quronvasunnat | Неотсортированное

Telegram-канал quronvasunnat - QUR'ON VA SUNNAT

423718

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин. 👇 @quronvasunnatbot Бизнинг расмий каналимиз 👇 http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV реклама учун мурожаат👇 @qvs_rk

Подписаться на канал

QUR'ON VA SUNNAT

🌼☘🌼☘🌼☘🌼☘🌼☘🌼

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

🌼☘🌼☘🌼☘🌼☘🌼☘🌼
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Шукр саждасининг фазилати...!!!

Шукр саждаси, дунё ва охират хазиналарига тенгдир.
Диққатлик билан ўқинг.
Шукр саждасининг фазилатини кўпчилигимиз билмаганлигимиз туфайли, қанчадан қанча савоблардан маҳрум қолаяпмиз.
Дарҳақиқат, агар банда намоз ўқиб бўлиб сўнгра шукр саждасини адо қилса, Аллоҳ таоло банда билан фаришталар орасидаги хижобни (яъни тýсиқни) очар экан.
Аллоҳ таоло айтади:
Эй фаришталарим, мана бу бандамга эътибор қилинг. Фарзимни адо этиб, ибодатимни маромига етказиб қилди. Унга берган неъматимга шукр қилиб, менга сажда қилди.
Эй фаришталарим, унга нимани тортиқ қилай?
Фаришталар айтади:
Эй Роббим, рахматингни.
Аллоҳ таоло: яна нимани?
Фаришталар: эй Роббим, жаннатингни.
Аллоҳ: ундан кейинчи?
Фаришталар: ғам қайғуларини кифоя этишингни.
Аллоҳ: ундан кейинчи?
Фаришталар айтиб бўлган яхшиликлардан хеч нарса қолмади.
Аллоҳ: эй фаришталарим,яна нима?
Фаришталар: эй Аллоҳ, бундан ортиқ билишга бизнинг илмимиз етарлича эмас.
Аллоҳ таоло: менга шукр айтганидек мен ҳам унга шукр айтаман. Фазлим билан ундан қабул қилиб, рахматимни кўрсатаман.
Ҳар куни шукр саждасини адо этайлик. Бу намоз эмас, сиздан кўп вақтингизни ҳам олмайди, бу - сажда...
Энг афзали, таҳоратли холингизда қиблага юзланиб сажда қилишингиздир.
Аллох таоло сизни неъмати билан сийласа ёки офатларни сиздан кетқазса, таҳоратлимисиз йўқми, қиблага қараб турибсизми йуқми, дарров Аллоҳга шукр саждасини қилишингиз даркор.
★ НАСИҲАТ..
Ҳар бир намозингиздан сўнг шукр саждасини адо этинг ва саждангизда шундай деб айтинг:
«Субҳана Роббиял аъла
Субҳана Роббиял аъла
Субҳана Роббиял аъла
Роббим, сенга чексиз ҳамдлар бўлсин, мени бу дунёдаги ҳаётимда турли хил неъматларинг билан сийладинг ва ризқлантирдинг.. сенга беадад шукрлар булсин Тангрим». (3 марта)
Қолганлар билан ҳам улашинг.
Тасаввур қилинг, сиз туфайли қанчадан қанча мусулмонлар шукр саждасини амалга оширишса, сизнинг вафотингиздан кейин ҳам, йиллар давомида ҳам ин шаа Аллоҳ бунинг ажри ва савоби сизга етиб туради..
Аллоҳим,бу менинг ва ота онамнинг, ва барча мусулмонларга юборувчиларнинг хайру эҳсони бўлсин !!!
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1) тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;
2) бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;
3) тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.

Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:
1) Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.
2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.
3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.
🌸 Достларингизга хам улашинг 🌸

👇Линкни босиб👇« 📗ИЛМ📗 » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🏝 ЖАННАТ АЁЛЛАРИ ҲАҚИДА. 🔞

📌Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а дан ривоят қилинди.
➖Пайҳамбаримиз ﷺ марҳамат қилдилар: «Албатта жаннат аҳлининг аёлларидан бўлган бир хотин, унинг етмиш хил рангли етмиш қават либосининг орқасидан болдирининг илиги кўриниб туради. Бу Аллоҳ таалонинг бу сўзида айтилингандек: Улар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар.(Роҳман 58) Аммо ёқут албатта у тошдур. Агар унинг ичидан ип ўтказиб софлаштирилса орқасидан (ип) кўринади» дедилар.

