quronvasunnat | Неотсортированное

Telegram-канал quronvasunnat - QUR'ON VA SUNNAT

423718

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин. 👇 @quronvasunnatbot Бизнинг расмий каналимиз 👇 http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV реклама учун мурожаат👇 @qvs_rk

Подписаться на канал

QUR'ON VA SUNNAT

БАЗИ ЗИНОКОР ЭРКАКЛАР УЧУН😡

#савол Бази эркаклар зино қилиб БЕВА аёлни ҳожатини чиқаришни савоб дейди! 😳

Ислом Динимиз Бунга Нима Деб Жавоб Беради?👇

Каналимизга уланинг👇
👉 https://t.me/joinchat/AAAAADy1urlkEMUWVuiyUw

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Эр хотинини олдига кирса
йиғлаётган экан. Йиғи
сабабини сўраганида, хотин:
- Рўмолсиз турганимда
дарахт устидаги қуш кўриб
қолди. Бу Аллоҳга нисбатан
гуноҳ содир қилиш, - деди.
Эри хотинидаги иффатдан ва
Аллоҳдан қўрқишидан шод
бўлди ва эртасига болта
олиб келиб, дарахтни кесиб
ташлади. Бир ҳафтадан
кейин уйига ишдан барвақт
қайтса, хотини бегона эркак
қўйнида ётган эди.
Эр ҳеч нарсага эътибор
бермасдан барча нарсаларни
йиғиштирди да, ўша шаҳарни
тарк қилди. Йўл юриб, узоқ
бир шаҳарга етиб келди.
Қараса одамлар подшоҳ
қасри олдида тўпланиб
туришган экан. Улардан
тўпланишгани сабабини
сўради. Одамлар:
- Подшоҳнинг хазинаси
ўғирланди, - деб айтишди.
Шу аснода оёқлари учида
эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган
қарияни кўриб қолди.
- Бу ким? - деб сўраган эди,
одамлар:
- Чумолиларни босиб,
гуноҳкор бўлиб қолишдан
хавфсираб, оёқлари учида
юрадиган қария, - деб
айтишди.
У киши:
- Аллоҳга қасам, бу қария
ўғридир, сизлар мени
подшоҳга олиб боринглар, -
деди.
Подшоҳга олиб боришгач
унга:
- Хазинангизни ўмарган аниқ
бу қариядир. Агар айтганим
тўғри чиқмаса, калламни
танамдан жудо қилаверинг, -
деди.
Шундан кейин аскарлар
қарияни олиб келишди.
Текширувлар оқибатида
қария ўғри эканини тан олди.
Подшоҳ:
- Бу қарияни ўғри эканини
қаердан билдинг?- деб
сўраган эди, у киши:
- Эҳтиёткорлик ва фазилатли
сўзлар ҳаддан ошиб кетса,
билингки, унинг ортида
қандайдир жиноят
яширинган бўлади, - деб
жавоб
берди.
#улашинлар
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

♻️ Энди озиш учун янгича ёндашув
👨‍⚕️ Эркак ва 👩‍⚕️ аёллар учун
💢 Янги ишлаб чиқарилган
☝️ синовдан ўтган, 💯 %

СУПЕР АКЦИЯ🎁
💷 170.000 сум
2 та олсангиз 3 чинчисини текинга оласиз.
Ошанда Хар бир донаси 113.300 сумдан тушади.
Шошилинг АКЦИЯ муддати чекланган!

🚖 Етказиб бериш бепул

Тўлиқ маълумот учун👇
☎️ +998909382227
📧 @Maykaturkeyee

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Бир куни бир инсон смс ўқиб туриб беихтиёр "СУБХАНАЛЛОХ" дебди, пастроққа қараб "АЛХАМДУЛИЛЛОХ" деб ўқишни давом эттирибди, ўқиётиб "ЛА ИЛАХА ИЛЛАЛЛОХ"сўзларини ўқибди. У ўзини жуда яхши хис қилибдида "АЛЛОХУ АКБАР"дебди. У қалби янада хузур топишини истаб Аллохга истихфор айтиб "АСТАГФУРИЛЛОХ, АСТАГФУРИЛЛОХ, АСТАГФУРИЛЛОХ" дея уч марта қайтарибди Аллох ва унинг расулига чексиз мухаббати ва хурмати ила "САЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ" дебди. Шу сўзларни қайтариб айтиб у Аллохнинг савобидан бебахра қолмабди... Сиз бу инсон кимлигини биласизми! БУ СИЗ !

Хозир шу сўзларни Сиз қайтардингиз. Доимо Аллохни зикрини қайтариб юринг ва буни яқинларингизга хам эслатиб туринг.

✔️Достларингизга Улашинг

#улашинлар
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

​Энг биринчи...

Алҳамдулиллаҳ – Қуръони каримдаги биринчи калима ва Одам (алайҳиссалом) айтган илк сўз.

