quronvasunnat | Неотсортированное

Telegram-канал quronvasunnat - QUR'ON VA SUNNAT

360292

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин. bot 👇 @quronvasunnatbot Бизнинг расми каналимиз 👇👇👇 https://www.youtube.com/channel/UCammdnhHVoxp5mRR4n2Q99A

Подписаться на канал

QUR'ON VA SUNNAT

Кунларнинг шоҳидир ЖУМА айёми,
Шу сабаб улуғдир бу куннинг номи.
Улуғ зот бормикан Аллоҳдан бўлак,
Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК!
улашинг👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🔴Эртага жумъа Росулуллоҳ ﷺ га саловот айтишни унутмангб
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاةِ فِيهِ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ» قَالَ فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ قَالَ يَقُولُونَ بَلِيتَ؟ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِمْ» (رواه ابو داود).

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди », дедилар.
👤(Имом Абу Довуд ривояти).
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Расулуллоҳга «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» ёки «алайҳис-солату ва вас-сала-а-му» деб, ё ташаҳҳуддан кейинги салавотлар билан салавот ва салом айтамиз.

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Ухлаш учун тўшакка ётганда

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:

بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар. (Маъноси : Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди соли ҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол .) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қ ул аъузу»ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

❗️ СИЗДА ЗАИФЛИК, ҚУВВАТ КАМЛИК ҚИЛАЯПТИМИ?

❗️ КАМҚОНЛИК, ИММУНИТЕТ УЧУН ҚИММАТБАҲО ВА ЭНГ САМАРАЛИ ТАБИИЙ ДАРМОНДОРИЛАР КОМПЛЕКСИ.

❗️ БИЗ БИЛАН ҲАР ҚАНДАЙ КАСАЛЛИККА ЙЎҚ ДЕБ ЖАВОБ БЕРИНГ.


"EKO IM VIT” СИЗГА ЁРДАМ БЕРАДИ
👇👇👇
https://telegra.ph/EKO-IMVIT-13112018-11-14

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Аёлларга тарбия бериш

Абдуллоҳ домла

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

📢‼️ДИҚҚАТ АКЦИЯ‼️📢

26-ноябрьдан 31-декабрьгача акция эълон қилинди.

Европадан келтирилган ва ЖАҲОН СТАНДАРТЛАРИГА жавоб берадиган юқори иннвацион техналогиялар асосида организмни даволаймиз.
Сизларни безовта килаётган касалликлардан халос бўлишингизга ёрдам берамиз.
🔴БОШ ОҒРИШИ (мигрень, сурункали бош оғриги, черепной гипертензия ва турли сабабларга кўра)
🔴БОШ АЙЛАНИШИ( умуртқа синдроми, дисциркуляторная энцефалопатия )
🔴ҚУЛОҚДА ШОВҚИН
🔴БЎЙИН ВА БЕЛДАГИ ОҒРИҚЛАР (остеохондроз, грыжа, радикулит, невропатия)
🔴БЎҒИМЛАРДА ОҒРИҚ(артрит, артроз)
🔴НЦД ( асабийлашиш, невроз)
даволаниш нархи: 1 кунлик 20.000 дан 120 000 гача
———————————————Қуйидаги аъзолар умумий текширувдан ўтказилади:
🧠Бош мия, асаб тизими
💔Юрак, қон томир тизими
🚹Буйраклар, Жигар
🚹Умуртка поғонаси
🚹Остеохондроз, радикулит)
🚹Ўпка, бронхлар
🚹Ўт копи
🚹Қалқонсимон без
🚹Ошқозон ости бези, ичаклар
🚹Простата, матка, тухумдон
🚹Иммунитет тизими
🚹Организмни гормонал функцияси
Психо-эмационал ҳолатлар текширувдан ўтказилади.

💻Умумий текширув нархи: 100.000 дан 199.000 гача

💻Рўйхатга телефон орқали ёзилишни унутманг!!!
Иш вақти :9.00 -17.00 гача
Манзил: Ташкент, Авиасозлар 4
☎️+998903385500
☎️+998712961411
☎️+998712962611

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Биласизми? Аллоҳ сизга омадни ҳамроҳ қилган! Ҳозир сизга буни исподлаб берамиз!

😊Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!