(📚 Термизий ривояти)

🔞Шарҳ: 🔞🔞🔞🔞🔞🔞

➖Жаннатда жаннатийлар учун либосларнинг энг афзали энг гўзали, инсонни кўзини қувонтирадигани берилади.

➖Пайғамбаримиз шу либослардан бири ҳақида айтябдилар: Жаннат аёллари уни кийганида либосни ташқарисидан ичкариси (яъни аёлнинг бадани) кўриниб туради, худди шаффоф тошнинг ичидан ўтказилган ип кўринганидек деб либосни мақтаябдилар.

➖Ҳозир европага эргашаётган мусулмонлар айтадики исломда фақат таҳорат, намоз, рўза, садақа бор бошқа нарса йўқ, қолган нарсаларни кофирлардан ўрганябмиз. Масалан эр-хотинлик, оила масалаларида хотин киши эри учун жозибадор, яхши кийиниши керак. Бу масалада европа ажойиб нарсалар чиқараябди. Масалан Аёллар уйида эри учун киядиган гўзал ҳар хил рангли либослари бор, аёл либосни кийганда либосни орқасидан ичи кўриниб туради. Мусулмонлар бунақа соҳаларда орқада қолиб кетган дейди.

➖Кўриб турибмиз буни европа ўзидан ўйлаб топгани йўқ. 1400 йил илгари Ҳадисда очиқ айтилаётган малумотни ўғирлаб худди ўзи ўйлаб топгандек кўрсатябди.

➖Аслида Мусулмонлар европага ергашмасдан Қуръон ва Ҳадисни ҳаққича ўрганиб иш тутсалар дунё ва охиратнинг бутун масалаларига жавоб беради.
-_-_-_-_-_-_-_-_-_-_-_-_-_-_-_-_-_-
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Ассаламу алайкум!

✨Хайрли_тонг ✨
Бугунги кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин. Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Ухлашдан олдин айтиладиган #дуо:

«Роббим! Сенинг номинг билан ётдим ва Сенинг номинг билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қил! Агар яшатадиган бўлсанг, жонимни солиҳ бандаларингни сақлаганинг каби Ўз ҳифзу ҳимоянгга ол!»

(Бухорий ва Муслим ривояти)

Хайрли тун азизлар! Роббим эртанги кунга соғликда омонликда йетказсин! Оқшомингиз хайрли бўлсин!
👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

КИМ ОЯТАЛ КУРСИНИ УКИСА ЖИНЛАРНИНГ ЁМОНЛИГИДАН ОМОНДА БУЛАДИ

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Отам шундай деди: «Хурмо қуритадиган жойимиз бўлар эди. Мен у ердан хабар олиб турардим. (Ҳар кеча хурмо) камая бошлади. Шунинг учун бир кеча уни қўриқлаб ётдим. Қарасам, навқирон йигит кўринишидаги бир жонзот экан. Салом берсам, алик олди.

– Жинмисан, инсонмисан? – дедим.

– Жинман, – деди.

– Қўлингни узат, – дедим. Қарасам итнинг қўли, итнинг юнги. «Жин мана шундай бўлади», деб ўйладим.

– Жинларнинг ичида мендан чопағоним йўқ, – деди.

– Нима учун бу ишга қўл урдинг, – дедим.

– Менга сени садақа қилишни яхши кўради, дейишди. Шуниг учун егулигингдан олгим келди, – деди.

– Бизни сизлардан нима ҳимоя қилади? – дедим.

– Мана бу Оятул-Курсий, – деди.

Мен уни қўйиб юбордим. Кейин бориб, бор гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб бердим. Шунда у зот: «У тўғри айтибди», дедилар.

Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

Ихлос сураси ҳамда «муъаввизатайн»нинг фазилати

Абдуллоҳ ибн Хубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ёмғирли ва қоп-қоронғи тунда чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бизга намоз ўқиб берсинлар деб, у зотни топдик. У зот менга: «Ўқи», дедилар. Мен ҳеч нарса демадим. У зот яна: «Ўқи », дедилар. Мен яна ҳеч нарса демадим. У зот яна: «Ўқи», дедилар. «Нимани ўқийин, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим. «Қул ҳуваллоҳу аҳад ва “муъаввизатайн”ни тонг отганда ва кеч кирганда уч марта ўқисанг, сенга ҳар қандай нарсадан кифоя қилади», дедилар».

