quvaboshlangich | Неотсортированное

Telegram-канал quvaboshlangich - Quva boshlang‘ich ta’limi

924

Quva tumani boshlang‘ich ta’lim o‘qituvchilariga metodik yordam kanali. Admin: Farg‘ona viloyati Quva TXTB boshlang‘ich ta’lim metodisti, oliy toifali boshlang‘ich ta’lim o‘qituvchisi Bazarbayev Rasuljon Maxamadovich

Подписаться на канал

Quva boshlang‘ich ta’limi

🔝 Буюкларнинг муҳим маслаҳатлари.

1. «Чемпионлар ғолиб бўлишмагунича ўйнашни давом эттиришади». — Биллие Жеан Кинг

2. «Сиз кўпчилик одамлар дангаса бўлганлиги сабабли муваффақиятга эришасиз». — Шахир Заг

3. «Донишмандлик 1% илҳомланиш ва 99% ҳаракатга боғлиқ». — Тхомас Эдисон

4. «Сиз ўзингиз дунёда кўришни истаган ўзгариш бўла олишингиз керак». — Маҳатма Ганди

5. «Оғриқни вақтинча карахт қилиб қўйиш охирида барибир ҳис қиладиган ҳақиқий оғриғингизни кучайтиради». — Албус Думбледоре

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

#Хайрли_тонг

ЯКШАНБА ТОНГИ
    МУБОРАК БЎЛСИН.

🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...

🌸Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!

🌸Дам олиш кунида нимани режа қилган бўлсангиз албатта амалга ошсин.

🌸Яқинларингизни йўқланг, вақт ғанимат қадрдон.

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

#ибрат

Бургутлар жуда узоқ, 70-80 йилгача яшайди. Аммо бу ёшга етиш учун 40 ёшида жудаям қийин шартни бўйнига олишига тўғри келади.

Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини (эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади. Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.

Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Ке­йин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди. Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади. Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..

...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, шахс сифатида бизни орқага тортадиган, мақсадларимиз йўлини тўсадиган қора хотиралар, одатлар; жамият сифатида ривожланишга фақат халақит берадиган урфлар, анъана номини олган янглиш тушунчалардан воз кечишга тўғри келади. Осон бўлмайди, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!

©️ Нигора Умарова

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Ҳурматли раҳбарлар!

Феврал ойи 1-ярим иш ҳақи (аванс) тўловлари янги UzAsbo-2 дастурида амалга оширалиётганлиги (ходим маълумоти, штат, таърификация янгитдан киритилаяпти) сабабли қисқа муддатга кечикмоқда!

Шу сабабдан Сиздан, барча таълим муассаса раҳбарлари орқали тизим ходимларига вазиятни тўғри баҳолаб (тармоқларда турли шикоятларга сабаб бўлмаслик), душанбадан бошлаб тўловлар йўлга қўйилиши юзасидан огоҳлантиришингиз сўралади!

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Креатив фикрлаш – дарсликлар ижодий фикрлаш ва янгилик қилиш қобилиятини ривожлантиради. Ўқувчилар ўз мақсадларига эришиш учун янги ёндашувларни қўллашни ўрганадилар, инновацион ечимлар ишлаб чиқадилар ва ижодий муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларига эга бўладилар.

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Коммуникативлик – дарсликлар ўқувчиларнинг бошқалар билан мулоқот қилиш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган. Ўқувчилар ўз фикрларини аниқ ва равшан ифодалаш, суҳбатдошни тинглаш ва тушуниш, маълумотни етказишда тил воситаларидан унумли фойдаланишни ўрганадилар.

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

TAYINLOV

Xadiyatullayev Kaxramon Adxamovich Quva tumani maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi


O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirining tegishli buyrug‘iga ko‘ra, Xadyatyllayev Kaxramon Adxamovich Quva tumani maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi boshlig‘i lavozimiga tanlovdan o‘tgunga qadar bo‘lim boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

Xadyatyllayev Kaxramon Adxamovich bugungi kunga qadar viloyat Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi O‘quvchilarni kasbga yo‘naltirish va psixologik xizmat sho‘basi boshlig‘i lavozimida ishlagan.

Fursatdan foydalanib, Xadyatyllayev Kaxramon Adxamovich ishlariga muvaffaqiyatlar tilaymiz.

Farg‘ona viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi Axborot xizmati.

