:
▪️ 2-автобус — 1 000 сўм;
▪️ 3-автобус ва кейингилари — бепул.
👉 @r_kusherbayev
Женевада Парламентлараро иттифоқнинг йиллик ҳисоботида Тошкентда ўтказилган 150-Ассамблея илғор тажриба сифатида эътироф этилди.
Ҳисоботда Ассамблеянинг амалий натижаларига кенг тўхталиб ўтилган. «Парламентларда гендер тенглигига эришиш йўлидаги 10 та амалий ҳаракат» халқаро ташаббусининг айнан Тошкентда тақдим этилгани ҳам муҳим воқеа сифатида баҳоланган.
Асссамблея якунида қабул қилинган Тошкент декларациясида камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимоя, демократик иқтисодиёт ва сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш каби долзарб масалалар ўрин олгани алоҳида қайд этилган.
Парламентлараро иттифоқ экспертлари Олий Мажлис Сенатининг Ассамблеяда қабул қилинган ташаббус ва қарорларни миллий даражада изчил амалга ошириш тажрибасини бошқа парламентлар учун намуна сифатида баҳолаган.
👉 @r_kusherbayev
❗️Намангандаги АЁҚШда Nexia-2 газ баллони портлади
Намангандаги автогаз қуйиш шохобчасида Nexia-2 автомобилининг газ баллони портлади.
Ҳодиса оқибатида автомашина техник шикастланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда воқеа юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Одилхон қори 8 йилга қамалди
«Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчиси Одилхон Исмоилов бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
⚖️ Суд ҳукмига кўра, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддаси ҳисобга олинган ҳолда жазо муддати 7 йил 11 ой 28 кун этиб белгиланди.
У жорий йилнинг январь ойида ҳибсга олинган эди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Жиззахда 1,9 млрд сўмлик кешбек маблағларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилишича, бир гуруҳ шахслар 16,6 млрд сўмлик сохта савдо ҳужжатлари расмийлаштириб, 3 106 та қалбаки харид чеки орқали Soliq Mobile иловасида кешбек маблағларини ноқонуний расмийлаштирган.
Натижада давлат бюджетига тегишли 1,9 млрд сўм маблағ талон-торож қилинган.
⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Трамп Эронга янги зарбалар берилганини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп футбол бўйича Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг Эрон ҳудудига янги ҳарбий зарбалар берилганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Табриз, Чобаҳор, Конарак ва Бандар-Имом Хомайний атрофида портлашлар кузатилган.
“Бу кеча уларга яна жуда қаттиқ зарба бердик. Биз буни уч нафар буюк ватанпарвар шарафига қилдик”, — деди Трамп.
У Эрон ҳужуми оқибатида Иорданияда ҳалок бўлган уч нафар америкалик ҳарбийни назарда тутган. Шунингдек, айрим хабарларга кўра, АҚШ ҳужумларига жавобан Эрон Иордания ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба бергани айтилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Олий тоифали ўқитувчилар учун мақсадли магистратура қабули бошланди
Умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган олий малака тоифасига эга педагоглар педагогика йўналишидаги мақсадли магистратурага ҳужжат топширишлари мумкин.
📅 Аризалар 30 июлга қадар (шу куни ҳам) my.edu.uz портали орқали қабул қилинади.
👉 @r_kusherbayev
❗️“Президент оиласига яқинман” деган фирибгарлар қамалди
Сирдарёлик Ж.Н. бошчилигидаги уюшган гуруҳ одамларга турли масалаларни ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, 270 минг доллардан ортиқ маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.
Улар лавозимга тайинлаш, йирик шартномалар, уй-жой рухсатномалари ва бошқа масалаларни ҳал қилишни ваъда қилган.
⚖️ Суд қарорига кўра, гуруҳ раҳбари 10 йил 7 ойга, бошқа аъзолари эса турли муддатларга қамалди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Карманада солиқчи 1000 доллар билан қўлга тушди
Навоий вилоятининг Кармана туманида солиқ идораси ходими 1000 АҚШ долларини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.
Унинг айтишича, мазкур маблағ пора эмас, балки солиқ қарзини қоплаш учун олинган.
⚖️ Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқий баҳо суд қароридан сўнг маълум бўлади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Қува тумани ҳокимига ҳайфсан берилди
Фарғона вилояти Қува тумани ҳокими Х. Умаровнинг фермерлар билан йиғилишдаги хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномаси асосида хизмат текшируви ўтказилди ва натижада ҳокимга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Россия судланган мигрантларга фуқаролик бермайди
Россия Давлат думаси қабул қилган янги қонунга кўра, судланган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияда яшаш рухсатномаси ва фуқаролик берилмайди.