✏️Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Лафз Абу Довудники.
👇Линкни босиб👇« 📗ИЛМ📗 » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

#МУСУЛМОН_АҲЛИГА_ЯНГИ #СИФАТЛИ_МАҲСУЛОТИМИЗ

❗️ Ичаклардаги қурт ва гижжалардан бездингизми❓

❗️ Диққат Хабби Сабр ❗️

💯 Уйқусизликка қарши, ошқозоннинг юғон ва ингичка ичакларни тозалайди, ич келтириш, хазм қилиш, инфаркт ва инсультни олдини олиш, қуртларни тушириш, уйнаб турадиган қон босим ва қонни суйилтириш яъни қондаги холестеринни камайтириш учун ва касалликларни олдини олиш учун хам ичилади.

♻️ Қулланилиши: Овкатдан кейин 1-2 махал ловиядек ичилади

✅ 170 минг сум

☝️ Шошилинг бунақаси хали бўлмаган ❕

Мурожаат учун👇

📩 @Habbii_sabr

📞 +998903350470
+998901304096
БИЗ БУ РЕКЛАМА БИЛАН АЛДАБ СОТИШ НИЯТИМИЗ ЙУҚ ФАҚАТ МУСУЛМОН АҲЛИГА ЭНГ ЯХШИСИНИ РАВО КӮРГИМИЗ КЕЛДИ 😍🤲

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

ОНАНИНГ ЎҒЛИГА МАКТУБИ

Бир мажаллада онанинг ўғлига ёзган мактубига кўзим тушганди. Ўқиб жуда таъсирлангандим. Қисқа бўлсада сермазмун ёзилган бу мактуб онаи зорнинг ўз ўғли орқали дунёдаги барча ўғилларга айтилган дил сўзлари гўё. Ўқинг ва тафаккур қилинг. Ғанимат бўлиб турган ота – онангизни ҳаётлик чоғида қадрига етинг. Она ўғлига васият қилиб, мактуб ёзди:

* * *

Суюкли фарзандим!

- Кунлар келиб мени ишларимда мантиқсиз, қариган ҳолда топарсан. Ўша пайтда сендан илтимос, менга бироз вақт ажрат, сабр қил, мени тушуниш учун…

- Қўлим қалтираб, таомим тушиб кетган, либосларимни кийишга кучим етмаган вақт менга сабр билан кўмаклаш.

Ўтган кунларни эсла. Ўша кун қилолмайдиган ишларимни сенга ўргатай!

- Агар хушбўй ва ораста бўлолмасам мени маломат қилма. Ёшлигингни эсла, сени хушбўй ва ораста бўлишинг учун қанча қийналганларимни…

- Фарзандларинг ишини тушунмасам ё унга ақлим етмаса устимдан кулма. Аммо тушунмаганларим ўрнини тўлдириш учун сен менинг ақлим ва кўзимга айлан. Сенга одоб берган, билмаганларингни ўргатган ўша аёл мен бўламан!

- Ҳаётга қандай қадам босдинг?! Энди бугунлик кунда сен менга қандай қилиб керак ва кераксиз нарсаларни ўргатмайсан?!

- Хотирам заифлиги, сўзларимни тушиб қолиши, сен билан гаплашиш асносида эскича фикрлашларимни малол олма. Чунки менинг дунёдаги ягона, бирдан – бир бахт–у саодатим фақатгина сен билан суҳбат қуриш ва эҳтиёжларимни раво бўлишида менга кўмакчи бўлишингдир. Хоҳлаган нарсамни тушуна олишим ҳам!

- Ўзимнинг юким оёғимга тушиб, бормоқчи бўлган жойимга қийналсам, ўша вақт сен менга меҳрибон бўлгин!

- Юришга кучинг етмагани учун доим қўлингдан ушлаб етаклаганларимни эсла. Ўша кун қўлимни ушлашдан ҳеч қачон орланма. Бас, эртага менинг бу ёшимда қўлидан ушлайдиган инсонни излаб қолар экансан, билгин! Мен ҳаётни сендек қарши ололмайман. Мен хозир ўлим тўшагига ётишга мунтазир бўлиб турибман. Мен билан бирга бўл. Мени малол олма! Хатоларим кўрган вақт сенинг хурсандлигингни хоҳлаганимни, ундан бошқа нарса истмаганимни билгин.

