quronvasunnat | Неотсортированное

Telegram-канал quronvasunnat - QUR'ON VA SUNNAT

403730

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин. 👇 @quronvasunnatbot талаб ёки таклифлар реклама учун эмас❌ @shirin_soz_QVS Бизнинг расми каналимиз 👇 http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV

Подписаться на канал

QUR'ON VA SUNNAT

Аллохнинг 99 гузал исми тогртсида хадис Абу Хурайра (разияллооху анху) дан ривоят: «Пайгамбар (саллаллооху алайхи ва саллам) айтди: «Аллах Таолонинг юздан бир кам токсон токиз Оти бор.
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
АЛЛОХНИНГ 99 ГОЗАЛ ИСМИ:

1.(Аллах)
2.(Ар-Рахман)
3.(Ар-Рахим)
4.(Аль-Малик)
5.(Аль-Куддус)
6.(Ас-Салям)
7.(Аль-Му''мин)
8.Аль-Мухаймин)
9.(Аль-''Азиз)
10.(Аль-Джаббар)
11.(Аль-Мутакяббир)
12.(Аль-Халик)
13.(Аль-Бари)
14.(Аль-Мусаввир)
15.(Аль-Гаффар)
16.(Аль-Каххар)
17.(Аль-Ваххаб)
18.(Ар-Раззак)
19.(Аль Фаттах)
20.(Аль-''Алим)
21.(Аль-Кабид)
22.(Аль-Басит)
23.(Аль-Хафид)
24.(Ар-Рафи)
25.(Аль-Му''изз)
26.(Аль-Музилль)
27.(Ас-Сами)
28.(Аль-Басыр)
29.(Аль-Хакам)
30.(Аль-''Адль)
31.(Аль-Латыф)
32.(Аль-Хабир)
33.(Аль-Халим)
34.(Аль-''Азым)
35.(Аль-Гафур)
36.(Аш-Шакур)
37.(Аль-''Али)
38.(Аль-Кябир)
39.(Аль-Хафиз)
40.(Аль-Мукит)
41.(Аль-Хасиб)
42.(Аль-Джалиль)
43.(Аль-Карим)
44.(Ар-Ракиб)
45.(Аль-Муджибу)
46.(Аль-Васи)
47.(Аль-Хаким)
48.Аль-Вадуд)
49.(Аль-Маджиид)
50.(Аль-Ба''ис)
51.(Аш-Шахид)
52.(Аль-Хакк)
53.(Аль-Вакил)
54.(Аль-Кавий)
55.(Аль-Матин)
56.(Аль-Валий)
57.(Аль-Хамид)
58.(Аль-Мухсий)
59.(Аль-Мубди)
60.(Аль-Муид)
61.(Аль-Мухйи)
62.(Аль-Мумит)
63.(Аль-Хайй)
64.(Аль-Каййюм)
65.(Аль-Ваджид)
66.(Аль-Мааджид)
67.(Аль-Ахад)
68.(Ас-Самад)
69.(Аль- Кадир)
70.(Аль-Муктадир)
71.(Аль-Мукаддим)
72.(Аль-Му''аххир)
73.(Аль-Авваль)
74.(Аль-Ахир)
75.(Аль-Захир)
76.(Аль-Батын)
77.(Аль-Вали)
78.(Аль-Мута''али)
79.(Аль-Барр)
80.(Ат-Тавваб)
81.(Аль-Мунтаким)
82.(Аль-''Афу)
83.(Ар-Ра''уф)
84.(Малик Аль-Мульк)
85.(Зуль-джаляль уа ль-
уа ль-икрам)
86.(Аль-Муксит)
87.(Аль-Джами)
88.(Аль-Гани)
89.(Аль-Мугни)
90.(Аль-Мани)
91.(Ад-Дарр)
92.(Ан-Нафи)
93.(Ан-Нур)
94.(Аль-Хади)
95.(Аль-Бади)
96.(Аль-Баки)
97.(Аль-Варис)
98.(Ар-Рашид)
99.(Ас-Сабур)
®қурон ва суннат
#УЛАШИНГЛАР
@quron_va_sunnat
⬇️⬆️⬇️
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

ИСТИҒФОР

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Истиғфор айт! ☝ Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. АСТАҒФИРУЛЛООҲ.

2. АСТАҒФИРУЛЛООҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙЙҲ.

3. АСТАҒФИРУЛЛООҲАЛ АЗИЙМ, АЛЛАЗИЙ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМУ ВА АТУУБУ ИЛАЙЙҲ.

Сиз ҳам бир кишинингнг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа дўстларингизга ҳам юборинг.
#улашинлар
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

бундай ёзувларни тарқатманг❌❌❌
Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🎞📽 Муслималар нима учун хижоб ўрашади?

🔵Хижоб ибодат либоси,Роббимизни буйруги!

Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

❗️❗️❗️ДАХШАТ ПАЙҒАМБАРИМИЗ КАБЛАРИНИ ОЧИЛИБ У ЗОТ ﷺНИ ЎҒИРЛАБ КЕТИШМОҚЧИ БЎЛИШГАНДА...😱😱😱


Аллоҳ ўзи Пайғамбарини сақлади😢


БУ ЁЛҒОН ЭМАС ХОЗИРОҚ КЎРИН😰👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

https://youtu.be/UB9SzilXZxU

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Ассалому алайкум азиз дўстларим бир обуначмиз илтимос қилди бу бола жуда оғир аҳволда экан шу учун ДУО қилайлик иншаАллоҳ тузалиб кетади бошқа каналлар ва гуруппаларга тарқатиб юборинг лар адмендан илтимос 😔🤲

каналга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

OXIRGI MODA ARZON NARXLAR BU FAQAT BIZDA!!!🔥

✅BATAFSIL MALUMOT

👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEZmTecUzRifCdthng

Reklama

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Оригинал богема ва чинни идишлар энди уйингизгача боради
Бозор нархида.