😊Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз

😊 Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!

😊Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!

😊Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!

😊Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!

😊Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Шундай экан, нега жимсиз?!
Шукр қилмайсизми?!
Алҳамдулиллаҳ денг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Фозил Қори - Жудда зўр хикоялари эшитиб дўстларга юборинг❗️

«Каналимизга қўшилинг» 👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🌸 ОНА

- Абу Ҳурайра кунлар давомидаги очликдан сўнг бир луқма топганида ҳам ақлига биринчи болиб онаси келар эди...
"Жудаҳам оч эдик. Биродарлар билан биргаликда Росулуллоҳ ﷺ нинг уйларига бордик.
Оч эканлигимизни айтганимизда Росулуллоҳ ﷺ уйдагиларидан ейдиган нарса сўрадилар ва ҳар биримизга иккитадан ҳурмо бердилар. Шу икки ҳурмони енглар сўнг орқасидан сув ичинглар, бугун учун сизларга етади дедилар. (Росулуллоҳ ﷺ уйларида бор нарса шу саноқли хурмолар эди).

- Мен (Абу Ҳурайра) ҳурмоларимдан бирини едим, бошқа ҳурмоимни чўнтагимга солиб қўйдим.
- Буни кўрган Росулуллоҳ ﷺ: Ей Абу Ҳурайра у ҳурмони нега солиб қўйдинг?

- Абу Ҳурайра: Онам учун олиб қўйдим.

- Росулуллоҳ ﷺ: Уни ҳам егин! Мен сенга бошқа икки дона ҳурмо бераман дедилар.
Росулуллоҳ ﷺ нинг амрига итоат қилиб ҳурмони едим унинг ўрнига менга бошқа икки дона ҳурмо бердилар.

(📚 Ибн Саъд, Табақот 4)

✔️ Изоҳ: Кўчада ўртоқларимиз билан манти, сомса, кабобларни еганимизда, ўзи емай бизга едирган онажонларимизни унутмайлик!

© IymonliQalblar нашри

Каналга обуна бўлиш!👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

😔 ҚАЛБНИНГ ЎЛИШИ

Олимлар айтадилар: Агар инсон намознинг лаззатини сезишдан тўхтаса:

❗️Унга дангасалик билан ва кечикган ҳолатда туради;

❗️Қуръонни кам ўқийдиган бўлади ёки умуман ўқимай қўяди;

❗️Охират ҳақида ўйлаганда ҳолати, кайфияти ўзгармайди;

❗️Хотираси ёмонлашиб боради;

❗️Қалби қаттиқлашади;

❗️Ахлоқи қўполлашади;

❗️Вақти жуда тез, бебарака бўлади;

❗️Бекорчи, фойдасиз нарсаларга қизиқиб ўша билан вақтини ўтказади;

❗️Жуфти ҳалоли хотинига нисбатан ҳис туйғулари йўқолиб боради;

⚠️ Буларнинг барчаси қалб ўла бошлаганининг аломатидир.😟

🚨🚨🚨 Дарҳол фавқулодда ҳолат тугмасини босинг!

🍃 ДАВОЛАШ

✅ Дарҳол сизни мажбуриятларингиздан чилғитаётган нарсаларни тарк қилинг.

✅ Аллоҳга тавба билан юзланинг, ҳидоят йўлидан адаштирмаслигини сўраб дуо қилинг.

✅ Интернетдаги ўйин кулгу, бекорчи нарсаларга кирманг, фақат зарурий ҳолларда киринг.

✅ Ҳар куни бир пора ёки қўлингиздан келганича Қуръон ўқинг.

✅ Фарз намозларини кечиктирмасдан, суннат нафл намозлари билан қўшиб ўқинг.

✅ Садақа ва эҳсон Аллоҳнинг ғазабини кеткизишини унутманг

✅ Ўзингизга кунлик режа тузиб, фойдасиз ўртоқларни, бекорчи суҳбатларни тарк қилинг.

Ёлғиз намоз ўқиб, исломий илмларни кунлик ўрганиб боришга ҳаракат қилинг.