- Мени ҳали хамон сенинг кулишинг, табассуминг хурсанд қилади. Суҳбатингдан мени маҳрум қилма.

Туғилган вақтинг мен сен билан бирга эдим. Дунёдан ўтар чоғим эса сен мен билан бирга бўлгин!

(Равшанбек Ўринбоев таржимаси)

Яқинларингизга улашинг!

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!

Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли булсин! Омин 🤲.
🍃🌹🍃 🍃🌹🍃 🍃🌹🍃


👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

​​​​Оғиз очиш одоби

⛅️ Қуёшнинг гардиши уфққа ботганда рўзадорнинг оғиз очиши ҳалол бўлади.

✍ Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилишади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тун мана бу ёқдан (кунчиқар томондан) кирса, кун мана бу ёққа (кунботар томонга) кетса ва қуёш ботса, демак, рўзадорнинг ифтор вақти бўлибди», дедилар».

🍊 Хурмо билан оғиз очиш

Салмон ибн Омир Зоббийдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз оғиз очмоқчи бўлса, хурмо билан очсин. Агар топмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган. Лафз Термизийники. У зот бу ҳасан саҳиҳ ҳадисдир, деган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғизларини бир неча дона ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмочалар билан очар, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув ичар эдилар».

Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган. Термизий бу ҳасан ғариб ҳадисдир, деган.

Абу Довуднинг ривоятида «қуруқ хурмочалар»нинг ўрнига «қуруқ хурмолар» дейилган.

✅ Ифтор пайтида дуо қилиш

Оғиз очиш пайтидаги дуо мустажобдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша пайтда дуо қилишга ҳарис эдилар.

Абу Довуд Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз очсалар, «Заҳабаз-зомау ва баталлатил-урууқ, ва сабатал ажру, иншааллоҳ» («Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ, ажрга эга бўлдик»), дер эдилар».

Муоз ибн Зуҳрадан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз очсалар, «Аллоҳумма, лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ билан оғиз очдим»), дер эдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

🤲Аллоҳ тутган рўзангизни ўз даргоҳида қабул қилсин!


♻️Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

УЛАШИНГ 📲

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Мени ëмон қийнайди фироқ,
Юрагимда ажийб бир титроқ,
Хар кунгидан бугун кучлироқ...
Йиғлаяпман, ох Мадина йироқ.

Қанот берса мехрибон Роббим,
Шу сония қоқиб икки қанотим,
Учардим, тугамасдан хаëтим...
Қуримасдан бу куздаги ëшим...

Учиб етсам мен қиблам Маккага...
Oëқ қуйсам қани ғори Хирога,
Қайтиб келмасдим борсам Минога,
Йиғлаб берардим ахли самога...

Саломим бор Фотима онамга,
Сузларим бор жону жоламга,
Тушунмайди хеч ким ноламга,
Соғиндим жар солай оламга...

Сахобалар қон туккан майдон,
Бу ерларга бегона ланати шайтон...
Эзилган юрагим Ухиддек макон
Соғинч уқига қадалган нишон..

Масжидул Набиий дур-дур ялтирар,
Қадам ташлолмас oëқ қалтирар,
Э вох, бу нечук, юрак талпинар...
Шу онда вужудим дунëдан тонар.

Бақида ëтишар биз севган зотлар,
Абу Бакр, Аффон, Али хамда Хаттотлар
Ëзаман хали сизга айлаб баëтлар...
Соғинсин зеро бу дунëда хаëтлар...

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Хаёт бизга асли омонат.
Омонатга бўлмас хиёнат.
Тарк этмасин қалбни матонат.
Рухингизни эхтиёт қилинг!

Хаётга ким бўлибди устун,
Ярим дунё бўлмаски бутун.
Яшаш керак келажак учун.
Сабрингизни эхтиёт қилинг!

Ажал келса енга олар ким?
Бу дунёда мангу қолар ким?
Дардни бошга айтинг?солар ким?
Тилингизни эхтиёт қилинг!

Иғволардан ўзингиз тийиб,
Ким душману-дўстлигин билиб.
Ор матодан кўйлаклар кийиб.
Онгингизни эхтиёт қилинг!

Эгриликдан жирканар тан ҳам.
Ўзингизни ушлангиз маҳкам.
Каззоб қилиқ бўлмагай малҳам.
Қўлингизни эҳтиёт қилинг!