1000 дан ортик маҳсулотлар

https://t.me/joinchat/AAAAAEGXpBZEPHeZw9cueA

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш...

👇Линкни босиб👇« 📗ИЛМ📗 » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

📓 Минҳажул муслим ( Мусулмонниг йўли).

📖 Нафс билан одоб.

- Мўмин ва кофирнинг жони олиниш ҳолатлари.
- Инсонлар нафсини ё Аллоҳга ёки шайтонга сотадилар.
- "Аср" сурасидан ибратлар.
- Ёлғиз ҳолда гуноҳ қилиб, одамлар олдидида тақводорлардек юриш мунофиқликми?

🔢 15-дарс.

🗣 Абу Муовия.

@MANHAJ77

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

#ибрат

ИККИНЧИ ОНА

Ҳар бир опа ё синглиси борларга, Аллоҳ ато этган бу неъмат, яъни, иккинчи она сизга муборак бўлсин, деймиз.

Ҳеч бир кимса сизнинг қайғуингизга ҳам, шодлигингизга ҳам опа ё синглингиз каби шерик бўлмайди. Ҳеч ким опа-синглингиз каби мусибатингизга куймайди, муваффақиятингизга қувонмайди.

Бир қориндан тушгансиз, бир уйда яшагансиз, бир дастурхондан таом егансиз... Уни севинг. Зиёрат қилинг. Ҳолидан хабар олинг. Токи, у ўзини ўзгача ҳис этсин. Ака ё укадек буюк неъмат соҳибаси эканини ҳис этсин. Эри ўз йўлига. Ака-уканинг ўрни бошқа.

Бир аёлдан, эринг, ўғлинг ва акангдан қай бири сен учун азизроқ, деб сўраганларида, тегсам эр, туғсам бола, акамни эса бошқа топа олмайман, деб жавоб берган экан.

Биродар, улар ҳеч кимни сизни севганчалик севмайдилар. Ҳар доим улар билан алоқада бўлинг. Ҳолидан хабар олинг. Ҳеч қачон алоқани узманг. Ва бу ишни жаннатга эришиш, жаннатга етишиш учун қилинг. Зеро, бу алоқа Арш билан боғланиб туради. Ким опа-синглиси билан боғланиб турса, Аллоҳ у билан боғланиб туради. Ким бу алоқани узса, Аллоҳ у билан алоқасини узади.

Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

1.ОХИРГИ ЗАМОНДАГИ ХОЛАТИМИЗ!

2. МУҲАББАТ НИМА?

3. АНАС РОЗИЯЛЛОХУ АНХУ РИВОЯТ ҚИЛАДИ ....

4.НАМОЗЛАРНИ ВА ЎРТА НАМОЗНИ ....

Саволларга жавоб шу ерда:
👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/A04sbDuvifATCLSuXLN7WA

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

​​☀️✨☀️✨☀️✨☀️✨☀️✨☀️

Аллоҳга яқинлашсак, бахтни қидиришимизга ҳожат қолмайди.

Чунки у пайт саодатнинг ўзи бизни излашга тушади.

Бахт уч нарсададир:

🌟Аллоҳнинг амрини бажариш;

🌟Сизга тақсимлаб қўйганига қаноат қилиш;

🌟Ҳукмига рози бўлишда.

Ким қалбини Аллоҳга боғласа, бахт унга боғланади.
Саодатнинг асоси Аллоҳнинг қазои - қадарига рози бўлишдир.

Шунинг учун доимо: «Роббим менга Ўзинг хайрли билганингни насиб қил!» денг!
Аллоҳга ишларингизни топширинг, ғамларингизга Ўзига етарли. Хурсанд юринг!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

💐Ассалому алайкум!💐
☘Хайрли тонг!☘

Роббим қалбингизнинг
тўригача бахтга тўлдирсин!
Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!
Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🌸 Тун пардасин ёйди
осмонга,

🌸 Ой ҳам чиқди чиройли
тўлиб!

🌸 Шукр айлайлик ўтган ҳар
онга,

🌸 Эртагача ухланг ширин туш кўриб! ☺️

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!