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) – саҳобалардан Исломга энг биринчи кирган ҳур эркак.

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) – ёш болалардан Исломга биринчи кирган.

Хадича бинт Хувайлид (розияллоҳу анҳо) – аёллардан Исломга биринчи кирган.

Билол ибн Абу Рабоҳ (розияллоҳу анҳу) – қуллардан Исломга биринчи кирган.

Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу) – озод қилинган қуллардан Исломга биринчи кирган.

Ҳазрат Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) – биринчи бўлиб Қуръонни жамлаган.

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) – Пайғамбар (алайҳиссалом)дан кейин биринчи бўлиб намоз ўқиган.

Абдуллоҳ ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу) – ҳижратдан сўнг муҳожирлардан дунёга келган биринчи фарзанд.

Абдуллоҳ Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) – Қуръони каримни Маккада биринчи бўлиб ошкора тиловат қилган.

Абдуллоҳ ибн Салом: “Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг айтган сўзларидан энг биринчи эшитганим: «Эй инсонлар! Саломни ёйинглар! Очларни тўйдиринглар! Силаи раҳм қилинглар! Инсонлар ухлаётган вақтларида, тунда туриб намоз ўқинглар! Шунда жаннатга саломат ҳолатда кирасизлар», деган сўзлар бўлди”.

Сумайя (розияллоҳу анҳу) – дин йўлида шаҳид бўлган биринчи мусулмон.

Асъад ибн Зурора (розияллоҳу анҳу) – Ақаба байъатида Пайғамбар (алайҳиссалом)га қўл бериб, байъат қилган биринчи ансорий.

Асъад ибн Зурора (розияллоҳу анҳу) – Расулуллоҳ (алайҳиссалом) жанозасини ўқиган ва Бақиъ қабристонига дафн этилган биринчи мусулмон.

Билол (розияллоҳу анҳу) – биринчи бўлиб азон айтган.

Муовия ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳу) – биринчи бўлиб денгиз қўшинини тузган.

Қатода ибн Нўъмон (розияллоҳу анҳу) – Мадинага Қуръони каримдан тўлиқ бир сура (“Марям” сураси)ни ёдлаб олиб келган биринчи киши.

Умму Сулайм (розияллоҳу анҳо) – Исломни қабул қилган биринчи ансорий аёл
.

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Борингизга шукур қиёматли дўст 👍
албатта эшитиб кўринг 👍

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

#Улашинг

Даҳрийлар:

– Роббинг қачон пайдо бўлган?

Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ:

– Аллоҳ тарих ва замонлардан олдин мавжуддир. Унинг пайдо бўлишининг аввали йўқдир. Менга айтингларчи иккидан олдин нечи бор?

– бир бор

– бирдан олдинчи?

– ҳеч нарса йўқ

– агар саноқ бўлган бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, ҳақиқий ягона бўлган зот ҳақида нима дейсизлар?!

– Роббинг қаёққа қараб туради?

– агар қоронғу хонага лампа олиб кирсангиз, нур қаёққа юзланади?

– ҳаммаёққа

– агар ясалган нур шундай бўлса, осмонлар–у ернинг нури бўлган зот қандай бўлади?!

– Роббингни бизларга сифатлаб бер, у темир каби қаттиқ жисмми ё сувга каби суюқликми ё тутин каби газли моддами...?

– сизлар ўлаётган кимсанинг олдида ҳозир бўлганмисизлар?

– ҳа,бўлганмиз

– у ўлгандан кейин ҳаракатланиб гапирганми?

– йўқ

– ўлимидан олдин гапирармиди?

– ҳа

– уни нима ўзгартирди?

– руҳи чиқиши

– мана шу руҳни менга сифатлаб берингларчи?У темир каби қаттиқ жисмми ё сувга каби суюқликми ё тутин каби газли моддами...?

– у ҳақида ҳеч нарса билмаймиз..

– агар яратилган руҳ ҳақида ҳеч нарса билмасанглар, уни сифатлаб бера олмасанглар, қандай қилиб мендан буларнинг ҳаммасини яратган илоҳий зотни сифатлаб беришимни сўрайсизлар?

Шунда улар мот бўлишди, Аллоҳ Абу Ҳанифани Ўз раҳматига олсин!

Абдуллоҳ Камол

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Андижон аҳолиси Аллоҳнинг бу омонатига қилган хиёнатиз учун Аллоҳнинг хузурида қандай жавоб берасиз? Аллоҳнинг хузурига қандай бормоқчисиз?