Эрк бермангиз кўп ҳам оёққа.
Хушёр юринг,тушманг тузоққа.
Суянманг сўнг асо таёққа.
Оёғингиз эҳтиёт қилинг!

Номаҳрамга ҳирс ила боқмай.
Юрагига ёлғон ишқ ёқмай.
Сузилганга ёғ мисол оқмай.
Кўзингизни эҳтиёт қилинг!

Бошинг ейди,фасоду-ғийбат.
Ёғдиради беўрин тухмат.
Тингланг фақат сўйлашса ҳикмат.
Қулоғингиз эҳтиёт қилинг!

Дард келганда,асалдай ютиб,
Бахтли кунлар келишин кутиб.
Дилингизда иймонни тутиб.
Юрагингиз эҳтиёт қилинг!

Ёв билганни қўлин ушламай.
Дўстга-дўстни,кулиб кишламай.
Заҳринг билан кўнглин тишламай.
Тишингизни эҳтиёт қилинг!

Бадбўй гулни ҳиди айлар мас,
Ундайларга қилмангиз ҳавас.
Чин кўнгилдан олинггиз нафас.
Бурнингизни эҳтиёт қилинг.

Йўлингизга кўзи нигорон.
Болам дейди хар нафас хар он.
Дунёдаги энг азиз инсон!
Онанггизни эҳтиёт қилинг!

Кўзларида яширинган нам.
Кўрсатмайди,ютса хам алам.
Паноҳингиз қоядай бардам.
Отангизни эҳтиёт қилинг!

Шўхлик даври,шўхлик онида,
Ибрат бўлинг ҳар дам ёнида.
Қонинггиз бор унинг жонида.
Ўғлингизни эҳтиёт қилинг!

Беғубордир мисли фаришта,
Хонадонда файзу-саришта.
Боғлаб турар узулмас ришта.
Қизингизни эҳтиёт қилинг!

Ширин сўзга,қалби интизор,
Кеч қолсангиз,кутгувчи бедор.
Мехрингизга қилмай уни зор.
Аёлингиз эҳтиёт қилинг!

Қадрин сезса,аямас жонин.
Пойинггизга тўкади борин.
Рашк қилгувчи,ўзгадан ёрин,
Эрингизни эҳтиёт қилинг!

Савоб ёзсин хар бир кунингиз,
Осойишта ўтсин тунингиз.
Оллох қилсин узун умрингиз.
Ўзинггизни эҳтиёт қилинг!

══════ ❁ ✿ ❁ ══════
Каналимизга уланинг👇
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🌼 Аллоҳим !!! Сендан:
🍃Марям Онамизнинг ризқини,эп
🍃Осиё Онамизнинг қасрини,
🍃Оиша Онамизнинг тақвосини,
🍃Хадижа Онамизнинг қалбини,
🍃Фотима Онамизнинг мулойимлигини,
🍃Юсуф алайхиссаломнинг жамолини,
🍃Луқмон алайхиссаломнинг ҳикматини,
🍃Айюб алайхиссаломнинг сабрини,
🍃Умар розияллоху анхунинг адолатини,
🍃Усмон розияллоху анхунинг ҳаёсини,
🍃Ёсир алайхиссалом оиласига ваъдалашилган кунни ва
🍃Пайгамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқ ва одобларини сўрайман !!!

🌸 Аллоҳ таоло сизга ушбу хислатларни ва фазилатларни ҳаммасини ҳадя қилсин !!!Доимо соғ омон бўлинг
!!!

#Яқинларингизга_жўнатиб_уларни_ҳам_дуо_қилинг.!

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🕋 ОНА ЮРИНГ ҲАЖГА БОРАМИЗ!
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
✨ —Эй Аллоҳ қалбларимизни:
🤲—Ширкдан
🤲—Кибрдан
🤲—Мунофиқликдан
🤲—Риёдан
🤲—Ғийбатдан
🤲—Қарздорликдан
🤲—Сенинг динингга шубҳа қилишликдан сақлагин.
🤲—Бурилувчи қалбимизни динингга мустаҳкам қилгин.
🤲—Ислом динини биз учун абадий қолдиргин.
© Ҳасан Басрий

🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

➥Линкни босиб фойдали каналга киринг!👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Рўзадорларга хушхабар...
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари
👍👍👍👍👍👇👇👇👇
Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!