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Navoiy viloyat Navbahor tuman MMTga qarashli 18-umumta'lim maktab Boshlang'ich sinf oliy toifali o'qituvchisi Imomova Dilfuza.Matematikadan ',,Ikki amalli masalalar'' mavzusida ochiq dars

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Zahiriddin Muhammad Bobur Hayoti va ijodi

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Bugun, 14-fevral shoh va shoir Zahiriddin Muhammad Bobur (1483-1530) tavalludiga 540-yil boʻldi

Har kimki, vafo qilsa, vafo topqusidir,
Har kimki, jafo qilsa, jafo topqusidir,
Yaxshi kishi koʻrmagay yomonliq hargiz,
Har kimki, yomon boʻlsa, jazo topqusidir.

Bobur tarixda misli yoʻq darajada madaniy, dilbar shaxslardan biri edi. (Javoharlaʼl Neru)

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Z.M.Bobur haqida video ma'lumotlar

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Quva tumani 1-umumta'lim maktabi 3-"A" sinf o‘quvchilarining Boburxonlik tanloni uchun tayyorlagan ijodiy ishlari.

Sinf rahbari: Gulmira Maratovna

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

🌸🍃🍃 541 уil 🍃🍃🌸

🌸🍃 14-fevral --
ZAHIRIDDIN
MUHAMMAD BOBUR
tavallud topgan kun...


🍃 Kim yor anga ilm tolibi
ilm kerak,

🍃 O’rgangali ilm tolibi
ilm kerak.

🍃 Men tolibi ilm tolibi
ilm yo’q,

🍃 Men borman ilm tolibi,
ilm kerak.


🍃 Buyuk bobomiz, Zahiriddin Muhammad Bobur ilmli bo’lishni istaganlarni ilmni zo’r havas, ishtiyoq bilan egallashga da’vat etdi.

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

🍃Қувабошланғич🍃
14.02.2024

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

#тезкор

🔥⚡️2024-йил дунё тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши кутилмоқда, олимлар хавотирда

Мана қиш ҳам деярли бахордек ўтмоқда, ёзда ишқилиб тинчлик бўлсин-да

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Бугун якшанба, ура...😍

✨✨✨

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

#сарказм

Бу — давлат ишида ишлайдиган Сўтақўзи.

Қилаётган ишида мантиқ бўлмаса ҳам, нимадир қилиб юришга ҳаракат қилади. Чунки, ўзини ишлаётган қилиб кўрсатишга маҳкум.

Энг ёмони бунақа Сўтақўзилар жуда кўплаб топилади. Фикримизни эса қаҳрамон халқ шоири раҳматли Эркин Воҳидовнинг тшртлиги билан тамомлаймиз:

Биз арра тортмоқдамиз,
Аррамизнинг тиши йўқ.
Нега арранг тиши йўқ, деб
Сўрайдиган киши йўқ.

Чунки бизлар анойимас,
Пишиб кетган кўзимиз.
Арра тушган ўша шоxда
Ўлтирибмиз ўзимиз.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

#ибрат

Қадимда бир подшоҳ катта ҳовуз қурдирибди. Халқни жамлаб, эълон берибди:
— Мен бу ҳовузни сут билан тўлдирилишини хоҳлайман. Ҳамма кечаси бир косадан сут олиб келиб ҳовузга қуйсин. Эрталаб келиб ҳовуз бўйида йиғилишамиз. Дунёга донғи кетган ҳовуз бўлсин!

Ҳамма уй-уйига тарқалибди. Воқеамиз қаҳрамони ҳам. Бу инсон ярим тунда бир коса сутни кўтариб уйдан чиқибдилар. 1-2 қадам юрган эканлар, ҳаёлларига шундай фикр келибди:
Ҳозир ярим тун. Ҳеч ким кўрмаяпти. Кейин ҳамма сут қуйганда, мен бир коса сув қуйсам, ҳеч нарса бўлмайди, билинмай кетади. 1 коса сут ёнимга қолади.

Уйга қайтиб, сутни қўйиб, сувни олиб, ҳовузга бориб, қуйиб келибди.

Эрталаб Подшоҳ, амалдорлар ва бутун халқ сут билан тўлдирилган ҳовузни томоша қилгани етиб келишибди. Минг ҳаяжон билан келиб қарашса, ҳовуз тўла сув экан...

