Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
❗️Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 6 млн сўмга яқинлашди
2025 йил 1-ярмида ўртача номинал ойлик иш ҳақи: 5 млн 982 минг сўм, 2024 йилга нисбатан ўсиш: +17,2%.
➖ Энг юқори маош — Тошкент шаҳрида: 10,1 млн сўм;
➖ Энг паст маош — Қашқадарё вилоятида: 4,1 млн сўм.
Маоши энг юқори соҳалар:
➖ банк, суғурта ва молиявий хизматлар — 16,2 млн сўм;
➖ ахборот ва алоқа — 14,8 млн сўм;
➖ ташиш ва сақлаш — 9 млн сўм;
➖ санъат ва кўнгилочар соҳада энг юқори ўсиш: +20,7%.
Афсуски таълим ва тиббиёт соҳалари ҳануз энг паст маошли соҳалар қаторида қолмоқда.
Марказий Осиё давлатлари билан таққослаганда, ўртача ойлик маош (АҚШ долларида):
- Қозоғистонда $640 (яқинча 8 млн сўм);
- Ўзбекистонда $470 (тахминан 6 млн сўм);
- Туркманистонда ~$400 (расмий маълумот чекланган);
- Қирғизистонда $320;
- Тожикистонда $200.
👉 @r_kusherbayev
❗️Видеоселекторда давлат ходимининг ножўя ҳаракати ҳолати кузатилди ва у ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган ҳолат – давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракати юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Вазирлик ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилишини билдирган.
👉 @r_kusherbayev
🔴 DTM BALINGIZ BILAN IMTIHONSIZ TALABA BO'LING!
🔵Nufuzli universitetning 8 ta fakulteti hamda 50 dan ortiq yo‘nalishida professorlardan sifatli ta’lim oling!
_________________
— Bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari
— Magistratura mutaxassisliklari
➖ Rasmiy qabul platformasi: qabul.afu.uz
➖ Qabul boti: @AfuQabulBot
☎️ +99878 122 75 57
🌐 @Alfraganus_callcenter
📌 Lokatsiya
😁 AFU | Telegram
❗️Сохта "дача" эълонлари орқали фуқароларни чув тушурган шахс қўлга олинди
Тошкент вилоятида уй-жой ижарасига доир сохта эълонлар орқали фуқароларни алдаб пул олган шахс қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, ушбу шахс интернет орқали арзон "дача" ва уйлар ижараси ҳақида эълон жойлаштириб, унга ишонган фуқаролардан олдиндан тўлов сўраган. Бир неча фуқаролар унга белгиланган суммада пул ўтказган, аммо эълонда кўрсатилган манзилда ҳеч қандай уй йўқлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган бўлиб, жабрланувчилар сони ортгани айтилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни интернетдаги шубҳали эълонлардан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликни хабар қилганлар рағбатлантирилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Унга кўра, ҳуқуқбузарлик видеотехника воситалари орқали қайд этилиб, “Геомониторинг” тизими орқали Инспекцияга юборилиши керак.
Фото/видео материалларда акс этиши шарт:
🔹 ҳуқуқбузарлик ҳолати;
🔹 шахсга оид маълумотлар (агар бўлса);
🔹 манзил, сана ва вақт.
🗓 Материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Ҳабар берган шахсларга пул мукофоти белгиланган:
▪️ Кенг тарқалган норуда қазилмалар бўйича — БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм, 1 августдан — 412 минг сўм);
▪️ Бошқа қазиб олиш/ишлов бериш ҳуқуқбузарликлари — ундирилган жарима миқдорининг 5%.
👉 @r_kusherbayev
❗️Мубашшир Аҳмадга нисбатан жиноят иши судга оширилди
Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга юборилди. Бу ҳақда унинг адвокати Руслан Содиқов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
У Жиноят кодексининг 244−3-моддаси — “Диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ва ОАВ орқали тарқатиш”да айбланмоқда. Шу билан бирга, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига оид фикрлари учун ҳам унга қўшимча айб қўйилган.