➥Каналга кириш!👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

#Масжид ва #хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар (бир йилга мўлжалланган)
233. Рибо-судхўрлик ва ундан огоҳлантириш
Аллоҳ таоло айтади:
«Судхўр бўлган кимсалар (Қиёмат Кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: «Бай (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» —
деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга парвардигоридан мавъиза — насиҳат етгач
(судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади). (Яъни Ўзи хоҳласа афв қилар). Ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар. Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади. Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб биладиган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди» (Бақара: 275, 276).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз.) Энди агар (фармонимизни)
қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўладиган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз» (Бақара: 278, 279).
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ : ‏« ﺍﺟْﺘَﻨِﺒُﻮﺍ ﺍﻟﺴَّﺒْﻊَ ﺍﻟْﻤُﻮﺑِﻘَﺎﺕِ ‏» ﻗَﺎﻟُﻮﺍ ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﻭَﻣَﺎ ﻫُﻦَّ؟ ﻗَﺎﻝَ : ‏« ﺍﻟﺸِّﺮْﻙُ ﺑِﺎﻟﻠَّﻪِ ﻭَﺍﻟﺴِّﺤْﺮُ ﻭَﻗَﺘْﻞُ ﺍﻟﻨَّﻔْﺲِ ﺍﻟَّﺘِﻲ ﺣَﺮَّﻡَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﺇِﻻَّ ﺑِﺎﻟْﺤَﻖِّ ﻭَﺃَﻛْﻞُ ﺍﻟﺮِّﺑَﺎ ﻭَﺃَﻛْﻞُ ﻣَﺎﻝِ ﺍﻟْﻴَﺘِﻴﻢِ ﻭَﺍﻟﺘَّﻮَﻟِّﻲ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟﺰَّﺣْﻒِ ﻭَﻗَﺬْﻑُ ﺍﻟْﻤُﺤْﺼَﻨَﺎﺕِ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻨَﺎﺕِ ﺍﻟْﻐَﺎﻓِﻼﺕِ ‏» ‏( ﻣﺘﻔﻖ ﻋﻠﻴﻪ ‏) .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Еттита ҳалок қилувчи (гуноҳлар)дан сақланинглар!» «Ё Расулуллоҳ, улар қайсилар?», деб сўрадилар. «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, ноҳақ одам ўлдириш, судхўрлик, етимнинг молини ейиш, жанг пайтида ортга қочиш, покиза ва фаҳшдан бехабар мўмина аёлларни бузуқлик билан туҳматлаш», дедилар (Муттафақун алайҳ).
ﻋَﻦْ ﺟَﺎﺑِﺮٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ ﻟَﻌَﻦَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺁﻛِﻞَ ﺍﻟﺮِّﺑَﺎ ﻭَﻣُﺆْﻛِﻠَﻪُ ﻭَﻛَﺎﺗِﺒَﻪُ ﻭَﺷَﺎﻫِﺪَﻳْﻪِ ﻭَﻗَﺎﻝَ : ‏« ﻫُﻢْ ﺳَﻮَﺍﺀٌ ‏» ‏( ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺴﻠﻢ ‏)
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рибони еювчини ҳам, рибо берувчини ҳам, котиби-ёзиб қўювчини ҳам, гувоҳларини ҳам лаънатладилар ва «Улар барчаси (гуноҳда) баробардир», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Рибо – кишини ҳалокатга олиб борувчи гуноҳи кабиралар жумласидан бўлиб, Аллоҳ таоло судхўрни дўзах азоби билан огоҳлантирган ва судхўрликни ташламаган одамга Аллоҳ ва Расули томонидан уруш эълон қилинишини билдирган. Чунки, судхўрликда ҳожатманд ва камбағал кишиларнинг муҳтожлигидан фойдаланиб, уларга зулм ўтказиш бор. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам судхўрларни лаънатлаганлар.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Судхўрлик ҳаром ва ҳалок қилувчи гуноҳи кабиралардан;
2. У баракани ўчиради, уни ейишда давом этувчи кимса Аллоҳ ва Расулининг душманидир;
3. Судхўрлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларида лаънатланганлар.
⬇️⬇️⬇️
•┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🎁‼️ДИҚҚАТ! АКЦИЯ!‼️🎁
Талабларига биноан
1 апрелдан 1 майгача
🏥🔬Диагностик текширувга таклиф қиламиз! 🌡🔬💊Энди Узбекистонда хам "Вип-рофес" аппарати! Россия олимлари томонидан космонавтлар учун ишлаб чиқарилган. Бу аппарат 17та органни анализ қилиб, унинг энергетик ресурс (запас) ва функсионал холатини хам аниқлаб беради.✅ мутлақо зиёнсиз.
❗️Асосийси аник натижа олинади, хеч қандай клиникаларда навбат пойлаб вақт сарфланилмайди ва катта пул талаб қилмайди.
Психоэмоционал холатни аниқлайди:
- ⭕️бош мия холати
- ⭕️куз
- ⭕️стресс
- ⭕️асаб холати

Органлар:
- ⭕️иммунитет
- ⭕️юрак қон томир системаси
- ⭕️Умуртқани хамма кисмлари
- ⭕️упка
- ⭕️жигар
- ⭕️ошказон ичак
- ⭕️қалконсимон без
- ⭕️буйрак
- ⭕️сийдик копи
- ⭕️матка, трубалар
- ⭕️простата бези
- ⭕️диск чурраси грижа
- ⭕️хар хил турдаги алергиялар
- ⭕️ут қоп тошлари
- ⭕️ гижжа (паразитлар)
- ⭕️ турли хил инфексияалар(торч)

👨‍⚕️Малакали врач консультацияси бепул
🔴ССоғлиғингизга эътиборсиз бўлманг!
Умумий нарх💰 150 000 сум

📩 Регистратсиядан утишни унутманг👇👇
+998946355551

🏠 Манзил:Тошкент шахри Чилонзор

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🔴Диққат!!! Диққат!!!🔴

❗Жуда муҳим!❗

Қандай ҳам алдандик...?
⭕⭕⭕
🔺Яҳудларнинг (еврейларнинг) қилган ҳийла ва найранглари...

📩 Охирги вақтларда, Бу смс ни 10 та одамга ёки 20 та одамга жўнатсангиз, бир кундан ёки 10 кундан кейин бахтингиз очилади, яшашингиз яхши бўлади, ялқовлик қилманг, Аллох учун эринмасдан бу хатни тарқатинг -деб ёзилган мактублар кела бошлади.

📨 Бундай хабарларни аслини ўрганиб чиқдингизми?

📥 Қаердан ёзилишини биласизми❓

🔹У хабарларни юборишдан мақсад нима❓

🔹Қайси мамлакат ўйлаб топган❓❓❓

🔸Агар бу саволларга жавоб тополмасангиз, унда сизга бу маалумот тўлиги билан сизга кифоя қилади.