Ҳамма бизнинг қаҳрамонимиз каби "Мен сув қуйсам қолганларники билан билинмай кетади. Сут қуйганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди?" деб ўйлаб, сув қуйиб кетишган экан.

Ўша қаҳрамон биласизми ким? Сиз ва мен!

Сизу бизнинг ўзгаришимиз бутун жамиятни ўзгартиради.
Чунки бир косагина сут қуйилган тақдирда ҳам бир оқ нарса сузиб юрарди ўша ҳовузда.

Инсон юкини халққа, давлатга ташлайвермасдан, масъулиятни зиммасига олиб, бутун инсониятга фойда келтиришни мақсад қилиб яшай бошлаши керак!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Критик фикрлаш – ушбу методология ўқувчиларнинг ахборотни танқидий баҳолаш, ўз фикри ва мулоҳазаларини шакллантириш кўникмаларини ривожлантиришни ўз ичига олади. Ўқувчилар муаммоларга аналитик нуқтаи назардан ёндашишни ўрганадилар ва мантиқий фикрлаш асосида ўз нуқтаи назарини шакллантирадилар.

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Коллаборация – дарсликлар ўқувчиларнинг жамоада ишлаш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам берадиган тарзда тузилган. Бу ўқувчиларга ҳамкорлик қилиш, самарали фикр алмашиш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш кўникмаларини ўрганишга кўмаклашади.

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

https://youtu.be/Xe4cGLNU5aU?si=lLEPOQbkSssPG_ur

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi



Tumanimiz 1-sinflari guruhida Navoiylik ustozlarimiz ham borligi bizni quvontiradi.
Ustozlarimiz R.Bozorboyev ustoz davrida kanalni doimiy kuzatuvchilari bo'lgan.
Xozir ham kuzatadilar deb umid qilamiz.

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Quva tumani 5-umumta'lim maktabi 2-"D"sinf o'quvchilari ijrosida Navoiy va Bobur bobomiz ijodidan namunalar.
Sinf rahbari:Sobirova X.

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

ZAHIRIDDIN MUHAMMAD BOBUR – BUYUK DAVLAT ARBOBI VA SARKARDA

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

#Bobur
#tavalludi

Bugun shoh va shoir Zahiriddin Muhammad Bobur tavallud topgan kun.

Zahiriddin Muhammad Bobur 1483-yil 14-fevralda tavallud topgan.

YAXSHILIG‘

Kim ko’rubtur, ey ko’ngul, ahli jahondin yaxshilig’, 
Kimki ondin yaxshi yo’q, ko’z tutma ondin yaxshilig’.
Bu zamonni nafi qilsam ayb qilma, ey rafiq, 
Ko’rmadim hargiz, netayin, bu zamondin yaxshilig’.
Dilrabolardin yomonliq keldi mahzun ko’ngluma, 
Kelmadi jonimg’a hech oromi jondin yaxshilig’.
Ey ko’ngul, chun yaxshidin ko’rdung yomonlig’ asru ko’p, 
Emdi ko’z tutmoq ne ya’ni har yomondin yaxshilig’.
Bori elga yaxshilig’ qilg’ilki, mundin yaxshi yo’q
Kim, degaylar dahr aro qoldi falondin yaxshilig’.
Yaxshilig’ ahli jahonda istama Bobur kibi, 
Kim ko’rubtur, ey ko’ngul, ahli jahondin yaxshilig’.

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

🎬Video_Dars
✍Zahiriddin Muhammad Bobur
🌹Bahor ayomi

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

🍃Ulugʻ oʻzbek shoiri, mutafakkir, tarixchi va davlat arbobi; markazlashgan davlat — boburiylar saltanati asoschisi Zahiriddin Muhammad Bobur 1483-yilning 14-fevralida Andijonda tugʻildi.

🍃Amir Temurning beshinchi avlodi, Fargʻona hukmdori Umarshayxning farzandi.

🍃Bobur 12 yoshda (1494) taxtga chiqdi. 1503-1504-yillarda Afgʻonistonni egalladi. 1519-1525-yillarda Hindistonga 5-marta yurish qiladi.

🍃 Uch asrdan ortiq davom etgan (1526-1858-y.y.). boburiylar saltanatiga asos soldi dekabrda Agra (1530-y. 26-dekabr)da vafot etdi.

🍃Qabri keyinchalik vasiyatiga koʻra Qobulga koʻchirilgan.