Маълумот учун, жиноят иши 2023 йил 11 август куни Шайхонтоҳур туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қўзғатилган. Тергов давомида Мубашшир Аҳмад диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф тарзда тарқатганликда гумон қилинган.
👉 @r_kusherbayev
❗️Навоий вилоят телевидениесида жонли эфирлар тўхтатилди
Журналист Руслан Собуровнинг маълум қилишича, бу қарор жонли эфирда ҳақиқат айтилгани ортидан қабул қилинган.
«Ҳамкасбим Рухсора Навоий шаҳридаги заҳарли тутун ҳақида жонли эфирда очиқ гапириб юборди. Шунинг учун энди бундай "ҳақиқатлар" эфирга чиқмаслиги учун жонли эфирлар тўхтатилди. Ҳатто Рухсорага босим бўлаётгани ҳақида ҳам гап-сўзлар бор», — дейди журналист.
Ҳозирча расмий идоралар бу ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.
☝️Яшасин сўз эркинлигидан кейинги "эркинлик"!
👉 @r_kusherbayev
🧑🎓 ДТМ натижаси билан имтиҳонсиз талабалар сафига қўшилинг
Ҳурматли абитуриентлар ва муҳтарам ота-оналар!
Агар сиз:
✅ Фарзандингиз муносиб ва барқарор иш топишини истасангиз
✅ Унга чет элда қўшма дастурлар асосида ўқиш имкониятини бермоқчи бўлсангиз
✅ Энг замонавий, талаб юқори бўлган мутахассисликларни эгаллашини хоҳласангиз
Тошкент Кимё халқаро университети (KIUT) сизнинг тўғри танловингиз бўлади!
Энди ДТМ (УЗБМБ) натижаси билан тиббиётдан ташқари барча йўналишларга имтиҳонсиз қабул бор.
Қабул учун талаб қилинади:
Паспорт ёки ID карта.
ДТМ натижалари кўрсатилган расмий ҳужжат.
Лицей ёки коллеж дипломи/умумий ўрта таълим мактаби аттестати (рангли);
Фотосурат (3,5 см×4,5 см) – охирги 3 ой ичида туширилган;
Нега айнан KIUT?
✔️ Расмий лицензия — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида рўйхатдан ўтган
✔️ Халқаро аккредитация — KAZSEE ва IQAA
✔️ 38 та замонавий таълим йўналиши — инженерия, IT, молия, санъат, педагогика ва бошқалар
✔️ 3 тилда таълим — ўзбек, рус, инглиз
✔️ Дарслар Корея, АҚШ, Англия, Италиядан келган малакали профессорлар билан
✔️ Грантлар, чегирмалар, талабалар алмашинуви ва хорижий стажировкалар
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 156-уй
📞 Телефон: +78 129 40 40
🌐 www.kiut.uz
⏰Жойлар чекланган. Қабул жараёнини кечиктирманг!
Реклама
Автосуғурта тизимида янгилик: суғурта қопламаси икки баробарга оширилмоқда
Ўзбекистонда автосуғурта соҳасидаги янги ислоҳотлар бошланди.
Президентнинг суғурта бозорини ривожлантиришга оид ПҚ-108-сонли қарорининг мантиқий давоми ўлароқ, Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил 23 июлда қабул қилган 458-сонли қарори билан ҳар бир ҳайдовчининг манфаатларига бевосита хизмат қилувчи муҳим янгиликларни тасдиқлади. Бу янгиликлар ҳайдовчиларнинг ҳуқуқларини кучлироқ ҳимоя қилиш, тизимни рақамлаштириш ва бозор шаффофлигини оширишга қаратилган.
Энг муҳим ўзгаришлардан бири – 2026 йил 1 январдан суғурта қопламаси лимити 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмга оширилиши бўлди.