#УЛАШИНГ
⬇️⬇️⬇️
https://youtu.be/bMFrGZzs3DE

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Уйқунинг «ҳайлула», «қайлула» ва «айлула» деган турлари борлигини биласизми?
Ҳайлула – бомдод намозидан кейинги уйқу бўлиб, у ризқингизни тўсади.
Қайлула – пешин намозидан олдин (баъзан пешин намозидан кейин) қисқа уйқу бўлиб, фойдали бўлади.
Айлула – аср намозидан кейинги уйқу бўлиб, у турли касалликларка сабаб бўлади.

════ °❖◎❖◎❖°════
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг !!
📩ОБУНА:⏬

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

МашаАллоҳ
номоз ўқимайдигонларга жуда яхши сабоқ 👍

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🎁‼️ДИҚҚАТ! АКЦИЯ!‼️🎁
Талабларига биноан
1 майдан - 1 июнгача
🏥🔬Диагностик текширувга таклиф қиламиз! 🌡🔬💊Энди Узбекистонда хам "Вип-рофес" аппарати! Россия олимлари томонидан космонавтлар учун ишлаб чиқарилган. Бу аппарат 17та органни анализ қилиб, унинг энергетик ресурс (запас) ва функсионал холатини хам аниқлаб беради.✅ мутлақо зиёнсиз.
❗️Асосийси аник натижа олинади, хеч қандай клиникаларда навбат пойлаб вақт сарфланилмайди ва катта пул талаб қилмайди.
Психоэмоционал холатни аниқлайди:
- ⭕️бош мия холати
- ⭕️куз
- ⭕️стресс
- ⭕️асаб холати

Органлар:
- ⭕️иммунитет
- ⭕️юрак қон томир системаси
- ⭕️Умуртқани хамма кисмлари
- ⭕️упка
- ⭕️жигар
- ⭕️ошказон ичак
- ⭕️қалконсимон без
- ⭕️буйрак
- ⭕️сийдик копи
- ⭕️матка, трубалар
- ⭕️простата бези
- ⭕️диск чурраси (грижа)
- ⭕️хар хил турдаги алергиялар
- ⭕️ут қоп тошлари
- ⭕️ гижжа (паразитлар)
- ⭕️ турли хил инфексияалар(торч)

👨‍⚕️Малакали врач консультацияси бепул
🔴Соғлиғингизга эътиборсиз бўлманг!
Умумий нарх💰 150 000 сум
✅Рузадорлар учун хам куллаш мумкин!
📩 Регистратсиядан утишни унутманг👇👇
+998946355551

🏠 Манзил:Тошкент шахри Чилонзор

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

✅КЕЛИНЛАРГА МУРОЖААТ

Оилавий жанжалларда айб бир томонда бўлмайди. Ҳар икки тарафда озми-кўпчми нуқсон, камчилик топилади. Шунинг учун келинларга ҳам айрим тавсияларни берамиз:

📕 Сиз куни келиб ўзингиз ҳам қайнона бўлишингизни ўйланг. Қайнона сифатида ўзингизга қандай муносабатда бўлишларини хоҳласангиз, қайнонангизга ҳам шундай муомала қилинг.

📒 Қайнонангизга қайнона, деб эмас, “Эримнинг онаси!...” деб қаранг. Сиз қайнонангизни хурсанд қилсангиз, эрингизни хурсанд қиласиз. Завжингиз бахтли бўлса, сиз ҳам бахтиёр бўласиз. Шундай экан, қайнонангизни рози қилиш йўлини топинг.

📗 Қайнонангизни қадрланг, ўрни келса, уни табрикланг, муҳим кунларда эсланг.

📘 Қайнонангиздан тез-тез маслаҳат сўранг. Ундан ҳаёт сабоқларини ўрганганингизга яраша, “Яхшиям сиз борсиз!” дейишни унутманг.

📙 Кўринишингизга, уйингиз, ҳовли-жойларингиз покизалигига эътибор беринг. Атрофингиздагиларга гўзал хулқли, табассумли, бағри кенг бўлинг.

📒 Қайнонангиз – она. Ёши улуғлиги, тажрибаси кўплиги учун ҳам унинг ҳурматини жойига қўйинг. Ўзингизни асло катта тутманг, итоатсизлик қилманг. Чунки онанинг ўғлидаги ҳақлари кўп.

📕 Турмушнинг паст-баландига чидамли бўлинг. Айтганингиз бўлмай қолса, жанжал кўтарманг.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам завжаи мутаҳҳаралари Оиша розияллоҳу анҳо онамиз гапларини эсланг: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келгандан то вафот этгунларига қадар лоақал уч кеча тўйиб буғдой нони емаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонидагилар бир кунда икки маҳал таом ейишмаган. Биз бир ойда бир марта бўлса ҳам, ўчоққа ўт ёқолмас эдик. Агар аҳёнда ҳадя қилинадиган озроқ гўштни ҳисобга олмасак, ейишимиз нуқул хурмо, ичишимиз сув эди”.