🍃Boburning lirik merosi “Qobul devoni” (1519)ga, 1528-29 yillarda “Hind devoni” ga jamlangan. Toʻliq devon tuzgani haqida maʼlumot bor.

🍃 Sheʼrlarining umumiy hajmi 400 dan ortadi. Shundan 119 gʻazal, 231 ruboiy va tuyuq, qitʼa, fard, masnaviy kabi janrlarda asarlar yaratgan.

🍃Sheʼrlarini mavzu jihatidan oshiqona, taʼlimiy, tasavvufiy, hasbi hol kabi turlarga ajratish mumkin.

🍃 Bobur sheʼriyati intellektual qalb izhori sifatida arqoqlidir.

🍃 Uning asarlari samimiy, ravon, usluban tugal va mushakkaldir.

🍃Bobur ruboiy janrini turk adabiyotida yuksaklikka olib chiqqan shoirdir.

🍃Boburning ulugʻ asari “Boburnoma” boʻlib, uni “Vaqoye” deb ham nomlaydilar. Buyuk memorial asarda 1494-1529-yillari Markaziy va Kichik Osiyoda, Yaqin va Oʻrta sharq mamlakatlarida kechgan voqealar bayon etilgan.

🍃 “Boburnoma”ning oʻndan ortiq qoʻlyozma nusxalari bor.

🍃Asarni Qozonda N.I. Ilminskiy (1857), Londonda Beverij xonim nashr (1905) etgan.

🍃Oʻzbekistonda dastlab professor Fitrat 1928-yilda asardan parchalar eʼlon qildi.

🍃“Boburnoma”ning 1948-1949-yillarda ikki jildli; 1960, 1989-yillarda tuzatilgan, 2002-yilda va keyingi yillarda toʻldirilgan qayta nashrlari amalga oshirildi.

🍃“Bobirnoma”asosida qator badiiy asarlar ham yaratilgan. Flora Anna Stilning “Boburxon” (Parij, 1940), Fernard Grenardning “Bobur” (Parij, 1930), Harold Lembning “Bobur-yoʻlbars” (Nyu-York, 1961) romanlari, Vambek Gaskonining “Bobur va uning avlodlari yoki Buyuk moʻgʻullar” (Nyu-York, 1980) esse-romanlari shular jumlasidandir.

🍃 Hindistonlik Muni Laʼl boburiylar tarixiga asoslanib
6 ta roman yozgan.

🍃Oʻzbek adabiyotida Oybek, P.Qodirov, B.Boyqobilov, X.Sultonov Boburga bagʻishlab roman, qissa va dostonlar yaratdilar. Xurshid Davron buyuk vatandoshimizga bagʻishlangan “Samarqand xayoli” qissasini va ”Bobur sogʻinchi” pyesasini yozgan. Qissa 1991-yilda nashr etilgan. 1997-yilda yozilgan ”Bobur sogʻinchi” pyesasi Muqumiy nomidagi teatrida sahnalashtirildi (2003-yil)

🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
🍃🌸🌸🌸🌸🌸
🍃🌸🌹🌸🌸
🍃🌸🌸🌸
🍃🌸🌸
🍃🌸
🍃

🍃🌸Ассалому алайкум, меҳри дарё, забони ширин, юзлари нурли, иймони бақувват қадрли дилга яқинларим!

🍃🌸 Бугунги кун муборак!

🍃🌸 Сизга ва яқинларингизга Аллоҳимнинг гўзал кунларини, хайру барокотини, раҳмини, яқинларингизга бўлган мехр-у оқибатни йўқолмаслигини, фарзандларингизни камолини кўриб юришликни, энг аввало Аллоҳим соғлик саломатлик ато этишини, қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни Сизга тилаган ҳолда қалбимиздан чиқаётган ҳар бир сўзимизни, тилакларимизни Сизга хадя қилдик, қабул қилинг.

🍃
🍃🌸
🍃🌸🌸
🍃🌸🌸🌸
🍃🌸🌹🌸🌸
🍃🌸🌸🌸🌸🌸
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

🍃 Қувабошланғич 🍃
14.02.2024 чоршанба

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

Diktantlar tanlovi uchun

Читать полностью…

Quva boshlang‘ich ta’limi

❗️Ота оналар диққатига

Эртадан бошлаб дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилади

Бу ҳабарни фарзанди мактабда ўқийдиган оналарга юборинг!

Читать полностью…
Подписаться на канал