✅ Шу тавсияларни қўлингиздан келганича бажарсангиз ибодат қилиб, Намоз, Қуръон ўқиб лаззат олаётганингизни, қалбингиз тузалаётганини ин шаа Аллоҳ кўрасиз! Ибодат лаззати шундай лаззатки, мусиқа тинглаб, ароқ ичиб, рақсга тушиб, турли филмлар кўриб, бекорчи фуҳш ишлардан лаззат олаётганларникидек ифлос бўлган, нажас лаззат эмас, охири надомат бўлган лаззат эмас балки Аллоҳ тарафидан берилган илоҳий лаззатдир, охири саодат бўлган лаззатдир. Аллоҳ таоло ҳаммамизга ибодат лаззатини тотдирсин. Амин.🤲

© IymonliQalblar таржимаси


Каналга обуна бўлиш!👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🎁‼️ДИККАТ! АКЦИЯ!‼️🎁
Талабларига биноан
10 ноябрдан- 10 декабргача
🏥🔬Диагностик текширувга таклиф киламиз! 🌡🔬💊Энди Узбекистонда хам "Вип-рофес" аппарати! Россия олимлари томонидан космонавтлар учун ишлаб чикарилган. Бу аппарат 17та органни анализ килиб, унинг энергетик ресурс (запас) ва функсионал холатини хам аниклаб беради.✅ мутлако зиёнсиз.
❗️Асосийси аник натижа олинади, хеч кандай клиникаларда навбат пойлаб вакт сарфланилмайди ва катта пул талаб килмайди.
Психоэмоционал холатни аниклайди:
- ✅бош мия
- ✅куз
- ✅стресс
- ✅асаб холати

Органлар:
- ✅иммунитет
- ✅юрак кон томир системаси
- ✅Умурткани хамма кисмлари
- ✅упка
- ✅жигар
- ✅ошказон ичак
- ✅калконсимон без
- ✅буйрак
- ✅сийдик копи
- ✅матка, трубалар
- ✅простата бези
- ✅диск чурраси грижа
- ✅хар хил турдаги алергиялар
- ✅ут коп тошлари
- ✅ гижжа (паразитлар)
- ✅ турли хил инфексияалар(торч)

👨‍⚕️Малакали врач консультацияси бепул

🔮Соғлиғингизга эътиборсиз бўлманг!

Умумий нарх💰 130 000 сум

📩 Регистратсиядан утишни унутманг👇👇
+998946355551

Манзил:Тошкент шахри Чилонзор

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

☀️ Ассаламу Алайкум!!! 🌸

Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон, омад, фойда, соф даромад, соғлик ва хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!

«Каналимизга аъзо бўлинг»👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

#Таьсирли_Ҳикоя

Бир шифокор ҳикоя қилади:
Менинг бир беморим бор эди. У ёшгина қиз бўлишига қарамай саратон касаллигига чалинган эди. Уни даволашга узоқ вақт давомида бор имкониятларимизни ишга солардик. Натижалар яхши бўлаётган эди. Шу ҳолда камида 5 йил яхши парвариш билан даволаниши керак эди. 4 йил вақт ўтиб, у мендан узоқ шаҳарга қариндошиникига бориб келишга изн сўради. Қаттиқ ялинганидан йўқ дея олмай, самолётда бориш шарти билан рози бўлдим. У эса чипта ололмай автобусда йўлга чиқибти. Aвтоҳалокат туфайли 6 соат совуқда қолиб кетган. Шамоллаш суяк ва бошқа аъзоларга ўтиб кетган. Уни уйига олиб келдик. Жудаям оз умри қолган эди. Керакли дориларни қабул қилиб ётар эди, мен ҳар куни ундан хабар олар эдим. Ҳатто гапира олмай қолганди, аранг бўғинларни чиқарарди. Раҳмим келиб унга билдирмай йиғлаб олардим. Бир куни у:
- Мен сиздан хафаман - деди. Мен:
- Нега? - деб сўрадим.
- Менга исломни ўргатмабсиз - деган маънода аранг сўзлади. Ўзимни айбдор хис қилдим. Айтдимки:
- Буни чин қалбдан ўрганиш керакда.
- Ўргатинг - деди. Шундан бошлаб билганимча бир чекадан иймон ва ислом тушунчаларини ўргата бошладим. Бир куни айтдики:
- Mен ўлим вақтида нима дейишим керак? Мен айтдим:
- Сенга шаҳодат калимаси қийинлик қилади, "Аллоҳ, Муҳаммад" десанг етарли.
- Шундай қилсам жаннатга кираманми?
- Ҳа албатта - деб жавоб бердим.
Бир куни унга қараб турадиган аёл телефон қилиб одатий уйқи дорисини ичмаётганидан шикоят қилди. Тезда уйига бориб нега бундай қилдинг дедим ва жавобни эшитиб кўзим ёшланди😢:
- Ухлаётган вақтимда ўлим келиб қолса "Аллоҳ Муҳаммад" дея олмай қоламанку...
Сўнги кунлари эди. Менга айтган охирги саволида:
- Азроил қанақа кўринишда бўлади - деди.
- Қўрқмагин, у бир фаришта, сенга чиройли суръатда кўринади - деб жавоб бердим.
Эртасига шошиб уйига келдим, афсуски кеч қолибман. Видолашиш насиб этмади. Кўзим ёшланди, аммо бир аёл олдимга келиб, унинг қандай вафот этганини айтиб берганида, ундан қаттиқроқ ва узоқ йиғладим😢. Аёл айтдики:
- Мўъжиза рўй берди. У бирдан ўрнидан туриб таҳорат қилди. Бизнинг “вой вой”ларимизга қарамасдан, жойнамоз солиб 2 ракат намоз ўқиб, кейин жойига ётди. Вафот этишдан аввал бизга шундай деди: “Доктор келса айтиб қўйинглар, Азроил у айтгандан ҳам гўзалроқ экан”