📗 Эрингизга онаси ҳақида нохуш гапларни айтманг. Бу нарса эрингиз кўнглини сиздан совутади. Чунки ҳеч бир эркак онаси ҳақида айтилган ёмон гапни ҳазм қилолмайди.

📘 Ота-онангизга гап ташиманг, уйнинг сири кўчага чиқмасин. Акс ҳолда, қудалар ўртасидаги ҳурмат йўқолади, оқибат кўтарилади, турмушингизга совуқчилик тушиб, эрингиз хонадонига хиёнат қилган бўласиз.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Чақимчи жаннатга кирмайди”, деганлар.

📙 Тежамкор бўлинг, ҳар бир ишни қайнона билан маслаҳатлашинг. Чунки у рўзғорнинг паст- баландини, оила харажатини сиздан яхшироқ билади. Ўзбошимчалик, итоатсизлик, пала-партишлик ўртадаги муҳаббатни сўндиради.

📒 Тилингизга эҳтиёт бўлинг, ёлғон сўзламанг, катталар иззат-нафсига тегадиган ёмон сўзлар билан дилозорлик қилманг. Чунки ҳадиси шарифда: “Одамлар юзлари билан судраб олиб бориб дўзахга ташланишларига тиллари сабаб бўлади!” дейилган.

📕 Уйингизга ёки бирор маъракага бормоқчи бўлсангиз, қайнонангиздан, қайнотангиздан, эрингиздан ижозат сўранг.

📗 Бирор ножўя иш қилиб қўйсангиз ёки бирор ишни бажаролмаган бўлсангиз, дарров узр сўрашга одатланинг. Бу билан обрўйингиз тушиб, мартабангиз пасайиб қолмайди. Аксинча, янада суюкли бўласиз.

📘 Қайнона кўз ўнгида эрингизга эркаланиб суйкалманг. Ўғли сизнинг пинжингизга кириб
кетаётганини сезса, “Болам иккита бўлди”, деб қувонган она ўзини камситилгандек ҳис этади. Бунинг “сабабчиси” бўлган, ўғлини “оғдириб олган” келинни ёқтирмай қолиши ҳам мумкин.

📘 Қайинсингилларингиз, овсинларингиз билан аҳил бўлинг, уларнинг кўнглини овланг. Қайнонага ёқишга интилсангиз-у, аммо суюкли қизларига, сиздан олдин келиб қадрдон бўлиб қолган келинларига беэътибор бўлсангиз, ёлғизланиб қоласиз.

📙 Қайғуга сабаб бўладиган ишлардан, хусусан, ҳаром нарсаларга қараш, ортиқча пардоз-андоз, бегоналар билан ёлғиз қолиш, лаънат, ҳақорат, ғийбат, эрнинг яхшиликларига шукр қилмаслик каби гуноҳлардан сақланинг.

📙 Эримнинг уйида иззат-ҳурмат кўрай, ҳаётим осойишта ўтсин, десангиз, юқоридаги панд- насиҳатларга қулоқ солинг, уларни бугунданоқ бажаришга киришинг. Яратган Эгам тушган хонадонингизда барчанинг кўзига сизни иссиқ кўрсатсин, қалбингизга меҳр-муҳаббат, ишонч, оқибат уруғларини сепиб камолга етказсин.



👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

‍ ‍
‍ ‍ ‍ ‍ ‍ ‍ ‍ ‍ 📢ДИҚҚАТ #Xusan_florist гуллари йанада хамйонбоб МЕГА СУПЕР АКЦИЯ!!! Факат сиз ва кадирдонларингиз учун.
Энг сара 💐гулдасталар фақат бизда‼️
Бизни танлаб асло адашмайсиз.
Дам олиш кунларисиз ишлаймиз.
нархлар янада арзон❗️

🌹 101-гул 60,000 сум 🌹
🌹 201-гул 100,000сум🌹
🌹 301-гул 130,000сум🌹
🌹 401-гул 150,000сум🌹
🌹501-гул 200,000сум🌹
🌹1001Келишамиз🌹

Toshkentning istalgan joyiga 🚛yetkazib beriladi 24⏳ ( Доставка )

Buyurtma qilishga shoshiling!!!
👇 Ma'lumot uchun👇
✍🏻@xasan_florist

📲+998946922838
📲 +998935248258

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Assalomu alaykum Aziz Dindsholar Ramazon hammamizga Muborak bolsin!
Quron oqishni biladiyu lekin sotib olish un imkoni yoq bolgan insonlar un xadiya qiling ajrini bersin,
Ramazon Oyida Ota-Ona,Aka-Uka, Opa-Singillarimiz, Yaqinlarimiz kongillarini hursand qilib, Ajr Sovobini olsak degan maqsadda Ajoyib Tuhfa "Quronu Karim", Olchami 34/25 razmerdagi Quronimiz,
Avvalda ❌310 000sumdagi❌ Quronimiz Xozirda
✅230 000sumni✅ Tashkil qilmoqda Shoshiling Soni Chegaralangan.
Ranglari, Qora,Qizil,Yashil,Pushti, Ranglarni tashkil etkan.