📃 Тел-Абибдан чиқаётган "news" газетасининг бир сахифасида:
"Нима қилсак Ислом динининг мувозанатини йўқотамиз, қандай қилиб Ислом динига устунворлик қила оламиз"- деган мавзуда мақола ёзилиб чиқилган. Унда қуйидаги маалумотлар айтилган: Яҳудларнинг диний олимларидан бири Хенри Люнар бундай дейди: " Биз, мусулмонларнинг ўртасига низо солиб, Ислом динини кучсизлантириш мақсадида ВАТСАП ни фойдаланамиз. Ватсап бизга ёрдамчи бўлиб, туну- кун ҳизмат қилади. Биз бундай смс хабарларни, ер юзидаги мусулмонларнинг кўпчилиги мулоқот қилган: араб, турк, ҳинд, форс яна ундан бошқа кўплаган тилларда ёзиб тарқатамиз. Янада мусулмонлар ундай смс га ишониши учун Қуръон оятларидан, сахих хадисларни, ер юзига таниқли бўлган олимларнинг сўзларидан қўшиб, энг охирига: бу хабарни 10 кишига ёки ундан кўп кишига юборинг. Агар 10 кишига юборсангиз, 15 дакқиқадан кейин, ўша куни, бугун, ёки бир ҳафтадан кейин бир каромат кўрасиз, бу тажрибада қўлланилган, ишончлик. Юборганлар тан қоладиган кароматларга учраганлар, жўнатмаганлар эса балоларга учрадилар - дея ёзиб кўямиз
💤 Смс хабарларда ёзилган вақтлар ўтканидан сўнг мусулмонлар хеч қандай каромат кўрмаганларидан кейин хеч қандай ўзгариш бўлмаганини тушунишади. Бундан эса Аллоҳ, Аллоҳнинг Росули (сав) ва яна олим деган сузларни оддий эртак катори қабул килиб, уларни сўзларини ёлғон деб тушуна бошлайдилар. Вақтларни ўтиши билан, биз юборган смс хабарларимизни қайта-қайта юборилиши билан мусулмонларнинг иймонлари заифлашиб динга бўлган ишончлари сўна бошлайди. Манашу йўл орқали биз уларни уз динига тўлиғи билан ишонмасдан иккиланиб қолишига, ақидавий ишончлари бузулишига олиб борамиз.Шундай килиб улар дин деган нарсани ёлгон-алдов деб тушуниб қолишади.

✅ Шундай қилиб биз мусулмонлардан тўлиғича устунлик қиламиз".

💠 Хурматли мусулмон биродарлар! Хозирдан, бугундан бошлаб шунга ўхшаган Еврелар ёзган смс хабарлар келса, учириб юборишингларни, тарқатмасликларингни сўраймиз....❗❗❗

🔴 Ва бу мақолани ўз яқинларингизга юборишни ҳам унутманг! Улар ҳам шундай ёлғон бекорчи нарсалардан йироқ бўлишсин. Бизнинг динимиз ақл эгаларининг динидур...

✅ Яхшилик ишга сабабчи бўлиш, уни қилган билан баробардур.

🌐 Бу хабарни тарқатганга, таржима булишига сабабчи бўлганларга, таржима қилиб ёзганларга, бир- бирига юборганларга Аллоҳ таоло дунё ва Охират бахтлилигини берсин!!!

═════ ❁✿❁ ═════
Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰
🌸Ассалому алайкум! 🌸

#Хайрли_тонг!

Аллоҳ бу ва бундан кейинги кунларимизни Ўзининг зикри билан нурли қилсин! Паноҳида асрасин! Неъматларига шурк, ҳалол ризқ топишимизни насиб қилсин!

@Muhsin_Media

✨Кунингиз хайрли ўтсин!✨
〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰
Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
Йўл қўйган хато -камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткизсин! 🤲
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

​​​​═════🌟🌙🌟══════

🥀 Қалбингиз чанқаса, уни фақат Қуръон билан суғоринг.

🌾 Ўзини ёлғиз ҳис қилса, Раҳмоннинг зикри билан машғул қилинг!

🌺 Субҳаналлоҳ📿

🌺 Алҳамдулиллаҳ📿

🌺 Аллоҳу Акбар📿

🌺 Лаа илааҳа иллаллоҳ📿

#Бугуннинг_фойдаси

💠 Сизни зоҳирий ҳол алдаб
қўймасин!

💠 Қабристоннинг сокинлиги,
унда ётганларнинг барчаси
"жаннатий" дегани эмас.

📌 Аллоҳнинг зикрида
давомли бўлинг!


🍃🌹Субҳаналлоҳи Ва Биҳамдиҳи.
🍃🌹Субҳаналлоҳил Азийм.

┏━━━━•🍁•━━━━┓
@MUHSIN_MEDIA
┗━━━━•🍁•━━━━┛

У Л А Ш И Н Г

Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

011. Тавба қилишнинг вожиблиги ва унинг фазли

Аллоҳ таоло Нур сурасинг 31- оятида шундай дейди: «Барчангиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўъминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар».

Таҳрим сурасининг 8-оятида «Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар». дейди.

Имом Муслим Ағар ибн Ясор ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилинглар ва ундан мағфират талаб қилинглар. Мен бир кунда юз марта тавба-истиғфор қиламан», дедилар.