Судланганлик мавжуд бўлса, аввал берилган вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномаси ҳам бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, яшаш рухсатномаси олиш учун 14 ёшдан ошган хорижликлар судланмаганлик ҳақида маълумотнома тақдим этиши шарт бўлади.
👉 @r_kusherbayev
Poytaxt Parking бош менежери Жаҳонгир Тошпўлатов Gazeta.uz’га берган интервьюсида бир нечта рақамларни очиқлабди.
Аввало, Тошкент кўчаларида ҳар куни тахминан 1,3 млнта автомобиль ҳаракатланади. Шундан 850 мингтаси пойтахтда доимий рўйхатдан ўтган. Шаҳарда эса 3,5 млндан ортиқ аҳоли яшайди. Автомобиль эгалари аҳолининг тахминан 24 фоизини ташкил қилади.
Лойиҳага 2025 йил бошидан бери 6,5 млн доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Ўша йилнинг ўзида тушум 10,8 млрд сўмни ташкил қилган, зарар эса 60 млрд сўмдан ошган. Давлат бюджетига 35 млрд сўмдан зиёд маблағ ўтказилган.
Кўпчилик билмайдиган яна бир нарса бор. Poytaxt Parking алоҳида хусусий хизмат эмас. Тизим, мобил илова ва платформанинг ўзи шаҳарга тегишли. StreetPark Systems эса техник оператор сифатида ишлаяпти. Жаримани ҳам компания белгиламайди. Уни давлат белгилайди ва тушган маблағ ҳам бюджетга ўтади.
Яна бир қизиқ факт. Илгари кўчада норасмий ишлаб юрган эшитишида нуқсони бўлган фуқароларнинг 60 нафари ҳозир Poytaxt Parking тизимида расман ишлаяпти. Уларнинг аксарияти учун бу ҳаётидаги биринчи расмий иш жойи.
👉 @r_kusherbayev
❗️Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ишдан олинди
Президент иштирокидаги видеоселекторда солиқ тушумлари бўйича ишлар танқид қилиниб, Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Аҳмедов лавозимидан озод этилди.
📊 Қайд этилишича, вилоятда айланмаси 100 млн сўмдан юқори бўлган 162 та корхона 3 йил давомида фойда солиғи тўламаган, яна 1,5 мингта корхона эса ҚҚСни тўламасдан фақат уни чегириб келган.
👉 @r_kusherbayev
Yana bir Davlat institutiga hujjat topshirish imkoniyati sizda mavjud!
⚡️Rasman: Toshkent shahridagi Belarus-O‘zbekiston qo‘shma tarmoqlararo amaliy texnik kvalifikatsiyalar institutida 2026/2027-o‘quv yili uchun qabul davom etmoqda
— Hujjatlar shu yilning qabul yakuniga qadar qabul.sbumiptk.uz yagona internet portal orqali qabul qilinadi.
📝Kirish imtihonlari: 25-29-iyul,
1-8-avgust kunlari boʻlib oʻtadi!
Institut O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 20-noyabrdagi «Toshkent shahridagi Belarus-O‘zbekiston qo‘shma tarmoqlararo amaliy texnik kvalifikatsiyalar instituti tashkil etish to‘g‘risida»gi PQ-4524-sonli qaroriga asosan tashkil etilgan davlat oliy ta‘lim muassasasi hisoblanadi.🇺🇿 Asos: https://lex.uz/uz/docs/-4601326
• Iqtisodiyot va pedagogika;
• Robototexnika va AT;
• Biotexnologiya va mashinasozlik;
• Logistika, elektromobillar va metrologiya.
Bakalavriat fakultetlari (kunduzgi bo‘lim)
200 ta GRANT
• Bakalavriat fakultetlari (masofaviy bo‘lim)
• Magistratura fakultetlari 40 ta GRANT
🎓Davlat testida 56,7 ball va undan yuqori natija qayd etdingizmi?
✅Siz Navoiy Innovatsiyalar Universitetiga imtihonsiz qabul qilinishingiz mumkin!
📌 Agar davlat testida 56,7 balldan kam natija olgan bo‘lsangiz ham xavotir olmang.
📝 Universitetning ichki imtihoni orqali talabalik imkoniyatini qo‘lga kiriting!
📚 Navoiy Innovatsiyalar Universitetida 18 ta bakalavr ta’lim yo‘nalishi bo‘yicha qabul davom etmoqda.