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🇨🇳Slim'N lift майкалари – ортиқча вазндан халос бўлишни истайсизми❓

♻️ Озиш учун янгича ёндашув
👨‍⚕️Эркак ва 👩‍⚕️ аёллар учун
☝️ Синовдан ўтган ва табиий
✅ Бир ой ичида етарли даражада ижобий натижага эришасиз!

СУПЕР АКЦИЯ🎁
💷 105.000
Шошилинг! Сони чекланган

🚖 Етказиб бериш бепул

Тўлиқ маълумот учун👇
☎️ +998916193214
📧 @Toshkentparfumadmin

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

💏 Сиз уйланмокчимисиз? лекин озизга муносиб турмиш орток излаяпсизми.Энди буни йоли осон👌ошихча оворагарчиликларсиз сиз озингизга турмиш орток топишингиз мумкин.
Бизда номзодлар бор

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🍀Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
🍀Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
🍀Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
🌙Яхши дам олинг хайр тонггача!
улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

☘Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,

☘Машхарда соя бўлсин бошларингизга.

☘Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,

☘ Росулуллоҳ кирсин тушларингизга.

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

​​СОЛИҲ ДЎСТ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан

📖 "ЭНДИ БИЗЛАР УЧУН НА ОҚЛОВЧИЛАР ВА НА БИРОН ҚАДРДОН ДЎСТ БОРДИР" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:

☝️ "Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:

- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.

Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:

- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.

- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.

- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.

- "Йўқ, уни СОЛИҲ БИР ДЎСТИ шафоат қилди", дейилади.

😰 Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва

📖 "ЭНДИ БИЗЛАР УЧУН НА ОҚЛОВЧИЛАР ВА НА БИРОН ҚАДРДОН ДЎСТ БОРДИР. БАС ҚАНИЙДИ ЯНА БИР МАРТА (ЯШАШНИНГ ИЛОЖИ) БЎЛСА-Ю, БИЗЛАР ҲАМ МЎМИНЛАРДАН БЎЛСАК", дейдилар. (Шуаро: 100-102).

Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар...

🤲 Аллоҳ бизларни Жаннатда жам бӯладиган дӯстлардан қилсин. Амийн.

☝️ Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади!

Аллоҳ таоло: "Дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" - деб марҳамат қилар экан!

☝️ Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ:

"Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир!

☝️ Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: "

Агар жаннатда мени орангизда топмасангиз "Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" - дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин.

Мен ҳам ораларингизда бўлмасам, мени суриштиринглар, эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!
🤲 Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўст бергин. Омийн!
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Аллоҳ суйган бандалар: Дўзахдан қўрқиш (1)

“Улар жаҳаннам азобидан нажот беришини илтижо қилиб дуо қиладилар. Зеро, жаҳаннамнинг азоби дўзахийлардан ҳеч қачон ажралмагай. Албатта, жаҳаннам энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон ўриндир” [Фурқон, 65].

Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ оят тафсирида: “Улар шу қадар жидду жаҳд билан ибодат қилишларига қарамасдан, Аллоҳнинг азобидан қўрқадилар” [Тафсири Қуртубий].

Аслида, тоат-ибодатда жидду жаҳд қилиш билан бирга, Аллоҳ азза ва жалланинг азобидан қўрқиш бу барча мўмин-мусулмоннинг сифати бўлиши керак. Аллоҳ таоло айтади: “Улар Аллоҳнинг азобидан қўрқувчи кишилардир. Албатта, Раббиларининг азобидан ҳеч ким хотиржам бўла олмайди” [Маориж, 27-28].

Аллоҳ таолонинг мана бу сўзларини тинглаб, яна Унинг азобидан қандай ҳам қўрқишмасин: “Эй мўминлар, Сизлар ўзларингизни (Аллоҳ буюрган ишларни қилиш ва қайтарган нарсалардан тийилиш билан) ва аҳли-оилангизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланглар. У дўзах устида, куч-қувватлик, раҳм-шафқатни билмайдиган, Аллоҳнинг амрига асло хилоф қилмайдиган ва фақат ўзларига буюрилган ишни бажарадиган малоикалар турадилар” [Таҳрим, 6]; “Эй Пайғамбар, айтинг, ҳақиқий зиёнкорлар Қиёмат кунида ўзларини ва аҳли оилаларини (тўғри йўлдан озгани сабаб) бой берган кишилардир. Огоҳ бўлингки, ана шу очиқ-ойдин кўриниб турган зиёндир. Ўша зиёнкор кимсалар учун жаҳаннамда устиларидан соябон шаклидаги олов парчалари, остларида ҳам айни шундай кўринишдаги оловли тўшамалар бўлади. Бу азоб-уқубат билан Аллоҳ таоло бандаларини қўрқтмоқдаки, улар ундан ҳазир бўлсинлар. Эй бандаларим, Мендан қўрқинглар” [Зумар, 15-16].

Табиийки, дўзах азобидан қўрқиш ўз-ўзидан кишининг қалбига жойлашиб қолмайди, илло буни тасаввур қилиб, хаёлга келтириш лозим. Дўзах ҳақида келган хабарларни билиш эса, уни тасаввур этишни осонлаштиради. Шундан келиб, чиқиб дўзах васфи ҳақида келган айрим хабарларни келтирамиз. Аллоҳ барчамизни Ўзининг фазли-марҳамати билан дўзах ўтидан сақласин.
Дўзахнинг эшиклари

Аллоҳ таоло деди: “Унинг еттита эшиги бор, ҳар бир эшик иккинчисидан пастроқда жойлашган. Ҳар бир эшик учун Иблисга эргашган кимсалардан – уларнинг амалларига қараб – улуш-насиба бордир” [Ҳижр, 44].

Уқба ибн Абдуссаламий розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим: “Жаннатнинг саккизта эшиги бор, дўзахнинг эса еттита эшиги бор” [Аҳмад ривояти].

Дўзах ўтининг иссиқлиги

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ёқаётган бу оловингиз дўзах ҳароратининг етмишдан бир бўлагидир”. Саҳобалар: “Аллоҳга қасамки, шуни ўзи бўлганда ҳам етарди”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дўзахдаги ўтга яна олтмиш тўққиз баробар зиёда қилинган, ҳар бири ўшанча иссиқликдадир”, дедилар” [Бухорий: 6/33, Муслим: 17/179 ривояти].

Дўзахнинг ранги

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди: “Дўзахга минг йил ўт ёқилди. У қип-қизил бўлди. Сўнг унга яна минг йил ўт ёқилди. У оппоқ бўлди. Сўнг унга яна минг йил ўт ёқилди. У қоп-қора бўлди. Дўзах зулматли тундек қоп-қорадир” [Термизий ривояти].