Uzbekiston boylab 20 000min yetqazib berish.

Murojat un @Muhammadamiin

Tel: 97-767-70-65
99-307-70-65

/channel/Turkiya_Uzbek_No1

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР

1. “Уф” деманг... Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

2. “Эртага бажараман” деманг...

Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан)Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.

3. Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...

Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.

4. “Агар” сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.

Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қашисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади!

♻ Яқинларингизга ҳам улашинг! 💠
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ 👈

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

✍🏼
ЙИҒЛАТУВЧИ РИВОЯТ...

Бой билан мискин киши 
Қўшни эди бир замон, 
Бир-бирларига доим, 
Оқибатли меҳрибон. 

Хатто болалари ҳам, 
Бирга эдилар ҳар чоқ, 
Гоҳ у, гоҳ бу ҳовлида, 
Ўйнашиб қувлашмачоқ. 

Бой биларди қўшниси, 
Яшарди камтар, юпун, 
Дасмояси бир арқон, 
Териб сотарди ўтин. 

Не бўлар ўтин пули, 
Ахир уйда саккиз жон, 
Бой камбағал қўшнига, 
Қилиб турарди эҳсон. 

Бой ўйларди: Болалар, 
Гоҳида уришганда, 
Берган нарсаларимни, 
Қилмасинлар писанда. 

Ҳеч бир жонга билдирмай, 
Ул, бул олиб бозордан, 
Киргизиб турар эди, 
Бегона хизматкордан. 

Ўйларди: Ҳар нарсамда, 
Ҳаққи бор қўшнимнинг ҳам, 
Топганимни у билан, 
Кўришим керак бахам. 

Бойнинг ёрдами билан, 
Қутга тўлиб айвони, 
Ўтинчининг ҳар куни, 
Қайнар эди қозони. 

Ўтинчи бу эҳсонни, 
Кимданлигин биларди, 
Дастурхонда пинхона, 
Бойни дуо қиларди. 

Бир куни бой иш билан, 
Узоқ бир юртга кетди, 
Ё Қашқар, ё Мисирга, 
Ва ёки Туркка кетди. 

Уйда бўлмай юрди бой, 
Бир ой бошқа шаҳарда, 
Кириб келди уйига, 
Чарчаб, хориб наҳорда. 

Хотинига “об-қўй” деб, 
Ақча берди халтада, 
Дерди: бу Хажнинг пули, 
Жўнайман шу хафтада. 

Хотинидан сўради, 
Ечаётиб махсини, 
Тинчликми махаллада? 
Қўни-қўшни яхшими? 

Ўтинчи қўшни қалай? 
Болалари омонми? 
Хотини деди: - Яхши, 
Бунча койитманг жонни. 

Бир қизчаси ўлганди, 
Қабристонга элтишди, 
Шундан кейин негадир, 
Бирдан бойиб кетишди. 

Ўғлингиз кирган экан, 
“Бу ёққа кел” демапти, 
Еяётган гўштидан, 
Бирон тишлам бермапти. 

Болам егиси келиб, 
Йиғлаб кирди уйимга, 
Ўшандан бери ўйлаб, 
Етолмайман ўйимга. 

Мўмин одамнинг ахир, 
Бўлмасми қўли очиқ? 
Булар бойиб кетишгач, 
Бўлиб қолди қизғанчиқ. 

Бой шод бўлди харқалай, 
Ўтинчи оч қолмапти, 
Аммо гўштни боладан, 
Қизғонгани бўлмапти. 

Бой сафардан қайтганин, 
Ён қўшниси билипти, 
Зиёрат қилиш учун, 
Бойникига чиқипти. 

Саломлашиб ўтириб, 
Суҳбатлашгандан кейин, 
Бой депти қўшнисига: 
Бир гапим бор айтайин. 

Гўшт еб турган экансиз, 
Чиқиб қопти ўғилчам, 
Хафа бўлипти унга, 
Бермапсиз бирон тишлам. 

Ўтинчи депти: “Узр” 
Қўшнижон, айб менда, 
Бир ой жуда қийналдик, 
Сиз сафарда юрганда. 

Ўзим бетоб бўб қолдим, 
Халоватим бузилди, 
Оч қолдик, бир қизчамнинг, 
“Нон”, деб жони узилди. 

Бир неча кундан кейин, 
Қўлимда арқон билан, 
Далага чиқдим, уйга 
Зора қайтсам нон билан. 

Харом ўлган бир эшак, 
Шундоқ чиқди йўлимдан, 
Болаларимни эслаб, 
Бир гап ўтди кўнглимдан: 

Очликдан ўлди қизим, 
Хотиним ҳам ўсолдир, 
Эй , Оллоҳ! Энди бизга 
Бу ўлакса халолдир. 