Бу кутилмаган вазиятларда ҳайдовчиларни молиявий ҳимоя қилиш даражасини сезиларли даражада оширади. Полис нархи ҳам шунга мос равишда бироз кўтарилади (пойтахтда 192 минг сўм, вилоятларда 160 минг сўм).
Шубҳасиз, автосуғурта соҳасидаги ислоҳотлар турли хил фикрларга сабаб бўлиши мумкин. Бир томондан, суғурта нархининг ошиши кузатилса, бошқа томондан янги жавобгарлик миқдори ҳам баъзи ҳолларда етарли бўлмаслиги мумкин. Бироқ, бир оз фикрлаб кўрайлик: кўп ҳолларда автоҳалокатга учрагунга қадар суғуртага пул сарфлашни шарт эмас деб ҳисоблаймизда, аммо автомобилни ювишга ёки уни ортиқча безатишга кетадиган фойдасиз харажатлардан ўзимизни тия олмаймиз.
Лекин биз учун энг муҳим нарса – бу суғуртанинг асл моҳиятини англаб, унга расмиятчилик деб қарашдан воз кечишдир. Пировардида, йўллардаги хавфсизлигимиз ва ўзимизга бўлган ишончимиз ҳақида гап бормоқда.
Шунингдек, Суғурта Тўловларини Кафолатлаш Жамғармасининг хизматлари кенгайтирилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳат ва ЙТҲ бўйича эксперт ёрдами кўрсатилади, тизим тўлиқ рақамлаштирилади.
👉 @r_kusherbayev
💼 Universalbank'дан микроқарз — орзуларингиз сари ишончли қадам!
Молиявий ёрдам керакми?
Universalbank сизга ҳаётингиздаги муҳим режаларни амалга оширишда тезкор ва қулай ечимларни таклиф этади.
📌 Микроқарз шартлари:
✅ Фоиз ставкаси: кредит муддати 36 ойгача бўлганда - йиллик 30%
Кредит муддати 36 ойдан 60 ойгача бўлганда - йиллик 32%
✅ Кредит муддати: 60 ойгача (имтиёзли даврсиз)
✅ Кредит миқдори - 100 млн. сўмгача
✅ Кредит таъминоти – 50 млн сўмгача учинчи шахс кафиллиги ёки суғурта полиси,
100 млн сўмгача банк талабларига мос келувчи мол-мулк гарови
👤 Қарз олувчига қўйиладиган талаблар: Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 18 ёшдан катта ва расмий даромадга эга бўлиши
📞 Батафсил маълумотни 1355 қисқа рақами орқали ёки www.universalbank.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин
Универсалбанк — биргаликда ривожланамиз! 🌱
📨 Обуна бўлинг @myuniversalbank
Реклама
Фарзандига замонавий усулда, сифатли таълим берувчи мактабни излаётганлар учун — Тошкент шаҳридаги Jalaliddin International School мактабини тавсия қиламиз. Мактабда айни дамда келгуси ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланган.
Дарслар асосан инглиз тилида олиб борилади. Ўқувчиларга шунингдек ўзбек тили ва бошқа тиллар ҳам ўргатилади.
Болаларга ҳам маҳаллий, ҳам халқаро тажрибага эга устозлар, хусусан хорижлик мутахассислар таълим беради.
Jalaliddin International School да Ўзбекистондаги хусусий мактаблар орасида ягона бўлган от спорти клуби бор. Ўқувчилар профессионал мураббий қўл остида от миниш сирларини ўрганадилар.
Бундан ташқари Jalaliddin International School да махсус дастур асосида ўқувчиларнинг IQ сини ошириш бўйича машғулотлар йўлга қўйиляпти.
Фарзандингиз ақлан, руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб улғайишини истасангиз Jalaliddin International School олиб келинг!
📍 Жойлар сони чекланган.