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Дўзах оловини мана бу оловингиз каби қизил деб ўйлаяпсизми? У қора сақичдан ҳам қорароқдир” [Имом Молик ривояти, Муватто: 2/994].
Дўзахнинг чуқурлиги

Холид ибн Умайр айтади: “Утба ибн Ғазвон розияллоҳу анҳу хутба қилиб деди: “Бизларга зикр қилинишича, дўзахнинг четидан бир тошни ташлаб юборилади ва у етмиш йилда ҳам унинг қаърига етолмайди, Аллоҳга қасамки ўша дўзах инсонлар билан тўлдирилади, бундан ажабланяпсизларми?” [Муслим ривояти: 18/102].

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ деди: “Умар розияллоҳу анҳу айтар эдилар: “Дўзахни кўп-кўп эслаб туринглар, унинг ҳарорати ўта иссиқ, қаъри тубсиз ва гурзилари темирдир” [Термизий ривояти: 4/104].

Давоми

#Аллоҳ_суйган_бандалар

•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
"IxlosOrg" каналига аъзо бўлинг

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Аёллар ўқисинлар ва амал қилсинлар !!!

1. Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг.

2. Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин килиб пиширинг, у уйини соғинсин.

3. Эрингиз уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг, кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.

4. Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг.

5. Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг, бошқаларга шикоят қилманг.

6. Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг.

7. Эрингизнинг қариндошларига ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.

8. Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин.

9. Қайнонангизни тажрибали она сифатида кўриб, хурмат қилинг. Эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин.

10. Фарзандларингизни одоб~ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин.

Ана шу оддийгина кўринган амалларга амал қилсангиз, сиз бахт~саодат, тинчлик-хотиржамлик,фаровонликка эришасиз

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄

Гул экмасанг тош ҳам экма биродарим. 
Бу дунёда ҳамма мехмон, кўнгли ярим. 
Бор ҳақиқат, ёлғони йўқ айтганларим. 
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор. 
Туғилдингми демак бир кун ўлмоғинг бор. 

Кимдир келиб қозонинга эт солмагай.
Ризқи бутун саҳрода ҳам оч қолмагай. 
Фақат Аллоҳ, ўзгаси ҳеч жон олмагай. 
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор. 
Гулладингми бир кун хазон, сўлмоғинг бор. 

Бу дунёнинг бойликлари сароб билсанг. 
Жаннат сенга бағрин очар савоб қилсанг. 
Бил нодонсан чин дунёнгни хароб қилсанг. 
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор. 
Оловмисан, қанча ёнма сўнмоғинг бор. 

Отанг кетди, онанг кетди қолиб бўлмас.
Ҳар кишини кўнглин бирдек олиб бўлмас. 
Бу дунёга келган мағлуб, ғолиб бўлмас.
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор. 
Бешик миндинг, демак тобут минмоғинг бор. 

Икки эшик ораси бу юриб ўтдинг. 
Кимдир қаср, кимдир кулба кўриб ўтдинг. 
Биринг йиғлаб, биринг даврон суриб ўтдинг. 
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор. 
Тупроқ эдинг, яна тупроқ бўлмоғинг бор.
⊱•┄┅┅•🌸•═•⊰☘⊱•═•🌸
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🍀 Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу.

🍀 Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу.

🍀 Агар кипригингиз силаса уйқу.

🍀 Сизга хайрли ТУН хайрли УЙҚУ.

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!


Каналга обуна бўлиш!👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🏠Телеграмдаги энг катта "Уй-жой" канали.

✅Тезкор Уй-жой сотиш ёки сотиб олиш❗️

🔹Кредит ва Арендага уйлар

Онлайн Уй-жой бозорига мархамат👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEOPoMm5TpEAhFw1cg

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🔥 Гуноҳларни қилиб бир ҳафтадан ёки бир ойдан ёки бир йилдан кейин тавба қиламан, кейин ибодат қиламан деб турган эдингиз...

⚡️Шу пайт бирданига ўлим келиб қолди...

💭 Шу ҳақда тафаккур қилинг!


👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🌸 Аёл ўз эрини йўлдан уришлигининг асосий 10 қоидаси:

Дунёда турмуш ўртоғининг доимий муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони ҳам эр-хотин ўртасидаги ўзаро меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл, биринчи галда, эрининг юксак муҳаббатини қозонмоғи лозим. Ана шу бахтдан умидвор ҳар бир солиҳанинг асосий 10 қоидани билиши эса нур устига нур.