УЛАНИШ Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Қуръоннинг фазилати

кўриб фойда олинг!


➥Линкни босиб фойдали каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🎙 Хотинини онасидан устун қўйган йигит (Албатта эшитинг)

♻️Улашинг📲⤵️
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

❗️Жинсий алоқа одоблари.


➖ РАМАЗОНДА АЁЛИ БИЛАН ЯҚИНЛИК ҚИЛИШЛИК ҲАРОММИ?


ЖАВОБНИ БИЛИШ УЧУН БОСИНГ!👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

#Савол
РЎЗАДА ХОТИНИГА КУНДУЗИ ҚЎШИЛСА БЎЛАДМИ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

#зикр
♻️Бугун Шу Саловатни копрок айтинг♻️
#зикр
🔹Аллохумма солли ала
🔸Мухаммадин-ва ала али
🔹Мухаммадин-васаллим.

✔️✔️Хеч болмаганда бир 👤инсонга 📲жонатинг
бизнинг каналга қўшилинг
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

ИСТИҒФОР

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Истиғфор айт! ☝ Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. АСТАҒФИРУЛЛООҲ.

2. АСТАҒФИРУЛЛООҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙЙҲ.

3. АСТАҒФИРУЛЛООҲАЛ АЗИЙМ, АЛЛАЗИЙ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМУ ВА АТУУБУ ИЛАЙЙҲ.

Сиз ҳам бир кишинингнг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа дўстларингизга ҳам юборинг.
#улашинлар
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Кимки эрталаб ва кечқурун Аллоҳга юз марта такбир айтса, юз марта ҳаж қилгандек бўлади, кимки эрталаб ва кечқурун Аллоҳга юз марта ҳамд айтса, Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек ёки юзта ғазот қилгандек бўлади, кимки эрталаб ва кечқурун Аллоҳга юз марта таҳлил айтса Исмоил алайҳис саломнинг фарзандларидан юзтасини озод қилишдек савобга эга бўлади, кимки эрталаб ва кечқурун Аллоҳга юз марта такбир айтса, ҳеч ким унинг келтирган (савоб амали) дан ортиқ келтиролмайди, магар, кимки шуни айтса ёки ундан зиёда қилса (келтира олади).”

Термизий ривояти

Таҳлил бу ❤️
“ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ”
калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”  дейиш.

Тасбиҳ бу ❤️
“СУБҲАНАЛЛОҲ”
калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир бу ❤️
“АЛЛОҲУ АКБАР”
калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид бу ❤️
“АЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор бу ❤️
“АСТАҒФИРУЛЛОҲ”
калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

#улашинг
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Бугун туткан рўзангизни Аллоҳ қабул қилсинг амин🤲
эртага ҳам рўза тутинг
Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
Йўл қўйган хато -камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткизсин! 🤲
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

Қазо қилдим

Мол дунё деб,ҳар куни,
Ишлаябман кун-туни,
Афзал билиб уйқуни,
Қазо қилдим,Бомдодни.

Кийм кийб керилиб,
Ғижим бўлар деб,илиб,
Юмушларга берилиб,
Қазо қилдим,Пешинни.

Вақти ўтди асрни,
Битқазмадим қасрни,
Кўринг,мен бетасирни,
Қазо қилдим,Асрни.

Уйга келиб чой ичиб,
Телвизорга,эҳ кўчиб
Роббим буйруғин кечиб,,
Қазо қилдим,мен Шомни.

Нафс ҳавога тўлиб,
Гўё тириклай ўлиб,
Чарчаш бахона бўлиб,
Қазо қилдим,Хуфтонни.

Тиним билмай дунёда,
Амалларим риёда,
Қилдим гуноҳ зиёда,
Қазо қилдим,Намозни.

Сен нотавон гумроҳ денг,
Бенамоз денг...,осий сен,
Бу холимдан йиғлаб мен,
Тавба қилай энди мен.