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ бандасининг тавбасидан сизларнинг биронтангиз бепоён – кимсасиз чўлда туясини йўқотиб кейин топиб олгандан кўра ҳам кўпроқ хурсанд бўлади», дедилар.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

Сизлардан аввалги умматларнинг бирида тўқсон тўққиста одам ўлдирган бир киши бор эди. У ер юзидаги энг катта олим ҳақида сўради. Уни (Бану Исроил обидларидан бўлган) бир роҳибга йўллашди. Унинг олдига бориб:

- Мен тўқсон тўққиз одамни ўлдирдим, тавба қилсам бўладими? деб сўради. Роҳиб:

- Йўқ, деди. Уни ҳам ўлдирди. Шу билан ўлдирган одамларининг сони юзтага етди. Сўнгра ер юзидаги энг катта олим ҳақида сўради. Бир олим кишига йўллаб қўйилди. Унга юз одам ўлдирганини айтди ва ўзи учун тавба қилиш мумкинми ёки йўқ эканлиги ҳақида сўради. Олим:

- Ҳа тавба қилсанг бўлади, ким ҳам банда билан тавба орасини тўса олади, деди. Фалон юртга боргин, у ерда ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қиладиган одамлар бор, сен ҳам улар билан бирга ибодат қил, шаҳарингга қайтмагин, у ёмон ер. У олим айтган юртга йўл олди. Ярим йўлга етганда вафот етди. Раҳмат фаришталари ва азоб фаришталари - бу кишининг жонини ким олиб кетишида - тортишиб қолишди. Раҳмат фаришталари:

- Бу киши, тавба қилиб, Аллоҳга иқбол қилиб қайтди, дейишди.

Азоб фаришталари эса:

- Бу бирон яхши амал қилган эмас, дейишди. Шу вақт уларнинг олдларига бир фаришта одам шаклида келди, уни ўз ўрталарида ҳакам қилишди. Хакам:

- Бу икки ернинг орасини ўлчанглар, қайси бирига яқин бўлса, у ўшаники бўлади, деди. Ўлчадилар ва қасд қилиб кетаётган ерга яқин топдилар, бас, уни раҳмат фаришталари олиб кетдилар.

Яна бир саҳиҳ ривоятда эса Аллоҳ таоло нариги ерга узоқлаш, бунисига эса яқинлаш, деб, буюрди.

Шарҳ

Тавба Аллоҳ таолога энг суюкли ва дунё ва охират саодатига сабаб бўладиган амаллардандир. Аллоҳ таоло фазли кенглиги, Ҳалим ва Меҳрли бўлгани учун мўъминларни тавба қилишга буюрди ва унга тарғиб қилди. Аллоҳ таоло бандасининг тавбасига муҳтож бўлмаса ҳам унинг қилган тавбасидан хурсанд бўлади ва катта бўлишига қарамай ҳар қандай гунохдан тавба қилса, тавбасини қабул қилади. Кўп гуноҳ қилган киши Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмасин, Аллоҳ барибир мени кечирмайди, демасин. Аллоҳга қайтиб астойдил тавба қилсин, албатта тавбаси қабул бўлади. Шунингдек тинимсиз гуноҳ қиладиганлар шайтоннинг – хотиржам бўл Аллоҳ кечирувчи, тавбаларни қабул қилувчи зот деяётган - васвасасига алданиб қолмасинлар, чунки ўлим улардан изн сўраб келмайди. Тавба қилмай туриб ўлиб қолишдан эҳтиёт бўлсинлар!

Бугунги дарсдан олинадиган фойдаларҲамма вақт Аллоҳ таолога тавба қилиш вожибдир. Чунки, инсон гуноҳдан холи эмас.Тавбанинг фазли улуғ, чунки тавба Аллоҳнинг хурсандлиги ва дунё ва охират саодатига сабаб бўлади.Тавбани ҳар қанча катта бўлмасин гунохларнинг ҳаммасига қилса бўлади.Аллоҳнинг раҳмати, фазли кенгдир, чунки у тавба қилувчиларнинг ҳамма тавбаларини, агарчи гуноҳлари катта бўлса ҳам қабул қилади.

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Саккиз хил тоифадаги аёл ҳеч қачон фазилатли бўла олмайди:

1. Эрига хиёнат қиладиган аёл!

2. Икки дўстни орасини бузадиган ёки ака-уканинг орасини ажрим қиладиган аёл!

3. Эри билан унинг онаси орасини бузадиган аёл!

4. Эркак кишига, моддий мақсадларини рўёбга чиқариш учун бўлган бир восита, деб қарайдиган аёл!

5. Эридан ажраб олиб, ундаги йўқ нарсалар ҳақида гапирадиган аёл!

6. Эрининг молида ишончга кириб олиб, уни исроф қилувчи аёл!

7. Адоватни ўзига юклаб олиб, уни фарзандларига ҳам сингдирувчи аёл!

8. Эри камбағал бўлгани учунгина унинг қалбини синдирувчи аёл!

Эй Аллоҳ! Ушбу тоифадаги аёллардан бизга паноҳ бериб, Ўзинг сақла!
_____

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🔹 Қабристонга бир боқ эй дўстим, Ким бўларкан дунёга устун, Тўплай олмай ҳеч каму кўстин, Улар ўтди, биз ҳам ўтамиз. Дўстим хаёт ёлғон ўйиндир, Учма макрига, йўқса қийиндир, Сийлагани 2 метр сурп кийимдир.... Улар ўтди, биз ҳам ўтамиз. Гарчи ёшинг мингга етса ҳам, Орзуларинг сиғмай кетса ҳам, Мангуликни даъво этса ҳам, Улар ўтди, биз ҳам ўтамиз. Сира фурсат бермай инсонга, Ажал тўғри урмиш нишонга, Таслим бўлиб олий фармонга, Улар ўтди, биз ҳам ўтамиз. Жиловлагин орзу хавасни, Фарқ айлагин баланд у пастни, Ғанимат бил ҳар бир нафасни, Улар ўтди, биз ҳам ўтамиз.

👇Линкни босиб👇« 📗ИЛМ📗 » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

✅EKSLYUZIV YANGILIK‼️

©30 pora Qur'onni o'quvchi LED. 🔌💡
15 xildan ziyod qorilar Audio Zapislari Mavjud.

Ovozlari Tiniq, va Baland.

🇷🇺Rus Tilida Tarjimasi bor.