📞Call-markaz: +998555555585
Ro'yxatdan o'tish uchun havola: USTIGA BOSING
— Bakalavriat ta'lim yo'nalishlari
— Magistratura mutaxassisliklari
Bizning manzillar:
📍 Navoiy viloyati, Karmana tumani, Toshkent ko'chasi 39-uy
📍 Surxondaryo viloyati, Sho'rchi tumani, Oqkamar MFY, Mustaqillik ko'chasi 64-uy
Ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
✈️Telegram | 📷Instagram |📱Web-sayt | 📱niu_edu?si=JUbJY_6VrRXxnSHg">YouTube
❗️Ўзбекистонда 1,5 мингга яқин киши ўзлари билмаган ҳолда ишга жойлаштирилгани аниқланди
2026 йилнинг биринчи ярмида Давлат меҳнат инспекциясига 1495 та мурожаат келиб тушган.
🔎 Текширувлар натижасида 143 та корхона ва ташкилот раҳбарлари маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка тортилди, 56 та корхонага эса қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, Ягона миллий меҳнат тизимига киритилган сохта меҳнат маълумотлари ўчирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Термизда кучли чанг бўрони кузатилмоқда
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилмоқда.
Фуқаролар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиш, имкони бўлса уйдан чиқмаслик, дераза ва эшикларни маҳкам ёпиш, дарахтлар ҳамда электр устунлари остида турмаслик, автомобилларни эса хавфсиз жойларда қолдириш сўралмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Давлат активлари агентлигининг собиқ раҳбари иши судга оширилди
Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқовга нисбатан жиноят иши судга юборилди.
У Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата), 206-моддаси (мансаб ваколатидан четга чиқиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) бўйича айбланмоқда.
Иш доирасида у билан бирга яна 5 нафар шахс судланмоқда.
Аввалроқ, 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Акмалхон Ортиқов коррупциявий схемалар сабаб лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Саудия 1 йиллик Умра визасини жорий қилди
Ўзбекистон фуқаролари ҳам фойдаланиши мумкин бўлган янги кўп марталик Умра визаси ишга туширилди.
📅 Виза 365 кун амал қилади ва унинг эгаси Саудия Арабистонига бир неча марта кириши мумкин. Бир йил давомида мамлакатда жами 90 кунгача қолишга рухсат этилади.
Зиёратчилар ҳар бир ташриф олдидан «Nusuk» платформаси орқали Умра рухсатномасини расмийлаштириши керак.
👉 @r_kusherbayev
❗️Оҳангарон полигонидаги ёнғин сабаблари очиқланди
Экология қўмитаси маълум қилишича, Оҳангарондаги маиший чиқиндилар полигонида чиқиндиларни жойлаштириш ва кўмиш талабларига риоя қилинмагани сабаб 10 июль куни ёнғин юз берган.
📊 Лаборатория таҳлилларида атмосферадаги зарарли моддалар меъёрдан бир неча баробар ошгани аниқланган:
➖ углерод оксиди — 10,7 баробар;
➖ формальдегид — 12,2 баробар;
➖ азот икки оксиди — 12,8 баробар;
➖ олтингугурт икки оксиди — 9 баробар.
Ҳолат юзасидан “MAXSUSTRANS-ISHB” ДУКка 683,9 млн сўм миқдорида қўшимча компенсация тўлови ҳисобланиб, ҳужжатлар судга юбориш учун тайёрланмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Академик лицейларга кириш тестлари учун рухсатномалар бериш бошланди
Абитуриентлар рухсатномани my.edu.uz ёки my.gov.uz орқали шахсий кабинетига кириб юклаб олиши ёки ҳужжат топширган академик лицейдан олиши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
❗️Россияда аёлларга ҳарбий чақирувлар юборилмоқда
Айрим аёлларга ҳарбий комиссариатдан чақирув қоғозлари юборилди. Расмийларга кўра, бу асосан маълумотларни янгилаш ва шартнома асосида хизматга жалб қилиш билан боғлиқ.
Ҳозирча аёлларни мажбурий сафарбар қилиш бўйича расмий қарор қабул қилинмаган.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда жазирама иссиқлар чекина бошлайди
Ўзгидромет маълумотига кўра, 23 июлдан бошлаб республика ҳудудида аномал иссиқнинг таъсири аста-секин камаяди.
Прогнозларга кўра, ҳаво ҳарорати бир неча даражага пасаяди. Aксарият ҳудудларда нисбатан қулай об-ҳаво кузатилади. Жазирама иссиқ ўрнини мўътадилроқ ҳарорат эгаллайди.
Шунга қарамай, синоптиклар иссиқ тўлиқ чекингунига қадар қуёшнинг энг фаол вақтида эҳтиёт чораларига риоя қилиш, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ва очиқ ҳавода узоқ вақт қолмасликни тавсия этмоқда.
👉 @r_kusherbayev