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🎁‼️ДИҚҚАТ! АКЦИЯ!‼️🎁
Талабларига биноан
1 майдан - 1 июнгача
🏥🔬Диагностик текширувга таклиф қиламиз! 🌡🔬💊Энди Узбекистонда хам "Вип-рофес" аппарати! Россия олимлари томонидан космонавтлар учун ишлаб чиқарилган. Бу аппарат 17та органни анализ қилиб, унинг энергетик ресурс (запас) ва функсионал холатини хам аниқлаб беради.✅ мутлақо зиёнсиз.
❗️Асосийси аник натижа олинади, хеч қандай клиникаларда навбат пойлаб вақт сарфланилмайди ва катта пул талаб қилмайди.
Психоэмоционал холатни аниқлайди:
- ⭕️бош мия холати
- ⭕️куз
- ⭕️стресс
- ⭕️асаб холати

Органлар:
- ⭕️иммунитет
- ⭕️юрак қон томир системаси
- ⭕️Умуртқани хамма кисмлари
- ⭕️упка
- ⭕️жигар
- ⭕️ошказон ичак
- ⭕️қалконсимон без
- ⭕️буйрак
- ⭕️сийдик копи
- ⭕️матка, трубалар
- ⭕️простата бези
- ⭕️диск чурраси (грижа)
- ⭕️хар хил турдаги алергиялар
- ⭕️ут қоп тошлари
- ⭕️ гижжа (паразитлар)
- ⭕️ турли хил инфексияалар(торч)

👨‍⚕️Малакали врач консультацияси бепул
🔴Соғлиғингизга эътиборсиз бўлманг!
Умумий нарх💰 150 000 сум
✅Рузадорлар учун хам куллаш мумкин!
📩 Регистратсиядан утишни унутманг👇👇
+998946355551

🏠 Манзил:Тошкент шахри Чилонзор

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

✏️Ruchkalik Quronu Karim 📚
Dubay Shahridan keltirilgan! Orginal,
Hozirgi kundagi yuqori sifatga ega.
1.Uzbekcha, Ruscha, 20xil tilda.
2.Salavotlar.
3.Malum Soniy Qurongacha bolgan Qoidalar.
4.Nomoz Qoidalari.
5.Sifatiga Kafolat Ovozlari Tiniq
Eng Mashxur 12 xildan ziyod Qorilarning audio qiroatlari.👳🏻‍♂️🗣✅
🎁Shoshiling Ota-Onangizga sovga

Aksiya Avvalgi narx❌😱530 000min😱❌

Xozirgi narx esa.
💵 ✅Dubai 450 000min sum✅

🚚Uzbekiston☺️ boylab yetkazish
20 000sum
+99897-767-70-65
+99899-307-70-65
Lichka @Muhammadamiin
/channel/Turkiya_Uzbek_No1

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🕋 ОНА ЮРИНГ ҲАЖГА БОРАМИЗ!

Меҳр қўйиб ёлғон дунёга,
Қачонгача даврон сурамиз?
Сажда қилиб Қодир Худога,
Она юринг ҲАЖГА борамиз!

Зиммангизда рўзғор ташвиши,
Шу ташвишни баҳам кўрамиз,
Тугамайди бу дунё иши,
Она юринг ҲАЖГА борамиз.

Гар Каъбани қилмасак тавоф,
Махшар куни юзи қорамиз,
Бу дунёда энг катта савоб,
Она юринг ҲАЖГА борамиз!

Бир кун ўлим хақдир эй инсон,
Қутулмоққа йўқдир чорамиз,
Бормоқ керак хар бир мусулмон,
Она юринг ҲАЖГА борамиз!

Қалбимизда иймон ўлмасин,
Ҳолимизга шайтон кулмасин,
Кўнглимизга армон бўлмасин,
Она юринг ҲАЖГА борамиз.

Асраб сизни жондан зиёда,
Бошга қўйиб борай пиёда,
Армоним шу мени Дунёда,
Ота юринг ҲАЖГА борамиз,
Она юринг ҲАЖГА борамиз

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…

QUR'ON VA SUNNAT

🌷 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌹 Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга:

🍃 Яхшилик эшикларини,🚪

🍃 Омонлик эшикларини,🚪

🍃 Соғлик эшикларини,🚪

🍃 Неъмат эшикларини,🚪

🍃 Барака эшикларини,🚪

🍃 Куч-қувват эшикларини,🚪

🍃 Дўстлик эшикларини,🚪

🍃 Раҳмат эшикларини,🚪

🍃 Ризқ эшикларини,🚪

🍃 Илм эшикларини,🚪

🍃 Мағфират эшикларини,🚪

🍃 Муҳаббат эшикларини 🚪

🍃 Жаннат эшикларини сиз учун очсин!🚪

☀️ ХАЙРЛИ КУН!

Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ

Читать полностью…
Подписаться на канал