Олиб келдим уйимга, 
Шу эшакни нимталаб, 
Тузлаб қўйдим бир хумга, 
Гўштни бурда бурдалаб. 

Харомлигин билганда, 
Ўғлингиз “гўшт” демасди, 
Бизга халол эди-ю, 
Сизга халол эмасди. 

Очликдан болаларим, 
Бўлди суягу, тери, 
Емишимиз ўша гўшт, 
Мана, бир ойдан бери. 

Қўшнисин кузатди-ю, 
Бойга чиқди истима, 
- Сафарга бормай ўлай, 
Нима қилиб қўйдим-а?! 

Шуларга ташлаб кетсам, 
Егулик бўлмасмиди, 
Оч қолмаганда балки, 
Қизалоқ ўлмасмиди. 

Ўлакса еб ўтирса, 
Очликдан қўшним мани, 
Каъбада Хажу, Умра, 
Қилишимдан не маъни? 

Бой Хаж пулин опчиқиб, 
Ўтинчига тутқазди, 
Болаларин ҳам унинг, 
Атрофига ўтказди. 

“Лаббайка” деб Каъбани, 
Қилгандай тавофини, 
Етти марта айланди, 
Уларнинг атрофини. 

Лаббайка Оллоҳумма Лаббайк, 
Лаббайка ла шарийка Лаббайк, 
Иннал ҳамда вал неъмата 
Лакавал мулк, ла шарийкаллак. 

Уч кундан сўнг хожилар, 
Кетишди Хаж қилгани, 
Кетишди Оллоҳ учун, 
Мол, жонин харж қилгани. 

Уч ой деганда бир-бир, 
Қайтиб келди хожилар, 
Дўконда бойни кўриб, 
Ҳайрон бўлишди улар. 

- Хожим, Каъбатуллоҳдан, 
Қачон қайтиб келдингиз? 
Қанот чиқдими, ёки, 
Шамол бўлиб елдингиз? 

Ахир айтгандингиз-ку, 
Ўн-ўн беш кун қоламан, 
Сизлар бораверинглар, 
Сиздан кейин бораман. 

Биздан берворгандингиз, 
Совға, салом тугун, 
Элтиб бермоқчи эдик, 
Уйингизга шу бугун. 

Бой хайрон, дерди: Ахир, 
Борганим йўқ, Хажга ман. 
Хожилар унинг сўзин, 
Олишмасди асло тан. 

- Ахир Каъбатуллоҳни, 
Бирга тавоф қилдик-ку, 
Намоз вақтида беш вақт, 
Ёнма-ён ўтирдик-ку.

Ёлғон арафа куни, 
Етиб бордик Минога, 
Арофатда ўтириб, 
Хитоб қилдик Аллоҳга. 

👇Линкни босибИлмканалига
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Judayam taʼsirli maruzalari eshiting 👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

САБР НИМА ?

Сабр азобга чидаш,
Сабр яширин нола,
Сабр узилмас тола.
Сабр букилмас суянч,
Сабр йикилмас таянч.
Сабр дилда хуш ният,
Сабр сокин кайфият.
Сабр дилларга малхам,
Сабр тилларга махкам.
Сабр дардларга даво,
Сабр кунгилга наво.
Сабр чиройли одат,
Сабр тоат - ибодат.
Сабр иймонни нури,
Сабр инсон гурури.
Сабр ишк,даги вафо,
Сабр туйгу бебахо.
Сабр кечилган гунох,
Сабр ёмондан панох.
Сабр ташвишда иймон,
Сабр хулки мусулмон.
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🖥 АРХИТЕКТОР

▪️Тайёр лойиҳа
▪️Эскиз лойиҳа
▪️Турли бинолар архитектуравий ечими
▪️3D кўриниши
▪️Ландшафт дизайни
▪️Қурилиш ҳизмати

👤АБДУФАТТОХ АРХИТЕКТОР

$ Архитектор хизмати! $

Биз билан боғланиш:
👉 Тел: +99894 666 77 94

Батафсил каналимизда👇
https://t.me/joinchat/AAAAAElZm4y8b8kf_eaAmA

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

​​5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- ☝️40 маротаба “Бисмалаҳ”
- ☝️40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- ☝️80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- ☝️80 маротаба “Ар-Роҳим”
- ☝️213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- ☝️120 маротаба “Субҳана Робби Ал-Азийм”
- ☝️240 маротаба “Субҳана Робби Ал-Ало”
- ☝️15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- ☝️40 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- ☝️40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- ☝️40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- ☝️33 маротаба “Зам сура”
- ☝️21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- ☝️21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- ☝️26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- ☝️13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- ☝️13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- ☝️13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- ☝️15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- ☝️15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- ☝️15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.

Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз” дир.

🌸Alloh uchun sizga ilindim🌸

🍀Dostlargaham ulashing🍀
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

📚 Рўза тутишнинг инсон учун фойдалари жуда кўп:

Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
Рўзанинг энг зўр ҳикматларидан бири - у туфайли рўзадор соғлиғини тиклаб олади.
Рўзанинг фойдаларидан бири - ҳавои нафсни синдиришдир.
Рўзанинг фойдаларидан яна бири - шайтонга қаҳр кўрсатишдир.
Рўзанинг фойдаларидан яна бири - рўзадорнинг қалби мусаффо бўлиши.
Рўза тутган киши фаришталар сифати ила сифатланади.
Рўзанинг фойдаларидан яна бири рўзадорнинг сабр - бардошли киши сифатига эга бўлишидир.
Рўза рўзадорда раҳм- шафқат сифатини шакллантириб, мустаҳкамлайди.
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Аллоҳнинг суюкли бандалари: Камтарлик (5)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавозеларига мисоллар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам камтарликда бизга энг юксак намуна эдилар. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас, зеро, у зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи мақтаб қуйидагиларни айтган: “Сиз Эй Пайғамбар, қасамки, улуғ хулқ устидадирсиз” [Қалам: 4].

“Агар ёмон ҳулқли, тошбағир бўлганингизда асҳобларингиз атрофингиздан кетиб қолишган бўларди” [Оли Имрон: 159].

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам юмшоқ кўнгил, хокисор ва хушмуомала эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавозели бўлганларидан “Кўчада ўйнаётган ёш болалар олдидан ўтиб қолсалар уларга салом берар эдилар” [Муттафақун алайҳ].

Шунингдек, у зот тавозели бўлганларидан уй ишларида аёлларига қарашар эдилар. Асвад ибн Язид айтади: “Мен Ойша розияллоҳу анҳодан сўрадим: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйда нима қилар эдилар?”. Ойша розияллоҳу анҳо: “Аҳли-оилаларининг хизматида бўлар, намоз вақти бўлса, масжидга чиқар эдилар”, деб жавоб берди” [Бухорий].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир ишларида камтарлик яққол кўриниб турарди.

Жумладан, ейиш-ичиш бобида ҳам ўта камтар эдилар. У зот таомланиб бўлгач бармоқларини ялар ва: “Қайси бирингизнинг луқмаси ерга тушиб кетса, ундан озорни (ёпишган нарсаларни) тозалаб ташласин ва есин, уни шайтонга қолдирмасин”, дер эдилар [Муслим].

давоми

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатух

🌤 ☀️ Хайрли тонг! ☀️

Кунингиз хайрли барокатли бўлсин! ✨

Аллоҳ паноҳида бўлинг!
улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

​​Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.
БИРИНЧИСИ, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.
ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишимизга тавфиқ ато этсин!
 
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Озгина табасум😁
Кун видеоси: Ота-онасининг тўйига бормаган қизча 😂👇
каналга улашинг👇👇👍
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

​​Ажойиб тенглама!
Истиғфорни қай даражада кўпайтирсанг, яхшиликлар ҳам шу даражада ёғилиб келади.
– Истиғфор жаннатдир.
– Истиғфор ҳаётдир.
– Истиғфор нур ва яхшилик аломатидир.
– Истиғфор ризқ ва яхшиликдир.
– Истиғфор турмуш қуриш ва зурриётдир.
– Истиғфор табассум ва бахтдир.
– Истиғфор қалб очилишидир.
– Истиғфор яхшиликлар калитидир.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ!
Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ!

Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!

УЛАНИШ Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Тиб ва Шифо:

Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво,
Одам Атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.

Ишонманг забардаст билакларига,
Оғриқлар киритманг юракларига,
Айланинг ҳаммадан керакларига,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.

Уйим деб, болам деб ўтар ҳар они
Биздек қирқта эмас шўрликни жони,
Ундан аввал қўйиб ёлғиз Худони
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Қизғанманг ҳар недан арзон меҳрни!
Ўрганинг сўнги зар бўлган сабрни,
Ҳеч ердан топмасин сиздек қадрни,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Султоним, Бегим деб эркаланг кунда,
Шай туринг аскардек кундаю тунда!
Сиздан бахтли аёл бўлмагай шунда,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Сизни суягидан яратган Эгам,
У ризо бўлмаса босманг бир қадам,
Кўнглига йўл топинг нима бўлса ҳам,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Омади кетганда юзига солманг!
Минг бора айланим, ўргилиб толманг,
Дод солиб бир куни айрилиб қолманг,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

🖋Малика Салимова..

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Зухридин Ибрагимов:
ЗАМОНАВИЙ ВАҲШИЙЛИК

#Аччиқ_Ҳақиқат


Эр деди, хотинига
Газета ўқиб туриб:
-Араб булиб қолмапмиз
Яхшиям худо уриб.