🎙Батафсил маълумот учун: +998901311515
Telegram | Instagram | Реклама
❗️Беларусия фуқароларига Россияда сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи берилди
Президент Путин Беларусия ва Россия ўртасидаги сайлов ҳуқуқлари тўғрисидаги протоколни ратификация қилди.
Энди Беларусия фуқаролари Россиядаги сайловларда қатнашиши ва маҳаллий ҳокимият органларига сайланиши мумкин. Беларусиядаги россияликлар учун ҳам худди шу ҳуқуқлар амал қилади.
👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон яна бир йўналишда глобал натижа қайд этди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) молибденни энг замонавий усулларда — гидрометаллургик ва пирометаллургик йўллар билан чуқур қайта ишлайди, ноёб металлар асосидаги қаттиқ қотишмалар ва уларга мос саноат ускуналарини ишлаб чиқаради. Энди эса ТМК Халқаро молибден ассоциацияси (ИМОА) таркибида ва Ўзбекистон Марказий Осиё бўйича биринчилардан бўлиб шундай нуфузли уюшма аъзоси.
Бу аъзолик қандай имкониятлар эшигини очади?
Молибден бўйича етакчи глобал экспертлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик;
Бозор динамикаси ва технологик янгиликлардан биринчи бўлиб хабардорлик;
Илмий-тадқиқот лойиҳаларида ҳамкорлик ва техник тажриба алмашинуви;
Янги бозорлар, янги истиқболлар, янги инновациялар сари йўл.
Маълумот учун, ТМК Халқаро волфрам ассоциацияси, Европа графит ва углерод материаллари уюшмаси ва Камёб ер металлари саноати ассоциациясининг ҳам тўлақонли аъзоси ҳисобланади.
❗️Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи 27 июль куни бўлиб ўтади
Имтиҳон тест шаклида бўлиб, умумий 130 дақиқа давом этади:
▪️ 90 дақиқа – математика (танқидий фикрлаш ва муаммо ечиш);
▪️ 40 дақиқа – инглиз тили (грамматика ва матн билан ишлаш).
Эслатма:
▪️ Қўшимча вақт берилмайди;
▪️ Рухсатнома ва туғилганлик гувоҳномаси (асли) мажбурий;
▪️ Қайта топшириш ёки кунни ўзгартириш мумкин эмас;
▪️ СМС орқали хабар берилади, шахсий кабинетда жой ва вақтни юклаб олиш мумкин.
Тошкент вилояти ўқувчилари учун имтиҳон Тошкент шаҳрида ўтади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Қозоғистоннинг Halyk банки Click’нинг 49% улушини 176,4 млн долларга харид қилди.
Шу билан бирга, Click ҳам Tenge Bank’нинг 49% акциясини қарийб 61 млн долларга сотиб олди.
👉 @r_kusherbayev
Ҳаводан пул ишлаш тизими - IMEI кодни рўйхатдан ўтказиш нархи ошмоқда
Ўзбекистонда ҳеч нима қилмай туриб ҳам одамлардан пул ишлаш ичида IMEI тизими энг юқори ўринларда туради.
Маълум қилинишича, Президентнинг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли фармонига асосан, жорий йил 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 412 000 сўм этиб белгиланиши муносабати билан, 2025 йил 1 августдан бошлаб IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори 84 000 сўм ёки мос равишда 103 000 сўмни ташкил этади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Франция Президенти Эммануэль Макрон Франция сентябрь ойида Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини билдирибди.
Франция “Катта еттилик” — G7 ичида Фаластинни тан оладиган биринчи давлат бўлади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда магистратура ва докторантурага киришда тил сертификати талаби бекор қилинмади
Магистратура ва докторантура учун хорижий тил сертификати талаб қилинишда давом этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Президентнинг 2025 йил 19 июлдаги ПФ–114-сонли фармони нотўғри талқин қилинди. Гўёки тил сертификати бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Аниқроғи, Президентнинг 2021 йилдаги қарорининг бир хатбошиси — яъни сертификат талабини илк жорий қилган жой — чиқариб ташланган. Бу умуман талаб бекор қилинди дегани эмас. Олий таълим вазирлигига кўра, сертификат талаби ҳануз амалда. Тарқалаётган нотўғри талқинларга ишонманг.