👉1. Ўз эрингиз учун жозибали бўлинг!
Аллоҳ Таоло барча аёлларни ўз эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза ва ораста бўлиб юришни буюрган. Аллоҳ амр этганидек эрингиз юрагини забт этиш учун ўз чиройингизни ишга солинг!

👉2. Яхши кайфият билан қаршиланг!
Тасаввур қилинг, эрингиз ишдан қайтди: саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, у севиб истеъмол қиладиган мазали таомлар, озода фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!

👉3. Жаннатдаги аёлларни ўрганиб чиқинг ва уларга тақлид қилинг.
Қуръони Каримда битилишича, Жаннатдаги аёллар ипак матоли кўйлаклар кийган, йирик қора кўзли, эрлари учун қўшиқлар куйловчи ва ҳаказо сифатларга эга. Сиз ҳам турмуш ўртоғингиз учун нафис ипак матолардан тикилган кўйлаклар кийинг, кўзингизни йирикроқ кўрсатувчи қора қаламдан фойдаланинг, эрингиз учун қўшиқлар куйлаб беринг.

👉4. Уйингизда гўзал тақинчоқларга бурканинг ва ўзингизга оро беринг.
Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кийишади. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу эрингизга маъқул бўлади.

👉5. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг!
Бир сир мавжуд: эркаклар кўпинча хушчақчақ аёлларга талпинишади. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жобир исмли саҳобасига уни кулишга мажбур қила оладиган аёлга уйланиш маслаҳатини берди.

👉6. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари ва меҳнатлари учун миннатдорлик билдириб туринг!
Жаннати аёлнинг безаги шукрона ва эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи бахту фаровонлиги учун қилаётгани ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтиш.

👉7. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, “кечиринг”, “узр” деган сўзни канда қилманг.
Албатта, ҳар бир хонадонда келишмовчилик, катта-кичик жанжалли ҳолатлар кузатилиши табиий. Ана шундай пайтларда баҳслашманг, оловга мой сепманг. Вазиятни кутинг ва “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, денг — олам гулистон.

👉8. Доим “Жаннат калити” бўлган эрингизнинг кўнгилини олишга ҳаракат қилинг.
Набийлар саллоллоҳу алайҳи ва саллам қазосига етганида эридан рози-ризолик, чин миннаторлик ола билган ҳар бир муслима Жаннатга киришини айтдилар.

👉9. Тингланг ва итоат қилинг!
Эрига итоат этиш — фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз — оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг ва ҳурматига сазовор бўлинг.

👉10. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз абадий бўлишини Аллоҳдан сўранг.
Барча неъмат буюк Аллоҳдан. Ибодат чоғи дуога қўл очганингизда Яратган Эгам инъом этган никоҳ ришталари мустаҳкам бўлишини сўрашни ва ана шундай сийлов учун шукрона билдиришни ҳеч қачон унутманг.
мухлис.уз

👉Азиз опаларимиз эрларингизни кўчадаги фосиқа, фоҳиша аёллар йўлдан уришлигидан олдин ўзингиз йўлдан уринг. Шундай йўлдан урингки сиздан бошқасини ўйламасин. Шундай йўлдан урингки кўчага чиқса хаёли уйида бўлсин, ишларини битириб уйига шошсин.

Яқинларингизга_улашинг!

Каналга обуна бўлиш!👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ КУН!

✔️ Кунингиз хайрли бошланиб, завққа тўла ўтиши учун;

🌷 - Бомдод намозига уйғонинг
🌷 - Эрталабки дуо-зикрларни айтинг
🌷 - Аллоҳнинг неъматларига ШУКР айтинг
🌷 - Гарчи оз бўлса-да, Қуръон тиловат қилинг
🌷 - Ота-онангиздан ҳол сўранг
🌷 - Оилангизга табассум билан боқинг
🌷 - Яхши ниятлар қилинг
🌷 - Кун бўйи барча ишингизни Аллоҳ учун қилишга аҳд қилинг
🌷 - Ўзгаларга ёрдам қилишни кўнглингизга тугинг
🌷 - Гуноҳлардан четланиб ўтишни мақсад қилинг
🌷 - Беш вақт намозни қолдирмасликни қасд қилинг !
🌷 Бу яхшиликларни дўстларингизга жўнатинг!