👳🏻‍♂️Eng Asosisi Imom Al Buhori
xadislari Mavjud.😱

🔈Har hil qiroatda Salovat etadi.

📌O'zingiz istagan usulda foydalanishingiz mumkin.

📲 Eng muhimi Pultda boshqariladi

💵Narxi Esa 399 000sum

Uzbekiston boylab yetqazish Mutloqo be pul.📦🚚

☎️Tel: +998977677065

🅰️dmin: @Muhammadamiin
/channel/Turkiya_Uzbek_No1

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Аллоҳнинг исм ва сифатлари: Малик, Молик ҳамда Малийк исмларининг маъноси

#АЛЛОХНИНГ #ИСМ ВА СИФАТЛАРИ

#АҚИДА #ИСМЛАРНИНГ МАЪНОЛАРИ

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ
Аллоҳ таолонинг бу уч исмининг барчаси арабча “мулк” сўзидан олинган бўлиб, луғавий маъноси мулкнинг, яъни бутун борлиқнинг эгаси, подшоҳи дегани.
Аллоҳ таолонинг Малик исми Қуръонда беш марта келган. Жумладан:
1. “ Ҳақ Подшоҳ – Аллоҳ юксакдир ” (Тоҳа: 114);
2. “ У Аллоҳ шундай зотки, Ундан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқ. У Подшоҳдир… ” (Ҳашр: 23);
3. “ Инсонларнинг Подшоҳи… ” (Нос: 2).
Молик исми эса Қуръонда икки марта зикр қилинган:
1. “ Қиёмат куниниг Эгаси ” (Фотиҳа: 4);
2. “ Айтинг: “Эй мулку давлат Подшоҳи бўлган Аллоҳим ”” (Оли Имрон: 26).
Малийк исми эса Қуръонда фақат бир марта келган. У ҳам бўлса қуйидаги оятда: “ Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўладилар ” (Қамар: 54-55).
Бу исмлар Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилганида, “Ўз мулкида буйруғи ўтадиган, Ўзи хоҳлаганидек тасарруф қиладиган, ҳаммадан устун бўлган ва ҳеч кимса Ундан устун бўлмаган” деган маъноларни ифодалайди.
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ “ У Аллоҳ шундай зотки, Ундан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқ. У Подшоҳдир… ” оятининг тафсирида “Подшоҳ” сўзига изоҳ бериб, шундай дейди: “У барча нарсанинг эгаси, барча нарсада ўзи хоҳлаганидек тасарруф қилади ва унга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди”.
Қуръонда бу маънони ифодаловчи оятлар жуда ҳам кўп. Масалан:
“ Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У ўзи хоҳлаганини яратади… ” (Шўро: 49)
“ Айтинг: “Шафоат қилиш Аллоҳга хосдир. Осмонлар ва ернинг подшоҳлиги ҳам Уникидир ”” (Зумар: 44)
“ (Барча оламлар) подшоҳлиги ўз қўлида бўлган зот – Аллоҳ баракотли-буюкдир. У барча нарсага қодир” (Мулк: 1).
Демак, ҳақиқий мулк Аллоҳ таолога хос бўлиб, бу борада ҳеч ким У зотга шерик бўла олмас экан. Халойиқдан бирортаси маълум бир нарсага эга бўлса, бу Аллоҳ таоло уни шунга эга қилиб қўйгани учун эга бўлади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ Аллоҳдан бошқа подшоҳ йўқ ” деганлар (Муслим ривояти).
Тўғри, баъзи инсонлар подшоҳ деб аталиши мумкин. Лекин ҳақиқий подшоҳ, “подшоҳ” исмига лойиқ зот бўлмиш Аллоҳдир. У ўз мулкини хоҳлаганига беради ва хоҳлаганидан олади. Хоҳлаганини азиз қилади ва хоҳлаганини хор қилади. Барча яхшиликлар Унинг қўлида ва У барча нарсага Қодир зотдир.
Аллоҳ таборака ва таоло барча нарсанинг эгасидир. У ризқ беради, жон олади, ҳаёт бахш этади, фойда, зарар… буларнинг барчаси Унинг қўлида. Лекин баъзи инсонлар ҳаддидан ошиб, ўзини ҳақиқий подшоҳман, деб ўйлаб, бу нарсаларни унга ҳақиқий подшоҳ – Аллоҳ ато этганини унутиб қўяди. Бу ҳам етмаганидек, кибрланиб, одамларга зулм қила бошлайди. Қуръонда бундай кишиларнинг мисоли тариқасида Фиръавннинг ҳикояси бир неча ўринда айтилган: “ Ва Фиръавн қавмига жар солиб: “Эй қавмим, Миср подшоҳлиги ва остимдан оқиб турган мана бу дарёлар менинг мулким эмасми?!” – деди ” (Зухруф: 51).
Бу дунёда баъзи подшоҳлар кибрланиб, Аллоҳнинг унга ато этган мулки билан одамларга зўравонлик қилиб, ўзининг аслида ким эканини унутган. Улар қўлларидаги мулк вақтинча, ўлимдан ҳеч ким қочиб қутилмаганини унутиб, абадий яшаймиз, деб ўйлашади. Аллоҳ таоло Фиръавнни ҳалок қилишида бундай подшоҳлар учун ибрат бор. Аллоҳ таоло бундай кимсаларга танбеҳ бериб шундай дейди: “ Осмонлар, Ер ва улар ўртасидаги нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. Фақат унинг ўзига қайтилади” (Моида: 18).
Агар ҳақиқий подшоҳ Аллоҳ, қолган подшоҳлар эса Аллоҳнинг бергани билан ҳукмронлик қилаётган бўлса, демак, биз фақат Аллоҳга итоат қилишимиз, бошқа подшоҳлар бизни гуноҳ ишларга буюрсалар, уларга итоат қилмаслигимиз керак экан.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “ Аллоҳнинг наздидаги энг ёмон исм Шаҳаншоҳ исмли кишидир ” (Муттафақун алайҳ). Демак, инсон ўзига шаҳаншоҳ (яъни подшоҳлар подшоҳи) деб исм ёки лақаб қўйиши ҳаром бўлади.
⬇️⬇️⬇️
•┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Уч киши ҳаждан қайтар чоғда шайх Ашраф Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ (1943 йил вафот этган)ни зиёрат қилмоқчи бўлишди. Бу илк кўришишлари эди. Кутиб ўтирар эканлар, улар олдига шайх чиқиб борди ва улардан исмларини сўради. Улар навбат билан жавоб беришди:
- ҳожи Фалончи..
- ҳожи Пистончи..
- ҳожи Писмадончи.. "Сиз ким бўласиз?" дейишди улар ҳам.. (афтидан, шайхнинг камсуқумлигидан, оддийлигидан бу одамнинг кимсан шайх Ашраф бўлиши улар хаёлига келмаган чоғи).
- намозхон Ашраф Таҳонавий, - деди шайх ҳам.
- Нега ундай деб ўзингизни танитаяпсиз? - дейишди улар.
- Сизлар умрингизда бир марта ҳаж қилиб ўзингизга "ҳожи" деган лақаб тиркаб олибсиз. Мен узун йиллар бўйи ҳар куни беш маҳал намоз ўқийман, нима, бунга ҳаққим йўқми? - деб жавоб берди шайх.. !!


Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ
Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

#Масжид ва #хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар (бир йилга мўлжалланган)
232. Камбағал-ночор кишидан қарзни қистамаслик, унга фурсат беришнинг фазли
ﻋَﻦْ ﺣُﺬَﻳْﻔَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ‏« ﺗَﻠَﻘَّﺖِ ﺍﻟْﻤَﻼﺋِﻜَﺔُ ﺭُﻭﺡَ ﺭَﺟُﻞٍ ﻣِﻤَّﻦْ ﻛَﺎﻥَ ﻗَﺒْﻠَﻜُﻢْ ﻓَﻘَﺎﻟُﻮﺍ ﺃَﻋَﻤِﻠْﺖَ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﺨَﻴْﺮِ ﺷَﻴْﺌًﺎ؟ ﻗَﺎﻝَ : ﻻ، ﻗَﺎﻟُﻮﺍ ﺗَﺬَﻛَّﺮْ ﻗَﺎﻝَ ﻛُﻨْﺖُ ﺃُﺩَﺍﻳِﻦُ ﺍﻟﻨَّﺎﺱَ ﻓَﺂﻣُﺮُ ﻓِﺘْﻴَﺎﻧِﻲ ﺃَﻥْ ﻳُﻨْﻈِﺮُﻭﺍ ﺍﻟْﻤُﻌْﺴِﺮَ ﻭَﻳَﺘَﺠَﻮَّﺯُﻭﺍ ﻋَﻦْ ﺍﻟْﻤُﻮﺳِﺮِ ﻗَﺎﻝَ : ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﺰَّ ﻭَﺟَﻞَّ : ‏« ﺗَﺠَﻮَّﺯُﻭﺍ ﻋَﻨْﻪُ ‏» ‏( ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺴﻠﻢ ‏) .
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Малоикалар сизлардан илгаригилардан бир кишининг руҳини қабул қилиб: «Бирон яхшилик қилганмисан?», деб сўрадилар. У: «Йўқ», деди. «Эслаб кўр», дейишди. «Одамлар билан қарз олди-берди қилардим, шунда ходимларимга қийналган кишига фурсат беришни, қарзини ўташга қодир кишидан эса кам-кўстини кечиб юборишни буюрардим», деди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Ундан гуноҳларини кечинглар», деди (Имом Муслим ривояти).
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ : ‏« ﻛَﺎﻥَ ﺭَﺟُﻞٌ ﻳُﺪَﺍﻳِﻦُ ﺍﻟﻨَّﺎﺱَ ﻓَﻜَﺎﻥَ ﻳَﻘُﻮﻝُ ﻟِﻔَﺘَﺎﻩُ ﺇِﺫَﺍ ﺃَﺗَﻴْﺖَ ﻣُﻌْﺴِﺮًﺍ ﻓَﺘَﺠَﺎﻭَﺯْ ﻋَﻨْﻪُ ﻟَﻌَﻞَّ ﺍﻟﻠَّﻪَ ﻳَﺘَﺠَﺎﻭَﺯُ ﻋَﻨَّﺎ ﻓَﻠَﻘِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪَ ﻓَﺘَﺠَﺎﻭَﺯَ ﻋَﻨْﻪُ ‏» ‏( ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺴﻠﻢ ‏) .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши одамларга қарз бериб турар ва хизматкорига: «Ночор одамга (қарзини тўлашини сўраб) борсанг, ундан кечгин, шояд Аллоҳ бизни ҳам кечирса», дерди. Аллоҳ ҳузурига боргач, У ундан (гуноҳларини) кечди» (Имом Муслим ривояти).
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻗَﺘَﺎﺩَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃﻧﻪ ﻃَﻠَﺐَ ﻏَﺮِﻳﻤًﺎ ﻟَﻪُ ﻓَﺘَﻮَﺍﺭَﻯ ﻋَﻨْﻪُ ﺛُﻢَّ ﻭَﺟَﺪَﻩُ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﺇِﻧِّﻲ ﻣُﻌْﺴِﺮٌ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﺁﻟﻠَّﻪِ ﻗَﺎﻝَ ﺁﻟﻠَّﻪِ ﻗَﺎﻝَ ﻓَﺈِﻧِّﻲ ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ ‏« ﻣَﻦْ ﺳَﺮَّﻩُ ﺃَﻥْ ﻳُﻨْﺠِﻴَﻪُ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻣِﻦْ ﻛُﺮَﺏِ ﻳَﻮْﻡِ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﻓَﻠْﻴُﻨَﻔِّﺲْ ﻋَﻦْ ﻣُﻌْﺴِﺮٍ ﺃَﻭْ ﻳَﻀَﻊْ ﻋَﻨْﻪُ ‏» ‏( ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺴﻠﻢ ‏) .
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У қарздорини излаб борганди, у ундан яшириниб олди. Кейин уни топиб олганида у: «Мен ночор ҳолатдаман», деди. «Аллоҳ номи билан қасам ичасанми?», деган эди, «Аллоҳга қасам», деди. Шунда Абу Қатода деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни эшитганманки: «Ким-да ким Аллоҳ унга қиёмат кунидаги ғамларидан нажот беришини истаса, ночор одамдан (қарзини) енгиллатсин ёки кечиб юборсин», деганлар» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Қийналган ҳолатдаги қарздорга қўшимча муҳлат бериш ёки ундан қарзни кечиб юбориш Аллоҳ таоло яхши кўрган ишлардан саналади. Чунки бунда одамларга енгиллик яратиб бериш ва уларнинг ғам-ташвишларини аритиш бор. Шунинг учун бундай қиладиган кишининг мукофоти Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечириши ва қиёмат кунидаги ғамларидан қутқариши бўлади. Бу барча тузумларга ёт бўлган, Ислом эса унга тарғиб қилган инсонпарварлик намуналаридан бири.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Қийналган кишига қўшимча фурсат бериш ёки қарзини кечиб юбориш мустаҳаб;
2. Бундай қилиш қиёмат кунидаги ғамлардан нажот топишга сабаб бўлади;
3. Бу Аллоҳ таоло ўша банданинг гуноҳини кечишига сабаб бўлади.