👉 @r_kusherbayev
Кеча Click компаниясининг 49% улуши 176,4 млн долларга сотилаётгани эълон қилинди
Бу Ўзбекистон бизнес оламида йилнинг энг йирик битими ва асосий воқеасига айланди.
tanga.uz — мамлакатдаги камёб бизнес нашрларидан бири сифатида, Click компанияси тарихига оид катта мақола эълон қилди.
Эндиликда Ўзбекистон финтех секторида рақобат янада кучайиши тайин. Шу сабабли муҳим янгиликлардан бохабар бўлиб туриш учун tanga.uz нашрининг Телеграм-каналига обуна бўлинг.
@tangauzb
Сифатсиз АИ-80 бензинидан тўлиқ воз кечишимиз керак!
Қанча тез бўлса шунча яхши: ҳам саломатлик учун ҳам атроф муҳит учун.
👉 @r_kusherbayev
9 та электромобиль ғолибини ким аниқлайди?
Ўзбекистон ёш муҳандислари ўртасидаги “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” танловининг якуний босқичи қизғин паллага кирди.
Ҳақиқий адолат — ҳакамлар тизимида
Танловда умумий 52 нафар мутахассис ҳакам иштирок этмоқда. Улар 3 кун давомида алоҳида-алоҳида баҳолаш ишларини амалга оширмоқда:
1-кун: 18 нафар ҳакам
2-кун: 17 нафар ҳакам
3-кун: 17 нафар ҳакам
Ҳар бир ҳакам фақат ўз кунида қатнашади ва кейинги кунларда баҳолаш жараёнида иштирок этмайди. Бу эса холис ва адолатли ёндашувни таъминлайди. Ҳар бир соҳа бўйича ҳакамлар алоҳида танланган, йўналишлар бир-бирини такрорламайди.
Танлов — синов ва суҳбатлар майдони
Ҳакамлар ҳар бир лойиҳани синчиклаб ўрганмоқда.
— Бири унинг патентлаш имкониятини кўриб чиқса,
— иккинчиси экологик жиҳатларини таҳлил қилмоқда,
— яна бири молиявий самарадорлигини баҳоламоқда.
Ҳар бир ҳакам ўз йўналиши доирасида иштирокчига саволлар бериб, ғоя ва салоҳиятни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Ғолиблар яқин кунларда аниқланади. Аммо бугуннинг энг катта ютуғи — ёш муҳандислар яратмоқда, изланмоқда ва ўз ғоясини мардона ҳимоя қилмоқда.
❗️Ғазодаги очарчилик — дунё ОАВлари диққати марказида
Исроилнинг узоқ давом этаётган уруши сабаб гуманитар ёрдам киритилишига тўсқинликлар ва тинмас бомбардимонлар оқибатида Ғазода инсонпарварлик инқирози авж олмоқда.
Бугунги кунда кўплаб халқаро нашрлар ушбу фожеани биринчи саҳифаларда ёритмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Бўстонлиқда ўрмон ёнғини кузатилмоқда
Чорвоқ сув омбори яқинида яна ўрмон ёнғини чиқди. Ёнғин 24 июль куни соат 11:00 лар атрофида бошланган.
Ёнғинни ўчириш ишларига вертолётлар жалб этилди
Ёнғин майдони кенгайиб бораётгани сабабли, ўт ўчириш ишларига қўшимча куч ва воситалар жалб қилинмоқда. Айни пайтда ёнғинни бартараф этиш ишлари жадал суръатда давом этмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади
Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади.
У табрикномасида соғлиқ, фаровонлик ва давлат раҳбарлигида муваффақиятлар тилаган.