Кунингиз хайирли ўтсин азиз, диндошим!!! ☺️


Каналга обуна бўлиш!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

☘Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,

☘Машхарда соя бўлсин бошларингизга.

☘Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,

☘ Росулуллоҳ кирсин тушларингизга.

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

​​☝️Ухлашдан олдин қодир бўлганингизча бу амалларни бажаринг!

🚿 Таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Тонггача Фаришта ҳаққингизга дуо қилиб чиқади.

🕌 Витр ўқинг, Аллоҳ шу кун беш вақт намозни адо этишга муваффақ қилганига шукур қилинг!

📖 Оят ул-курсийни ўқинг, бало - офатлардан омонда қоласиз!

♻️ Зикрларни ўқинг, Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўлинг!

📖 Мулк сурасини ўқинг, қабр азобидан тўсади.

🙋‍♂Улуғ кунлар хурсати инсонларни кечиринг, шу сабаб жаннатга киришингиз мумкин!

🙌Тавба қилинг, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади.

⏰Сахарликка оғиз ёпишлик учун будилник қўйинг!

Жамоат Бомдод намозига чиқинг! Бомдод намозида нима борлигини билганингизда эди, унга эмаклаб бўлса ҳам борардингиз!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

​​Ухлашдан олдин уч маротаба ўринни қоқиш суннатида илмий мўжиза бор

#Биласизми?

Ғарб олимлари инсон ухлаётган пайтида танасидан ўлик хужайралар кўрпага тушишини, улар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, унга қайтиб ётган инсоннинг жисмига ёпишиб, касалликлар келтириб чиқаришини, ҳар турли йўл билан тозаланса ҳам кетмаслигини, маълум қисми қолишини, айнан уч бора қоқиш билан кетишини аниқладилар, дейдилар. Бу ғарб олимлари ким эканликлари, у микроорганизмлар қандай турда эканлиги, қанақа касалликлар келтириб чиқариши номаълум.
Лекин ҳақиқат шуки, Аллоҳ таолонинг
«Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман. Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам» (Ҳааққоҳ: 38-39 оят) деганидан биз, бу кўриш даражамиз билан кўришга қодир бўлмаган олам ҳам борлиги маълум, аниқ. Замонавий илм ҳам кўрпа- тўшакларимизда бизга кўринмайдиган, инсоннинг тўкилиб тушган териси билан озуқланадиган каналар мавжудлигини исботлайди. Уларнинг умри бир ой. Урғочиси бир бор тухум қўйганида ҳар гал 20- 30та қўяди. Муносиб ҳарорат ва 50-80 % ли намликда шиддат билан кўпаяди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Сизлардан бирингиз тўшагига ётмоқчи бўлса, изорининг ичи билан уни 3 маротаба қоқсин. Зеро у унда нима борлигини билмайди» дедилар ҳадис («Саҳиҳиул Бухорий» 6320).

Ҳадисдан олинадиган фойдалар

1⃣ Қўл билан эмас, изор билан қоқишга буюришлари, инсон ўзи билмаган ҳолда зарар юққан қўлини оғизга ё бурунга теккизиб зарарланмаслик учундир.

2⃣ Изорнинг ич томони билан қоқишлик эса, унинг ташқи кўринишини асраш учундир.

3⃣ «У ҳаводан нутқ қилмас» (Нажм 3 оят) Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари асосли эканлигини, унда ҳали кашф қилинмаган илмий мўжизалар борлигини исботлайди.

Доктор Маҳмуд Абдуллоҳ Нажо
Умму Абдуллоҳ таржимаси ✍
------------------------------------
дуо🤲 зикр📿 ҳадис📜

Бошқа бир ривоятда юқоридаги ҳадис давомда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Бисмика Роббий вадаъту жанбий ва бика арфауҳу ва ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима туҳфазу биҳи ибадика ас-солиҳийн» (Бухорий ривояти) деганлари ривоят қилинган.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉 Келинг, биз бу нарсага ғарб олимларининг кашфиётларидан ҳайратланиб эмас, бир ҳадисни тирилтириш, савобга эришиш мақсадида амал қилайлик!

Тунингиз осуда кечсин! Аллоҳнинг ҳифз - ҳимоясида бўлинг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…
Подписаться на канал