⬇️⬇️⬇️
•┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🌸 Ассалому алайкум

#Ҳайрли_Тонг...🌥

😊Инсонни бахтли қилувчи фазилатлар...⤵️

🌷- Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
🌷- Эзгу амаллар, савобли ишлар.
🌷- Инсоф, виждон.
🌷- Адолат.
🌷- Холислик.
🌷- Илм-маърифат.
🌷- Одоб-ахлоқ.
🌷- Меҳр-муҳаббат.
🌷- Раҳмдиллик.
🌷- Ҳалоллик, покдомонлик.
🌷- Озодалик.
🌷- Ҳаё, ибо, иффат.
🌷- Сабр-тоқат.
🌷- Бағрикенглик.
🌷- Саховат, ҳиммат.
🌷- Камтарлик.
🌷- Камгаплик.
🌷- Одамийлик, инсонпарварлик.
🌷- Мардлик.
🌷- Ростгўйлик, тўғрилик.
🌷- Ғайрат-шижоат.
🌷- Меҳнатсеварлик.
🌷- Меҳмондўстлик.
🌷- Шукроналик.
🌷- Тилни тийиш, сир сақлаш.
🌷- Ваъдага вафо қилиш.
🌷- Хайрихоҳлик...
foydalar

Бошлаган кунингиз шундай яҳши ҳислатга бой бўлсин. Файз ва барокат сизни тарк етмасин🤲🏻

Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

_ /// Бир чўпон мўъмин муслим бўлган экан.. Улар қишлоқни бир четида яшар эканлар.. Қўйларни кундузи билан боқиб, тоат ибодатда Аллоҳни яратган олами ҳақида тафаккур қилар экан..
... ~ Улар ёлгиз Аллоҳга ўзини ва яқинларини, бойлигини, яъни қўйларини хар кун дуо қилиб, омонат топширар экан..
.... ~ хар куни хуфтон намозидан сўнг, ҳовлига чиқиб қўйхонаси томон қараб ихлос билан "ОЯТ~АЛ КУРСИЙНИ" ~ 3 марта ўқиб, Аллохга омонат қилиб топширар эканлар..
.... ~ Кунларнинг бирида чўпон муслим уўта хориб, хуфтон намозини тугатибоқ уйқуга кетиб колибди.
... ~ ярим кечаси чўчиб уйғонган чўпоннинг ёдига қўйлари ва уларга учун Аллохга ихлос билан ўқилмаган каломи ёдига тушибди..
.... ~ шоша, пиша ҳовлига чиқиб, астойдил "ОЯТ~АЛ КУРСИЙ" ни уқиб, хотижам кириб ухлабди..
.... ~ эрта тонг бамдод намозига турган муслим чўпон, куйлардан хабар олмоқлик учун қўйхонага борибди... бироқ қуйлар орасида бир одам довдираб юрганини кўрибди..
.... ~ чўпон хайратдан:.
...."биродар қўйларни орасида нима қилиб юрипсиз.?" ~ деб сўрабди..
шунда ўғри шундай жавоб берибди:..
.... ~ "ярим тунда, қўйларингдан бирини ўғирламоқ учун кирдим.. қўйни олиб кирган жойимдан шундок чикаман десам, ўз ~ ўзидан девор пайдо бўлиб қолди. Мана ўша қўрғон.. мен энди чиқиб кета олмаяпман... мени кечир, менга ёрдам бер чиқиб кетайин" ~ дер эмиш..
.... ~ ярим тунда кечиктириб бўлса ҳам ихлос билан ўқилган "ОЯТ~АЛ КУРСИЙ" қўргон каби қўйларни сақлаб қолган..
Хар кеча Оят ал-Курсийни ўқишни унутманг!

👇Линкни босиб👇« 📗ИЛМ📗 » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…
Подписаться на канал