☝️Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам юртбошимизни таваллуд айёми билан муборакбод этамиз!
Мустаҳкам соғлиқ, синмас ирода ва олиб бораётган ислоҳотлар йўлида собитқадамлик тилаймиз!
👉 @r_kusherbayev
❗️Оқ уй АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани давлатга хиёнатда, шунингдек, Америка халқи ва Доналд Трампга қарши фитна тайёрлашда айблади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи пасайиб, ўлим кўрсаткичи эса ортмоқда
2025 йилнинг январь–июнь ойлари давомида мамлакатда 405,5 минг туғилиш қайд этилган — бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 14,4 мингтага кам.
➖ Ўғил болалар — 209,6 минг нафар (51,7%);
➖ Қиз болалар — 195,9 минг нафар (48,3%).
Ярим йил ичида 84,1 минг киши вафот этди — бу ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 2,7 минг кишига кўп.
👉 @r_kusherbayev
❗️Мигрантларни Россияга киришдан олдин текшириш ва эмлаш таклиф қилинди
Россиянинг собиқ бош санитар шифокори Геннадий Онищенко мигрантларни мамлакатга киришидан олдин текширув ва эмлашни мажбурий қилишни таклиф этди.
Унинг таъкидлашича, мигрантлар “менингококк инфекцияси”ни тарқатаётгани муҳокама қилинмоқда. Мутахассисларни жалб этиш керак бўлса, уларнинг қолиши аниқ шартлар асосида тартибга солиниши лозим. “Мигрантларсиз Москва бир кун ҳам яшай олмайди.”, — деди у.
👉 @r_kusherbayev
“Ҳали ҳужжат йўқ, биз эса бўлмасин деб турибмиз” — Азиз Абдуҳакимов
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири — бош экологик инспектор Азиз Абдуҳакимов матбуот анжумани давомида See Breze лойиҳаси ҳали келмаганини маълум қилди.
“Расмий равишда, лойиҳа сифатида ҳали келгани ҳам йўқ. У келганидан кейин, биз жамоатчилик муҳокамасига қўямиз, ҳамма кўрсин уни. Қанақадир беркитиб, менимча, кечаси қўл қўйиб чиқарворадиган одам ҳам йўқ республикада”, дейди вазир.
👉 @r_kusherbayev
Қирғизистон президентидан коррупция ҳақида аския...
👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар экспортини кўпайтириш ва фермерларни қўллаб-қувватлаш қай даражада муҳим?
Савдо-саноат палатасида экспортчилар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда долзарб масалаларни кўтарилган. Ўзбекистоннинг иқлими брокколи, гулкарам ва булғор қалампири каби маҳсулотларни етиштириш учун жуда қулай. Бу маҳсулотлар Россия бозорида юқори талабга эга.
Оддий мисол: фермер бир гектардан 10–15 тонна брокколи етиштириб, 100 млн сўмгача даромад қилиши мумкин. Афсуски, ҳозирча Ўзбекистондан экспорт атиги 30–40 минг тоннани ташкил этмоқда. Бу — жуда кичик кўрсаткич.
International Beverages Tashkent асосчиси ва Samarkand Gardens Plast вакили Шуҳрат Эргашев таклифига кўра, фермерларга гаровсиз, имтиёзли молиявий ёрдам керак. Фьючерс шартномалари, давлат кафолати ва қулай кредитлар бўлса, қисқа вақт ичида экспорт ҳажмини бир неча баробарга ошириш мумкин.
Музлатилган маҳсулот — бу стресссиз бизнес. Уни йиллар давомида сақлаш, эҳтиёжга қараб етказиб бериш мумкин. Экспортчиларнинг фикрича, бу ташаббуслар фермерларга янги бозорларга чиқиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришда катта ёрдам беради.
Батафсил:👇👇👇 https://www.spot.uz/oz/2025/07/18/vegetables-fruits/