Қара,бу ваҳшийларни,
Шунақаям бўларкан.
Қиз туғилса чақалоқ,
Ерни ковлаб кўмаркан.

Хотин деди:-вой воя
Қаранга ўз боласи.
Бу исломдан олдинги
Араблар-да дадаси.

Талончилик,динсизлик.
Урушқоқ ҳар қабила.
Ўғил болаларидан
Тузар экан армия.

Қиз боладан не фойда?
Нонига бўлар шерик.
Боқиб боқиб бировга
Бервориш ақлсизлик.

Эр деди:- Таҳмин қилма
Жа унақа эмасдир.
Балки қиз узатишнинг
Қийинлиги сабабдир.

Икки қиз узатгунча,
Қул булиб ишладига
Ҳали Чорсуда савдо
Ҳали Хитой,Россия.

Олган эдик чиройли,
Тошкентнинг мебелини.
Катта қуданг қайтариб,
Юборган эсингдами?

Зўрини оламиз деб
Битта домни сотдирдинг
Молу қизингни бериб
Нима фойда ортирдинг.

Битта домнинг пулига
Учта уйни ясатиб
Ора кунда қизингни
Юборишар қақшатиб.

Куёвмиш кайнотасин
Мебелида ётиб ҳам,
Учрашганда эриниб,
Кўришадилар"акам"

Айтгим келар қўл чўзиб,
Қотганида энсаси:
"Қалай юмшок эканми,
Туркиянинг кўрпаси"

Ёқдими гиламларим?
Юнги пати узунми?
Турткиламай бошингда
Кўтариб юр кизимни.

Юмшок мебелларимчи,
Тушдими уй рангига?
Кетларингни қитиқлаб
Қийнамаяптими-а?

Олган чинни буюмлар
Хурусталларим қалай?
Ҳалли коса шўрваси
Ёқётгандир асалдай.

Қудангчи осмондалар
Белларида доим қўл
Келиннинг моли билан
Уйингни ясатмай ўл.

Дептилар алмаштиринг
Ёстикларнинг пари кам,
Чойнак пиёла кичик
Ликопларнинг зари кам.

Сепларининг ичида
Аптечкаси,дори йўқ
Пилесос ювадиган бўлсин,
Депти, ори йўқ.

Юбордиму десамда:
Кўнглинг мунча моғор-а?
Ўша пилесосимда
Қалбингниям тозала.

Хотин деди:-Ҳа майли
Бўлди энди дадаси.
-Келин топиб, шарт қўйсанг,
Ўлдираман онаси.

Қурбилари етганча
Сеп қиберсин,индама.
Хотин:-Менга барибир
Одамлар кулади-даа.

Эр дейди:-Бу хотинлар
Бунча ўч-а дунёга?
Ўтиб кетди ишлари
Хўжа кўрсин, риёга

Буларни бир меъёрга
Ўргатиб булармикан?
Ё шу "ким ошди"сини
Қилмаса ўлармикан?

Эркакларни ҳам секин
Қўлларига олишди.
"Ҳа шунақа экан"деб
Кўниб қўя қолишди.

Кўпроқ пул топайин деб
Юрган бўлса қай эркак
Миясида бир фикр:
"Қиз узатишим керак".

Лом мим,ҳатто, алифни
Билмасак мўмин бўлиб,
Тўйшунослик илмини
Ичворганмиз сув килиб.

Сен паст булиб қудадан
Сўраб олма борини.
Мўмин киши қийнамас
Мўмин биродарини.

Ким қудани қийнаса,
Таъма-ла бериб озор.
Боласин тирик кўмган
Ваҳшийдан не фарқи бор?

У боласин тупроққа
Кўмса боқмай оҳига,
Бу қудасин кўмяпти
Таъма таъна чоҳига.

Фарқи шуки,улар дин
Нур кўрмаган инсонлар,
Биз-чи ғурурга кетиб,
Бузилган мусулмонлар.

Бу ҳою ҳавасларнинг
Сўроғи ҳам бўлади.
Марҳабо ҳаддан ошса
Охиратда кўради.


♻️ Яқинларингизга улашинг

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Ким отасини яхши куради?
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Бахтли яшамоқчимисиз?! 😊
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг...


🌹🍃- سُبحان الله.
🌸🍃Субҳаналлоҳ

💫💫💫
🌹🍃- الحمدلله .
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا إله إلا الله.
🌸🍃Лаа илааҳа иллаллоҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهُ أكبر.
🌸🍃Аллоҳу Акбар

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ.
🌸🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله العظيم.
🌸🍃Субҳаналлоҳил ъАзийм

💫💫💫

🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🌸🍃Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🌸🍃Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🌸🍃Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад

💫💫💫

🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🌸🍃Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!

Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…
Подписаться на канал